Мактабгача таълимда экология
Оценка 4.9

Мактабгача таълимда экология

Оценка 4.9
pptx
28.07.2020
Мактабгача таълимда экология
табиат билан таниш..pptx

МАВЗУ:Мактабгача таълим муассасаларида табиат билан таништириш методикасининг мақсад ва вазифалари

МАВЗУ:Мактабгача таълим муассасаларида табиат билан таништириш методикасининг мақсад ва вазифалари

МАВЗУ:Мактабгача таълим муассасаларида табиат билан таништириш методикасининг мақсад ва вазифалари

Табиатга нисбатан - ақлий, эстетик муносабатлар - бола томонидан ўзлаштирилаётган билимларнинг мазмуни билан яқиндан боғлиқдир

Табиатга нисбатан - ақлий, эстетик муносабатлар - бола томонидан ўзлаштирилаётган билимларнинг мазмуни билан яқиндан боғлиқдир

Табиатга нисбатан - ақлий, эстетик муносабатлар - бола томонидан ўзлаштирилаётган билимларнинг мазмуни билан яқиндан боғлиқдир. Табиат билан таништириш мазмуни билан боғлиқ бўлган билим табиатда болалар фаолиятини ва уларнинг ўзини тута била олиши, интизомини бошқариб туради ва мақсад сари йўналтиради. Табиатга бўлган муносабатни шакллантиришда болалар идрокига етарли даражада етиб борувчи табиат қонунлари бўйича билим алоҳида ўрин эгаллайди. Табиатга нисбатан бўлган муносабатни ривожлантириш, (машғулот, экскурсия, сайр қилиш каби ҳаётий вазият) боланинг маънавий-ижобий, руҳий кечинмаларига асосланган педогогик жараённи ташкил қилиш билан яқиндан боғлиқдир.

Мактабгача ёшдаги болалар томонидан ўзлаштирилган табиат билан таништириш билимлар келгусида мактабларда олинадиган табиат билан таништириш таълим учун асос бўлиб хизмат қилади

Мактабгача ёшдаги болалар томонидан ўзлаштирилган табиат билан таништириш билимлар келгусида мактабларда олинадиган табиат билан таништириш таълим учун асос бўлиб хизмат қилади

Мактабгача ёшдаги болалар томонидан ўзлаштирилган табиат билан таништириш билимлар келгусида мактабларда олинадиган табиат билан таништириш таълим учун асос бўлиб хизмат қилади.
Табиат билан таништириш билим мазмунини танлаб олиш асосидаги кейинги принцип - қулайлик принципидир. Мазкур принципга асосан, мактабгача ёшдаги болалар учун мўлжалланган дастурларга болаларнинг қабул қилиш қобилиятини ва уларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда ўзлаштиришлари қулай бўлган билимлар танлаб олинади. Бу принцип, айниқса, муайян ёш гуруҳи учун белгиланган билимларнинг мазмуни ва характерида намоён бўлади.

Кичик гуруҳ болалари Ёмғир ёғмоқда – ерда кўлмаклар пайдо бўлди

Кичик гуруҳ болалари Ёмғир ёғмоқда – ерда кўлмаклар пайдо бўлди

Кичик гуруҳ болалари

Ёмғир ёғмоқда – ерда кўлмаклар пайдо бўлди.
Қуёш - кўлмак - сувсиз кўлмак.
Карам - қурт- чумчуқ.
Қурбақа - лайлак – бургут.

Мактабгача ёшдаги кичик гуруҳ болалари табиат объектлари тўғрисидаги умумий тасаввурларни ўзлаштириш қобилиятига эга бўладилар. Улар жониворлар, ўсимликларнинг фақатгина алоҳида олинган, яққол кўзга ташланадиган хусусиятларини кўрадилар.

