СТРЕССЛАРДАН ЧАРЧАДИНГИЗМИ? ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ
Оценка 4.8

СТРЕССЛАРДАН ЧАРЧАДИНГИЗМИ? ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ

Оценка 4.8
doc
16.02.2020
СТРЕССЛАРДАН ЧАРЧАДИНГИЗМИ?  ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ
СТРЕССЛАРДАН ЧАРЧАДИНГИЗМИ.doc

СТРЕССЛАРДАН ЧАРЧАДИНГИЗМИ?

ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ

XXI асрда ҳаёт жадаллашгани сари инсонлар ўртасидаги ўзаро муноабатлар ҳам кескинлашмоқда. Бунинг натижасида бизга доимий ҳамроҳ бўлишга улгурган стресс нафақат жисмоний, балки руҳий жиҳатдан ҳам саломатлигимизга хавф солаётир. Асаб тизими бизнинг барча аъзоларимизга таъсир кўрсатиши, кўпчилик касалликлар айнан психосоматик характерга эга бўлишини инобатга олиб, невропатолог тиббий психолог Дилшода Абдуллаева билан стресснинг олдини олиш ва даволаш усуллари ҳақида суҳбатлашдик.

— Дилшода опа, ўз саломатлиги учун масъулиятни ҳис қилган ҳар бир одам стресс ҳақида нималарни билиши керак?

— Аввало, ҳар ким ўз соғлиғини ўзи асрайди. Шунинг учун барча касалликлар ва уларнинг профилактикаси ҳақидаги умумий маълумотларни билиб қўйиш зарар қилмайди. Шу жумладан, стресс барча касалликларнинг дебочаси бўлгани боис, унинг қандай ривожланиши, аломатлари ва асоратлари борасида бирламчи маълумотларга эга бўлиш зарур.

Стресс инглиз тилида «stress» — босим, кучланиш, танглик деган маъноларни англатади. Бу — одамларда кучли таъсиротлар натижасида содир бўладиган ўта ҳаяжонланиш, асабийлик ҳолати, организмда ҳар хил таъсирларга нисбатан ривожланадиган махсус нейрогормонал реакция. «Стресс» атамасини канадалик патолог Г. Селье 1936 йилда таърифлаб, тиббиётга киритган. Олим стресс ҳолатига олиб келувчи омилни стрессорлар деб, улар таъсирида организмда рўй берадиган ўзгаришларни мослашиш (адаптация) синдроми деб атайди. Стресс натижасида ривожланадиган касалликлар ё стрессорнинг кучли таъсир этиши, ёки гормонал тизимнинг «нотўғри» реакция беришига боғлиқ деб таъкидлайди.

Стресслар нафақат хавфли, балки организм учун фойдали ҳам бўлиши мумкин, бу ҳолат организм имкониятларини ишга солади, салбий таъсирларга чидамлилигини оширади (масалан, инфекциялар, қон йўқотиш ва бошқаларда  маълум бир соматик хасталиклар, яра касаллиги, аллергия, юрак касалликлари ва бошқалар) кечишини енгиллаштиради ёки беморнинг улардан фориғ бўлишига ёрдам беради. Зарарли стресслар организм резистентлигини пасайтиради, кўпгина касалликларнинг кечишини оғирлаштиради. Стресс таъсирида касалликлар пайдо бўлишида организмнинг дастлабки ҳолати катта аҳамиятга эга. Масалан, гипертония касаллиги билан оғриган беморда стресс оғирроқ, яъни гипертоник кризислар билан кечади. Кўплаб инсонлар аста-секин бу доимий кун тартибига кўника бошлайди. Унинг натижасида келиб чиқувчи муаммолар таблеткалар орқали, ёмон кайфият эса ширинлик ва спиртли ичимликлар ичиш билан унутилади. Оқибатда муаммо, аксинча, тобора чуқурлашиб бораверади. Сурункали стресс хавфли касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

— Стресс чоғида организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?

