Shaxs kamolati va faoliyat
Оценка 4.7

Shaxs kamolati va faoliyat

Оценка 4.7
Документация
doc
преподавание
СCУЗ, ВУЗ
29.12.2022
Shaxs kamolati va faoliyat
Shaxs kamolati va faoliyat
Шахс камолоти ва фаолият.doc

Шахс камолоти ва фаолият (мулоқот), уларни бошқариш- маърифий - педагогик муаммо сифатида

Педагогика фанлари номзоди

доцент  Жуманова Фотима Ураловна

магистр Артикова Наргиз Шухратовна

            Калит сўзлар: преформистик назария,теологик назария,  экзистенциалистик (ўта шахсиятпарастлик) назария, биологик назария, психоаналитик назария, биологиялашган назария, мотив, мулоқот, психоаналитик, психология, биологиялашган йўналиш,

Шахс камолоти жисмоний, ақлий, сиёсий, хуқуқий, ахлоқий, эко­логик ва эстетик жиҳатга эгалиги билаи тавсифланади. Камолотнинг бу жиҳатлари нотекис, яъни ҳар хил суръатда кечади. Масалан, одамнинг жисмоний камолоти 50 минг йил олдин қандай бўлган бўлса, хо- зир ҳам деярли шундай кечмоқда. Бироқ одамнинг ақлий камолотида тафаккурнинг вожланиши ҳисобига жуда катта ижобий (олдинга) силжишлар кузатилган. Педагогика шахс камолотини барча таркибий қисмлари билаи биргаликда ўрганади.

Шахс камолоти ва унинг бошқарилишини англаш учун қуйидаги асосий масалаларга диққат-эътибор каратилиши керак:

Шахс камолотининг ўзига хос хусусиятлари: а) қайтарилмаслиги; б) ривожланиш ва инқирозларнииг узвий боғлиқлиги; в) бир маромда кечмаслиги; г) эгри-бугрилиги; д) босқичли даражалардан ўтиши; е) барқарорликка интилиши (мойиллиги).

1.    Шахс камолоти концепциялари: а) биологиялашган йўналиш: б) ижтимоийлашган йўналиш;  в) биоижтимоий йуналиш: г) замонавий педагогика ва психологиянинг концептуал қоидалари

2.    Фаолият ва мулоқот - шахс камолоти омиллари: а) фаолият ва мулоқот. уларнинг етакчи турлари; б) фаолият ва мулоқотга қўйиладиган талаблар; в) шахс камолотининг ёш хусусиятлари

3.    Маърифат ва камолотнинг ўзаро боғлиқлиги: ривожлантирувчи маърифий технологиялар.

Ҳар бир шахс ва шахслар гуруҳини ўз ичига олган жамоалар (жамият) муайян макон ва замонда шаклланади, фаолият кўрсатади ва охир-оқибат, ўз ўрнини ёш авлодларга бўшатиб беради. Демак, авлодлар янгиланиши (алмашинуви), яъни авлодлариинг ижтимоий такрор барпо этилиши, ворислиги узлуксиз давом этадиган доимий жараёндир.

Алохида ташкил этилган шароитларда, яъни таълим-тарбия муассасаларида инсон шахсини камол топтириш педагогика назарияси ва амалиётининг энг мураккаб ва ҳал қилувчи муаммоларидан биридир. Бу муаммо турли жиҳатларга эга бўлиб, бир қатор табиий ва ижтимоий фанлар томонидан ўрганилади.

Шахсиинг шаклланиши ва камол топиши шахе камолоти даражасининг юксалишига олиб келувчи миқдор ва сифат ўзгаришлари, изчил қайта ўзгаришлар жараёни билан тавсифланади. Шахс камолоти ҳақида бир канча назариялар вужудга келган:

1) преформистик назария - жинсий (тухум, уруғ) ҳужайраларда эмбрион ривожланиши ва ундан пайдо бўладиган организмнинг хусусиятларини олдиндан белгилаб берувчи моддий тузилмалар мавжуд бўлиши хақидаги таълимот; одам шахси олдиндан берилган ёки белгилаб қўйилган “дастур” асосида шаклланиши ва одамнинг фазилатлари, хусусиятлари ўз-ўзидан ривожланиши, тарбия ва ижтимоий шароитлар фақат бунга ёрдам бериши ҳақидаги назария (Антони Ле­венгук, Марчелло Мальпиги ва бошқ).

