ЯККАБОҒ ТУМАНИ ҚУРУҚЛИК МОЛЛЮСКАЛАРИНИНГ БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИГИ
Ё.М.Орзиева
Қарши давлат университети
y.orziyeva@qarshidu.uz
Аннотация: Мақолада тадқиқот ҳудуди қуруқлик моллюскаларининг биологик хилма-хиллиги таҳлил қилинган бўлиб, 10 оила, 12 авлодга мансуб 18 турдаги қуруқлик моллюскалари учраб, улар асосан: мевали боғлардаги ариқ бўйларида ўсадиган ўтли ўсимликлар, полиз ва сабзовот экин майдонлари ҳамда иссиқхоналар атрофи, истироҳат боғларида ариқ бўйларидаги турли хил ўтлар, ҳамда инсон таъсирига учрамаган табиий бута ва дарахтзорларда яшаши аниқланиб, уларнинг популяциядаги зичлиги аниқланган
Калит сўзлар: Яккабоғ, қуруқлик моллюскалари, доминант, майсазор, популяция. зичлик.
Аннотация: В статье проведено анализ биологического разнообразия наземных моллюсков в районе исследований, обнаружено 18 видов наземных моллюсков, относящихся к 10 семействам, 12 родов. Они обитают основном: травянистых растениях произрастающие по берегам канав в садах и в различных злаках по берегам канав на овощных и огородных полях, теплицах, в парках а также в естественных кустарниках и деревьях, не затронутых человеком, определена их плотность популация.
Ключевые слова: Яккабаг, наземные моллюски, доминант, лужайка, популяция, плотность.
Abstract: The article analyzes the biological diversity of terrestrial mollusks in the study area, found 18 species of terrestrial mollusks belonging to 10 families, 12 genera. They live mainly: herbaceous plants growing along the banks of ditches in gardens and in various cereals along the banks of ditches in vegetable and vegetable fields, greenhouses, parks, as well as in natural shrubs and trees not affected by humans, their population density is determined.
Key words: Yakkabag, terrestrial molluscs, dominant, lawn, population. density.
Яккабоғ тумани Қашқадарё вилоятининг шарқий қисмида жойлашиб, унинг шарқий чекка қисмларида Ҳисор тоғ тизмасининг, баландлиги 2500 м гача бўлган, жануби-ғарбий тармоқлари (Чақчар, Бешнов, Хонтахта) жойлашган ва бу тоғлар ғарбга томон пасайиб, Қашқадарё текисликлари билан қўшилиб кетади. тоғлардан оқиб тушадиган дарё (Қизилдарё) ва унинг ирмоқлари (Чўянлисой, Тирнасой) да моллюскалар фаунасининг хилма-хиллигига таъсир этадиган экологик шароит вужудга келган бўлиб, асосан,моллюскаларнинг қуйидаги турлари: Cochlicopa nitens, C. lubricella S. lubrica, Vallonia costata, V. pulchella, Pupilla muscorum, Pseudonapaeus albiplicatus, Ps. sogdianaus, Leucozonella mesoleuca, Xeropicta candacharica, Monacha carthusiana, Deroceras laeve, D. caucasicum, Candaharia rutellum, C. roseni, Macrochlamys turanica, Zonitoides nitidus, Succinea putris учраб, бу турлар биотоплар ва ҳудудлар бўйича нотекис тарқалган.
Тадқиқот материаллари ва методикаси.
Тадқиқот материаллари 2022- йил май-июнь ойларида Яккабоғ тумани ҳудудидаридаги турли биогеосенозларидан: Қорабоғ сув омбори, Дўнг қишлоқ, Самоқ қишлоқ, Татар қишлоқлари атрофи ва Қизилдарёнинг ўнг ва чап соҳиллари (Эски Яккабоғ ҳудуди)дан йиғилди(1-расм).
Тадқиқот ҳудудида чиғаноқли моллюскаларни йиғиш А.А. Шилейко[1,2], А.Пазилов, Д.А.Азимов[3], шиллиққуртларни йиғиш И.М. Лихарев ва А.Й.Виктор[4; 437- с,], фиксация қилиш эса Р.Й.Братчик [5; 1078-1079-c] методикаси бўйича амалга оширилди. Қуруқлик моллюскаларининг доминантлик тузилишини ўрганишда Г.Д. Энгелманнинг [6; 378-380-c.] доминантлик шкаласи қўлланилди.
1-расм. Тадқиқот олиб борилган ва материал йиғилган жой
( )харитаси (www.iucn.org)
Йиғилган материаллар таҳлил қилинди ва уларни мевали боғлардаги ариқ бўйларида ўсадиган ўтли ўсимликлар, полиз ва сабзовот экин майдонлари ҳамда иссиқхоналар, ўзлаштирилмаган майдонлардаги ажриқзорлар, ўзлаштирилмаган майдонлардаги ажриқзорлар, инсон таъсирига учрамаган табиий бута ва дарахтзорлар биотопларида тарқалган турлари аниқланди.
