МАВЗУ: ШАХС ПСИХОЛОГИЯСИ
Психология фанининг предметини - Шахснинг психикаси ва унинг психологик хусусиятларини ташкил қилади.
Психология сўзининг луғавий маъноси грекча “псюхе “-жон, руҳ, “логос” – фан, таълимот деган маънони англатади. Психология фан сифатида психик жараёнлар,психик холатлар,индивидуал хусусиятлар, уларнинг қонуниятлари ва механизмларини ўрганади.
Психологиянинг фан сифатида юзага келиш босқичлари қуйидаги жадвалда ўз аксини топган:
1- босқич. Психология жон ҳақидаги фан
Бу йўналиш психологияда бундан 2500 йил олдин пайдо бўлган. Инсон ҳаётидаги барча нарсалар тушунчаларни, тушунарсиз ҳодисаларни жон, руҳ билан тушунтиришга ҳаракат қилганлар.
2- босқич. Психология онг ҳақидаги фан сифатида.
XVII асрда табиий фанлар ривожланиши билан бошланади. Фикрлаш, хохлаш, хис қилиш, қобилиятини онг деб аташган. Ўз-ўзини кузатиш асосий метод ҳисобланган.
3- босқич. Психология – хулқ-атвор ҳақидаги фан
XIX асрдан бошланади. Психологиянинг вазифаси кўрган нарсаларни бевосита кузатиш, аниқроғи инсон ҳулқ-атворини фаолиятини реакциясини кузатиш деб ҳисобланган. Бунда мотивларнинг ўрни ҳисобга олинмаган.
4-босқич/ Психология – психик жараёнлар,психик холатлар, индивидуал хусусиятлар хамда унинг механизмлари, қонуниятларини ўрганувчи фан сифатида
Дунёга материалистик нуқтаи-назардан қараш шаклланган. Россия психологияси-нинг асосида акс эттириш назарияси асосий қонуният сифатида кўрсатилади.
Психология фани бир қанча фанлар билан боғлик:
- фалсафа,
- педагогика,
- физиология,
- тиббиёт ва бошкалар.
Психологиянинг сохалари 300 дан ортиқ. Асосий сохалар қуйидагилар:
Меҳнат психологияси - инсон меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятларини, меҳнатни илмий асосда ташкил қилишнинг психологик тамойилларини ўрганади.
Тиббиёт психологияси - шифокор фаолиятининг ва бемор хулқ-атворининг психологик жиҳатларини ўрганади.
Юридик психология - хуқуқ тизими билан боғлиқ бўлган психологик масалаларни ўрганади.
Ёш психологияси - инсон шахсининг психологик хусусиятлари ва билиш жараёнларининг онтогенезда ривожланишини ўрганади.
Харбий психология - кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитидаги хулқ-атвори билан боғлиқ ҳодисалар ўртасидаги ўзаро муносабатларини, психологик тарғибот методларини, ҳарбий техникани бошқаришнинг психологик муаммоларини ўрганади.
Спорт психологияси - спортчилар шахси ва фаолияти хусусиятларини, уларнинг психологик жиҳатдан тайёрлигининг шарт-шароитлари, мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ психологик омилларни ўрганади.
Савдо психологияси - асосан ривожланган мамлакатларда кенг тараққий этган бўлиб, кишилар руҳиятига тижорат таъсирини психологик шарт-шароитини, харидорларга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини аниқлайди. Модалар психологиясини тадқиқ қилади
Санъат психологияси - санъат асарларининг яратилишида фаолият-нинг психологик томонларини, инсон томонидан бадиий асарларни идрок этилиши, турли ҳодисаларни пайдо бўлиши ва эстетик тарбия муаммолари, мусиқавий, бадиий, адабий қобилиятларни шакллантириш ва тарбиялаш муаммоларини ўрганади.
Ижтимоий психология - инсон ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг психологик томонларини ўрганади. (Оила психологияси, Дин психологияси, Этнопсихология ва хакозо).
Шахс - шу жамиятда яшаб, жамиятга фойда келтира олувчи, ижтимоий муносабатларга кириша олувчи онг эгасига айтилади.
Шахс ўз-ўзига 3 хил бахо беради:
- юқори;
- адекват;
- паст.