— Стрессга дучор бўлган одам асабий, жиззаки, жанжалкаш, йиғлоқи бўлиб қолади. Турмушда ҳам, ишда ҳам муаммоларини тинч йўл билан ҳал қила олмайди. Кайфияти доим тушкун, ўзига ишончи йўқ, иродаси суст, касалликларга мойил бўлади. Аввало, узоқ давом этувчи стресс иммунитетни ўлдиради. Олимларнинг таъкидлашича, шифокорларга мурожаат қилаётган беморларнинг 10 тадан 9 нафаридаги хасталиклар қандайдир маънода стресс билан боғлиқ эканлиги аён бўлмоқда. Агар инсон асабийлашса, организмда артериал қон босими ошади, юрак фаолияти тезлашади, танада суюқлик тўпланиши кузатилади. Шу билан бирга қонда қанд миқдори кўпайиб, қон қуюлади. Кўп инсонлар, айниқса, идора ходимлари доимий бош оғриқларидан шикоят қилиб, бу оғриқларни дорилар билан босишга одатланишган. Бу эса фақат аломатларни йўқ қилади, муаммони эмас!

Гап шундаки, стресс вақтида мушаклар жуда ҳам таранглашади. Бўйин қон томирлари қисилади, мушак спазмлари пайдо бўлади. Мияга етарли миқдорда қон ва кислород етиб бормайди. Бу эса хавфли вазиятларга замин ҳозирлайди, одамларнинг узоқ умр кўришига тўсиқ бўлади, тўлақонли турмуш кечиришига халал бериб, ўзининг салбий оқибатларини намоён қилади.

Стрессга туртки берувчи ҳолатдан бир неча сония ўтгач, организм ҳаддан ортиқ миқдордаги норэпинефрин ва адреналин гормонларини ишлаб чиқара бошлайди. Кейин саҳнада  стресс гормони деб аталувчи кортизол пайдо бўлади. У организмнинг тўғри ишлашида катта аҳамиятга эга. У қон таркибида қанд ҳосил қилиб, адреналин даражаси камайганда бутун танани тартибга солади. Албатта, агарда қисқа муддатли стресс вазияти содир бўлса… Бироқ узоқ давом этувчи стресс ҳолатида стресс гормони ортиши мутлақо зарарлидир. Кортизол суякларнинг ўсишини максимал даражада сўндиради, улар мўрт ва синувчан бўлиб қолади. У гормон ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўювчи иммун бузилишларга жавобгардир.

— Бу ҳолат асосан, қандай касалликларга сабаб бўлиши мумкин?

— Агарда стресслар сурункали тус олса ва узоқ давом этса, аъзо ҳамда тизимларда турли касалликлар авж олади. Шулардан бири қон босимининг кўтарилиши ҳисобланади.

Асабни бузувчи зиддиятли тўқнашувларда, қўрқувга солувчи ҳолатларда ёки бирор ёмон хабар эшитганда, организмнинг барча ресурслари бу ҳолатдан қутқарувчи функцияларга қаратилади. Тананинг қолган барча жараёнлари секинлашади ёки тўхтаб қолади. Масалан, ошқозон стрессга қарши жуда «ақлли» тизим бўлиб, бир лаҳзалик ҳимоя учун ўз фаолиятини тўхтатади. Бунда эса ошқозоннинг доимий ишдан чиқиши, кўнгил айниши, айрим маҳсулотларни ҳазм қилолмаслик, оқибатда, ошқозон яраси ва гастритни келтириб чиқаради. Стресс турмуш тарзига айланса, бора-бора қандли диабет ёки саратонга гирифтор қилиши ҳам ҳеч гап эмас.

— Стресс туфайли ривожланган гипертонияни қандай даволаш мумкин? Қандли диабетда-чи, беморларнинг асаб тизимини мувофиқлаштириш учун нима қилиш керак?

