ЖАНУБИЙ ЎЗБЕКИСТОНДА ТАРҚАЛГАН СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР НЕМАТОДАЛАРИНИНГ ЭКОЛОГО-ФАУНИСТИК ТАҲЛИЛИ
У.Ж.Тошов1, Б.Х.Рузиев1, Э.Б.Шакарбоев2
1Қарши давлат университети, 2ЎзР ФА Зоология институти
Аннотация: Мақолада Ўзбекистон жанубида тарқалган судралиб юрувчиларнинг нематодалари фаунаси тўғрисида маълумотлар келтирилган. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида судралиб юрувчиларнинг 7 оиласига мансуб 21 турида нематодаларнинг 22 тури учрашлиги қайд этилган. Мазкур турларнинг 20 таси вояга етган даврида, 2 тури эса личинкалик даврида паразитлик қилиши аниқланган.
Калит сўз ва иборалар: рептилия, нематода, фауна, биогеоценоз, экосистема, “паразит-хўжайин” тизими.
Аннотация: В статье приведены данные о фауне нематод пресмыкающихся юга Узбекистана. В результате проведенных исследований у пресмыкающих отсонящихся 7 семествам и 21 виду выявлены 22 вида нематод. Из которых 20 видов паразитируют в половозрелой стадии, а 2 вида в личиночной стадии.
Ключевые слова: рептилия, нематода, фауна, биогеоценоз, экосистема, система “паразит-хозяин”.
Annotation:
Key words:
Судралиб юрувчилар (Reptilia) табиий биоценозларнинг доимий компонентларидан бири бўлиб, Ўзбекистонда бу ҳайвонларнинг 60 дан зиёд турлари қайд этилган, шундан 21 тури эса Ўзбекистон Қизил китобига киритилган [4].
Рептилиялар ўзида жуда хилма-хил микро- ва макропаразитлар фаунасини сақлайди. Бу фауна хўжайинларнинг географик тарқалиши ва турига боғлиқ холда маълум даражада ўзгариб туради [1].
Шунингдек, рептилиялар гельминтларнинг тараққиёт циклида асосий ва резервуар хўжайин вазифасини ҳам бажаради ҳамда уларнинг табиатдаги циркуляциясида муҳим роль ўйнайди. Судралиб юрувчиларнинг гельминтларнинг паратеник (яъни, муайян паразит турининг тараққиёти учун зарур) хўжайин сифатидаги роли жуда муҳим ҳисобланади [2].
Шу нуқтаи-назардан судралиб юрувчиларнинг гельминтлари фаунасини, уларнинг био-экологик хусусиятларини ҳар томонлама ўрганиш, биогеоценозларда рептилияларнинг тур сонини сақлаб қолиш ва паразитларнинг инвазион элементларини тарқалишини олдини олишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш имконини беради.
Жанубий Ўзбекистон судралиб юрувчиларининг гельминтлари (нематодалар) фаунасини ўрганиш мақсадида 2010-2021 йиллар давомида тадқиқот ишлари олиб борилди. Бунда йил фаслларини ҳисобга олган ҳолда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари туманларидан гельминтологик материал йиғилди.
Тўлиқ гельминтологик ёриб кўриш усули билан судралиб юрувчиларнинг 8 оиласи ва 21 турига мансуб 124 нусхаси текширилди (1-жадвал). Гельминтологик материал йиғишда автомобиль йўлларида машина босиб кетган, қишлоқ аҳолиси ёки уй ҳайвонлари томонидан ўлдирилган судралиб юрувчилардан ҳам фойдаланилди.
Гельминтларни йиғиш, фиксация қилиш ва камерал қайта ишлаш стандарт методлар асосида бажарилиб, уларнинг тур таркибини аниқлаш Зоология институти Умумий паразитология лабораториясида амалга оширилди. Судралиб юрувчиларнинг гельминтлар билан зарарланишини ифодалаш учун паразитологияда умумқабул қилинган индекслардан фойдаланилди: инвазия экстенсивлиги (ИЭ,%) ва инвазия инстенсивлиги (ИИ, нусха).
Гельминтлар систематикаси Р.С.Щульц, Е.В.Гвоздев (1970), Шарпило (1976) ва бошқалар ишларида қабул қилинган системаларга мос равишда ҳамда маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан тавсия этилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда баён қилинган.