2) теологик назария - шахс камолотининг ички дастури одамнинг илоҳий вазифаси, бурчи билан боғлиқлиги, яъни шахс камолотини Оллоҳ белгилаши. Одам — икки ибтидо, яъни жисмоний ва маънавий манбалар (омиллар) уйғунлигидир. Маънавий ибтидо - “ўлмас жон" одамни табиатдан устун қўяди, Худо билан мулоқот қилишнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Инсон хаётининг маъноси имон-эътиқод орқали ошкор бўладиган “ўта ҳиссий олам”ни чуқур тушунишдан иборат (Ф. Аквинский, Ж. Маритен, Д. Трейси ва бошк.);

3) экзистенциалистик (ўта шахсиятпарастлик) назария - жамият шахсга салбий таъсир қилади ва одам фақат ундан ажралган ҳолда комилликка эришади, яъни унинг ўзи ва табиат шахс камолоти­ни олдиндан белгилайди. Бошқача айтганда, одамнинг камол топиши учун ҳеч нарса ва ҳеч кимнинг кераги йўқ (С.Кьеркегорь, К.Ясперс, М.Хайдеггер ва бошқ.);

4) биологик назария-индивиднинг ҳомиладан бошлаб ривожланиши одамнинг тур сифатида тараққий этиши жараёнида ўталган бошқа барча босқичларини такрорлайди, яъни одам ўзида мавжуд бўлган туғма ҳис-туйғулар, майллар ва эхтиёжлар билан боғлик ҳатти-ҳаракатлар (хулк-атвор) асосида ирсият (табиат) қонунларига мувофиқ шахс сифатида камол топади (Ч. Дарвин, И. Мюллер. Г. Холл ва бошқ.);

5) ўз-ўзидан камол топиш назарияси - одам фақат ирсий омилларга (кўз ранги, қон гуруҳи, резус-фактор, шизофрения ва ҳ.к.) таянган ҳолда, уларнинг таъсирида ривожланади, камол топади;

6) психоаналитик (руҳий тахлил) назария - руҳий қувват таъсиридаги жинсий майл (истак, интилиш) даражаси қанчалик юқори бўлса, одам шунчалик тез ривожланади, камол топади (3. Фрейд ва бошқ.)

Бу назарияларни келтиришдан мақсад шахс камолоти муаммоларини ўрганишда педагогика фани таянадиган тегишли назарияларни аниқлашдан иборатдир. Шу сабабли шахс муаммосига оид педагогик ва психологик илмий тадқиқотларда шахс камолотининг биологиялашган, ижтимоийлашган ва биоижтимоий йуналишлари фарқланади:

1. Биологиялашган йуналиш вакиллари шахсни алоҳида табиий мавжудот деб ҳисоблашади, одамнинг ҳулк-атворини унга туғма берилган табиий эхтиёжлар, майллар ва ҳис-туйғулар билан изоҳлашади (3. Фрейд ва бошқ.). Бу йўналиш вакилларининг фикрича, одам жамият талабларига бўйсунишга мажбур, бироқ бунда шахснинг табиий эхтиёжлари жамият томонидан қандайдир даражада сунъий тарзда бостириб турилади. Яъни табиий эхтиёжларнинг қондирилмаслиги қандайдир фаолият турлари буйича машғулотлар билан алмаштирилади ва одамнинг ўз-ўзи билан доимий ички кураши қай бир даражада ниқобланиб, ёпиб турилади.

2. Ижтимоийлашган йуналиш вакиллари одам биологик мавжудот сифатида дунёга келса хам, ўз ҳаёти жараёнида ўзи мулоқотда бўлган ижтимоий гуруҳлар таъсирида аста-секинлик билан ижтимоийлашиб боради, деб хисоблайдилар. Шахснинг камолот даражаси қанчалик паст бўлса, унда биологик хусусиятлар, энг аввало, эгалик қилиш, вайрон қилиш, жинсий майл каби туғма ҳис-туйғулар (беихтиёр харакатлар) шунчалик ёрқин, кучли намоён бўлади. Бу йўналиш вакилларининг фикрича, бола - “тоза коғоз” каби; унинг камолоти атроф-мухитдаги шароитлар ва маърифатга тўлиқ боғлиқ бўлади.

3. Биоижтимоий  йўналиш   вакиллари одамда кечадиган психик жараёнлар (сезги, идрок, тафаккур       биологик  табиатга эга, бироқ шахснинг интилиши, қизиқиши. қобилияти ижтимоий ҳодиса сифатида шаклланади, деб ҳисоблайдилар.

