ШАХС ФАОЛИЯТ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР
Оценка 4.6

ШАХС ФАОЛИЯТ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР

Оценка 4.6
doc
16.02.2020
ШАХС ФАОЛИЯТ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР
ШАХС ФАОЛИЯТ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР.doc

ШАХС ФАОЛИЯТ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР

 

1.     Фаолият ҳақида тушунча ва фаолият таркиби.

          Ҳар бир тирик организмнинг фаоллиги унинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлади. Англаб бўладиган ва англаб бўлмайдиган, табиий ёки маданий, моддий ёки маънавий, шахсий ёки ижтимоий-шахсий эҳтиёжлар одамлар ҳар турли фаоллик туғдиради.

Агар ҳайвонларни хатти-ҳаракатлари бевосита теварак-атрофдаги муҳит билан белгиланса одамнинг фаоллиги эса илк ёшлик давридан бошлабоғ бутун инсоннинг тажрибаси ва жамият талаби билан бошқарилади. Хатти-ҳаракатнинг бу типи шунчалик ўзига хоски, уни аташ учун психологияда «фаолият» деган махсус термин қабул қилинган.

Фаолият деб, шахснинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун кўрсатадиган жисмоний ва психик (руҳий) фаоллигига айтилади.

Инсон фаоллигининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, фаолиятни мазмуни, ана шу фаолиятни юзага келтирган эҳтиёжнинг бир ўзи билангина белгиланмайди. Агар эҳтиёж фаолиятга мотив сифатида мадад бериб, уни рағбатлантириб турса, фаолиятнинг шакли ва мазмуни ижтимоий шароитлар, ижтимоий талаблар ҳамда тажрибалар билан белгиланади.

Одамни ишлашга мажбур қилувчи мотив унинг овқатланиш эҳтиёжи бўлиши мумкин. Бироқ одам, масалан, дастгоҳни очлик эҳтиёжини қондириш учун бошқармайди. Инсон фаодиятининг мазмуни жамият талаб қиладиган бирон маҳсулотни тайёрлаш мақсади билан белгиланади. Фаоликнинг манбаи бўлган фаолият фаолликни яхши англаб олинган мақсад билан белгиланади.

Юқоридаги жадвалда инсон фаодияти бидан ҳайвонлар хатти- ҳаракати ўртасидаги фарқда акс эттиридган. Фаолият фаолликни яхши англаб одинган мақсад билан бошқарилади.

Фаолиятни англаш қандай даражада бўлмасин, мақсадни англаш ҳамма вақт ҳам зарурий белги сифатида қолаваеради.

Фаолият таркиби. Инсон фаолияти жуда хилма-хиддир: меҳнат, педагогик, бадиий- ижод, илмий-тадқиқот фаолиятларини киритиш мумкин. Инсон фаолияти таркибини таҳлил қилиш. Шуни кўрсатадики, фаолият ташқи онгли дунёни онгли психик акс эттиришида намоён бўлади. "ҳар қандай фаолиятда инсон ўз ҳаракатларини мақсадини англайди, кутиладиган  натижани тасаввур қилади, шароитни идрок қилади ва баҳолайди, бажариладиган ҳаракат тартибини ўйлайди, иродавий зўр беради, фаолиятнинг боришини кузатади, муваффақият ва мағлубиятни ўйлайди.

 ИНСОН НИМА УЧУН ЎЙЛАБ ИШ ҚИЛАДИ?

Фаолият – бир томондан, шахснииг ривожланиши ва сифатларининг намоён бўлиш шароити, иккинчи томондан шу фаолият субъекти бўлган шахснинг тараққиёт даражасига бағлиқдир.

Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, барча фаолият турлари таркибида учта таркибий қисмни мақсад-мотив-ҳаракатни ажратиш мумкин.

Мақсад - инсон фаолияти сўнгги натижасининг образи сифатида намоён бўлади ва эҳтиёжларни амалга оширилишидир. Мотив – кишини фаолиятга ундайди ва унга мазмун бахш этади. Иш-ҳаракат - галдаги битта оддий вазифани бажаришга қаратилган нисбатан тугалланган фаолиятнинг таркиби. Фаолиятга қаратилган мақсад озми-кўпми узоқ ёки яқин бўлиши мумкин. Шунинг учун бу мақсадга эришиш одам томонидан ана шу мақсад сари ҳаракат қилиш давомида унинг олдида туқиладиган қатор жузъий мақсадлар изчиллик билан ҳосил қилишдан иборат бўлади.

