Ўзбекистон тасвирий санъат фанини ўқитиш методикасининг шаклланиши ва ривожланиши
1918 йилда Тошкентда бадиий коммуна очилади.
1919 йил Самарқандда Туркистон ўлка бадиий халқ мактаби ишга тушади.
1920 йилда Андижонда рангтасвир мактаби, янги Бухорода санъат тўгараги ташкил этилди, мусулмонлар учун тасвирий санъат курслари очилди.
1921 йили очилган бадиий политехникумда 170 ўқувчидан 150 таси ўзбеклар таҳсил олади.
1924 йилда Тошкент тасвирий санъат музейи қошида бадиий студия очилади. Унда М.Куприянов (Машҳур Кукриникслар гуруҳидан), С.Чуйков, маҳаллий ёш рассомлардан Ў. Тансиқбоевлар билан машғулотлар олиб бордилар.
1927 йилга келиб Тошкентда ва 1929 йилда Самарқандда бадиий билим юрти ташкил этилди.
1924 йилга келиб мактаб ўқув режаларида расм дарслари ўз ўрнини топмаган бўлса-да иқтидорли ёш график рассомлардан бири Искандар Икромов болалар тасвирий ижодини ривожлантиришга ҳаракат қилдилар. У 1925 йилда “Маориф ва ўқитувчи“, кейин “Аланга“ журналларида расм чизишга доир мақолалар эьлон қилди. 1932 йилда “Расм чизишни ўрганиш қўлланмаси“, 1933 йилда эса “Китоб ва журналлар қандай нашр этилади“ альбоми нашр этилди. 1935 йилда рассомнинг “Ҳарф ёзишни ўрган“ китоби ҳам чоп этилди. Бу мақола ва китоблар ягона меҳнат ва политехника мактаблари талаблари асосида яратилган “Расм“ предмети дастурларига мос эди.
1929 йилга келиб мактабларда махсус расм ўқув предметлари ўқитила бошланди. Лекин Ўзбекистон мактаблари Россия мактаблари учун яратилган дастурлар асосида ишлай бошлади.
1936 йилдан бошлаб Республика миқёсида юзага келган пионер уйи ва саройлари таълим-тарбия, оммавий-бадиий, техникавий, табиатшунослик каби бир қатор иш шакллари фаолият юрита бошлайди.
1939 йилларда мактабларда расм дарсларининг асосий вазифаси ўқувчиларда тасвирий малакаларни ўстириш, кўпроқ расм чизишга ўргатишдан иборат эди. Шунинг учун ҳам расм дарсларида тарбиявий томонларга етарлича эътибор берилмади.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида ва қисман ундан кейинги йилларда ҳам расм дарсларининг вазифалари ўзгарди, унинг мазмунида таълимдан кўра тарбиявий жиҳатлар кучайтирилди, асосий эътибор ватанпарварлик ва байналминал тарбияга қаратилди. Расм дарслари ватанпарварлик ва байналминал мазмундаги тасвирий санъат асарлари билан бойитилди.
1947- 48 ўқув йили учун тузилган ўқув режада “Расм“ учун ҳафтасига I-синфда 1 соат, II- синфда 1 соат, III-IV-синфларда 0,5 соат, V-синфда 1 соат вақт ажратилган бўлиб, натижада умумий ҳафталик соатлар 4 соатни ташкил этди.
1950-60 йиллардаги дастурларда “Расм“ ўқув предметининг вазифаси олдин тузилган дастурлардан фарқ қилди.
1953 йилда нашр этилган дастур “Расм солиш” деб номланган.
1956 йилда нашр этилган “Расм” дастурининг вазифаси ўқувчиларни эстетик жиҳатдан тарбиялаш вазифасига хизмат қиладиган ва ўқувчиларни ҳар томонлама камол топтиришга ёрдам берадиган ўқув предметларидан бири деб кўрсатилди.
1958-59 ўқув йилига келиб, ўқув режасида расм чизишга ажратилган соатлар ошди ва у 1-6 синфларда ҳафтасига I соатдан ўқитила бошланди.