Замонавий психология ва педагогика шахсни биологик ва ижти­моий жиҳатлари чамбарчас (узвий) боғланган бир бутун (яхлит) мавжудот сифатида қараб чикади. Шахс биологиясидаги ўзгаришлар нафақат фаолият хусусиятларига, балки ҳаёт (турмуш) тарзига ҳам таъсир кўрсатади. Шахс камолотида муайян мотивлар, қизиқишлар, мақсадлар, яъни ижтимоий хаёт натижалари ҳал килувчи роль ўйнайдики, улар шахснинг бутун киёфасини белгилаб, ўз-ўзини ривожлантириш учун куч багишлайди. Яъни ўзидаги жисмоний камчиликлар ва феъл-атвор хусусиятларини (тез аччиқланиш, сержахллик, дамдузлик (одамови) ва ш.к.) имкон қадар бартараф қила олади.

Шахс психология фанида асосий рухий тавсифлар (психик жара- ёнлар, холатлар ва хусусиятлар) нуқтаи назаридан қараб чиқилса, пе­дагогика фанида биологик ва ижтимоий жихатлари узвий богланган яхлит биоижтимоийи мажмуи сифатида караб чикилади. Шахс камо­лотида биологик (ирсий) ва ижтимоий жихатлар чатишиб кетади ва уларнинг бирлигида ижтимоий омилларнинг ахамияти яккол куриниб туради.

Шахснинг асосий вазифаси - жамиятда шаклланган ижтимоий тажрибани ижодий ўзлаштириш ва ўзини ижтимоий муносабатлар тизимига киритишдан иборат. Шахснинг барча жиҳатлари (томонлари) фақат фаолият ва мулоқотда намоён бўлади.                                                         Фаолият ва мулоқот ижтимоий ҳаётнинг икки хусусиятини, яъни инсон ҳаётининг икки тарзини ташкил қилади.                                                                                                                               Фаолият - инсоннинг ҳаёт кечириш усули ва мавжудлик шакли бўлиб, атрофдаги оламни мақсадга мувофиқ қайта ўзгартиришга қаратилган фаоллигидир. Фаолиятнинг асосий турлари - ўйин, ўқиш ва мехнат фаолияти.

Фаолият турларининг ҳар хил таснифлари мавжуд: социологияда - меҳнат, ижтимоий-сиёсий, бадиий-ижодий, илмий-тадқиқий фаолият; педагогикада - меҳнат. ўқиш ва ўйин фаолияти; психологияда - руҳий жараёнлар (сезиш, хотирада сақлаш ва эсга тушириш, тафаккур ва ҳ.к) билан боғлиқ фаолият турлари фарқланади (1.1-расм).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


1.1-расм. Шахс камолотида фаолият ва мулокотнинг тутган урин

Фаолият одамнинг мавжудлик усули ва яшаш (турмуш кечириш. тирикчилик) шакли сифатида:

1)                       инсон ҳфёти моддий шарт-шароитларининг яратилишини. инсоннинг табиий эхтиёжлари қондирилишини таъминлайди;

2)                       инсоннинг маънавий дунёсини ривожлантириш омилига, унинг маданий эҳтиёжларини қондириш шакли ва шартига айланади;

3)                       Одамнинг ўз шахсий имкониятлари, ҳаётий мақсадлари ва муваффақиятларини руёбга чиқариш соҳаси хисобланади;

4)                       одамнинг ижтимоий муносабатлар тизимида ўзлигини намо ён қилиши ва ижтимоий интилишларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратади;

5)                       илмий билиш, уз-узини билиш ва ўз-ўзини камол топтириш манбаи ва мезони ҳисобланади;

6)                       атрофдаги оламни билиш ва қайта ўзгартиришни таъмиплайди

Фаолият фаол ва суст бўлиши мумкин. Фаоллик, масалан. ки­лим жараёнида укувчига ижтимоий тажрибани тез ва муваффақиятли  ўзлашгиришга имкон беради, ўзаро фикр алмашинув билан боғлиқ бўлган қобилиятларини ривожлантиради, атрофдаги борлиққа муносабатини шакллантиради. Билиш фаоллити боланинг ақлий камлотини таъминлайди. Меҳнат фаоллиги шахс маънавий ва аҳлоқий дунёсининг тез ва муваффақиятли шаклланишини рағбатлантиради, меҳнатга муваффакиятли тайёргарликни белгилайди. Фаолликнинг барча куринишлари фақат эхтиёжларга асосланади. Инсон эхтиёжла рининг турли-туманлиги фаолиятнинг хилма-хил турларини вужудга келтиради.

