Ҳаммага салом ва хайрли кун!
Сертификатларни хатловдан ўтказиш жараёнида муаммоли ҳолатлар аниқланганда Сертификатлар электрон базасидан ташқари қўшимча маълумотларга ҳам эътибор қаратилса педагогларнинг эътирозларига асос қолмас эди.
Жумладан, Муаммоли вазиятларда шу ўқитувчиларнинг малака тоифасини (лавозимини) олганлигини тасдиқловчи қандай ҳужжатлар бор:
Тегишли аттестация комиссияси қарори (Низом талаблари асосида расмийлаштирилган);
Аттестация варақаси (Низом талаблари асосида расмийлаштирилган);
Суҳбат стенограммаси (Низом талаблари асосида расмийлаштирилган),
Видео-тасвир (Низом талаблари асосида расмийлаштирилган),
Тегишли Малака тоифаси (лавозим) бериш тўғрисида буйруқ;
Малака (тест) синовларига кириш учун "Титуль варағи" (расмли ДТМ қоғози);
ТДИ томонидан ўтказилган Малака (тест) синовларига кириш учун тўлов қоғози;
Жавоблар варақаси рақами (етти хонали сон (ДТМ тестлари учун));
ТДИ томонидан ўтказилган онлайн-тест синовлари учун тест натижалари билан танишганлиги тўғрисидаги имзоланган қайднома;
ДТМдан ёки ТДИ юборилган тасдиқланган ҳолда юборилган Малака (тест) синовлари натижалари.
Шуни АЛОҲИДА ЭЪТИБОРга ОЛИНГ-КИ;
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарор билан тасдиқланган Низомга кўра (эски Низом)
46. Аттестация комиссиялари қарори ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси, раис ўринбосари ва котиб томонидан имзоланади.
47. Аттестация комиссиялари қарори асосида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги аттестация варақаси расмийлаштирилади ҳамда аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари, йиғилишда иштирок этган аъзолар ва котиб томонидан имзоланади.
Аттестация варақаси икки нусхада тўлдирилади ва бир нусхаси педагог кадрларнинг иш жойидаги шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида, иккинчи нусхаси аттестация комиссиясида сақланади.
48. Педагог кадрларнинг аттестациясига оид ҳужжатларининг тўпланган йиғмажилди навбатдаги аттестациягача таълим муассасасида сақланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра (ҳозирги кунда амалдаги Низом)
72. Аттестация комиссиялари қарори ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси, раис ўринбосари ва котиб томонидан имзоланади.
73. Аттестация комиссиялари қарори асосида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги аттестация варақаси расмийлаштирилади ҳамда аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари, йиғилишда иштирок этган аъзолар ва котиб томонидан имзоланади.
Аттестация варақаси икки нусхада тўлдирилади ва бир нусхаси педагог кадрларнинг иш жойидаги шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида, иккинчи нусхаси аттестация комиссиясида сақланади.
74. Педагог кадрларнинг аттестациясига оид ҳужжатларининг тўпланган йиғмажилди навбатдаги аттестациягача таълим муассасасида сақланади.
74. Педагог кадрларнинг аттестациясига оид ҳужжатларининг тўпланган йиғмажилди навбатдаги аттестациягача таълим муассасасида сақланади.
Скачано с www.znanio.ru
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.