ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ТОВАР АССОРТИМЕНТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Оценка 4.9

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ТОВАР АССОРТИМЕНТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Оценка 4.9
Научно-исследовательская работа +1
docx
обществознание
Взрослым
17.07.2020
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ТОВАР АССОРТИМЕНТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Аннотация: Мазкур мақолада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналарида ассортимент сиёсатини такомиллаштиришда стратегик маркетинг элементларидан бири бўлган ABS таҳлил усули орқали маҳсулот ассортиментидаги фоaйда улушига кўра энг муҳим ва фойдаси юқориларини аниқлаб олиб, ушбу товарларни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш имконини беради. Қолаверса, паст фойда бераётган маҳсулотларни ассортимент таркибидан чиқариш ёки ўша маҳсулотни модернизация қилиш кераклиги тўғрисида хулосага келинади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти АБС таҳлил.docx

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ТОВАР АССОРТИМЕНТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

 

Д.Ҳ.Холмаматов

 xolmamatov_diyor@mail.ru  

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

 

С.К.Бойжигитов

00_bek94@mail.ru

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

 

Аннотация: Мазкур мақолада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналарида ассортимент сиёсатини такомиллаштиришда стратегик маркетинг элементларидан бири бўлган ABS таҳлил усули орқали маҳсулот ассортиментидаги фоaйда улушига кўра энг муҳим ва фойдаси юқориларини аниқлаб олиб, ушбу товарларни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш имконини беради. Қолаверса, паст фойда бераётган маҳсулотларни ассортимент таркибидан чиқариш ёки ўша маҳсулотни модернизация қилиш кераклиги тўғрисида хулосага келинади.

Таянч иборалар: қишлоқ ҳўжалиги, стратегик маркетинг, саноат, АВS таҳлили, саноат маркетинги.

 

WAYS TO IMPROVE THE ASSOCIATION OF AGRICULTURAL PROCESSING INDUSTRIAL ENTERPRISES

Abstract: This article identifies the most important and profitable share of the product range through the ABS analysis method, which is one of the strategic marketing elements in improving the assortment policy in the agricultural processing industry, and allows to increase the production of these goods. In addition, it is concluded that low-profit products should be removed from the range or modernized.

Keywords: agriculture, strategic marketing, industry, ABS analysis, industrial marketing.

 

Мустақиллик йилларидан сўнг Ўзбекистон бутун дунё ҳамжамитига барча соҳаларда жаҳон саҳнасига ишончли қадамлар билан кириб келди. Маҳаллий ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги ҳамда саноатни модернизация ва диверсификация ишларини олиб бориш, янги замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналари ишлаб чиқариш тизимини такомиллаштириш, илғор технологияларни қўллаш орқали рақобатбардош ва экспорт қилиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошлади. Мамлакатимиз саноати жадал суръатларда ривожланиб, иқтисодий қудрати ва салоҳияти тобора юксалиб бораётган замонавий давлат сифатида эътироф этилмоқда. Бунинг сабаби, мустақиллик йилларида юртимизда саноатнинг барча йўналиши юқори технологияларга асосланган тармоқлар равнақ топишида муҳим аҳамият касб этади.