1 жадвал
Ўзбекистон Жанубида гельминтологик текширилган судралиб юрувчилар тур таркиби
№ |
Ҳайвон тури |
Текширилган нусха |
Agamidae |
||
1 |
Phrynocephalus helioscopus – Тақир тўгаракбоши |
5 |
2 |
Phrynocephalus reticulatus – Матрап тўгаракбоши |
4 |
3 |
Stellio lehmanni - Туркистон агамаси |
3 |
4 |
Phrynocepphalus mystaceus – Қизилқулоқ калтакесак |
4 |
5 |
Stellio himalayanus – Ҳимолой агамаси |
5 |
6 |
Trapelus sanguinolentus – Дашт агамаси |
4 |
Anguidae |
||
7 |
Pseudopus apodus – Сариқ илон |
10 |
Gekkonidae |
||
8 |
Cyrtopodion caspius – Каспий геккони |
3 |
9 |
Cyrtopodion fedtschenkoi – Туркистон геккони |
6 |
10 |
Teratoscincus scincus – Сцинк геккони |
7 |
Lasertidae |
||
11 |
Eremias velox – Тез калтакесакча |
11 |
12 |
Eremias arguta – Ранг-баранг калтакесак |
9 |
13 |
Eremias grammica – Тўр калтакесак |
8 |
14 |
Eremias nikolskii – Никольский калтакесакчаси |
3 |
15 |
Eremias regeli – Тожик калтакесакчаси |
3 |
Scincidae |
||
16 |
Ablepharus deserti – Чўл тақиркўзлиси |
6 |
Colubridae |
||
17 |
Natrix tessellate – Сувилон |
14 |
18 |
Coluber rhodorhachis – Ранг-баранг чипор илон |
5 |
19 |
Elaphe dione – Нақшдор чипор илон |
3 |
Crotalidae |
||
20 |
Gloydius (Agkistrodon) halys – Бушилон |
8 |
Viperidae |
||
21 |
Vipera (Macrovipera) lebetina – Кўлвор илон |
3 |
Жами: |
124 |
Тўпланган материални таҳлил қилиш натижасида тадқиқот ўтказилган ҳудудлардаги судралиб юрувчиларда Nematoda Rudolphi, 1808 синфига мансуб 22 турдаги гельминтлар паразитлик қилиши аниқланди. Бу турлар систематик жиҳатдан нематодалар синфининг 3 туркуми, 7 оиласи ва 16 авлодига мансубдир.
Қуйида қайд этилган ҳар бир турнинг систематик ҳолати, ҳўжайини, ҳўжайин организмидаги локализацияси ва ИЭ ва ИИ келтирилади.
Синф Nematoda Rudolphi, 1808
Туркум Rhabditida Oerley, 1880
Оила Rhabdiasidae Railliet, 1915
Авлод Rhabdias Stiles et Hassall, 1905
1. Rhabdias fuscovenosus (Railliet, 1899)
Хўжайин: сув илони, нақшдор чипор илон.
Локализацияси: ўпка.
ИЭ: Текширилган 14 та сувилонидан 1 таси (7,1%), 3 та нақшдор чипор илоннинг 1 таси (33,3%) зарарланган.
ИИ: 9-23 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Миришкор, Муборак туманлари.
Авлод Paraentomelas
2. Paraentomelas kazachstanika (Sharpilo et Vakker, 1972)
Хўжайин: сариқилон.
Локализацияси: ўпка.
ИЭ: Текширилган 10 та сариқ илоннинг 1 таси (10,0%) зарарланган
ИИ: 3 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Миришкор тумани.
Авлод Hexadontophorus Kreis, 1940
3. Hexadontophorus ophisauri Kreis, 1940
Хўжайин: сариқилон.
Локализацияси: ўпка, тана бўшлиғи.
ИЭ: Текширилган 10 та сариқ илоннинг 3 таси (33,3%) зарарланган.
ИИ: 6-19 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани.
Оила Strongyloididae Chitwood et McIntosh, 1934
Авлод Strongyloides Grassi, 1879
4. Strongyloides mirzai Singh, 1954
Хўжайин: cувилон.
Локализацияси: ичак шиллиқлари.
