ПСИХОЛОГИЯНИНГ ТАРКИБИ ВА НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
Оценка 5

ПСИХОЛОГИЯНИНГ ТАРКИБИ ВА НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ

Оценка 5
doc
16.02.2020
ПСИХОЛОГИЯНИНГ ТАРКИБИ ВА НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ТАРКИБИ ВА НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ.doc

ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ТАРКИБИ ВА НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ

 

Психология фани ҳақида тушунча

Инсон мавжуд экан, у ўз ҳаётий тажрибаcига асосланиб у ёки бу ҳолда идрок этиш, оламни англаш, нарса ва ҳодисаларни ажратиш каби хусусиятларга эга эканлиги ҳақида ўзига ўзи  ҳисоб беради.

Биз кунда қушларнинг шўх навосини, мусиқа асбобларнинг  хонишини, инсон нутқини, учиб ўтаётган самолёт шовқинини эшитамиз, атрофимизни ўраб турган нарса, дарахт, ҳайвонлар, машиналарни кўрамиз. Уларнинг ранги ва ҳажмини ажрата оламиз. Мазкур жараёнлар инсондаги акс эттириш хусусияти билан чамбарчас боғлиқ.

Психология фанининг предметини таҳлил қилишда асосий эътиборини қуйидагиларга қаратиш лозим. Жумладан, психология ва педагогика фанлари ҳам шахс хусусида фикр юритади, лекин педагогика шахсни таълим-тарбия жараёнида камол топишини тадқиқ қилса, психология шахсда кечадиган руҳий жараёнларни ўрганади. Шундан хулоса қилишимиз мумкинки психология фанининг предметини – шахснинг психикасини ва психологик хусусиятлари ташкил қилади.

Психология сўзининг луғавий маъноси грекча псюхе – жон, руҳ, логос – фан, таълимот деган маънони англатади. Психология фан сифатида психик фактлар уларнинг қонуниятлари ва механизмлари ҳақидаги фандир. Психология асосан психикани кенг доирада тадқиқ қилади.

Психик фактларга қуйидагилар киради:

- билиш фаолиятлари диққат, нутқ, фаолият;

- билиш жараёнлари: сезги, идрок, хотира, хаёл, тафаккур;

- шахснинг, ҳиссий, иродавий соҳаси: - ҳиссиёт, ирода;

- шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари: темперамент, характер, қобилият.

       Профессор В.М.Каримова фикрича психика – инсон руҳиятининг шундай ҳолатики у ташқи оламни (ички руҳий оламни) онгли тарзда акс эттиришимизни, яъни билишимиз, англашимизни таъминлайди.

Профессор М.Г.Давлетшин фикрича психика деганда, олий даражадаги материянинг (миянинг) хусусияти тушунилиб, у объектив борлиқни акс эттирилишида намоён бўлади, субъект фаолиятни маълум мақсад асосида йўналтиради ҳамда хулқ-атвор негизида шаклланади.

Психика бу акс эттиришдир. Жонли ва жонсиз табиатда акс эттиришнинг ўзига хос усуллари мавжуд. Акс эттиришни «Венна диаграммаси» интерфаол усули ёрдамида қуйидагича ифодалаш мумкин.

         Жонсиз материя учун акс эттиришнинг механик, кимёвий ва физик турлари хосдир. Масалан, кўзгунинг акс эттириши, сувдаги таъсир ва бошқалар жонли материя учун акс эттиришнинг физиологик, психик акс эттириш турлари хос бўлиб онг ва ўз-ўзини англаш унинг энг юқори босқичидир. Психик акс эттириш қуйидаги хусусиятларга эга:

1)                объектив борлиқни тўғри акс эттириш имкониятини беради;

2)                шахснинг фаолияти давомида мукаммалликка эришиб боради;

3)                доимо ривожланиб ва шаклланиб боради.

4)                Шахснинг индивидуаллиги орқали намоён бўлади.