Фаолият - англанган мақсад билан бошқариладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) ҳаракатлар йиғиндисига айтилади.
Инсон фаолияти асосан уч турга бўлинади:
1. Ўйин фаолияти
2. Меҳнат фаолияти
3. Таълим фаолияти
Мотив – бу кишини фаолиятга ундовчи куч, сабабдир.
Ирода – шахснинг онгли ҳаракатларида, ўз-ўзини билишида ифодаланадиган, айниқса мақсадга эришиш йўлида учрайдиган жисмоний ва руҳий қийинчиликларни енгиб чиқишда намоён бўладиган ихтиёрий фаоллигидир.
Эмоция - (лотинча emovere – ҳаракатга келтириш, тебратиш) – Одамнинг айни пайтдаги бирламчи эҳтиёжлари қондирилиши ёки қондирилмаслигига нисбатан унинг қисқа муддатли муносабати сифатида вужудга келувчи ҳиссий ҳолатдир.
Хаёл деб одамнинг онгида илгаридан бор бўлган вақтли алоқаларнинг (ассоциацияларни) қайтадан тикланиши ва бир-бири билан янгича қўшилиши орқали нарса ва ҳодисаларнинг янги образларини ҳосил қилишга айтилади.
Диққат деб, организмни бир нуқтага тўплаб, муайян бир обьектга фаол қаратилишига айтилади.
Сезги деб, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларимизга бевосита таъсир этиши натижасида уларнинг айрим белги ва хусусиятларини миямизда акс эттирилишини айтамиз.
Идрок деб, сезги аъзоларига бевосита таъсир этиб турган нарса-ҳодисалар образларини киши онгида бир бутун ҳолда акс эттирилишига айтилади.
Хотира биз илгари идрок қилган, бошдан кечирган ва бажарган ишларимизни ёдда сақлаш, кейинчалик уларни эслаш ёки хотирлаш жараёнидир.
Хотира жараёнлари қуйидагилардан иборат:
1. Эсда олиб қолиш
2. Эсга тушириш
3. Эсда сақлаш
4. Унутиш
Тафаккур деб нарса ва ҳодисалар ўртасидаги энг муҳим боғланишлар ва муносабатларнинг онгимизда акс эттирилишига айтилади.
Тафаккур шакллари қуйидагиларда ифодаланади:
1. Тушунча
2. Хукм
3. Хулоса
Мулоқот – камида икки кишининг ўзаро таъсир жараёни бўлиб, бу таъсир давомида ахборот алмашинади, муносабат ўрнатилади, ривожлантирилади.
Шахснинг индивидуал психологик хусусиятларига характер, темперамент ва ыобилият киради.
“Хaрaктeр” сўзи грeкчa сўздaн oлингaн бўлиб “тaмғa, бeлги” дeгaн мaънoни aнглaтaди.
Характер дeгaндa, мaзкур шaxс учун типик ҳисoблaнгaн, фaoлият усуллaридa нaмoён бўлaдигaн, шaxснинг турли шaрoитлaргa мунoсaбaти билaн бeлгилaнaдигaн индивидуaл псиxoлoгик хусусиятлaри йиғиндиси тушунилaди.
Темперамент - индивидуал психологик хусусиятлардан бири бўлиб, шахс эмоционал сферасининг қўзғалувчанлиги ва тормозланиш динамикасини белгилаб берувчи табиий туғма хусусиятдир.
Темперамент лотинча “temperamentum” деган сўздан олинган бўлиб, “аралашма” деган маънони англатади. Темперамент тўғрисидаги дастлабки таълимотни юнон олими Гиппократ (эрамиздан олдинги 460 – 356 йилларда яшаган) яратган.
Темперамент типлари:
1. Сангвиник
2. Холерик
3. Флегматик
4. Меланхолик
ҚОБИЛИЯТ – шахснинг маълум бир ёки бир неча фаолиятларини муваффақиятли бажаришини таъминлаб берувчи, яъни тез ва осонлик билан ўзлаштиришга ёрдам берувчи индивидуал психологик хусусиятидир.
Қобилият даражаларига лаёқат, истеъдод, талант, доҳийлик киради.
Материалы на данной страницы взяты из открытых источников либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.