ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Оценка 4.7
Компьютерные программы +2
docx
информатика
Взрослым
27.05.2017
В данной стаете, идёт речи о проблемы и их решение использование информационно-коммуникационных технологии в образовании. Показана преимущества программных обеспечение для создание учебных контента для электронного образовании и программы организующие учебного процесса которые обеспечивающие повышение качества образовании с использование в образовательном процессе.
КАФЕДРАДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ-расимсиз.docx
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Абдуманонов А.А.
Тиббиёт академияси Фарғона филиали.
Аннотация: Мақолада, хозирги кунда таълим жараёнида ахборот
коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва ундаги муаммо ва уларни
ечимлари хақида сўз боради. Таълим сохасида АКТдан фойдаланиш ва у
орқали таълим сифатини оширшда фойдаланиладаган дастурий воситалар,
уларни турлари ва электрон таълим учун контентлар яратишда
фойдаланиладиган дастурий воситалари хаммда электрон таълим жараёнини
ташкилаш қилиш компьютер дастурлари имкониятлари келтирилган.
Аннотация: В данной стаете, идёт речи о проблемы и их решение
использование информационнокоммуникационных технологии в образовании.
Показана преимущества программных обеспечение для создание учебных
контента для электронного образовании и программы организующие учебного
процесса которые обеспечивающие повышение качества образовании с
использование в образовательном процессе.
Annotation: In this article, we are talking about problems and their solution
using information and communication technologies in education. The advantages
of software for the creation of educational content for elearning and the programs
that organize the educational process are shown, which provide for the
improvement of the quality of education with use in the educational process.
Мамлакатимиздаги олий ўқув юртларининг бош мақсади ҳозирги замон
талабларига жавоб бера олувчи олий маълумотли етук мутахассисларни
етиштиришдан иборат. Жамият доимо кучли билим ва малакага эга бўлган,
шунинг билан бирга, эзгу аҳлоқий сифатларни ўзига сингдирган, мамлакат ривожига ҳисса қўша оладиган мутахассисларга эҳтиёж сезади. Бундай
кадрларни тайёрлашда олий ўқув юртининг, хусусан, унда иш юритаётган
кафедранинг масъулияти катта.
Кафедралар олий таълим тизимида таълим сифатини бошқарувчи муҳим
звено саналади. Олий ўқув юртларида етиштирилаётган мутахассиснинг
салоҳияти, унинг билимли ва етук малакага эга бўлиши, қолаверса, соҳанинг
ривожи кафедрада ўқув, маънавийтарбиявий, илмий ишларнинг ва ахборот
коммуникацион технологияларни (АКТ) нечоғлиқ йўлга қўйилганлиги билан
боғлиқ.
Таълим жараёнида “сифат” тушунчасини қўллаш мазмунан янгича маъно
касб этади. “Юқори сифат” тушунчаси таълимда сифатни бошқариш тизими
билан ҳеч қандай умумийликка эга эмас. Сифатни бошқариш борасидаги
тортишувлар тезтез унинг юқори мавқеининг аҳамияти тўғрисида саволлар
туғилиб туради.
Ушбу идеаллаштирилган тушунчаларни қўллаш таълим муассасасининг
салоҳиятини оширишга ҳамда ижтимоий алоқалари учун фойдали бўлиши
мумкин.
Олий таълим тизимида ўқув сифатини таъминлаш ва унинг
самарадорлигини оширишда ахборот технологияларидан фойдаланиш, олий
ўқув юртларида уни кенг жорий этишнинг аҳамияти катта. Таъкидлаш
ўринлики, ҳозирги шароитда олий таълим тизимининг ривожланиб
бораётганлиги, олий ўқув юртлари ўртасидаги интеграциянинг мавжудлиги
ҳам ахборот технологиялари туфайлидир.
