ФАРИДДИДИН АТТОР АСАРЛАРИДА АЁЛ СИЙМОСИ САДОҚАТ ТИМСОЛИ СИФАТИДА
Оценка 5

ФАРИДДИДИН АТТОР АСАРЛАРИДА АЁЛ СИЙМОСИ САДОҚАТ ТИМСОЛИ СИФАТИДА

Оценка 5
pdf
17.06.2021
ФАРИДДИДИН АТТОР АСАРЛАРИДА АЁЛ СИЙМОСИ САДОҚАТ ТИМСОЛИ СИФАТИДА
23.Избуллаева ГВ 3.pdf

PEDAGOGIK ISSN 2181-6833 MAHORAT


Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида қўлланган кийим ва мато номлари .............. 132

Sobit AVEZOV, Mahbuba SHARIPOVA. “Alpomish” dostoni-oʻzbek xalqi tarixining badiiy ifodasi ...... 136 Гулчеҳра ИЗБУЛЛАЕВА. Фариддидин Аттор асарларида аёл сиймоси садоқат тимсоли сифатида .. 139

Мухаммад ФАЙЗУЛЛАЕВ, М.М.Саидова. Инновационный подход к сравнительно-типологическому

анализу одноименных сказок народов Восточной Азии ......................................................................... 145 Зульфия ТУЕВА, Дилором ЮЛДАШЕВА. Высказывание и о его видах .............................................. 149

Нодирбек ҚАМБАРОВ. Ўқувчининг нутқий компетенциясини ривожлантиришда

психолингвистиканинг ўрни ..................................................................................................................... 155

Гулзира МАДАМИНОВА. Ўқувчи мотивациясини ривожлантиришда таълимий драма

технологиясидан фойдаланиш .................................................................................................................. 160

 

ANIQ VA TABIIY FANLARNI OʻQITISH .................................................................................... 164

Умида УМАРОВА.  Мулоҳазалар алгебрасини ўқитишда интерфаол методлардан фойдаланиш

методикаси .................................................................................................................................................. 164

Комил МУҚИМОВ, Сиддиқ КАҲҲОРОВ, Ғофуржон ЭШОНҚУЛОВ, Дилноза НОМОЗОВА,

Моҳинур САЛИМОВА. Сканловчи яқин майдонли оптик микроскоп .................................................. 170 Siddiq QAHHOROV, Abdimoʻmin KARIMOV, Oynisa KARIMOVA. Kompetensiyaviy yondashuv asosida oʻquvchilarning tafakkurini oshirish............................................................................................................. 175

Ahat AHMEDOV. Yuqori malakali fizika oʻqituvchilarini tayyorlashda laboratoriya mashgʻulotlarining

oʻrni va ahamiyati ........................................................................................................................................ 179

Мирзоҳид ТУРДИЕВ. Суюқ ва газ лазерларининг тиббиётда қўлланилиши ........................................ 182

Холмухаммад АМОНОВ. Географияни ўқитишдa ўқувчилaрнинг билиш фaoлиятини тaшкил этиш вa

бoшқaриш йўллaри ..................................................................................................................................... 186

 

TASVIRIY SAN’AT VA MUSIQA TA’LIMI .................................................................................. 190

Саида ЭРГАШЕВА. Формирование у учеников художественных и культурных компетенций в виде

проблемы .................................................................................................................................................... 190

Алишер БЕРИКБАЕВ. Ўқув машғулотларида талабаларнинг касбий компетентликларини

ривожлантиришнинг субъектив таъсири .................................................................................................. 193

Саноқул ДЎСТОВ. Миллий мусиқа чолғуларнинг шаклланиши ва ривожланиши .............................. 198

Azamat RAJABOV. Markaziy Osiyoda musiqa san’ati va cholgʻu ijrochiligining rivojlanishi ................... 202

Рустам РАҲИМОВ. Мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларини ахлоқий-эстетик тарбиялашнинг

назарий асослари ........................................................................................................................................ 205

 

JISMONIY MADANIYAT VA SPORT ............................................................................................ 209

Бегзод КАРИМОВ. Ўқувчи ёшларнинг жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланиш жараёнида

маънавий-ахлоқий сифатларини шакллантириш ..................................................................................... 209

Руслан МЕЛЬЗИДДИНОВ. Специальная работоспособность футболистов как фактор

подготовленности спортсменов ................................................................................................................ 213

Фаррух ТУРКМЕНОВ. Миллий ўйинлар ва спорт байрамларининг инсон жисмоний ва ахлоқий-

эстетик тараққиётидаги ўрни .................................................................................................................... 216

Акрам АКМАЛОВ, Аксам УСМОНОВ. Спорт мутахассисларининг малака ошириш курсларида

инновацион технологияларга интегратив ёндашув ................................................................................. 220

Шухрат ХИДОЯТОВ. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбиянинг аҳамияти . 225 Камол БЎРИЕВ. Кураш спорт турида тадқиқотларни ўтказиш усулларининг ўзига хослиги ............. 229

 

 

 

 

 

             

6

Гулчеҳра ИЗБУЛЛАЕВА 

Бухоро давлат университети педагогика кафедраси доценти 

 

ФАРИДДИДИН АТТОР АСАРЛАРИДА АЁЛ СИЙМОСИ САДОҚАТ ТИМСОЛИ СИФАТИДА

 

Мақолада Фаридиддин Аттор асарларида кампир (момо), она, қиз, аёл, келин садоқати пешрав, оқила, матонат, иймон, покизалик, шижоат тимсоли сифатида баён этилган. Мутафаккир аёл тимсолини тасвирлашда бир-бирига қарама-қарши қарашлар мазмунини асослайди. Аёл эътибор, эъзоз, тарбия, ҳурмат ососида камолга етса юксак мақомга эришади, акси бўлса кўп кишини жаҳолатга етаклайди. Садоқат инсонга хос энг эзгу маънавий-ахлоқий хислат. Мақолада, аёл ўз садоқати орқали иймон, эътиқод, шукур, сабр ва матонатли бўлиш каби сифатларни намоён қилиб, ҳар қандай инсонга намуна бўла олиши ёритилган.

