PEDAGOGIK ISSN 2181-6833 MAHORAT
6 (76) 2020 PEDAGOGIK MAHORAT
MUNDARIJA
PEDAGOGIKA VA PSIXOLOGIYA ................................................................................................... 7
Сиддиқ ҚАҲҲОРОВ, Дилшод МИРЗОЕВ, Азизбек САЙФУЛЛАЕВ. Мутахассислик фанларни
ўқитишда интерфаол методлардан фойдаланишнинг ўзига хосликлари ................................................... 7
Валихожа АТАХОЖАЕВ, Султонпошша АБДУЛЛАЕВА. Кейс технологии как инновационный
метод ............................................................................................................................................................. 10
Насиба СОБИРОВА. Функции методической службы в формировании профессиональных
компетенций учителей ................................................................................................................................. 13
Раъно АЛИМАРДАНОВА. Ўзбек оилаларида ёш келин-куёв ўртасидаги соғлом муносабатларни
таъминловчи миллий-психологик омиллар ................................................................................................ 16
Шахноза ШАРИПОВА. Таълим жараёнида инновацион технологиялар татбиқи ................................. 22 Nazokat SAYIDOVA, Gulbahor ZARIPOVA, Orifjon HAYDAROV. Oliy ta’lim jarayonining kredit-modul
tizimida professor-oʻqituvchi bilan talabalarning pedagogik hamkorligi ....................................................... 28
Шабон ФАРМОНОВА. Лойиҳавий таълим воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив
маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик зарурати ......................................................... 32 Шавқиддин АДАШБОЕВ. Олий таълим тизимини рақамлаштириш ...................................................... 36
Дилдора КАХХАРОВА. Теоретические основы организации инклюзивного образования в
общеобразовательных школах .................................................................................................................... 39
Шерзод АБДУРАҲМОНОВ. Бошланғич синф ўқувчиларида ватанга эътиқодни шакллантиришга
йўналтирилган педагогик жараённинг ўзига хос хусусиятлари ............................................................... 45
Гулноз ОЧИЛОВА, Гулнора МУСАХАНОВА. Ёшлардаги тадбиркорлик қобилияти
шаклланганлигининг гендер хусусиятлари ................................................................................................ 50
Yoqubjon DJUMANAZAROV. Barkamol avlod tarbiyasida gʻoyaviy-mafkuraviy muammolarning
psixologik aspektlari va ularning profilaktikasi .............................................................................................. 53
Зубайда БАХРОНОВА. Шарқ мутафаккирлари қарашларида ахлоқий маданият масалалари .............. 59
Хусен САФОЕВ. Современные особенности диалектического развития морально-психологического
фактора .......................................................................................................................................................... 63
Ҳасан БАҲРОМОВ. Ибн Сино маънавий меросида таълим-тарбия масаласи ........................................ 68
Ҳусниддин ҲОМИДОВ. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг омиллари.......................... 72
M.Sh.XOJIEVA. Abu Ali ibn Sino shaxsi va uning ta’lim-tarbiya taraqqiyotiga qoʻshgan hissasi ................ 75
Шохруҳ САЛИХОВ, Тимур САЛИХОВ. Ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг
психо-физиологик асослари ........................................................................................................................ 80
Амрулло АБДУЛЛАЕВ. Буюк саркардаларнинг ҳарбий стратегиялари асосида ватан ҳимоячиларини
тарбиялаш ..................................................................................................................................................... 84
Учқун БАЛИЕВ. Гуруҳ мураббийларининг талабалар билан тарбиявий жараёнини ташкил қилиш ... 87
Темир ОЛИМОВ. Талабаларда фуқаролик маданиятини ривожлантиришда маънавий-маърифий
ишларнинг мазмуни ..................................................................................................................................... 90
Ситорабону ХОЛБОЕВА. Педагогические основы подготовки девушек студентов к семейным
