Серқирра санъаткор Ғанижон Тошматов ҳаёти ва ижодини ўрганиш.
Оценка 4.8

Серқирра санъаткор Ғанижон Тошматов ҳаёти ва ижодини ўрганиш.

Оценка 4.8
docx
24.01.2021
Серқирра санъаткор Ғанижон  Тошматов ҳаёти ва ижодини ўрганиш.
Серқирра санъаткор Ғанижон Тошматов ҳаёти ва ижодини ўрганиш..docx

Серқирра санъаткор Ғанижон  Тошматов ҳаёти ва ижодини ўрганиш.

 

 

Аннотация: Ушбу мақолада ажойиб инсон, яхши хулқ, ном ва бой санъат мерос қолдирган санъаткор Ғанижон Тошматовнинг ҳаёт йўли, эришган ютуқлари, олтин фонддан жой олган кўплаб мусиқий асарлари ва мусиқа соҳасидаги фаолияти ҳамда устоз Ғанижон Тошматов асос солган «Дуторчи қизлар» дастаси республикамизда таниқли ансамбллардан бирига айланлиги ва унинг бугунги ҳаётимиздаги ўрни кенг ёритиб берилган.

 

Калит сўзлар: буюк, мусиқали театр, санъат намоёндаси, улуғ устоз, туғма истеъдод, шоғирд, санъат, бадииий раҳбар, истеъдодли санъаткор, маҳорат, куй, қўшиқ, дуторчи қизлар, даста.

 

Аннотация: В этой статье жизнь и достижения художника Ганижона Тошматова, оставившего прекрасного человека, хороший характер, имя и богатое художественное наследие, множество музыкальных произведений и деятельность в области музыки, а также группа «Дуторчи гызлар», основанная педагогом Ганижоном Тошматовым, являются одними из самых известных ансамблей страны. его превращение в единое целое и его место в нашей сегодняшней жизни.

 

Ключевые слова: великий, музыкальный театр, деятель искусства, великий педагог, врожденный талант, ученик, искусство, художественный руководитель, талантливый художник, мастерство, мелодия, песня.

 

Annotation: In this article, the life and achievements of the artist Ganijon Toshmatov, who left a wonderful man, good character, name and rich artistic heritage, many musical works and activities in the field of music, as well as the group "Dutorchi Qizlar" founded by teacher Ganijon Toshmatov are among the most famous ensembles in the country. its transformation into one and its place in our lives today.

 

Keywords: great, musical theater, art representative, great teacher, innate talent, student, art, artistic director, talented artist, skill, melody, song, dutar girls,

 

Санъат олами фақат янги асарлар ҳисобигагина эмас, балки ўтмишимиздаги машҳур санъат устозлари томонидан яратилган, басталанган ва ижро этилган куй, қўшиқлар ва ўшалар томонидан тикланган бой маданий меросимиз ҳисобига ҳам ривожланади. Ўзбекистонимиз санъатини ривожлантиришда ўзининг бой меросини қолдирган устоз санъаткор, машҳур бастакор, созанда, ҳозиржавоб аскиячи, хушчақчақ инсон, ҳаммамиз учун азиз бўлган созанда (ғижжак), бастакор, Ўзбекистон халқ артисти Ғанижон Тошматов 1913 йил 27-июнда Андижон вилояти, Асака тумани, Олақанот маҳалласида машҳур созанда, яна бир касби ошпазлик билан танилган Тошмат Шоматов оиласида таваллуд топди.

Ажойиб инсонлардан яхши хулқ, ном ва бой санъат мерос қолади. Ғанижон Тошматов шундай инсонлар сирасига киради. У кишидан яхши ном, бир неча мусиқали дасталар, кўп шогирдлар, тарбияли фарзандлар ва бой маданий мерос қолди.

Созандаликни дастлаб отаси Тошмат Шоматовдан ва акалари Каримшер, Абдулла ва Муҳаммадалилар, кейинчалик С. Сиддиқовдан, куй басталашни Тўхтасин Жалиловдан ўрганган.