Ташқи оламдаги нарсаларнинг ҳолатини ва хоссаларини ўзгарти- ришга қаратилган ҳаракатларни иш-ҳаракат (саъи-ҳаракат) деб юритилади. Нарсалар билан қилинадиган истаган бир иш макон ва замон билан боғлиқ бўлган маълум ҳаракатлардан ташкил тонади. Масалан, "А", "И" ҳарфларини ёзишдаги ҳаракатлар бир-биридан фарқ қилади. Одамнинг нарсалар билан қиладиган ҳаракатлари таҳлили шуни кўрсатадики, бу ҳаракатлар ташқи жиҳатдан жуда кўн ва ранг-барангдир. Шундай бўлса ҳам, одатда улар учта содда элементлардан ташкил тонгандир: "олмоқ", "жойини ўзгартирмоқ", "қўйиб юбормоқ", бу ҳаракатлар одамнинг танаси, оёқлари ва боши билан қилинадиган ёрдамчи ҳаракатлар билан биргаликда амалга оширилади.

Нарсалар билан қилинадиган иш-ҳаракатдан ташқари, одамнинг фаолиятини баданнинг маълум вазиятини ва қиёфасини сақлаб туриши таъминлайдиган ҳаракатлар, (туриш, ўтириш) организмнинг бир жойдан иккинчи жойга ўрин алмаштириши (югуриш, сакраш), коммуникацияни таъминлайдиган ҳаракатлар, ифодали ҳаракатлар (мимйка ва пантомимика) ва нутқ ҳаракатлари мавжуд.

Нарсалар билан қилинадиган ишларни бажариш маълум тизимдаги ҳаракатларни амалга оширишдан иборат. Ҳаракатлар тизими ва мақсади билан, бу мақсад йўналтирилган нарсалар хусусияти ва иш шароити билан боглиғдир. Масалан, стакан ва қаламни олиш, пиёда ва чангида юриш, оғир ва енгил нарсани бошқа жойга олиб қўйиш, майда ва катта михни қоқиш, гантел ва штантани кўтариш ҳаракатлари бир-биридан фарқ қилади.

Одам табиати жиҳатидан фаол мавжудотдир. У маълум фаолиятда бўлмасдан яшай олмайди. Инсон фаолиятининг тури жуда кўп бўлиб, улардан энг муҳими ижтимоий қийматга эга бўлган ишлаб чиқариш меҳнатдир. Одам ҳар доим жамоада бўлиб меҳнат қилади ва меҳнат натижаларини ҳам жамоа турмуш тарзини ўзлаштиради. Ҳар бир тирик организмнинг фаоллиги унинг эҳтиёжларини қондирилишига қаратилган бўлади. Англаб бўлмайдиган ва англаб бўладиган табиий ёки, маданий, ёки маънавий, шахсий ёки ижтимоий-шахсий эҳтиёжлар одамда ҳар турли фаоллик туғдиради. Маълумки, инсон фаолияти жараёнида маълум бир маҳсулотни яратади ва ундан ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланади. Айнан фаолиятда эришилаётган муваффақиятини таъминловчи бир қатор омиллар мавжуд.

Агар ҳайвонларни хатти-ҳаракатлари бевосита теварак–атрофдаги муҳит билан белгиланса, одамнинг фаоллиги эса илк ёшлик давридан бошлабоқ, бутун инсониятнинг тажрибаси ва жамият талаби билан бошқарилади. Шу боис “фаолият”, “фаоллик”, “хатти-ҳаракат” тушунча-ларининг мазмун моҳиятини англаб олиш лозим. Шунга кўра адабиётларда мазкур тушунчаларга берилган таърифларга асосий эътиборни қаратиш лозим.

Фаолият-англанган мақсад билан бошқариладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) ҳаракатлар йиғиндисига айтилади.

2.     Фаолиятнинг таркиби ва асосий турлари

Фаолиятнинг таркиби

Инсон фаолияти жуда хилма–хилдир. Унга  меҳнат, педагогик, бадий–ижод, илмий–тадқиқот фаолиятларини киритиш мумкин. Инсон фаолияти таркибини таҳлил қилиш, шуни кўрсатадики, фаолият ташқи дунёни онгли психик акс эттирилишида намоён бўлади. Ҳар қандай фаолиятда инсон ўз хатти-ҳаракатларини мақсадини англайди, кутилаётган натижани тасаввур қилади, шароитни идрок қилади ва баҳолайди, бажариладиган ҳаракат таркибини ўйлайди, иродавий зўр беради, фаолиятнинг боришини кузатади, муваффақият ва мағлубиятини ўйлайди.

Фаолият бир томондан, шахснинг ривожланиши ва сифатларининг намоён бўлиш шароити, иккинчидан, шу фаолият субъекти бўлган шахснинг тараққиёт даражасига боғлиқдир.

Барча фаолият турлари таркибида учта таркибий қисмни: мақсад–мотив–ҳаракатни ажратиш мумкиндир.

Мақсад – инсон фаолияти сўнгги натижасининг образи сифатида намоён бўлади ва эҳтиёжларини амалга оширилишидир.

