Интерфаол таълимнинг асосий технологиялари:1. Интерфаол методлар: “Кейс-стади” (ёки “Ўқув кейслари”), “Блиц-сўров”, “Ассесмент”, “Ижодий иш”, “Муносабат”, “Режа”, “Суҳбат” ва б. 2. Стратегиялар: “Ақлий ҳужум”, “Бумеранг”, “Галерея”, “Зиг-заг”, “Зинама-зина”, “Музёрар”, “Синквейн”, “Т-жадвал”, “Юмалоқланган қор” ва ҳ.к. 3. График органайзерлар: “Балиқ скeлети”, “БББ”, “Концептуал жадвал”, “Венн диаграммаси”, “Инсерт”, “Кластер”, “Нима учун?”, “Қандай?” ва б.
“Кейс-стади” технологияси (инглиз тилида “cаsе” – тўплам, чемодан (чамадон), “сtudy” – муаммоли вазият) – вазиятли таҳлил ёки муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш демакдир. Ушбу технология (ўқувчилар) талабаларда аниқ, реал ёки сунъий яратилган муаммоли вазиятни таҳлил қилиш орқали энг мақбул вариантларини топиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. У (ўқувчилар) талабаларни бевосита ҳар қандай мазмунга эга вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади
“Кейс-стади” методи дастлаб 1870 йилда Гарвард университетининг ҳуқуқ мактаби (АҚШ)да, 1924 йилда эса Гарвард бизнес мактабида қўлланилган. Ҳозирда ушбу метод ҳорижий мамлакатларда иқтисодиёт ва бизнес йўналишларида кенг қўлланилади. Россияда эса у ўтган асрнинг 80-йилларида дастлаб МДУда, кейинчалик эса бошқа мамлакатларнинг таълим тизимида ҳам фаол қўлланила бошлаган
Кейслар типологияси
Белгилари | Кейс тури |
Манбаи | 1. Табиий шароитдаги |
Сюжетнинг мавжудлиги | 1. Сюжетли 2. Сюжетсиз |
Вазият баёнининг даврий изчиллиги | 1. Ўтмишдан ҳозирга келиш режимидаги кейс |
Кейснинг объекти | 1. Шахсий 2. Ташкилий-институционал |
Материални тақдим этиш усули | 1. Ҳикоя. 2. Эссе. 3. Таҳлилий ёзишма |
Кейслар типологияси
Белгилари | Кейс тури |
Ҳажми | 1. Қисқа (лўнда). 2. Ўртача миқдордаги |
Тузилмавий ўзига | 1.Тузилмага келтирилган |
Ўқув топшириғини тақдим этиш усули | Саволли кейслар. |
Дидактик мақсади | 1. Муаммо, ечим ёки концепцияни изоҳловчи кейслар |
Расмийлаштириш усули | 1. Босма. 2. Электрон. 3. Видео-кейс. 4. Аудио-кейс |
Мураккаб кейсларнинг таркибий тузилмаси:1. Педагогик аннотация.2. Кириш.3. Кейс (муаммо)нинг баёни.4. Кейс топшириғи ёки саволи. 5. Фойдаланиш учун манбалар.6. Талабалар учун методик кўрсатмалар.7. Кейсни ечиш жараёни.8. Кейс ечимларининг тақдимоти.9. Кейс ечимларининг муҳокамаси.10. Ўқитувчи (кейсолог)нинг ечими
Мини кейсларнинг таркибий тузилмаси:1. Кейс (муаммо)нинг баёни.2. Кейс топшириғи ёки саволи. 3. Фойдаланиш учун манбалар.4. Талабалар учун методик кўрсатмалар.5. Кейсни ечиш жараёни.6. Кейс ечимларининг тақдимоти.7. Кейс ечимларининг муҳокамаси.8. Ўқитувчи (кейсолог)нинг ечими
“Ассесмент” инглизча сўз бўлиб, “баҳо”, “баҳолаш” маъносини билдиради, у ўтган асрнинг 30-40-йилларида илк марта қўлланилган. Йирик компаниялар фаолиятида эса технология биринчи марта 1954-йилда “AT&T” компанияси томонидан тадқиқот дастурларини амалга ошириш доирасида қўлланилган
Ушбу технология қуйидаги уч мақсадга хизмат қилади:1) талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини ҳар томонлама, холис баҳолаш;2) талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш имкониятларини аниқлаш;3) талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга хизмат қиладиган истиқболли режа (мақсадли дастур)ни шакллантириш
Талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини ҳар томонлама, холис баҳолаш имкониятини таъминловчи топшириқлар тўплами бўлган ассесмент технологияси биографик анкета, таълим соҳасидаги ютуқлар баёни, ўқув индивидуал топшириқ, баҳс-мунозара, интервью, ижодий иш, тест, индивидул кейс, тақдимот, эксперт кузатиш, ролли ҳамда ишбилармонлик ўйинлари кабилардан ташкил топади.
