Рангларнинг хулқ-атворимизга таъсири
Оценка 4.7

Рангларнинг хулқ-атворимизга таъсири

Оценка 4.7
doc
18.02.2020
Рангларнинг хулқ-атворимизга таъсири
Рангларнинг хулқ.doc

Рангларнинг хулқ-атворимизга таъсири

         Ранг ўзи нима? У қандай пайдо бўлади? Фан тили билан айтганда, ранг — чиқаётган ёки қайтган нурланишнинг спектрал таркибига мувофиқ ёруғликнинг муайян сезги ҳосил қилиш ҳоссаси.

         Инсоннинг кўзи доимий равишда нур ва турли хилдаги рангларга интилиб, талпиниб яшайди. Худди кундалик ҳаётимизда қора булутлардан сўнг чиққан қуёш нурини кўрган ва кайфияти кўтарилган инсон кабидир. Тирик организм бор экан, ранглар таъсир кўрсатиши нормаллашган ҳолатдир. 
         Рангларнинг табиатда қандай ҳосил бўлиши ва тарқалиши қадимдан олим ва рассомлар диққатини тортиб келган. Султон Али Машҳадийнинг 1514 йилда ёзилган “Ҳаттотлар ва мусаввирлар ҳақида рисола”сида айтилишича, ўша давр қўлёзма девонларни безатишда қўлланадиган безак нақшлар турли-туман бўлиб, ҳар бир девон тузувчининг саҳифаларга ранг ва оро беришида ўзига хос услуби бўлган.

         Алишер Навоий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Камолиддин Беҳзод, Фирдавсий, Бобур каби жаҳонга машҳур алломаларимиз рангларнинг турлари, инсон соғлигига таъсири, маънолари ва бошқа хусусиятлари ҳақида жуда кўп илмий тадқиқотлар олиб борганлар. Чунончи, Абу Райҳон Беруний ўзининг “Китоб ал Жавоҳир- маърифат ал Жавоҳир” (Минералогия) асарида рангларнинг 200 дан ортиқ номларини санаб ўтган ва бу рангларнинг келиб чиқиши тўғрисида ёзган. 

         Рангларни тадқиқ этишга айниқса, японлар илгаридан жиддий эътибор бериб келишган. Шу боис дунёда ягона бўлган Ранг институти Токио шаҳрида фаолият кўрсатади. Бу даргоҳда ранг ҳар томонлама тадқиқ этилади, хусусан, рангларнинг инсон қалбига бўлган таъсирлари ҳам ўрганилади. Ранг асослари фан сифатида Япония мактаблари дастурига ҳам киритилган. 
         Ранг доираси тенг иккига бўлинса, биринчи ярмида илиқ ранглар, иккинчисида совуқ ранглар жойлашади. Бундай дейилишига сабаб, қизил, зарғалдоқ, сариқ ранглар оловни, қизиган темирни, чўғни эслатади, ҳаво ранг, зангори, кўк ранглар музни, сувнинг рангини эслатади. Бундай фарқланиш бир оз нисбий бўлиб, ҳар қандай илиқ ранг ҳам ўзига нисбатан илиқроқ ранг ёнида совуқроқ бўлиб кўриниши ва аксинча, совуқ ранг ўзидан совуқроқ ранг ёнида илиқроқ бўлиб кўриниши мумкин. Ньютон рангларни физика фани нуқтаи назаридан ўрнганган бўлиб, у ёруғликнинг кўп рангли эканлигини қатор тажрибалари орқали исботлайди ва экранда спектр рангларни ҳосил қилади. Олимларнинг аниқлашича, еттита асосий спектр рангларни доирасида ранг туслари жуда кўп бўлиб инсон кўзи 1000 тага яқинини ажратишга қодир. 

         Бугунги кунда ранг психологияси — эмпирик илм ҳисобланади. Рангни ўрганишнинг бош мақсади руҳият ва рангни ўзаро таъсири, келиб чиқиши инсон ҳаётида у ёки бу вазиятларда, эмоционал ҳолатларда тутган ўрнини ёритиб беришдан иборатдир. 

         Ранг белгиларини ўрганиш, унда маъно акс эттириш ибтидоий одамлардан қолган яна бир очилмаган илм деб қаралади. Ушбу даврда ранг бу мўжиза, ноаниқлик, яъни у сеҳрга тўла деган қарашлар вужудга келди.
Рангни дин ва инсон эътиқодларига ҳам боғлаб ўрганишди. Оқ ва қора- яхшилик ва ёмонлик белгилари дейилиши ҳам айни шу аснода вужудга келган. Чунки ибтидоий одамлар ҳаётида айни шу ранглар жуда катта аҳамият касб этган. 