отношениям .................................................................................................................................................. 93
Абдурашид ТУРҒУНОВ. Мактабгача ёшдаги болалар хотирасини ривожлантиришда психологнинг
вазифалари .................................................................................................................................................... 97
Жасур ОСТОНОВ. Копинг-стратегии: развитие в онтогенезе ............................................................... 102
Олмос АВЕЗОВ. Экстремал ва фавқулотда вазиятлар тўғрисида замонавий тушунчалар .................. 105
Ҳалим ҲАСАНОВ. Ўқувчиларда мусиқий тасаввурлар шаклланишининг педагогик-психологик
аҳамияти ...................................................................................................................................................... 110
Жамол НОСИРОВ. Спортчиларда ҳиссий-иродавий сифатлар шаклланишининг психологик
хусусиятлари .............................................................................................................................................. 113
MAKTABGACHA VA BOSHLANGʻICH TA’LIM ....................................................................... 118
М.З.Файзуллаева, М.Э.Рустамова. Мактабгача таълим тизимининг сўнгги йиллардаги ривожланиш ва
тараққиёти таҳлили .................................................................................................................................... 118
Umedjon JUMAYEV, Zarina ASHUROVA. Jahon maktabgacha ta’limi rivojida noan’anaviy mashg‘uotlar:
Valdorf, Montessori pedagogikasi ............................................................................................................... 121
FILOLOGIYA VA TILLARNI OʻRGANISH ................................................................................. 128
Насиба БОЗОРОВА. Юридик лексикани ўрганишда детектив асарларнинг роли ................................ 128
5
PEDAGOGIK MAHORAT 6 (76) 2020
Шабон ФАРМОНОВА
Бухоро давлат университети таянч докторанти
ЛОЙИҲАВИЙ ТАЪЛИМ ВОСИТАСИДА БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ
КОММУНИКАТИВ МАДАНИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-
ПЕДАГОГИК ЗАРУРАТИ
Мақолада лойиҳавий таълим воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик зарурати хусусида фикр баён этилган.
Калит сўзлар: лойиҳа, таълим, восита, ўқитувчи, педагогик фаолият, педагогик жараён, фаолият.
В статье изложена мысль о социально-педагогической необходимости развития коммуникативной культуры будущих педагогов средствами проектного обучения.
Ключевые слова: проект, Обучение, средство, учитель, педагогическая деятельность, педагогический процесс, деятельность.
The article presents the idea of the socio-pedagogical necessity of developing the communicative culture of future teachers by means of project-based training.
Keywords: project, Training, means, teacher, pedagogical activity, pedagogical process, activity.
Лойиҳавий таълим педагогика амалиётида 300 йилдан ортиқ қўлланилиб келмоқда. Немис педагоги М. Кноллнинг тадқиқотига кўра, «лойиҳа» тушунчасининг пайдо бўлиши XVI асрга тааллуқли бўлиб, италиялик меъморларнинг меъморликни фан деб эълон қилиб, уни ўқув фанлари даражасига чиқарган ҳолда ўз фаолиятларини касбга айлантиришга уринишлари билан боғлиқ.
XVIII аср охирида муҳандислик касблари пайдо бўлиши натижасида ўқув лойиҳаси дастлаб Франция, сўнгра Германия, Австрия, Швейцарияда, XIX аср ўрталарида эса АҚШдаги техника ва саноат олий мактабларида қўлланила бошланган.
Лойиҳа» атамаси ижтимоий фанлар соҳасига техника соҳасидан ўтган бўлиб, «Лойиҳа (лотинча-projectus- таржимада олдинга ташланган) – аниқ қоидаларга мувофиқ у ёки бу соҳа ҳолатини қайта қуришнинг асосий ғоясини англатади.
Таълим маъносидаги лойиҳалаштириш ўқитувчи томонидан талабанинг муаммони излаш, уни ҳал этиш бўйича фаолиятни режалаштириш ва ташкиллаштиришдан то оммавий баҳолашгача бўлган мустақил ҳаракат қилишини таъминловчи махсус ташкил этилган мақсадли ўқув фаолиятидир.
Ўтган XX асрнинг кейинги 30 йили давомида машҳур дидактикашунослар М.Н.Скаткин, В.В.Краевский раҳбарлигида маълумот мазмунига педагогик ишлов бериш ва дидактик лойиҳаларни тайёрлаш назарияси ҳамда амалиётида янги йўналиш асосланган эди. Унда ижтимоий тажриба моҳиятини таҳлил қилиб, дидактик лойиҳаларни яратиш ғояси ишлаб чиқилди.
