Синф рахбарларнинг иш фаолияти
Оценка 4.6

Синф рахбарларнинг иш фаолияти

Оценка 4.6
docx
06.08.2020
Синф рахбарларнинг иш фаолияти
синф рахбари низоми.docx

Халқ  таълими  вазирининг

2019 йил  “___” августдаги

____-сон буйруғига илова

 

Халқ таълими муассасалари синф раҳбарлари тўғрисида

     Н И З О М

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом халқ таълими муассасаларида синф раҳбарлари (кейинги ўринларда синф раҳбарлари деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Синф раҳбарлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.

 

2-боб. Синф раҳбарларининг асосий вазифалари ва функциялари

 

3. Қуйидагилар синф раҳбарларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

таълим муассасасининг тарбиявий тизимидаги таянч педагоглардан бири сифатида ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг амалда белгиланган таълим ва тарбия олишларини ташкил этиш;

ўқувчиларнинг аҳил гуруҳларини, аниқ мақсадга йўналтирилган ишчан жамоани ташкил қилиш ва уларни таълим-тарбияли шахслар, келажаги буюк давлатнинг ҳақиқий эгалари, комил инсонлар этиб вояга етказиш;

ўқувчиларнинг ўсиб-улғайишларини педагогик кузатувлар асосида назорат этиш, ёрдамга муҳтож ўқувчиларга якка ҳолда ёндошиш асосдта улар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик, меҳр-мурувват, масъулият, ташаббускорлик, ишбилармонлик каби хислатларни уйғотиш;

бириктирилган синф ўқувчиларининг маънавий ва маърифий тарбиясини ташкил этишда ўқитувчилар, болалар етакчиси, психолог, ота-оналар, шунингдек таълим муассасаси раҳбарияти орқали вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, маҳалла, ҳуқуқ-тартибот идоралари, хомийлик ва васийлик комиссиялари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари, ижодий уюшмалар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш.

Синф раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.

4. Синф раҳбарлари ўзларига юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ҳар томонлама етук, баркамол – маънавий, ақлий, жисмоний ривожланган шахс тарбиясини амалга ошириш, синф ўқувчиларининг қобилиятларини тўлиқ намоён этишлари учун етарли педагогик шароит яратиш;

таълим муассасалари педагогик ва  ўқувчилар жамоаси  ҳамкорлигида тарбиявий ишларни ташкил этишда ҳар бир ўқувчининг ўзига хос хусусиятларига қараб ёндашишни йўлга қўйиш;

синф раҳбарлари ўз фаолиятларини ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, умумий ривожланиш даражалари ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, кенг қамровли тарбиявий ишлар ва аниқ мезонлар асосида ташкил этади.  Жумладан:

Миллий ғоя ва маънавият асослари руҳида тарбиялаш йўналишида:

ўқувчиларни Ватанга, Ўзбекистон Республикаси Президентига муҳаббат ва фидойилик, Давлат рамзларига садоқат, Миллий ғоя руҳида тарбиялаш;

ўқувчилар онгига ўз туғилиб улғайган юртига, буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эҳтиром туйғуларини сингдириш, юртимизда бунёд этилаётган иншоотлар ва маърифат масканлари билан таништириб бориш;

синфда ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳитини яратиш, тарбия жараёнига бой маданий меросимиз, миллий одоб-ахлоқ меъёрларини татбиқ этиш, меҳнатга ижодий муносабатни тарбиялаш;

ўқувчиларни ўзбек ва бошқа халқларнинг маданий, тарихий, миллий анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш.

