“Китоб билим булоғи”
Қ. Муҳаммадий
Жовонда чувур – чувур, Истаса гул ундирай,
Китоблар овоз қилар. Саҳрода сариқ тошдан.
Ким онг – билим кўкида Дарёлар тубин қучиб,
Лочиндек парвоз қилар? Ўргатай ғаввосликни,
Келсин деб қанот қоиб, Гагарин ҳам бизлардан
Яшиндайин учирай Ўқиган шоввозликни.
Кўксин очсин ўзимда Китобни севиб ҳамма,
Борин унга кўчирай. Ўқисин ҳеч тўймайин
Китоб дер қадримизни Бобомиз Алишердек,
Англаган ўқиб қолсин. Севиб қўлдан қўймасин.
Олтин ёшлик ўтмайин Жовонда чувур – чувур,
Оламни уқиб олсин. Китоблар овоз қилар.
Дунё нима билсин у, Варақлари оқ каптар –
Сайр қилдирай бир бошдан. Мисоли парвоз қилар.
Ассалому – алейкум азиз ва мўътабар ўқитувчилар, қадрдон ўқувчилар!
“Китоб – бизнинг дўстимиз” номли адабий кечамизга хуш келибсизлар.
Китоб илмнинг боши
Китобда ер йўлдоши
Китобдан ақлинг унар
Китобда илму ҳунар
Китоб! Инсонларга бахт – саодат, қувонч ва шодлик улашувчи билим булоғидир. Ҳар бир
инсон китоб ёрдамида ҳаёт йўлини топади. Мактабга эндигина қадам қўйган ўқувчи энг аввало
қўлига китоб ушлайди.
Очиб бир – бир саҳифанг Сендан таралиб турар
Ўқийман ҳар сўзингни Аҳллилик донолик
Сенсан билим чироғи Чақиб сенда илмнинг
Очган менинг кўзимни Мазмунига қарайлик
Буюк алломаларимиз, атоқли ёзувчиларимиз ҳам китоб орқали буюк кишилар бўлиб
етишганлар ва ҳудди шу китоб орқали бу алломаларимиз буюк ишлари ва ёзувчиларимизнинг
Сен илм булоғисан
асарларини ўқиб ўрганмоқдамиз. Китоб бебаҳо бойлик, битмас – туганмас хазинадир. Ҳар қандай
Йўлимда чироғимсан
шоир қўлига қалам олар экан у албатта китоб ҳақида тўлиб тошиб янги шеър ўлмас асар яратади.
Мақтайман сени дилдан
Эндиги навбатда мана шу шоирларимиз шеърларидан эшитайлик. “Китоб” шеъридан парча:
Севимли китобимсан
Олам ичра ягона
Ёмонликка бегона
Нур сочар мисли офтоб
Қадрдонимсан китоб
Китоблар ҳам кишилар мисол
Умрли ва умрсиз бўлар
Туғилганда қучади иқбол
Лек охири ғуссага тўлар
Китоблар ҳам кишилар янглиғ
Не йўқ унда ҳамма нарса бор
Ўт, сув кечган китоблар аниқ
Мангуликка эрур даҳлдор
Китоблар ҳам кишилар мисол
Тақдирдошдир байроқдорларга
Инсон билан уларни ҳатто
Ўтга ёқар, осар дорларга
Китоб ҳам кишилар янглиғ
Эрк истаб боходирларча
Ботирларча курашар улар
Китоблар ҳам кишиларсимон
Қийноқларга бера олар дош
Жаллодларга бош эгмас ҳеч қачон
Бадфеълларга айлар мудом фош
Китоблар ҳам кишилар каби
Туғилган йил жисми бўлади.
Ёзишлари ёши мактаби
Ўчмас шони исми бўлади. Китоб хазина билим бойлик. Китоб бир неча йиллар аввал пайдо бўлган. Бу даврларда у
турли кўринишда бўлган. Китоб аввал лойдан тайёрланган. Кейинчалик ҳайвон терисига ёзиб китоб
қилишган. Устига мум суришган. Тахтачага ёзиб китоб тайёрлаганлар. Сўнг ипак матолардан,
ундан сўнг қоғоздан китоб қилишган. Китобларнинг ҳажми, шакли ҳар турлича бўлган. Авваллари
китобларни босмахонада ҳарф териш машиналарида теришган. Эндиликда улар комьпютер
ёрдамида осонгина ёзилади. Сўнг босмахоналарга юборилади. Машиналар варақларини тахлайди ва
тикади. Болалар китобларни асранг, авайланг. Китоб ақл чироғи, китоб бебаҳо бойлик.
Аммо орамизда китобларни йиртиб ташлайдиган болалар ҳам йўқ эмас. Шундай болалардан
хафа бўлган китобнинг “доди”ни тинглайсиз.
Бирдан.
Ёмон бола қўлида
Эзилиб бўлдим бетоб.
Доғ туширма юзимга
Сен доғлардан сақлагин
Муқовам қайда қолган
Юзим кўзим кир ва доғ
Варақларим йўқолган
Ҳа дўстим сенга нима бўлди? Аҳволинг оғирга ўхшайди. Сени бу аҳволга ким солди?
Эй дўстим мени бу аҳволга ёмон болалар солди. Улар китобни севмайди, ўқимайди.
Мен ҳам сен каби “Отамура” нашриётидан чиққанман, лекин аҳволим сен каби ёмон эмас.
Сени тузатиш керак. Менинг дўстларим “Китоблар шифохонасида” ишлайди. Сени шу ерда елим
деган дорилар билан даволаш керак. Бўлмаса аҳволинг бунданда ёмонлашиб, келгуси ўқувчиларга
билим беришда ярамай қолишинг мумкин.
