Бошланғич таълим – муҳим!
Болада инсоний сифатлар ва ақлий салоҳиятнинг ривожланиши учун пойдевор мактабгача ёшдаги даврдан бошланади.
Айнан мактабгача ёшдаги болага сингдирилган билим ва қадриятлар унинг келгусидаги бутун хаётини белгилаб беради.
Мактабгача таълим муассасаларида болаларга бериладиган таълим тарбия жараёнларида болалар учун энг севимли ва қизиқарли бўлган саҳналаштириш ўйинларидан фойдаланиш катта ижобий аҳамият касб этади.
«Дунёни билишнинг энг яхши йўли ўйиндир»
Йохан Хейзинга
Театр санъати болаларга яқин ва тушунарли, чунки унинг асосида ўйин ётади.
«Илк йилларда бизда нафақат гўзаллик дарслари, балки ахлоқ ва одоб дарсларини ҳам берган ҳолда санъат бизда абадий ўчмас таассурот қолдиради. Бу дарслар қанчалик бой ва мазмунли бўлса, болаларнинг маънавий дунёси ривожланиши ҳам шунчалик осон ва муваффақиятли кечади. Бу дарсларнинг сифати ва сони, авваламбор, ота-оналар ва тарбиячиларга боғлиқ.»
Д.В. Кобалевский
педагог, бастакор
(1904-1987)
Спектакль устида ишлашнинг асосий босқичлари
Саҳналаштириш учун эртак, ҳикоя танлаётганда болаларнинг ёш хусусиятлари, билим ва кўникмаларидан келиб чиқиш керак. Танланган эртак рус, ўзбек халқ эртаги ёки муаллифлик эртаги бўлиши мумкин.
1
Болалар тасаввури ва фантазиясини ривожлантириш учун эртак қаҳрамонларининг пьесагача бўлган ҳаёти қандай бўлганлиги саволлар билан сўралади.
Тарбиячи асарни нафақат мазмуни, балки ифодалиликнинг алоҳида воситаларини тушунтирувчи ва кўрсатиб берувчи суҳбат ўтказади.
Шунга эътибор бериш керакки, асарни қабул қилиш қанчалик тўлиқ ва эмоционал бўлса, саҳна фаолиятининг даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади. Шу сабабдан асарни ўқиш жараёнида интонация, лексик ва синтаксис ифода воситалари мажмуасидан кенг фойдаланиш талаб этилади.
2
Болалар ҳар-бир эпизодни гапириб беришади.
Бир-бирларини тўлдиргани ҳолда шу эпизодга тарбиячи ёрдамида ном қўйилади.
3
Бу босқичда кичик-кичик этюдларни саҳналаштириш ва матнни импровизациялашган ҳолда ўқиш ишлари амалга оширилади ҳамда образлар жонлантирилади. Образларни жонлантиришни тарбиячи аввало ўзи болаларни жалб қилгани ҳолда кўрсатиб беради.
Сўнгра образларни жонлантириш гуруҳдаги фаол болалар билан амалга оширилади ва бора-бора бу жараёнга гуруҳдаги ҳамма болалар мажбурлашсиз жалб қилиниши керак.
4
Болаларда сўз заҳирасининг камлиги эркин диалог олиб боришларида қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин тарбиячининг доимий қўллаб-қувватлаши болани ўзига ишончини орттиради ва табиийки, нутқи бой ва ифодали бўлиб боради.
Тайёргарлик жараёнида матннинг парчаси турли ижрочилар билан бир неча марта қайтарилади. Бу болаларга пьесадаги ҳамма роллар сўзларини ёдлаб олишларига имкон беради. Бир ролдаги ҳар ҳил ижрочиларни кузатган болалар ким бу ролни табиий ва тўғри ижро этгаётнини аниқлаш ва баҳолашга ўрганади.
5
Бу босқичда декорация ва образни очиб берувчи костюмлардан фойдаланилади. Ёрқин мусиқа жўрлиги болаларга ана шу ҳолатга оид ҳаракатларни топиш ва бажаришга ёрдам беради, бола мустақил шу образга мувофиқ янги қизиқ ҳаракатларни аниқлайди.
Агар болалар саҳнада ҳар сафар ҳаракатларни бошқачароқ қилишга интилса, шунинг ўзи ҳам образни жонлантиришга ижодий ёндашишнинг бир кўринишидир.
6
Премьера ҳар доим ҳаяжон, ҳовлиқиш ва байрамона кайфиятда ўтади.
Болалар саҳна санъатининг одатда жамоа санъати эканини ва спектакл муваффақияти ҳар бир иштирокчининг эътибори ва масъулиятига боғлиқ эканини амалда тушуна бошлайдилар.
Спектакль устида ишлашнинг асосий босқичлари
Интонация- нутқ оҳанги. Товушларни баландлик жиҳатидан аниқ ижро этиш ( ҳазил оҳанги, буйруқ оҳанги,эркалик оҳанги)
Мактабгача ёшдаги болаларда маданий аҳлоқий кўникмалар ва инсоний муносабатлар нормалари тўғрисидаги тасаввурни шакллантириш: яхшилик ва ёмонлик, ростгўйлик ва ёлғон,жасурлик ва қўрқоқлик, ота-оналарга, атрофдаги одамларга нисбатан меҳрибонлик муносабатини тарбиялаш
Эртак, ҳикоя, шеърларни ифодали ўқиш қоидалари
Бошловчи образлар характерини бераётганда нутқнинг тасвирий воситаларини топа олиши лозим;
М: Тантанали ҳолатларни баланд овоз билан жаранглатиб, тетик темпда ўқиши.
Қувноқ ҳолатларни, қувноқ тетик темпда ўқиши, яхши кайфиятни бера билиши лозим.
Ўйчан ҳолатларни, мазмунга қараб пауза қилиш, нафасни секин темпда қилиб ўқиш.
Қайғули ҳолатларни интонация билан, ачиниш характерини бера олиш темпида ўқиши.
Эркали ҳолатларни секин, юмшоқ, овозларни дилдан чиқариб ўқиши лозим.
Материалы на данной страницы взяты из открытых источников либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.