Ер юзи аҳолисининг тез кўпайиб бораётгани билан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш имкониятлари чеклангани ўртасидаги тафовут озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи йилдан-йилга кескинлашиб бораётганининг асосий сабаби бўлиб ва бу тафовут, аввало, озиқ-овқат маҳсулотларини жадал ишлаб чиқариш учун тегишли шароитлар мавжуд бўлмаган мамлакат ва ҳудудларда кўпайиб бормоқда. Энг аввало, атроф-муҳитнинг экологик жиҳатдан бузилиши ҳамон давом этаётгани, иқлим ўзгаришларининг олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлари, тез-тез такрорланаётган қурғоқчилик ва сув ресурслари тақчиллиги, жумладан, суғориш учун ерости сувларининг тугаб бораётгани, ирригация, мелиорация ва ерларнинг ҳосилдорлик унумдорлигини қайта тиклашга йўналтириладиган инвестицияларнинг етарли эмаслиги мазкур муаммони янада кескинлаштирмоқда.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида  “... қишлоқ хўжалигида фермер ва деҳқонларнинг манфаатдорлигини ошириш борасидаги ўрганиш ва изланишларимиз давом этмоқда. Соҳага илғор технологиялар ва кластер тизими жорий этилмоқда....” [1] каби устувор вазифалар белгиланган. Бу эса соҳани янада ривожлантиришда инновацион технологияларни, замонавий илмий-фан ютуқларини саноат тармоқларига жадал жорий қилиш орқали жаҳон хўжалиги тизимида миллий иқтисодиётнинг ихтисослашувини кенгайтириш ва саноат ишлаб чиқариши таркибини диверсификация қилиш имконини берадиган янги рақобат устунликларини яратиш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли даромадларни ошириш заруриятини келтириб чиқариш мавзунинг долзарблиги бўлиб ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари аграр саноат мажмуасининг бирламчи бўғини бўлиб, унинг иқтисодий асосини ташкил этади.

Қишлоқ хўжалик корхонаси - давлатга қарашли бўлган ерни узоқ муддатга ижарага олиб, ўз жамоаси мехнати ва ишлаб чиқариш воситалари ёрдамида, бизнес режа ва ички хўжалик ҳисоби тизимига таянган ҳолда, юридик ҳуқуққа эга бўлган товар кишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектлар тушунилади [2].

Ҳар бир корхоналар фаолиятида узоққа мўлжалланган стратегик қарор ва дастурлар асосида ривожлантириш вазифалари белгилаш соҳага маркетинг стратегияларини белгилаш мақсадга мувофиқдир.

Шу ўринда маркетинг стратегияси корхона имкониятларини бозорга мослаштириш, корхонанинг келгусидаги товар, нарх сотиш, коммуникация бўйича ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш, истеъмолчиларнинг талаб ва ҳоҳишларини эркин рақобатли айрибошлаш орқали эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ижтимоий жараёндир.

Маркетинг стратегияси – асосий истеъмолчилар гуруҳи эҳтиёжлари ва талабларини доимо тизимли таҳлил қилиш, самарали товар ва хизматлар тамойилини шакллантириш ва уларни ишлаб чиқиш ҳамда мақсадли истеъмолчиларга бошқа рақобатчиларга қараганда яхшироқ хизмат қилиш орқали устунликка эришиш, доимо ўзгариб турган маркетинг муҳитида корхонанинг товар, баҳо коммуникация, тақсимот ва сотиш ҳамда уни рағбатлантиришнинг асосий усуллари мажмуасидир [4].

Стратегик ғоялар фирманинг ҳаракат дастурига айланиши керак бўлиб, бу дастурда стратегик мақсадлар аниқланади ва танланган ривожланиш стратегиясининг амалга оширилишини таъминловчи воситалар белгиланади. Фирманинг яқин келажакдаги муваффақиятини аввало унинг жорий фаолиятидаги турли йўналишларнинг молиявий жиҳатдан қай даражада мувофиқлаштирилганлиги белгилайди.

Саноат корхоналарини стратегик ривожлантиришда товар ассортиментини такомиллаштириш сиёсатидан фойдаланиш муҳим мезон ҳисобланади. Маҳсулот рақобатбардошлигини оширишда товар ассортиментини замонавийлаштириш ва такомиллаштириш бўйича қарорларни ўз вақтида қабул қилиш, янгисини татбиқ этиш, товар рақобатбардошлигини ошириш, эски маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан олиб ташлашни кўзда тутади.