Мотив – кишини фаолиятга ундайди ва унга мазмун бахш этади.

Иш–ҳаракат галдаги битта оддий вазифани бажаришга қаратилган, нисбатан тугалланган фаолиятнинг таркиби. Фаолиятга қаратилган мақсад озми–кўпми узоқ ёки яқин бўлиши мумкин. Шунинг учун бу мақсадга эришиш одам томонидан ана шу мақсад сари ҳаракат қилиш давомида унинг олдида туғиладиган қатор жузъий мақсадларни  изчиллик билан ҳосил қилишдан иборат бўлади.      

Ташқи оламдаги нарсаларнинг ҳолатини ва хоссаларини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатларни иш-ҳаракат (саъи-ҳаракат) деб юритилади. Нарсалар билан қилинадиган исталган бир иш макон ва замон билан боғлиқ бўлган маълум ҳаракатлардан ташкил топади. Масалан: “А”, “И” ҳарфларни ёзишдаги ҳаракатлар, бир-биридан фарқ қилади. Одамларнинг нарсалар билан қиладиган ҳаракатлари таҳлили шуни кўрсатадики, бу ҳаракатлар ташқи жиҳатдан жуда кўп,  ранг-барангдир. Шундай бўлса ҳам, одатда улар учта содда элементлардан ташкил топгандир; “олмоқ”, “жойини ўзгартирмоқ”, “қуйиб юбормоқ” бу ҳаракатлар одамнинг танаси, оёқлари ва боши билан қилинадиган ёрдамчи ҳаракатлар билан амалга оширилади.

Инсон фаолиятига йўналтирилган мақсадга эришиш учун шу йўлда ҳаракат қилиш туфайли хусусий вазифаларни бажаришга киришади. У ўз олдида турган мақсадни амалга ошириш учун маълум вақт оралиғида у ёки бу амални бажаради. Бирор матнни компьютерда тайёрлаш учун инсон олдин уни электр токига улайди, экранни ишга созлайди, унинг тугмачаларини босиш орқали ҳарф ва сўзларни теради, сўнгра маълум маъно англовчи матн пайдо бўлади.

 Малака фаолият таркибида ўзига хос ўрин тутади. Малака деб машқ қилиш жараёнида иш ҳаракатлар бажарилишининг автоматлашган усулларига айтилади. Малака иш унумдорлигининг ортишига, вақтни тежашга, ақлий фаолиятни бир мунча муҳимроқ нарсаларга сафарбар қилишга имкон беради. Малака қуйидагича ҳосил қилинади:

а) меҳнат ҳаракатлари, уларни эгаллаб олишнинг зарур эканлиги ва аҳамиятини англаш;

б) ҳаракат намунасини эсда олиб қолиш;

в) малака намуналарини кўп марта бажариш, машқ қилиш;

г) изчиллик билан олиб бориладиган машқ натижасида ҳаракатлар тезлашади, хатолар камаяди;

д) малака ҳаракатларни автоматлаштириш билан шаклланади. Айрим ортиқча ҳаракат элементлари тушиб қолади.

Бирор фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд билимлардан ва малакалардан фойдалана олиш к ў н и к м а дейилади.

Малака турли йўллар билан кўрсатиш, тушунтириш, кўрсатиш ва тушунтиришни қўшиб олиб бориш орқали ҳосил қилиниши мумкин.

Ҳар бир кўникма ва малака одамнинг ўз тажрибасида аввал эгаллаб олган малакалари асосида юзага келади ва амал қилади. Малака, кўникмаларнинг айримлари кишининг кўникма ҳосил қилишига ва малакали ишлашига ёрдам беради, бошқа бирлари ҳалақит беради, учинчилари, янги кўникмаларни ўзгартириб боради. Бу ҳодиса психологияда малакаларнинг ўзаро таъсири дейилади.

Аввал ҳосил қилинган малакаларнинг янги малакаларга ижобий таъсири малакаларнинг кўчиши ёки малакалар индукцияси деб аталади. Масалан, математика дарсида ҳосил бўлган кўникмани, физикада қўллаш мумкин.

Фаолиятнинг яна бир қисми одат бўлиб, кўникма малакалардан ҳеч қандай самара ёки натижага эга эмаслиги билан ажралиб туради. Одатда одам томонидан беихтиёр, онгсиз тарзда муайян мақсадга йўналтирилмаган ҳолда амалга оширилади. Баъзи ҳолларда одатлар шахс томонидан назорат қилиниши мумкин, лекин ҳар доим ҳам ақлли ва керакли ҳаракатлар бўлмаслиги мумкин.

