МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ ЎРНИ
Оценка 4.6

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ ЎРНИ

Оценка 4.6
Научные работы
docx
воспитание
Взрослым
24.11.2022
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ПЕДАГОГИК  ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ ЎРНИ
Аннотация Мақолада мактабгача таълим ташкилотларида педагогик инновацияларни қўллаш замон талаби эканлиги, хусусан, педагогик инновацияларни мактабгача ёшдаги боланинг жисмоний, интеллектуал, ҳиссий, коммуникатив ривожланиши ижобий таъсири тўғрисидаги илмий қарашлар ифодаланган. Аннотации В статье выражается научный взгляд на то, что использование педагогических инноваций в дошкольном образовании является совре-менным требованием, в частности, положительное влияние педагогических новшеств на физическое, интеллектуальное, эмоциональное, коммуника-тивное развитие дошкольников.
Эшчанова Г.Н. мақола.docx

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ПЕДАГОГИК

 ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ ЎРНИ

        Низомий номидаги ТДПУ

 “Мактабгача таълим рсихологияси

ва педагогикаси” кафедраси доценти,

п.ф.н.  Г.Н.Эшчанова

Аннотация

     Мақолада мактабгача таълим ташкилотларида педагогик инновацияларни қўллаш замон талаби эканлиги, хусусан, педагогик инновацияларни мактабгача ёшдаги боланинг жисмоний, интеллектуал, ҳиссий, коммуникатив ривожланиши  ижобий таъсири тўғрисидаги илмий қарашлар ифодаланган.

     Калит сўзлар:  мактабгача таълим, бола ривожланиши, инновация, педагогика,  жисмоний ривожланиш, коммуникатив, интеллектуал,  ахборот макони.

Аннотации

           В статье выражается научный взгляд на то, что использование педагогических инноваций в дошкольном образовании является совре-менным требованием, в частности, положительное влияние педагогических новшеств на физическое, интеллектуальное, эмоциональное, коммуника-тивное развитие дошкольников.

     Ключевые слова: дошкольное образование, развитие ребенка, инновации, педагогика, физическое развитие, коммуникативное, интеллектуальное, информационное пространство.

                                      Annotations

       The article expresses a scientific view that the use of pedagogical innovations in preschool education is a modern requirement, in particular, the positive impact of pedagogical innovations on the physical, intellectual, emotional, and communicative development of preschoolers.

        Key words: preschool education, child development, innovation, pedagogy, physical development, communicative, intellectual, information space.

 

 

             Янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда жамиятимиз тараққиётини таъминлашда мактабгача таълим муассасасида болаларни тарбиялашга инновацион тарзда мақсадли ёндашиши долзарб масалалардан бири десак муболаға бўлмайди. Таълим мақсадини замон талабларига мос тарзда  ўзгартириш таълим мазмуни ва  шаклини  ҳам ўзгартиришга олиб келади. Шуларни инобатга олган ҳолда МТТларда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш  мактабгача ёшдаги боланинг манфаатлари ва соҳавий ривожланишини аниқлашда, катталар ва болалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик услуби асосидаги таълим-тарбия болаларни янада  ривожлантиради ва болалардаги ташаббусини фаол қўллаб-қувватлайди. Инновацион фаолиятни ташкил этиш болаларда шахсий қизиқишларни ривожлантиришдан бошланади ва уни тўлиқ катталар томонидан қўллаб-қувватланишига эҳтиёж сезилади. Бунда  ўз-ўзидан яхлит ёндашувнинг янада самарали ва ўз вақтида амалга оширилишига эришилади[1].  Қолаверса,  мамлакатимизда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган  жиддий ўзгаришлар ҳам  мактабгача таълим ташкилотларида лойиҳавий таълим технологияларини қўллашга  шароит яратди. 