Тадқиқот натижалари ва таҳлили.
Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, ўрганилган ҳудудда 10 оила, 12 авлодга мансуб 18 турдаги қуруқлик моллюскалари учраб, улар асосан, мевали боғлардаги ариқ бўйларида ўсадиган ўтли ўсимликлар, полиз ва сабзовот экин майдонлари ҳамда иссиқхоналар атрофи, истироҳат боғларида ариқ бўйларидаги турли хил ўтлар ва инсон таъсирига учрамаган табиий бута ва дарахтзорларда яшайди.
Мевали боғлардаги ариқ бўйларида ўсадиган ўтли ўсимликлар. Бу биотопда: Cochlicopa nitens, C. lubrica, Vallonia costata, V. pulchella, Zonitoides nitidus, Deroceras laeve, Macrochlamys turanica, Succinea putris турлари учраб, уларнинг популяциядаги зичлиги турлича. Масалан, Дўнг ва Самоқ қишлоғларида ариқ бўйларига яқин жойлардаги ўтлар орасида C. нитенс нинг популяциядаги зичлиги 1 м2 майдонда 12-13 дона учраса, бу кўрсатгич Қизилдарёнинг ўнг қирғоғида турли хил боғлардаги ариқ бўйларидаги ўтлар орасида бу кўрсатгич 4-5 тага тенг. C. lubrica Дўнг қишлоғи олма боғлари остидаги ўтлар орасида популациядаги зичлик кўрсатгичи 4-6 тага тенг. V. costata va Z. nitidus тури юқоридаги иккита тур билан бирга яшаб популяциядаги зичлиги 5-8 тани ташкил қилади. Бироқ V. costata нинг самоқ қишлоғидаги боғларда оқар ариқ сувларига яқин бўлган ўтлар орасида 1 м2 майдонда 12-13 дона учратиш мумкин.
D. laeve ва M. turanica турлари юқорида муҳокома қилинган турлар билан бир хил биотопда яшаб, бироқ популяциядаги зичлиги уларга қараганда анча юқори. Масалан, Татар қишлоғи олма боғлари остидаги ўтлар орасида D. laeve ни популяциядаги зичлиги 17-19 та, M. turanica эса 13-14 тани ташкил қилса, Қизилдарёнинг ўнг қирғоғидаги ўтлар орасида, мос равишда 18-19 ва 16-17 тага тенг.
Тадқиқот натижаларига кўра бу биотопда қуруқлик моллюскаларининг 8 тури учраб D. laeve нинг популяциядаги зичлиги энг юқори бўлиб, 18-19 тани ташкил этса, зичлиги энг паст тур эса C. lubrica ҳисобланиб, 1 м2 майдонда 4-6 та учрайди.
Бу биотопда қуруқлик моллюскаларининг 7 тури учраб, популяциядаги зичлиги юқори турга Z. nitidus kirib, 1 м2 майдонда 15-17 та учраса, V. asiatica нинг зичлиги энг паст бўлиб, 2,3 тага тенг.
Полиз ва сабзовот экин майдонлари ҳамда иссиқхоналар атрофи, бу биотопда асосан шиллиққуртлардан Deroceras laeve, D. caucasicum учраб. Татар қишлоғи атрофидаги полиз ва сабзовот экин майдонлари ҳамда иссиқхоналар атрофида D. laeve нинг популяциядаги зичлиги 1 м2 майдонда 25-30 та бўлса, Дўнг қишлоғи атрофидаги полиз экинлар экиладиган майдонлар четида зичлик кўрсатгичи 15-18 тага тенг. D. caucasicum тадқиқот ҳудидида кенг тарқалган бўлиб популация зичлик кўрсатгичи ўрта ҳисобда 12-15 тага тенг.
Ўзлаштирилмаган майдонлардаги ажриқзорлар – бу биотоп асосан сув бўйларидан унча узоқ бўлмаган жойларда тарқалган бўлиб, C. nitens, C. lubrica, V. costata, P. muscorum, X. candacharica, D. laeve турлари яшайди.
Бу турларнинг популяциядаги зичлиги қуйидагича: Татар қишлоғи атрофидаги ўзлаштирилмаган майдонлардаги ажриқзорлар орасида C. nitens нинг зичлиги 10-11 та бўлса, Дўнг қишлоғи атрофида бу кўрсатгич 12-14 тага тенг. Қорабоғ сув омбори атрофида ўзлаштирилмаган майдонлардаги ажриқлар орасида яшайдиган X. candacharica нинг зичлиги 14-15 та бўлса, Қизилдарёнинг ўнг қирғоғидаги ажриқзорлардаги зичлиги 13-15 тага тенг. V. costata ва P. muscorum турлари юқорида қайд қилинган ҳудудлардаги биотопда доминант тур ҳисобланиб, популяциядаги зичлиги 10-11 тани ташкил қилади. D. laeve нинг зичлиги зичлик кўрсатгичи 5-7 тага тенг.