— Аксарият ҳолларда бизнинг стресс билан боғлиқ ҳолатимиз ўз-ўзимиздан қониқмаслигимиздан келиб чиқади. Одам ўзини севиши ва ҳурмат қилишни билиши керак! Алкоголь ва никотин бир неча соатга стрессдан узоқлаштиради, деб зарарли одатларга берилмаслик зарур. Албатта, биринчи ўринда стрессга сабаб бўлаётган ички муаммолардан халос бўлиш зарур.

Стресснинг олдини олиш учун пилатес ва йога машқлари жуда фойдалидир. Жисмоний фаоллик чиндан ҳам асаб тизимини бўшаштириб, иммунитет фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Тоза ҳавода сайр қилиш, одам ўзи севган машғулоти, масалан, китоб ўқиш, театрга бориш, теннис, шахмат ўйнаш, гулларни ёки уй жониворларини парваришлаш, тўқиш, томорқада ишлаш ва шунга ўхшаш мияни чалғитувчи ишлар билан шуғулланиш — булар тинчлантирувчи таблеткалардан фойдалироқдир.

— Унда тинчлантирувчи дорилар ичишни тавсия қилмайсизми?

— Кўпгина дорилар плацебо хусусияти туфайли таъсир кўрсатади. Шундай экан, организмни заҳарлаш нимага керак? Бассейн, спорт ва бошқа танага хуш ёқувчи машғулотлар стрессдан қутулишда бизга кўпроқ ёрдам беради! Мусиқатерапия ҳақида ҳам унутмаслик зарур — ёқимли мусиқа кайфиятимизга мўъжизакор кўтаринкилик бағишлайди.

Мисол учун, тинчланишнинг энг яхши усули ётган ҳолатда оёқларни юқорига кўтариб 5 дақиқа туриш! Шу тарзда биз юракка тушаётган зўриқишни камайтира оламиз. Унинг маромини секинлаштирамиз ва хотиржам бўламиз.

— Уйқусизлик ҳам стресс оқибатими?

— Албатта, 80 фоиз ҳолларда уйқусизлик психоген хусусиятга эга бўлади. Одатда, одам ўринга ётгандан сўнг 15 дақиқада ухлаб қолиши керак. Агар шундай бўлмаса, стресс, гормонал бузилишлар ёки бошқа руҳият танглиги муаммолари борлигини билдиради. Бунда асабни тинчлантирувчи юқоридаги усуллар, тинчлантирувчи фиточойлар ёрдам бериши мумкин. Шунда ҳам уйқу сифати яхшиланмаса, психологга мурожаат қилиш лозим.

 


Скачано с www.znanio.ru

СТРЕССЛАРДАН ЧАРЧАДИНГИЗМИ?

СТРЕССЛАРДАН ЧАРЧАДИНГИЗМИ?

Стресс натижасида ривожланадиган касалликлар ё стрессорнинг кучли таъсир этиши, ёки гормонал тизимнинг «нотўғри» реакция беришига боғлиқ деб таъкидлайди

Стресс натижасида ривожланадиган касалликлар ё стрессорнинг кучли таъсир этиши, ёки гормонал тизимнинг «нотўғри» реакция беришига боғлиқ деб таъкидлайди

Бу эса хавфли вазиятларга замин ҳозирлайди, одамларнинг узоқ умр кўришига тўсиқ бўлади, тўлақонли турмуш кечиришига халал бериб, ўзининг салбий оқибатларини намоён қилади

Бу эса хавфли вазиятларга замин ҳозирлайди, одамларнинг узоқ умр кўришига тўсиқ бўлади, тўлақонли турмуш кечиришига халал бериб, ўзининг салбий оқибатларини намоён қилади

Албатта, биринчи ўринда стрессга сабаб бўлаётган ички муаммолардан халос бўлиш зарур

Албатта, биринчи ўринда стрессга сабаб бўлаётган ички муаммолардан халос бўлиш зарур
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
16.02.2020