“УМРНИНГ СЎНГГИ 30 КУНИ” психотренинг машғулоти
Мақсад: Иштирокчилар ҳаёт қадри ва ҳаётга нисбатан қизиқиш,
яшашга нисбатан интилишни уйғотиш.
Вазифалар:
иштирокчиларнинг бир бирлари тўғрисидаги тасаввурларни кенгайтириш;
тренинг иштирокчиларини ўзларини, бир-бирларини ва бошқаларни тушунишга ўргатиш;
гуруҳ ичида «биз» ҳиссиётини шакллантириш.
Ҳаётий қийин вазиятларда иштирокчиларнинг руҳий зўриқишларини бартараф этиш кўникмасини шакллантириш
Кутилаётган натижалар:
Иштирокчиларнинг ички муҳитидаги об-ҳавони аниқлаш;
Иштирокчилардаги зўриқишнинг келиб чиқиш сабабини аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш;
Ҳаётга нисбатан қизиқишни ва ижобий қарашларни шакллантириш;
Иштирокчиларнинг ўзига нисбатан ишонч ҳиссини ошириш;
Ирода хусусиятларини шакллантириш;
Ўз ички “Мен”идан ёрдам топишга ўргатиш.
Машқнинг олиб борилиши: Иштирокчилар бир варақдан қоғоз олишади. Тренер томонидан иштирокчилар кўзларини юмишлари сўралади, сўнг қуйидагича установка берилади: “Эрта тонг, илиқ ҳаво, майин шамол. Осмонда қуёш заррин нурларини сочиб, қушлар сайраб ҳаётга завқ бағишламоқда. Кўчада инсонлар ва улар бахтли. Сиз ҳам аъло кайфиятда ўз режаларингизни амалга ошириш мақсадида кўчага чиқдингиз. Йўлда нимадир сабаб бўлдию шифокор ҳузурига текширувдан ўтиш учун бордингиз. Сиз ўзингизни севадиган ва соғлиғингизга жиддий эътибор берасиз. Сиз аниқ биласиз ҳаммаси сиз кутган натижаларни беради. Шунинг учун ҳам ҳеч иккиланмай соғлиғингизни текширувдан ўтказиб қўймоқчи бўлдингиз. Керакли текширувлар амалга оширилди ва натижалар ҳам бир оздан сўнг тайёр бўлади. Маълум бир вақтдан сўнг шифокорингиз қўлида бир парча қоғоз билан сиз томонга яқинлашиб келмоқда. Сизни кўрикдан ўтказган шифокор кисман қўрқув ва хаяжонли нигоҳлар билан сизга юзланди. Қўлидаги шу бир парча қоғоз бу сизнинг ташхис натижаларнигиз. Маълум вақтли сукунатдан кейин минг бир ҳижолат билан шифокор гап бошлади: “Ушбу қоғозда сизнинг ташхис натижангиз. Натижалар шуни кўрсатмоқдаки, сизда ҳали тиббиёт шифо топишга ожизлик қилган касаллик аниқланди. Лекин сиз тушкунликка тушманг, чунки ҳаётда мўжизалар ҳам юз беради. Муҳими сиз умидингизни узманг”.
Сиз гап нима ҳақида кетаётганини дархол тушундингиз ва ҳаёлингизга келган ягона саволни шифокорга беришда ўзингизда куч топа олдингиз: “Менинг қанча умрим қолди? Яна қанча яшаш имкониятим бор?”
Бу саволга шифокорда аниқ жавоб бўлганлиги учун у сизга дархол жавоб берди: “Сизда яшаш учун берилган имконият бор йўғи 30 кун. Бу ҳам оз фурсат эмас, ушбу фурсат ичида сиз бир қанча мақсадларингизни амалга оширишга улгуришингиз мумкин”.
Шифокор қўлидаги ташхис қоғозини сизга тутказди ва сиз шифохона эшики тагида турибсиз. Шу эшикдан кираётган вақтингизда сиз бахтили ва жуда кўп орзу-истаклари, режалари бор инсон эдингиз. Энди бўлса шу барча орзу-истак ва режаларни сиз учун белгиланган 30 кунлик муддатга мослаштиришга мажбурсиз.
Ана энда кўзларингизни очиб кўлингиздаги қоғозга 30 кун ичида қандай ишларни амалга оширишингиз ҳақида ёзинг ва шуни унутмангки, сизга ваъда қилинган 30 кунлик муддатнинг бугун биринчи куни ва буни сиз деярли яшаб бўлдингиз.
Бу вақтда тренер маълум бир вақтда кунларни санаб туради:
21 - кун
22 - кун
23 - кун 10 секунд оралиғида
24 - кун
25 - кун
26 - кун
27 - кун
28 - кун 5 секунд оралиғида
29 - кун
30 - кун
Сўнг иҳтиёрий иштирокчилардан ўқиб бериш сўралади. Тренер томонидан қўшимча саволлар берилади. “Сизсиз отган биринчи тонг кимга кўпроқ қийин бўлади?”, “Яқинларингиз сизсиз ҳаётга кўникишлари учун уларга қанча вақт керак бўлади?”, “Сизни соғинишса нима қилишсин?”, “Сизнинг ўрнингизни босувчи инсон топилиши учун қанча вақт керак бўлади?”, “Агар сизга бор йўғи бир дона имкон берилганида ким учун ва нима сўраган бўар эдингиз?”
Сўнг қоғозлар икки букланади, иштирокчилар кўзларини юмади ва тренер томонидан яна қуйидагича кўрсатма берилади: “Бугун 30 кун. Сиз учун берилган имкониятнинг охирги куни, сиз учун отган сўнгги тонг. Шу пайт эшик қўнғироғи чалинди. Не кўз билан кўрдингизки эшик олдида сизга 30 кун аввал ташхис натижасини билдирган шифокор. Унинг юзида яна ўша қўрқув, яна ўша ҳаяжон. Қўлида 30 кун аввал сизнинг ҳаётингизни буткул ўзгартириб юборган яна худди шундай бир парча қоғоз. Сизнинг ҳаёлингиздан ўтган нарсалар сизни янада тушкунликка солиб қўймоқда: “Наҳотки бундан ҳам ёмонроқ хабар бўлса, наҳотки менинг жоним камлик қилса, наҳотки бу наслдан наслга ўтса, наҳотки фарзандларимга ҳам шундай тақдир битилган бўлса?” Бир озлик сукунатдан сўнг шифокор гап бошлади: “Сизга 30 кун аввал қўйилган ташхис (маълум муддатлик сукунат) сизга тегишли эмас. Бу қоғозда сизнинг ташхисингиз. Ташхис натижалари шуни кўрсатдики сиз мутлақо соғломсиз ва сизда ҳали имкониятлар жуда кўп. Ундан унумли фойдаланинг ва қадрлашга ҳаракат қилинг. Қўлингиздаги қоғозни йиртиб ташланг”.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.