Ота-оналар ва маҳалла билан ҳамкорлик йўналишида:

баркамол авлодни тарбиялашда “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши фаолиятини кенг татбиқ этиш, аниқ белгиланган режа асосида синф ота-оналар мажлисларини ўтказиб бориш;

ўқувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш, жумладан, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар, ота-онасиз болаларнинг, ҳомийлик ва васийликка берилган вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялаш;    

ўқувчиларнинг таълим муассасасига белгиланган мактаб формасида келишларини назорат қилиш;

ўқувчиларнинг кундаликларини юритилишини назорат ва таҳлил қилиш, уларнинг ўқув қуролларини мавжудлиги ва сақлашларини кузатиб бориш;   

ўқувчиларнинг турар жойлари, уй шароитлари билан танишиш, уларнинг соғлиғи, маиший ҳолатларини ўрганиш, яхшилашга кўмаклашиш, уйда ва таълим муассасасида маданий дам олишларига ва мустақил ишлашларига шароит яратишга ҳаракат қилиш;

ўқувчиларнинг турли салбий диний оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, бу борада тарғибот-ташвиқот ишлар олиб бориш;

ота-оналар билан ҳамкорликда умуммактаб ота-оналар мажлислари, конференциялар, давра суҳбатлари, мулоқотлар уюштириш. Синфда ўтказилган тарбиявий ишлар юзасидан педагогик кенгашларда ҳисобот бериш;

дарсларга мунтазам келмайдиган, тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлашда уларнинг ота-оналари, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилиш;

ўқувчиларда ота-оналар ва катталарга ҳурмат ҳамда кичикларга иззат руҳида тарбиялаш, камтарлик, сахийлик ва саховатпарварлик, инсонларга ёрдам бериш, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик хислатларини сингдириб бориш.

Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, мактабдан ва синфдан ташқари фаолиятга жалб этиш йўналишида:

ўқувчиларнинг қизиқиш, имконият ва қобилиятларига қараб фан тўгараклари, спорт секциялари, бадиий-эстетик, техник, экологик, сайёҳлик ва ўлкашунослик йўналишидаги тўгаракларга, клубларга жалб қилиш;

қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларни рағбатлантириш, уларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга кўмаклашиш;

ўқувчилар дунёқарашини миллий маданиятнинг асоси бўлган мусиқа ва қўшиқ, расқ, кино, адабиёт, халқ оғзаки ижоди, театр, наққошлик ва меъморчилик каби халқ амалий санъати турлари воситасида кенгайтириш мақсадида уларни маданият масканларига жалб этиш;

ўқувчиларни ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш, шунингдек кузги, қишки ва баҳорги таътилларини мазмунли ўтказишлари учун шароит яратиш;

ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда маданий дам олишлари ва саёҳатларини уюштириш;

таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар (байрамлар, кўрик-танлов, спорт мусобақалари, учрашувлар, кечалар ва бошқалар)да ўз синфининг фаол иштирокини таъминлаш.

Ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимини такомиллаштириш йўналишида:

синф жамоаси билан биргаликда синф фаолларини сайлаш ва синф ишларини режалаштириш, тарбиявий соатларни белгилаш, ўқувчилар давоматини мунтазам кузатиб бориш;  

синфда ўқувчиларни аҳил жамоага жипслаштириш ва ташаббускор ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, синф жамоасининг эҳтиёж  ва қизиқишларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш;

ҳар бир ўқувчининг ўзи учун кун тартибини тузишларни ташкил этиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш;

ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқариш тузилмаларини, жумладан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг умумий ўрта таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти фаолиятини мувофиқлаштириш, асосий мазмун-моҳияти ва жамиятдаги мавқеини тарғиб этиш;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг умумий ўрта таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти ҳамда “Камалак” болалар ташкилотларининг ҳисобот сайлов йиғилишларини белгиланган тартибда ўтказилишида сардорларга амалий ёрдам бериш;

ўқувчилар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳар бир фуқаро, шахс ва муассасалар томонидан бажарилиши шарт бўлган қонун ҳужжатлари ҳақида тушунчалар бериб бориш, қонунга ҳурмат ҳиссини шакллантириш;

болалар ва ўсмирлар учун чоп этиладиган газета ва журналларни тарғиб этиш, синф деворий газетасини чиқарилишига кўмаклашиш;

Педагогик жамоаси билан биргаликда:

синф ўқувчиларнинг таълим муассасаси (уставида белгиланган) ички тартиб-қоидаларини бажаришларини таъминлаш;    

синф журналларининг ва бошқа зарурий ҳужжатларнинг тўғри юритилиши таъминлаш;   

ўқувчилар ўзлаштиришини юқори даражага кўтариш, тартиб-интизомни сақлаш мақсадида  синф мажлисларини ўтказиб бориш;

