Махдуми Аъзам Даҳбедий илмий меросида пиру-муршидлик ва инсон камолоти анъаналарининг уйғунлиги
Оценка 4.7

Махдуми Аъзам Даҳбедий илмий меросида пиру-муршидлик ва инсон камолоти анъаналарининг уйғунлиги

Оценка 4.7
Научно-исследовательская работа
docx
история
Взрослым
17.07.2020
Махдуми Аъзам Даҳбедий  илмий меросида пиру-муршидлик ва инсон камолоти анъаналарининг уйғунлиги
Инсон муаммоси фалсафа тарихида ҳамиша турли таълимотлар ва назарияларнинг энг муҳим ва долзарб мавзуларидан бири бўлиб, мазкур масала бўйича турли фикр ва мулоҳазалар билдирилган. Тасаввуф таълимотида комил инсон деган тушунча асосий тадқиқот объекти ҳисобланаган.
Б.Бойжигитов З.Бойжигитова.docx

Махдуми Аъзам Даҳбедий  илмий меросида пиру-муршидлик ва инсон камолоти анъаналарининг уйғунлиги

 

Б.К.Бойжигитов, Тошкент молия институти талабаси

З.К.Бойжигитова, мустақил изланувчи

       

Инсон муаммоси фалсафа тарихида ҳамиша турли таълимотлар ва назарияларнинг энг муҳим ва долзарб мавзуларидан бири бўлиб, мазкур масала бўйича турли фикр ва мулоҳазалар билдирилган. Тасаввуф таълимотида комил инсон деган тушунча асосий тадқиқот объекти ҳисобланаган. Мутасаввифлар бу масалани жуда чуқур ва кенг, ҳар томонлама таҳлил этганлар. Тасаввуф таълимотида бу назария эмас, балки амалий масала ҳам бўлган ва тариқатларда инсонни камолотга етиш йўли ва услублари ихтиро этилган.

Маҳдуми Аъзам Даҳбедий XV асрнинг иккинчи ярмида  XVI асрнинг биринчи ярмида  Марказий Осиё халқлари маънавий ҳаётида катта из қолдирган, нақшбандия тариқати таълимотини ривожини янги даврда таъминлаган ва маълум тизимга солган, тасаввуф муаммолари бўйича йирик асарлар муаллиф бўлган. У кишининг тўлиқ номи Саййид Аҳмад ибн Мавлоно Жалолиддин Хожагоний ал Фарғоний Маҳдуми Аъзам 1461 йили Ахсикент ( ҳозирги Наманган) вилоятининг Косон кентида дунёга келган. 

Маҳдуми Аъзам нақшбандия сулуки тизимида Шайх Хованд Тохур ва Хожа Аҳрордан кейин ижтимоий-сиёсий таъсирининг ортишида ва ижтимоий ҳаётда тутган нуфузининг кенгайишида улкан хизмат кўрсатган мутафаккир эди.  У Нақшбандия тариқатидаги  асосий унсурлардан унумли фойдаланган ҳолда, пири-муршид ҳамда инсон камолоти масалаларида янгича ёндашади.

Маҳдуми Аъзам рисолаларининг бош мавзуси “инсон ва унинг ақл идроки, аҳлоқий қиёфаси яратганнинг энг муқаддас кашфиётидир”, деган ғояга асосланган. Шунга мувофиқ, Маҳдуми Аъзам ўзининг ижтимоий-аҳлоқий қарашларида ўзига хос бўлган инсон-инсони комил тамойилини яратди. Унинг тамойили инсонни илоҳийлиги заминидан келиб чиқади.

Маҳдуми Аъзамнинг  инсони комил тамойилининг асосий мезонлари ҳам инсон илоҳийлиги, муқаддас ва мушаррафлиги асосида келиб чиқиб қўйидаги сифатларга асосланади: “ақл билан иш тутиш,аҳду-паймонга садоқатлилик, бир-бирига ёрдам бериш,қўлидан келганча яхшилик қилиш, инсонийликнинг илоҳий сифатларини ўзида мужассам қилиш, инсоннинг ўзини ўз англашини,тоат ибодатини инсонга нафи тегадиган ишлар билан бирга қўшиб олиб бориш,ҳалол ризқ учун меҳнат қилиш, поклик, софлик,эътиқодлилик, имонлилик, тавба, ўз мақсади йўлида жиддий ва дадил ҳаракат қилиш инсоннинг ўз вужудини шариат, тариқат ва ҳақиқат сифатларини сингдириш, инсонларни эзгуликка ундаши олий даража деб билишидир.” Ана шу сифатлар Маҳдуми Аъзам назарида инсонни келгуси авлодлар учун ер юзида халифа бўлишига сабаб бўлувчи сифатлардир.