Ўқувчилар фаолиятини муваффақиятлн ташкил этиш учун бўлғуси педагог қуйидагиларни билиши лозим:

1)            ўқувчи фаолиятинннг психик (рухий) тузилмаси, унинг ривожланиш қонуниятлари;

2)            ўқувчи шахсининг эҳтиёжлари ва фаолият мотивлари хусусиятлари;

3)            шахс камолотинннг турли (ёш) даврларида етакчилик қиладиган фаолият турлари.

Шунингдек, бўлғуси педагог қуйидагиларни эплай олиши лозим:

1)   ўқувчилар фаолиятини режалаштира олиш: уларнинг ёши, ўзига хос хусусиятлари, қизиқишлари ва имкониятларини ҳисобга олган холда фаолият объектлари ва предметини аниклаш;

2)        ўқувчиларда фаолият мотивларини шакллантириш ва рагбатлантириш;

3)        фаолият таркибий қисмларининг (мақсади, уни режалаштириш, муайян ҳатти-ҳаракатлар, амалларни бажариш, ўз-ўзини назорат қилиш ва баҳолаш) болалар томонидан ўзлаштирилишини таъминланиш.

Мулоқот - шахслар ўртасида биргаликдаги ўзаро фаолиятга бўлган эҳтиёжлар асосида аро алоқалар (муносабатлар) ўрнатилиши жараёни. Демак, мулоқот - фаолиятнинг бир тури, кўринишидир. Шахс камолотида мулоқотнинг тутган ўрни беқиёс бўлиб, унинг бир неча тури фарқланади (1.2-расм):

а) иштирокчилар таркибига кўра:

1)  шахслараро мулоқот - “одам-одам” тизимидаги шахсий ва ишга тааллуқли мулоқот бўлиб, ўзаро муносабатлар табиатига кўра: а) иш буйича мулоқот; б) иш буйича дўстона мулоқот; в) самимий мулоқот (дўстлик);

2)  шахс-гуруҳи мулоқот - “одам-гуруҳ” тизимидаги ишга алоқадор мулоқот бўлиб, ўзаро муносабатлар табиатига кўра: а) иш буйича мулоқот; б) иш буйича дўстона мулоқот; в) раҳбарнинг жамоа (гуруҳ) билан мулоқоти;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1.2-расм. Мулоқот турлари тузилмаси

3) гуруҳлараро  мулоқот — “гуруҳ-гуруҳ” тизимидаги ишга алоқадор мулоқот бўлиб, икки ёки ундан ортиқ жамоанииг ўзаро алоқаси (муносабати);

б)зуҳурлик даражасига кўра:                                                                                                                           1) бевосита мулоқот - юзма-юз, тоғридан-тўғри мулоқот;                                                                           2) билвосита мулоқот -учинчи киши иштирокида ёки техник воситалар, почта алоқаси ёрдамида амалга ошириладиган мулоқот.

в) давом этmuш муддатига кўра:

1) қисқа муддатли мулоқот.

2) узоқ муддатли мулоқот;

г) ниҳоясига кўра:

1) тугалланган мулоқот;

2) тугалланмаган (узилган) мулоқот.                                                                                                            Мулоқот тузилмаси комиуникатив (ўзаро ахборот алмашиниш ». интерфаол (кайтар алоқали, диалогли, ҳатти-ҳаракатли ўзаро ахборот алмашиниш) ва парцевтив (ҳамкорларнинг бир-бирини тушуниш  баҳолаши орқали ўзаро ахборот алмашиниш) жиҳатларга эга.

Шундай қилиб, шахснинг ижтимоий қиёфаси унинг атрофдаги одамлар ҳаёти билан ўзаро муносабатида намоён бўлади. Шахс камолотига бундай ёндашиш яхлит биоижтимоий жаараённи акс эттиради. Бу жараёнда нафақат миқдор, балки сифат ўзгаришлари ҳам рўй беради ва қуйидаги бир қатор зиддиятлар ҳал этилади:

1)                 фаолият турлари келтириб чиқарадиган янги эҳтиёжлар билан уларни қониқтириш имкониятлари ўртасидаги зиддиятлар;

2)                 боланинг ўсиб борувчи жисмоний ва маънавий имкониятлари билан эски, олдиндан шаклланган ўзаро муносабат шакллари ва фао­лият турлари ўртасидаги зиддиятлар;

3)                 ёшларга жамият (катталар) томонидан қўйиладиган ошиб борув­чи талаблар билан шахс камолотининг амалдаги даражаси ўртасидаги зиддиятлар.