Калит сўзлар: сўфий аёл, кенг феъл, ор-номус, садоқат, мадад, камтарлик, сабр-матонат, яхши амал.

В статье описаны символы старухи (Момо), матери, невестки, верность невесты, пешравы, мудрость, стойкость, вера, чистота, мужество в произведениях Садридиддина  Аттара. Описывая образ женщинымыслителя, мы основываем на содержании противоположных взглядов. Если женщина достигает совершенства вниманием, почетом, воспитанием, уважением, она достигает высокого статуса, что приводит многих людей к невежеству. Верность - это самый благородный духовно-нравственный характер, присущий человеку. В статье женщина просвещается, чтобы быть примером для любого мужчины, демонстрируя через свою верность, веру, благодарность, терпение и настойчивость. 

Ключевые слова: женщина - суфий, характер, стыд, верность, поддержка, смирение, терпение, доброе дело.

In the article was described Farididdin Attor’s works as a symbol of old woman (momo), mother, daughter-inlaw, faithfulness of the bride, peshrav, wisdom, steadfastness, faith, purity, courage. When describing the image of a thinker woman, one bases the content of opposing views on each other. If a woman reaches perfection with attention, honor, upbringing, respect, she achieves a high status; otherwise leads many people to ignorance. Loyalty is the most noble spiritual-moral character inherent in man. In the article, the woman is enlightened to be an example to any man, demonstrating such qualities as faith, gratitude, patience and perseverance through his faithfulness. 

Key words: Sophistic woman, wide character, shame, loyalty, support, humility, patience, good deed.

 

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришда хотин-кизларнинг ўрни борасида қатор чора-тадбирлар, республика ва халқаро миқёсида конференциялар ташкил этилиб, жамиятда ҳар бир хотин-қиз тақдирига бефарқ бўлмаслик принципига таяниб иш олиб борилмоқда.  

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, аёлга ғамхўрлик, унга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш барча даврларда етакчи ўринларни эгаллаб келган. Халқ эпослари, Авесто, Қуръони Карим, ҳадиси шарифларда ва мутафаккирларимизнинг дурдона асарларида аёл тимсоли улуғланиб, таърифи кўкка кўтарилган. Жумладан, ҳадиси шарифда “Жаннат оналар оёғи остидадир”, “Ўз хотинига меҳр шафқатли бўлган кишилар ораларингизда энг яхши кишилардир” [1, 76] каби аёлни улуғловчи қатор ҳадислар келтирилган.

Шу ўринда, Фаридиддин Аттор ҳам ўз асарларида аёл сиймосини улуғлаб унинг ҳаёт йўлини садоқат намунаси сифатида тасвирлайди. Фаридиддин Аттор, асл исм-шарифи Муҳаммад Абу Бакр ибн Иброҳим, тахминан 1148/51 –1219/21 йиллларда Нишопурда яшаб ижод қилган. Мутасаввиф шоир ўз асарларида тасаввуфни тарғиб қилганлиги билан ҳам алоҳида эътироф этилади. Аттор “Булбулнома”, “Мантиқ ут-тайр”, “Илоҳийнома”, “Уштурнома”, “Жавҳар уз-зот”, “Ҳайлож”, “Асрорнома”, “Шарҳ ул-қалб”, “Мусибатнома”, “Панднома”, “Девон”, “Тазкират ул-авлиё” [2, 17], [7, 104] каби асарлар муаллифи. 

Аттор асарлари мазмунида жамиятда юксак ўрин эгаллаган кампир (момо), она, қиз, аёл, келин сиймоси жуда асосли баён этилган. Айниқса сўфий аёлларнинг илк даврларда ижтимоий ҳаётда анча фаол иштироки ва уларнинг жамиятдаги салмоқли ўрни кўрсатилган. Сўфий аёл тимсолида, яъни ижтимоий, маънавий, маърифий жиҳатдан жамиятда ўз ўрнига эга бўлган аёллар: Момоҳаво, Марям, Анбар она, Биби мушкулкушод, Биби сешанба, Оиша, Фотима, Робиа ал-Адавийа ва бошқаларни келтириб ўтиш мумкин. 

Жамиятда садоқат тимсоли ва авлиё сифатида танилиб, ўзлигини англаган аёлларни “Саййида” [4, 245] деб аташган. Жумладан, Момоҳаво ёки қадимий яҳудийча “ҳавво” ҳаёт манбаи, Одаматонинг хотини, биринчи аёл ва инсон зотининг онаси бўлса, Анбар она эса халқ оғзаки ижоди ва ислом анъаналарида аёллар ҳомийси ва пири, Биби мушкулкушод – мушкулни осон қиладиган аёл, Биби сешанба – оила бахтининг ҳимоячиси, Марям эса – тақволи, сиддиқа аёл, Оиша разиаллоҳу анҳу – Муҳаммад саллалоҳу алайҳи вассалламнинг хотинлари, биринчи халифа Абу Бакрнинг қизи, Фотима – Муҳаммад саллалоҳу алайҳи вассалламнинг кенжа қизлари. Робиа ал-Адавийа - зоҳидларининг таниқли вакиласидир. 

Фаридиддин Аттор асарларида, айниқса, Робиа ал-Адавийа шахсига жуда чуқур эътибор қаратилган. Унинг тимсоли жамиятнинг барча ижтимоий-маънавий муносабатга дахлдорлиги билан ажралиб туради, у садоқат бобида пешрав, оқила, матонат, иймон, покизалик, шижоат тимсоли сифатида гавдаланади. 