Маҳдуми Аъзам буюк мутасаввуф  мутафаккир Муҳаммад Бухорий (Порсо) изидан бориб дин ва муқаддас китоблар инсонни аҳлоқий камолотга етказиш учун берилгандир, инсон дин учун эмас, балки дин инсон учун яратилгандир, деган тугалланган фикрга келади. Бу ғоя ўша даврларда ташланган энг жасоратли ғоялардан бўлиб, инсонни ер юзидаги тартиб ва осойишталикка шахсан масъул эканлигини алоҳида таъкидловчи, инсонни унинг измига берилган оламни яшнатишга, гуллатишга, поклашга такомиллаштиришга ундовчи, ҳар бир мусулмонни фаолликка чақирувчи даъват эди. Маҳдуми Аъзамнинг ўзлари бу борада шахсан намуна кўрсатадилар. Маҳдуми Аъзам инсон ҳукмига инъом этилган оламни яшнатиш ғоясини ўзининг эътиқодига айлантириб, ўз ижтимоий – аҳлоқий фикрлар тизимини шу ғоя асосида қуради. Лекин у бу ғояни амалиёт билан боғлаб,ҳалқ ичида юриш қилди, унинг дарди, талаб ва эҳтиёжи билан бирга яшади. Ҳалқ манфаати, юрт осойишталиги учун курашиб, ҳар қандай тўқнашув ва жанжалларининг олдини олиш учун ташаббускорлик кўрсатади.

Суфийлар назарида Ҳақ Таоло жамолига етишиш фақат ишқ туфайли бўлиши мумкин. Шу ишқнинг алангаланишини банда билан Худо орасидаги парданинг кўтарилишига ва Оллоҳ наздига етишиш сайрининг ниҳояси ҳисобланади. Лекин тариқат сулуклари назарида Ҳақ жамоли билан бандаси ўртасида парда осмон ёки ер,арш ва курси бўлмай балки кишиларни мол дунёга, исмга, хотин ва фарзандларига бўлган муносабатларидир. 

Маҳдуми Аъзам фаолияти давомида кўпчилик ҳукмдорлар ва бошқа шахсларга пири муршидлик қилганлар. Айрим манбаларда Маҳдуми Аъзамни олтмишта авлиёни тарбиялаб етиштирган муршид (пири шасти) деб аташади.  Шунингдек, Самарқанд ҳокими Жонибек Султон ҳам ўзини пири деб ҳисоблаб, Косон шаҳридан Самарқандга келишни таклиф қилади.Бундан ташқари, шайбоний ҳукмдорлардан Убайдуллохон ўзининг муридлик бурчини оқлаб, пири бузуруквори Маҳдуми Аъзамни улуғлаб, унинг 27 та рисоласини алоҳида бир девон тарзида кўчиртиради.  

Маҳдуми Аъзамнинг  рисоларида  устоз-шогирд муносабаларида алоҳида тўхталиб ўтади. Унинг фикрича, шогирд (солик) маънавияти икки хил кўринишда янада тўлароқ намоён бўлади: 1. Нафсни тийишдан, яъни вужуд талабини инкор эта олишдир; 2. Саховат сахийлик фазилатлари тўла мужассам бўлишлигидан.[1]

Махдуми Аъзам фикрича, “солик  нафси Оллоҳ туфайли, йўл юрган ва йўлини биладиган пир ёрдами билан ҳар қандай ички ва ташқи касофатлардан покиза бўлиб, жазба султоннинг келиб қўнишига мушарраф бўлса, унда солик шукр қилиши, чунки солик шариат зоҳири ва тариқат одобига риоя қилиш билан улуғ саодатларга эришди.  Бу ўринда шукр қилиш соликнинг олий мартабали тоифанинг энг юксак даража ва мақомларига кўтарилишига сабаб бўлади. Аллоҳ таъоло буюрадики, “Лаин шакартум лаъазийданнакум” яъни “агар шукр қилсангиз, сизларга (неъматларимни) кўпайтираман.”[2]

Юқорида таъкидлаганимиздек, Махдуми Аъзамнинг муридлари ичида ҳукмдорлар кўпчиликни ташкил қилган. Шу боисдан,  асарларида зоҳирий ҳукмдор бўлсада, унинг заҳмату қийинчиликларидан қутулиб, ички маънавий дунёсини бойитиб, суфийга хос бўлган завқлар, ҳолатлар, юксак мақомларга мушарраф бўлгандан кейин, унинг кўнгли комил пир суҳбати ва уларга мансуб бўлган одобни машқлар қилиш орқали нафсни енгиб, соликнинг хитобига ўрин бўлган қалбга айланишини таъкидлайди.  У ҳар доим ўз қалбини ҳушёрликда сақлаб, ҳар қандай дунёвий      ва бошқа қайғу-ю ғам сарчашмаси бўлган зоҳирий шоҳликка такрор қайтмаслиги учун, унга танбеҳ бериб туради. 