         Ранг барча жонворларга ҳаттоки, энг кичик организмларга таъсир қилади. Ҳайвон ва ҳашоратлар ҳам рангларни ажратиб, уларга маълум бир таъсирлар кўрсатар экан. Масалан, пашшада олиб борилган тажрибада аниқланишича, улар кўк рангни ёқтиришмас экан. Бир хонани барча жихозларини, деразаларини кўк рангга бўяб, фақатгина бир кичкина деразани бўямай қолдирилибди. Айни пайтда барча пашшалар фақат оқ бўялмаган деразага қўнишибди. Чивинлар эса аксинча, энг хуш кўрган ранги кўк экан. Улар кўпинча кўк кийимдаги инсонларга ҳужум қилишлиги тажрибада исботланган.
Психолог Люшер ҳам рангларни узоқ вақт давомида ўрганиб, уларнинг инсон руҳиятига катта таъсири борлигини тасдиқлаган. Унинг фикрига кўра қизил – асаб тизимига кучли таъсир кўрсатади, ижодкорликка ундайдиган фаол ранг; яшил – руҳиятни тинчлантирадиган ранг; ҳаворанг, зангори – ранглар ҳам руҳиятни тинчлантириш билан биргаликда тана ҳароратини пасайтириш, қон босимини меъёрга келтириб, оғриқни сусайтириш хусусиятларига эга. Сиёҳ ранг ва бинафша ранг – илоҳий ҳиссиётлар ва ҳаёлпарастликка мойиллик уйғотади, улар асосан диндорлар ёки эртаксевар болаларнинг севимли ранги ҳисобланади. Жигар ранг – асабий холатдаги инсонлар танлайдиган ранг; қора ранг – танқид ва оқ ранг – софлик, мукамаллик ранги. 

         Бехтерев фикрича, тўғри танланган ранг ҳар қандай дори – дармондан кўра инсон соғлиғига ижобий таъсир кўрсатади ва даволашнинг бир усули сифатида ҳам қўлланилса мақсадга мувофиқ бўлади.
В.Тернер назарияси бўйича рангларнинг белгилари ва характер хусусиятлари у акс этган обьектларга боғлиқ. Кўз қорачиғи психобиологик кўникма ва малакаларга таянади ва рангларни барча сезги органлари орқали таъсир қилади. Тернер рангларни ташқи кўринишига уни акс эттирган обьектларга қараб таҳлил қилган. Масалан, қоннинг ранги қизил шунинг учун ҳам биз унга ҳаёт, тириклик куч тимсоли сифатида ёндашамиз деб таъкидлайди. Гете Ван-Гог ва В.Кандинскийлар учун эса ранг ўз- ўзидан бирон характерга эга бўлади ва ҳар қандай тасаввур у акс этган предметдан эмас, балки, рангнинг ўзидангина олинади ва унинг фикрини инкор этадилар.

         Немис шоири ва санъатшунос олими И.В.Гёте рангларнинг киши организмига кўрсатадиган таъсири билан қизиққан. У ранглар бўйича олиб борган изланишларини йирик-йирик асарларидан ҳам устун деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, ранг бирон нимада акс этишидан қатъий назар, инсоннинг руҳиятига, кайфиятига ҳаттоки, қалбидаги кечинмаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Яъни рангдан олинган таассурот биринчи навбатда фақат унинг ўзигагина тегишли бўлади бу у акс эттирган жисм шакли ва материалига боғлиқ бўлмайди. Гёте “Ранглар ҳақида таълимот” номли асарида илиқ ранглар кишида кайфи чоғлик, совуқ ранглар эса маъюслик туйғусини уйғотиши ҳақида ёзган. Узоқ вақт давомида рангли шишаларга тикилса, улар инсонда турли кайфиятни чақиришини ўз тажрибаларида исботлайди. Ҳар бир рангнинг ўзига яраша алоҳида белгиси, хусусияти мавжуд деб таъкидлаган. Унинг фикрича, хушкайфият уйғотувчи ранглар бу сариқ ва қизил. Бу ранглар инсонни шодлантирувчи, фаоллаштирувчи ҳисобланади. Салбий рангларга эса, тўқ кўк, қора рангларни мисол қилишимиз мумкин. Ушбу ранглар инсонни тушкунликка тушурувчи, ёмон хотираларни уйғотувчи хусусиятга эга. Яшил эса нейтрал ранг деб таъкидлаган. 
Кундалик ҳаётда инсоннинг кийимида доминант рангга қараб, психологлар унга маълум бир характеристика бериши мумкин. Янги олиб борилаётган тажрибаларда ҳаттоки, автомобилъ ранги ҳам инсон тўғрисида маълумотлар бера олишини аниқлашган.

