Milliy ideya bizin keleshegimiz
Оценка 4.7

Milliy ideya bizin keleshegimiz

Оценка 4.7
DOC
13.02.2020
Milliy ideya bizin keleshegimiz
Milliy ideya bizin keleshegimiz.DOC

 

 

 

                                        

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 

ХАЛҚ  ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

Нукус тумани    7 – сонли  умумий  ўрта 

таълим  мактабининг  физика асослари фани  ўқитувчиси

 

Агилаш Сайлауовнинг 

 

МИЛЛИЙ  ҒОЯ ва МИЛЛИЙ МАФКУРА – КЕЛАЖАК ЙЎЛИ ”

МАВЗУСИДА  ЁЗГАН  МУСИҚАЛИ КЕЧА СЦЕНАРИЙСИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

« Миллий ғоя  ва  миллий мафкура – келажак  йўли »

мавзусида  мусиқали кеча  ўтказиш  сценарийси.

Кеча  сухандонлар томонидан  шеър  айтиш билан  бошланади.

Сухандон йигит: ( унинг қўлида Ўзбекистон байроғи  ҳилпирайди )

 

 

 

 

 

                              Кўк тоқида қуёш  байроғин ўпар.

Мадҳияни  бугун тинглайди  жаҳон.

                              Она Ўзбекистон  бағримда  тепар

У қондир, у жондир, у ҳаёт виждон.

   Шундан сўнг барча  ўқувчилар ўринларидан  турган ҳолда, ўнг қўллари кўксиларида  Ўзбекистон  Республикаси  Давлат мадҳиясини  куйлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси  Давлат мадҳияси – янграйди.

Ўқитувчи:

             Қўлим кўксимда, ёлғиз Оллоҳга салом, ассалом

             Йўлим ёритгай  Ҳақ  берган нури инъом, ассалом

             Ақлим чироғи – Қуръони  илми калом , ассалом,

              Барқарор бўлғай ислом юртида  ислом, ассалом

              Бахтлиман, ислом мулкида эрсам ғулом, ассалом.

 

Ассалому  алайкум – Ҳурматли  устозлар!

Ассалому алайкум – узоқ – яқиндан  келган бугунги

 кечамиз азиз  меҳмонлари!

Хуш келибсизлар!

Авваламбор Сиз  азизлар билан  шукуҳли ойда  кўришиб турганимдан  бағоят  бахтиёрман. Фурсатдан фойдаланиб  ҳаммаларингизни  ушбу  байрам билан чин қалбдан табриклайман. Хонадонингизга оилавий осойишталик, тинчлик  , хотиржамлик ва  бахт – саодат  тилайман.

         “ Мустақиллик ” ҳақида  шеърёки   ашула  янграйди.

Ўқувчи:

                       Ўзбекистон! Тенглар ичра тенг ўзинг,

                        Минбарларда  янграр  доим  дил  сўзинг.

Тинчлик! Дўстлик! Биродарлик! – даъватинг  

Жаҳон  юзин  кўриб турар  қалб кўзинг!

Ўқувчи:

                         Ўзига бек, ўзлиги – эрк миллатим,

                          Ёмонларга  эшиги  берк  миллатим.

                          Меҳри сочиқ, қўли очиқ, бағри кенг –

Юздан  ортиқ миллат дейди: - “ элатим ”.

Ўқувчи:Ҳар тонг мени уйғотар,

Шўх  булбуллар навоси.

Нақадар соз, мусаффо

Гўзал юртим  ҳавоси.

Ўзбекистон! Сен борсан,

                           Яйрар жоним  ва таним.

                           Гулла, яшна ҳамиша,

                           Бағри баҳор  Ватаним!

Ўқувчи:            Шу китобни қўлимга  олсам,

                           Эркинлигим садо  беражак.

                           Шу қонун бор, имоним комил,

                           Диёримда  ёрқин  келажак.

                           Бу китобни атайман бугун,

                           Инсонларнинг бахт қиссаси.

                           Ҳа, бизларга йўлчи юлдуздир,

                           Ўзбекистон Конституцияси 

“ Элим – элим ”  ашуласи Ю.Усманова  ижросида  янграйди.