С.И.Висотская, И.К.Журавлев, И.Я.Зорина, И.Я.Лернер, Ф.Б.Сушкова, В.С.Цетлин, В.С.Шубинский каби қилади олимларнинг илмий тадқиқотларида кўникма, малака, ижодий фаолият тажрибаси ва муносабатларни дидактик лойиҳаларнинг таркибий қисмлари шаклида қараш ва таҳлил қилиш ғояси қарор топди [1].
Лойиҳалаш педагогик жараённи ташкил этиш ва унинг муваффақиятли кечишини таъминловчи муҳим шартларидан биридир. Педагогик жараённи лойиҳалашда:
1) педагогик фаолият мазмунини таҳлил қилиш;
2) натижаларни олдиндан кўра билиш;
3) режалаштирилган фаолиятни амалга ошириш лойиҳасини яратиш каби вазифалар бажарилади.
Бу босқичда ўқитувчининг мустақил, шу билан бирга таҳсил олувчи билан ҳамкорликда ўқув жараёнининг мазмуни, воситаларини белгилаш асосида лойиҳалаштирилган фаолияти етакчи ўрин тутади. Демак,
Педагогик жараённи лойиҳалаш – лойиҳа мазмун фаолият учлиги асосида ташкил этилувчи педагогик фаолиятнинг умумий моҳиятини яхлит ифодалашга хизмат қилувчи лойиҳани яратишдир [2].
Лойиҳалар предмет ва унинг йўналишига кўра бирбиридан фарқланади. Лойиҳаларда педагог томонидан кетмакет амалга оширилувчи ва ташхиснинг қўйилиши билан якунланувчи таҳлилий фаолият; олдиндан кўра билиш ва лойиҳалаш каби ижодий фаолиятлар намоён бўлади. Ташхис, олдиндан кўра билиш ва лойиҳалаш ҳар қандай педагогик вазифани ҳал этишнинг ажралмас учлиги ҳисобланади. Лойиҳанинг мақсади олдиндан қоғозда тақвимрежа, қисқача ёзма баён сифатида акс 6 (76) 2020 PEDAGOGIK MAHORAT
эттирилади. Стратегик, тактик ва оператив вазифаларнинг самарали ҳал этилиши лойиҳалаш технологиясининг сифатига боғлиқ.
Педагогик жараённи лойиҳалашда педагогнинг фаолияти, педагогик воситаларни қўллаш мазмуни ва имкониятигина ҳисобга олинмаслиги керак. У асосан алоҳида таҳсил олувчи ва таҳсил олувчилар гуруҳи томонидан ташкил этилувчи фаолият мазмунини ёритиши зарур.
Лойиҳалаш таълимнинг ижтимоий, педагогик мақсадларга таянган ҳолда, педагогик жараённи акс эттирувчи умумий стратегия ҳисобланади. Лойиҳалашда ўқув режаси, дастурлари, дарслик, методик тавсиялар ва бошқа ўқув қўлланмалар муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Педагогик вазиятни тўлақонли англаш ҳамда вазифаларнинг аниқ ва тўғри белгиланиши педагогик жараённи самарали ҳал этишнинг муҳим шартидир.
Педагогик лойиҳалашда педагогик вазифанинг яхлит ҳолда мазмунан, ташкилийметодик, моддийтехник ҳамда ижтимоийпсихологик (ҳиссий, коммуникатив ва ҳ.к.) жиҳатдан ҳал этилишини таъминлаш талаб этилади.
Педагогик жараённи лойиҳалаш босқичида педагог дуч келадиган биринчи муаммо педагогик фаолият мазмунини лойиҳалаш саналади.
Ўқув дастури ёки таҳсил олувчи шахси таълим мазмунини лойиҳалашнинг асоси бўлиб, бу вазиятда ўқитувчи педагогик фаолият, мақсад ва шароитларга мувофиқ ҳолда таҳсил олувчиларга нимани тақдим этиш хусусида мустақил қарор қабул қилади. Қарор қабул қилиш жараёнида қуйидагиларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир:
1) таҳсил олувчилар тавсия этилаётган маълумотдан нимани ва қандай ҳажмда ўзлаштириши зарурлиги;
2) таҳсил олувчиларнинг дастлабки тайёргарлик даражаси, уларнинг ўқув маълумотларини қабул қилиш имкониятлари;
3) ўқитувчининг шахсий, шунингдек, таълим муассасасининг моддийтехник базаси.