Янги технологиялар кун сайин ривожланиб, ахборотлаштириш жараёни
тез суръатлар билан ўсиб бораётган ҳозирги даврда таълим соҳасида ахборот
ресурсларини ташкил этиш ва таълим тизимида фойдаланишга
мамлакатимизда катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон
Республикаси биринчи Президентининг “Ўзбекистон Республикасида
“Электрон таълим” миллий тизимини яратиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида” 2012 йил 16 апрелдаги ПҚ–1740 сон
қарори, Президентнинг 2015 йилда ижтимоийиқтисодий ривожлантириш
якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
кенгайтирилган мажлисида атганидек, бугунги кунда глобал иқтисодиётда
компьютер ва телекоммуникация технологиялари, дастурий таъминот
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улар асосида кенг турдаги интерфаол
хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган ахбороткоммуникация технологиялари
соҳасининг роли ва аҳамияти, таълим соҳасида ахборотлаштиришнинг миллий
тизимини шакллантириш, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш
ва ундан кенг фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратамоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг “Тошкент
фаолиятини янада
ахборот
такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” [1] ги қарорида олий таълим
университетининг
технологиялари
муассасалари талабалари ўртасида ахбороткоммуникация технологиялари,
дастурий маҳсулотларни яратиш борасида танлов ва олимпиадалар ўтказиш,
математик моделлаштириш, алгоритмлаш, криптология, компьютер ва
дастурий инжиниринг, телекоммуникация ва телевизион технологиялари,
ахборот хавфсизлиги йўналишларида замонавий ўқув адабиётларини
тайёрлаш, уларнинг мультимедиали авлодларини яратиш ҳамда талабалар,
олимлар ва педагогларнинг ушбу ўқув адабиётларидан эркин
фойдаланишлари учун уларни электрон ресурсларга жойлаштириш
масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Таълим тизимига электрон таълимни (ЭТ) жорий этиш, биринчи
навбатда, жамиятнинг интеллектуал салоҳиятига, жумладан, таълим
соҳасининг ахборотлашувига, ахборот таълим ресурсларини ишлаб чиқишга
боғлиқ. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида таълимни ахборотлаштириш,
ЭТ жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ЭТ
шу жумладан, ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш йўллари изланмоқда,
таълимда янги АКТни жорий этиш таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг диққат
марказидан ўрин олган.
Бугунги кунда ЭТ тизимини жорий этиш Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ўқув жараёнига АКТни жорий
этиш” бошқармаси ва “Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий
этиш” марказлари раҳбарлигида олий таълим муассасасасида ўқитиладиган
асосий фанларнинг мазмуни ҳамда ахборот таъминотини замонавий талаблар
даражасига етказиш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда.
Таълимда фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясининг асосли
механизмларини ишлаб чиқиш, уни амалиётга жорий этиш, ўқишни, мустақил
масофавий таълим тизими
билим олишни индивидуаллаштириш,
технологиясини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш, янги педагогик ҳамда ахборот
технологиялари асосида ЭТдан фойдаланган ҳолда талабалар ўқишини
жадаллаштириш [2] ана шундай долзарб вазифалар сирасига киради. Ўқув
жараёнини ЭТ асосида ташкил этиш, шу жумладан, ўқув материалларини баён
этишни такомиллаштириш тамойилларига маълум ўзгартиришлар киритиш
керак бўлади. Бунда таълим жараёнига замонавий ахборот технологияларини
жорий этиш ва улардан фойдаланиш мақсадга эришишдаги энг самарали
йўлдир [3].
Таълим тизимига электрон ахборот таълим технологияларини татбиқ
этиш, таълим муассасаларининг моддий техник базасини танқидий баҳолаш ва
такомиллаштиришдаги асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
• ЭТни ўқув жараёнига татбиқ этиш учун лозим моддийтехника базасини
яратиш;
• ўқув жараёни учун ЭТ мўлжалланган таълим технологияларини яратиш
ва қўллаш;
• талабаларни замонавий ЭТ технологиялари соҳасида билим ва
кўникмаларини шакллантириш; • ЭТни жорий этиш орқали таълим тарбия ва ўқитиш жараёнининг
самарадорлигини ошириш.
Электрон ахборот ресурслари таълимга оид ахборотларни йиғиш,
сақлаш, узатиш, қайта ишлаш усул ва воситалари мажмуидан иборат бўлиб, у
таълимга оид турли ахборотларнинг яратилишини белгиловчи ички ва ташқи
омилларга боғлиқ:
ички омиллар — бу ахборотларнинг яратилиши, турлари, хоссалари,
ахборотлар билан турли амалларни бажариш, уларни жамлаш, узатиш, сақлаш
ва ҳ.к.
ташқи омиллар — бу ЭТнинг техникаускунавий воситалари орқали
ахборотлар билан турли вазифаларни амалга оширишни билдиради.
ЭТдан фойдаланиш эса, улар билан мулоқотда фойдаланувчиларнинг
кўникма ва малакаларига боғлиқ. Шунинг учун, дастлаб замонавий
телекоммуникация воситаларининг ўзи нималигини билиб олиш муҳим
саналади.