         Психолог В.С.Мухинанинг тадқиқотлари бўйича ёш болалар тиниқ, шаффоф ёрқин рангларни ёқтирар экан. Бунга асосий сабаб, улар 3-8 ёшгача жуда фаол ва қизиқувчан бўлишида деб таъкидлаган. Болалар чизган расмлар орқали акс этган рангларда буни кузатишимиз мумкин, дейди Мухина. Агар болага яхши кўрган нарсангни чиз ва бўя дейилса, у албатта уни ёрқин ва ранг-баранг тусларда бўяйди, аксинча, ёмон кўрган буюмларни тўқ рангларда акс эттиришини кузатишимиз мумкинкинлигини, алоҳида таъкидлаш жоиз.
Г.Фрилинг ва К.Ауэр инсонларни рангга бўлган муносабатини уларнинг ёши ва жинсидаги тафовутлар билан боғлаб исботлаб беришган. Улғайган сари инсон тўқроқ ва илиқ рангларни, ёшлар эса сариқ, қизил, яшил, кўк ва пушти рангларни танлайди. Л.Н.Миронова эса, ранг танлашда нафақат унинг жинси, ёшидагина эмас, балки унинг лавозими, касбий фаолияти меҳнатнинг қайси турига мойиллиги, яъни жисмоний ёки ақлий иш билан шуғулланиши каби омилларни кўрсатади. Ранглар инсоннинг асаб тизимини қўзғатувчи ёки тормозловчи, мия фаолиятини фаоллаштирувчи ва сусайтирувчи хусусиятга эга эканлигини ўз асарларида ёзиб қолдирган.

         Қизил ранг эҳтиросни уйғотса, мовий ва яшил ранглар инсонни тинчлантиради дейишади. Ҳақиқатдан ҳам шундаймикин? Ўзимиз истаган кайфиятни уйғотиш мақсадида хонамиз учун мос рангни соатлаб қидирамиз. Врачлар хонаси тозаликка ишора қилиниб оққа, савдо яхши бўлсин деб фастфуд ресторанлари қизил ёки сариққа, баъзи қамоқхона камералари эса, босимни камайтириш мақсадида пушти рангга бўялади. 

         Биз хонани қайси рангга бўяшни яхши биламиз, деб ўйлаймиз. Чунки биз қизил ранг инсонга куч-қувват бағишлайди, мовий бўлса тинчлантиради каби фикрларни кўп эшитганмиз ва бунга ишониб ҳам улгурганмиз. Аслидачи, улар бизнинг кайфиятимизга таъсир ўтказадими?

         АҚШ, Швейцария, Германия, Польша, Австрия ва Буюк Британиянинг баъзи турмалари пушти рангнинг бирор бир тусига бўялган.
Илмий тадқиқотлар натижалари баъзида бу фикрларни инкор қилмоқда. Бу саволлар юзасидан олимлар ўртасида илмий муҳокамалар ҳам кечмоқда. Қизил ранг кўк ва яшил билан таққослаб ўрганилган. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, инсонлар когнитив амалларни қизил нур остида яшил ва кўк нурга қараганда яхшироқ бажаришди. Бошқа олимлар бўлса, бунинг акси ҳақида сўзлашади. Гап шундаки, агар сиз бирор ранг ёруғлиги бўйича аввалдан маълум бир тажрибага эга бўлсангиз, ёруғликни доимгидай қабул қиласиз. Бу бизга мактаб хотираларини эслатиб юборади. Ўқитувчингиз хатоларингизни қизил билан белгилагани учун ҳам сиз беихтиёр қизилни хавф-хатар ранги эканлигини ҳис қиласиз. Бундан ташқари заҳарли меваларнинг кўпчилиги қизил рангда. Мовий эса, кўпинча хотиржам ҳолатлар, масалан, денгиз ёки само билан боғлиқ.