Ғанижон Тошматов уч акаси билан бирга ўсиб улғайди. Тўрт ўғилнинг кенжаси бўлган Ғанижон ёшлигидан созандаликка қизиқиши ортди, созандаликни пухта ўрганиб, янги-янги куйлар басталай бошлади. Умрбоқий санъати билан Андижон шарафини янада улуғлаб элга танитди.

Ғанижон Тошматов Тошкент консерваториясининг тайёрлов курсида 1947-49 йилларда тахсил олган. Дастлаб моҳир созанда сифатида танилган.

Ғанижон Тошматов ўзбек санъатининг ёрқин юлдузлари Муҳиддин Қориёқубов, Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов, Тамарахоним, Гавҳархоним, Уста Олим Комилов, Мукаррама Турғунбоева ва бошқалар билан бир сафда туриб ўзбек санъатини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшди. Асака бадиий тўгарагида иш бошлаган Ғанижон ака тез орада халқимиз назарига тушди. 1932-34 йилларда Андижон театрида, 1935 йилдан 1939 йилгача бошлаб Фарғона мусиқали театрида созанда ва мусиқа раҳбари бўлиб ишлади. 1939-46 йилларда Муқимий театрида ишлади. Шу билан бигаликда, илк бастакорлик ишини ҳам ўша Фарғона театрида ишлаб юрган пайтларда бошлади.

Устоз «Лайли ва Мажнун», «Фарҳод ва Ширин» каби спектаклларга куй басталади. Иккинчи жаҳон уруши йилларида пойтахтимиз Тошкентдаги Муқимий номли мусиқали драма ва комедия театри ва 1946-67 йилларда Ўзбекистон давлат радио қўмитаси халқ чолғу оркестрида созанда-концертмейстер, 1949 – 1953 йилларда эса оркестр раҳбари бўлиб ишлади.

1979 йилда Ғанижон Тошматов ташкил қилган «Дуторчи қизлар» дастаси республикамизда таниқли ансамбллардан бирига айланди.

Ғанижон Тошматов машҳур сўз устаси, ажойиб ва ҳозиржавоб аскиячилардан бири эди. У Жўрахон Султонов, Абдулҳай махсум Қозоқов, Расулқори Мамадалиев, Ғуломжон Рўзибоев ва бошқа машҳур сўз усталари орасида ҳам ўз ўрнига эга инсон эди. 1939 йили Катта Фарғона канали қурилиши вақтида ҳам кўп таниқли санъаткорлар қатори Ғанижон Тошматов раҳбарлигидаги халқ чолғу ансамбли ҳам ҳашарчиларга маданий хизмат кўрсатди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Ғанижон Тошматовнинг серқирра ижодининг каттагина даври Ўзбекистон радиоси бадиий жамоалари билан боғлиқ. Унинг шу даврларда яратилган қўшиқларини Ўзбекистон халқ ҳофизлари Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Ортиқхўжа Имомхўжаев, Акбар Ҳайдаров, Бобохон, Акмалхон Сўфихоновлар, Карим Мўминов, Берта Давидова каби санъаткорлар ижро этиб халқимизнинг олқишларига сазовор бўлишган.

 1949-1953 йилларда, оркестрга раҳбар бўлиб ишлаган кезларда, «Ушшоқ», «Сегоҳ», «Насри Сегоҳ», «Дугоҳ», «Сурнай Бузруги», «Чапандози Баёт», «Чапандози баёт», «Насруллойи», «Фарғона бузруги» каби ўнлаб мақом йўллари, «Муножот», «Тановор», «Фарғона тонг отгунча», «Яланг даврон», «Нисор», «Муножот» каби анъанавий халқ қўшиқлари куйларини, ўзи басталаган «Кезарман», «Гулжамол» ва бошқа мураккаб асарларни маҳорат билан ижро қилган.