Фаолиятнинг асосий турлари

Одамларнинг фаолияти онгли фаоллик сифатида инсон онгининг таркиб топиши ва тараққиёти билан боғлиқ ҳолда таркиб топади ва ривожланади. Инсон фаолиятида тараққиётнинг асоси ҳамда онг мазмунининг манбаи бўлиб хизмат қилади.

Ўйин. Бола бир ёшга тўлгандан бошлабоқ унда фаолиятнинг содда шаклларини эгаллаш учун шарт-шароитлар юзага кела бошлайди. Бундай шарт-шароитлардан биринчиси ўйиндир. Ўйин фаолиятини ҳайвон болаларида ҳам учратиш мумкин. Ҳайвонларнинг ёш болаларида кузатиладиган ўйин фаолиятига ҳар хил нарсалар билан шуғулланиш,  ёлғондакам уришишлар, югуришни ва шу кабиларни киритиш мумкин. Болаларда ҳам ўйин уларнинг фаолиятларини, фаолликларини амалга ошириш шаклидир. Соф ҳолдаги ўйин фаолиятини юзага келтирадиган сабаб эҳтиёж бўлса, унинг манбаи тақлид ва тажрибадир. Болалар нарсалар билан ролли қоидали, ҳаракатли, дидактик мазмунли ўйинларни ўйнайдилар.

Ўйин нарса ва ҳодисаларнинг мазмунини боланинг ўз тажрибасида билиб олишга, мазкур мазмунларни ишлата билишга машқ қилдиради. Боланинг шахсий сифатлари бошқалар билан муносабатларда таркиб топиб боради.

Таълим фаолияти ўйин фаолиятининг пировардида юзага келади. Бу фаолиятнинг мақсади маълум ахборотларни, билимларни, ҳаракатлар ва амалларни ўзлаштиришдан иборатдир. Одамнинг ўз мақсадига кўра батамом ўрганиш ва ўзлаштиришдан иборат бўлган мана шундай махсус фаолияти таълим фаолияти дейилади. Психологик жиҳатдан олганда, таълим фаолияти ўз ичига қуйидаги жараёнларни олади: маълум бир назария ва амалий фаолият турини муваффақиятли амалга ошириш учун объектив оламнинг энг муҳим хусусиятларига доир ахборотларни ўзлаштириш. Бу жараённинг маҳсулоти билимлардир. Мана шу фаолиятни, яъни билимларни ўзлаштиришда юзага келадиган усул ва операцияларни эгаллаш, бу жараёнларнинг маҳсулоти малака ва уқувлардан иборатдир. Таълим фаолиятининг таркиби жуда ҳам мураккаб бўлиб, билимлар, тушунчалар, малакалар, одатлар, уқувлар киради.

Меҳнат фаолияти – маълум ижтимоий фойдали, моддий ёки маданий, маънавий маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолиятдан иборат. Кишиларнинг меҳнати маълум мақсадга қаратилган ҳар доим ижтимоий табиатга эга бўлади.  

3.     Шахслараро муносабатларда мулоқотнинг турлари, вазифалари ва воситалари.

Ҳамкорликдаги фаолиятда зарурият туфайли инсон бошқа кишилар билан бирлашиши, улар билан муносабатга киришиши, алоқа ўрнатиши, ўзаро тушунишга эришиши ва керакли ахбортни олиши, шунга мос жавобни бериши керак. Бунда мулоқот фаолиятнинг бир томони, унинг ахборот аспекти – коммуникация сифатида намоён бўлади. Бироқ предмет ясаш билан бирга инсон ўзи ясаган предметда ўзини «трансляция» қилади, яъни ўзини бошқаларда давом эттиради. ҳосил қилинган предмет (кўрилган бино, ёзилган қаторлар, ўтказилган дарахт) бир томонидан фаолият предмети, иккинчи томондан инсон ўзини кўрсатадиган воситадир. Чунки бу бошқа кишилар учун ҳосил қилинган. Шундай қилиб, фаолият мулоқотнинг бир қисми, унинг томони; мулоқот фаолиятнинг бир қисми ва томонидир. Лекин мулоғот ва фаолият барча ҳолларда яхлит (бузилмас) бирликни ташкил этади. 

Мулоқотнинг воситалари.

Тил муомала воситасидир. Тил муомалага киришувчилар ўртасидаги коммуникация  таъминлайди, чунки уни ахборот берувчи ҳам, уни қабул қилувчи ҳам бирдай тушунади. Бошқа кишига ахборот берувчи (коммуникатор) ва уни қабул қилувчи (реципиент) мулоқот жараёнида бир хил тилдан фойдаланиши керак, акс ҳолда бир-бирини тўғри тушунолмайди. Ахборот алмашиш муомала қатнашувчиларига тушунарли белги ва мазмунга эга бўлиши керак. Тил сўз белгилари йиғиндисидан иборатдир. Сўзнинг маъноси унинг мазмуний томонидир. Ҳар бир алоҳида одамнинг ҳаракатлари ва фаолиятларини алоҳида одамнинг ҳаракати ва фаолиятларини 3 та муҳим омил белгилайди.