Робиа ал-Адавийа [4, 228] (713/714-801) – Басра зоҳидларининг таниқли вакиласи. Болалигида чўри қилиб сотилган. Кейинчалик художўйлиги ва зоҳидларга хос турмуш тарзига ихлос билан риоя этгани сабабли озодликка чиқарилган. Бир неча йил саҳрода ёлғиз яшаган. Робиа ал-Адавийа Аллоҳни севишдан бошқа жамики нарсаларни рад этиш тарафдори бўлган. Аллохдан ҳеч бир тамаъ – манфаат кўзламай, уни мутлақ севиш – инсон маънавий ҳаётининг моҳияти эканлигини зоҳидлардан биринчи бўлиб таъкидлаган. Унинг ғоялари кейинги авлод сўфийлари орасида кенг тарқалиб, Бистомий, Ҳаллож, Ибн Фарид, Ибн Арабий ва бошқа суфийлар таълимотининг асосини ташкил этган. У тақводорлик, Аллоҳни севиш намунаси деб билиниб, “авлиё” сифатида улуғланади.

Аттор Робиа тимсолини тасвирлар экан “Ҳазрати Абубакр ва Ҳазрати Алининг пайғамбарга садоқати” [3, 25] ҳикоясида “марди Ҳақ бўл сен мисоли Робиа”, – дейди. Демак, Робиа тимсоли жамиятда ҳаттоки эркакларга нафс тарбияси, маслаҳат ва ўрнак бўлишда юксак даражага муносиб эканлиги билан ажралиб туради. Мутафаккир Робианинг сифатларини санаб ўтиб, “у аёл эмас, юз бир мард” деб тасвирлайди. Яъни Робиа – жисман заиф, нозик, ҳимояга муҳтож хилкат бўлишига қарамасдан, иймон, сабр ва матонатда юз мард кучи унда мужассамлигига ишора қилинган. Бундан ташқари ҳикояда Робия тимсоли, “бор вужуди билан айни дард” [3, 26], “ғарқи нури Ҳақ” [3, 26], “поку мустағрақ” [3, 27], “асҳоби Расул (Ҳақ бирлан ҳар маҳал) эди” [3, 28], – деб ҳам улуғланади.

Шу жиҳатдан, Робиядек:

Бир ҳовуч хоксен, сўзинг хок айлагил, Барчани покиза бил, пок айлагил, – дейди.

Демак, Робиа дунёни барча лаззатларидан воз кечишга ундайдиган таркидунёчиликнинг чинакам ишқ, яъни Аллоҳ ишқи билан яшашга ундайдиган сўфий аёлидир. У аслиятини англаган, камтарин инсон сифатида башариятни улуғлаб, ҳаммани пок санай оладиган ва поклик сари ҳаваслантиришга қодир шахс.

Тарихда Робиа моҳиятининг акси “сажох” [4, 236] яъни сохта пайғамбар аёл тимсоли ҳам мавжуд. У ўзини Худонинг элчиси деб эълон қилган ва исломни қабул қилган арабларнинг бир қисмини йўлдан уришга эришган аёл. 

Аттор жамиятда мавжуд бўлган аёллардаги сохталикни, макр-ҳийлакорликни қоралаб:

Не эмиш дунё, аёлдир, кекса, зол,

Неча юз минг эрга етказган завол [3, 272], – деб келтиради.

Демак, мутафаккир ижтимоий ҳаётда бир тимсолда мужассам бўлган икки хусусиятни муқояса қилиб, бирининг маънавий матонати юз марддан ортиқ бўлса, бирининг моддий эҳтиёжи йўлидаги ҳийласи неча юз минг мардни маҳв этишини кўрсатади. 

Шу билан бирга Аттор аёл тимсолидаги заиф хислатлардан бирини кўрсатар экан:

Аёллар олдида сен очмагил сир,

Сиринг ҳар ёққа сўнг тарқалгусидир [3, 323], – дейди.

“Панднома”да ҳам “Тўрт нарсанинг бақоси йўқ” [3, 472] деб номланган қисмида, жаҳонда тўртта нарса боқий эмаслигини ифодалаб, улардан биттаси – аёллар меҳри, сидқи, ҳурмати боқий эмасдир, суҳбати ҳам зиёндир, – деб келтирилади.

Мутафаккирнинг аёл тимсолини тасвирлашдаги бир-бирига қарама- қарши қарашлар мазмунидан шу нарсани англаш мумкинки, бу тимсол эътибор, эъзоз, тарбия, ҳурмат ососида камолга етса юксак мақомга эришади. Акси бўлса, кўп кишини жаҳолатга етаклайди. 

Аттор асарларида Робиа тимсоли яна бир қатор ҳикояларда кузатилади. Масалан, нафсни тарбиялаш, дунёдан воз кечиш ҳамда муҳаббат тимсоли мазмунида. Жумладан, “Робиянинг ип ўгириб сотгани” [3, 56], “Ҳасан Басрий ва Робиа” [3, 317], “Робиа ва Бектош муҳаббати” [3, 346] номли ҳикоялар тасвирланган.

Яна бир “Робианинг етти йил юриб, маккага боргани” [3, 65] ҳикоясида, Робиа Каъба, деб етти йил йўлларда юрди. Энди маккага яқинлашиб, ҳажни адо этаман деб турганида аёллик узри ошкор бўлди. Орқага қайтиб, деди: эй Зулжалол, етти йил ранж чекдим, оқибат мақсадимга етганда, қаршимга бундоқ бир тикан ташладинг, – дейди. Муаллиф: Токи ошиқ бўлмасанг чун Робиа, Ошкор бўлмас замири воқеа... – дейди.

Ушбу воқеа орқали бир сабаб туфайли Оллоҳга бўлган ишқига шубҳа келтирадиган инсонларга ишора қилинади. Ҳақни англаш учун Ҳаж ва уни адо этиш эмас, балки ўз моҳиятини англаш тушунилади. 