Замонавий телекоммуникация воситалари имкониятлари жуда кенг тизим
бўлиб, унга маълум бўлган компьютер, мультимедиа воситалари, компьютер
тармоқлари, интернет каби тушунчалардан ташқари, қатор янги тушунчалар
ҳам киради. Буларга ахборот тизимлари, ахборот тизимларини бошқариш,
ахборотларни узатиш тизимлари, маълумотлар омбори, маълумотлар
омборини бошқариш тизими, билимлар омбори кабилар мисол бўлиши
мумкин. “XXI аср ахборотлаштириш асри” да таълим соҳасига электрон
таълимни жорий этиш, ҳар бир таълим муассасасида:
ўқитиш ва ўқиш жараёнининг;
таълим муассасаси бошқарилишининг;
таълим муассасаси фаолияти муҳитининг ахборотлаштирилишини талаб
қилади.
Таълим муассасида ЭТ муҳитини ташкил этиш босқичлари психологик
ахборот муҳитини яратишдан бошланади [4]. Технологик ва илмий натижалар, яратилган дастурий маҳсулотлар асосида замонавий воситалар ва
методлардан фойдаланишга эҳтиёж шакллантирилади. Бунда ҳар бир таълим
муассасида индивидуал ва маслаҳат машғулотлар асосида педагогларни
мустақил ва компьютер таълими тизимини ташкил этиш керак.
Таълим соҳасида ахборот ресурсларини ташкил этиш ва таълимда
фойдаланишга мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим
тизимига ЭТни жорий этиш, биринчи навбатда, жамиятнинг интеллектуаль
салоҳиятига, жумладан, таълим соҳасининг ахборотлашувига, ахборот таълим
ресурсларини ишлаб чиқишга боғлиқ. Таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш
билан интеграцияси асосли механизмларини ишлаб чиқиш, уни амалиётга
жорий этиш, ўқишни, мустақил билим олишни индивидуаллаштириш,
масофавий таълим [5] (МТ) тизими технологияси ва воситаларини ишлаб
чиқиш ва ўзлаштириш, янги педагогик ҳамда ахборот технологиялари асосида
ЭТдан фойдаланган ҳолда талабалар ўқишини жадаллаштириш ана шундай
муҳим вазифалар сирасига киради. Ўқув жараёнини ЭТ асосида ташкил этиш,
шу жумладан, ўқув материалларини баён этишни такомиллаштириш
тамойилларига маълум ўзгартиришлар киритиш керак бўлади.
АКТни таълим жараёнида (хусусан, МТ жараёнини) қўллаш асосан икки
хил кўринишда амалга оширилади. Биринчи шарти, бу техник жиҳозлар бўлса,
иккинчиси шарти эса махсус дастурий таъминотлар билан
таъминланганлигидир.
Техник жиҳозлар билан таъминланганлик: компьютерлар, тармоқ
қўрилмалари, юқори тезликдаги интернет тармоқлари, видео конференция
жиҳозлари ва ҳаказо.
Дастурий таъминотга қурилмаларни ишлатадиган дастурий
таъминотлардан тортиб шу соҳа учун мўлжалланган дастурлар тўплами
киради. Сўнгги йилларда ғарбда таълим тизимини бошқаришда қўлланилиб
келинаётган интернет тармоғи орқали электрон шаклдаги таълим турини
Elearning (электрон таълим) атамаси билан кириб келди.
Электрон таълим – ахбороткоммуникация технологиялари асосидаги
таълимнинг турли кўринишларини англатувчи кенг тушунчадир.
ЭТ ташкиллаштиришнинг кўпгина манбалари орасидан қуйидагиларни
кўрсатиш мумкин:
Муаллифлик дастурий маҳсулотлари (Authoring tools);
Виртуал таълим жараёнини бошқарувчи тизимлар LMS (Learning
Management Systems);
Ички контентни бошқарув тизимлари CMS (Content Management
Systems).
Ахборотлаштириш сохасидаги давлат сиёсати [6], ахборот ресурслари,
ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожланиш ва
такомиллашувининг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда
миллий ахборот тизимларини яратишга қаратилган. Сохаларда катта
хажмдаги ахборотларни тўпланиши, яхлит ахборот маконини вужудга
келиши, уларни сақлаш, қайта ишлаш, узатиш жараёнларида замонавий
ахборот–коммуникацион технологиялардан фойдаланишни йўлга қўйишни
билиш лозим.