Психологиянинг фан сифатида шаклланиши

Инсонда жисмоний танадан ташқари унда фарқланувчи яна нимадир борлиги ҳақидаги тасаввурлар қадимданоқ мавжуд бўлган. Энг қадимги даврлардаёқ инсон туш кўриш ҳодисаси айрим (олимларнинг) одамларнинг ноёб қобилиятлари (масалан, овдаги муваффақиятлар) ўлим ва бошқа ҳодисаларнинг сабабларини тушунтиришга интилган. Аммо дастлабки қарашлар мифологик характерда эди. Улар фикрлаш орқали эмас, кўр-кўрона ишонч воситасида эгалланарди. Руҳ ҳақимдаги қарашлар кўпинча нафас билан боғланарди, руҳ эса учар маҳлуқ сифатида тасаввур этадилар.

Психология ҳақидаги фикрлар қадим замонлардан бери мавжуддир. Илк даврларда психологик хусусиятларни жоннинг иши деб тушунтирилган. Жоннинг ўзи эса одам танасидаги махсус иккиламчи жисм деб қаралган. Бундай таввурлар «анимизм» деб аталади. Анимизм сўзи –анима «жон» деган маънони англатади. Жон ўз моҳиятига кўра оловсимон учқундан иборат эканлиги Гераклит томонидан ёки Демокрит томонидан оловсимон атомдан иборат эканлиги таъкидланган.

Платоннинг «идеялар туғма бўлади» деган ғоялари психологик фикр тараққиётига жуда катта ҳисса қўшди. Платон таълимотига кўра «идеялар» абадий ва ўзгармас моҳиятдир, уларнинг табиий оламдан ташқарида олий олам мавжуд бўлиб, уларни одам кўзи билан кўра олмайди.

Платон психологияда «дуализм» оқимининг асосчиси ҳисобланади. Дуализм сўзи икки ёқламалик ёки икки мустақил фикр деган маънони англатади. Дуализм таълимоти моддий ва руҳий олам тана ва психиканинг бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлиб азалдан қарама-қарши нарсалар деб тушунтиради.

Платоннинг дуализмнинг шогирдларидан Арасту (Аристотель эрамиздан олдинги IV аср 384-322 йиллар) томонидан бирмунча муваффақиятли бартараф этилди. Аристотельнинг «жон ҳақида» асари  ўша даврдаёқ психология махсус фан сифатида майдонга кела бошлаганидан далолат беради.

Ана шу туфайли психология жон ҳақидаги фан сифатида майдонга келган. Ҳозирги кунда психология фани ўз мазмунини батомом ўзгартирган.

Арасту кишилик тафаккури тарихида биринчи бўлиб руҳ ва жонли тананинг ажралмаслигини исботлаб берди. Ўнга кўра  жон қисмларга бўлинмайди, лекин у фаолиятимизнинг   озиқланиши, ҳис этиши ва ҳаракатга келиши, ақл-идрок каби турларга оид қобилиятларда намоён бўлади. Биринчи қобилиятлар ўсимлик учун, иккинчиси ва учинчиси ҳайвонларга, тўртинчиси эса инсонлар учун хосдир. Ўсимликлар, ҳайвонлар руҳи ва ақл идрок одам руҳи таълимоти билан Арасту олий қобилиятлар ва уларнинг негизида пайдо бўлишни билдирадиган ривожланиш тамойилини жорий этди. Арасту организмнинг табиатдан олган қобилиятларни фақат ўзининг хусусий фаоллиги орқали руёбга чиқаришга асосланган ҳолда характернинг фаолиятда шаклланиши тўғрисидаги назарияни илгари сурди.

         Гераклит, Демокрит, Афлотун, Арастуларнинг таълимотлари кейинги асрларда психологик ғояларни ривожланишида таянч нуқта бўлиб ҳисобланади. Аста-секин руҳ ҳақидаги тушунча ҳаётнинг барча ўринишларига эмас, фақат ҳозир биз психика деб аталган даражага нисбатан қўлланиб бошланди. Психика категориясининг замирида онг ҳақидаги тушунча майдонга келди.