      Жумладан, 2019 йил 16 декабрда Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-595-сонли “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида” қонуни  кучга кириши муносабати билан мактабгача таълим узлуксиз  таълимнинг дастлабки босқичига айланади. Бошқа таълим турларидан фарқли ўлароқ,   айрим сабабларга кўра таълимнинг бу тури ихтиёрий бўлиб қолмоқда, аммо мактабгача таълимга бола ривожланишининг асосий босқичи сифатидаги  муносабат сезиларли даражада ўзгариб бормоқда. Мактабгача ёшдаги болалик - бу шахсий ривожланишнинг пойдевори, яъни узлуксиз таълимга қўйилган асосий ва энг муҳим босқич бўлиб, бунда мактабгача ёшдаги боланинг жисмоний, интеллектуал, ҳиссий,  коммуникатив ривожланишига алоҳида эътибор қаратилади [2]. Бу даврда  бола ўзини ва дунёдаги ўрнини англай бошлайди, у мулоқот қилишни, бошқа болалар ва катталар билан муомалага киришишни ўрганади.

     Бугунги кунда биринчи синфга қадам қўядиган болаларга қўйиладиган талаблар ошди, шунинг учун мактабгача таълим ташкилоти битирувчисига бўлган янгича талаблар мактабгача таълимнинг янги моделини яратиш ва бунда  бола билан педагог-тарбиячи муносабатларнинг моҳияти ва мазмунини ўзгартиришни назарда тутади: агар илгари жамоанинг стандарт аъзосини тарбиялаш  бош вазифа бўлган бўлса, эндиликда  бола эгаллаши зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг маълум бир тўплами биринчи ўринга кўтарилди. Энди ваколатли, ижтимоий жиҳатдан мослашган, ахборот маконида ҳаракатлана оладиган, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қиладиган, тенгдошлари ва катталар билан самарали ва конструктив муносабатда бўла оладиган шахсни шакллантириш зарурати пайдо бўлди. Яъни, сифатларни ривожлантириш ва ижтимоий мослашувга эътибор қаратиш  долзарб аҳамиятга эга бўлмоқда.

      Мактабгача таълим ташкилотларининг педагогик амалиётига инновацион фаолиятни татбиқ этиш, хусуан, педагогик инновацияни амалиётга жорий этиш таълим сифатини оширишда  улкан имкониятларга эга.

     Мактабгача таълим соҳасига  инновацияларни  татбиқ этишнинг самарли технологиялардан бири лойиҳавий таълимдир.

      Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига лойиҳавий таълимни жорий этиш  болаларда  ижодий фаолият турини камол топтириш, келажакдаги фаолиятнинг мақсад ва вазифаларини шакллантиришга,  таълим-тарбия жараёнига оптимал усулларни тақдим этадиган мавжуд ва зарур, билимлар тўпламини таҳлил қилишга ва тизимлаштиришга  ва  керакли натижага эришишга имкон яратади.

        Педагог-тарбиячи учун ҳам, болалар учун ҳам педагогик инновациялар  ижодий йўл ҳисобланади. Бу мактабгача ёшдаги болаларнинг билим қобилиятини ривожлантириш, ўз билимларини мустақил равишда лойиҳалаштириш, ахборот маконида ҳаракат қилиш, танқидий ва ижодий фикрлашни ривожлантириш қобилиятларига асосланган. Ушбу даврда ўқув ва ижодий муаммоларни ҳал қилишнинг, фикрлашнинг умумий усуллари, нутқ, бадиий ва бошқа фаолият турлари ўртасида бирлашма мавжуд. Турли  ривожланиш соҳаларининг ҳамоҳанглик асосида бирлашиши атрофдаги дунё ҳақида яхлит тасаввурларни шакллантиради.

     Кичик гуруҳлардаги болаларнинг жамоавий ишлашига замин яратади, уларга роль ўйнаш фаолиятининг ҳар хил турларида ўзларини намоён этишларига ҳам  инновацион  таълим   асосида эришиш мумкин. Бу эса ўз навбатида коммуникатив ва ахлоқий фазилатларни ривожлантиради.

      Мактабгача таълимдаги асосий мақсад – болаларга турли хил таълим соҳаларидаги билимларни бирлаштиришни талаб қилади, амалий муаммоларни ёки муаммоларни ҳал қилишда мустақил равишда билим олиш имкониятини берадиган усулларни қўллашни талаб этади.  Шунинг учун ҳам бугунги кунда соҳада фаолият юритаётган педагог-ходимлардан ўз фаолиятларига инновацион ёндашиш талаб этилади. Инновацион таълим  технологияларининг афзаллиги шундаки,  у кўпгина таълим тизимларини ўзига жалб қилиши, болалар ўзлари олган билимларни нима учун зарурлиги ва олган билимларини қаерда ва қандай қилиб ҳаётларида ишлатиш мумкинлигини тушунишади.

