Shanaraq watan timsali
Оценка 4.8

Shanaraq watan timsali

Оценка 4.8
doc
13.02.2020
Shanaraq watan timsali
Shanaraq watan timsali.doc

“Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” туркумига кирувчи 5-6-синф “Ватан туйғуси” фанидан илғор педагогик технологияларни тажриба-синовдан ўтказиш учун яратилган

 дарс ишланмалар 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

9                                                

                                                       5-синф

                                                      2-чорак.

                                                  Оила – Ватан тимсоли  (10-11-дарс)                           

 

                

Дарснинг мақсади:

Таълимий: Оила ва Ватан ҳақидаги билим ва тушунчаларни шарҳлаб, ўқувчида ота-онага ҳурмат, она заминга садоқат туйғусини шакллантириш.

Тарбиявий: Ватанпарварлик ўз оиласига, қариндош уруғларига ҳурмат туйғусини тарбиялаш.

Ривожлантирувчи: Таҳлилий тафаккур қилиш, хулоса чиқариш ва таклифлар киритиш маҳоратини ривожлантириш, кўмак берувчи қўшимча адабиётлар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш.

Воситалар: Ўқувчиларни дарс жараёнида мустақил ўқиб, ўрганиб, ўзлаштириб олишлари учун тарқатма материаллар: ўтилган мавзу ёки янги мавзу бўйича қисқа матнлар, суратлар, маълумотлар ва бошқалар.

Дарс усули: ноанъанавий, бумеранг технологияси асосида.

Дарснинг бориши:

        Ўқитувчи ўқувчиларни янги мавзу билан таништиради(ёзув тахтасига қуйидаги жадвал олдиндан илиб қўйилади).

 

 

 

 

 

 

Оила асоси – ота-она

 

Оила тарбия ўчоғидир

 

Ватан оиладан бошланади

 

Оила – жамият негизи

                       

Маҳалла – миллий қадриятлар маскани

 

 

Она алласида Ватан туйғуси

 

 

Оила – Ватан тимсоли

 

 

 

 

 

 

     
    

  Дарс аввалида ўқитувчи ўқувчилар фикрини жамлаш мақсадида юқоридаги кластерни ўқувчиларга топширади.

      Фикрлар ниҳоялангач, ўқитувчи уларни жамлаб ва такомиллаштириб мавзуни кенг очиб беради.

      Ўқитувчи: Эсингиздами, аввалги дарсимизда инсон туйғулари аниқ аниқ бир маконда шаклланиши ҳақида гапирган эдик. Инсонни вояга етказадиган, унга энг гўзал туйғуларни сингдирадиган, барча зарур билим ва кўникмаларни шакллантирадиган ана шундай маконлардан бири оиладир.

      Оила – Ватан тимсоли дейилади. Негаки оила ва Ватан тушунчалари бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Ватан туйғуси оиладан, она бағридан бошланади. Оила жамиятнинг ижтимоий-маънавий қисми ҳисобланади. Қадимдан ота-боболаримиз оила масаласига катта эътибор берганлар. Буюк алломалар Фаробий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Улуғбек, Жомий, Навоий, Бобур асарларида оила асосини тўғри қурмасдан туриб, ёш авлодни тарбиялаб бўлмаслиги, жамият тараққиётини таъминлаш мумкин эмаслиги алоҳида таъкидланган.

      Оиланинг икки муқаддас устуни бор. Бири – Ота, иккинчиси – Она. Ана шу икки устун оилани мустаҳкам ушлаб туради.

      Ота – оиланинг бош тарбиячиси ҳамдир. Шу сабаб у тинчлиги йўлида тинмай меҳнат қилади, елиб-югуради.

      Дунёга келган ҳар бир ўғил-қиз ота-она чеҳрасини дастлаб мурғак қалбига муҳрлайди, она алласи орқали меҳрнинг кучини фарқлайдиган бўлади. Алла чақалоқнинг ором олиши учунгина айтилмайди, унинг воситасида боланинг кўнгил дунёсига Ватан туйғуси сингдирилади.

      Юртбошимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида таъкидлаганидек: “Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди”.

      Оила тарбия ўчоғи ҳамдир. Шундай бир ҳикматли сўз бор: “Оиланинг қандайлигини билмоқ бўлсанг, тарбияланаётган болаларига боқ!” Шу сабабли бўлса керак, қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифат, таълим ва тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билганлар.

      Инсон оилада вояга етади, камол топади, унинг маънавияти, дунёқараши шу даргоҳда шаклланади. Оддий қилиб айтганда, киши ҳар қандай ёшда ҳам, аввало, оилага суянади. Ундан маънан куч, ижтимоий ҳаётга йўл топади.

      Маънавий ҳаётимизнинг юксалишида маҳалла эзгулик бешиги, тарбия ўчоғи, миллий урф-одатлар ва анъаналар маскани бўлиб, муҳим аҳамият касб этади. Ўзаро аҳиллик ва тотувлик, меҳр-оқибат, ёрдамга мухтож кишилар ҳолидан хабар олиш, тўй-маракаларни бамаслаҳат ўтказиш, яхши-ёмон кунда бирга бўлиш, ҳашарлар ташкил этиш каби халқимизга хос анъана ва  урф-одатлар, қадриятлар маҳалла муҳитида шаклланади.

       Ўқитувчи гуруҳларда ишлаш учун учта гуруҳни белгилайди. Гуруҳни ташкил қилишда энг фаол ўқувчиларнинг ҳар бир гуруҳга кириши ҳисобга олинади. Ҳар бир гуруҳ аъзолари давра қуриб, бир-бирларини бемалол кўра оладиган тарзда ўтириб олишади.

       Дарснинг мақсади ва тартиби билан таништиради.

     Ўқувчиларга мустақил  ўрганиш учун қуйидаги матнлар учта гуруҳга тарқатилади.

      1-гуруҳ матни.

      Ривоят қилишларича, ер юзидаги биринчи оила Одам Ато ва Момо Ҳаво томонидан барпо этилган экан. Дунёдаги одамлар, халқлар ва миллатлар мана шу оиладан тарқалибди. Шунинг учун инсониятни бир ота-она фарзандлари деймиз, уларни дўст ва биродар бўлиб яшашга чақирамиз.

Дунёдаги ҳамма нарсанинг асоси бўлганидек, оиланинг ҳам асоси бўлади. Оиланинг асоси ота билан онадир. Инсоннинг вужудга келишида онанинг меҳри, бағри дастлабки макон бўлгани учун уни Ватанга қиёслаймиз. Оиланинг яна бир асоси отадир. Ота – оила бошлиғи, хонадонни бошқариб турадиган, адолат тимсоли бўлиб, барчага ибрат ва намуна кўрсатадиган зотдир.

       2-гуруҳ матни.

       Инсон она алласи орқали товуш сеҳрини, меҳрнинг кучини фарқлайдиган бўлади. У биринчи сўзни онасидан ўрганади. Шу маънода, она алласи фақат чақалоқнинг ором олиши учун айтилмайди, унинг воситасида боланинг кўнгил дунёсига миллий руҳ киради. Бу миллий руҳ Ватан туйғусидир.

      Ривоят: Имом Бухорийнинг онаси.

      Ривоят қилишларича, Муҳаммад Имом Исмоил Бухорий кўзи ожиз ҳолда туғилган экан. Онаси: “Боламнинг кўзига шифо бер”, дея кечасию кундузи оллоҳга илтижо этиб, дуо қилар экан. Кунларнинг бирида онанинг тушига  Иброҳим алайҳиссалам кириб,: “Қилган дуоларинг қабул бўлди,ўғлинг энди шифо топади” дебди. Шундан сўнг ёш Муҳаммаднинг кўзи очилибди. У ўз ҳаётини Расулуллоҳ ҳадисларини тўплашга бағишлабди.

       3-гуруҳ матни.

