Мен ушбу "Қаҳрамон бўлиб туғилган қаҳрамон" номли маколада буюк давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темур хакида суз юритдим. Жумладан, Амир Темурнинг босиб утган йули, зафарли ҳарбий юришлари, давлат бошқаруви, ҳақида ўнлаб тарихий ва бадиий асарлар хакида фикр билдирдим. Ватан- Темурларинг боқийдир сенинг,
Боқийдир иймонинг, ҳар зарра хокинг.
“Темур тузуклари” йўлимда маёқ,
Нурга тўлдиргай у ҳаёт йўлимни.
А.Темур мақола.docx
Қаҳрамон бўлиб туғилган қаҳрамон
Қачонки миллат бирбирини қўллаб
қувватласа, мамлакат юксалади.
Амир Темур
Дарҳақиқат, тарихда қаҳрамонлар кўп. Бугунги давр, бугунги
кунимизгача қаҳрамон бўлиб яшаб келаётган, амалга оширган ишларию,
пурмаъно ўгитлари билан биздан кейинги авлодлар учун ҳам ватанпарварлик,
адолат ва тўғрилик тимсоли бўлиб яшайдиган Соҳибқирон Амир Темур
қаҳрамонларнинг қаҳрамонидир. “Мен ёшлик кезларимда,деб ёзган эди Амир
Темур ўзининг “Зафар йўли” (таржимаи ҳол) китобида,отам Амир
Тарағайдан у кўрган ажиб бир туш ҳақидаги ҳикоятни эшитган эдим. У айтган
эди: “Бир куни уйқумда бир авлиё кўриниб, менга қилич берди. Қилични
қўлимга олиб, уни ҳавода ўйната бошладим. Пўлат қиличнинг ялтирашидан
жумлаи олам ёришиб кетди. Амир кулолдан бу тушумнинг таъбирини
айтишни илтимос қилдим. Амир Кулол: Бу тушинг Пайғамбарона туш, Аллоҳ
бир ўғил беради, унинг довруғи бутун дунёга кетади. Дунёни ҳар хил бидъат,
зулмат ва адашишлардан халос қилади”.
Соҳибқирон Амир Темур ҳали ҳаётлигидаёқ унинг шахси, зафарли
ҳарбий юришлари, давлат бошқаруви, ҳақида ўнлаб тарихий ва бадиий
асарлар яратилган. Унинг порлоқ сиймоси ҳатто форсий ва туркий
“Хамса”ларни ҳам безаган. Амир Темур сиймоси бадиий образ сифатида
достончиликда, Ҳайдар Хоразмийнинг “Гулшанул асрор” асарида илк
маротаба яратилган. Амир Темур ўн етти ёшида достон қаҳрамонига
айланган. Алишер Навоий “Ҳайратул аброр” достонидаги бир ҳикоятни,
“Мажолисун нафоис” тазкирасидаги ижодкор шоҳ ва султонлар мажлисини
Амир Темур ҳақидаги жозибали бир ҳикоя билан бошлаган.
Абдуллоҳ Ҳотифий қаламига мансуб форсий тилдаги “Хамса” асарининг
бешинчи достони тўлатўкис Амир темур шахси ва юришларига бағишланган
ва у “Темурнома” деб номланган. Бу билан у темурийлар даври
достончилигидаги анъанавий Искандар образи ўрнини Амир Темурга бўшатиб
берган. Ҳатто европалик забардаст шоир Иоганн Волъфганг Гёте “Ғарбу
Шарқ девони”нинг битта фаслини “Темурнома” деб атаган.
Соҳибқироннинг шунчалик улуғликка эришишида ақлу заковати,
ватанпарварлиги, адолатлилиги шунингдек, ваъдага вафодорлиги ва устозни
улуғлаши алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Амир Темур аҳдини бажариб, қилаётган ишидан фахрланган, чунки унинг ишидан бошқа одамлар
манфаатдор бўлганлар. У бу ҳақда шундай ёзади. “Мен ҳар кимгаки ваъда
берсам, унга вафо қилдим, ҳар бир ваъдага хилоф иш қилмадим. Мен доимо
ваъдаларимни аниқ бажарсам, шундагина одам бўлишимни ва кимсага жабр
етказмаслигимни англадим”. Соҳибқирон ваъдани қасамдек муқаддас
билганлар.
Мана, сал кам етти асрдан бери халқимиз Соҳибқиронни улуғлайди,
ардоқлайди ва ибрат олади. Давлат бошқарувида, фарзандларга таълим
тарбия беришда унинг ул зотнинг ўгитларидан фойдаланиб келамиз.
Соҳибқирон Амир Темур бобомиз халқининг турмуши, ҳаёти, маънавияти
яхши бўлиши учун қаҳрамонларча курашган ва бунга эришган. Барча соҳалар,
айниқса янги ерларни ўзлаштириб, деҳқончилик қилишга алоҳида эътибор
берганлар, янги ўзлаштирилган ерлардан уч йилгача солиқ олинмаган. Бу
тадбир қишлоқ жойларида фаровон ҳаётни таъминлашда ижобий аҳамият касб
этган. Ўрта аср масжид, мадраса ва хонақоҳларига вақф қилинган ерлар
зироатидан келадиган даромад
шу диний муассасаларнинг иқтисодий
пойдеворини ташкил этган. Бундан кўриниб турибдики ўша давр таълим
тизими ва маънавияти деҳқончилик билан бевосита боғлиқ бўлган. Биз бугун
йигирма биринчи аср давлатчилигимиз тараққиётида ҳам Соҳибқирон
ўгитларига амал қиламиз. Чунки, халқи, ватани, давлати ривожи йўлида
жонини айамаган ҳар қайси қаҳрамоннинг ҳайоти умрбоқийдир.
Ватан Темурларинг боқийдир сенинг,
Боқийдир иймонинг, ҳар зарра хокинг.
“Темур тузуклари” йўлимда маёқ,
Нурга тўлдиргай у ҳаёт йўлимни.
Навоий вилоят Учқудуқ кончилик касб
ҳунар коллежи “Миллий истиқлол
ғояси,
ҳуқуқ ва маънавият асослари” ўқитувчиси
Рустамова Дилдора Ботировна
Амир Темур
Амир Темур
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.