Аттор “Илоҳийнома”да келтирган “Робиа” ҳикоятида, Робианинг бечораҳоллиги, дунё лаззатларига эътибор қаратмаслиги, берилган синовларга бардоши тасвирланади. Робиа соҳиб мақом эди [3, 327], [6, 46], яъни рўза тутган эди, неча кун у тузу таом тотмади. Иши фақат тоат, ибодат, дуо, тиловатда бўлди. Очлик билан бир ҳафта кечди, мадори битди, у охири титроққа тушди. Робианинг назокатли бир қўшниси бор эди, гоҳида бир коса овқат кўтариб чиқарди. Робиа мискину хаста бўлиб ётиб қолди, ифторликка саҳар туриб аста чироқ ёқиб қарасаки, мушук келиб овқатни буткул еб тугатибди. У кўза олдига бориб, сув билан  ифторлик этаман, деди. Сувни олиб изига қайтди, шам ўчиб қолганидан қоронғу уйда рўзасини очмоқ бўлди ва бирдан қўлидан кўзаси тушиб синди. Ўтириб, андуҳ чекди. Деди минг илтижо бирлан: Худоё, не истарсен мен бечорадин, оҳ? Мени бундоқ паришон айладинг сен, ки токай зору гирён айлагайсен? Нидо келди: Менинг дардим билан дунё ғами, бас келишмас ва бир дилга сиғмас ҳеч қачон. 

Ушбу мисраларда Робиянинг ишқ йўлидаги чеккан дарди, изтиробига урғу берилиб, зеро азоб чекмай қийинчиликларга бардош бермай мақсадга етишиб бўлмайди. Енгил-елпи қозонилган ғалаба, эришилган мақсад қадрсиздир. Дунё ғами ўткинчи бўлиб, охират (аслиятга қайтиш) ғами абадийлиги асосланаяпти. Бундан ташқари, ушбу мазмун “Робианинг Ҳаққа илтижоси” [3, 92] ҳикоясида ҳам ўз аксини топган. Бу дунё душманларники. Охират бўлса дўстларники. Пок, ўзини англаган, иймони бут инсон бас, тамом улардан кечади. Икки олам ўртасида қолган, ёки дунёга боққан, кофирдир, деб тасвирланади.

Cўфий аёл тимсоли муаллиф томонидан икки жиҳатли бир моҳият каби тасвирланади. Бир жиҳати уларнинг жозибали ташқи кўриниши бўлса, иккинчи жиҳати бир-бирини тўлдирадиган бой ички дунёси аллома ижодининг муҳим ички сеҳрини ифодалайди [5, 12]. Робиа моҳият, ўзлик, мазмун каби тушунчалар ифодасини акс этувчи тимсол сифатида ҳозиржавоблиги билан ҳам ажралиб туради. Яна бир ҳикояда муаллиф Робиа тимсоли орқали Ҳақни англаш моҳиятини очиб беради. Бехабар бир кимса Ҳаққа илтижо қилиб [3, 110]: эй Худо, эшигингни очгин, … дерди. Робиа бу сўзни тингларкан: Менга айтгин эй кимса, бу эшик қачон ёпиқ бўлган? Бу эшик ҳамиша очиқ, сен бориб, ундан муродингни истагин холос…, деб жавоб беради.

Аттор асарларида мискин, кекса кампир “момо” сиймоси “Бир кампирнинг Шайх Миҳнаийдан дуо сўрагани”, “Лочин ва кампир”, “Биров бир кампирдан бошингдан не кунлар кечди, деб сўрагани”, “Султон Маҳмуд ила кампир ҳикояти”, “Кўнгли куюк кампир ҳикояти” номли ҳикоятларда гавдаланган. Муаллиф кампир сиймоси орқали ҳиммати, тақводорлиги ҳамда иймони барча тўсиқлардан ва ҳатто ер юзидаги энг қудратли шоҳлардан ҳам кучлироқ аёл тимсолини тасвирлайди.

Аттор томонидан баён этилган “Ҳазрати пайғамбарнинг (с.а.в.) завжайи муҳтарамалари” [3, 246] ҳикоясида аёлларга хос муқояса, эътибор эъзоз миқдорини ўлчаш каби хислат туфайли юзага келган муаммо ва ушбу муаммога рўбарў бўлган Пайғамбаримизнинг қандай қилиб ечим топганликлари тасвирланган. Унга кўра, бўлиб аҳли аёли бир куни жам, Расулдин сўрадилар: эй садри олам, севарсиз кимни кўпроқ, дилга ким хуш? Агар билсак, бўлардик барча дилхуш… Пайғамбар, эй ёру йўлдошларим, бугунча сиз сабру бардош айланг, деди. Эртага барчангизга бир жавобимни берармен … Ўтиб кун, кеч кириб, қоронғу чўкди, чақирди ҳар аёлни айру-айру ва унга бир узук пинҳона берди, узук эмас, жонга малҳам эди. Сўнгра, узукни асра, эй ёрим, лекин буни сир тут, зинҳор бировга айтма, деди ва ҳар бирига ҳақиқатни ошкор этмасликни уқтирди. Тун ўтди, кун равшан бўлди, мунаввар, пайғамбар олдига аёллар келди. Савол бериб, жавобни кутдилар жим, пағамбар сўзни бошлади, агар пинҳона кимга узук берган бўлсам, ўшадир энг суюкли жонона менга… Аёллар тинглаб бу сўзни тилдан, ҳар бири пинҳона дилдан севинди. Боқиб бир-бирларига, олдилар тин, бу сирни билмади бир кимса лекин… Дилида ҳар бири бир сирни дерди, лекин Ойша билан сир ўзга эрди…

Буюк пайғамбарнинг хотинлари тасвирлари “Илоҳийнома” [5, 11]да у қадар пухта ва батафсил намойиш етилмаган бўлсада, шунга қарамай Аттор уларнинг тоза, беғубор, ўзлигидан хабардор ва бу ҳолатдан илҳомланиб, уларни намуна, таълим воситаси сифатида ҳақиқит йўлида халифанинг фарзандлари каби тасвирлайди, уларнинг ичида ҳар бири учун мувозанат, камтарлик, поклик, садоқат ва тақводорлик намунаси сифатида, айниқса, Оишани кўрсатади. Бу ердан англашиладики, Оиша онамиз ҳамиша садоқатда пайғамбаримизга кўмакдош, у кишининг тутган йўлида елкадош бўлиб хизмат кўрсатганлар. Оиша разиаллоҳу анҳу (613-678) [4, 195] – Муҳаммад саллалоҳу алайҳи вассалламнинг хотинлари, биринчи халифа Абу Бакрнинг қизлари бўлиб, ислом тарихида ҳазрати Оиша разиаллоҳу анҳунинг илм жиҳатдан мавқелари жуда баланд бўлган. 