Устоз Ғанижон Тошматовнинг ўзи яратган «Истадим», «Эй, бегим», «Қаро зулфинг», «Ҳай-ҳай санам», «Ўлдуройин дермисан», «Менинг меҳрибоним», «Бўл», «Дедимки» ашулалари машҳур ҳофиз ва қўшиқчиларимиз Толибжон Бадинов, Орифхон Ҳатамов, Фароғат Раҳматова, Эътибор Жалилова, Юнусқори Юсуповлар томонидан куйланиб, эл-юрт назарига тушган.

https://telegra.ph/file/271e650dbcec790abe56b.jpgУстоз Ғанижон Тошматов Ўзбекистон радиосида Уйғур ансамбли (1967-78), Ўзбек халқ этнографик ансамбли (1978-79), «Дуторчи қизлар ансамбли»нинг ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1979-94, 1996 йилдан Тошматов номида), «Мақом» ансамбли бадиий раҳбари (1987-88) бўлиб, ўзбек мумтоз мусиқаси ривожига катта ҳисса қўшган. Ғанижон Тошматов унутилиб кетган кўплаб ашула, ялла, лапарларни тиклаб, концерт дастурларини бойитган.

«Лайли ва Мажнун» (1935), «Фарҳод ва Ширин» (1936) каби спектаклларга Ғанижон Тошматовнинг куйлари киритилган. Кейинчалик Ғанижон Тошматов Б.Зейдман билан ҳамкорликда «Қари қиз» (Т.Тўла либреттоси, 1965) мусиқали драмасини яратган. Ижодида ўзбек ва уйғур халқлари мусиқа мероси анъаналарини уйғунлаштириб, 400 га яқин асар (асосан, қўшиқ, ялла, чолғу куй ва ашула)ларида ўзига хос қурама услуб яратишга муваффақ бўлган. «Истадим», «Эй, бегим», «Қора зулфинг» (Навоий шеърлари), «Ҳай-ҳай санам», «Улдиройин дермисан» (Машраб), «Менга номеҳрибон бўлди» (Ҳувайдо), «Дедимки» (Бедил) каби ашулалари кенг тарқалган.

Ғанижон Тошматов Уйғур 12 муқомини тиклашда фаол қатнашган. Уйғур ансабли учун куй ва қўшиқлар («Уйғур қизлари» ва б.), «Андижон санами» номли 3 қисмли вокалрақс сюита яратган.

Ғанижон Тошматов санъатда мусиқа соҳасида Тўхтасин Жалиловни, аскияда Юсуфжон Шакаржоновни ўзига устоз деб билган. Ғанижон Тошматов 1930-йиллардан Юсуфжон қизиқ, Жўрахон Султонов ва бошқалар билан аския жанрининг усталаридан бўлиб, унинг оммавийлашувига ҳисса қўшган.

Ғанижон Тошматов ижролари Ўзбекистон радио ва телевидениеси фоно ва видеожамғармаларига, грампластинкага ёзилган. «Ўзбектелефильм» студиясида Ғанижон Тошматов ижодига бағишлантан фильм яратилган (1991).

https://telegra.ph/file/4c7a0fd6388281f597757.jpgҒанижон ака халқ анъанавий қўшиқлари, яллалари ва лапарларининг деярли ҳаммасини билардилар. Устоз биргина ёр-ёрларнинг 20 дан ортиғини, «Тановар»ни қайси вилоятда қандай ижро этилишигача хабардор эдилар. 1979 йили «Дуторчи қизлар» дастасининг тузилиши ҳам мана шу ўзи билган лапарлар, яллалар, умуман, халқ анъанавий йўлларидан тузилган қўшиқлар ҳисобига бўлган эди.