       Ҳар бир инсон оилада дунёга келади, ўсиб-улғайиб камол топади. Унинг инсонийлиги, ахлоқ-одоби, хулқ-атвори даставвал ўз оиласида шаклланади.

      Доно халқимиз: “”Қуш уясида кўрганини қилади” дейди. Чунчи ундан дастлабки инсонийликнинг илк хислатлари – энг аввало, ўз оиласида, ота-она бағрида ўсиб улғаяди.

     Гуруҳдаги ўқувчилар берилган матнларни якка тартибда мустақил равшда ўрганадилар.

     Гуруҳлардаги ўқувчиларнинг ўрни ўзгартирилиб, янги ташкил қилинган гуруҳларда дастлабки гуруҳ аъзоларидан биттадан ўқувчи қатнашади.

     Янги гуруҳ аъзоларининг ҳар бири гуруҳ ичида навбати билан мустақил ўрганган матнларини бир-бирига сўзлаб бериш орқали матнни ўзлаштириб олишлари керак.

     Берилган маълумотларнинг ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш учун гуруҳ ичида назорат ўтказадилар.

     Шундан сўнг ўқувчилар дастлабки гуруҳларига қайтадилар.

     Дарснинг қолган жараёнида ўқувчилар билимларини баҳолаб бориш ёки тўпланган балларни ҳисоблаб бориш учун ҳар бир гуруҳга “гуруҳ ҳисобчиси” тайинланади.

      Ўқувчилар томонидан барча матнлар қай даражада ўзлаштирилганлгини аниқлаш мақсадида, ўқитувчи уларга оғзаки саволлар беради.

-         Одамнинг илк ҳис-туйғулари дастлаб қаерда уйғонади?

-         Она тўғрисидаги таассуротлар билан Ватан тўғрисидаги таассуротларда қандай ўхшашлик бор?

-         Оиланинг асоси кимлардан ташкил топади?

-         Нима учун оила – тарбия ўчоғи дейилади?

-         “Имом Бухорийнинг онаси” ривоятида Муҳаммад Бухорийнинг кўзи қандай шифо топади?

-         “Қуш уясида кўрганини қилади” иборасини қандай тушунасиз?

     Жавоблар асосида гуруҳлар тўплаган умумий баллар аниқланади.

Ҳар бир гуруҳ аъзолари ўзларига ажратилган матн мазмунидан келиб чиқиб, ҳаётга боғлаб, биттадан савол тузадилар.

-         Онангизнинг сизга айтган алласини эслайсизми?

-         Маҳаллангиздаги ёки қариндош-уруғларингиз орасидаги ибратли оилалардан кимларни биласиз ва улар қайси жиҳатлари билан ибрат кўрсатган?

-          Оилада фарзанд тарбияси кимга боғлиқ?

    Ҳар бир гуруҳ тайёрлаган саволларни бошқа гуруҳларга беради.

    Тўпланган баллар йиғиндиси аниқланади.ва гуруҳ аъзолари сонига

қараб бўлинади. Ўқитувчи тамонидан фаол қатнашган ўқувчилар рағбатлантирилади.

   Дарс сўнгида ўқитувчи хулосаси:

- Президентимиз эътироф этганидек, ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари оила бағрида шаклланади. Боланинг характери, маънавий мезон ва қарашлар – яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир.

     Шунинг учун ҳам айнан оила муҳитида пайдо бўладиган ота-онага ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод масъулиятини чуқур англаш ҳар қайси инсонга хос бўган одамийлик фазилатлари ва оилавий муносабатларнинг негизини, оиланинг маънавий оламини ташкил этади.

     Дарсни якунлаш, уйга вазифа беришда ўқитувчи ўтилган мавзунинг ўқувчилар томонидан якка тартибда қандай ўзлаштирилганини тушунчалар таҳлили жадвалидан фойдаланиб баҳолаши мумкин.

     Жадвал ҳар бир ўқувчига уйда тўлдириб келиш учун тарқатилади.

    Тушунча

Сизнингча ушбу тушунча нимани билдиради

        Оила

 

Ватан

 

Никоҳ

 

Тарбия

 

Она

 

Ота

 

Уя

 

Алла

 

                                               Аннотация

       Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг ўрни ва таъсири беқиёслир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Шунинг учун ҳам айнан оила муҳитида пайдо бўладиган ота-онага ҳурмат, қариндош-уруғларгаҳурмат уларнинг олдидаги умрбод қарздорлик бурчини чуқур англаш ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ва оилавий муносабатларнинг негизини, оиланинг маънавий оламини ташкил этади.

       Шу сабабдан оила, Ватан ҳақидаги билим ва тушунчалар, ўқувчида ота-онага ҳурмат, она заминга садоқат туйғулари, ватанпарварлик, ўз оиласига, қариндош уруғларига ҳурмат туйғуси ҳақида  ҳар соатда тушунтириш олиб борилса бу ўқувчилар учун фойда.

5-синф

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Амалий машҳулот:  “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат”

(28-дарс) 4-чорак

 

         T/р

Дарс босқичлари

вақти

1.

Tашкилий қисм

5 дақиқа

2.

Асосий қисм

12 дақиқа

3.

Заковат ўйини

12 дақиқа

4.

Мавзуни мустаҳкамлаш

7 дақиқа

5.

Дарс хулосаси

4 дақиқа

6.

Ўқувчиларни баҳолаш

3 дақиқа

7.

Уйга вазифа бериш

2 дақиқа

 

Дарснинг мақсади:

а) таълимий: Ўзбекистоннинг дунёвий давлат эканлиги, Ўзбекистоннинг давлат тузуми, ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлидан бораётганлиги ҳақида тушунча бериш;

б) тарбиявий: Ўзбекистон аталмиш юртнинг келажаги ёшлар эканлигини, ёшларнинг куч ва салоҳияти, истеъдод ва билими билан ўз юртини тараққий топтиришдаги ҳиссаси ҳақидаги тушунчани мустаҳкамлаш;

в) ривожлантирувчи: Ватанни шарафлаш, ўз аждодлари анъаналарини муносиб давомчилари бўлиш, Ўзбекистоннинг келажагини буюк қилишдек вазифани амалга оширишга катта ҳисса қўшиш.

Дарс услуби: ҳикоя қилиш, заковат (саволлар ташлаш).

Дарс усули: интерфаол.

Керакли жиҳозлар: Президент И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари, қўшимча адабиётлар, расмли плакатлар, давлат рамзлари, хатжилдда саволлар ва кадаскоп.

Tаянч созлар:  Демократия, ҳурфикрлилик, комиллик, миллий гурур.

Дарс режаси:

1. Бугунги мустақил Ўзбекистон;

2. Истиқлол берган буюк неъматлар;

3. Ћеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон;

4. Ватанпарварлик ва миллий ифтихор туйғуси;

5. Мен Ватанимга нима бердим!?

Дарснинг бориши (ҳикоя тарзида):

Ўқитувчи: Бугунги кунда халқни якдил қила оладиган ишлар ва ғоялар оз эмас. Уларнинг ичида энг улуғи, энг олижаноби – Ўзбекистоннинг мустақиллигини мустаҳкамлаш. Мамлакатимиз бугунги ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлидан бормоқда. Ћуқуқий-демократик давлатда жамият ҳаётидаги барча муносабатлар қонунга асосланади. Бугунги мустақил Ўзбекистон дунёдаги катта мамлакатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизнинг ер майдони 447 минг 700 кв.км, 26 млн.дан ортиқ инсонлар истиқомат қилади. Бугунги кунда барча ҳокимият ва бошқарув идораларига, давлат рамзларига эга. Жаҳондаги энг нуфузли халқаро ташкилотларга аъзодир.