Биринчидан, бутун инсониятнинг ёки бир мунча тор доирадаги кишилар жамоасининг ижтимоий-тарихий тажрибаси белгилайди. Кичкина бола дунёни мустақил равишда билиб олмайди. У ота-онасига саволлар беради ва улар унга жавоб берадилар, бу жавоблардан бола ўз фаолиятини кейинчалик фойдаланадиган умумий билимларнинг фақат озгина қисмини олади. Умумий билимларнинг бу озгинагина қисмини бола тил шаклида, тил ёрдамида сўз белгилари тизимида ҳосил қила олади. Мактабда ҳам худди шундай бўлади, ўқувчи олам ҳақида барча билимларни ўқитувчининг тушунтиришидан ёки дарсликдан, яъни тил ёрдамида ўзлаштиради. Бу ерда тил ўзининг муҳим вазифаларидан бирини бажарадиган, яъни яшаш воситаси ижтимоий-тарихий тажрибани бериш ва ўзлаштириш воситаси тарзида намоён бўлади.

Иккинчидан, ҳар бир алоҳида одамнинг иш-ҳаракати ва фаолияти кўпинча ижтимоий қийматга эга бўлмаган ўзга кишиларнинг бевосига тажрибалари белгилайди. Масалан, мен ошхона томон йўл оламан. Йўлда ўртоғим учраб менга: «ошхона ёпилган», дейди. Шу пайтда бу хабар менинг фаолиятимни маълум бир тарзда бошқаради: мен қайрилиб, бошқа ошхона томон жўнайман. Бу ерда тил ўзининг бошқа муҳим вазифаси билан, яъни восита ёки коммуникация усули ёки оламнинг хатти-ҳаракатларини бошқарувчи бир восита сифатида намоён бўлади. Натижада ҳар қандай коммуникация, ҳар қандай муносабат суҳбатдошига таъсир қилишдан иборатдир.

Учинчидан, ҳар бир алоҳида одамнинг иш-ҳаракатлари ва фаолиятларини ҳар бир айрим кишиларнинг шахсий тажрибаси белгилайди. Одам­нинг «шахсий» тажрибаси, ўз индивидуал тажрибаси бошқа кишиларнинг тажрибалари ва ижтимоий тажрибанинг ўзига хос аралашмасидан иборат. Одам ҳайвондан фарқли ўлароқ, ўз ҳаракатларини режалаштира олади. Бундай режалаштиришдан ва умумий фикрий масалаларни ҳал қилишнинг асосий қуроли тилдир. Бу ерда биз тилнинг учинчи вазифаси ақлий фаолиятнинг (идрок, хотира, тафаккур, хаёл) қуроли сифатидаги вазифасига тўқнаш келдик. Сўз белгилари тизими сифатида тилдан нутқ фаолиятида фойдаланилади.

Нутқ фаолияти – одам томонидан ижтимоий-тарихий тажрибани ўзлаштириш ва авлодларга бериш ёки коммуникация ўрнатиш ўз ҳаракатла­рини режалаштириш мақсадида тилдан фойдаланиш жараёнидир. Тил алоқа воситаси ёхуд қуролдир, нутқ фаолияти ёки нутқ эса алоқа жараёнининг ўзидир. Бу жиҳатдан нутқнинг   фаол ва пассив турлари фарқланади. Сўзловчининг нутқи фаол нутқ, тингловчининг нутқи пассив нутқ ҳисобланади. Нутқ ички ва ташки нутқга бўлинади. Ташқи нутқ – ёзма ва оғзаки нутқга, оғзаки нутқ эса монолог ва диалогик нутқга бўлинади. Монолог – бир кишининг ўзига ёки бошқаларга қаратилган нутқидир. Бу ўқитувчининг баёни, ўқувчининг тўлароқ жавоби, доклад ва бошқалардир. Моно­логик нутқ маълум қийинчиликларга эга. Монологда гапираётган киши фикрларнинг аниқлигига, грамматик қоидаларнинг сақланишига, мантиқ ва айтилаётган фикрларнинг изчиллигига эътибор бериш керак. Диалогик нутққа нисбатан монологик нутқ кечроқ шаклланади. Мактабда ўқитувчилар ўқувчиларда монологик нутқни ривожлантиришга алоҳида эътибор беришлари керак. Икки ёки ундан ортиқ кишилар ўртасидаги нутқ диалог дейилади. Диалогик нутқда баён қилинаётган фикр кўп жиҳатдан ундан олдинги фикрга боғлиқ бўлади. Диалогик нутқда суҳбатдошларга маълум бўлган айрим сўзлар тушириб қолдирилади. Шунинг учун ёзиб олинган диалог бошқаларга унчалик тушунарли бўлмаслиги мумкин: Диалогик нутқда ҳар хил турдаги шаблонлар, яъни одатланиб қолинган сўз бирикмаси кўп учрайди (қойил, марҳамат қилиб айтингчи). Нутқнинг ички нутқ деб аталган тури нутқ фаолиятининг алоҳида тури ҳисобланади. Ички нутқ амалий ва назарий фаолиятни режалаштириш фазаси сифатида намоён бўлади. Биз сўзни чала-ярим айтишимиз биланоқ тушунаверамиз. Ички нутқ айрим оғзаки нугқ актларидан илгарирок, хусусан ихтиёриилйк даражаси анча юксакрок бўлган оғзаки нутқдан илгарироқ содир бўлиши мум­кин. Ёзма нутқ монологик нутқнинг турларидан бири бўлиб ёзма нутқ монологик нутққа нисбатан батафсилроқдир.