Товар ассортиментининг ривожланиши корхона маркетингининг энг муҳим функцияси ҳисобланади. Товар ассортименти – боғланган ёхуд ўзаро фойдаланиш ва ишлатилиши умумийлиги битта ва айнан ўша савдо нуқтасида сотилувчи, бир хилдаги нархлар доирасига эга бўлувчи товарлар гуруҳи. “Товар ассортименти тушунчасини тавсифлашда рус олими А.П.Панкрухин ҳам 4 та асосий хусусиятни санаб ўтган[А.П. Панкрухин. Маркетинг Гильдия маркетологов. — 3-е изд. — М.:    Омега-Л, 2005. - 656 с]: товарнинг функционал хусусияти, истеъмол хусусияти, сотиш нуқталари ва нархи бўйича гуруҳланган товарлар тўплами.

Товар ассортименти сиёсатини амалий жиҳатдан тадқиқотимиз объекти бўлган “Жомбой дон маҳсулотлари” АЖ ҳисобланиб, корхонанинг ассортимент сиёсатини таҳлилини кўриб ўтамиз.

“Жомбой дон маҳсулотлари” АЖнинг асосий фаолияти ун ва ун маҳсулотлари ишлаб  чикариш, уни сотиш ва ундан фойда олишга каратилган. Корхона учун ишлаб чикариш ассортименти қанча кенг бўлса, шунча бир томондан истеъмолчилар эҳтиёжини қондириш даражасини ўсишига ҳамда бозордаги рақобатчилар ичида устун бўлишига олиб келади.

1-жадвал

“Жомбой дон маҳсулотлари” АЖ нинг маҳсулот номенклатураси таҳлили (2019 йил холатига кўра)

Маҳсулот турлари

Ўлчов бирлиги

Маҳсулот ҳажми

Маҳсулот ҳажмидаги

улуши (%)

Даромад

(минг)

Даромаддаги улуши (%)

1

Ун маҳсулотлари

тн

65500

59,0

51877090

73,9

2

Омихта ем

тн

37500

28,0

15291128

21,8

3

Уруғлик ғалла

тн

10600

8,0

2731515

3,9

4

Биомаҳсулот

млн.д

10

2,0

179685

0,3

5

Бройлер

дона

20000

3,0

130680

0,2

 

 

 

133610

100,0

70210098

100,0

 

Жадвал маълумотларидан куриниб турибдики, маҳсулот хажмидаги асосий улушни ун маҳсулотлари 59,0% билан эгаллаган ва асосий тушум даромаднинг 73,9% билан ҳам айнан ун маҳсулотлари реализатсиясидан келиб тушганини кўрамиз. Омихта емга ҳам талаб мавжуд бўлиб, уларнинг даромаддаги улуши ўртача 21,8%ни ташкил этган. Уруғлик ғалла ҳам номенклатуранинг алоҳида таркиби ҳисобланиб, уларнинг мазкур давр учун даромаддаги улуши 3,9%ни ташкил этди. Бироқ биомаҳсулот ва бройлер даромаддаги улуши паст эканлигини кўрамиз.

Айтиб ўтиш жоизки, корхона томонидан таклиф этиладиган дон ва дон маҳсулотларининг сотув ҳажми ҳам бир хил эмас. Буни аниқлаш мақсадида АBС таҳлил методидан фойдаланамиз.

АBС таҳлил – бу корхонанинг савдо сиёсатининг самарадорлигини ошириш методи болиб ҳисобланади [4]. Кўпинча АBС таҳлил келгусида савдо ҳажмини ошириш мақсадида махсулот ассортименти ва унинг захирасини оптималлаштириш методи сифатида ишлатилади. Бошқа сўз билан айтганда, АBС таҳлилнинг мақсади корхона учун максимал фойда келтирувчи товар ёки товарлар гуруҳини аниқлашдан иборат.         Таҳлилнинг бу кўриниши иқтисодчи Порето томонидан ўрганилган  қонуниятга асосланади: яъни ишлаб чиқарилган махсулотнинг 20% и, корхонага даромадининг 80%ини келтиради. Махсулот ассортиментини таҳлил қилиш давомида барча товарлар 3 гуруҳга бўлинади:

А гуруҳ. Юқори аҳамиятга эга бўлган товарлар, махсулот ассортиментининг 20%и ташкил этади, савдодан 80% даромад келтиради.