Психика категориясининг негизида идрок ва тафаккурдан ташқари онг тушунчаси юзага келди, бунинг натижасида ихтиёрий ҳаракатлар ва уларни назорат қилиш имконияти туқилди. Масалан,  румлик шифокор Гален (эрамиздан алдинги II аср) физиология ва тиббиёт ютуқларини умумлаштириб, психиканинг физиологик асосилари тўғрисидаги тасаввурларни янада бойитди. Унинг илгари сурган ғоялари «онг» тушунчаси талқинига муайян даражада яқинлашади.

XVII аср биология ва психология фанлари учун муҳим давр бўлиб ҳисобланади. Жумладан франция олими Декарт (1596-1650) томонидан хулқ-атворнинг  рефлектор (ғайриихтиёрий) табиатга эга эканлигини кашф этилиши, юракдаги мушакларнинг ишлаши (фаолияти) қон айланишнинг ички механизми билан бошқарилаётганлиги тушунтирилиши муҳим аҳамият касб этади. Айниқса рефлекс (лотинча reflexus акс эттириш) организмнинг ташқи таъсирига қонуний равишдаги жавоб реакцияси сифатида талқил қилиниб,  асаб-мушак фаолиятини, объектив тарзда билиш воситасига айланади. Сезги, ассоциация, эҳтирос юзага келишини изоҳлашга имкон яратилди.

Психология фанининг илмий асосга қурилишида инглиз олими Гоббс (1588-1679) руҳни мутлақо рад этиб механик ҳаракатни ягона воқелик деб  тан олиб, унинг қонуниятлари психологиянинг ҳоли қонуниятлари эканлигини таъкидлади. Унинг негизида – эпиореномализм (юнонча eri - ўта, rhainominonғайритабиий ҳодиса) вужудга келди, яъни психология танадаги жараёнларнинг сояси сингари руй берадиган руҳий ҳодисалар тўғрисидаги таълимотга айланди.

Нидерландиялик олим Спиноза (1632-1677) онгни катта кўламга эга материядан сира қолишмайдиган воқелик яъни яққолнарса деб, тушунтирди. У детирминизм (лотинча demmerminara - белгилайман) тамойилининг яъни табиат, жамият ҳодисаларининг шу жумладан психик ҳодисаларнинг объектив сабаблари билан белгиланиги ҳақидаги таълимот тарғиботчиси эди.

XVII асрдаги йирик немис мутафаккири Лейбниц (19646-1716) нинг таълимотига математика жумладан, интеграл ва дифференциал ҳисоблар  кашф этилиши таъсир этган эди. Психика ҳаёт манзараси арифметик йиҒинди тариқасида эмас балки, интеграл тарзда намоён бўлади. Лейбниц тасаввурларнинг узлуксиз чегараланиши ғоясига таянган ҳолда перцепция (бевосита онгсиз идрок)ни апперцепциялар диққат ва хотирани ўз ичига олган англанган идрокларданфарқланган эди. Лейбниц психологияга психиканинг фаоллиги табиати ва узлуксиз ривожланиши ҳамда психиканинг онглилик ва онгсизлик кўринишлари ўртасидаги мураккаб нисбат ҳақидаги Ғояни олиб кирди.

XVII асрда эмперизм ва сенсуализмни тажриба ва ҳис этиладиган билимнинг «соф» ақл-идрокдан афзаллиги ҳақидаги таълимотнинг яъни ақлда ҳеч қандай туғма ғоялар ва тамойиллар бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги таълимотнинг олдинги маррага кўтарилишига олиб келди. Бу таълимотни инглиз файласуфи ва педагоги Жон Локк (1632-1704) астойдил ҳимоя қилиб чиққан эди. Уни эмперик психологиянинг асосчиси деб, ҳисоблаш қабул қилинган. Барча билимларнинг тажрибадан келиб чиқиши ҳақидаги ҳамда психология учун муҳим аҳамиятга эга бўлган. Чунки у руҳий ҳаётнинг аниқ фактлари оддий ҳодисалардан мураккаб ҳодисаларга ўтиш йўллари  пухта ўрганилишини тақозо этади. Локнинг фикрича тажрибанинг иккита манбаи мавжуд бўлиб: бири ташқи  сезги аъзоларининг фаолияти (ташқи тажриба) ва иккинчи ўзининг хусусий мияни идрок этувчи ақлнинг ички фаолияти (ички тажриба) дир. Киши ҳеч қандай ғояларга эга бўлмаган ҳолда дунёга келади. Унинг руҳи – «тоза тахта» бўлиб кейинчалик унга тажриба ёзувлари битилади. Тажриба оддий ва мураккаб ғоялардан таркиб топади. Бу ғоялар ё сезгилардан ё ички идрок (рефлексия) лардан ҳосил бўлади. иккинчи ҳолатда онг реал нарсаларга эмас, балки ўз хусусий маҳсулига йўналтирилиб ўзи билан ўзи бўлиб қолади. Локкнинг рефлексия таълимоти киши психологик фактларни интероспектив тарзда билиб  олади деган тахминга асосланган эди. Бу билан яна  дуализим илгари сурилади. Онг ва ташқи оламни принципиал жиҳатдан турлича усуллар ёрдамида билиш мумкинлиги жиҳатидан ҳам улар бир-бирига қарама-қарши қўйилар эди.