ўқувчиларнинг ўқишда эришган ютуқлари, умумий фойдали меҳнатда, мактаб ҳаёти ва жамоатчилик ишларида фаол қатнашганликларини эътиборга олиб тақдирлаш ҳақида таклиф бериш;  

соғлом турмуш тарзи, оилавий ҳаёт гигиенаси ҳамда жисмоний тарбия, зарарли одатлардан сақланиш каби масалаларга эътибор бериш;   

ўқувчиларнинг ўзлаштирмаслик сабабларини аниқлаш ва буни бартараф этиш учун тегишли фан ўқитувчилари билан биргаликда ёрдам бериш;  

таълим муассасаси тиббиёт ходимлари, ўқитувчилари, психолог ва ота-оналар билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш,  маънавий-маърифий, жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланиш мувофиқлигини назорат қилиш;

таълим муассасасида техника хавфсизлиги қоидаларига, санитария-гигиена тартибига, ўқувчиларни муҳофаза қилиш қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлаш;  

шунингдек, ўз малакасини ошириб туриш, ўз соҳаси бўйича ўтказиладиган турли семинарларда иштирок этиш.

Синф раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

5. Синф раҳбарлари зиммасига мазкур низом ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган вазифаларни юклаш, шу жумладан уларни вазифалари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишларга ва бошқа тадбирларга жалб этишга йўл қўйилмайди.

6. Синф раҳбарлари таълим муассасасида ва кенг жамоатчилик орасида ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг (ота-оналари билан биргаликда) тарбияланганлик даражасига  жавобгар шахс ҳисобланади. 

 

3-боб. Синф раҳбарларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

7. Синф раҳбарлари ушбу низомда белгиланган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг дарс ва имтиҳонларида иштирок этиш;

бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар учун қўшимча дарслар ташкил этилиши бўйича таклифлар бериш;    

ўқувчилар тарбиясига оид илғор иш тажрибаларини амалга ошириш бўйича таълим муассасаси маъмуриятига ташаббус билан чиқиш;

тарбиявий соатларни режалаштиришда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиқиб, таълим муассасасининг умумий режасига қўшимча ёки ўзгартиришлар бўйича таклиф киритиш;

тарбиявий соатларни таъсирчанлигини ошириш учун мавзуларни ўтишдан олдин мактаб психологи, шифокори (ҳамшираси) ва бошқа тегишли соҳа мутахассислари билан муҳоқама қилиш ҳамда зарур ҳолларда уларнинг иштирокида тарбиявий соатларни ташкил этиш;

синф фаоллари ишини назорат қилиш, ўқувчиларнинг синф йиғилишларини уюштириш ва синф фаоллари (кенгаши) билан биргаликда йиғилиш кун тартибини белгилаш;

 ўқувчиларнинг ўқишда эришган ютуқлари, умумий фойдали меҳнатда, мактаб ҳаёти ва жамоатчилик ишларида фаол қатнашганликларини эътиборга олиб тақдирлашга тавсия этиш;

ўқувчиларнинг ота-оналари билан таълим-тарбия масалалари юзасидан суҳбатлашиш, ҳамкорлик қилиш, педагогик маслаҳатлар бериш;

ўқувчилар хулқини баҳолаш.

Синф раҳбарлари ўз вазифаларини бажаришда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

8. Синф раҳбарларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг давоматини назорат қилиш, сабабсиз дарсга келмаган ўқувчиларнинг ота-оналари ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан (телефон орқали) боғланиб, дарсга келмаганлик сабабларини ўрганиш ва бу ҳақида мактаб раҳбариятига ахборот (зарур ҳолларда ёзма) киритиш;

зарур ҳолларда маҳалла оқсоқоли ёки профилактика инспектори (ёрдамчилари) билан биргаликда сабабсиз ва мунтазам дарсга келмаётган ўқувчиларнинг уйига бориб мавжуд ҳолатни ўрганиш;

“Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом”, “Умумий ўрта таълим мактабининг ички тартиб қоидалари” ҳамда “Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари” мазмун-моҳияти ва талабларини ўзига бириктирилган синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари эътиборига етказиш;

амалдаги қонунчилик ҳужжатларига кўра фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти, мажбурияти ва жавобгарлиги тўғрисида ўзига бириктирилган синфдаги ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш;

педагогик жамоа, ўқувчилар ва ота-оналар билан мулоқотда вазмин ва хушмуомала бўлиш;

ўзининг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириб бориш.