https://1.bp.blogspot.com/-8GGlqHY4XZM/WTCyK1WrEeI/AAAAAAAAANA/AEe9SxqnuDQNPPb3cknmtAkYIXmSYjUEACLcB/s1600/1142.jpgУстознинг ўзбек қўшиқчилик ва мусиқачиликка қўшган ҳиссаси  ўнлаб янги яратилган куйлар, юзлаб қўшиқлар билангина эмас, балки тубдан янги бир соҳани, халқимиздан қолган мерос намуналарини сайқаллашган, янада халқона тарзда «Дуторчи қизлар» дастаси ижросида халқимизга тақдим этгани  мўъжиза яратгандай эди. Тошкент давлат консерваторияси ғижжак бўлими барча талабалари устоз ижро йўли, усули, бастакорлик услубларини магнитафон тасмалари ва нота ёзувларида ҳозирда ҳам фойдаланиб келмоқдалар.

Ғанижон ака меҳрибон ота бўлиб, фарзандларининг жамиятда ўз ўринларини топишига раҳнамолик қилди. Катта ўғли Мухтор Ғаниев Ўзбекистон телерадиосида муҳаррир, кейинроқ собиқ иттифоқ телевидениясининг «Время» информацион дастурининг мухбири бўлиб ишлаган. У ҳозир Германиянинг «SKT» компаниясида фаолият юритади. Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов опера қўшиқчиси сифатида ном чиқарган. Кейинги ўғли Муҳсин ва қизи Мунисахонлар ҳам санъатнинг турли соҳаларида хизмат қилмоқдалар.

Устоз Ғанижон Тошматовга буюк хизматларини, яъни ўз ижодини миллий мусиқа санъатига бағишлаганларини ҳисобга олиб, 1973 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган.

1994 йил 14 февралда Ғанижон Тошматов Тошкентда вафот этди.

Бу пайтда Ғанижон Тошматов ташкил қилган «Дуторчи қизлар» дастаси республикамизда таниқли ансамбллардан бирига айланди. Устознинг вафотидан сўнг ушбу даста устоз Ғанижон Тошматов номидаги «Дуторчилар» ансамбли деб атала бошланди.

 

Ғанижон Тошматов номидаги «Дуторчилар» ансамбли ҳақида қўшимча маълумот:

 Дутор – ўзбек анъанавий чертим чолғу созларидан бири. Узоқ ўтмишдан халқ ижрочилик амалиётидан муносиб ўрин эгаллаб келаётган дутор, айни пайтга келиб анъанавий ижро услубига хос барча гуруҳлар таркибидан жой олди. Анъанавий якканавоз чолғу сифатида шаклланди ва етакчи чолғулар қаторига кирди. Дутор Ўрта Осиёнинг ўзбек, туркман, тожик, қорақалпоқ халқлари орасида кенг оммалашган чолғудир. Қайд этиш жоизки, ҳар бир халқ дуторининг оз бўлсада ўзига хослик жиҳатлари мавжуддир.

Дутор анъанавий чолғулар орасида турли ва ранг-баранг зарбларга бой, нафис ва назокатли, фалсафий овозга бой чолғу соз сифатида турли ёшдаги ижрочилар амалиётида кенг қўлланилиб келинади. Одатда, дуторни гўзал хотин-қизларимиз севиб, маромига етказиб, завқ билан куйлаб дилни хушнуд этишади. Худди шундай профессионал хонанда ва созанда аёллар Ўзбекистон давлат филармонияси Ғанижон Тошматов номидаги «Дуторчилар» ансамблида фаолият олиб боришади.

http://filarmonia.uz/uploads/posts/2018-10/1539869235_001.jpg«Дуторчи қизлар» ансамбли 1979 йил Ҳукумат қарорига биноан Ўзбекистон Давлат телевидение ва радио комитети қошида ташкил этилган. Бу вазифа Ўзбекистон халқ артисти Ғанижон Тошматовга топширилди. Қайд этиш жоизки, хотин-қизлардан иборат турли таркибдаги ансамбллар авваллари ҳам фаолият олиб борган. Жумладан, Лутфихон Саримсоқова ва Гавҳархоним Раҳимовалар ташкил этган «Дуторчи қизлар» ансамбли замонасига хос фаолият олиб борган ва ўз даврида довруқ қозонган. Бундан ташқари, турли вилоятларда бундай ансамбллар тузилиб, улар халққа хизмат қилган. Шулар қаторида Абдусамад Илёсов раҳбарлигидаги «Дуторчи қизлар» ансамблини ҳам эътироф этиш мумкин.