Бу ўринда ўқув маълумотларини лойиҳалаш технологияси муҳим ўрин тутади. Унда:
1) таҳсил олувчиларга тақдим этиладиган материаллар;
2) таҳсил олувчиларга мустақил бажариш учун бериладиган вазифалар;
3) таҳсил олувчилар томонидан ўзлаштирилган маълумот (билим) турлари ( Н. В. Кузьмина) ўз аксини топади [4].
Технологик муносабатда ўқув материали ва унинг тузилиши муаммоси муҳим аҳамият касб этади. Бу муаммони ҳал этишда «дидактик материал» ва «ўқув материали» тушунчалари моҳиятини фарқлай олиш зарур. Г. А. Баллнинг нуқтаи назарига кўра, дидактик материал шундай объектлар тизимидан (яъни, дидактик материал объектлар тизими) иборатки, уларнинг ҳар бири ижтимоий билим ва тажрибадан келиб чиқиб, моддий ёки моддийлашган модел тарзида қўлланилади [5]. Модомики, ўқув фаолияти ўқув вазифаларини ҳал этиш жараёни сифатида қаралар экан, табиийки, ўқув вазифаси ўқув материалининг маълум қисмларига мувофиқ тузиб чиқилади. Шу билан бирга ўқув материалини педагогик жиҳатдан мақсадга эришишга йўналтирилган тизим сифатида эътироф этиш мумкин. Демак, ўқитувчи фаолиятида ўқув вазифалари тизими ўқув материалини лойиҳалаш ва дидактик материални шакллантириш сифатида акс этади.
Тажрибалар таҳлилининг кўрсатишича, педагогик жараённи лойиҳалаш мураккаб жараёндир. Мураккаблик педагогик жараённи лойиҳалашда асосан икки омил: чеклов ва кўрсатмаларни ҳисобга олиш лозимлигида кўринади. Таълим мазмуни илмийлик ва амалий аҳамият талабларини тўлдириши, ўқув жараёнига ажратилган вақтга мувофиқ ташкил этилиши, шунингдек, таълим мазмуни ва унинг таҳсил олувчилар томонидан қабул қилиниш даражасининг ўзаро мослиги инобатга олинади. Шу боис вазиятнинг мураккаблиги, ўқув фани асосларини ўзлаштиришдаги қийинчиликларни бартараф этиш йўллари аввалдан аниқлаб олиниши шарт.
Одатда ижобий якуний натижаларга эришишга интилган педагог ўқув дастурида белгиланган мазмун бўйича иш кўради. Шу асосида ўзининг шахсий фаолият дастурини яратади.
Ўқитувчининг шахсий фаолият дастурида таҳсил олувчилар томонидан чуқур ўзлаштирилиши зарур бўлган билимлар, ўқув курсининг асосий таянч тушунчалари, ўқув ахборотларни ўзлаштириш психологияси ҳисобга олиниши лозим.
Демак, педагог лойиҳалаш технологиясини қўллашда таҳсил олувчиларнинг эҳтиёжлари, таълим жараёнининг маълум босқичида дарсга тайёрлаш имконияти, таҳсил олувчиларнинг ўзўзини ривожлантириш қобилиятларини ўстиришни асосий масалалар сифатида тан олсагина муваффақият қозонади.
PEDAGOGIK MAHORAT 6 (76) 2020
Ўқитувчи фаолиятида келажакка мўлжалланган ва тезкор лойиҳалаш турли дарсларда турлича мослаштирилади. Педагог лойиҳалашга киришишда хоҳ у дарс, хоҳ у тарбиявий тадбир бўлсин, ҳар бир педагогик вазифанинг яхлит педагогик жараён тизимидаги ўрнини билиши лозим.
Малакали, тизимли моделлаштириш лаёқатига эга педагоглар давомли технологияларни ярата олади. Улар муайян шароитга мос (локал) моделлаштиришни амалга ошира олиш лаёқатига эга педагоглардан кескин фарқланади. Бинобарин, иккинчи гуруҳ педагоглари фаолиятида яхлит фан (ёки педагогик жараён) эмас, балки дарс (ёки тарбиявий тадбир) технологияси етакчи ўрин тутади.
