Positive effect of video sessions on lesson efficiency and necessary recommendations
Оценка 5

Positive effect of video sessions on lesson efficiency and necessary recommendations

Оценка 5
docx
17.12.2021
Positive effect of video sessions on lesson efficiency and necessary recommendations
Рахмонов М Такриз.docx

 Раҳмонов Мирзохид Шавкатовичнинг “Видеомашғулотларнинг дарс самарадорлигига ижобий таъсири ва зарурий тавсиялар” номли мақоласига

 

ТАҚРИЗ

 

Ўзбекистон таълим тизимида янги авлод ўқув дарсликларини айниқса, информатика дарсликлари бугунги кунда жуда ҳам муаммоли вазифага айланган. Янги авлод ўқув дарсликларини яратишда асосан 3 та муҳим жиҳатга эътибор қаратилмоқда. Биринчиси, дарсликка янгича ёндашув яъни мазмун ўзгариши, бугунги меҳнат бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда дарсликнинг мазмунини яратиш. Иккинчи жиҳати, амалий ёндашув бўлиб, мавзуларни ёритишда асосан амалий машқларга ва мустақил ишлаш кўникмаларини хосил қилишга қаратилади. Учинчи, жиҳати эса  дарсликни ўқиш қулайлиги бўлиб, унда рақамли технологияларни қўллаган ҳолда анимацион, аудио, видео ахборотлар қўлланилган ҳолда тайёрланмоқда.

Ушбу мақолада бугунги кунда жуда ҳам долзарб бўлган видеомашғулотлар тайёрлашга  бағишланган. Шунингдек мақолада видеомашғулотлар тайёрлаш учун қандай дастурий воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиши, унинг қулайликлари атрофлича баён этилган. Видеомашғулотлар тайёрлаш учун  ўрганилиши осон, содда ва дўстона интерфейсга эга бўлган “Camtasia Studio” дастури имкониятлари содда ва тушунарли тилда ёритиб берилган.

Мақола илмий хабарнома талабларига мос келади, лекин мақолада қуйида келтирилган камчиликлар бартараф этилиши лозим:

1. Мақола матнидаги имло хатоларни тўғрилаш;

2. Фикрларни баён этишдаги стилистик камчиликларни бартараф этиш;

3. Жумлалардаги “ҳ” ва “х” харфларига эътибор қаратиш ва тўғрилаш;

4. Мақола матнидаги “видео машғулот” жумласи турли жойларда турлича ёзилган, баъзи жойларда қўшиб ёзилган, баъзи жойларда ажратиб ёзилган. Шу жумла ҳам тил мутахассиси томонидан қайта кўриб чиқилса ва тўғриланса;

5.  Мақоладаги ортиқча пробеллар олиб ташланса.

 Мақола юзасидан юқорида келтирилган таклифлар, камчиликлар бартараф этилса ва қайта кўриб чиқилгандан сўнг нашр этилиши мумкин бўлади, деб ўйлайман.

 

 

Тақризчи:                                          ф.-м.ф.н., Тажибаев Ғ.О.


 

Раҳмонов Мирзохид Шавкатович нинг “Видеомашғулотларнинг дарс самарадорлигига ижобий таъсири ва зарурий тавсиялар” номли ма қ оласига

Раҳмонов Мирзохид Шавкатович нинг “Видеомашғулотларнинг дарс самарадорлигига ижобий таъсири ва зарурий тавсиялар” номли ма қ оласига
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
17.12.2021