Психология сўзининг луғавий маъноси грекча
“псюхе “-жон, руҳ, “логос” – фан, таълимот деган маънони англатади. Психология фан сифатида психик жараёнлар,психик холатлар,индивидуал хусусиятлар, уларнинг қонуниятлари ва механизмларини ўрганади
Психик фаолиятлар қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
билиш фаолиятлари
билиш жараёнлари
психик холатлар
шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари
диққат, мулоқот, фаолият
сезги, идрок, хотира, хаёл, тафаккур
ҳиссиёт, ирода,
мотивация
темперамент, характер, қобилият
Психологиянинг фан сифатида юзага келиш босқичлари қуйидаги жадвалда ўз аксини топган
2 босқич
Психология онг ҳақидаги фан сифатида.
1- босқич
Психология жон ҳақидаги фан
XVII асрда табиий фанлар ривожланиши билан бошланади. Фикрлаш, хохлаш, хис қилиш, қобилиятини онг деб аташган. Ўз-ўзини кузатиш асосий метод ҳисобланган.
Бу йўналиш психологияда бундан 2500 йил олдин пайдо бўлган. Инсон ҳаётидаги барча нарсалар тушунчаларни, тушунарсиз ҳодисаларни жон, руҳ билан тушунтиришга ҳаракат қилганлар.
3 босқич
Психология –
хулқ-атвор
ҳақидаги фан
4 босқич
Психология –психик жараёнлар,психик холатлар,индивидуал хусусиятлар хамда унинг механизмлари, қонуниятларини ўрганувчи фан сифатида
Дунёга материалистик нуқтаи-назардан қараш шаклланган. Россия психологияси-нинг асосида акс эттириш назарияси асосий қонуният сифатида кўрсатилади.
XIX асрдан бошланади. Психологиянинг вазифаси кўрган нарсаларни бевосита кузатиш, аниқроғи инсон ҳулқ-атворини фаолиятини реакциясини кузатиш деб ҳисобланган. Бунда мотивларнинг ўрни ҳисобга олинмаган.
Психологиянинг сохалари 300 дан ортиқ.
Асосий сохалар қуйидагилар:
Меҳнат психологияси - инсон меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятларини, меҳнатни илмий асосда ташкил қилишнинг психологик тамойилларини ўрганади
Тиббиёт психологияси - шифокор фаолиятининг ва бемор хулқ-атворининг психологик жиҳатларини ўрганади.
Юридик психология - хуқуқ тизими билан боғлиқ бўлган психологик масалаларни ўрганади.
Ёш психологияси - инсон шахсининг психологик хусусиятлари ва билиш жараёнларининг онтогенезда ривожланишини ўрганади
Ҳарбий психология
Спорт психологияси
Савдо психологияси
Санъат психологияси
кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитидаги хулқ-атвори билан боғлиқ ҳодисалар ўртасидаги ўзаро муносабатларини, психологик тарғибот методларини, ҳарбий техникани бошқаришнинг психологик муаммоларини ўрганади.
спортчилар шахси ва фаолияти хусусиятларини, уларнинг психологик жиҳатдан тайёрлигининг шарт-шароитлари, мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ психологик омилларни ўрганади.
асосан ривожланган мамлакатларда кенг тараққий этган бўлиб, кишилар руҳиятига тижорат таъсирини психологик шарт-шароитини, харидорларга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини аниқлайди. Модалар психологиясини тадқиқ қилади
санъат асарларининг яратилишида фаолият-нинг психологик томонларини, инсон томонидан бадиий асарларни идрок этилиши, турли ҳодисаларни пайдо бўлиши ва эстетик тарбия муаммолари, мусиқавий, бадиий, адабий қобилиятларни шакллантириш ва тарбиялаш муаммоларини ўрганади.
Ирода – шахснинг онгли ҳаракатларида, ўз-ўзини билишида ифодаланадиган, айниқса мақсадга эришиш йўлида учрайдиган жисмоний ва руҳий қийинчиликларни енгиб чиқишда намоён бўладиган ихтиёрий фаоллигидир.
Хаёл деб одамнинг онгида илгаридан бор бўлган вақтли алоқаларнинг (ассоциацияларни) қайтадан тикланиши ва бир-бири билан янгича қўшилиши орқали нарса ва ҳодисаларнинг янги образларини ҳосил қилишга айтилади.
Сезгининг таснифи
Сезги деб, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларимизга бевосита таъсир этиши натижасида уларнинг айрим белги ва хусусиятларини миямизда акс эттирилишини айтамиз.
“Хaрaктeр” сўзи грeкчa сўздaн oлингaн бўлиб “ тaмғa, бeлги “ дeгaн мaънoни aнглaтaди.
Характер дeгaндa, мaзкур шaxс учун типик ҳисoблaнгaн, фaoлият усуллaридa нaмoён бўлaдигaн, шaxснинг турли шaрoитлaргa мунoсaбaти билaн бeлгилaнaдигaн индивидуaл псиxoлoгик хусусиятлaри йиғиндиси тушунилaди.
ТЕМПЕРАМЕНТ
Индивидуал психологик хусусиятлардан бири бўлиб, шахс эмоционал сферасининг қўзғалувчанлиги ва тормозланиш динамикасини белгилаб берувчи табиий туғма хусусиятдир.
Темперамент лотинча “temperamentum” деган сўздан олинган бўлиб, “аралашма” деган маънони англатади. Темперамент тўғрисидаги дастлабки таълимотни юнон олими Гиппократ (эрамиздан олдинги 460 – 356 йилларда яшаган) яратган.
Тemperament | Nerv sistemasining kuchi | Nerv tizimining muvozanati | Nerv tizimining ildamligi |
Xolerik | Kuchli, joshqin | Muvozanatsiz qizg‘in | Serharakat |
Sangvinik | Kuchli, serharakat | Muvozanatli | |
Flegmatik | Kuchli, vazmin | Inert (sust) | |
Melanxolik | Kuchsiz | Muvozanatsiz tormozli | Serharakat yoki inert |
ҚОБИЛИЯТ – шахснинг маълум бир ёки бир неча фаолиятларини муваффақиятли бажаришини таъминлаб берувчи, яъни тез ва осонлик билан ўзлаштиришга ёрдам берувчи индивидуал психологик хусусиятидир.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.