Синф раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.

 

4-боб. Синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тартиби

 

9. Синф раҳбарлари тажрибали ўқитувчилар орасидан таълим муассасаси томонидан тайинланади ва бўшатилади. 

Бошланғич синф ўқитувчилари ўзига бириктирилган синфга раҳбар ҳисобланади.

10. Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади.

11. Синф раҳбарлари фаолиятини маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари назорат этади ва мувофиқлаштиради.

12. Синф раҳбарларининг иш режаси таълим муассасасининг умумий режаси асосида ишлаб чиқилади ва директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.

13. Синф раҳбарларининг йиллик ишларини режалаштириш, синфда тарбиявий ишларни ташкил этиш ва ўтказишга ёрдам бериш, улар самарадорлигини ошириш, уларнинг ишларини мувофиқлаштириш, иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида таълим муассасасида синф раҳбарлари услубий бирлашмалари ташкил этилади. Синф раҳбарлари услубий бирлашмасига мактабдаги барча синф раҳбарлари аъзо ҳисобланади.

14. Синф раҳбарлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар юритилади:

ўқув йили бўйича чораклик ва йиллик режалари;

тарбиявий соатлар режаси ва намунавий машғулот ишланмалари;

тарбияси оғир (мунтазам дарс қолдирадиган) болалар ҳамда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш режаси;

хавф гуруҳига кирадиган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналар билан суҳбат дафтари;

синфдаги ўқувчиларнинг турар жойлари, уларнинг ота-оналари ҳақида батафсил маълумот (ҳар бир ўқувчининг йиғма жилди).

15. Синф раҳбарлари ўқувчилар шахсига оид маълумотларни (шахсий йиғмажилд) шакллантиради ва сақлайди. Ўқув йили чораклари ва якуни бўйича ҳисоботлар тайёрлайди.

Синф раҳбарлари фаолият йўналишлари бўйича ҳисоботларини директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарига  топширади.

 

5-боб. Якуний қоидалар

 

16. Таълим муассасаси маъмурияти синф раҳбарлари ёрдамидан фақат ушбу низомда белгиланган вазифалар доирасида директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари билан келишилган ҳолда фойдаланиши мумкин.

17. Синф раҳбарларини ушбу низомда кўрсатилмаган вазифаларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.

18. Мазкур низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 


 

Халқ таълими вазирининг 2019 йил “___” августдаги ____-сон буйруғига илова

Халқ таълими вазирининг 2019 йил “___” августдаги ____-сон буйруғига илова

Жумладан: Миллий ғоя ва маънавият асослари руҳида тарбиялаш йўналишида: ўқувчиларни

Жумладан: Миллий ғоя ва маънавият асослари руҳида тарбиялаш йўналишида: ўқувчиларни

Камалак” болалар ташкилотларининг ҳисобот сайлов йиғилишларини белгиланган тартибда ўтказилишида сардорларга амалий ёрдам бериш; ўқувчилар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳар бир фуқаро, шахс ва муассасалар томонидан бажарилиши…

Камалак” болалар ташкилотларининг ҳисобот сайлов йиғилишларини белгиланган тартибда ўтказилишида сардорларга амалий ёрдам бериш; ўқувчилар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳар бир фуқаро, шахс ва муассасалар томонидан бажарилиши…

Синф раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин

Синф раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин

Синф раҳбарлари ўз вазифаларини бажаришда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин

Синф раҳбарлари ўз вазифаларини бажаришда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин

Синф раҳбарларининг иш режаси таълим муассасасининг умумий режаси асосида ишлаб чиқилади ва директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади

Синф раҳбарларининг иш режаси таълим муассасасининг умумий режаси асосида ишлаб чиқилади ва директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
06.08.2020