Ғанижон Тошматовга топширилган катта ва маъсулиятли вазифа қисқа муддат ичида амалга оширилди. Ансамбль тез орада ўз даврининг машҳур жамоалари сафидан жой эгаллаган. Ғанижон Тошматов томонидан ансамблга Тошкент Давлат Консерваториясида, Маннон Уйғур номидаги санъат институтида, Тошкент Давлат маданият институтида таҳсил олган ва халқ орасидан чиққан туғма иқтидорли ижрочилар, яъни чолғу созандаликдан хабардор ва қўшиқ айтишга истеъдоди бор қизлар таклиф қилинди ва танлов асосида ишга қабул қилинди, Дастлаб ансамбл таркиби 12 нафар созанда ва хонандадан ташкил топган. 1995 йилларда жамоа сони 40 кишига етган.

 Шу тариқа ансамблга Замира Суюнова, Замира Рахматуллаева, Рўзиби Хожиева, Фотима Рахматуллаева, Зайнаб Мирзатиллаева, Зулфия Суюнова, Дилором Мухамедова, Озода Мадрахимова, Санобар Каримова, Раъно Бўронова, Қурсия Эсонова, Хурматой Жониева, Ўғилой Қосимова, Моғира Асадова каби бир қатор истеъдодли ёшлар қабул қилиниб, қизлар сафи кўпайиб борди. Кейинчалик, ансамблга биринчи раққоса Матлуба Жўраева ҳам қабул қилинди.

http://filarmonia.uz/uploads/posts/2018-10/1539869245_photo_2017-02-23_14-37-55-768x432.jpg «Дуторчи қизлар» ансамблига халқ орасида унитилган яллаларни, лапар ва қўшиқларни тиклаш вазифаси юклатилган. Ғанижон Тошматов шу каби асарларни тилдан-тилга, авлоддан-авлодга ўтишига сабабчи бўлдилар ва уларнинг хизматлари бунда жуда беқиёс бўлди. Қизлар ижросидаги «Қизгина», «Қошинг қароси», «Ёр-ёрахон – Гулёрахон», «Омон ёр», «Шохчалаб» ва «Ёр-ёр», «Доира дўм-дўм», «Олмача анор», «Эй нозли ёрим»лар каби асарлар шулар жумласидандир. Ҳозирда ижро этиб келинаётган эстрада хонандаларининг кўплаб лапар ва яллаларини биринчи ижрочиси «Дуторчи қизлар» ансамбли бўлган.

Ансамблга 1981 йилда «Ёшлар ташкилоти мукофоти» (ҳозирда «Ниҳол мукофоти» деб номланади) берилди. Ансамблда фаолият олиб бориб, санъаткор даражасига етишган хонандалар эса ҳозирда элга манзур қўшиқлари билан севимли санъаткорлар қаторида ҳурмат ва этиборга сазовордирлар.

Ансамблнинг ана шундай муносиб санъаткорлари: Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова; Санобар Каримова, Қурсия Эсонова, Замира Рахматуллаевалар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлганлар.

1994 йили ансамбль фаолиятини давом эттириш учун машҳур бастакор Қаҳрамон Комиловга топширилди ва Бадиий раҳбар этиб тайинланди. 1995 йилнинг январидан Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюновани раҳбарият томонидан ансамблга Бадиий раҳбар этиб тайинланди. Кейинчалик, 2002 йилдан бошлаб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Замира Рахматуллаева ансамблга раҳбарликни давом эттирди.