Оиша разиаллоҳу анҳу бевосита Муҳаммад саллалоҳу алайҳи вассаллам билан бирга яшаганликлари туфайли жуда кўп ҳадисларнинг ровийси ҳисобланади. Саҳобалар баъзи оилавий муносабатларга доир мураккаб масалаларни Оишадан сўраб билиб олар эдилар. Абу Бакр, Умар ва Усмон разиаллоҳу анҳу замонларида фатволар ҳам берган. Оиша разиаллоҳу анҳу тафсир, ҳадис, фиқҳни мукаммал билган, араб тили ва адабиётидан яхши хабардор бўлган. Ҳазрати Оиша разиаллоҳу анҳу ниҳоятда қаноатли аёл бўлиб, бутун ҳаёти давомида бир жуфтгина оёқ кийим, бир нечтагина кўйлак кийганлари ривоят қилинади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи вассаллам ҳамиша камтарлик тимсоли бўлганлар ва атрофдагилар ҳам дунё воситаларига кўнгил қўймасликка даъват қилганлар. У кишининг қизлари Биби Фотима тўғрисида Аттор “Илоҳийнома”да “Фотиманинг бисоти ҳақида” номли ҳикоятини келтиради [3, 362]. Фотима образи оила қадрияти, фарзанд садоқати, зоҳиран камтарлик, камсуқумлик, ботинан кенг феълли, ор-номус, сабр-матонат тимсолида гавдаланган. Пайғамбаримиз қизлари Фотимани ҳазрат Алига узатаётганларида: эй Усамо Зуҳра қизимни менга чорла. Дедиким, жон қизим, тургил оёққа, бисотинг не эса, келтир бу ёққа. Кўзимнинг нурисен, руҳи ровоним, узатгаймен сени Ҳайдарга, жоним... Ато амрига қиз бош эгди шул чоғ, олиб чиқди уйидин бир ёвурчоқ. Чиқарди эски бир бўрёни бул гар, яна мисвок ила янги пойафзал. Ёғоч бир коса келтирди боёқиш, кейин қўй терисидин битта болиш. Кейин етти ямоқли бир рўмол ҳам, чиқарди, барчасин этди жамулжам... Кишиким, сарвари икки жаҳон ул, қизининг сарпасин кўр, мунча йўқсил. Паямбарнинг қизи эрса бу янглиғ, сенга дарду алам чекмоқ не лойиқ? 

Пайғамбаримизнинг кенжа қизлари Фотима (тахм. 605/606—632/633) гўзал бўлгани учун Заҳро (Гулдек) деб лақабланади. Дарҳақиқат, Биби Фотима тўғрисида жуда кўп ривоятлар бор, айниқса унинг “инсон маликаси” [4, 234] бўла туриб, ўта камбағалликда яшагани мусулмонлар хаёлий дунёсини жунбушга келтирган. Чунки, қиз боланинг ахлоқ ва номусдан кўра буюк ва қимматроқ сепи йўқдир.

Ислом оламида кенг тарқалган “Фотима сепи” (Жиҳозномаи Фотима) китобида [6, 42] Ҳазрат Асмо тайёрланган уч кўрпача, битта гилам, битта ичи хурмо қипиғи билан тўлдирилган ёстиқ, иккита қўл тегирмони, бир челак, бир сопол кўза, бир мис хум, бир элак, бир сочиқ, бир ошланмаган тери, яман газламасидан икки кўйлак, битта пайпоқ, хурмодан ишланган битта курси эди нур қизнинг сепи… Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари, жаннат ҳури ҳазрат Фотиманинг сепи бор-йўғи шулар эди. Унинг асл сепи иймони ва аъмоли эди… 

Отаси Фотимага бера олган фақирона майда-чуйда жиҳозлар, гарчи ўзининг болалари оч ўтирган бўлса-да, нонларининг энг сўнги ушшоғигача камбағаллар билан баҳам кўрганлиги, болаларига кийим-кечак етишмаганлиги, буларнинг барчаси ҳар сафар янгича оҳангларда талқин этилган-ки, натижада Фотима сиймоси муслималар учун ёрқин тимсолга айланди. 

Аттор қарашларида аёл садоқати биринчи ўринда туради ва уни қатор ҳикоятларда турли мазмунда тасвирлаб ўтади. Бир ҳикоятда, Бу Али ёнига бир аёл келиб, унга зарварақ узатибди. Шайх, аҳд қилганман, Ҳақдан ўзгадан нарса олмагайман, дебди. Аёл эса унга, эй Бу Али, қаерданам сенга бу аҳвол етди? Мард кишининг кўзи билан боқ, бунда ғайр йўқ. Сен бу йўлда мард аҳдини эмас, ғайр кўрибсан, дебди.