B гуруҳ. Кам аҳамиятли товарлар, махсулот ассортиментинг 30% ташкил этиб, савдонинг 15% таъминлайди.

С гуруҳ. Талаб жуда паст товарлар, махсулот ассортиментинг 50%ни ташкил этади, ва савдонинг 5%и миқдорида даромад келтиради.

Энди “Жомбой дон маҳсулотлари” АЖнинг маҳсулот номенклатураси АBС таҳлилни ўтказиш босқичларига ўтамиз:

1.   Корхона таклиф этадиган маҳсулот номенклатурасини аниқлаш:

Корхона маҳсулот номенклатурасига  ун маҳсулотлари, омихта ем, уруғлик ғалла, био маҳсулот ва бройлер киради.

2.   Ҳар қайси ассортимент  бўйича ўртача даромад нормасини ҳисоблаш (2-жадвал):

2-жадвал

Номенклатура бўйича ўртача даромад нормаси

Name of the nomenclature

Flour products

Raw feed

Seed grain

Bio product

Broiler

Income

(million soms)

51,8

15,2

2,7

0,17

0,13

 

3.   Ҳар қайси номенклатуранинг умумий даромаддаги улушини аниклаш ва ўсиш тарзида жойлаштириш (3-жадвал):

 3-жадвал

Номенклатуранинг умумий даромаддаги улуши

Номенклатура номи

Даромад

(млн сўм)

Даромаддаги

улуши (%)

Ўсиш тарзида (%)

Ун маҳсулотлари

51877090

73,9

73,9

Омихта ем

15291128

21,8

21,8

Уруғлик ғалла

2731515

3,9

3,9

Биомаҳсулот

179685

0,3

0,3

Бройлер

130680

0,2

0,2

Умумий

70210098

100,0%

100,0%

 

4.  Маҳсулотларни корхона учун аҳамияти бўйича классификациялаш  (4-жадвал):

4-жадвал

Номенклатуранинг аҳамияти бўйича классификацияси

Номенклатура номи

Даромад

(млн сўм)

Даромаддаг

Улуши

Ўсиш тарзида

Гурухланиши

Ун маҳсулотлари

51877090

73,9

73,9

А

Омихта ем

15291128

21,8

21,8

А

Уруғлик ғалла

2731515

3,9

3,9

В

Биомаҳсулот

179685

0,3

0,3

С

Бройлер

130680

0,2

0,2

С

Умумий

70210098

100,0%

100,0%

 

 

Бизнинг ҳолатда А гуруҳ ун маҳсулотлари ва омихта ем  умумий даромаднинг 95,7 % ини ташкил этди, Б гуруҳ уруғлик ғалла умумий даромаднинг 3,9 % ни ва С гуруҳ био маҳсулот ва бройлер даромаднинг қолган миқдорини ташкил этди. Бундан кўриниб турибдики, корхона учун А гурухдаги номенклатуралар даромаднинг асосий манбалари экан.

АBС таҳлили маҳсулот турларини ўрганишдир, ушбу мезонларга мувофиқ маҳсулотларнинг рейтингини аниқлаш ва ушбу турдаги маҳсулотларнинг оралиғини аниқлаш имконини берувчи воситадир.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги масулотларини қайта ишлаш саноати жадал суръатларда ривожланиб, иқтисодий қудрати ва салоҳияти тобора юксалиб бораётган замонавий давлат сифатида эътироф этилмоқда. Сабаби, истиқлол йилларидан сўнг юртимизда саноатнинг барча йўналиши юқори технологияларга асосланган тармоқлари муттасил равнақ топиб келмоқда. Юртимизда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификасия килиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш, замонавий асбоб ускуналарни олиб келиш ишлари кенг кўламда амалга оширилиб, иқтисодиётимиз салоҳиятини ўсишига бевосита ижобий таъсир кўрсатиб келмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, корхонанинг товар номенклатурасини АВС таҳлилини қўллаш корхона учун зарур бўлган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишини янада ошириш ва фойда келтирмайдиган маҳсулотларни эса корхона товар ассортиментидан чиқариб ташлаш ёки унинг янги вариантларини яратиш, товарни такомиллаштириш орқали бозорда сақлаб қолиш имкониятларини яратади.