Бу зиддиятлар барча ёшдаги одамларга тегишли бўлиб, муайян ёшга боғлик ҳолда ўзига хос тарзда намоён бўлади. Зиддиятларнинг бартараф этилиши фаолиятнинг бирмунча юқори даражаларини шакллантириш ва йўлга қўйиш орқали юз беради. Натижада бола ўз камолотининг хийла юқори даражасига кучиб ўтади: эҳтиёж қондирилади, зиддият бартараф этилади. Бироқ қондирилган эҳтиёж юқори тартибли янги эҳтиёжни вужудга келтиради. Битта зиддият иккинчиси билан алмашади ва шу тариқа шахснинг узлуксиз камол топиши давом этади. Бу жараёнда маърифат шахс ривожланиши ва камолотини таъминловчи энг мух;им  учинчи омил сифатида намоён бўлади.

Демак, шахс камолоти - шахснинг жисмоний, руҳий ва маънавий хусусиятларида миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришларига диа­лектик ўтиш билан тавсифланадиган мураккаб, узоқ давом этадиган зиддиятли жараён. Шахс камолоти психология ва педагогика фанларининг умумилмий категорияси бўлиб, психология - шахс рухий ка­молотининг қонунларини изоҳлаб берса, педагогика - комил инсон ва баркамол авлодни шакллантириш мақсадларини кўзлаб шахс камолотини бошқариш ҳақидаги назарияни яратади.

 

                                          Адабиётлар рўйҳати:

1.                                                                 Исмоилова З. Педагогикадан амалий машғулотлар.- Т.: Фан , 2001

2.                                                                 Каджаспирова, Г.М Педагогика в схемах и таблицах: Учебное пособие. –М.: Проспект, 2016 .

3.                                                                 Зимёмухамедов Б. Маърифат асослари – Т. Chinor ENK, 1998.

4.                                                                 Педагогикадан амалий машқлар ва масалалар / Ўқув қўлланма. Ў.Асқарова – Тошкент , Истқлол, 2005.

5.                                                                 Чориев А, Инсон фалсафаси. Инсон тўғрисидаги фалсафий фикрлартарққиёти. Биринчи китоб.-Т:  Chinor ENK, 1998.

6.                                                                 Қуронов М. Миллий тарбия. –Т.: Маънавият 2007.

7.                                                                 Ғозиев Э. Психология . – Т: Ўқитувчи , 1994.


8.                                                                 Скачано с www.znanio.ru

Шах с камолоти ва фаолият (муло қ от), уларни бош қ ариш- маърифий - педагогик муаммо сифатида

Шах с камолоти ва фаолият (муло қ от), уларни бош қ ариш- маърифий - педагогик муаммо сифатида

Оллоҳ белгилаши. Одам — икки ибтидо, яъни жисмоний ва маънавий манбалар (омиллар) уй ғ унлигидир

Оллоҳ белгилаши. Одам — икки ибтидо, яъни жисмоний ва маънавий манбалар (омиллар) уй ғ унлигидир

Шахс психология фанида асосий рухий тавсифлар (психик жара- ёнлар, холатлар ва хусусиятлар) нуқтаи назаридан қараб чиқилса, пе­дагогика фанида биологик ва ижтимоий жихатлари узвий богланган яхлит…

Шахс психология фанида асосий рухий тавсифлар (психик жара- ёнлар, холатлар ва хусусиятлар) нуқтаи назаридан қараб чиқилса, пе­дагогика фанида биологик ва ижтимоий жихатлари узвий богланган яхлит…

Шах с камолотида фаолият ва мулокотнинг тутган урин

Шах с камолотида фаолият ва мулокотнинг тутган урин

Мулоқот турлари тузилмаси 3) гуруҳлараро мулоқот — “гуруҳ-гуруҳ” тизимидаги ишга алоқадор мулоқот бўлиб, икки ёки ундан ортиқ жамоанииг ўз аро алоқаси (муносабати); б) зуҳурлик даражасига…

Мулоқот турлари тузилмаси 3) гуруҳлараро мулоқот — “гуруҳ-гуруҳ” тизимидаги ишга алоқадор мулоқот бўлиб, икки ёки ундан ортиқ жамоанииг ўз аро алоқаси (муносабати); б) зуҳурлик даражасига…

Шундай қилиб, шахснинг ижтимоий қиёфаси унинг атрофдаги одамлар ҳаёти билан ўзаро муносабатида намоён бўлади

Шундай қилиб, шахснинг ижтимоий қиёфаси унинг атрофдаги одамлар ҳаёти билан ўзаро муносабатида намоён бўлади
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
29.12.2022