        Юқоридагилардан келиб чиқадики, педагогик инновациялар Давлат таълим стандартида кўрсатилган барча таълим соҳаларида ва таълимий ўйин фаолиятининг барча таркибий бўлинмаларида болаларнинг ривожланиш соҳалари  орқали таҳлил қилишга замин яратади. Бу эса болага мавзуни ҳар хил фаолият турларида қўллаш, кўпроқ ҳажмдаги маълумотларни  нарсалар ва ҳодисалар ўртасидаги алоқаларни англаш имкониятини беради. Педагогик инновациялардан фойдаланиш  таълим-тарбия жараёнида бир вақтнинг ўзида қуйидагиларни таъминлашнинг энг самарали усули ҳисобланади:

- боланинг когнитив қизиқишларини, фикрлашини ривожлантириш;

- боланинг ривожланиш соҳалари компетенцияларини шакллантириш (муаммони мустақил баён қилиш, муаммоли вазиятни таҳлил қилиш, энг мақбул ечимни танлаш);

- шахсий фазилатларни ривожлантириш, жамоада ишлаш қобилияти, масалани охиригача етказиш, ташаббус кўрсатиш қобилияти.

      Инновацион таълим технологиялари ижодкорликнинг ўзига хос фаолияти сифатида бола ривожланишининг универсал воситаси ҳисобланади. Лойиҳавий таълим таркибида -  таълимий ўйин фаолиятининг моҳияти; педагог-тарбиячининг ўзига хос  мавзу муҳитини яратиш зарурати мавжуд. Мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотларда боланинг интеллектуал ва ижодий  қобилиятларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган [3]. Шубҳасиз бунда амалий ёки назарий билимларнинг маълум бир соҳасини, у ёки бу фаолиятни ўзлаштириш техникаси, муаммони (технологияни) батафсил ишлаб чиқиш орқали дидактик мақсадга эришилади. Бу учун эса таълимий ўйин фаолияти тўлиқ реал, аниқ амалий натижалар билан якунланиши талаб этилади.

       Мактабгача таълим ташкилотларидаги таълимий ўйин фаолиятларида педагогик инновацияларни қўллаш болаларда ўзларининг мустақил фикрларини билдиришга, яъни, билим мустақиллигини шакллантиришга имкон беради. Бундай инновацион ёндашув  болага ўзини топиш имкониятини беради - қизиқишларини аниқлаш, текшириш,  янада ойдинлаштириш, ўз имкониятларини синаб кўришга кенг йўл очади. Натижада бола ўз қизиқишлари ва муаммоларини эълон қилади.

      Мактабгача таълим тизимидаги инновацияларнинг, хусусан, лойиҳавий таълимнингг хусусияти шундаки, ҳанузгача мустақил равишда атроф-муҳитдаги қарама-қаршиликларни топа олмаётган, муаммони шакллантира олмаётган  ва мақсадини (концепциясини) аниқлашга қийналаётган бола изланишга, тадқиқотчиликка ундайди.

        Сир эмаски, мактабгача ёшдаги боланинг ривожланиши бевосита катталар билан ўзаро муносабатлар жараёнида камол топади, бу кўпчилик таниқли олимларимиз томонидан таъкидланган.  Шу сабабли,  ҳам ота-оналарнинг мактабгача таълим ташкилоти билан ҳамкорлигини мақсадли режалаштириш боланинг ўзига хос индивидуаллигини очиб бериш баробарида, унинг атрофдаги ҳақиқатни англашига ҳам  имкон яратади.

     Инновацион таълим  технологияларини амалиётга татбиқ этиш  мактабгача ёшдаги болаларнинг билиш фаолиятини ривожлантиришга асосланган бўлиб, бу фаолият биргаликда ишлаш жараёнида самара беради.

       Аммо барча ота-оналар ҳам педагогик билимга эга эмас, ёки бу борада тажрибасизлар. Ота-оналарнинг педагогик билим ва  тажрибаларини бойитиб бориш боланинг ривожланишининг муваффақияти ҳисобланади. Ота-оналар билан олиб бориладиган ҳамкорлик жараёнида уларга бола тарбиясига доир педагогик ва психологик билимлар бериб бориш орқали уларда педагогик кўникма ва малакаларга эга бўладилар.