ИЭ: Текширилган 14 та сув илонидан 4 таси (28.5%) зарарланган.
ИИ: 7-22 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Муборак, Чироқчи туманлари.
Туркум Ascaridida Skrjabin, 1915
Оила Ascarididae Blanchard, 1849
Авлод Polydelphis Dujardin, 1845
5. Polydelphis attenuate (Mollin, 1858)
Хўжайин: кўлвор илон.
Локализацияси: ичак.
ИЭ: Текширилган 3 та кўлвор илоннинг 1 таси (33,3%) зарарланган.
ИИ: 3 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Ғузор тумани.
Оила Angusticaecidae Mosgovoy, 1951
Авлод Amplicaecum Baylis, 1920
6. Amplicaecum schikhobalovi Mosgovoy, 1950
Хўжайин: сувилон, рангбаранг чипор илон, кўлвор илон.
Локализацияси: ошқозон ва ичак.
ИЭ: Илонларнинг специфик ва кенг тарқалган паразити. 14 та сувилоннинг 3 таси (21,4%), 5 та рангбаранг чипор илоннинг 1 таси (20,0%), 3 та кўлворилоннинг 2 таси (66,7%) зарарланган.
ИИ: 1-27 та нусхани ташкил этади.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Ғузор, Нишон, Яккабоғ, Касби туманлари, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани.
Оила Oxyuridae Cobbold, 1864
Авлод Parapharyngodon Chatterji, 1933
7. Parapharyngodon dogieli Markov et Bogdanov, 1965
Хўжайин: Ҳимолай агамаси, дашт агамаси.
Локализацияси: ичакнинг орқа бўлими.
ИЭ: Бу тур агамаларнинг доимий паразитларидан бири ҳисобланади. Текширилган 5 нусха ҳимолай агамасининг 2 таси (40,0%), 4 та дашт агамасининг 3 таси (75,0%) зарарланган.
ИИ: 3-11 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Қарши, Қамаши, Яккабоғ туманлари, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани.
8. Parapharyngodon brevicaudatus (Bogdanov et Markov, 1955)
Хўжайин: Ҳимолай агамаси, дашт агамаси, туркистон агамаси.
Локализацияси: ичакнинг орқа бўлими.
ИЭ: Бу тур агамаларнинг энг кенг тарқалган паразитларидан бири ҳисобланади. Текширилган 5 та Ҳимолай агамасининг 3 таси (60,0%), 4 та дашт агамасининг 2 таси (50,0%), 3 та туркистон агамасининг 1 таси (33,3%) зарарланган.
ИИ: 5-59 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Чироқчи, Қарши, Қамаши, Яккабоғ, Ғузор туманлари, Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани.
9. Parapharyngodon szczerbaki Radchenko et Sharpilo, 1975
Хўжайин: Туркистон агамаси.
Локализацияси: тўғри ичак.
ИЭ: Агамаларнинг кам тарқалган паразит турларидан бири ҳисобланади. Текширилган 3 та туркистон агамасининг 1 таси (33,3%) зарарланган.
ИИ: 4 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Нишон тумани.
Авлод Thelandros Wedl, 1862
10. Thelandros markovi Radchenko et Sharpilo, 1975
Хўжайин: Ҳимолай агамаси.
Локализацияси: ичакнинг орқа бўлими.
ИЭ: Текширилган 5 та Ҳимолой агамасининг 1 таси (20,0%) зарарланган.
ИИ: 2 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Нишон тумани.
Оила Pharyngodonidae Travassos, 1919
Авлод Pharyngodon Diesing, 1861
11. Pharyngodon mamillatus (Linstow, 1897)
Хўжайин: Кўлвор илон.
Локализацияси: ичакнинг орқа бўлими.
ИЭ: Бу тур сцинкларнинг специфик паразити. Бизнинг тадқиқотларимизда кўлвор илондан топилди. Текширилган 3 та кўлвор илоннинг 1 таси (33,3%) зарарланган.
ИИ: 13 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Қамаши тумани.
12. Pharyngodon termezensis (Markov et Bogdanov, 1962)
Хўжайин: Каспий геккони, Туркистон геккони.
Локализацияси: тўғри ичак.
ИЭ: Текширилган 3 та каспий гекконидан 1 таси (33,3%), 6 та туркистон гекконидан 2 таси (33,3%) зарарланган.
