Театр – юнонча “театрон” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “томошагоҳ” маъносини англатади. Актѐрларнинг саҳнавий ҳаракатлари орқали ҳаѐтни, ҳаѐтий ходисаларни бадиий равишда акс эттирувчи санъат тури, шу санъатга асосланган томошалар ҳам театр деб аталади. Ёки Шундай санъат намойиш қилинадиган, томошалар кўрсатиладиган бино тушунилади. Умумий маънода эса актѐрларнинг саҳнадаги орқали кўрсатиладиган томоша, спектакл назарда тутилади. Айни пайтда мустақил санъат тури бўлиб, унинг ўзига ҳос ифода воситаси, актѐрнинг омма олдидаги ўйини жараѐнида юзага келадиган саҳнавий воқеалардан таркиб топади. Бошқа санъатларда бўлганидек театр санъатида ҳам халқ ҳаѐти, тарихи, дунѐқараши акс этиб, жамият тараққиѐти, маънавияти, маданияти билан боғлиқ ҳолда ўзгариб, такомиллашиб боради. Театр асосида ѐзма ѐки оғзаки драматургия ѐтади.
Театр санъати тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти
Театрнинг санъатининг муҳим воситаларидан бири – саҳна нутқиидир. Актѐр қаҳрамоннинг пеъсадаги сўзларини ўзлаштириб олар экан, қаҳрамон қиѐфасида, ҳолатларда туриб унинг нутқий тавсифини яратади, бошқа песонажлар билан мулоқотгга киришади. Саҳна нутқи ҳаракатларнинг очилишида, асар мазмуни, конфликтининг ѐритилишида муҳим ўрин тутади.
Трагедия – юнонча сўз бўлиб драманинг бир тури – ҳаѐтий кучлар, қарама-қарши характерлар, эҳтирослар ўртасидаги кескин кураш, конфликт дахшатли воқеа, ходиса,мудҳиш аҳвол. асос қилиб олинган ва кўпинча қаҳрамоннинг ҳалокати билан тугайдиган фожиали асар (Шекспирнинг “Гамлет”, Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” трагедиялари).
Комедия – ҳаѐтда кечаѐтган ижтимоий-сиѐсий ва бошқа воқеаларнинг асл қиѐфасини масхаловчи кулгили саҳна асари.
Трагикомедия – фожиали комедия, ҳам трагедия, ҳам комедия элементларини ўз ичига олган саҳна асари.
Сатира – юнонча сўз бўлиб ҳаѐтдаги салбий ходисаларни, камчилик а нуқсонларни қаттиқ масхаралайдиган, қоралайдиган ўткир ҳажвий асар.
Театр санъатининг кейинги тараққиѐти классизмнинг кенг ѐйилиши билан боғлиқ бўлди. Ўн саккизинчи асрда маърифатчилик оқимидаги театр тараққий этди. Аста секин реалистик тенденция кучайди. Айниқса, Галдоне, Шилленр кабилар ижодида реализм ѐрқин намаѐн бўлди. 18 асрнинг охирларига келиб драма, мелодрамма, коммедияларда сатирик йўналишларнинг юзага келиши театрда демократик асоснинг кучайишига сабаб бўлди. Театр ғоявий ва бадиий курашлар майдонига айланди.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.