Шу бугунга қадар ансамбль жамоаси Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ва бир неча хориж мамлакатларида ўз концерт дастурларини намойиш этиб келган.

https://telegra.ph/file/b098a4921210bfedc23cb.jpgҒанижон Тошматов номидаги  «Дуторчилар»  ансамблининг   40 йиллигига бағишлаб, «Туркистон» санъат саройида «О...Ёшлигим» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Ушбу концерт дастурида «Бахт ялласи», «Ўйнасин», «Қаро зулфинг», «Хат ёздиларму», «Карашма», «Жоним», «Қўқонча» каби кўплаб қўшиқ ва куйлар чалиниб намойиш этилди.

 

Ўғилой Қосимова (ансамбль бадиий раҳбари):

https://telegra.ph/file/e56ff62862a2af8a45e39.jpg40 йил... бу жуда катта вақт. Бу вақт мобайнида ансамблда кўп ўзгаришлар бўлган. Бежизга концертни номини “О... Ёшлигим...” деб номламадик. Олдинги асарларимизни, ижроларни, устозларимиз ўгитларини эслаш учун шундай номладик. Албатта, бизнинг асосий вазифамиз ҳозирги ёшларга Халқ орасида куйланиб келаётган ялла, лапарларни ўргатиш ва тиклаш вазифаси юклатилган. Биз бунинг уддасидан чиқяпмиз деб айта оламан. Ҳозирги ёшлар буюк асарларнинг ҳаммасини ҳам билишмайди, иш фаолиятимиз жараёнида жамоамизга қўшилган ёш ниҳолларга тўғри йўл кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Қаранг «Вақт – олий ҳакам» деб бежизга айтилмаган экан, ўзбек элининг дарға санъаткори Ғанижон Тошматов тамал тошини қўйган «Дуторчилар» ансамбли мана шу қирқ йил мобайнида шу эл учун, шу юрт учун тинимсиз меҳнат қилиб келмоқда. Юртимизнинг бирорта олий даражадаги байрам-тадбирлари йўқки ансамбль гўзал қизларининг янгроқ созлари ва ёқимли овозларидан таралган наволарсиз ўтган бўлса.

Жамоани ташкил этиш олдидан Ғанижон Тошматов ансамблга созандаликдан хабардор ва қўшиқ айтишга истеъдоди бор қизларни таклиф қилиб, танлов асосида ишга қабул қилади. Дастлаб ансамбль ўз иш фаолиятини 12 нафар созанда ва хонанда билан бошлади, 1995 йилга келиб жамоа сони 40 кишига етди. Шу тариқа ансамбль сафига бир қатор истеъдодли ёшлар қабул қилиниб кенгайиб борди.

Бугунги концерт дастуримизга олдин ишлаб кетган ўттиздан ошиқ қизларимиз келди. Замира Суюнова, Замира Рахматуллаева, Озода Мадрахимова, Раъно Бўронова, Дилором Муҳаммедова, Шахноза Исмоилова. Буларнинг ҳар бири хурматга сазовор, ансамблда катта из қолдириб кетган инсонлардир.

 

Шахноза Исмоилова:

https://telegra.ph/file/ec865b9b688467a0242b2.jpg Мени «Дуторчилар» ансамблига 1989 йил устозимиз Ғанижон Тошматов шахсан ўзлари таклиф қилганлар. Бугунги концерт дастурида дугоналаримни, ҳамкасбларимни учратганимдан бағоятда хурсандман. Шу концерт дастурига биз ҳам дугоналарим билан биргаликда 20-30-40 йиллар олдин ансамбл репертуаридан ўрин олган мумтоз куй ва қўшиқларни ижро этдик. Биласизми, асар яратаётилаётганда бизда кўпроқ шеърга эътибор қаратиларди. Биз аёл бўлганимиз учун ёрга, Ватанга, фарзандларимизга бўлган меҳр ва муҳаббатимизни исҳор этардик. Буни бизга устозимиз ўргатганлар ва шунга ҳозиргача амалда қўллаб келамиз. Шунинг учун ҳам асосий мухлисларимиз бу онахонлар, опа-сингиллар ва гўзал қизларимиздир.