       Педагогик инновацияларни амалда қўллаш болада кузатувчанлик, ижодий ва танқидий фикрлашни, ўзини тута билиш қобилиятини, нутқ маданиятини ривожлантиради, ҳаётда фаолроқ бўлишларига имкон яратади. Оқибатда болаларда педагог-тарбиячи ва гуруҳдошлари билан мулоқотга киришиш малакалари шаклланиб, турли соҳаларга доир қобилиятларини ривожлантириш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш ва исботлаш, жамоат олдида сўзлаш кўникмалари ривожланади.

       Таълим-тарбия жараёнида шахсга йўналтирилган ёндашув тамойилларига амал қилиш болаларнинг шахсий ривожланишига ҳисса қўшиш баробарида педагогик фаолиятнинг юқори сифатли самардорлигини  ҳам таъминлайди. Шундай қилиб, инновацион фаолиятнинг юқорида келтириб ўтилган услубий асослари мактабгача таълим ташкилотларининг ўзига хос хусусиятларига юқори даражада мослашуванлиги туфайли таълим-тарбия соҳасига ижобий таъсир этувчи ғоя беради.

     Бугунги кунда мактабгача ёшдаги болалар билан ишлашда  педагогик инновациялар мактабгача таълим тизимида муносиб ўрин эгаллаши керак  деб биламиз. Шунинг учун эса мактабгача таълим ташкилоти директори ва  фаолият юритаётган ҳар бир педагог-тарбиячи   бу соҳадаги  илмий-услубий адабиётларни ўрганиб чҳиқиб,  педагогик инновацияларнинг турлари ва уларнинг тузилиши ҳамда боқа мактабгача таълим  ташкилотлари педагог-ходимларининг тажрибаси билан танишиб бориши ва шу асосда ўз билимларини бойитиб бориши лозим.

 

       Фойдаланилган адабиётлар

1. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар). – Т.: “Истеъдод” жамғармаси, 2008.

 

1.2.Инновационная деятельность - Ошколе.РУ. https://oshkole.ru › orgs › pages.

 

3. Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-595-сонли “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида” қонуни. 2019 йил 16 декабрь.


 

Скачано с www.znanio.ru

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА

Key words: preschool education, child development, innovation, pedagogy, physical development, communicative, intellectual, information space

Key words: preschool education, child development, innovation, pedagogy, physical development, communicative, intellectual, information space

Бу даврда бола ўзини ва дунёдаги ўрнини англай бо ш ла йди , у мулоқот қили ш ни, бо ш қа болалар ва катталар билан…

Бу даврда бола ўзини ва дунёдаги ўрнини англай бо ш ла йди , у мулоқот қили ш ни, бо ш қа болалар ва катталар билан…

Педагог-тарбиячи у ч ун ҳа м, болалар учун ҳам педагогик инновациялар ижодий йўл ҳисоблана ди

Педагог-тарбиячи у ч ун ҳа м, болалар учун ҳам педагогик инновациялар ижодий йўл ҳисоблана ди

Инновацион таълим технологиялари ижодкорликнинг ўзига хос фаолияти сифатида бола ривожлани ш ининг универсал воситаси ҳисобланади

Инновацион таълим технологиялари ижодкорликнинг ўзига хос фаолияти сифатида бола ривожлани ш ининг универсал воситаси ҳисобланади

Сир эмаски, м актабга ч а ёшдаги боланинг ривожлани ш и бевосита катталар билан ўзаро муносабатлар жараёнида камол топади, бу кўпчилик таниқли олимлар имиз томонидан…

Сир эмаски, м актабга ч а ёшдаги боланинг ривожлани ш и бевосита катталар билан ўзаро муносабатлар жараёнида камол топади, бу кўпчилик таниқли олимлар имиз томонидан…

Бугунги кунда мактабга ч а ё ш даги болалар билан и ш ла ш да педагогик инновациялар мактабга ч а таълим тизимида муносиб ўрин эгалла…

Бугунги кунда мактабга ч а ё ш даги болалар билан и ш ла ш да педагогик инновациялар мактабга ч а таълим тизимида муносиб ўрин эгалла…
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
24.11.2022