         Ўзбекистон 1991-йил 31-август куни истиқлолга эришиб, мустақил давлатлар қаторидан жой олди. Бугунги кунда қандай ютуқларга эришаётган бўлсак, барчаси истиқлол туфайлидир. Мустақиллик туфайли миллий давлатчилигимиз, кўҳна қадриятларимиз, топталган ғуруримиз тикланди, биз жаҳондаги барча халқлар қатори озод ва эркин бўлдик.

         Истиқлолга эришган Ўзбекистоннинг ўтган йиллар мобайнида қўлга киритган ютуқлари беҳисоб. Фақат яхшилик ва эзгулик йўлини тутган элдагина буюклик қудрати ва салоҳияти мавжуд. Бундай юртни ҳеч нарсага алмашмаймиз ва ҳеч кимга бермаймиз. Инсонпарварлик туйғулари билан суғорилган, умуминсоний қадриятларга амал қилган юрт енгилмас кучга айланади.

         Ватанпарварлик – Ватанни шарафлашнинг юксак кўринишидир. Ота-боболаримизнинг юрт ҳимояси йўлидаги қаҳрамонликларини фахр билан тилга олишимиз мумкин. Авваламбор, шуни таъкидламоғимиз керакки, қисқа муддат мобайнида юртдошларимизнинг, халқимизнинг савиясида кескин ўзгаришлар рўй берди.

         Ёшлар – бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир, деб Ислом Каримов ёшларган таъриф берган. 2010-йилни “Баркамол авлод йили” деб номланиши ёшларни ўз халқини, ватанини севишга, замонавий билимларни эгаллашга, яхши касб-ҳунарли, инсонпарвар, адолатли, жасур, меҳнатсевар, ғайратли ва аждодлар меросига садоқатли бўлиш муносабатлари кучлироқдир. Ћозирги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 64 % дан кўпроғини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистоннинг келажагининг буюклигини ҳар соҳада кўриш мумкин.

 

Биз мавзуни ўрганиш жараёнида қуйидаги саволларга ҳам жавоб топишимиз мумкин:

Надпись:  Давлат нима? – маълум чегарага, аҳолисига, давлат бошқарувига ўз маданияти, сиёсати ва ҳарбий тузулмаларига эга бўлган ижтимоий ташкилот.
Ўзбекистон қандай давлат? – мустақил, ҳуқуқий демократик давлат. 
Демократия нима? – давлатнинг бошқарув органлари халқ томонидан сайлаб қўйиладиган тизим. Демократия – халқ  ҳокимяти демакдир. Демократик давлатда халқ ҳокимятни сайлаб қўяди, ҳокимият давлатни бошқаради. 
Ҳурфикрлилик – ўз мустақил ва эркин фикрига эга бўлиш. 
Комиллик – мукаммалликдир. Бу тушунча нисбий, лекин ўзида маънавиятни шакиллантирган инсонда комил инсон ҳислатлари мужассамлашади. 
Миллий ғурур – ўз миллатимиздан, тарихимиздан, маънавиятимиздан, моддий ва маънавий меросимиздан фахрланиш. 


Шундай қилиб, Ўзбекистон келажаги буюк давлат эканлиги, мустақиллигини мустаҳкамлаш ва тараққий этииришда Президентимиз Ислом Каримовнинг хизматлари ғоятда улкандир. Бизнинг оилй мақсадимиз мустақиллигимиз эди, бунга эришдик. Мустақилликнинг оилй мақсади – ўзбек халқининг иззатини жойига қўйиш. Ўз кучи ва билимига ишонган ёшлар Ўзбекистон келажагининг буюк бўлишини таъминлайди.

Дарсни мустаҳкамлаш (заковат ўйини):

Xатжилдларда саволлар ёзилган бўлиб, ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб, рақамланган хатжилдни олишлари ва ичидаги саволга икки дақиқа ичида жавоб беришлари керак.

 

1.Мустақил юртимиз ёшларининг келажагини қандай тасаввур қиласиз?

 

2. Мустақиллик деганда нимани тушунасиз?

 

3. Ёшларни мустақиллик руҳида тарбиялашда нималарга аҳамият бериш керак?

 

4. Мустақил Ўзбекистонимизни шарафловчи шеърлардан айтинг.

 

5. Ўзбекистон Президенти ҳақида нималарни билазис?

 

6. Мустақил Ўзбекистоннинг куч-қудрат манбаи нималарда кўринади?

 

Заковат ўйинидаги ўқувчиларнинг жавоблари:

1. Президентимиз таърифлаганидек, мустақил юртимиз ёшлари билимли, кучли, доно, ва албатта, бахтлидирлар.

2. Мустақиллик – ўз йўлини ўзи танлаш, ўзининг миллий урф-одатлари, қадриятларини сақлай олиши, эркинлик, озодлик, ҳур фикрлилик, юксак тараққиёт, бировга қарам бўлмаслик, эркин бўлиш.

3. Ёшларда миллий ғурур, миллий онг, ўз-ўзини англаш, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, ҳалол маҳнат, комиллик, тўғри сўзлик руҳида тарбиялаш.

4. Ўқувчилар томонидан замонамиз шоирлари қаламига мансуб юртимизни мадҳ этувчи шеърлар айтилади.

5. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислон Каримов. Президент давлат бошлиғи, қуролли кучларининг бош қўмондони ҳисобланади.

Президент етти йил муддатга сайланади.

6. Мустақиллик туфайли миллий қадриятларимиз, маънавий мерос ва миллий бойликларимиз тикланибгина қолмасдан, балки унинг янада ривожланиши учун имкониятлар кенгайди. Xалқимизнинг умуминсоний қадриятларга содиқлиги, анъаналарни қайта тиклаш учун зарур шароит яратишдир.

Дарсга якун ясаш (ўқитувчи кадаскоп орқали тушунтиради):

Ўқитувчи:  Демак, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаро ўз бурчларини тўѓри тушуниб, ҳаётга тўѓри татбиқ этишлари керак экан. Ўзбекистоннинг келажагини буюк қилиш эса сиз ёшларнинг қўлида. Бугунги машѓулотимизда давлатнинг мустақилликка эришиши натижасида озод ва эркин инсон бўлиб яшаш мумкинлигини билдик. Бугунги амалий машғулотимиздан шу нарсага амин бўлдикки, Ўзбекистоннинг ҳар бир асл фарзанди ўзини ватаннинг ажралмас бўлаги деб ҳис этаяпти ва бундан фахрланмоқда,

 

Ўқувчиларни баҳолаш:

Машғулотга фаол қатнашган ўқувчиларни рағбатлантириш қуйидагича:

 “5” – тасанно

“4” – офарин

“3” – балли

Уйга вазифа: Ўзбекистон давлатининг келажаги”ни қандай тасаввур қилишингизни расм орқали ифодалаб келиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

6-синф

                                      

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мавзу: «Соғломлик ва комиллик»

 (30-31- дарс) 4-чорак

Мақсад:

Таълимий: Ўқувчиларда жисмоний соғломлик ва маънавий комиллик ҳақида тушунча ва тасаввурларни ҳосил қилиш

Тарбиявий: Ўқувчиларда келажакда жисмонан соғлом бўлиб, маънан комил инсон бўлиб эл-юртга хизмат қилиш руҳини шакллантириш

Ривожлантирувчи: Ҳар бир инсон соғлом бўлиши, маънан комил бўлиши зарурлиги ҳақида дунёқарашни кенгайтириш ва билимларни мустаҳкамлаш.

Услуб: Гуруҳлар билан ишлаш. Суҳбат, мунозара

Кўргазма воситалари:

Дидактик воситалар: Дарслик, тегишли адабиётлар, расмлар, плакатлар.