Ўқитувчи :

Мустақиллик  шарофати  билан  Ўзбек халқи ўзлигини  англаб етди. Рўй  бераётган ислоҳотлар  натижасида маданий ва маънавий меросларга  нисбатан  муносабат  ўзгарди. Бугунги  кунда  миллий ғоя  ва  мафкурани шакллантиришга  алоҳида  эътибор  қаратилмоқда. Бу эса ўз навбатида  ўқувчи  ёшларимизни  Ватанга муҳаббат, унинг рамзларига  садоқат руҳида тарбияланишга олиб келмоқда. 2000 йил  6 апрел куни Оқсарой  қароргоҳида  бўлиб ўтган  йиғилитшда  Ўзбекистон  Республикаси  Президенти И.А.Каримов  нутқ  сўзлаб, миллий мафкура  хусусида  фикр  юритиб, олдимизда  турган  вазифаларни  аниқ  белгилаб берди. Хўш,Миллий ғоя  ва миллий  мафкура  ўзи  нима?  

Энди  вояга  етаётган  ёшларимизни  нима билан, қандай ғоя  ва мафкура  билан тарбиялашимиз керак? Улар  қандай ғоя асосида , қандай ғоя негизида  тарбия олиши, қандай эзгу мақсадларга  интилиши  керак?  Қандай мафкура ва тафаккур  улар учун  қурол бўлиб  хизмат қилмоғи  лозим?  - каби  бир қатор  саволларга  жавоб бериш мақсадида  бугунги  давра  суҳбат ва кечамизни  ўтказмоқчимиз. Президентимиз  сўзлари  билан айтганда, “ Ҳозир энг муҳим ёш авлодни камол  топтириш, уларнинг қалбида  миллий ғоя, миллий мафкура, ўз Ватанига  меҳр садоқат туйғусини  уйғотиш, ўзлигини  англаш, миллий қадриятлар  руҳида  тарбиялашдан иборат.”

            Ҳурматли ўқувчилар  Сиз янги фанни ўқишга  киришдингиз. Истиқлол  даврида  шаклланган бу  фан  “ Миллий истиқлол ғояси  ва  маънавият  асослари ” деб аталади. Миллий истиқлол ғоясининг ҳаётимиз учун  зарурлиги  Президентимиз Ислом  Каримовнинг  қуйидаги  сўзларида  аниқ  ифода  этилган.  “ Ҳар қандай  инсон, табиийки,  мурод – мақсадсиз  яшай олмайди. Токи ҳаёт  мавжуд экан, мамлакатлар, давлатлар  ва уларнинг  манфаатлари  бор экан, улар  ўз тараққиёт  йўлини , эртанги кун уфқларини  ўзининг  миллий  ғояси, миллий  мафкураси  орқали  белгилаб олишга  интилади. ”

               Маънавиятнинг  моҳияти  ва  вазифаси  эса  юртбошимизнинг  “ Маънавият – инсоннинг, халқнинг  жамиятнинг, давлатнинг  куч – қудратидир.  У йўқ  жойда  ҳеч  қачон бахт – саодат  бўлмайди ”- деган  таърифда  ўз ифодасини  топган.

Маънавият энг аввало Ватан тимсоллари  орқали  амалга ошади:

Ўқувчи:( Байроқ ҳақида шеър айтади.)

Байроқ ҳилпирайди, ҳилпирар мағрур,

                  Унда мужассамдир энг эзгу тилак.

                  Қўлимда кўтариб бораман дадил,

                  Энг олий орзу-ла жўш урар юрак.

                  Ватаним байроғин баландроқ тутиб,

                  Бутун жаҳон бўйлаб олиб юргим бор.

                  Шу байроқ остида нафас олганлар,

                   Ўзин эркин сезар , сезар бахтиёр

 

Ўқувчи: ( Герб ҳақида шеър айтади)

                  Ҳар бир катта ҳужжатда

                  Гербимизнинг расми бор.

                   Ҳурмат, эъзозга лойиқ,

                   Давлатимиз рамзи бор.

                   Қулоч ёзиб ҳумо қуш,

                   Юртга мағрур боқади.

                   Гербимиз салобати,

                   Ҳаммамизга ёқади.

 

Ўқувчи:  Мадҳия янграса бор вужудимни,

                Дарров чулғаб олар ажиб ҳаяжон.

                Худди хаёлимда тинглайди уни,

                Ҳамма одамлар-у, ва бутун жаҳон.

Шундан бўлса керак ҳар куни тонгда,

                Кўксимга қўл қўйиб, тинглайман тикка.