Ушбу ҳикояда, маърифатли, ботинан кўнгида Ҳақнинг моҳиятини англаган аёл образи тасвирланган. Бу Али образи эса зоҳиран Ҳақ амалларини бажарувчи сифатида тасвирланган. Ҳикояда аёл образи орқали зоҳиран эмас ботинан Ҳақ моҳиятни англашга ишора қилинмоқда

Садоқат вафодорлик, дўстлик, бирдамлик, самимийлик сўзларига маънодош ҳисобланади. У инсонга хос энг эзгу маънавий-ахлоқий хислат. Аттор “Худойим борки, мен ёлғиз эмасмен...” [3, 348] номли ҳикоясида, бир аёл бор эрди, покдомону порсо эди. Эри сафарга кетди, ўзи танҳо қолди. Биров дедики, ҳаётинг танҳоликда ўтяпти, бу туфайли рўзғоринг қандай кечяпти? Аёл дедики, йўқ, танҳо эмасман. Худойим борки, мен ёлғиз эмасмен. Рўзғоримдаги бору-йўғим эрим бўлмасада, келар. Худойим ҳар маҳал бир бурда нонимни берар...  Аё сен, ўзни эр деб илтифотинг,

Аёлдек борми иймон, эътиқодинг?

Ушбу ҳикояда аёл нафақат оиласига садоқати, яъни ўзининг инсонийлиги, бир бурда нон учун ору-номусини поймол қилмаслиги тасвирланган. Аёлдаги иймон, эътиқод, шукур, сабр ва матонатли бўлиш каби сифатлар ҳар қандай инсонга намуна бўла олиши кўрсатилган. 

Аслида жамиятимизда аёл ҳар бир оиланинг ор-номуси, ҳимояга муҳтож инсон сифатида гавдаланади. Муаллиф “Покиза аёл садоқати” [3, 475] номли ҳикоясида аёл ўз ор-номусини сақлаб чеккан дард-ситамлари ва унинг ҳимояга муҳтожлигини ғайрли англаб омонатга хиёнат қилувчи инсонлар ҳақида баён этади. Ҳикояга кўра, ҳусну жамолида тенги йўқ бир аёл бор эри. Унинг эри ҳаж учун йўлга тушди. Эрнинг бир номард иниси бор эрди, ака унга сафардан келгунимча хабардор бўлиб тур деб ўз аёлини топширди. Иниси оғасига ёлғиз янгасига паноҳ бўлмоққа сўз берди. Янгасига қарашди неча муддат, не ҳожат бўлса, ижобат этди. Инининг янгасига ишқи тушиб, ақли кетди, хотинга у ҳолини маълум этди. Янгаси деди: Ҳақдан уял, фикринг шу бўлса, оғангга иззат, эҳтироминг қани? Шуми дину-диёнатинг? Омонатга хиёнат этарсанми? Тазарру қил, Худойим кечирсин, бу фосид ўйларингдин кеч...

Янгаси рад этганидан кейин ини унга туҳмат этиб қозига олиб бориб халойиқ олдида расво этади ва янгасини саҳрога судраб тош бўрон этдилар. Аёл дашту биёбонда тани қон ичида қолди. Баногоҳ дашт аро туяси билан бир аъробий ўтарди, аёл ноласини эшитиб, кўнгли эзилиб ёрдам беради. Аробий ҳам аёлнинг ҳуснига маҳлиё бўлиб: менинг жуфти ҳалолим бўл, дебди. Аёл: менинг шаръий эрим бор, қандай ўзганинг ёри бўла оламан? – дебди. Аёлнинг покиза гавҳар эканини кўрган аъробий бош эгиб пушаймон бўлди. Аъробийда бир қаро қул бор эди, у баногоҳ уйга бош суқиб ой юзли аёлни кўриб ошиқ бўлиб қолибди. Унинг ҳам аёлга бўлган нияти амалга ошмагандан сўнг аёл устидан аробийга туҳмат этади. Аъробий қара қулнинг бад ниятини англаб, аёлга йўл харжи учун дирҳам бериб юртидан узоқлаштирди. Аёл йўлда қўлидаги дирҳамига бир йигитни дордан халос этди. Йигит ҳам кўрдики унинг марҳами йўқ маҳлиё бўлибди ва буни аёлга билдирибди. Аёл унга: эй ношукур зот, сени халос қилдим, шуми менга мукофот? Йигит ишқидан самара кўрмагандан сўнг ёнига бир савдогарни чақириб аёлни чўри қилиб сотиб юборибди. Аёл савдогарга: эй харидор, мени олмоққа зинҳор талаш этма. Озод аёлмен, менинг Эрим бор, дебди. Бозургон, савдогар бу оҳу зорга боқмай, аёлни юз динорга сотиб олибди ва судраб кемага зўрлаб миндирибди. 

Бозургон ҳамда кема аҳли ҳам, аёлга ошиқ бўлиб қолибди. Аёлга бу хабарни эшитиб Худога нола қилиб: аё донойи асрор, бу шумлар дастидин жонимни қутқор, деб ҳушидан кетибди. Шу пайт аланга кўтарилиб кема аҳли ёниб кулга айланибди. Аёл ҳушига келиб қараса азим бир кемада танҳо, бисоти – бир жаҳон юк, молу ашъё. У эркаклар кийимини кийиб соҳилдагиларга шоҳ билан учрашишни айтибди.

Шоҳ уни ўз ҳузурига қабул қилибди ва йигит кийимидаги меҳмон бошидан ўтганларини айтиб берибди ва кема молларини олда менга ибодат қилиш учун соҳилдан бир уй берсанг бўлади, дебди. Вақти келиб шоҳнинг ажали етибди ва у зоҳид йигит ўрнимда шоҳ бўлсин амр ва фармонни берсин. Ки то осуда бўлсин эл, раият, бажо айланг буни, деб васият қилибди. Шу гапни айтибдию жон таслим этибди. Вазирлар, раият билан аъёну амирлар аёлнинг олдига боришибди ва шоҳнинг сўнги васиятини айтишибди. Аёл уларга бор ҳақиқатни айтибди ва давлатдан бош тортибди. Мард аёлнинг овозаси: унинг дуоси мустажоб бўлади, касалларга саломатлик етишади, фалажлар соғаяди, йўлга тушади, деб бутун жаҳонга тарқалибди. 