Техник воситалар: мультимедия, видеомагнитафон ва телевизор,

Дарснинг техник тақсимоти

Дарс босқичлари

Вақти

1

Ташкилий қисм

2 минут

2

Ўрганилган материалларни такрорлаш

15 минут

3

Ўқитувчининг ўқувчилар билан суҳбат асосида янги мавзуни тушунтириш

11 минут

4

 Умумлаштириш ва мустаҳкамлаш учун ўқитувчи гуруҳларда жадвал тарзидаги топшириқни  бажариш

7 минут

5

Ўзлаштириш самарадорлигини аниқлаш учун кичик тест-синовини ўтказиш

5 минут

6

Дарсни якунлаш

3 минут

7

Уйга бериладиган топшириқлар

2 минут

 

Жами

45 минут

 

Дарснинг бориши:

Ташкилий қисм:

         Саломлашиш.

Давомат.

Ўқувчиларни руҳий жиҳатдан дарсга тайёрлаш.

Ўқувчилар беш гуруҳга бўлинадилар.  Вақтни тежаш мақсадида гуруҳлар учун ўриндиқлар олдиндан тайёрланиб қўйилади

 Олдиндан тайёрланган кичик мавзуларни ёритиш учун гуруҳлар тайёргарликка киришадилар:

Гуруҳларга бериладиган саволлар

Қандай инсон соғлом деб аталади?

Комил инсон деб нимага айтилади?

Соғлом фарзанд нима учун жамият бойлиги ҳисобланади?

Юртимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш учун қандай чоралар кўрилмоқда?

Спорт соҳасида юртимиз шаънини юқорига кўтарган спортчилар ҳақида нималарни биласиз?

Юқоридаги саволлар алоҳида карточкаларга ёзилган ҳолда тескари қилиб қўйилади, ҳар бир гуруҳдан 1 нафар ўқувчи чиқиб саволларни тортиб олади ва ўз гуруҳи билан саволларга жавобларни биргаликда тайёрлайди. Гуруҳдан мавзуни ёритиш учун  бир ўқувчи танлаб олинади ва  мавзу ҳимоя қилинади, гуруҳ аъзолари орасидан тўлдирувчилар бўлса қўшимча қилиши мумкин.

Гуруҳ ишининг  тақдимоти

(қуйидаги  тартибда ҳар бир гуруҳ ўз ишини тақдим қилади)

Ҳар қандай юртнинг куч-қудрати аввало шу ерда яшайдиган халқ ва унинг фарзандлари саломатлигига бевосита боғлиқ. Шу боис бизнинг мамлакатимизда бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилган муҳим ижтимоий-маънавий масала деб қаралмоқда. Президентимизнинг «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур» деган сўзлари халқимиз томонидан бизни қўллаб-қувватлаётгани бежиз эмас албатта.

Соғломлик деб, инсон ҳар бир аъзосининг ўз вазифасини тўлиқ адо эта оладиган даражада куч-қувват ва имкониятга эга бўлиши, бир маромда фаолият юрита олишига айтилади.

Инсон танаси ўз вазифасини тўлиқ адо этиш қувватига эга бўлса, уни соғлом деймиз. Соғломлик икки хил бўлади. Биринчиси – жисмоний соғломлик, иккинчиси эса – руҳий соғломлик. Агар одамнинг жисми ҳам, руҳи ҳам соғлом бўлса, тўлақонли инсон ҳисобланади ва у комил инсонга айланиши мумкин.

Ўқитувчининг  гуруҳларнинг иши бўйича хулосаси:

 Демак, инсон жисмонан ва руҳан соғлом бўлса, у баркамол инсон деб ҳисобланар экан. Мамлакатимизнинг буюк келажаги сизлар каби минг-минглаб ёш ўғил-қизларнинг нечоғли соғлом ва бақувват бўлиб вояга етиши билан белгиланади.

 Инсоннинг ўз Ватани ва халқига бўлган муҳаббати эътиқод даражасига кўтарилса, унинг фазилатлари яна ортар экан. У масъулиятли ишларга тайёрланар экан, аввало Ватани ва халқига хос барча яхши ҳислатларни ўзида мужассам этади. Комиллик даражасига етган инсонлар қиёфасида эса нафақат улар мансуб бўлган халқ ва Ватан, балки бутун инсониятга хос энг олижаноб хусусиятлар ҳам намоён бўлади. Шундай қилиб, инсон эл-юртига, одамзотга қанча кўп фойда келтирса, шунча мукаммал бўлиб бораверади.

Ўзбекистонда таълим тизимини ислоҳ қилиш, соғлом ва баркамол авлодни етиштириш учун жиддий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.   Президентимизнинг соғлом ва комил инсонларни тарбиялаш соҳасидаги саъй-ҳаракатлари, билдирган фикр ва мулоҳазалари ўқувчиларнинг соғломлик ва комиллик ҳақидаги тасаввурларингизни шубҳасиз бойитади.  

Мен сизларга яна шуни ҳам таъкидлашни истардимки, соғломлик ва комиллик ғояси – ҳам миллий, ҳам умумбашарий моҳиятга эга бўлган, одамзотга хос энг юксак маънавий ва жисмоний  баркамолликни мужассам этган, уни ҳамиша эзгуликка ундайдиган олижаноб ғоядир.

Бу ғоя нафақат алоҳида шахсларни, балки бутун-бутун халқларни юксак тараққиёт сари етаклаган, уларни маънавият ва маърифат бобида тенгсиз ютуқларга илҳомлантирган. Соғломлик ва комилликни орзу қилмаган, баркамол авлодларни вояга етказиш ҳақида қайғурмаган халқнинг, миллатнинг келажаги йўқ. Бундай халқ ва миллат таназзулга маҳкум.

Шундан сўнг, имконият даражасига қараб  видеомагнитафон орқали таниқли спортчиларимиз ва бошқа машҳур кишилар эришган ютуқлар ҳақидаги «Зиё» студияси тайёрлаган видеотасвирлар ўқувчиларга кўрсатилади.

Соғломлик ва комиллик ҳақида юқорида билдирилган фикрларни чуқурлаштириш, умумлаштириш ва мустаҳкамлаш учун ўқитувчи гуруҳларга схема тарзидаги топшириқни беради.

Мустаҳкамлаш:

 (Ўқувчилар янги мавзу бўйича олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида  “Соғломлик, “Комиллик”, “Инсон ўзини қандай тарбиялайди”, “Соғлом турмуш тарзи” каби тушунчаларни  ўрганган билимлари жадвал шаклида қуйидаги  тарзда тўлдирадилар) 

 

 

1-гуруҳга

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


2-гуруҳга

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


3-гуруҳга         

 


Спорт билан шуғулланади

 

Ўзини чиниқтиради

 
                                                                                   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


4-гуруҳга «Соғлом турмуш тарзи» муаммоси бўйича фикрларни умумлаштириш топшириғи берилади.

 

Маънавиятли турмуш

 

Жамиятга хизмат қилади

 

Таълим олади

 

Тиббий кўрикдан ўтиб туради

 

Тинчликда яшашни ҳоҳлайди

 

Иродали

 

Эътиқодли

 

Эзгу фазилатли

 

Яхши ниятли

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Ўқитувчи томонидан гуруҳлар билдирган фикрлар умумлаштирилади.

         Демак, Инсон танаси ўз вазифасини тўлиқ ато этиш қувватига эга бўлса, уни соғлом деймиз. Соғломлик икки хил бўлади. Биринчиси – жисмоний соғломлик, иккинчиси – руҳий соғломлик. Агар одамнинг жисми ҳам, руҳи ҳам соғлом бўлса, тўлақонли инсон ҳисобланади ва у комил инсонга айланади.

                Комил инсон деганда биз, аввало онги юксак, мустақил фикрлайдиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган  билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз.Инсоннинг соғлом ва баркамол ривожланишида тарбия бош масала ҳисобланади. Соғлом фарзанд – жамиятнинг бебаҳо бойлиги. Чунки инсон соғлом бўлсагина истеъдоди, ақли ва ғайрати билан ўз Ватанига хизмат қила олади. Шу боис ўз келажагини ўйлаган жамият ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний камолоти ҳақида қайғуради. Аммо инсон вояга етиб, мустақил ҳаётга қадам қўйгач, ўз тақдири ҳақида ўзи бош қотириши, руҳий ва  жисмоний тарбияни турмуш тарзига айлантириши зарур.