Мактабгача ёшдаги болаларнинг ўрта гуруҳи объектлар бўйича аниқ тасаввурларни ўзлаштиришлари мумкин, шунинг учун дастур объектлар тўғрисидаги билимларни чуқурроқ, яъни кўпроқ белгилар, жониворлар ва ўсимликларнинг яшаш…

Мактабгача ёшдаги болаларнинг ўрта гуруҳи объектлар бўйича аниқ тасаввурларни ўзлаштиришлари мумкин, шунинг учун дастур объектлар тўғрисидаги билимларни чуқурроқ, яъни кўпроқ белгилар, жониворлар ва ўсимликларнинг яшаш…

Ўрта гуруҳ болалари

Мактабгача ёшдаги болаларнинг ўрта гуруҳи объектлар бўйича аниқ тасаввурларни ўзлаштиришлари мумкин, шунинг учун дастур объектлар тўғрисидаги билимларни чуқурроқ, яъни кўпроқ белгилар, жониворлар ва ўсимликларнинг яшаш тарзи, уларни парвариш қилиш тўғрисида тўликроқ маълумотларни ўз ичига олган.
Ўрта гуруҳ болалари ўзаро алоқаларнинг турлари, хилма-хил моҳиятга эга бўлган морфо-функционал, вақтинчалик, сабаб ва оқибат каби ҳолатларни кўздан кечирадилар.

Катта гуруҳ болалари Бу ёшдаги болалар “балиқ”, “қуш” жониворлар билан танишадилар

Катта гуруҳ болалари Бу ёшдаги болалар “балиқ”, “қуш” жониворлар билан танишадилар

Катта гуруҳ болалари

Бу ёшдаги болалар “балиқ”, “қуш” жониворлар билан танишадилар.
Балиқ - бу жонивор. У сувда яшашга мослашган, шунинг учун унинг тузилиши ясси, гавдаси ялтироқ тангачалар билан қопланган ва силлиқ. Балиқ жабралари ёрдамида нафас олади, сузгичлари ёрдамида сузади. Балиқ икра сифатидаги тухумларни қўяди, баъзилари эса кичик балиқчаларни дунёга келтирадилар.

Болани фаол билиш позициясига қўйиш ўз навбатида боладаги бу қобилиятни ривожлантиришга, қизиқишни оширишга ҳамда мустақил фикр юритиш имкониятини юзага келтиради

Болани фаол билиш позициясига қўйиш ўз навбатида боладаги бу қобилиятни ривожлантиришга, қизиқишни оширишга ҳамда мустақил фикр юритиш имкониятини юзага келтиради

Болани фаол билиш позициясига қўйиш ўз навбатида боладаги бу қобилиятни ривожлантиришга, қизиқишни оширишга ҳамда мустақил фикр юритиш имкониятини юзага келтиради.

Жонли ва жонсиз табиат билан таништириш ва табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатиш

Жонли ва жонсиз табиат билан таништириш ва табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатиш

Жонли ва жонсиз табиат билан таништириш ва табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатиш.

Машғулот, экскурсия болалар кичик-кичик гуруҳлари билан ўтказилади. Яшаб турган жой, табиатни кузатиш ёки табиат кучоғида меҳнат қилишни кичик гуруҳлар билан, якка тартибда ташкил қилиш самарали натижа беради. Жумладан, ўргатиш жараёнида ҳар хил усуллардан фойдаланиш (кўргазмали, амалий, сўзлашув) мақсадга мувофиқ бўлади.

Тарбиячи ва болаларнинг фаолият кўрсатиш усуллари

Тарбиячи ва болаларнинг фаолият кўрсатиш усуллари

Ўргатиш усуллари. Тарбиячи ва болаларнинг фаолият кўрсатиш усуллари. Бунда билиш, ўрганиш ҳамда атрофдаги ўраб турган оламга нисбатан бўлган тарбия шакллантирилади.
Кўргазмали усулларни кузатиш, расмларни кўздан кечириш, моделлаштириш, кинофильм, диафильм, деапозитивларни кўрсатиш каби тадбирлар киради. Кўргазмали усуллар мактаб ёшидаги болада табиат тўғрисидаги аниқ тасаввурни шакллантиришга ёрдам беради.