Айни вақтда республика таълим муассасаларида талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари камида тўртта топшириқ бўйича баҳоланмоқда. Масалан:
Изоҳли луғат | Муаммоли вазият |
Ижодий иш | Тест |
Топшириқ бажарилганидан сўнг, жавоблар ўқитувчи томонидан эълон қилинади,
талабалар эса айнан жавобга кўра ўз-ўзини текширишни амалга оширади ҳамда олдиндан эълон қилинган мезонлар асосида баҳолайди.
Бунда талабалар мавзу мазмунини қай даражада ўзлаштирганлиги бўйича ўз-ўзини текшириш ва баҳолаш орқали хулоса чиқаради.
Ушбу методдан дарснинг кириш, асосий ёки якуний қисмида яъни уйга вазифа бериш жараёнида қўллаш мумкин.
Дарснинг кириш қисмида талабаларнинг уйга вазифаларини қай даражада бажарганликларини аниқлашда ёки мавзуни умумлаштириш жараёнида эгалланган билим, кўникмаларни аниқлашда фойдаланиш мумкин.
Синквейн (фр. “беш қатор”) – маълумотларни синтезлаш (алоҳида маълумотлар асосида яхлит ғояларни шакллантириш)га ёрдам берадиган қофиясиз шеър бўлиб, у асосида ўрганилаётган мавзу (тушунча, ҳодиса, воқеа)ларга оид маълумотлар тўпланади; ҳар бир талаба ушбу маълумотлар йиғиндиси (қофиясиз шеър)ни ўз сўзлари билан турли вариант ёки қарашлар орқали ифодалаш имкониятига эга
Синквейн тузиш – мураккаб ғоя, сезги ва ҳиссиётларни бир неча сўз орқали яққол, ёрқин ифодалаш малакаси бўлиб, бу жараён мавзуни пухтароқ ўзлаштириш, маълумотларни яхшироқ англашга ёрдам беради
“Эстетик тарбия” тушунчасининг “Синквейн”стратегияси ёрдамида ёритилган моҳияти
1-қатор. Эстетик тарбия (1та от)
2-қатор. Чиройли, гўзал (2 та сифат)
3-қатор. Ҳис қилиш, англаш, тушуниш (3 та феъл)
4-қатор. Шахсни гўзалликни тушунишга ўргатади.
(4 та сўз)
5-қатор. Ижтимоий воқелик, табиат ва меҳнат муносабатлари ҳамда турмуш турмуш гўзалликларини англаш, идрок этиш, тўғри тушунишни ўргатиш-нафосат тарбияси
(1 та гап, синоним асосида)
Фойдаланиш учун адабиётлар:1. Авлиякулов Н.Х., Мусаева Н.Н. Модулли ўқитиш технологиялари. – Т.: “Fan va texnologiyalar” нашриёти, 2007. 2. Ганиева М.А., Файзуллаева Д.М. Кейс-стади ўқитишнинг педагогик технологиялари тўплами / Мет.қўлл. – Т.: ТДИУ, 2013. 3. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар. – Т.: “Истеъдод”, 2008. 4. Олимов Қ.Т. Педагогик технологиялар. – Т.: “Fan va texnologiyalar” нашриёти, 2011. 5. Рўзиева Д., Усмонбоева М., Ҳолиқова З. Интерфаол методлар: моҳияти ва қўлланилиши / Мет.қўлл. – Т.: ТДПУ, 2013. 6. Файзуллаева Д.М., Ганиева М.А., Неъматов И. Назарий ва амалий ўқув машғулотларда ўқитиш технологиялари тўплами / Мет.қўлл. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида инновацион таълим технологиялари сериясидан – Т.: ТДИУ, 2013.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.