 

Дарсни якунлаш.    Фаол ўқувчилар рағбатлантирилиб, уларга баҳолар қўйилади. Дарс якунланади.

     

                                               Аннотация

 

        Соғломлик икки хил бўлади. Биринчиси – жисмоний соғломлик, иккинчиси – руҳий соғломлик. Агар одамнинг жисми ҳам, руҳи ҳам соғлом бўлса, тўлақонли инсон ҳисобланади ва у комил инсонга айланади.

          Бу мавзуни танлашдан мақсадимиз ҳам ўқувчилар соғломлик нима эканлигини тушунишлари мумкин, лекин  комиллик тушунчасини тўлиқ тушунмаслиги ва соғлом инсонларнинг ҳаммаси ҳам комил инсон бўлишлари мумкин эмаслиги ҳақида тўлиқ тушунча беришдан иборат.

          

         Юқоридаги фикрлар асосида тайёрланган ушбу дарс ишланма дарс ўтишнинг Интерфаол (кичик гуруҳларда ишлаш усули) услубидан фойдаланилган ҳолда тузилган.

       Интерфаол усул – “ўқувчи+ўқувчи”, “ўқитувчи+ўқувчи” ўртасида содир бўладиган мулоқот усули. Ҳамкорликда ишлаш воситасида дарс самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундайди. Савол-жавоблар жуфтликда ишлаш ва гуруҳларда фаолият кўрсатиш жараёнида амалга оширилади.

         Кичик гуруҳларда ишлаш – Ўқувчиларнинг ўзаро мулоқот ва фикр алмашувига асосланган бўлиб, бунда гуруҳда таҳлил қилиш, баҳолаш, текшириш асосида муайян мавзу ёки саволлар ишлаб чиқилади. Кичик гуруҳларда ишлаш учун 7-8  ўқувчидан иборат гуруҳлар тузилади. Юқоридаги фикрлар асосида тайёрланган ушбу дарс ишланма дарс ўтишнинг Интерфаол (кичик гуруҳларда ишлаш усули) услубидан фойдаланилган ҳолда тузилган.

        

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                            6-синф

 2-чорак

Мавзу: «Тарих – маънавият учун пойдевор» (8-9-дарс)

Дарснинг мақсади:

А). Таълимий: ўқувчиларга биз – буюк тарих эгаси                      эканлигимиз, маънавиятни юксалишида тарихнинг ўрни беқиёслиги ҳақидаги маълумотлар билан қуроллантириш.

Б). Тарбиявий: тарихимиз орқали миллий ғурур, аждодларимиз меросидан фахрланиш ҳиссини тарбиялаш.

     В). Ривожлантирувчи: ўқувчиларнинг нутқий ва фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, тарихга, ўтмишга замон ва келажакка муносабат малакасини шакллантириш.

         Дарс услуби: Суҳбат.

         Дарс жиҳози: Жадвал, портрет, расм, тарихий мавзудаги китоблар.

ДАРСНИНГ  БОРИШИ:

Ўқитувчи: Болажонлар, сизлар «Тарих - келажак кўзгуси» деган гапни эшитганмисиз?

  1-ўқувчи: Ҳа, ҳар бир халқнинг ўз тарихи бўлади.

  2-ўқувчи: Биз тарихимиз ҳақида, тарих дарсларида билиб оламиз.

  3-ўқувчи: Тарих ҳақида ҳикоялар, ривоятлар, воқеалар кўп эшитганмиз.

  4-ўқувчи: Биз тарихимизни билишимиз керак, чунки у бизнинг қандай халқ эканлигимизни билдиради.

Ўқитувчи: Тарих, азиз ўқувчилар инсоннинг кўзини очади, ўтмишдан зарур сабоқлар чиқарган ҳолда, бизнинг келажак ёîлимизни тўғри белгилаб олишга даîват этади. Бизнинг ҳаёт йўлимизда неки содир бўлмасин булар тарихни ўрганишимиз, уни билишимиз учун тўсқинлик қила олмайди. Шу учун ҳам бизниг ота-боболаримиз, ўзбек халқи ҳам озод ва мустақил яшашга, ўзининг азалий қадрият ва анъаналарига муносиб ҳаёт кечиришга ҳақли эканини исботлашга ҳаракат қилишган. Ўзлигини англашга бўлган интилиш туфайли аждодларимиз қалбида истиқлолга эришиш орзуси кучайиб борган.

   (Магнитафон орқали ўлкамизда амалга оширилган даҳшатли босқинларга раҳбарлик қилган чор генералларидан бири бўлмиш Скобелевнинг Россия императорига ёзган хатидан ушбу сатрлар ўқиб эшиттирилади:).

  «Маҳаллий халқ биз ўйлагандан кўра маданиятли экан. Уларни бўйсундира олмаяпмиз… Бу халқнинг ўтмишда яратилган барча асори атиқаларини, масжиду мадрасаларини, диний китобларини ер билан яксон қилибгина, уларнинг маънавиятини сўндирибгина ўз қанотимиз остига олишимиз мумкин».

 Ўқитувчи: халқимиз қарийб 130 йиллик мустамлакачилик даврни бошдан кечирди. Бу давр ҳақида қандай маълумотларга эгасизлар?

  1-ўқувчи: 1865 йили чор Россияси Туркистон ўлкасини босиб олади.

  2-ўқувчи: Бу босқинчилик 1917 йили 7 ноябрдаги давлат тўнтаришидан кейин шўролар ҳокимиятининг мустамлакачилиги шаклида давом этади.

  3-ўқувчи: Бу мустабид тузумга фақат 1991 йил 31 августда, яъни Ўзбекистон мустақилликка эришган куни барҳам берилган.

  4-ўқувчи: (Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг «Қўшиқ» шеърини ўқийди).

                   Олисдаги маҳмадона, эй эски олчоқ,

                  Менга қадам ташламоқни ўргатмагин сен!

                   Ўзингга боқ, кейин майли ноғарангни қоқ,

                   Менга қандай яшамоқни ўргатмагин сен!

                                           *   *   *

                   Агар жаннат кўкда бўлса, остидадир Ўзбекистон,

                   Агар жаннат ерда бўлса, устидадир Ўзбекистон.

 

(Дарс аввалида ўқувчиларга ўтган мавзуни такрорлаш юзасидан карточкалар тарқатилади. Эндиги вазифа тарқатмалар юзасидан ўқувчиларнинг жавоби тингланади).

1-карточка

Савол: Юртимизда неча хил миллат вакиллари яшайди? Уларнинг асосини қайси миллат ташкил қилади?

Жавоб: Юртимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди. Уларнинг асосини ўзбеклар ташкил этади. Шунга ҳам юртимиз Ўзбекистон деб аталади.

2-карточка.

Савол: Қадимги аждодларимизни қандай ном билан аташган?

Жавоб: Қадимги аждодларимизни милоддан олдин массагетлар, сўғдлар, саклар, бақтриялар деб аташган.

3-карточка.

Савол: Бизга энг кўп илмий, адабий, диний, маданий мерос қолдирган алломалардан кимларни биласиз?

Жавоб: Илм ва фанга улкан хисса қўшган алломаларимиздан: А.Фарғоний, Беруний, ибн Сино, Улуғбек шоирларимиздан А.Яссавий, Навоий, Бобур муҳаддислардан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотрудий, Бурхониддин Марғилоний ва бошқалар.

4-карточка.

Савол: Халқимизга хос миллий хусусиятлар нималар? Уларни санаб беринг!