Аёлнинг эри ҳаждан қайтибди ва уйини вайрон, иниси кўр, дилхаста, гирён ҳолда учратибди. Иниси фалаж бўлган эди унинг оёқ ва қўллари, тўшакка михланиб қолган эди. Оғаси ундан ўз аёлини сўрабди, иниси унга: аёли сипоҳий бирлан чандон зино қилди, бунга неча инсон гувоҳлик берди. Уни қози тошбўрон қилишни ҳукм этди. Уни тошбўронда ўлиб кетди, дебди. Буни эшитиб ака ғаму андуҳда қолибди. Инисини бу ҳолини кўрган ака табиб аёл дарагини бериб, инисини эшакка орттириб йўлга равона бўлибди. Улар хуфтон вақти аъробий эшигига етишибди. Аъробий уларни меҳмон этибди ва бир қулим бор унинг кўзлари ожиз уни ҳам сизлар билан ўша табиб аёлга элтаман, бу балодин қутилсин, офият топсин, деб аҳд қилишибди ва улар йўлга тушибдилар, охири бир қишлоққа етиб келибдилар. Бир уйга кирдилар у номард йигитнинг уйи эди. Йигит сўқир, кўзу қароқсиз, тўшакда, қўлсиз ҳам оёқсиз эди. У бедавонинг онаси ҳам табиб аёл дарагини эшитиб, улар билан ўғлини олиб йўлга равона бўлибди. Улар уч хастани олиб саҳар чоғида табиб аёл манзилига етиб келишибди. Саҳаргоҳда аёл айвонга чиқиб, йироқдин эрини кўриб, севинчидин саждага бош урибди. 

Аёл юзига ниқоб тортиб, юзини беркитиб меҳмонларнинг олдига чиқибди. Аёл беморларга боқиб: бу кимсалар гуноҳкор, гуноҳини сўйлаб, иқрор бўлса, дардидан қутулади, агар иқрор бўлмаса бир умр шу дардга мубтало бўлади, дебди. Учови минг азобда гуноҳларини сўзлашибди. Аёл уларни дуо қилиб уларни тузатиб ташқарига чиқарди ва ёлғиз эрига сиз чиқманг, қолинг, дебди. Сўнг юзидин ниқобини олибди, ҳайҳот, эри чун наъра чекибди, фарёд солибди ҳушдан кетибди. Ҳушига келиб аёлимга жуда ўхшайсан, агар ул ўлмасайди, сени у деярдим, дебди. Аёл: ўшал менман, Худойим ва менга марҳамат этди, балолардин халос этди, дебди. 

Эри, йиқилиб саждага бош қўйибди Худога шукрона айтибди. Иниси, у қаро занжий, жавон ҳам хижолат бўлибдилар. Аёл эрини юртга подшо этибди, аъробийни вазири этибди. Ватанда саодат қалъасини қуриб, умрининг қолган қисмини ибодат бирлан машғул бўлибди…

Бу ҳикояда аёлнинг садоқати жуда таъсирли ва тарбияли тасвирланган, аёл сабр-матонати, шижоати орқали юксак мақомга кўтарилгани ифодаланган. Ҳар замонда аёл, оналар ўз оиласи учун қон кечиб, ҳар бир мард кишига бўладиган хислат уларда намоён бўлади. Масалан муаллиф аёл кучқудратини тасвирлаб:

Магар ўргимчак, андин майда ҳайвон,

Олур фарзанди-чун шер оғзидин нон [3, 357], – дейди.

Демак, аёл шижоати шунчалик қудратли кучга эгаки, ҳеч қандай қаршилик унга таъсир эта олмайди. Шунинг учун бу шижоат ҳамиша юксак ижобий мақсадларда хизмат қилиши керак. Аёл ҳамиша фидоийликда тимсол бўлиши керак.

“Илоҳийнома”да Аттор маърифий қарашларида аёл образи маърифат, мард, тимсолида гавдаланишидан ташқари, муҳаббатга садоқат тимсолида ҳам тасвирланади. Муаллиф томонидан баён этилган халқ ичида афсонага айланган “Юсуф ва Зулайҳо” [3, 390], [6, 42], [5, 10] номли ҳикояти бунга мисол бўла олади. Ушбу афсонада Зулайҳо ишқ оташида лов-лов ёнган, тўлғонган аёл тимсолида намоён бўлган. У севгилиси Юсуф алайҳиссаломнинг висолига етиш учун ҳамма нарсага тайёр, чунки уни бутун борлиғи билан севиш дардига гирифтор бўлган. Ҳикоя орқали ишқ йўлида садоқат ва жонфидолик нималигини билган инсонгина, ишқ сиридан бир нишона топиб билиши тасвирланади. 

Аттор томонидан аёл тимсоли тасвири ҳамиша аёлни улуғлаш, эъзозлаш, ҳурмат қилиш ғоялари асосида ифода этилади. Аёлнинг яхши ё ёмон кўриши бу унинг атрофидаги миқдор ва сифат ўзгаришига боғлиқ деб тасвирлайди. Ҳеч бир аёл ўзидан-ўзи ёмон отлиқни ўзига эргаштириб олмайди, унинг қалбида ҳамиша эзгулик тимсоли яширин, дейди. Масалан: “Ёмон хотиннинг яхши амали ҳақида” [3, 445] номли ҳикоятида, Паяғамбар дедиким, бор эрди хотин, диёнатсиз эди эл ичра лекин. Бораркан чўлда дуч келди бир қудуққа ва қудуқ атрофида юргувчи итга. Ит ташна эди, сувсоқ, англади у, осилмиш эрди баски оғзидан тил. Аёл чун боқди итга, раҳми келди, рўмолин ип, кавушни кўза қилди. Қудуқдин сув олиб ул итга тутди, шу боис раҳмати Оллоҳга етди. Ўшал Меърож туни кўрдим уни мен, юзи ой, жаннат эрди унга маскан... Ёмон хотин кучукка сув бериб чун, Худодин топди уқбода савобин. Муаллиф ҳикоя сўнгида:

                           Беролсанг бир кўнгилга баҳра бир дам,

                           Савоби сенга бирмас, икки олам, – деб келтиради.