                Қойилман, қарангки мадҳия руҳи –

                Мени олиб чиқмиш энг юксакликка!

 

Хўш, миллий  ғоя  ўзи  нима?

 

1 – ўқувчи: 

                      Миллий ғоя   - халқ  манфаатлари  ва орзу –

                       истакларини  ифода  этади, умумий юксак  мақсадлари 

                       сари  етаклайди,  бирлаштиради, унга  куч – қувват 

                       бағишлайди.

2 – ўқувчи:   

Миллий  мафкура – халқнинг  туб  эҳтиёж  ва 

                       манфаатларини, мақсад ва қадриятларини  ифодалайдиган,

                       уларни  турли  ёки  мафкуравий  таъсирлардан  ҳимоя

                       қиладиган  тизимдир.

3 – ўқувчи:

                       Истиқлол мафкураси–асрий миллий қадриятларимизга ва 

                       яқин  вужудга келган  ва келаётган, халқимизнинг 

                       бугунги  ва  келажакдаги  манфаатларини  ифодалайдиган 

                       фикрларга – халқ  тафаккурига  асосланиши  лозим.

4 – ўқувчи:

Бугунги  мустақиллигимиз  - оллоҳ  томонидан 

бизларга  берилган  буюк  неъмат  ва  бу  неъматни  кўз 

                        қорачиғидек  авайлаб  асрашимиз  керак. Шўролар 

                        даврида  онгимиздан  ўчириб  ташланган  миллий 

                        қадриятларимизни  қайта  тиклашимиз, ўзлигимизни 

                        англашимиз  керак.

5 – Ўқувчи:

                        Маънавият

6 – ўқувчи : Миллий мафкуранинг мақсади – комил инсонни камол

                     топтиришдир. Комил инсонгина  ўзлигини  англайди.

Ўзлик бу – ( ҳамма )    - Ватан

Ўзлик бу – ( ҳамма )    - иймон

Ўзлик бу – ( ҳамма )    - эркин фикрлаш

Ўзлик бу – ( ҳамма )    - орият

Ўзлик бу – ( ҳамма )    - ғурур

7 – ўқувчи:    Менимча , бугунги ўқувчи – шарқона одоб – ахлоқ, ақл –

                        идрок, сабр ва андишага  асосланган, демократик –

                        ҳуқуқий  давлат барпоэтиш, Ватан қисматини , ўз

                        неъмати деб биладиган  якдил халқни шакллантиришга 

                        хизмат қиладиган  ғояга  асосланиши керак.

Ўқитувчи:

                        Президентимиз ибораси билан айтганда ғурурли халқгина  ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат  билан  кураша олади.

Ғурури бор, эътиқоди бутун  инсон – эса энг аввало  мактабда шаклланади. Қачонки, биз педагоглар ўғил – қизларимизнинг миллий ғурурини, ақл – идрокини, эзгу  - умуминсоний туйғуларини тарбиялай олсак, шундагина, биз озод  ва  обод Ватан қура  оламиз.

 

Ашула ( “ Эй  азиз юртим ” – Рашид  Холиқов )

рақсида қизлар.

Шеър:

                 Эй , муқаддас гул диёрим, гулшаним, жоним менинг

                 Мен сенинг бағрингда ўсдим, йўқдир армоним менинг

                 Сен билан ўтмоқда шодон ҳар кун, ҳар оним менинг

                 Жон фидо бўлсин сенга эй Ўзбекистонним менинг

Шуҳрати оламни тутган шавкату – шоним менинг.

( Мустақиллик – Озодлик – Ҳурлик – Эркинлик – Комиллик

– Бурч –Иймон –Инсонпарварлик!!!)

7 – ўқувчи : Мустақиллик – инсон маънавиятининг юксак ахлоқ ва

маданиятининг, миллий анъаналарини  қайта тиклашнинг

                       чексиз қатламларини  очди.

8 – ўқувчи: Ҳурлик    - туфайли ўғлонларимиз элга бек, қизларимиз

малика бўлиб, улғаядиган  давр келди.

9 – ўқувчи: Истиқлол  - сабаб халқимиз яшарди, бўйи ўсди, кўнгли 

ўсди.

10 – ўқувчи: Озодлик  - миллий ўзликни  англаш, инсоний қадримизни 

англаш учун имконият берди.