Жавоб: Ўзбек халқи меҳмондўстлиги, болажонлиги, каттага ҳурматда, кичикка иззатда бўлиши, ота-она, маҳалласига ҳурмати, меҳнатсеварлиги, сабр-бардошлилиги, ҳалоллиги, меҳр-оқибатлилиги каби хусусиятлар билан ажралиб туради.

Ўқитувчи: Албатта, ўқувчилар буларни билишингиз, яхши. Агар мана бу жадвалдаги маълумотларни ҳам ўзлаштириб олсангиз тарих, мерос, аждодлар ҳақидаги билимларимиз янада ошади.

(Доскага қуйидаги жадвал, схемани осади).

 

Биз-буюк тарих эгасимиз – чунки

-         биз яшаётган заминда одамзоднинг пайдо бўлиши билан боғлиқ энг кўҳна манзилгоҳлар мавжуд;

-         илк цивилизация, яъни маданий тараққиётнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ ёдгорликлар бор;

-         ушбу замин миллий давлатчилик ва юксак цивилизация анъаналарига бой;

-         дунё тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган илм-фан, маданият тараққий этган даврлар мавжуд;

-         жаҳон тараққиётига беқиёс таъсир кўрсатган буюк шахслар яшаб ўтган;

-         умумбашарий аҳамиятга эга бўлган воқеалар бўлиб ўтган;

-         ноёб осари атиқалар ҳамда муқаддас зиёратгоҳларнинг кўплиги ва бошқалар.

                                                                                       

 

Ўқитувчи: Бизнинг тарихимиз бу мезонларнинг барчасига тўлиқ жавоб беришини, бугунги кунда нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам, таниқли мутахассислар ҳам тан олган. Биз айнан ана шу ҳақиқатга таянган ҳолда ўз тарихимизни буюк ва қадимий деб биламиз, ҳамда у билан ҳақли равишда фахрланамиз.

(Синф ўқувчилари махсус тарқатмалар ёрдамида гуруҳларга бўлинадилар).

Гуруҳлар учун умумий топшириқ:

Жадвалда кўрсатилган мезон ва талабларни тарих дарсларидан, «Ватан туйғуси» фанидан ўзлаштирган билимлари орқали исботлаш.

1-гуруҳ учун жадвалдаги 1-2-3 мезонлар;

2-гуруҳ учун 3-4 мезонлар;

3-гуруҳ учун 5-6 мезонлар исботлаш учун бўлиб берилади.

(Бажариш учун 10 дақиқа).

(Бу вақт оралиғида ўқитувчи ўқувчиларга видео орқали ўзи тайёрлаган ахборот, маълумотни ёрдамчи восита сифатида намойиш этади;)

Ва дунёнинг энг йирик маданий марказлари бўлган – Лондон, Париж, Берлин, Москва, Санк-Петербург, Ню-Йорк, Деҳли, Теҳрон, Қоҳира ва бошқа шаҳарларда миллий меросимизнинг ўн минглаб ноёб намуналари сақланаётганлиги ҳақидаги маълумотлар берилиши мақсадга мувофиқ.

Гуруҳлар бўйича берилган топшириқнинг назорати:

1-гуруҳ вакили: Ўзбекистон замини 3-3,5 минг йиллик маданий тарихга эга. Унда Жарқўрғон, Далварзинтепа, Фаёзтепа, Афросиёб, Кубо, Варохша, Тупроқ қалъа сингари қадимий цивилизация ўчоқлари мавжуд.

 

2-вакили: Юртимиз ҳудудида тарихда Турон, Туркистон, Бақтрия, Кушон, Суғд, Хоразм, Моварауннахр деб аталган улкан давлатлар бўлган.

 

1-ўқувчи жавоби: Ўзбекистон ҳудудида яъни ўтмишда Моварауннахр деб аталган заминда дунё тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган илм-фан, маданият тараққий этган даврларнинг мавжудлиги IX-XI, XIII-XVIII асрлар билан боғлиқ бу даврда Хоразмдаги «Маъмун академия»сининг фаолият юритганлиги, кейинги асрларда Самарқанд, Бухоро, Хива, илм-фан тараққиёти жиҳатидан юксакликка кўтарилган.

2-ўқувчи жавоби: Жаҳон тараққиётига ва маънавият юксалишига беқиёс таъсир кўрсатган буюк шахслар: ал Беруний, ал Хоразмий, ибн Сино, Фарғоний, Мотуридий, ар Марғиноний, ал Бухорий, Самарқандий, ат Термизий, А.Темур, А.Навоий, Бобур, Улуғбек, М.Қошғарий, Ю.Х.Ҳожиб, Фаробий ва бошқалар.

3-ўқувчи: XIX-XX асрда илм-фан учун фидойилик қилган ватандошларимиз. А.Қодирий, Чўлпон, Фитрат, А.Авлоний, К.Ниёзий, Х.Абдулла, В.Зоҳидов, О.Содиқов, С.Сирожиддинов, Т.Саримсоқов (математик, фан академиги) И.Ғуломов, И.Мўминов, А.Орипов, Э.Воҳидов, А.Қаюмов.

3-гуруҳ жавоби: Ўлкамизда умумбашарий аҳамиятга эга бўлган воқеаларнинг бўлиб ўтганлиги:

Қадимий шаҳарларнинг пайдо бўлиши (Хива, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз).

Сўғд ва Хоразм ёзувининг пайдо бўлиши; Спитамен, Тўмарис, Широқ, Муқанна, М.Таробий, Мангуберди.

2-ўқувчи: Ўзбекистонда мавжуд бўлган ноёб осари атиқалар ҳамда муқаддас зиёратгоҳлар:

Регистон ансамбли, Улуғбек мадрасаси ва расадхонаси, Кўкалдош, Мир Араб, Шердор мадрасалари, А.Темур, Шоҳи Зинда, ал Бухорий, Нақшбандий мақбаралари, Биби Хоним, Тиллакори масжидлари, Хўжа Ахрор, Бухоро арки, Ичан қалъа ва бошқалар.

(Жавоблар тинглангач ўқувчиларга рағбат карточкалари топширилади).

Ўқитувчи: Мана ўқувчилар, Ватанимиз тарихига оид маълумотлар билан ўртоқлашиб олдик. Ушбу маълумотларга қўшимча тарзда келтирмоқчиман. Қадимда Хитойдан бошланиб Шарқу Ғарбни боғлаган. Буюк Ипак йўли Ватанимиз худудидан ўтган. Кўҳна заминимизда бундан уч минг йиллар илгари дунё тараққиётига маънавиятимиз юксалишига катта таъсир кўрсатган зардуштийлик дини ва унинг муқаддас китоби «Авесто» бизнинг юртимизда цивилизация қанчалик чуқур илдизга эга эканини кўрсатади, ёки Бухоро, Хива, Термиз каби шаҳарларнинг 2500 йиллик тўйлари байрам қилинди. Шаҳрисабзнинг 2700 йиллиги жаҳон миқёсида нишонланиши-буларнинг барчаси бизнинг тарихимиз ҳақида сўраганларга муносиб жавобимиз бўлади.

А.Темур таъбири билан айтадиган бўлсак, кимки бизнинг қудратимизга, тарихимизга шубха қилса, биз қурган иморатларга назар солсин.

 Мустаҳкамлаш.

Ўтилган мавзуни мустахкамлаш учун қуйидаги тест саволлари оғзаки берилади, ёки бу усулни «Зукколар» ринги усулида қўллаш ҳам мумкин. Бунинг учун 2 тадан ўқувчи доскага чақирилади ва тест саволи ўқиб эшиттирилади. Жавобга тайёр ўқувчи биринчи бўлиб қўнғироқни босади ва тўғри жавобни айтади.

1-савол: Халқимиз тарихининг буюк ва қадимий эканлиги нималарда яққол кўринади?