Демак, аёлнинг биргина хайрли иши, унга юксак савоб тегишига сабабчи бўлгани ифода этилади. Бу билан аллома инсон ҳаётда қайси жабҳада бўлишидан қатъий назар, яхши амалга интилиш ва яхши амални ҳамиша адо этиш лозимлигини таъкидлайди. 

Хулоса, Аттор асарлари мазмунида жамиятда кенг ўрин эгаллаган кампир (момо), она, қиз, аёл, келин сиймоси жуда асосли баён этилган. Айниқса сўфий аёлларнинг илк даврларда ижтимоий ҳаётда анча фаол иштироки ва уларнинг жамиятдаги салмоқли ўрни кўрсатилган. Айниқса, Робиа алАдавийа шахсига жуда чуқур эътибор қаратилган, унинг тимсоли жамиятнинг барча ижтимоиймаънавий муносабатга дахлдорлиги билан ажралиб туради, у садоқат бобида пешрав, оқила, матонат, иймон, покизалик, шижоат тимсоли сифатида гавдаланган. 

Аттор асарларида мискин, кекса кампир “момо” сиймоси ҳам баён этилган. Муаллиф кампир сиймоси орқали ҳиммати, тақводорлиги ҳамда иймони барча тўсиқлардан ва ҳатто ер юзидаги энг қудратли шоҳлардан ҳам кучлироқ аёл тимсолини тасвирлайди. Оиша онамиз вафо ва садоқат рамзи, Фотима образида оила қадрияти, фарзанд садоқати, зоҳиран камтарлик, камсуқумлик, ботинан кенг феълли, ор-номус, сабр-матонат тимсолида гавдаланган. Бу тимсоллардан ўрнак олиш керак.

Садоқат инсонга хос энг эзгу маънавий-ахлоқий хислат. Аёлнинг садоқати иймон, эътиқод, шукур, сабр ва матонатли бўлиш каби сифатлар орқали ҳар қандай инсонга намуна бўла олади. Аёл шижоати шунчалик кучлики, ҳеч қандай тўсиқ унга қаршилик кўрсата олмайди. Шунинг учун бу шижоат ҳамиша юксак ижобий мақсадларга хизмат қилиши керак. Адабиётлар

1.              Бобоҳонов Ш. Ал-Буxорий ҳақида замондошларининг хотиралари. Имом Исмоил ал-Áуҳорийнинг “Ал-адаб ал-муфрад” (адаб дурдоналари) китоби таржимаси. – Тошкент, “Ўзбекистон”, 1990. 608 б.

2.              Саидов А. Атторшунослик. Фаридиддин Аттор тафаккури хазиналари. – T.: “Sharq”, 2013. – 384 б. 

3.              Достонлар “Мантиқ ут-тайр”, “Асрорнома”, “Илоҳийнома”, “Панднома”, “Булбулнома”, “Уштурнома” / Шайх Фаридиддин Аттор Нишопурий; Форсийдан. Жамол Камол таржимаси. – Т.: “Taмаддун”, 2012 – 552 б. 

4.              Ҳусниддинов З. Ислом энциклопедияси. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 2004. - 326 б.

5.              Худжова М.У. Образы женщин в “Илохинаме” и “Хусравнаме” Фаридуддина Аттара: автореферат дис. ... кандидата филологических наук: – Душанбе, 2006. - 22 с.

6.              Шиммел Аннемарие. Жонон менинг жонимда; Ислом оламида хотин қизлар сиймоси. – Т.: “Шарқ”,

1999. – 172 б. 

7. Pedagogika nazariyasi va tarixi (Pedagogika tarixi XIII-XIV): oʻquv qoʻllanma / G.Izbullayeva. – Buxoro:

“Sadriddin Salim Buxoriy”, 2019. – 180 b.

 

 

ФАРИДДИДИН АТТОР АСАРЛАРИДА АЁЛ СИЙМОСИ САДОҚАТ ТИМСОЛИ СИФАТИДА

ФАРИДДИДИН АТТОР АСАРЛАРИДА АЁЛ СИЙМОСИ САДОҚАТ ТИМСОЛИ СИФАТИДА

P EDAGOGIK

P EDAGOGIK

ISSN 2181-6833 M AHORAT

ISSN 2181-6833 M AHORAT

Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида қўлланган кийим ва мато номлари

Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида қўлланган кийим ва мато номлари

Гулчеҳра ИЗБУЛЛАЕВА Бухоро давлат университети педагогика кафедраси доценти

Гулчеҳра ИЗБУЛЛАЕВА Бухоро давлат университети педагогика кафедраси доценти

Аттор асарлари мазмунида жамиятда юксак ўрин эгаллаган кампир (момо), она, қиз, аёл, келин сиймоси жуда асосли баён этилган

Аттор асарлари мазмунида жамиятда юксак ўрин эгаллаган кампир (момо), она, қиз, аёл, келин сиймоси жуда асосли баён этилган

Сиринг ҳар ёққа сўнг тарқалгусидир [3, 323], – дейди

Сиринг ҳар ёққа сўнг тарқалгусидир [3, 323], – дейди

Пайғамбаримизнинг қандай қилиб ечим топганликлари тасвирланган

Пайғамбаримизнинг қандай қилиб ечим топганликлари тасвирланган

Фотима сиймоси муслималар учун ёрқин тимсолга айланди

Фотима сиймоси муслималар учун ёрқин тимсолга айланди

Шу гапни айтибдию жон таслим этибди

Шу гапни айтибдию жон таслим этибди

Худодин топди уқбода савобин. Муаллиф ҳикоя сўнгида:

Худодин топди уқбода савобин. Муаллиф ҳикоя сўнгида:
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
17.06.2021