Майли юринг кетдик. Вой белим, юзларим ачишиб кетяпти.
Ана кўрдингизми? Ёқимсиз болалар қўлида китоблар ҳам абгор бўлар экан. Шунинг учун
бундай болаларга “Китобни йиртманг!” уни ифлос қилманг! Китони яхши сақланг деймиз.
Мен китобман сенинг ўртоғинг!
Ўқувчилар! Керак менга
Эҳтиёт қилмоғинг.
Танишайлик мен китоб
Асл билимларга кон
Бойлик берай беҳисоб
Бўлсанг агар қадрдон
Лекин йиртиб бурдалаб
Камайтирма варағим
Сендан яна бир талаб
Ифлос қилма ҳеч ёғим
Эсда тут, мен сенинг
Жуда яхши дўстингман
Варақларим йиртмагин
Доим сенга керакман
Китоб – офтоб сўзлари ҳамоҳанг жаранглайди. Китоб деган сўз беш ҳарфларнинг меҳр
билан бирлашмоғидан пайдо бўлиб, беш ҳарфдан тузилиши гўё беш бармоғингдай мени билиб ол,
деган имо – ишорадек кўзимга кўринади. Китоб сўзининг асл маъноси. Сўзнинг илк боши, кўзи
қоши деган сўз экан. Китоб энг улуғ устоз ва қадрдон дўст экан.
Ҳаётимиз ойнаси
Билимларнинг онаси
Буюмларнинг дурдонаси
Бу китобдир буни топ
Акс этган еру, осмон
Ўтмиш келажак замон
Унда шеър эртак достон
Ҳар саволга бор жавоб
Бу китобдир бу китоб
Ҳеч тугамас хазина
Ҳар бир варағи Зина
Онадай иссиқ сийна
Сахийликда ҳаммабоп
Бу китобдир бу китоб
Қўшиқ.
Мазмунлари хилма хил
Ақлинга қўшар ақл
Дўстимдир жуда аҳил
Фан йўлида нур офтоб
Бу китобдир бу китоб
Китоб ҳаммабоп
Ҳар маҳал менга сир
Йўлимда яқин йўлдош
Асло бўлмайди одам
Фазилати беҳисоб
Бу китобдир бу китоб Китобим қўлимда
Қаранглар,қаранглар
Ўқисам сўзлари
Тилимда жаранглар.
Китобим қўлимда
Маъноси кўнглимда
Китобим ажойиб,
Жуда кўп шеъри бор.
Энг яхши одоблар
Ёзилган ери бор.
Китобим қўлимда,
Маъноси кўнглимда.
Китобни яхши асрасангиз, у фақат узоқ чидашдан ташқари ўрмонларимиз ҳам кўпга етади.
Бунинг учун эса қанчадан қанча дарахтлар кесиб олинади. Шунинг учун қоғознинг бир варағини
ҳам исроф қилмаслик керак. Китобларни яхши сақлаш, унинг умрини узайтириш ўзимизнинг
қўлимизда. Йиртилса елимлаб, кир бўлса тозалаб, эҳтиётлаб сақлашимиз керак!
Китоб меҳри – муҳаббати
Мустаҳкам жон дилимизда,
Унинг умрини узайтириш,
Ўзимизнинг қўлимизда.
Ўқиб бўлган дарсликларни
Берамиз кутубхонага
Китобларимиз қўлдан – қўлга топтоза ўтиб бориши керак экан.
Дарслик китоб қўлингда
Берилган у текинга
Йиртмай кўздай асрасанг
Керак уканг Эркинга.
Эркин ҳам бут сақласа
Муаллим хурсанд бўлар.
Китобга меҳри кўпни
Синфдошлар хуш кўрар
Шеър “Китобимни қанча севсам оз бўлур.”
Чунки улар яна зарур
Биздан кичик болага.
Демак, китоб умрин узоқ
Этмоқ ҳам ўз қўлимизда.
Ана шундай эҳтиёткор
Ажойиб боламизда.
Китобинг қўлданқўлга
Ўтиб борса топтоза.
Ундан кўплар шодланиб
Олишади андоза
Китоб билим манбаи
Бу барчага аён ҳақ.
Китоб ўқиб яшасак
Умринг ўтар хушчақчақ.
Китобимни қанча севсам оз бўлур,
Китоб десам кўнглим баҳор,ёз бўлур.
Китобимни десам агар кўклам, ёз,
Кўклам,ёзнинг умри лекин ундан оз.
Тезда чаман япроғи сўлар, қурир,
Китоб чаман бўстоним сўлмас бўлур.
Китобимни Қуёш, Ой, юлдуз десам,
Китобимдек эмас улар ўйласам.
“Китоб менинг дўстимсан” шеъри.
Бири кундуз бўлуру, тунда бўлмас,
Бири тунда бўлуру, кундуз бўлмас.
Демак, китоб энг азиз улуғ киши
Одам қалбин меваси – нуркон иши.
Китобимни қанча севсам оз бўлур,
Китоб десам кўнглим баҳор, ёз бўлур.
Ёш ўйноқи кўзларим
Шуур олар китобдан.
Ташкил топиб сўзларим,
Бахтим кулар китобдан.
Шунинг учун дейманки;
Китоб менинг дўстимсан.
Сени жондан севаман,
Мени тилга ўргатдинг.
Ҳадя қилиб илмфан,
Ёруғ йўллар кўрсатдинг.
Шунинг учун дейманки,
Китоб менин
Открытый урок по воспитательного часа на теме “Китоб - билим булоғи”
Открытый урок по воспитательного часа на теме “Китоб - билим булоғи”
Открытый урок по воспитательного часа на теме “Китоб - билим булоғи”
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.