11 – ўқувчи : Комиллик- Миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири.  Комил инсон ғояси ва уни амалга оширишга бўлган интилишлар инсоният цивилизациясининг маъно-мазмунини ташкил қилишидир

12 – ўқувчи:  Бурч– қонун ва бошқа ҳуқуқий хужжатларда белгиланган айрим ҳаракатларни содир этиш, айрим ҳаракатларни содир этишдан тийилишдир Ҳамда унинг ҳаётда бажариши лозим бўлган вазифасидир

13 – ўқувчи : Иймон - Ислом динида агар инсоннинг иймони бўлмаса , хайрли ишларни кўп қилса-да, унга савоб ёзилмайди. Ибодат ва яхши амаллар қабул бўлиши учун киши имонли бўлиши шарт экани назарда тутилади. Имоннинг мукамаллиги уч нарса –этиқод, иқрор ва амал воситасида намоён бўлади. Эътиқод – динга қалбан ишониш; иқрор – сўзда буни тан олиш; амал – яхши ишлар билан исботлашдир.

14 – ўқувчи: Инсонпарварлик – одамзод қадри, эркинлик ва қобилиятларининг ҳар томонлама намоён бўлиши учун курашиш, кишиларнинг бахт – саодати, тенг ҳуқуқлилиги, адолатли ҳаётини таъмин этишга интилишини ифодалайдиган ғоя  ва қарашлар тизимидир

 

Ўқитувчи:

                    Шунинг учун ҳам – бугунги  фаровон ҳаётимизга шукроналар айтишимиз, ҳақиқат тарозисининг бир палласига мустақиллик давридаги ютуқларимизни, иккинчи палласига эса бегона, ёт ғояларни, соддадил , ҳалол, пок халқимизнинг юзини ерга  қаратаётган иғво – ю – бўҳтонларни солиб ўлчашимиз  ва ёшларларга  холислик ҳамда, адолат билан ўз фикр – мулоҳазаларини, хулосаларини  айтишга  ўргатиш , қалб кўзларини очишимиз керак. Муқаддас динимиз, қуръон  ва ҳадисларни, буюк аждодларимиз Имом ал  - Бухорий, Имом ат – Термизий, Мотуридий, Хожа Баҳовуддин Нақшбандий, хожа Аҳмад Яссавий, Аҳмад ал – Фарғоний каби  бобокалонларимизнинг  меросларини  ўрганмаган, ўзлари тушунмаган ҳолда динимизни бузиб, янгилик деб бидъат олиб кирган, нопок инсонларнинг орқасидан  кетиб  қолмасликлари учун  ҳам, тафаккур қуллигидан  қутқариш  ва  аждодларимиз меросини  чуқур ўрганишимиз керак.

Биз асли  киммиз, кимнинг фарзандларимиз!

11 – ўқувчи: - Биз  мустақил Ўзбекистоннинг  кўрар кўзимиз, порлоқ

келажакни яратувчи ёшлармиз. Ватанимиз биздан кўп

нарсаларни  кутишга  ҳақли. Чунки биз ибн Сино, Мирзо

Улуғбек, Абу Райҳон Беруний, ал – Хоразмий, Имом

Бухорий , ал – Фарғоний , Амир Темурларнинг 

авлодларимиз.

12 – ўқувчи: - бизнинг жисму жонимизда  ўзбек миллий

                          давлатчилигига  асос солган Амир Темур, халқнинг бахт

– саодати, тинчлик – осойишталик учун аёл боши билан

тенгсиз  душманларга  қарши курашган Тўмарис,

енгилмас баҳодирлар Паҳлавон Маҳмуд, Жалолиддин

Мангуберди, Маҳмуд таробий, Муқанналар қони бор.

13 – ўқувчи: - Ватанимиз биздан кўп нарсаларни  кутишга ҳақли. Зеро

биз инсониятнинг энг  дастлабки  маданий

ёдгорликларидан “ Авесто ” яратилган  замин 

фарзандларимиз.

14 – ўқувчи:  -Ватанимиз биздан кўп нарсаларни  кутишга ҳақли. Биз

Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Усмон

Носир, Абдулла Қодирий, Ҳамид Олимжон, Ғофур

Ғулом  каби  юзлаб фозиллар  ишларининг 

давомчиларимиз.

15 – ўқувчи: - 1991 йил 1 сентябрь куни  ўз мустақиллигига эришган,

170 дан  ортиқ  давлатлар  тан олган , 1992 йил

2 -мартида  Б М Т га  аъзо  бўлган  юрт  фарзандимиз.