Новербал коммуникация воситаларига юз ифадаси, мимика, оҳанг, пауза, поза (ҳолат), кўз ёш, кулгу ва бошқалар киради. Бу воситалар вербал коммуникация - сўзни тўлдиради, кучайтиради ва баъзан унинг ўрнини босади. Болгарларда бошни ғимирлатиш йўқ дегани, русларники тескариси бўлади. Турли ёш гуруҳларида новербал коммуникация воситаси турлича бўлади. Масалан, болалар кўпинча катталарга таъсир этиш, уларга ўз хохиш ва кайфиятларини ўтказишда йиғидан восита сифатида фойдаланадилар. Ахборотни сўз билан баён этишнинг мазмуни ва мақсадига новербал коммуникация воситаларининг мос келиши муомала маданиятининг бир туридир. Бу айниқса педагог учун ғоят муҳимдир.

4.     Мулоқот кишилар ўртасидаги ўзаро таъсир этиш.

Кишилар мулоқотга киришар экан, савол бериш, буйруқ, илтимос қилиш, бирор нарсани тушунтириш билан бирга ўз олдига бошқаларга таъсир этиш, шу нарсани уларга тушунтириш мақсадини қўяди.

Уларнинг мақсади кишиларнинг биргаликдаги фаолиятига эҳтиёжини акс эттиради. Бунда мулоқот шахслараро ўзаро таъсир сифатида намоён бўлади, яъни кишиларнинг биргаликдаги фаолияти жараёнида пайдо бўлувчи алоқа ва ўзаро таъсирлар йиғиндисидир. Биргаликдаги фаолият ва мулоқот ижтимоий назорат шароитида рўй беради. Жамият ижтимоий нормалар сифа­тида махсус ҳулқ-атвор намуналари тузилишини ишлаб чиққан. Ижтимоий нормалар кўлами ниҳоят кенг – меҳнат интизоми ҳарбий бурч ва ватанпарварлик, хушмуомалалик қоидалари ана шулар жумласидандир. Ижтимоий назария мулоқотга киришувчилар бажарадиган ролнинг «репертуар»ига мос ҳолда намоён бўлади. Психологияда «роль» деганда ижтимоий (социал) мавқеини эгаллаб турувчи ҳар бир кишидан атрофдагилар кутадиган, норматив томонидан маъқулланган ҳулқ-атвор намунаси тушунилади. (Ёш, мансаб, жинс ва оиладаги, ўқитувчи ва ўқувчи шифокор ва бемор, катта киши ёки бола, бошлиқ ёки ходим, она ёки буви, эркак ёки аёл, меҳмон ёки мезбон ролида намоён бўлиши мумкин). Ўз навбатида ҳар бир роль ўзига мос талабларга жавоб бериши керак.

Бир киши турли мулоқот вазифаларида турли ролларни бажариши мумкин. Масалан, хизмат жойида директор, касал бўлса шифокор кўрсатмаларига итоат этувчи бемор, оилада кекса ота-онасининг қобил фарзанди, меҳмондўст оила бошлиғи бўлади. Турли ролларни бажарувчи кишилар­нинг ўзаро муносабати рол кутишлари билан бошқарилади. Хоҳлайдими ёки йўқми атрофдагилар ундан маълум намунага мос келувчи ҳулқ-атворни кутадилар. Агар роль яхши бажарилмаса ижтимоий-назорат томонидан баҳоланади, озми-кўпми чекланишлар қилинади. Мулоқотнинг бевосита муваффақиятининг шарти ўзаро таъсир этувчи кишиларнинг ҳар биридан кутилаётган ҳаракатларга мос келувчи ҳулк-атвор намунасини қўлланишидадир. Кишининг бошқалар ундан нимани кутаётганини, нимани эшитишга ва унда нимани кўришга тайёр эканлигини тўғри, аниқ, хатосиз кўчира олиш қобилияти такт деб аталади.

