Тушкунликдан қутулишнинг 10 қоидаси
Оценка 4.6

Тушкунликдан қутулишнинг 10 қоидаси

Оценка 4.6
doc
18.02.2020
Тушкунликдан қутулишнинг 10 қоидаси
Тушкунликдан қутулишнинг 10 қоидаси.doc

Тушкунликдан қутулишнинг 10 қоидаси:

Инсон кўпинча узлуксиз иш ёки бошқа муаммолар сабаб ўзини хорғин ва чарчаган холда ҳис қилади. Баъзан фасл ўзгариши ёки ҳаётдаги айрим тушунмовчиликлар ҳам бунга сабаб бўлади. Ана шундай пайтларда инсон ўзини ўзи қўлга ола билиши ва тушкунликка берилмаслиги лозим.

Тушкунликдан қисқа вақт ичида халос бўлишни истасангиз, қуйидаги 10 қоидага амал қилинг, улар сизга ёрдам бериши мумкин:

1. Ҳар қандай холатда ҳам руҳингизни тушурмасликка ва “Мен кучлиман” деб шунга ўзингизни ишонтиришга урининг.

2. Ўзингиз хохлаган нарсани амалга оширишга (албатта ижобий бўлса) гарчи бу жуда қийин бўлса ҳам албатта ҳаракат қилинг.

3. Ёқимли ва кўтаринки руҳдаги қўшиқла тингланг.

4. Ёқтирган таомингиз ва яхши кўрган меваларнигизни тановвул қилинг.

5. Латифалар ва ҳажвий китобларни кўпроқ мутолаа қилинг.

6. Ўзингиз ёқтирган ва маъқул деб билган маўғулот билан шуғулланинг.

7. Энг яхши кўрган инсонингиз билан дилдан суҳбатлашинг.

8. Одамлар билан муносабатда очиқчеҳра ва самимий бўлинг.

9. Ҳеч қачон ўзингизни бахтсиз ёки омадсиз деб ҳисобламанг.

10. Орзуларнигизни авайланг, ўзингизни яхши кўринг ва хурмат қилинг.

Ушбу қоидаларга риоя қилишга ҳаракат қилинг. Бирор сабаб уларнинг уддасидан чиқа олмасангиз, хавотирга ўрин йўқ. Негаки кайфиятингиз қандай бўлиши бу биринчи навбатда ўзингизга боғлиқ. Асосийси ўзингизни яхши кўришдан тўхтаманг. Шунда ҳаётнинг ва умрнинг қадрига етасиз ҳамда имкониятингиз кўп ва кенг эканлигига амин бўласиз.


Тушкунликдан қутулишнинг 10 қоидаси:

Тушкунликдан қутулишнинг 10 қоидаси:
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
18.02.2020