Умуман олганда, 50-йилларда Республика ҳукумати томонидан мактабларда расм предметининг ўқитилишига бўлган эътибор кучайди.
Маълумки, мактабда бадиий таълимни ривожлан-тириш кўп жиҳатдан педагогик кадрлар тайёрлашга боғлиқ эди. 1949 йилларда бу масала билан Самарканд ва Тошкент бадиий билим юртларини бирлаштириш натижасида ташкил топган П.П. Беньков номидаги бадиий билим юрти шуғуллана бошлади.
Тасвирий санъатнинг ўқитилишини такомиллаш-тиришда 1955 йилда Низомий номли Тошкент давлат педагогика институтида ташкил этилган бадиий-графика факультети катта роль ўйнади. Мазкур факультетда кундузги, кечки ва сиртқи бўлимлар орқали юқори малакали кадрлар тайёрланади. Факультетда дастлабки йилларда кадрларни касбий тайёргарлиги бўйича машғулотларни Республикамиз-нинг йирик рассомлари олиб бордилар. Масалан, Ўзбекистон халқ рассоми А.Абдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган рассомлар Ю.Елизаров, М.Саидов, А.Юровский, Т.Оганесов, шунингдек, Ленинград бадиий академиясини ва Москва бадиий институтини битириб келган ёш истеъдодли рассомлар Р.Чориев, Н.Ковинина ва бошқалар шулар жумласидандир.
1964-70 йилларда кадрлар тайёрлаш бошқа йўналишларда амалга оширилди. Бу даврда бошланғич таълим методикаси факультетларида “Бошланғич синф ва тасвирий санъат ўқитувчиси” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланди. Бундай йўналишлардаги мутахассислар Тошкент, Урганч, Қарши, Наманган педагогика институтларида тайёрланди. Кейинчалик яна Тошкент ва Бухоро педагогика институтларида бадиий-графика факультетлари очилди.
1970 йилда тасвирий санъат ва чизмачилик ўқитувчиси мутахассислиги бўйича Тошкент ва Бухоро педагогика институтлари билан бир қаторда Андижон, Каттақўрғон, Самарқанд, Ангор, Хива, Хўжайли, Шаҳрихон педагогика билим юртларида ҳам кадрлар тайёрлана бошланди.
1980 йил бошларида тасвирий санъат ўқитувчиси ихтисослиги бўйича йилига тайёрланган кадрлар сони 800 кишидан ортди.
Тасвирий санъатнинг ўқитилишини яхшилашда А.Шоҳамидов, М. Набиевларнинг 1964 йилда нашр этилган “I-IV синфларда расм дарслари” методик қўлланмаси,
О. Апухтиннинг 1965 йилда нашр этилган “Санъат ҳақида суҳбатлар” номли қўлланмалари чоп этилди.
1965 йилдан бошлаб тасвирий санъат ўқитиш методикаси бўйича дарслик яратишга киришилди.
1969 йилда 1-синф учун “Тасвирий санъат” (А.Жильцова, Р.Хасанов);
1974 йилда II синф учун,
1976 йилда III синф учун “Тасвирий санъат” (Р.Хасанов, А.Жильцова);
1977 йилда IV синф учун “Тасвирий санъат” (Р.Хасанов, Б.Орипов ва бошқалар) нашр этилди. 1-3 синфлар учун нашр этилган дарсликлар кейинги йилларда бир неча бор қайта чоп этилди.
Тасвирий санъат фанининг ҳозирги амалиётдаги аҳамияти.
Умумий ўрта таълим мактабларидаги барча ўқув фанлари қатори “Умумтаълим мактабларида тасвирий санъат таълими концепцияси” ҳам тайёрланди ва у Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги коллегиясининг 5 май 1993 йилги 5-5-сонли қарори билан тасдиқланди.