Локкнинг ташқи ва ички тажриба тўҒрисидаги таълимоти икки хил характерга эга эканлиги ҳам материалистик ҳам идеалистик таълимотларининг  тараққиётига туртки бўлишига сабаб бўлди. Материалистлар  Гартли (1705-1784) бош бўлган француз А.Н.Радишчев (1749-1802) бошчилигидаги рус материалистлари оламни билишда ташқи тажрибани асос қилиб олиб инсон психикасининг ички мазмуни асосида одамнинг атроф-муҳит билан ўзаро муносабатли деган эдилар.

XVIII асрга келиб нерв системасини тадқиқ қилишда улкан ютуқларга эришилди. (Гамир, Прохазка) бунинг натижасида психика мия функцияси эканлиги ҳақидаги таълимот вужудга келди. инглиз тадқиқотчиси Чарльз, Белл ва француз Франсуа Мажанди томонидан ёйилувчи ва ҳаракат нервлари ўртасидаги тафовут очиб берилди. Унинг негизида рефлектор ёйи деган янги тушунча психология фанида пайдо бўлди. Буларнинг натижасида ихтиёрий (онгли) ва ихтиёрсиз (онгсиз) рефлектор турлари кашф қилинди. Юқоридаги илмий кашфиётлар таъсирида рус олими И.М.Сеченовнинг (1892-1905) рефлектор назарияси руёбга чиқди ва ушбу назария психология фанининг физиологик асослари, механизмлари бош мия рефлексларининг ўзига хос хусусиятлари табиатини очиб бериш имкониятига эга бўлган.

Психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни

Психология кўплаб фанлар билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланиб бормоқда. Фанлар орасидаги боғлиқликлар психологиянинг фанлар тизимидаги ўрнини аниқлайди. Бизга маълумки, мавжуд  фанлар гуманитар, табиий ва фалсафий турларга бўлинади. Бир қатор бир-бири билан ёндош  бўлган фанлар мазкур таснифлашга киритилади,лекин психология мустақил фан сифатида намоён бўлади. У инсон руҳий фаолиятининг табиий, тарихий ва ижтимоий томонини ўрганади. Психолгия барча турдаги фанлар орасида муҳим ўринни эгаллайди. Психология фалсафа, тарих, санъатшунослик, техника, педагогика фанлари билан узвий боғлиқ.

Психология фалсафа фани билан боғлиқлигини кўрадиган бўлсак, бу иккала фаннинг инсон ва унинг ҳаёти моҳиятини тўла англаш ва ривожлантириш анъаналарини белгилашдаги ўрни ва аҳамиятида келиб чиқади.

Табииат, жамият  ва инсон тафаккурини ривожланишига оид бўлган умумий қонуниятлар ва тамойилларни психология фалсафанинг базасидан олади, ва шу билан бирга ўзи ҳам инсон онги ва тафаккури қонуниятлари соҳасидаги ютуқлари  билан фалсафани бой маълумотларга эга бўлишига ёрдам беради. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мустақиллик мафкураси ва миллий онгни шаклланишига тааллуқли, умумий, илмий қонуниятларни тизимлашда бу иккала фан фалсафа ва психологияни ҳамкорлиги бевосита сезилмоқда. Бу боғлиқлик аввало янгича тафаккур ва дунёқарашни шакллантириш муаммоси кўндаланг турган тарихий даврда миллий истиқлол ғояларини юртдошларимиз онги ва тафаккурида  шакллантириш каби долзарб вазифаларни бажаришга хизмат қилмоқда.