         Албатта, ҳамиша истисно вазиятлар топилади. Ўқитувчингиз “Бехато бажарилган!”, деган гапни ҳам қизил ручкада ёзади ёки мазали малина қизил рангда, уни бемалол қўрқмай истеъмол қилса бўлади. Бир қанча мунозарали тадқиқотлардан сўнг 2009 йили Британия Колумбияси университети олимлари мазкур саволларга батамом ойдинлик киритишга киришишди. Улар тажриба қатнашчиларининг компьютер экранларига турли хил, кўк, қизил ва “нейтрал” рангларни чиқариб, турлича машқлар бажаришни таклиф қилишган. Экранда қизил ранг бўлганида иштирокчилар хотира билан боғлиқ тестларни ҳамда матндан хато топишни, яъни деталларга эътибор талаб қилувчи машқларни яхши уддалашган. Бироқ экранда кўк ранг пайдо бўлгач, улар ижодий машқларни яхшироқ бажаришган. Тажриба муаллифларининг сўзларига кўра, қизил ранг иштирокчиларни эҳтиёткор бўлишига сабабчи бўлган бўлса, кўк рангда улар ўзларини эркин ҳис қилишган. 
Тадқиқотчилар гуруҳи чиқарилган натижалардан кундалик ҳаётда фойдаланиш тўғрисида ҳам ўйлаб кўришди. Деворлар хонадагилар бажараётган вазифасига қараб ҳар хил рангга бўялиши керакми? Масалан, дорининг нохуш таъсирларини ўрганаётган гуруҳ хонаси қизилга, янги ғоялар қидираётганларники кўкка бўялса? Ҳаётда буни амалга ошириш жуда қийин. Офис ёки синфда маълум муддат сиздан ижодий фикрлаш талаб қилинади, аммо шу билан бирга майда деталлардан ҳам эътиборни қочирмаслик зарур. 

         Швейцариядаги Базел университетининг Оливер Геншов бошчилигидаги олимлар гуруҳи яна бир тажрибани амалга оширишди. Улар кўнгиллиларга ликопчада печенье таклиф қилишди ва уни мазасини аниқлагунларича истаганча ейишлари мумкинлигини айтишди. 
Хонага қизил нур туширилганда камроқ печенье истеъмол қилинди. Аммо худди мана шу эксперимент Аппалачи университети олимлари томонидан ўтказилганда натижалар аксини кўрсатди. Иштирокчилар энди қизил нур остида кўпроқ печеньени ейишди.

         Кўриниб турибдики, ранглар таъсирини ўрганиш ўйлаганимиздан кўра анча мураккаб иш. Ёки шунчаки ранглар биз кутганимиздек таъсир кучига эга эмас. Шунга қарамай, АҚШ, Швейцария, Германия, Польша, Австрия ва Буюк Британиянинг баъзи турмалари пушти рангнинг бирор бир тусига бўялади. Швейцариянинг 20 фоиз қамоқларида ва полиция участкаларида ҳеч бўлмаганда бир дона пушти хона мавжуд. Бу рангни “пушти пудинг” деб аташ ҳам мумкин. Бироқ унинг ўз номи бор — Бейкер-Миллер пуштиси. Бу ном маҳбусларга пушти рангнинг таъсирини биринчи бўлиб ўрганган АҚШнинг икки офицери шарафига қўйилган.

         Мазкур фаразни текшириш мақсадида Геншов бошчилигидаги олимлар гуруҳи 2014 йили Швейцариянинг хавфсиз қамоқхоналаридан бирига йўл олишди. Улар тадқиқот учун 30 йил олдингисига қараганда анча яхши тайёргарлик кўришди. Маҳбуслар тасодифий тартибда турлича, пушти рангга бўялганларидан тортиб, кулранг деворли оқ шифтли камераларга жойлаштирилди. Қамоқхона хизматчиларига маҳбуслар хулқ-атворини баҳолаш учун тажавузкорлик шкаласидан қандай қилиб фойдаланиш ўргатилди. Натижа пушти камералар назариясига ишонувчиларни хурсанд қилгани йўқ. Чунки хона рангидан қатъи назар уч кун ўтгач, маҳбусларнинг тажовузкорлик даражаси анча сусайган. Хуллас, бу ерда рангнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. 

         Шундай қилиб, ранг инсон кайфиятига, хулқ-атворига маълум маънода таъсир ўтказади. Аммо бир рангда ҳамиша бир хил кайфият уйғонади, унинг аниқ бир таъсири бор дейиш ҳам жуда мушкул. Балки куни келиб бу саволларга аниқ жавоб топилар. Ҳозирча рангнинг инсон кайфиятига таъсири кўплаб мунозараларга сабаб бўлмоқда.