А. Тарихий воқеаларда

Б. Тарихий саналарда

С. Миллий байрамларимизда

Д. Миллий тилимизда

Е. Буюк шахсларда, асори атиқаларда, ноёб ёдгорликларда.

(Тўғри жавоб: Е).

2-савол: Қайси китоб дунё тараққиётига катта таъсир кўрсатган?

А. Инжил

Б. Авесто

С. «Саодатга элтувчи билим»

Д. Ўрхун-Енисей ёдгорлиги

Е. «Ал-адаб, ал-муфтат»

(Тўғри жавоб: Б).

3- Савол: «Тарих – келажак кўзгуси» деган иборанинг маъноси:

А. Халқнинг тарихи, унинг қандай халқ эканлигини кўрсатади

Б. Тарих орқали инсонлар ўтмишдан зарур сабоқ олади

С. Тарих келажак йўлимизни тўғри белгилашга хизмат қилади

Д. Тарих инсонларнинг кўзини очади

Е. Барча жавоблар тўғри

(Тўғри жавоб: Е).

(Ҳар бир рингда ғолиб бўлган ўқувчи «Тафаккур дарахтида» (рамзий маънода) осилиб турган мевалар билан тақдирланади. Ушбу мева шаклидаги қоғоз орқасига ушбу ҳикматлар ёзилган бўлади.

1.     «Инсон учун тарихдан жудо бўлиш - ҳаётдан жудо бўлиш демакдир».

2.     «Мозийга қайтиб иш кўрмоқ - хайрлидир» (А.Қодирий)

3.     «Кўҳна тарих шодасида битта маржон Ўзбегим» (Э.Воҳидов).

Уйга вазифа: Дарсликдан «Тарих – маънавият учун пойдевор» мавзуси бўйича берилган саволларга ёзма жавоб тайёрлаш.

 

 

Аннотация

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов айтганларидай “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, “Тарихий тарққиётнинг асосини муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч - маърифат” эканлигини қайд этган.

Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмоқда.

Бу табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу-фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчилару саркардалар етишиб чиққан.

Юртимиз буюк тарих эгаси, бутун жаҳонга ўткир фикр-мулоҳазалари ва дунёқарашлари билан ўзлигини англата оладиган азаз авлиёларнинг авлодидир. Бугунги кунимизнинг фаровонлиги ўтмиш тарихининг асоси эканлигини, ёшлар эса, шу буюкулик сари боррувчи муносиб авлод бўлиши лозимлигини ўқувчиларга қайта-қайта уқтириш лозим.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-синф

 

“Тил – маънавият кўзуси”

Режа:

1. Сўз қадри

2. “Давлат тили”  тўғрисида”ги қонун.

3. Сўзлашганда бошқа миллат ва эллатларнинг тилларини ҳурмат қилиш тушунчаси.

4. Миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлиши

Дарснинг мақсади:

Таълимий: “Давлат тили”  тўғрисида”ги қонун,  Сўзлашганда бошқа миллат ва эллатларнинг тилларини ҳурмат қилишнинг моҳияти ҳақида. Миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлиши.

Тарбиявий мақсади: Инсон маънавиятини шаклланишида она тилининг ўрни беқиёс эканлиги тушунтирилади. Ўқувчиларда  жамоат жойида ва уйда ўз фикрини билдиришда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш малакалари шакллантирилади. Миллий-ғурур ва ифтихор туйғулари юксалтирилади. Глобаллашув жараёнида “оммавий маданият” она тилни йўқолиб кетишига  сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бериди.

Дарс усули: Аралаш

Дарснинг жиҳози:

Дидактик: Президент Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият –енгилмас куч” китоби, қўлланма, дарслик, тарқатма саволлар, ватман, маркер, скотч ва бошқа зарурий буюмлар.

Дарснинг техник чизмаси:

 

1.      

Ташкилий қисм – 10 дақиқа.

2.      

Ўқувчиларни фаоллаштириш – 10 дақиқа.

3.      

Янги мавзу билан ишлаш – 15 дақиқа.

4.      

Ўқувчиларни рағбатлантириш – 5 дақиқа.

5.      

Уйга вазифа.

 

Фаоллаштириш учун саволлар

1.     Сўзлашув одоби деганда нимани тушунасиз?

2.     Телефондаги сўзлашув билан одатдаги сўзлашувнинг нима фарқи ва қандай умумийлик томонлари бор?

3.     Мактабда, ўқитувчининг саволига жавоб бериш учун қўл кўрсатиш шартми? 

4.     Давлат тили деганда нимани тушунасиз?

5.     Ўзбек тилига давлат тили мақоми  қачон берилган?

6.     Давлат тили билан бирга юртимиздаги барча миллат ва элатларнинг тиллари ривожига ҳам шарт-шароитлар яратилганлигининг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

7.     Жамоат жойида, автобусда, театр ва кино залида, футбол томошасида ёки спорт тўгарагида қандай сўзлашган маъқул деб ўйлайсиз?

8.      Телефонда сўзлашганда “Да, ҳозир бораман, знаеш я тебе позваню, ладно, чао!” каби сўзларнинг ишлатилишига муносабатингизни билдиринг.

9.      Қуйидаги ҳикояга фикрингизни билдиринг.

         Саволарни ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб, ҳар бир гуруҳ учун алоҳида, алоҳида ҳам бериш мумкин.

Ўқувчиларнинг жавоблари ҳар бир саволга берган жавоблари эътиборсиз қолдирилмаслиги лозим, жавоблар  умумлаштирилади.

Ўқитувчининг хулосаси:

         Маълумки, ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили- бу миллатнинг руҳидир.(“Юксак маънавият – енгилмас куч,” Ислом Каримов).

         Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.

         Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат ва эллатларнинг тиллари, урф одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилишни таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

(Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 4-модда)

 Ибрат: «Нодон киши лашкар ноғорасига ўхшайди: овози баланду ичи бўм-бўш ва ғариб».

                                                                                                    (Саъдий Шерозий)

“Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадурган оинаи ҳаёти тил ва адабиётидир. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмоқдир”.

(Абдулла Авлоний)

Уйга вазифа:

1.                    Автобусдаги қизчанинг онасига бўлган муомаласига муносабат билдиринг?

2.                    Телефонда сиз қандай сўзлашган бўлар эдингиз?

3.                    Телефондан қайси вақтларда фойдланиш тўғри ҳисобланади?

4.                    Ушбу саволни оила аъзоларингиз билан муҳокама қилинг.

5.                    Одамнинг ташқи қиёфаси унинг одобига мос келиши керакми?

6.   Қуйидаги “да”, лаббай, эшитаман, қулоғим сизда, узр кейин гаплашсак бўладими?, мен ҳозир автобусдаман, хватет бошқа телефон қилманг. “Я немогу сейчас с вами разговариват – дарсдаман”, привет, пока-пока, хайр омон бўлинг, учрашгунча хайр, ассалому алайкум, салом, “ладно учрашгунча”   сўзларидан телефонда сўзлашиш учун маъқул бўлганларини жадвалга солинг.