ИИ: 4-23 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Касби туманлари.
13. Pharyngodon elongate Markov et Bogdanov, 1961
Хўжайин: Туркистон геккони.
Локализацияси: тўғри ичак.
ИЭ: Текширилган 6 та туркистон гекконидан 1 таси (16,6%) зарарланган.
ИИ: 4-23 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Ғузор, Миришкор туманлари.
Авлод Spauligodon Skrjabin et all., 1960
14. Spauligodon eremiasi Markov et Bogdanov, 1961
Хўжайин: Тез калтакесакча, Ранг-баранг калтакесак, тожик калтакесаги, Никольский калтакесакчаси.
Локализацияси: тўғри ичак ва клоака.
ИЭ: Калтакесакларнинг кенг тарқалган паразити. Текширилган 11 та тез калтакесакнинг 3 таси (27,3%), 9 та ранг-баранг калтакесакнинг 1 таси (11,1%), 3 та тожик калтакесагининг 1 таси (33,3%), 3 та Никольский калтакесагининг 1 таси (33,3%) зарарланган.
ИИ: 3-62 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Қамаши, Касби, Дехконобод туманлари, Сурхондарё вилоятининг Шеробод, Термиз туманлари.
15. Spauligodon parasskiffi Markov et Bogdanov, 1961
Хўжайин: Тўр калтакесак.
Локализацияси: йўғон ичак.
ИЭ: Калтакесакларнинг кенг тарқалган паразити. Текширилган 8 та тўр калтакесакнинг 2 таси (25%) зарарланган.
ИИ: 3-38 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Косон, Қамаши туманлари.
Авлод Skrjabinodon Inglis, 1968
16. Skrjabinodon pigmentatus (Markov et Bogdanov, 1961)
Хўжайин: Тез калтакесак.
Локализацияси: йўғон ичак.
ИЭ: Текширилган 11 та тез калтакесакнинг 1 таси (9,1%) зарарланган.
ИИ: 12 нусха.
Топилган жойи: Топилган жойи: Сурхондарё вилояти Шеробод тумани.
Ушбу тур учун тез калтакесак янги хўжайин сифатида илк бор қайд этилди.
Туркум Spirurida Diesing, 1861
Оила Spiruridae Oerley, 1885
Авлод Ascarops Beneden, 1873
17. Ascarops strongylina (Rud., 1819) larvae
Хўжайин: Сариқилон, ранг-баранг калтакесак, тез калтакесак, сувилон.
Дефинитив хўжайин: сут эмизувчилар (уй ва ёввойи чўчқалар, йирик шохли ҳайвонлар).
Локализацияси: ошқозон ва ичак деворлари, жигар, тери ости клечаткаси.
ИЭ: Судралиб юрувчиларнинг доимий ва кенг тарқалган паразитларидан бири. Кўпроқ калтакесакларда учрайди. Текширилган 10 та сариқ илоннинг 1 таси (10,0%), 9 та ранг-баранг калтакесакнинг 1 таси (11,1%), 11 та тез калтакесакнинг 3 таси (27,2%), 14 та сувилонинг 2 таси (14,3%) зарарланган.
ИИ: 3-37 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Деҳқонобод, Миришкор, Яккабоғ, Қамаши туманлари.
Авлод Spirocerca Railliet et Henry, 1911
18. Spirocerca lupi (Rud., 1819), larvae
Хўжайин: Қизилқулоқ калтакесак, сариқилон, ранг-баранг калтакесак, тез калтакесак, бушилон, сувилон.
Дефинитив хўжайин: сут эмизувчилар (тулки, бўри, ит)
Локализацияси: ичак деворлари, ошқозон, тана бўшлиғи, мускуллар, ўпка, жигар, тери ости клечаткаси.
ИЭ: Текширилган 4 та қизилқулоқ калтакесакнинг 1 таси (25,0%), 10 та сариқ илоннинг 1 таси (10,0%), 9 та ранг-баранг калтакесакнинг 1 таси (11,1%), 11 та тез калтакесакнинг 2 таси (18,2%), 8 та бушилоннинг 1 таси (12,5%), 14 та сувилоннинг 1 таси (7,1%) зарарланган.
ИИ: 1-27 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Қамаши, Яккабоғ, Миришкор, Муборак туманлари, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани.