Ўқитувчи ўқувчилар жамоаси кишилардан ташкил топганлигини унутмаслиги ҳар бир ўқувчи шахсини эътибордан четда қолдирмаслиги керак. Ўқувчилар билан психологик алоқанинг қисқа муддатга бўлсада йўқолиши, оғир оқибатларни вужудга келтиради.

Мулоқотнинг перцептив томони кишининг киши томонидан идрок қилиш, тушуниш ва унга баҳо беришдир. Бошқа кишиларни тушуниб олиш билан киши сухбатдош билан бўладиган фаолият, алоқа истиқболини аниқроқ белгилаб олади.

Кишини киши томонидан идрок қилиш механизми.

Муомала жараёнида камида икки киши иштирок этади. Кишининг қиёфаси, хатти-ҳаракати асосида суҳбатдош ҳақида тасаввур ҳосил қилинади. Бир-бирини идрок қилишда қуйидаги механизмлар ғоят муҳимдир:

а) идентификация;

б) рефлекция;

в) стереотипизация.

Идентификация (лотинча тенглаштириш) – таснифини у кишига тенглаштириш, бараварлаш.

Рефлексия (лотинча акс эттириш) – ўз фикр ва кечинмаларини таҳлил қилиш ва мулоҳаза юритиш, яъни мулоқотга киришувчининг суҳ­батдош уни қандай идрок этаётганлигини англаш. Кишини киши томони­дан идрок қилишини иккиланган ойнадаги акс эттиришга ўхшатиш мумкин. Одам бошқа кишини акс эттирар экан, шу билан бирга ўзини ҳам акс эттиради, агар киши ўзи мулоқотга киришадиган кишилар ҳақида тулиқ, илмий асосланган ахборотларга эга бўлса, улар билан бехато аниқликда ўзаро таъсир ўрнатиши мумкин. Бироқ субъект ҳамма вақт бундай аниқ маълумотга эга эмас. Шунинг учун у бошқалар хатти-ҳаракатининг сабабларини ўйлаб чиқишга мажбур бўлади. Бошқа кишининг ҳаракатларини тушунтириш учун фаолият мотивлари, ҳис-туйғулар, интилиш ва фикрлашнинг ўйлаб чиқарилиши каузал атрибуция деб аталади, ўқитувчилар томонидан бола ҳаракатларининг шундай сабабини талқин қилиниши мактабдаги педагогик муомалани қийинлаштиради.

Стереотипизация – грекча ўзгаришсиз, такрорланиш деган маънони билдиради. Стереотипизация мос маълум ёки тахминан маълум бўлган воқеаларни тиклаш, нисбат бериш йўли билан ҳулқ нормаларини таснифлаш ва уларнинг сабабларини изоҳлаш демакдир. Баъзан муомала жараёнида нотўғри стереотип вужудга келади. Масалан, А.А.Бодалев томонидан ўтказилган сухбатга кўра кишининг ташқи қиёфаси ва унинг характери ҳақидаги стереотип тасаввурлар оммавийлашиб кетганлиги тасдиқланди. Сўралган 72 кишининг 9 таси квадрат кўринишига эга бўлганлар кучли, иродали, 17 киши пешонаси катта киши ақлли, 3 киши сочи тикка кишилар енгилмас, бўйсунмас характерга эга. 5 киши бўйи ўртачадан паст кишилар бошқалар устидан ҳукмронлик қилишга, буйруқ беришга интилувчи киши­лар, 5 киши чиройли кишилар ё аҳмоқ ёки ўзини севувчи кишилар бўлади деб тасдақлаган. Бегона кишини идрок қилишда биринчи ахборот, дастлабки тасаввур катта аҳамиятга эга. Кишилар ташқи қиёфаси ҳам муҳим ўрин тутади. Америкалик психологлар томонидан ўтказилган тадқиқот бунга мисол бўла олади. 400 та ўқитувчиларга баҳолаш учун тарқатилган ишларни улар 200 таси ижобий, чиройли, 200 таси салбий хунук, ёқимсиз деб берганлар. Экспертлардан ташқи қиёфасини эмас, балки ҳарактерини таърифлаш сўралган эди. Афсуски баҳоларнинг субъективлиги кишининг ташқи қиёфасини баҳолаш билан боғликдир.

Мулоғотда ғайта ахборот. Мулоқот муваффақиятли бўлиши учун у албатта қайта алоқага эга бўлиши - субъект ўзаро таъсир натижалари ҳақида ахборот олиши керак. Коммуникатор ўзи узатган ахборотни реципиент қандай қабул қилишини ва қандай муносабатда бўлаётганлигини қайта ахборот маълумотларига асосланиб билиб олади. Муомалада суҳбатдошни ёки тингловчини идрок этиш бир-бирини тушунишнинг асосий шартидир. Агар ўқитувчи ўқувчилари уни қандай идрок этаётганлигини, тушунаётганлигини англай олмаса педагогик муносабат яхши бўлмайди. Айниқса, маъруза ўтаётганда бу жуда муҳимдир.