Концепция асосида тасвирий санъатдан давлат таълим стандарти ва вариатив дастурларни ишлаб чиқиш ишлари бошлаб юборилди. Натижада 1-4-синфлар учун 270 соатга мўлжалланган “Тасвирий санъат ва бадиий меҳнат”, 1-7-синфлар учун 245 соатга мўлжалланган “Тасвирий санъат” дастурлари тайёрланди. Шунингдек, 1-8 синфлар учун мўлжалланган 560 соатли “Тасвирий санъат” дастури ҳам ишлаб чиқилди. Бу дастурлар кўп нусхада нашр этилиб, амалиётга жорий этилди.
Тасвирий санъат дарсликларини яратиш билан бир қаторда ўқитувчилар учун ўқув-методик адабиётлар ҳам тайёрланди. Натижада Р.Хасанов ва Х.Эгамовларнинг биринчи синф ўқитувчилари учун “Тасвирий санъат ва бадиий меҳнат дарслари” (Тошкент: Ўқитувчи, 1997), Р.Хасановнинг 5-синф ўқитувчилари учун “Тасвирий санъат дарслари” (Тошкент: Ўқитувчи, 1997) номли қўлланмалари чоп этилди.1996-1998 йиллар давомида 1-4 синфлар учун “Тасвирий санъат ва бадиий меҳнат” дарсликлари яратилди, бироқ улардан 1998 йилда фақат биринчи синф дарслиги чоп этилди, холос. Мазкур дарслик Ўзбекистон мактаблари учун рус, қозоқ, қирғиз, туркман, тожик, қорақалпоқ тилларида ҳам нашр этилди.1997 йилда ЎР “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳужжатларининг эълон қилинди. Унда таълим соҳасини 1997-2006 ва ундан кейинги йиллар учун иш режаси ва тараққиёти белгилаб берилган эди.
Мустақиллик йиллари ўзгаришлар асосида янги дарсликлар 2001 йилда Р.Хасанов томонидан 1-3 синфлар учун тайёрланди. Булардан биринчи синф дарслиги 2001-2002 йилларда чоп этилди. Тасвирий санъатни ўкитилиши, машғулотларни такомиллаш-тириб борилиши сабабли 2-3 синфлар учун дарслик М.Исоқова, Р.Хасанов, Б.Хайдаров, А.Сулайманов, С.Жуманиёзова, Б.Азимовлар томонидан 2009-2010 йиллари чоп этилди. 2011 йили янги дарсликлар яратиш бўйича 4-5 синфлар учун тендр эълон қилинди. 4-синф дарслигини А.Сулаймонов, И.Рахмонов, З.Сулаймоновалар томонидан тайёрлан-ди. 5-синф дарслиги 2012 йили Т.Кўзиев, С.Абдирасилов, Ў.Нуртаевлар томонидан нашрда чоп этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сонли қарори асосида “Тасвирий санъат” ўқув фанидан 1-синф (2002 йилдан (муаллиф: Р.Ҳасанов)) 2–3-синфлар учун (2008 йилдан (муаллифлар: М.Исоқова, Р.Ҳасанов, Б.Ҳайдаров, А.Сулайманов, С.Жуманиёзова, А.Розиқов, Б.Азимов)) дарсликлар нашр эттирилиб, ижара тизими асосида таълим амалиётида қўлланил-моқда. Таълим тизими тарихида илк бор 2012–2013 ўқув йилидан бошлаб 5-синф дарслиги яратилди ва чоп этилди (муаллифлар: Т.Кузиев, С.Абдирасилов, Ў.Нуртаев, А.Сулайманов), 2014–2015 ўқув йилидан 4–синф дарслиги (муаллиф-лар: А.Сулайманов, И.Рахманов, З.Сулайманова), 2017–2018 ўқув йилидан 6-синф (муаллифлар: Қ.Мирахмедов, Б.Каримов, И.Нуруллаев), 7-синф (муаллиф-лар: Н.Абдуллаев, А.Сулайманов) (қайта нашр)лар учун шу тартибда дарсликлар яратилиб бадиий таълим амалиётига татбиқ этилди.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.