Шу борада таълим тизимида хам ўқув жараёнини олиб бориш учун
мўлжалланган турли компьютер дастурлари ишлатилиб келинмоқда ва
уларнинг сони кун сайин ортмоқда. Лекин чет эл дастурларининг бари милий
таълим тизимимиз ва билим бериш стандартларига мос келавермаслиги,
талабларга жавоб бермаслиги мумкин. Айни чоғда, таълим тизимида милий
замонавий копьютер дастурлари ахборот тизимларини яратишга эҳтиёж
туғилмоқда. Дарс жараёнини бошқариш ва назорат қилиш дастурий таъминот йўқлиги
сабабли дарс жараёни, синф компьютерлари ва талабаларни бошқа турдаги
ҳисоблаш қурилмаларини тўлақонли назорат қилиш муаммо бўлиб қолмоқда.
Бу турдаги дастурий воситаларнинг йўқлиги дарс жараёнида
фойдаланилаётган компьютерлар, гаджетлар ва бошқа турдаги мобиль
қурилмалар дарс жараёнини олиб боришга халақит қилиши мумкин. Ушбу
муаммоларни ечиш учун олий ўқув юртларида, кафедраларда махсус
дастурлар яратилмоғи ва амалиётга татбиқ этилмоғи лозим. Ушбу дастурла
таълим сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Бу муаммони ечиш учун биз Тошкент Тиббиёт академияси Фарғона
филиалида “Class Screen Server” номли дастур яратдик [7]. Ушбу дастур дарс
жараёнини олиб боришда исталган турдаги электрон материаллардан
фойдаланиш, дарс жараёнида талабаларни индивидуал назорат қилиш, дарс
талабаларнинг фаол қатнашишини таъминлаш, мустақил
жараёнида
шуғулланишларига ёрдам беради.
Дастур талабалар компьютерлари устидан тўлиқ назорат олиб боришда
LAN ёки WiFi тармоғидан фойдаланади. “Class Screen Server” Windows xp/7/8
операцион системаларида ишлашга мўлжалланган.
Замонавий таълим тизимида бундай дастурларни жорий этиш сифатли ва
оқилона асосланган бўлиши керак ва у мавжуд дарс ўтиш жараёнининг ўрнини
эгалламаслиги, аксинча, уни тўлдириши керак. Дастурнинг қўлланилиши дарс
жараёнини назорат қилиш, компьютерлар ва тармоқ технологияларида
максимал фойдаланиш имконини беради.
Ўқитувчи талабаларга билим беришдан ташқари, уларнинг билимини
баҳолаши ҳам керак. Ҳозирда асосан ўқитувчилар талабалар билимини
баҳолаш учун ТЕСТ тизимидан фойдаланишмоқда. Кўп ҳолларда бундай
тестлар қоғоз ёки турли карточкалар шаклида берилади. Ҳар бир гуруҳ
машғулотлари учун ўқитувчи алоҳида индувидал вариантлар таёрлайди ва бу
иш кўп вақт олади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун биз, тест саволлари базасини ва
тест саволлари вариантларини саноқли дақиқалар ичида шакллантириб,
берилган саволлар сони бўйича ва мавзулар бўйича исталганча уникал тест
вариантларини яратиш имконини берувчи махсус “Tест аралаштиргач”
компьютер дастурини яратдик.
Дастур олий таълим, мактаблар, касбҳунар коллежлари талабалари учун
тест саволлари базасидан кенг кўламли, бирбирини такрорламайдиган тест
вариантлари тайёрлаш учун мўлжалланган.
Кафедрада илмий ишларни ташкил этиш ва уларнинг назорати, илмий
янгиликлар, уларнинг илмий журналда чоп эттириш ва анжуманларда
маърузалар ўқиш жамоада олиб борилаётган илмий ишлар салоҳияти ва
уларнинг интеграциясини таъминлашга катта ҳисса қўшади.
Аёнки, илмий иш натижаси янги ғоялар, монография, илмий мақола ёки
тезислар, ихтиролар, дастурий ишланмаларга берилган патентлар билан
изоҳланади. Илмий ишни кафедралар ва олий таълим муасасасининг бошқа
бўлимлари, турдош муассасалар, ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорлигидан
келиб чиққан ҳолда муайян муамолар юзасидан биргаликда ишлаши ва илмий
натижалар таҳлили катта аҳамиятга эга. Кафедраларда бажарилаётган илмий
ишлардан ҳар қачон ҳам бошқа ташкилотлар хабардор бўлавермайди.
Бундан ташқари кафедра ва олий таълим муасасси бўлимларида олиб
борилаётган илмий ишлар таҳлили ва илмий ҳисоботларни таёрлашда ҳам
муаммога дуч келиш мумкин.