Мулоқот тренинги. Тренинг инглизча махсус режим, тренировка деган маънони билдиради. Кишиларда мулоқот малакалари таълим маҳсули сифатида шаклланиб боради. Масалан, ўқувчилар тўлиқ жавоб беришга, ўзидан каттага муносабат қилганда ўрнидан туришга ўрганиб борилади.

У ижтимоий-психологик тренинг:

1-мулоқот ва педагог муомала қонуниятларини ўрганиш.

2-педагогик коммуникация технологиясини эгаллаш, касбий педагогик муомила кўникма ва малакаларини шакллантириш вазифасини бажаради.

 


ШАХС ФАОЛИЯТ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ШАХСЛАРАРО

ШАХС ФАОЛИЯТ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ШАХСЛАРАРО

Фаолиятни англаш қандай даражада бўлмасин, мақсадни англаш ҳамма вақт ҳам зарурий белги сифатида қолаваеради

Фаолиятни англаш қандай даражада бўлмасин, мақсадни англаш ҳамма вақт ҳам зарурий белги сифатида қолаваеради

Шундай бўлса ҳам, одатда улар учта содда элементлардан ташкил тонгандир: "олмо қ ", "жойини ўзгартирмо қ ", " қ ўйиб юбормо қ ", бу ҳаракатлар…

Шундай бўлса ҳам, одатда улар учта содда элементлардан ташкил тонгандир: "олмо қ ", "жойини ўзгартирмо қ ", " қ ўйиб юбормо қ ", бу ҳаракатлар…

Шу боис “фаолият”, “фаоллик”, “хатти-ҳаракат” тушунча-ларининг мазмун моҳиятини англаб олиш лозим

Шу боис “фаолият”, “фаоллик”, “хатти-ҳаракат” тушунча-ларининг мазмун моҳиятини англаб олиш лозим

Ташқи оламдаги нарсаларнинг ҳолатини ва хоссаларини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатларни иш-ҳаракат (саъи-ҳаракат) деб юритилади

Ташқи оламдаги нарсаларнинг ҳолатини ва хоссаларини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатларни иш-ҳаракат (саъи-ҳаракат) деб юритилади

Бирор фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд билимлардан ва малакалардан фойдалана олиш к ў н и к м а дейилади

Бирор фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд билимлардан ва малакалардан фойдалана олиш к ў н и к м а дейилади

Болаларда ҳам ўйин уларнинг фаолиятларини, фаолликларини амалга ошириш шаклидир

Болаларда ҳам ўйин уларнинг фаолиятларини, фаолликларини амалга ошириш шаклидир

Биро қ предмет ясаш билан бирга инсон ўзи ясаган предметда ўзини «трансляция» қилади, яъни ў зини бош қ аларда давом эттиради

Биро қ предмет ясаш билан бирга инсон ўзи ясаган предметда ўзини «трансляция» қилади, яъни ў зини бош қ аларда давом эттиради

Иккинчидан, ҳар бир алоҳида одамнинг иш-ҳаракати ва фаолияти кўпинча ижтимоий қ ийматга эга бўлмаган ўзга кишиларнинг бевосига тажрибалари белгилайди

Иккинчидан, ҳар бир алоҳида одамнинг иш-ҳаракати ва фаолияти кўпинча ижтимоий қ ийматга эга бўлмаган ўзга кишиларнинг бевосига тажрибалари белгилайди

Моно­логик нутқ маълум қ ийинчиликларга эга

Моно­логик нутқ маълум қ ийинчиликларга эга

Кишилар муло қ отга киришар экан, савол бериш, буйру қ , илтимос қ илиш, бирор нарсани тушунтириш билан бирга ўз олдига бош қ аларга таъсир…

Кишилар муло қ отга киришар экан, савол бериш, буйру қ , илтимос қ илиш, бирор нарсани тушунтириш билан бирга ўз олдига бош қ аларга таъсир…

Муло қ отнинг перцептив томони кишининг киши томонидан идрок қ илиш, тушуниш ва унга баҳо беришдир

Муло қ отнинг перцептив томони кишининг киши томонидан идрок қ илиш, тушуниш ва унга баҳо беришдир

Стереотипизация – грекча ўзгаришсиз, такрорланиш деган маънони билдиради

Стереотипизация – грекча ўзгаришсиз, такрорланиш деган маънони билдиради

Айни қ са, маъруза ўтаётганда бу жуда му ҳ имдир

Айни қ са, маъруза ўтаётганда бу жуда му ҳ имдир
Скачать файл