Устоз Ғанижон ака Тошматов дутор сози ва нозик қизлар қалбларини бирлаштириш тўғрисида кечалар уҳламасдан ўйлаб чиққандирлар. Ўша давр тенгдошларига бу ғояларини сўзлаб ҳам бергандирлар. Бу бизга қоронғу. Лекин бир нарса аёнки у инсон улуғ ишга қўл урганлар. Мана ҳозирги кунгача бошлаган йўллари деймизми,бошлаган ишлари деймизми, ҳалқимизга маданий ва маънавий озуқа беришда давом этмоқда. Ансамблнинг ҳозирга қадар ижро этган 600 дан зиёд асарлари Ўзбекистон радиосининг «Олтин фонди»дан жой олиб мунтазам мусиқий дастурларда фойдаланиб келинмоқда.

Концерт дастурига дуторчи қизлар астойдил тайёргарлик кўришгани яққол намоён бўлди. Ғанижон Тошматов Тошматов номидаги ансамблнинг замон чиғириғларидан қоқилмай, йиқилмай қириқ йил фаолият кўрсатиши таҳсинга сазовордир. Концерт дастури ансамбл кутганидан ҳам юқори кайфиятда бўлиб ўтди.

 

 

 

Фойдаланган адабиётлар рўйҳати:

1.  А.Махмудов. Андижон санъати фидойилари. Андижон - 2017.

2.  А.Жабборов. Ўзбекистон композиторлари, бастакорлари ва мусиқашунослари. Тошкент-2018.

3.  Ўзбекистон миллий энциклопедияси (2000-2005)

 

Фойдаланган интернет ресурслари:

1.    https://qomus.info/encyclopedia/cat-t/toshmatov-uz/

2.    https://cyberleninka.ru/article/n/muzykalnoe-iskusstvo-uzbekskogo-bastakora-ganidzhana-tashmatova

3.    https://dic.academic.ru/dic.nsf/enc_biography/122372/Ташматов

4.    http://filarmonia.uz/40-anizhon-toshmatov-nomidagi-dutorchilar-ansambli.html

5.    http://www.dunyouzbeklari.com/?p=53869

6.    http://filarmonia.uz/656-anizhon-toshmatov-nomidagi-dutorchilar-ansambli-40-eshda.html


 

7.    Скачано с www.znanio.ru

Серқирра санъаткор Ғанижон

Серқирра санъаткор Ғанижон

Тошматов Тошкент консерваториясининг тайёрлов курсида 1947-49 йилларда тахсил олган

Тошматов Тошкент консерваториясининг тайёрлов курсида 1947-49 йилларда тахсил олган

Истадим», «Эй, бегим», «Қора зулфинг» (Навоий шеърлари), «Ҳай-ҳай санам», «Улдиройин дермисан» (Машраб), «Менга номеҳрибон бўлди» (Ҳувайдо), «Дедимки» (Бедил) каби ашулалари кенг тарқалган

Истадим», «Эй, бегим», «Қора зулфинг» (Навоий шеърлари), «Ҳай-ҳай санам», «Улдиройин дермисан» (Машраб), «Менга номеҳрибон бўлди» (Ҳувайдо), «Дедимки» (Бедил) каби ашулалари кенг тарқалган

Анъанавий якканавоз чолғу сифатида шаклланди ва етакчи чолғулар қаторига кирди

Анъанавий якканавоз чолғу сифатида шаклланди ва етакчи чолғулар қаторига кирди

Ансамблнинг ана шундай муносиб санъаткорлари: Ўзбекистон халқ артисти

Ансамблнинг ана шундай муносиб санъаткорлари: Ўзбекистон халқ артисти

Биласизми, асар яратаётилаётганда бизда кўпроқ шеърга эътибор қаратиларди

Биласизми, асар яратаётилаётганда бизда кўпроқ шеърга эътибор қаратиларди
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
24.01.2021