 

Ўқитувчи :  - Ўзини  Ўзбекистон фуқаросиман деб ҳисоблайдиган ҳар

бир ёшда  миллий ғурурни, ўзликни  англаш, қалбида  шу

муқаддас Ватан фарзандиман деган туйғу шаклланмоғи 

лозим.

Ўқувчи:  Аждодлари  доно ўтган Ватаним,

  Авлодлари, аъло  ўтган Ватаним,

Алпомишдай алпқомату, сарвқомат

Барчинлари  барно ўтган Ватаним.

Рақс – “ Мустаҳзод ”

Ўқитувчи:  “ тарихий хотирасиз  - келажак  йўқ ” деганларидек ўтган  ота – боболаримизни  эслаш, уларнинг руҳи покларини шод этиш  халқимизга  хос  эзгу фазилат, хайрли  ва  савоб ишдир. Хотира  - ўзликни  англашга, ўтмишни  доимо ёдда сақлашга, бот – бот даъват этиб турадиган муқаддас туйғудир. Истиқлол боис  юрт  озодлиги учун курашган, шаҳид кетган ота – боболар  руҳи шод этиладиган, хотирланадиган маскан пойига  гул қўйиладиган  ёдгорликлар  барпо этилди. Булар:

                                               Ўқувчилар:

1.    Хоразмда халқ қаҳрамони – Жалолиддин Мангубердига

 

2.    Термизда халқимизнинг қаҳрамонлиу тимсоли – Алпомишга

 

3.    Самарқандда – Имом Бухорийга

 

4.    Фарғонада – Аҳмад  Фарғонийга

 

5.    Самарқандда - Соҳибқирон  бобомиз  Амир  Темурга

 

6.    Самарқандда - Фалакиёт илмининг  султони Мирзо Улуғбекка

 

7.    Республикамизнинг ҳамма вилоятида-Назм  қуёши Алишер Навоийга

 

8.    Марғилонда – ҳидоят йўлининг  сарбони Бурхониддин ал – Марғилонийга

 

9.    Самарқандда – калом  илмининг  султони имом Абу Мансур ал – Мотуридийга

 

10. Мусаввир “ Шарқ Рафаэли ” деган  буюк  номга  сазовор бўлган  Камолиддин Беҳзодга .

 

Ўқитувчи : Улуғ  аждодларимизга  муносиб ворислар  бўлиш – шу саховатли ва гўзал заминда  яшаётган  ҳар  қайси инсон учун  ҳам қарз, ҳам  фарз. Қадимий  заминимиздан ўтган  бу улуғ зотларнинг  яна бир ҳосияти шундаки, уларнинг шарофати билан табаррук  мақбаралар, тарихий обидаларгина эмас, балки тафаккуримиз, маънавиятимз, ғуруримиз, энг муҳими, халқимизнинг тарихий хотирас қайта  тикланмоқда. Бугунги фурсатдан фойдаланиб, оллоҳ таоллонинг назари тушган , шу  табаррукзаминда  яшаб ўтган , шу тупроқда  униб ўсган азизу – авлиёларни, яна бир бор ёд этсак, уларнинг хотирасига  яна бир бор таъзим қилсак.! Ул зотларни  руҳи  поклари шод бўлсин, юртимиз доимо тинч ,халқимиз доимо  омон бўлсин. Бу табаррук заминдан қут – барака, меҳр оқибат  аримасин, барчамизни парвардигоримиз ўз паноҳида  асрасин!!!

                Ашула: Хафа , бўламан

Бу дунёда  ҳамма меҳмон

Бу дунёда  бўл яхши

Юртим деб ёнган  инсонга

Халқнинг ишончи  яхши.

Ўқитувчи: Ҳаётда  яна бир шундай улуғ зот борки, унга не – не шоиру алломалар  таъриф беришган, лекин ҳали  ҳеч ким бу инсонга нисбатан унинг бир дақиқалик  меҳнати –ю  заҳмати, хизматларини баҳолай оладиган  таъриф ёки  баҳо бера  олмаган.