Социология фани ҳам янгича муносабатлар шароитида ўз тараққиётининг муҳим босқичига эришар экан, психология ушбу фан томонида қўлга киритилган ютуқлардан фойдаланади ҳамда уларнинг қўлланилишига, оммалашишига баҳоли қудрат хизмат қилади. Айниқса психологиядан мустақил равишда  ривожланиб, ажралиб чиққан бугунги тараққиёт давримизда алоҳида аҳамият касб этган ижтимоий психологиянинг социология билан алоқаси узвий бўлиб, улар жамиятда ижтимоий тараққиёт ва ривожланишни таъминлаш ишига хизмат қилади. Қолаверса, ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ишини собитқадамлик билан амалга ошираётган Ўзбекистон аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ва демократик ўзгаришларга психологик жиҳатдан тайёрлигини амалда таъминлаш бу соҳада мунтазам тарзда ижтимоий фикр ва инсонлар фикр ва қарашларидаги ўзгаришларни ўрганиш, башорат қилиш ва тараққиёт мезонларини ишлаб чиқишда иккала фан методологияси ва методларини бирлаштириш тадбиқий аҳамият касб этади.

Педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаси анъанавий ва азалий бўлиб, уларни ёш авлод тарбиясининг замон талаблари руҳида амалга оширишдаги роли ва нуфузига хосдир. Республикамизда амалга оширилаётган янги «Таълим тўғрисида»ги қонун ҳамда «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»ни амалга оширилишши  ҳам икки фан ҳамкорлиги ва ўзаро алоқасини ҳар қачонгидан ҳам долзарб қилиб қўйди. Миллий дастурда эътироф этилган янгича моделдаги шахсни камол топтириш, уни чуқур билимлар соҳиби бўлиб етишиши, баркамоллигини кафолатловчи шарт-шароитлар орасида янги педагогик технологияларни таълим ва тарбия жараёнларига тадбиқ этишда педагогиканинг ўз услуб ва қоидалари етарли бўлмайди. Шунинг учун ҳам психология у билан ҳамкорликда ёш авлод онгининг таълим олиш даврларидаги ривожланиш анъаналаридан тортиб токи янгича ўқитиш техналогияларини бола томонидан ўзлаштирилиши ва ундаги ақлий қобилиятларга нечоғли таъсир кўрсатаётганлигини ўрганиш, шу асосда ишни ташкил этиш, психологиядаги методларни дидактик методлар билан уйҒунлаштиришни тақозо этади. Айниқса, маънавий баркамоллик тамойилларини мактабда ва янги типдаги таълим муассасаларида жорий этиш ҳам шахс психологиясини теран билган ҳолда ўқитишнинг энг илҒор ва замонавий шаклларини амалиётга тадбиқ этишни назарда тутади.

Табиий фанлар – биология, физиология, химия, физика ва бошқалар  жараёнларнинг табиий физиологик механизмларини тушуниш ва шу орқали уларнинг кечиш қонуниятларини объектив ўрганиш учун материаллар  беради. Айниқса, бош миянинг ҳамда марказий асаб тизимининг психик фаолиятларини бошқаришда ва уларни мувофиқлаштиришдаги ролини эътироф этган ҳолда психология фани табиий фанлар эришган ютуқлар ва улардаги тадқиқот услубларидан омилкорона фойдаланади. Масалан, шахс қобилиятларини диагностика қилиш унинг туғма лаёқатлари ҳамда орттирилган сифатларини бир вақтда билишни тақозо этганлиги сабабли унга табиий лаёқатнинг хусусиятларини аниқлашда психофизиологиянинг қатор усулларидан ўз ўрнида фойдаланади ва биология, анатомия, физиология, нейрофизиология каби фанларнинг шу кунгача эришган ютуқларидан фойдаланади. Шунинг учун табиий фанлар соҳасида эришилган барча ютуқлар психология фанининг предметининг мукаммалроқ ёритишга ўз ҳиссасини қўшган.

