"НУР" релаксацион машқ
Оценка 4.8

"НУР" релаксацион машқ

Оценка 4.8
Документация
doc
психологическая работа +1
Взрослым
03.01.2020
"НУР" релаксацион машқ
Стрессларни бартараф этишга қаратилган релаксация
НУР.doc

“НУР” номли релаксацион машқи

 

         Машқнинг мақсади: Инсонлардаги мавжуд муаммоларига ечим топиш, ўз-ўзига нисбатан ишончни ошириш ва стрессларни бартараф этиш.

         Машғулотнинг олиб борилиши: Стулга қулай ҳолатда жойлашиб олинг. Кўзларингизни юминг. Хона, катта, бўм-бўш ва қоронғу хона. Шу хонада сиз ёлғизсиз. Кўча ёруғ, осмонда қуёш, қушлар сайраган, инсонлар бахтли. Сиз шу қоронғу хонада ёлғизсиз. Шу маҳал хона деразасидан бир нур хонага кирди. Нур оппоқ ва ёруғ. Нур аста секин сиз томон яқинлашиб келмоқда. Нур бошингизда, нур енгил, нур иссиқ бу эса ёқимли. Нур ҳаракатчан, нур елкаларингизда, нур кучли, нур бақувват бу эса ёқимли. Нур ҳаракатчан, нур қўлларингизда. Нур иссиқ, нур юмшоқ бу эса ёқимли. Нур ҳаракатчан, нур оёқларингиз остида. Нур чаққон, нур иссиқ бу эса ёқимли. Нур ҳаракатчан у аста секинлик билан осмонга кзтарилмоқда, нур сизнинг ичингизда. Осмонда булутлар, булутлар оппоқ, булутлар юмшоқ булутлар ёқимли. Нур булутларданда баландда, нур сизнинг ичингизда. Ер юзида одамлар жуда кўп ва майди. Улар хавас билан нурга боқишмоқда, нурга интилишмоқда, нурга эргашмоқди. Чунки шу нур одамларга иссиқлик, ёруғлик, куч, қувват, илинж бермоқда. Нур сизнинг ичингизда ва бутун оламни ёритмоқда. Нур бу сизсиз. Сиз инсонларга иссиқлик, ёруғлик, куч, қувват, илинж бахшламоқдасиз. Сиз кучлисиз, сиз қодирсиз, сиз кераклисиз.

"НУР" релаксацион машқ

"НУР" релаксацион машқ
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
03.01.2020