           Бу муқаддас зот – онадир. Темур бешигини тебратган, Бобур захматларига  шерик бўлган, Навоий қалбида  шеъриятга  ҳавас  уйғотган она эмасми? Уларни  елкамизда  етти бор хажга олиб борсак ҳам бир кечалик  меҳнатини  оқлай олмаймиз. Юқорида зикр этилган улуғ бобокалонларимизни  дунёга келтирган  оналар  олддида  бош эгамиз  ва бир умр  уларга  таъзим  қиламиз!!!   

Ўқувчи:  Шеър

             Оқ сут бериб, алла айтиб меҳри  тошган , онажон,

             Оқ ювиб, оқ кийдириб, элга  қўшган , онажон.

             Бизни деб кечган баридан, илмай кўзига хонумон,

             Ух десак, тун – кечалар ташвиш чекиб қилган фиғон,

             Айтингиз, борму жаҳонда  онажондай меҳрибон,

             Онажоним, онажоним, онажоним, Онажон.

Ашула:   “ Алла ” ёки Нега  чаман

Ўқувчи: Шеър

              Мустақиллик ғанимлари  йўқ бўлсин,

              Юрт ишқида  ёнган қалблар  чўғ бўлсин,

              Мевасидан  ҳам  ширин мағизлари –

              Соғлом авлод болалари  шўх бўлсин!

Ўқитувчи:

              Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов эзгу ниятларимизнинг  узвий давоми сифатида  2013 йилни  “ Обод турмуш  йили ” деб  эълон қилдилар. Биз педагоглар олдига соғлом авлодни нафақат жисмонан соғ, балки ақлан етук, онги  ва  тафаккури соғлом, баркамол – келажак эгасини  тарбиялаш  вазифасини  қўйдилар.

              Соғлом авлод дастурини  бажаришда “ Оила , маҳалла – мактаб концепцияси ” ишлаб чиқилди.

              Қадрли  меҳмонлар! Бизнинг мустақил юртимизга  тўйлар ярашади. Бугун биз даврамизга  эндигина  оилавий ҳаётга  қадам  қўяётган  келин ва куёвимизни  таклиф  қилганмиз. Ҳозир  навбатни  шуларга  берсак.

Ашула:  “ Ёр – ёр ”  ва келин салом  ижро этилади.

Ўқувчи: Шеър

               Яхши  меҳмон бошим узра,

                            Нону  тузнинг  қадрига

                Етмаганлар  келса ногоҳ,

                            Зирху қалқонлик шараф.

                 Не илож, шаънингни  булғаб,

                              Ношукур  фарзандларинг

                 Қилдилар  покликни  поймол,

                               Бўлди унвонлик   - шараф.

                  Тўртта  гумроҳ  кори  боис,

                                 Отсалар  тош  боғингга

                    Мен  нечун ох  урмай, ўлкам,

                                  Топса  гапдонлик  шараф!

Ўқитувчи:   Шеър

                     Ота  оқ  қилганга ер чидар  балки,

                                    Она  оқ  қилганни  кўтарар  замин

                      Кимники оқ қилса  Ватани, халқи

                                      Уни  бағридан ҳам  итарар  замин.

             Лекин бизнинг  шундай  тинч  ва осойишта  ҳаётимизни , тўю – томошаларимизни  кўра  олмаётган, муқаддас динимизни  ниқоб қилиб, аслида  оёқ – ости  қилаётган  Акром   Йўлдашев. Тохир Йўлдошев, Жума  Ҳожиев, Солой Мадаминов ( Муҳаммад  Солиҳ ) бошлиқ  бошқа  жиноятчилар  ўзларини  ёвуз ниятлари билан юртимизга  тажовуз қилмоқдалар. Бу халқаро  террорчилар жиноятларига  яраша  жазо олдилар. Уларга  нисбатан  халқимизнинг ғазаб  ва  нафрати  чексиздир. Зеро, халқимиздан  улуғроқ меҳр, халқ нафратидан  аёвсиз  нафрат  йўқдир.

Аждодлар  ҳукми ( улуғ алломалар чиқади )

Ўқувчи : Шеър

                  Юрак зарб еганда  сирқирайди  тан,

                                Эл  тинчи  бузилса қийналур  тарих

                   Пойтахт  ларзасидан  Оғриди Ватан,

                                 Тарих  лол, тополмай  бу  қорга  таъриф.

                    Қабридан  сапчиди  буюк  аждодлар,

                                   Тошкент қучоғига  нур  бўлиб елди

                     Ватан  тарихини  безаган  зотлар,

                                     Жароҳатга  боқиб, ўксиб  эзилди.