Кибернетика фани соҳасидаги эришилган ютуқлар психология учун ҳам аҳамиятли ва зарур бўлиб, у инсон шахсининг ўз-ўзини бошқариш ва психик жараёнларни такомиллаштириш борасида ахборотлар техналогияси ва кибирнетика фани томонидан қўлган киритилган ютуқлар ва тадқиқот методлари махсус дастурларда ўз ўрнида фойдаланади. Айниқса, маълумотлар асри бўлган 20-асрда ва  ҳар бир алоҳида маълумотнинг қадр-қимматини ошиши башорат қилинган 21-асрда глобал ахборий жараёнлар ва янги илғор технологияларни моделлаштириш борасида психология ҳамда кибернетика ҳамкорлигининг салоҳияти янада ортади. Масалан, оддий мулоқот жараёнини янада такомиллаштириш, ҳар бир сўзининг шахслараро муносабатлардаги таъсирчан-лигини ошириш мақсадида ҳамда ана шундай ижтимоий фаолиятли жараёнда шахс тизимини такомиллаштиришда турли кибернетик моделлардан ўринли фойдаланиш замонавий психологиянинг жамиятдаги ўрни ва ролини оширади ва махсус компьютер дастурларининг кенг қўлланилиши, инсон мияси ва руҳий олами сирларини тез ва аниқ ўрганишни кафолатлайди.

Техника фанлари билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги айниқса, аср охирларига келиб яққол сезилмоқда. Бир томондан мураккаб техникани бошқарувчи инсон муаммосини ечишда, иккинчи томондан психик ҳолатни мураккаб қирраларини очишда махсус техник воситалардан фойдаланиш заруратини бу икки йўналишнинг эришган ютуқларини бирлаштиришни назарда тутади. Масаланинг яна бир алоҳида томони ҳам борки, у ҳам бўлса, техника тараққиётига бир вақтда мураккаб техника ва машиналар билан мулоқат қилаётган шахс фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг имкониятларига мослиги масаласи ҳам ана шу ҳамкорликда ҳам қилиниши лозим бўлган масалалардир. Айниқса мустақил Ўзбекистон учун мураккаб замонавий техника сир-асрорларини биладиган унинг жамият ва фан равнақига хизматини таъминлаш қанчалик долзарб бўлса, ана шу техникага ҳар бир оддий фуқаро онги, тафаккури ва қобилиятларини мослаштириш ва одам-машина диалогининг энг самарали йўлларини излаб топиш жуда муҳим. Техника билан бемалол «тиллашадиган» малакали мутахассислар тайёрлаш борасида ҳам техника фани педагогика  ва психология фанлари методларидан фойдалана олсагина муваффақиятга эришади.

Иқтисодиёт билан  психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги  ХХ асрнинг янгиликларидан бўлиб, айниқса, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш шароитида иқтисодий онг  ҳам иқтисодий хулқнинг ўзига хос намоён бўлиш қонуниятларини ўрганишда иккала фанга хизмат қилади.

Президент И.А.Каримов мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ фуқароларнинг биринчи навбатда  онгларида  янгича иқтисодий тафаккурни шакллантиришнинг жамият иқтисодий тараққиётидаги аҳамиятига эътиборни қаратган эдилар. Демак янги давр шахсни тарбиялаш ва унинг жамиятга мослашуви масаласида психология иқтисодиёт фанида қўлга киритилган ютуқлар, янгиликлар ва иқтисодий самарага эришиш амалиётларини ҳисобга олса, иқтисодиёт ўз навбатида ислоҳотларнинг объекти ҳамда субъекти бўлмиш инсон оламидаги барча психологик ўзгартиришларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва шу аснода башорат қилиш вазифаларини ечиши керак. Бундан ташқари менежмент, маркетинг бошқаруви соҳасидаги ҳар бир изланиш ҳоҳ у иқтисодчи томонидан амалга ошириладими, ҳоҳ психологлар томониданми, барибир ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини оширишда шахснинг индивидуал қобилиятларини инобатга олиш инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг сирларини мустаҳкамлаш билан инсон ресурслари масаласига тўғри одилона ёндашишни тақозо этади. Бу эса ўз навбатида шахс ва гуруҳлар психологиясини билиш ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий омилларини одам қобилиятига мувофиқлаштиришни назарда тутади.


ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ТАРКИБИ ВА

ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ТАРКИБИ ВА

Профессор В.М.Каримова фикрича психика – инсон руҳиятининг шундай ҳолатики у ташқи оламни (ички руҳий оламни) онгли тарзда акс эттиришимизни, яъни билишимиз, англашимизни таъминлайди

Профессор В.М.Каримова фикрича психика – инсон руҳиятининг шундай ҳолатики у ташқи оламни (ички руҳий оламни) онгли тарзда акс эттиришимизни, яъни билишимиз, англашимизни таъминлайди

Жоннинг ўзи эса одам танасидаги махсус иккиламчи жисм деб қаралган

Жоннинг ўзи эса одам танасидаги махсус иккиламчи жисм деб қаралган

Гераклит, Демокрит, Афлотун, Арастуларнинг таълимотлари кейинги асрларда психологик ғояларни ривожланишида таянч нуқта бўлиб ҳисобланади

Гераклит, Демокрит, Афлотун, Арастуларнинг таълимотлари кейинги асрларда психологик ғояларни ривожланишида таянч нуқта бўлиб ҳисобланади

Нидерландиялик олим Спиноза (1632-1677) онгни катта кўламга эга материядан сира қолишмайдиган воқелик яъни яққолнарса деб, тушунтирди

Нидерландиялик олим Спиноза (1632-1677) онгни катта кўламга эга материядан сира қолишмайдиган воқелик яъни яққолнарса деб, тушунтирди

Унинг руҳи – «тоза тахта» бўлиб кейинчалик унга тажриба ёзувлари битилади

Унинг руҳи – «тоза тахта» бўлиб кейинчалик унга тажриба ёзувлари битилади

Бизга маълумки, мавжуд фанлар гуманитар, табиий ва фалсафий турларга бўлинади

Бизга маълумки, мавжуд фанлар гуманитар, табиий ва фалсафий турларга бўлинади

Педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаси анъанавий ва азалий бўлиб, уларни ёш авлод тарбиясининг замон талаблари руҳида амалга оширишдаги роли ва нуфузига хосдир

Педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаси анъанавий ва азалий бўлиб, уларни ёш авлод тарбиясининг замон талаблари руҳида амалга оширишдаги роли ва нуфузига хосдир

Масалан, шахс қобилиятларини диагностика қилиш унинг туғма лаёқатлари ҳамда орттирилган сифатларини бир вақтда билишни тақозо этганлиги сабабли унга табиий лаёқатнинг хусусиятларини аниқлашда психофизиологиянинг қатор усулларидан…

Масалан, шахс қобилиятларини диагностика қилиш унинг туғма лаёқатлари ҳамда орттирилган сифатларини бир вақтда билишни тақозо этганлиги сабабли унга табиий лаёқатнинг хусусиятларини аниқлашда психофизиологиянинг қатор усулларидан…

Масаланинг яна бир алоҳида томони ҳам борки, у ҳам бўлса, техника тараққиётига бир вақтда мураккаб техника ва машиналар билан мулоқат қилаётган шахс фаолиятини янада такомиллаштириш…

Масаланинг яна бир алоҳида томони ҳам борки, у ҳам бўлса, техника тараққиётига бир вақтда мураккаб техника ва машиналар билан мулоқат қилаётган шахс фаолиятини янада такомиллаштириш…

Бу эса ўз навбатида шахс ва гуруҳлар психологиясини билиш ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий омилларини одам қобилиятига мувофиқлаштиришни назарда тутади

Бу эса ўз навбатида шахс ва гуруҳлар психологиясини билиш ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий омилларини одам қобилиятига мувофиқлаштиришни назарда тутади
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
16.02.2020