Ушбу муаммоларни ечишда “Илмий ишлар базаси” номли компьютер
дастури қўл келиши мумкин. Дастурда кафедра ва олий таълим муассаси
професорўқитувчилари томонидан чоп этилган мақола, тезис ва патентлар
жойлаштирилади ва у ҳақдаги керакли маълумотлар турли шаклларда қисқа
муддат ичида олиниши мумкин. Дастурда олий таълим бўйича барча ишлмий
ишлар базасидан исталган профессорўқитувчи электрон шаклда
фойдаланиши ва илмий янгиликлардан хабардор бўла олади. Хулоса қилиб айтганда, таълим жараёнида ахбороткоммуникация
технологияларини қўллаш, биринчи навбатда, мавжуд ўқув ва бошқариш
технологиясини такомиллаштиришга олиб келади. Шу билан бирга, улар
тадқиқот, ўқитиш методлари ва ахборот билан ишлашнинг янги усулларини
яратишга олиб келишини таъкидлаш лозим. АКТ талабаларни индивидуал
таълим олишлари учун қулай шароит яратиб, талабалар билим олишларини
қизиқарли машғулотга айлантиришда самарали воситаси ҳисобланади.
Таълим жараёнида АКТдан фойдаланиш, айниқса, мустақил таълим
жараёнида ўқитувчилар учун алоҳида эътибор лойиқлиги, талабаларда эркин
ижодий фикрлашни ривожлантиришга олиб келади.
Дарс жараёнида компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш
ягона мақсад эмас, балки ёшлар дунёсини тушуниш, уларни англаб етишнинг,
тўла ахборот беришнинг яна бир усулидир. У ёшлар билим олиши, меҳнат
жараёнига ақл билан кириб бориши, индивидуал билим олиш фаоллиги
даражаси, дунёқарашини кенгайтиришнинг замонавий усулидир.
Мамлакатимизда олий таълим тизимида АКТ ва бошқа техник
воситалардан фойдаланаётган таълим муассасалари кўпайиб бормоқда.
Ахборот технологиялари кенг тарқалиши турган гап. Бунда, муҳими, мазкур
технологиялар учун контент, дастурий воситалар яратишдир. Контент ва
даструлар СанФранциско ёки Гонконгдаги мутахассислар томонидан ёзилган
бўлиши шарт эмас, балки бизнинг миллий маҳсулот бўлмоғи ўзимиз учун
муҳимдир. Таълим муҳим ғоявий таркибга эга. Ҳар қайси миллат унга ўз
қизиқишларини қўшади. Шу нуқтаи назардан келажак таълим тизими
контентлари ва дастурлар, бу яна ахборот хавсизлиги ва ғоявий иммунитет
масаласини ҳам кўндаланг қўяди.
АКТдан таълим жараёнида фойдаланиш – таълим беришда оптимал ва
қулай шартшароит яратади, лекин у тегишлича услубий асосланган ва аниқ
мақсадларга йўналтирилган бўлиши керак. АКТни шундай ҳолларда қўллаш
керакки, у аниқ педагогик натижалар бериши тасдиқланганда ва уни хеч қачон талабалар вақтини беҳуда ўтказувчи компьютер эрмагига айлантириб
қўйлмаслик керак.
Адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Қарори. “Тошкент
ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада
такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”, 2017 й., 15 март.
2. Бегимқулов У.Ш. Педагогик таълим жараёнларини ахборотлаштиришни
ташкил этиш ва бошқариш назарияси ва амалиёти. Пед.ф.дисс.С.Пб.1993.
3. Парпиев А., Марахимов А., Ҳамдамов Р., Бегимкулов У., Бекмурадов М.,
Тайлоқов Н. Электрон университет. Масофавий таълим технологиялари.
Олий таълим муассасалари учун / ЎзМЭ давлат илмий нашриёти.
Тошкент, 2008. 196 б.
4. Бегимқулов У. Олий таълим муассасаларининг ягона ахборот маконини
ташкил этиш ва уни ривожлантириш истиқболлари. // “Халқ таълими”
журнали. № 4, 2006. 47 б.
5. Ибрагимов И. Информационные технологии и средства дистанционного
обучения : учеб. пособие для студ. высш. учеб. заведений / И. Ибрагимов ;
под ред. А. Ковшова. 2е изд., стер. М.: Издательский центр “Академия”,
2007. 336 с.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 март, ПҚ1730
сонли “Замонавий ахбороткоммуникация технологияларини янада жорий
этиш ва ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Қарори.
7. Абдуманонов А., Алиев Р., Ботиров М., Карабаев М.Использование ИКТ в
образовательном процессе примушества, проблемы и пути их решения. //
Ta`lim texnologiyalar Ilmiy uslubiy jurnal, № 3(59). Toshkent, 2016. 7984 b.
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.