Баҳовуддин  Нақшбанд:      На дилига  ёру, На дастида   кор,

                                                  Қонхўр  махлуқлардан  бўлингиз

ҳушёр!

Имом Бухорий:     Ватанни севмоқлик – дедик  иймондан

                                  Бу бад  кор  чиқмагай  ҳеч  мусулмондан.

Аҳмад Фарғоний:   Наҳот озод бўлгач  ақлу тафаккур,

                                   Авлодимдан  чиқмиш  сотқину  - манфур?

Мирзо Улуғбек:      Тахт  талашган  падаркуш

                                    Ватанфуруш  бўлғуси,

  Тарих  тажрибаси  шул,

Ит  қавмида  ўлғуси.

Бобораҳим Машраб:  Худо ягонадир, ягона Ватан,

                                        Ватанга  ўт  қўйиб  қочмоғинг мумкин

                                        Эй нодон, қаёққа қочгунг худодан

                                        Кузатиб  турар у, ахир ўз мулкин.

Бобур:      Қотилни  қон тутар, хоинни  ажал,

                   Бегуноҳ  қон  тўкмаслик  осийлик  азал!

 

Ўқувчи:  Аждодларнинг  ҳукми тарих  ҳукмидир,

                 Худога  топширдик – бергай  жазосин.

                 Дину  имонимиз  ва қалбимиз бир

                 Тошкентга жароҳат етказгай – осий!

                 Тарихни, варақлаш  фурсати эмас,

                 Ахир, ўз ўтмиши  элга  аёндир.

                 Бу кунлар  қалрига  ета  олсак  бас,

                 Истиқлол – бу  Оллоҳ  берган  имкондир.

                  Майда  туйғуларни  улоқтир, ёндир,

Ҳамма :       Ўзбекистон, озод Ўзбекистондир.

 

Ўқитувчи: Юртбошимиз И.А.Каримов  таъкидлаганларидек: “ Бу  юртни  эгаси бор, бу юртни эгаси – меҳнатсевар, иймон эътиқоди  бутун  халқимиздир. Бундай юртни  ҳеч ким  енга  олмайди. Ота – боболаримиз дуога  қўл оча  туриб, тансиҳатлик, хотиржамлик бўлсин деб  фотиҳа  қилишади. Бу  бежиз  эмас, албатта. Чунки, хотиржамлик, осойишталик  бўлмаган  ердан  барака  кўтарилади, омад кетади. Шу  боис, озод Ватанимиз истиқлолини кўз  қорачиғидек  сақлаш, эл – юрт тинчлигини таъминлаш, ёшларимизнинг  эркин билим  олишлари учун  шарт – шароитлар яратиш, энг  асосийси ёшларимизнинг  мустақиллигимизни  кўра  олмаётган экстремистик кучлар  таъсирига  тушиб  қолишларига  йўл  қўймаслик, аксинча. Фарзандларимизни ватанпарварлик руҳида  тарбиялаш,  элим  деб, юртим деб  яшаётган  ҳар бир  инсоннинг  бурчи  бўлмоғи  керак. Огоҳ Бўлинг одамлар, биз истиқлолимизни, Ватанимизни, Буюк Ўзбекистонимизни – ҳеч  кимга  бермаймиз ”.

                           Мужохид! Кирсанг ҳам  турли  рангга

                           Сен пухта  ҳозирлик  кўрсанг ҳам  жангга

                           Ҳам  қадам  қўйсанг, бизнинг   ватанга

                           Заҳар қиламиз биз, сен еган  нонни

                           “ Ҳеч кимга бермаймиз  Ўзбекистонни ”!

Ашула :  “ Ҳеч кимга  бермаймиз Ўзбекистонни ”!

Ўқувчи:   Дерлар: келса меҳнатдан бойлик

                 Турмушимиз бўлар чиройлик

                 Қадди баланд уйлар қурайлик

                 Юксакликка чорлар завқли  иш

                 Осмон ўпар том, “ Обод турмуш ” 

Азизлар  шу  билан  бугунги суҳбатимиз, кечамиз  ўз ниҳоясига етди. Эътиборларингиз учун катта раҳмат!.  ( ёки қуйидагича  ҳам якунлаш мумкин.     Энди  навбат  “ Яллага ”  )

   Гулшан Наманган кўксида

 Раъно  Наманган  қизлари,

                              Одоб – ҳаёти  дилнавоз

                              Зебо  Наманган  қизлари.