Оила Physalopteridae Railliet, 1893
Авлод Abbreviata Travassos, 1919
19. Abbreviata abbreviate (Rud., 1819)
Хўжайин: Ранг-баранг калтакесак, тез калтакесак, қизилқулоқ калтакесак, тақир тўгаракбош, матрап тўгаракбош, дашт агамаси.
Локализацияси: ошқозон.
ИЭ: Калтакесакларнинг одатдаги паразити. Текширилган 9 та рангбаранг калтакесакнинг 1 таси (11,1%), 11 та тез калтакесакнинг 2 таси (18,2), 4 та қизилқулоқ калтакесакнинг 1 таси (25%), 5 та тақир тўгаракбошнинг 1 таси (20,0%), 4 та матрап тўгаракбошнинг 1 таси (25%), 4 та дашт агамасининг 1 таси (25,0%) зарарланган.
ИИ: 1-37 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Қарши, Касби, Қамаши туманлари, Сурхондарё вилояти Термиз тумани.
20. Abbreviata uzbekistanica Bogdanov et Markov, 1956
Хўжайин: cцинк геккони.
Локализацияси: ошқозон, баъзан қизилўнгач ва ичаклар.
ИЭ: Текширилган 7 та сцинк гекконнинг 1 таси (14,3%) зарарланган.
ИИ: 4 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Нишон тумани.
Авлод Pseudabbreviata Lichtenfels et Quigley, 1968
21. Pseudabbreviata sp.
Хўжайин: дашт агамаси.
Локализацияси: ошқозон.
ИЭ: текширилган 4 та дашт агамасининг 1 таси (25,0%) зарарланган.
ИИ: 1 нусха.
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Қамаши тумани.
Авлод Thubunaea Seurat, 1914
22. Thubunaea schukurovi Annaev, 1973
Хўжайин: тез калтакесак, ранг-баранг калтакесак, чўл тақир кўзлиси.
Локализацияси: ошқозон.
ИЭ: Текширилган 11 та тез калтакесакнинг 1 таси (9,1%), 9 та ранг-баранг калтакесакнинг 1 таси (11,1%), 6 та чўл тақир кўзлисининг 1 таси (16,7%) зарарланган.
ИИ: 1-8 нусха
Топилган жойи: Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани.
Аниқланган 22 тур нематодаларнинг “экологик муҳити” сифатида судралиб юрувчиларнинг тана бўшлиғи, мускуллар, тери ости клечаткаси, респиратор ва ҳазм органлари тизими қайд этилди.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида Жанубий Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида тарқалган судралиб юрувчиларнинг нематодофаунаси 22 турдан иборат эканлиги ва бу турларнинг 2 таси (Ascarops strongylina, Spirocerca lupi) ларвал (личинкалик) босқичида паразитлик қилиши аниқланди.
Дарҳақиқат, биогеоценозларда гельминтлар судралиб юрувчилар тур сонини табиий равишда тартибга солишда иштирок этади. Шу боис “паразит-хўжайин” тизимида нематодалар ва рептилиялар ўзаро ценотик алоқалар орқали мустаҳкам боғланган.
Адабиётлар рўйхати
1. Кириллов А.А., Кириллова Н.Ю. Фауна гельминтов пресмыкающихся национального парка «Смольный» (Россия) // Nature Conservation Research. Заповедная наука 2021. 6(3): 9–22.
2. Кузьмин Ю.И., Шарпило В.П. О паратеническом паразитизме у нематод семейства Rhabdiasidae – паразитов веретеницевых ящериц (Anguidae) // Вестник зоологии. -Киев, 2000. -Т.34. -С.99-101.
3. Шарпило В.П. Паразитические черви пресмыкающихся фауны СССР. –Киев:Наукова Думка, 1976. -287 с.
4. Шерназаров Э.Ш., Вашетко Э.В., Крейцберг Е.А., Быкова Е.А., Хуршут Э.Э. Позвоночные животные Узбекистана. –Ташкент: Фан, 2006. – 172 с.
5. Шульц Р.С., Гвоздев Е.В. Основы общей гельминтологии. Морфология, систематика, филогения гельминтов. –Москва: Наука, 1970. –Т.1. -491 с.
Скачано с www.znanio.ru
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.