Ўзлаштирилмаган майдонлардаги ажриқзорлар тадқиқот ҳудудида кенг тарқалган бўлиб, қуруқлик моллюскаларининг 6 тури яшаб, барча турларнинг популяциядаги зичлиги ўртача кўрсатгичка эга бўлиб, X. candacharica доминант тур ҳисобланади.
Инсон таъсирига учрамаган табиий бута ва дарахтзорлар - бундай биотоп туманнинг адир минтақасида кенг тарқалган бўлиб, қуруқлик моллюскаларидан- Pseudonapaeus albiplicatus, Ps. sogdianus, Chondrulopsina intumescens, Leucozonella mesoleuca, X. candacharica, Candaharia rutellum, C. roseni турлари тарқалган бўлиб, уларнинг популяциядаги зичлиги турли хил.
Масалан, Қизилдарёнинг ўнг қирғоғидаги (Эски Яккабоғ) ҳудудида ярим бутали ўсимликлар (шувоқ) поясининг пастки қисмида, 1 м2 майдонда 5-7 та Ps.albiplicatus, 7-8 та Ps. sogdianus учраса, Leucozonella mesoleuca нинг популяциядаги зичлиги олдинги турларга нисбатан бир оз пастроқ бўлиб, 2-3 тага тенг. Pupilla triplisata, P.bigranata, P.sterrii, R. striopolita, Truncatellina callicratis, X. candacharica юқоридаги турлар билан бирга яшаб унинг зичлиги 35-40 тага тенг.
Ch. Intumescens, Candaharia rutellum, C. roseni турлари асосан ярим бутали ўсимликларнинг поясининг остки қисмида яшаб, уларнинг популяциядаги зичлиги турлича. масалан, Ch. intumescens нинг популяциядаги зичлиги 1 м2 майдонда 9-10 та бўлса, Candaharia rutellum ва C. roseni зичлиги 2-3 та га тенг.
Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, тадқиқот ҳудудида 4 та биотопда қуруқлик моллюскаларининг 18 тури учраб, кенг тарқалган турларга Xeropicta candacharica, C. nitens, V. costata, P. muscorum, Deroceras laeve, турлари кириб, X. candacharica доминант тур ҳисобланиб, унинг популяциядаги зичлиги максимал 35-40 тани ташкил этади.
Хулоса қилиб айтганда, Яккабоғ тумани худудида моллюскаларининг биологик хилма-хиллиги таҳлил қилинган бўлиб, 10 оила, 12 авлодга мансуб 18 турдаги қуруқлик моллюскалари учраб, улар асосан: мевали боғлардаги ариқ бўйларида ўсадиган ўтли ўсимликлар, полиз ва сабзовот экин майдонлари ҳамда иссиқхоналар атрофи, истироҳат боғларида ариқ бўйларидаги турли хил ўтлар, ҳамда инсон таъсирига учрамаган табиий бута ва дарахтзорларда яшаши аниқланиб, уларнинг популяциядаги зичлиги аниқланган
Фойдаланилган адабиётлар
1. Шилейко А.А. Наземные моллюски надсемейства Hellicoidea // Фауна СССР. Моллюски. - Л.: Наука Ленинградское отделение, 1978 а. Т.3. Вып.6 . - 384 с.
2. Шилейко А.А. Наземные моллюски подотряда Рупиллина фауны СССР (Гастропода, Пулмонота, Геопҳила) Фауна СССР. Моллюски. - Л.: Наука Ленинградское отделение, 1984. Т.З. Вып .3. № 130. - 399 с.
3. Пазилов А., Азимов Д.А. Наземные моллюски (Gastropoda, Pulmonata) Узбекистана и сопредельных территорий. - Ташкент: Фан, 2003. - 315 с.
4. Лихарев И.М., Виктор А.Й. Слизни фауны СССР и сопредельных стран (Gastropoda Terrestria Nuda) Фауна СССР. Моллюски. - Л.:Наука, 1980. Т.3. Вып.5. № 122. 437 с.
5. Братчик Р.Я. Метод быстрой фиксации наземных моллюсков // Зоол.журн. Т.55.Вып.7. 1976. С. 1078-1079.
6. Engelmann, H.D. Zur Dominanzklassifizicrung von Bodenartropoden // Pedobiologia.- 1978.- Vol. 18, no. 5/6.- Pp. 378-380.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.