         Юқорида келтирилган фикрларни умумлаштирар эканмиз, ранглар ҳақиқатдан ҳам ҳар бир инсон ҳаётининг объектив бир бўлагигина эмас, балки руҳияти, кайфияти ва ҳаттоки соғлиғига ҳам ўз таъсирини кўрсата оладиган омил эканлигини англаймиз. Шундай экан, ранглар ва уларнинг хусусиятлари масаласига жиддий қараш, ҳар томонлама тадқиқ этиш зарур. Чунки, ранглар ҳақида маълумотга эга бўлиш ҳар қандай инсон учун кундалик ҳаётида шахсий буюмлар танлаш, яшаш, ўқиш ёки иш жойларини жиҳозлаш, дидни шакллантириш ҳамда мустақил фикрлашида муҳим ўрин эгаллайди. 

         Юқорида келтирилган фикрларни умумлаштирар эканмиз, ранглар ҳақиқатдан ҳам ҳар бир инсон ҳаётининг объектив бир бўлагигина эмас, балки руҳияти, кайфияти ва ҳаттоки соғлиғига ҳам ўз таъсирини кўрсата оладиган омил эканлигини англаймиз. Шундай экан, ранглар ва уларнинг хусусиятлари масаласига жиддий қараш, ҳар томонлама тадқиқ этиш зарур. Чунки, ранглар ҳақида маълумотга эга бўлиш ҳар қандай инсон учун кундалик ҳаётида шахсий буюмлар танлаш, яшаш, ўқиш ёки иш жойларини жиҳозлаш, дидни шакллантириш ҳамда мустақил фикрлашида муҳим ўрин эгаллайди. 


Рангларнинг хулқ-атворимизга таъсири

Рангларнинг хулқ-атворимизга таъсири

Бундай фарқланиш бир оз нисбий бўлиб, ҳар қандай илиқ ранг ҳам ўзига нисбатан илиқроқ ранг ёнида совуқроқ бўлиб кўриниши ва аксинча, совуқ ранг ўзидан совуқроқ…

Бундай фарқланиш бир оз нисбий бўлиб, ҳар қандай илиқ ранг ҳам ўзига нисбатан илиқроқ ранг ёнида совуқроқ бўлиб кўриниши ва аксинча, совуқ ранг ўзидан совуқроқ…

Психолог Люшер ҳам рангларни узоқ вақт давомида ўрганиб, уларнинг инсон руҳиятига катта таъсири борлигини тасдиқлаган

Психолог Люшер ҳам рангларни узоқ вақт давомида ўрганиб, уларнинг инсон руҳиятига катта таъсири борлигини тасдиқлаган

Гёте “Ранглар ҳақида таълимот” номли асарида илиқ ранглар кишида кайфи чоғлик, совуқ ранглар эса маъюслик туйғусини уйғотиши ҳақида ёзган

Гёте “Ранглар ҳақида таълимот” номли асарида илиқ ранглар кишида кайфи чоғлик, совуқ ранглар эса маъюслик туйғусини уйғотиши ҳақида ёзган

Врачлар хонаси тозаликка ишора қилиниб оққа, савдо яхши бўлсин деб фастфуд ресторанлари қизил ёки сариққа, баъзи қамоқхона камералари эса, босимни камайтириш мақсадида пушти рангга бўялади

Врачлар хонаси тозаликка ишора қилиниб оққа, савдо яхши бўлсин деб фастфуд ресторанлари қизил ёки сариққа, баъзи қамоқхона камералари эса, босимни камайтириш мақсадида пушти рангга бўялади

Экранда қизил ранг бўлганида иштирокчилар хотира билан боғлиқ тестларни ҳамда матндан хато топишни, яъни деталларга эътибор талаб қилувчи машқларни яхши уддалашган

Экранда қизил ранг бўлганида иштирокчилар хотира билан боғлиқ тестларни ҳамда матндан хато топишни, яъни деталларга эътибор талаб қилувчи машқларни яхши уддалашган

АҚШнинг икки офицери шарафига қўйилган

АҚШнинг икки офицери шарафига қўйилган

Шундай экан, ранглар ва уларнинг хусусиятлари масаласига жиддий қараш, ҳар томонлама тадқиқ этиш зарур

Шундай экан, ранглар ва уларнинг хусусиятлари масаласига жиддий қараш, ҳар томонлама тадқиқ этиш зарур
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
18.02.2020