Телефонда сўзлашишда ишлатиш мумкин

Ишлатилмайди

 

 

Аннотация

 

       Сўзлашганда бошқа миллат ва эллатларнинг тилларини ҳурмат қилишнинг моҳияти, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлиши ҳақида, инсон маънавиятини шаклланишида она тилининг ўрни беқиёс эканлиги тушунтирилади. Ўқувчиларда  жамоат жойида ва уйда ўз фикрини билдиришда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш малакалари шакллантирилади. Миллий-ғурур ва ифтихор туйғулари юксалтирилади. Глобаллашув жараёнида “оммавий маданият” она тилни йўқолиб кетишига  сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бериди, чунки замонавий ёшларимиз орасида ўзбек тили билан  бошқа тилларни қўшиб гаплашиш жуда кўпайиб кетган. Айрим ёшлар, хаттоки катталар ҳам ўзбек тилимиз, нутқимизни ўзгартирган ҳолда бир-бирлари билан мулоқотда бўлмоқдалар. Бу четдан қараб кузатилганда чиройли ўзбек тилимизга нисбатан ҳурматсизликдан далолат беради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” туркумига кирувчи 5-6-синф “Ватан туйғуси” фанидан илғор педагогик технологияларни тажриба-синовдан ўтказиш учун яратилган дарс ишланмалар

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” туркумига кирувчи 5-6-синф “Ватан туйғуси” фанидан илғор педагогик технологияларни тажриба-синовдан ўтказиш учун яратилган дарс ишланмалар

Оила – Ватан тимсоли (10-11-дарс)

Оила – Ватан тимсоли (10-11-дарс)

Оила асоси – ота-она

Оила асоси – ота-она

Юртбошимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида таъкидлаганидек: “Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор

Юртбошимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида таъкидлаганидек: “Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор

Ривоят қилишларича, Муҳаммад Имом

Ривоят қилишларича, Муҳаммад Имом

Тўпланган баллар йиғиндиси аниқланади

Тўпланган баллар йиғиндиси аниқланади

Шу сабабдан оила, Ватан ҳақидаги билим ва тушунчалар, ўқувчида ота-онага ҳурмат, она заминга садоқат туйғулари, в атанпарварлик, ўз оиласига, қариндош уруғларига ҳурмат туйғуси ҳақида ҳар…

Шу сабабдан оила, Ватан ҳақидаги билим ва тушунчалар, ўқувчида ота-онага ҳурмат, она заминга садоқат туйғулари, в атанпарварлик, ўз оиласига, қариндош уруғларига ҳурмат туйғуси ҳақида ҳар…

Дарс нинг мақсади: а) таълимий: Ўзбекистоннинг дунёвий давлат эканлиги, Ўзбекистоннинг давлат тузуми, ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлидан бораётганлиги ҳақида тушунча бериш; б) тарбиявий: Ўзбекистон аталмиш…

Дарс нинг мақсади: а) таълимий: Ўзбекистоннинг дунёвий давлат эканлиги, Ўзбекистоннинг давлат тузуми, ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлидан бораётганлиги ҳақида тушунча бериш; б) тарбиявий: Ўзбекистон аталмиш…

Ватанпарварлик – Ватанни шарафлашнинг юксак кўринишидир

Ватанпарварлик – Ватанни шарафлашнинг юксак кўринишидир

Мустақил юртимиз ёшларининг келажагини қандай тасаввур қиласиз? 2

Мустақил юртимиз ёшларининг келажагини қандай тасаввур қиласиз? 2

Уйга вазифа: “ Ўзбекистон давлатининг келажаги ”ни қандай тасаввур қилишингизни расм орқали ифодалаб келиш

Уйга вазифа: “ Ўзбекистон давлатининг келажаги ”ни қандай тасаввур қилишингизни расм орқали ифодалаб келиш

Дидактик воситалар: Дарслик, тегишли адабиётлар, р асмлар, плакатлар

Дидактик воситалар: Дарслик, тегишли адабиётлар, р асмлар, плакатлар

Юқоридаги саволлар алоҳида карточкаларга ёзилган ҳолда тескари қилиб қўйилади, ҳар бир гуруҳдан 1 нафар ўқувчи чиқиб саволларни тортиб олади ва ўз гуруҳи билан саволларга жавобларни…

Юқоридаги саволлар алоҳида карточкаларга ёзилган ҳолда тескари қилиб қўйилади, ҳар бир гуруҳдан 1 нафар ўқувчи чиқиб саволларни тортиб олади ва ўз гуруҳи билан саволларга жавобларни…

Мен сизларга яна шуни ҳам таъкидлашни истардимки, соғломлик ва комиллик ғояси – ҳам миллий, ҳам умумбашарий моҳиятга эга бўлган, одамзотга хос энг юксак маънавий ва…

Мен сизларга яна шуни ҳам таъкидлашни истардимки, соғломлик ва комиллик ғояси – ҳам миллий, ҳам умумбашарий моҳиятга эга бўлган, одамзотга хос энг юксак маънавий ва…

Спорт билан шуғулланади Ўзини чиниқтиради

Спорт билан шуғулланади Ўзини чиниқтиради

Соғлом турмуш тарзи» муаммоси бўйича фикрларни умумлаштириш топшириғи берилади

Соғлом турмуш тарзи» муаммоси бўйича фикрларни умумлаштириш топшириғи берилади

Демак, Инсон танаси ўз вазифасини тўлиқ ато этиш қувватига эга бўлса, уни соғлом деймиз

Демак, Инсон танаси ўз вазифасини тўлиқ ато этиш қувватига эга бўлса, уни соғлом деймиз

Кичик гуруҳларда ишлаш – Ўқувчиларнинг ўзаро мулоқот ва фикр алмашувига асосланган бўлиб, бунда гуруҳда таҳлил қилиш, баҳолаш, текшириш асосида муайян мавзу ёки саволлар ишлаб чиқилади

Кичик гуруҳларда ишлаш – Ўқувчиларнинг ўзаро мулоқот ва фикр алмашувига асосланган бўлиб, бунда гуруҳда таҳлил қилиш, баҳолаш, текшириш асосида муайян мавзу ёки саволлар ишлаб чиқилади

Биз тарихимиз ҳақида, тарих дарсларида билиб оламиз

Биз тарихимиз ҳақида, тарих дарсларида билиб оламиз

Агар жаннат ерда бўлса, устидадир Ўзбекистон

Агар жаннат ерда бўлса, устидадир Ўзбекистон

Биз-буюк тарих эгасимиз – чунки - биз яшаётган заминда одамзоднинг пайдо бўлиши билан боғлиқ энг кўҳна манзилгоҳлар мавжуд; - илк цивилизация, яъни маданий тараққиётнинг пайдо…

Биз-буюк тарих эгасимиз – чунки - биз яшаётган заминда одамзоднинг пайдо бўлиши билан боғлиқ энг кўҳна манзилгоҳлар мавжуд; - илк цивилизация, яъни маданий тараққиётнинг пайдо…

Унда Жарқўрғон, Далварзинтепа,

Унда Жарқўрғон, Далварзинтепа,

Авесто» бизнинг юртимизда цивилизация қанчалик чуқур илдизга эга эканини кўрсатади, ёки

Авесто» бизнинг юртимизда цивилизация қанчалик чуқур илдизга эга эканини кўрсатади, ёки

Уйга вазифа: Дарсликдан « Тарих – маънавият учун пойдевор » мавзуси бўйича берилган саволларга ёзма жавоб тайёрлаш

Уйга вазифа: Дарсликдан « Тарих – маънавият учун пойдевор » мавзуси бўйича берилган саволларга ёзма жавоб тайёрлаш

Сўзлашганда бошқа миллат ва эллатларнинг тилларини ҳурмат қилиш тушунчаси

Сўзлашганда бошқа миллат ва эллатларнинг тилларини ҳурмат қилиш тушунчаси

Телефонда сўзлашганда “Да, ҳозир бораман, знаеш я тебе позваню, ладно, чао!” каби сўзларнинг ишлатилишига муносабатингизни билдиринг

Телефонда сўзлашганда “Да, ҳозир бораман, знаеш я тебе позваню, ладно, чао!” каби сўзларнинг ишлатилишига муносабатингизни билдиринг

Сўзлашганда бошқа миллат ва эллатларнинг тилларини ҳурмат қилишнинг моҳияти, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлиши ҳақида, инсон маънавиятини…

Сўзлашганда бошқа миллат ва эллатларнинг тилларини ҳурмат қилишнинг моҳияти, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлиши ҳақида, инсон маънавиятини…

Shanaraq watan timsali

Shanaraq watan timsali

Shanaraq watan timsali

Shanaraq watan timsali
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
13.02.2020