                              Гул  қўлларида  гул униб

                              Гулларга  буркаб шаҳрини

                              Ўз санъатига ўзлари

                              Шайдо Наманган  қизлари.     


 

ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ

ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ

Миллий ғоя ва миллий мафкура – келажак йўли » мавзусида мусиқали кеча ўтказиш сценарийси

Миллий ғоя ва миллий мафкура – келажак йўли » мавзусида мусиқали кеча ўтказиш сценарийси

Барқарор бўлғай ислом юртида ислом, ассалом

Барқарор бўлғай ислом юртида ислом, ассалом

Нақадар соз, мусаффо Гўзал юртим ҳавоси

Нақадар соз, мусаффо Гўзал юртим ҳавоси

Энди вояга етаётган ёшларимизни нима билан, қандай ғоя ва мафкура билан тарбиялашимиз керак?

Энди вояга етаётган ёшларимизни нима билан, қандай ғоя ва мафкура билан тарбиялашимиз керак?

Герб ҳақида шеър айтади) Ҳар бир катта ҳужжатда

Герб ҳақида шеър айтади) Ҳар бир катта ҳужжатда

Истиқлол мафкураси –асрий миллий қадриятларимизга ва яқин вужудга келган ва келаётган, халқимизнинг бугунги ва келажакдаги манфаатларини ифодалайдиган фикрларга – халқ тафаккурига асосланиши лозим

Истиқлол мафкураси –асрий миллий қадриятларимизга ва яқин вужудга келган ва келаётган, халқимизнинг бугунги ва келажакдаги манфаатларини ифодалайдиган фикрларга – халқ тафаккурига асосланиши лозим

Ватан қисматини , ўз неъмати деб биладиган якдил халқни шакллантиришга хизмат қиладиган ғояга асосланиши керак

Ватан қисматини , ўз неъмати деб биладиган якдил халқни шакллантиришга хизмат қиладиган ғояга асосланиши керак

Истиқлол - сабаб халқимиз яшарди, бўйи ўсди, кўнгли ўсди

Истиқлол - сабаб халқимиз яшарди, бўйи ўсди, кўнгли ўсди

Шунинг учун ҳам – бугунги фаровон ҳаётимизга шукроналар айтишимиз, ҳақиқат тарозисининг бир палласига мустақиллик давридаги ютуқларимизни, иккинчи палласига эса бегона, ёт ғояларни, соддадил , ҳалол,…

Шунинг учун ҳам – бугунги фаровон ҳаётимизга шукроналар айтишимиз, ҳақиқат тарозисининг бир палласига мустақиллик давридаги ютуқларимизни, иккинчи палласига эса бегона, ёт ғояларни, соддадил , ҳалол,…

Ватанимиз биздан кўп нарсаларни кутишга ҳақли

Ватанимиз биздан кўп нарсаларни кутишга ҳақли

Хотира - ўзликни англашга, ўтмишни доимо ёдда сақлашга, бот – бот даъват этиб турадиган муқаддас туйғудир

Хотира - ўзликни англашга, ўтмишни доимо ёдда сақлашга, бот – бот даъват этиб турадиган муқаддас туйғудир

Бугунги фурсатдан фойдаланиб, оллоҳ таоллонинг назари тушган , шу табаррукзаминда яшаб ўтган , шу тупроқда униб ўсган азизу – авлиёларни, яна бир бор ёд этсак,…

Бугунги фурсатдан фойдаланиб, оллоҳ таоллонинг назари тушган , шу табаррукзаминда яшаб ўтган , шу тупроқда униб ўсган азизу – авлиёларни, яна бир бор ёд этсак,…

Ух десак, тун – кечалар ташвиш чекиб қилган фиғон,

Ух десак, тун – кечалар ташвиш чекиб қилган фиғон,

Етмаганлар келса ногоҳ,

Етмаганлар келса ногоҳ,

Юрак зарб еганда сирқирайди тан,

Юрак зарб еганда сирқирайди тан,

Бобур: Қотилни қон тутар, хоинни ажал,

Бобур: Қотилни қон тутар, хоинни ажал,

Огоҳ Бўлинг одамлар, биз истиқлолимизни,

Огоҳ Бўлинг одамлар, биз истиқлолимизни,
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
13.02.2020