Агар педагог фаолияти таҳсил олувчиларнинг талабларини қондириш, яъни, якуний мақсадларга қаратилса, у ҳолда педагог яхлит педагогик жараённи ёки алоҳида дарс ва тарбиявий тадбирларни лойиҳалашда ҳам қийинчиликка дуч келмайди.
Ижтимоий тараққиётнинг турли босқичларида таълим жараёнини самарали ташкил этиш, унинг изчиллиги ва узлуксизлигини таъминлашга эришиш масалалари етук мутафаккирлар ҳамда илғор педагогларнинг диққатэътиборларини жалб этиб келган.
Ёш авлод таълимтарбиясини ташкил этишнинг ушбу жиҳатлари ўз даврида Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Ян Амос Коменский, Дмитрий Константинович Ушинский, Абдулла Авлоний, Ҳамза Хакимзода Ниёзий, Абдуқодир Шакурий ва бошқалар томонидан ўрганилган [6].
Ахборотлар алмашинувининг глобаллашуви, шунингдек, илм-фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларида рўй бераётган илмий янгиликларнинг сон ва сифат жиҳатидан кескин ўсиб бориши ўзўзидан таҳсил олувчиларга улар борасида тезкор суръатда ва батафсил маълумотлар беришни кун тартибига қўймоқда. Ушбу талабнинг ижобий равишда қондирилиши, энг аввало, илмийназарий ҳамда амалий билимларни ўзлаштиришнинг қулай, мақбул шакли бўлган таълим жараёнида амалга оширилади. Таълим жараёнининг мақсадга мувофиқ, самарали ташкил этилиши ўқув манбалари (ўқув дастури, режаси, дарслик, қўлланмалар) савияси, шунингдек, педагогнинг билим даражаси ва педагогик маҳоратига бевосита боғлиқдир.
Таълим жараёнида янги педагогик технологияларни қўллашда ўқув дастури мазмунининг мукаммаллиги, дарслик ҳамда қўлланмаларнинг замонавий талаблар асосида яратилганлиги, ўқув режаси моҳиятининг назарий ва амалий хусусиятларига кўра ягона мақсадга эришиш учун хизмат қилиши, машғулотларни самарали ташкил этиш имконини берувчи педагогик шартшароитларнинг мавжудлиги, ўқитувчи ҳамда таҳсил олувчилар ўртасида ижобий, самимий муносабатларнинг қарор топиши каби масалалар инобатга олинади.
Узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири таълим жараёнини технологиялаштиришдан иборатлиги таъкидлаб ўтилди. Ушбу жараённинг самарадорлигини таъминлашда қуйидаги шартларнинг бажарилиши муҳим аҳамиятга эга:
1) ўқитувчилар томонидан замонавий таълим технологияларининг таълим амалиётида фаол қўлланилиши;
2) ривожланган хорижий мамлакатлар таълими амалиётида қўлланилаётган замонавий технологиялардан хабардор бўлиш.
Таълим жараёнини технологиялаштириш педагогик фаолиятнинг муҳим кўринишларидан бири. У қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
- лойиҳани яратиш (1);
- таҳсил олувчилар фаолиятини ташхислаш (2);
- педагогик жараённи ташкил этиш (3);
- педагогик жараённинг самарали кечишини таъминлаш (4);
- таҳсил олувчилар фаолиятини назорат қилиш (5)ни ўз ичига олади [7].
Педагогик вазифанинг ҳал этилишига ўқитувчи ва таҳсил олувчи фаолиятларининг мазмуни, воситаларини лойиҳалаш орқали эришади. Замонавий шароитда таълим жараёнини технологиялаштириш уни лойиҳалашга нисбатан янгича ёндашув, яъни, таълим жараёнини технологик структурасига мувофиқ ёритиш заруратини тақозо этади.
Ўқитувчи касбий фаолиятини ташкил этишда таълим жараёнини лойиҳалаш алоҳида аҳамиятга эга. Ҳар бир ўқув курсини ўрганиш алоҳида мавзу ва бўлимларни лойиҳалаш асосида амалга оширилади.
Таълим жараёнини лойиҳалаш - ўқитувчи касбий фаолиятининг кўриниши бўлиб, ўқитувчининг таълим жараёнининг технологик тузилма, унинг натижасини таъминловчи метод ва воситалар йиғиндиси билан тавсифланади.
Лойиҳалаш маҳсули таълим жараёнининг лойиҳаси саналади.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.