Махдуми Аъзам ўзининг “Шарҳи  рубоъиййоти Убайдий” (“Убайдий рубоийларининг шарҳи”)    рисоласида   ўз муриди  бўлган  Убайдуллохонга қўйидаги мисраларни келтиради:  

Султонлик уйида эй кўнгил ўлтурма,

Ўзингга ғаму-ғусса биносин қўрма,

Бойлигу такаббурлигу шоҳликни,

Дарвешлигу фақрдан афзал кўрма.[3]

Махдуми Аъзам  тариқатидаги соликлар учун насиҳатларида ички душман, яъни хасис нафс қароқчи шайтон ва шўнга ўхшаш инсоний шайтонлардан иборат бўлган зоҳирий суҳбатдошлар туфайли барча ифлосликларга,нопокликларга, шунингдек, ҳақиқий маҳбубдан узоқда қолишга сабаб бўлишини таъкидлайди. Уларнинг суҳбати натижасида солик ўз қалбининг мақоми ва мартабаси бўлмиш олий мақомдан нафс балоси билан тубанлик даражасига тушишини ҳамда муршид суҳбати, унинг шарофатли мулозамати ва хизмати туфайли гарчи солик ушбу тубанликдан нажот топса-да, лекин у ўз нафсидан ва инсу-жин шайтонлари макру-ҳийлалари билан соликни йўлдан (пир суҳбатидан) адаштириб, яна уни нафс балоси ўша тубанликка тушириши мумкинлигини айтади.

      Кимки қўлдан берди ўз йўлдошини,

Бекас айлаб, дев ёйдур бошини.

          Бир замон қолмоқлик узоқда жамъдин,

       Шубҳасиздур макри шайтони лаъин.

Махдуми Аъзам инсонлар аслида  ҳар қандай бўзғунчиликлардан пок бўлган одамзод бу дунёдаги нопокликларга ва бўзғунчиликларга мазкур  нафс,ёвуз ниятли суҳбатдошларнинг суҳбати орқали йўлиққан ва бу суҳбатдошларнинг энг ёмони ёмон инсонлардир деб таъкидлайди.  Шунинг учун уларнинг ёмонлигидан кўпроқ ҳазар қилиб, комил пир этагини маҳкам тутиш керак. Чунки нафс ва шайтон суҳбати ёвузлигидан, пир суҳбати ва унинг шарафли илтифотли баракоти туфайли қутилиш мумкин, жумладан, “шайтон Умарнинг соясидан ҳам қочади” ёки “Ҳақ зикридан раҳбар пирнинг сояси афзалдур”.[4]

Махдуми Аъзам фикрича, шайтон қиёфасидаги одамлар ёмонлигидан қутулиш жуда оғирдир. Чунки, ҳар доим улар  билан инсоний муносабат юзасидан бирга ўтириб туриш  лозим бўлади. Ўтириб-туриш ҳар қанча кўп бўлса, нафс ўшанча уларга қараб майл қилади. Уларнинг нафсонияти ғолиб бўлгани учун, нафсни ҳам ўз томонига тортиб олади.

Чунончи, Ҳақ субҳонаҳу ва таъоло одамни шунга қобил қилиб яратганки, ҳар бир инсон ким билан ўтирса, ундан ранг олади. Бас, солик зарурат юзасидан, шундай ёвуз ниятли суҳбатдошларга дуч келиб қолганда ҳам улар қаторига кириб қолмаслик учун иложи борича, ундай суҳбатдошлар ёвузлигидан қочиши кўпроқ лозим бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Махдуми Аъзам  ўз даврининг етук устозларидан бўлиб,  инсон камолотида устозларнинг ўрни биқиёс эканлигини кўрсатиб берган. Шу боисдан, мамлакатимизда ёшларни баркамол инсон бўлиб тарбиялашда, устоз-шогирд анъаналарини давом этиришда улуғ бобомиз Махдуми Аъзамнинг маънавий мероси муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш жоиздир.


 

Скачано с www.znanio.ru



[1] Маҳдуми Аъзам. Танбият  - ус салотин. 69 бет

[2] А.Зоҳидий. Махдуми Аъзам. Сийрати ва мероси. Т. “Адолат” 1996 йил 49 бет

[3] Ўша асар  51 бет

[4] А.Зоҳидий. Махдуми Аъзам. Сийрати ва мероси. Т. “Адолат” 1996 йил 52 бет

Махдуми Аъзам Даҳбедий илмий меросида пиру-муршидлик ва инсон камолоти анъаналарининг уйғунлиги

Махдуми Аъзам Даҳбедий илмий меросида пиру-муршидлик ва инсон камолоти анъаналарининг уйғунлиги

Шунга мувофиқ, Маҳдуми Аъзам ўзининг ижтимоий-аҳлоқий қарашларида ўзига хос бўлган инсон-инсони комил тамойилини яратди

Шунга мувофиқ, Маҳдуми Аъзам ўзининг ижтимоий-аҳлоқий қарашларида ўзига хос бўлган инсон-инсони комил тамойилини яратди

Суфийлар назарида Ҳақ Таоло жамолига етишиш фақат ишқ туфайли бўлиши мумкин

Суфийлар назарида Ҳақ Таоло жамолига етишиш фақат ишқ туфайли бўлиши мумкин

Юқорида таъкидлаганимиздек, Махдуми

Юқорида таъкидлаганимиздек, Махдуми

Бекас айлаб, дев ёйдур бошини

Бекас айлаб, дев ёйдур бошини
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
17.07.2020