Амалий усуллар. Бу усул, асосан, ўйиндан иборат. Ўйин давомида ўтказиладиган элементар тажрибалар ва ушбу усулни моделлаштириш ёрдамида тарбиячи табиатда содир бўладиган ҳодисалар ва алоҳида олинган предметлар ўртасидаги муносабатлар ва ўзаро алоқани ўрнатиш йўли орқали болаларда вужудга келган тасаввурни аниқлаштиришга ёрдам беради.

Сўзлашиш усули. Бу усул ўз ичига тарбиячи ва болаларнинг ҳикоялар айтиб беришини, табиат тўғрисидаги бадиий асарларни ўқиш, тирик организмларни ўзаро бир-бири билан алоқада бўлиши тўғрисида суҳбатлар ташкил қилишдан иборатдир. Сўзлашиш усулидан фойдаланиш болалардаги табиатга нисбатан ижобий ҳис-туйғуни шакллантиришга ёрдам беради.Болаларни табиат билан таништириш жараёнида ишлатиладиган турли хил усулларни жамлаб, бир-бири билан уйғунлаштирилган ҳолда олиб бориш керак

Болаларни табиат билан таништиришда қўлланиладиган кузатиш усули асосий усул ҳисобланади

Болаларни табиат билан таништиришда қўлланиладиган кузатиш усули асосий усул ҳисобланади

Болаларни табиат билан таништиришда қўлланиладиган кузатиш усули асосий усул ҳисобланади. Бу усулдан самарали фойдаланишнинг аҳамияти мактабгача ёшдаги болалар учун тушунарли бўлган билимлар характери билан боғлиқдир. Мактабгача ёшдаги болаларнинг тўплаган билимлари асосан табиат объектлари, ҳодисаларни образли қилиб қабул қилиш, яъни тасаввур қилишдан иборатдир. Тасаввур қанчалик рангли ва аниқ бўлса, бола қийналмасдан ўз тасаввурларидан амалиётда фойдаланади. Бунинг учун болаларни тез-тез табиат қучоғига олиб чиқиш, ундаги ҳодисаларини кузатиш, уларнинг ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўрганиш керак.

Кузатишнинг мақсад ва вазифаси аниқ бўлиши керак

Кузатишнинг мақсад ва вазифаси аниқ бўлиши керак

1. Кузатишнинг мақсад ва вазифаси аниқ бўлиши керак. Ҳар бир ҳолат учун белгиланган вазифани билиш, ўрганиш характерига эга бўлиши, болани ўйлашга, эслашга, олдига қўйилган саволга жавоб излашга ундаши лозим.
2. Ҳар бир кузатиш тури учун тарбиячи томонидан унчалик катта бўлмаган билим даражаси танлаб олинади. Табиат объектлари тўғрисидаги тасаввурлар табиат объектлари билан тез-тез учрашиб туриш натижасида бола онгида аста-секинлик билан шаклланади.
Ҳар бир алоҳида олинган кузатиш болани янги билим олишга, бор тасаввурларни эса янада чуқурлаштиришга ва кенгайтиришга имконият яратади.
3. Кузатишни ташкил қилишда ўзаро алоқаларни таъминлайдиган тартиблаштиришдан фойдаланишни кўзда тутиш лозим. Натижада, болаларда уларни ўраб турган табиат тўғрисида чуқур ва тўлиқ тасаввур шаклланади.
4. Кузатиш болаларнинг онги ва сўзлашиш фаоллигини оширишга ёрдам бериши керак. Ақлий фаолликни ошириш хилма-хил йўллар ёрдамида амалга оширилади.

ЭЪTИБОРИНГИЗ УЧУН РАХMAT

ЭЪTИБОРИНГИЗ УЧУН РАХMAT

ЭЪTИБОРИНГИЗ
УЧУН
РАХMAT

Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
28.07.2020