Бундан ташқари корхонанинг ассортименти таҳлил қилиниб, паст сотиш ҳажмига эга ва юқори фойда келтирмаётган товарлар ассортимент таркибидан чиқариб ташлашга ёки ўша маҳсулот бўйича модернизация ишларини амалга ошириш бўйича хулосаларга келинади.

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.   https://www.pv.uz/oz/newspapers/poslanie-prezidenta-respubliki-uzbekistan-shavkata-mirzieeva-olij-mazhlisu-2020

2.       Ф.Жўраев. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Дарслик. Т.: “Истиқлол” нашриёти, 2004 йил, 345 бет..

3.       Абдусаматов Б.К. “Стратегик маркетинг” фанидан (маърузалар матни). - Самарканд: СамДАҚИ, 2015, 177 бет.

4.   А.П. Панкрухин. Маркетинг Гильдия маркетологов. — 3-е изд. — М.:    Омега-Л, 2005. - 656 с.

5.   Хотамов И.С., Саъдуллоев Ҳ.И.. Маркетинг фаолиятини таҳлил қилиш ва истиқболлаш. Дарслик. Tошкент – “Иқтисодиёт” – 2012.

 

REFERENCES

1.   https://www.pv.uz/oz/newspapers/poslanie-prezidenta-respubliki-uzbekistan-shavkata-mirzieeva-olij-mazhlisu-2020

2.       F.Jo'raev. Organization of production in agricultural enterprises. Textbook. T .: Istiqlol Publishing House, 2004, 345 pages.

3.       Abdusamatov B.K. From the subject “Strategic Marketing” (text of lectures). - Samarkand: SamDAQI, 2015, 177 pages.

4.   A.P. Pankrukhin. Marketing Guild of Marketers. - 3rd ed. - M .: Omega-L, 2005 - 656 p.

5.   Khotamov IS, Sadulloev H.I. Analysis and forecasting of marketing activities. Textbook. Tashkent - "Economy" - 2012


 

Скачано с www.znanio.ru

ИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА

ИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА

Keywords: agriculture, strategic marketing, industry,

Keywords: agriculture, strategic marketing, industry,

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси

Маркетинг стратегияси – асосий истеъмолчилар гуруҳи эҳтиёжлари ва талабларини доимо тизимли таҳлил қилиш, самарали товар ва хизматлар тамойилини шакллантириш ва уларни ишлаб чиқиш ҳамда мақсадли…

Маркетинг стратегияси – асосий истеъмолчилар гуруҳи эҳтиёжлари ва талабларини доимо тизимли таҳлил қилиш, самарали товар ва хизматлар тамойилини шакллантириш ва уларни ишлаб чиқиш ҳамда мақсадли…

Товар ассортименти сиёсатини амалий жиҳатдан тадқиқотимиз объекти бўлган “Жомбой дон маҳсулотлари”

Товар ассортименти сиёсатини амалий жиҳатдан тадқиқотимиз объекти бўлган “Жомбой дон маҳсулотлари”

Бошқа сўз билан айтганда, АBС таҳлилнинг мақсади корхона учун максимал фойда келтирувчи товар ёки товарлар гуруҳини аниқлашдан иборат

Бошқа сўз билан айтганда, АBС таҳлилнинг мақсади корхона учун максимал фойда келтирувчи товар ёки товарлар гуруҳини аниқлашдан иборат

Номенклатура номи Даромад (млн сўм)

Номенклатура номи Даромад (млн сўм)

Хулоса қилиб айтганда, корхонанинг товар номенклатурасини

Хулоса қилиб айтганда, корхонанинг товар номенклатурасини

F.Jo'raev. Organization of production in agricultural enterprises

F.Jo'raev. Organization of production in agricultural enterprises
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
17.07.2020