МУОМАЛА ОДОБИ
Оценка 4.9

МУОМАЛА ОДОБИ

Оценка 4.9
Разработки уроков
docx
воспитательная работа
3 кл
27.03.2017
МУОМАЛА ОДОБИ
МУОМАЛА ОДОБИ Бу дунёга келган инсонларнинг ўзаро муомала қилмасдан иложи йўқ. Одамларнинг бир-бири билан бўладиган муомалалари худди медмонга қилинадиган мулозаматдек самимий ва мулойим бўлиши шарт, зеро барчамиз бу дунёда вақтинчалик меҳмонмиз. Бу тўғрида Пайғамбаримиз шундай деганлар: «Кимгаки юмшоқлик насибаси берилган бўлса, у кишига дунё ва охират яхшилцгидан иборат насиба бериягандир. Кимки юмшоқлик насибасидан маҳрум қилинган бўлса, демак у дунё ва охират яхшилигидан иборат бўлган насибадан маҳрум қшшнибди» (Шарҳус суннаҳ). Пайғамбаримиз Оиша онамизга қилган панду насиҳатларида бундай деган эканлар: «Эй Оиша, ўзингга юмшоқликни лозим тутгин, қўполлик ва ундан пайдо бўладиган ёмонликлардан сақлан, чунки юмшоқлик аралашган ҳар бир нарса ҳуснлик бўлур ва юмшоқлик аралашмаган нарсанинг айблари кўриниб қолур» (Муслим ривояти). Дарҳақиқат, юмшоқ, ширин сўзли кишини барча яхши кўради, қўпол кишидан эса ўзини чеккага олади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам уммат-ларини кўркам хулқли бўлишга чақириб, шундай деганлар: «Қиёмат кунида мўмин банданинг барча амаллари тарозуга қўйилганда энг тош босадиган амали яхши хулқидир. Аллоҳ таоло шармсиз, беҳаё сўз қилувчиларни ўзига дўст тутмас» (Термизий ривояти). Саҳоба Анас ривоят қилишича, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам инсонлар ичидаги энг хуш хулқли киши бўлган экан: «Пайғамбаримиз инсонларнинг энг хуш хулқлиларидан эдилар». Шу сабабдан Аллоҳ таоло у зоти бобаракотни «Қалам» сурасининг 4-оятида қуйидагича мақтаган: «Албатта сиз буюк хулқ эгасидирсиз!» Пайғамбаримизнинг ўзлари ҳадисларидан бирида шундай дейди: «Яхши хулқларни мукаммал қилши учунюборилдим» (Имом Малик «Муватъо» китобида ривоят қилган ва Аҳмад, Термизий ривоятлари). Яхши хулқ инсонларга зийнат берадиган либос бўлса, ҳаё унинг безагидир. Имом Термизий саҳоба Абу Ҳурайрадан ривоят қилган бир ҳадисда шундай дейилади: «Ҳаё имондандир, имон, яъни имон аҳли жаннатдадур. Беҳаёлик жафодандур, аҳдига вафо цилмайдиган аҳли жафо дўзахдандур». Ибн Масъуддан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда шундай дейилади: «Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, инсонлар илгари ўтган пайғамбарларнинг «Уялмасанг, хоҳлаганингни қилавер», деганларини аниқлаганлар» (Бухорий ривояти). Бу ҳадисдан ҳаё ўтган замонларда ҳам яхши хулқлардан ҳисобланганлиги маълум бўлади. Аллоҳ таоло биз мусулмонларни илгариги замонлардаги кишиларга ўхшамасликка чақириб, «Ҳадид» сурасининг 16-оятида шундай дейди: «Имон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳақ (Қуръон)га мойил бўлиш (вақти) келмадими?! (Яна улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнг (пайғамбарларидан кейинги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни аҳли китоблар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)?! Улардан кўплари фосиқ (итоатсиз)дирлар». Дарҳақиқат, мусулмон дунёсининг бирон бир бурчагида ҳам ҳаёсизлик тарғиб қилинмайди, чунки ҳаёсизлик ваҳшийликдир. Ваҳший ҳайвонлар ҳеч нарсадан тап тортмаганидай, -беҳаёлар ҳам ҳеч нарсадан тап тортмайдилар. Тан олиш керак, ҳар бир халқ орасида хулқи бузуқ, қўпбл одамлар учраб туради. Бундайлар ўз дағалликлари билан кишиларнинг асабини бузади, асаби бузилганлар эса дардга тез чалинадиган бўлиб қолади. Бандаларга меҳрибон бўлган Аллоҳтаоло бунинг олдини олиб, «Аъроф» сурасининг 199-оятида шундай дейди: «(Эй Муҳаммад), авфни ихтиёр этинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!» Бундан чиқадиган маъно шуки, солиҳ бандалар кечиримли, бағри кенг бўлиши, бошқаларни ҳам яхши амаллар қилишга ундаши ҳамда гапга қулоқ солмайдиган қайсар кишилардан юз ўгириб кетишлари лозим. Пайғамбаримиз ҳадисларидан бирида шундай дейилади: «Одамларга аралишиб юриб, уларга амру-маъруф ва наҳий-мункар қшгувчи мўмин киши, одамларга аралашмайдиган ва амру-маъруф ва наҳий-мункар қилмайдиган мўминдан афзалдир». Термизий ва Ибни Можаҳ ривоятлари. Одамларга аралашмай уйда ўтирган киши ибодат билан машғул бўлса, фақат ўзининг охиратини обод қилади, халққа аралашиб юрган киши эса бошқа бандаларнинг билиб-билмай унга етказган озорларига сабр қилса, қўшимча савоб олади. Ўзининг яхши хулқи билан бошқаларга ўрнак бўлгани учун ҳам унга савоб ёзилиб боради. Жамиятдан ажралмасдан муроса қилиб юргани, нодонлар жаҳлини чиқарадиган гап қилганда ғазабини ичига ютгани учун ҳам савобга сазовор бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу аллайҳи васаллам бир куни саҳобаларидан: «Хўш, кимни энг кучли одам деб ўйлайсизлар?»— деб сўрадилар. Саҳобалар: «Рақибини тезлик билан енгадиган, йиқитадиган киши энг кучли полвон бўлади», деб жавоб қилдилар. Шунда Пайғамбаримиз: «Йўқ, ундай эмас, жаҳли чиққанда ғазабини ичга юта оладиган киши энг кучли полвондир», дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Дарҳақиқат, киши ғазабини ичига юта олса жамики ёмонликлардан сақланади, ғазабини енга олмаган киши хотинидан, ўртоқларидан, қариндошларидан ва хаттоки фарзандларидан ҳам узоқлашади, кўп пушаймонларга қолади. Шу сабабдан Аллоҳ таоло ҳам ғазабини ичига юта оладиган кишиларни ўз Қуръони каримида мақтаган: «(У тақводорлар) фаровонлик ва тинчлик кунларида ҳам эҳсон қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато-камчиликларини) авф этадиганлардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади». («Ол-и Имрон» сураси, 134-оят.) Ғазаб инсонга кўп зарар келтиргани учун Пайғамбаримиз ундан қутулиш йўлларини ҳам ўргатганлар. Ғазаби келган киши «Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм»ни кўп такрорлаши, кейин таҳорат олиши керак. «Нега таҳорат олиши керак?» — деган саволга жавобни Пайғамбаримизнинг қуйидаги сўзларидан топамиз: «Албатта, ғазаб шайтондандир, шайтон эса ўтдан, яъни оловдан яратилган ва албатта ўт сув билан ўчирилади. Шу сабабдан, бирон кишининг ғазаби чиқса таҳорат олсин» (Абу Довуд ривояти). Таҳорат олингач, албатта кишининг ғазаби сўнади, янги таҳорат олгандан кейин ҳам ғазаби сўнмаса жойини ўзгартириши, яъни бошқа жойга чиқиб кетиши ЛОЗРШ. Ғазабланган пайтда тик турган бўлса ўтириши ёки ётиб ухлашга ҳаракат қилиши керак. Шунда ҳам ғазаби босилмаса, ғазабини ютадиган кишилар таърифланган «Оли- Имрон» сурасининг 134-оятини эсласин. Шу мазмундаги ҳадислардан бирида айтилишича: «Қиёмат куни бўлганда «Одамларнинг хатоларини кечирганлар қани ?» — деган бир нидо келади. Бу дунёда одамларнинг гуноҳларини, хатоларини кечирган кшииларга Аллоҳ таоло ажру савоблар бериб, жаннатга киритади (Имом Аҳмад ривояти). Ҳикоя қилишларича, улуғлардан бирининг хизматкори хўжайинга таом келтираётиб, оёғи чалишиб йиқилади ва қўлидаги таом тўкилиб, гиламни булғайди. Хўжайин ғазабга тўлади, шунда хизматкор: «Эй тақсирим, Аллоҳнинг сўзини эсланг», дейди. «Аллоҳ нима деган?» -сўрайди хўжайин. Аллоҳ таоло «вал козиминал ғайза», яъни «ғазабни ютувчилар», деган дейди хизматкор. Шунда хўжайин «Майли, мен ҳам ғазабни ичимга ютдим», дейди. Аллоҳ таоло яна, «вал офина аяиннас», деган дейди хизматкор. «Майли, мен ҳам гуноҳингни афв этдим», дейди хўжайин. Аллоҳтаоло яна: «Валлоҳу йуҳиббул муҳсинина», яъни «яхшилих қилувчиларни Аллйҳ севади», деган дейди хизматкор. Шунда хўжайин: «Аллоҳ таолонинг розилиги учун сениқулликдан озод қиламан», деб хизматкорни қулликдан озод қилади ҳамда минг динор ҳадя беради. Азиз ўқувчилар, шу кичик ҳикоядан Аллоҳ жалла ва аълонинг ахлоқ-одобга чақирган бир ояти кишининг икки дунёсини ҳам обод қилиши мумкинлигининг гувоҳи бўлдик. Бир оятга амал қилган хизматкор қул Аллоҳнинг раҳматига етишиб, озод инсон деган номга мушарраф бўлган бўлса, иккинчи тарафдан мустақиллик, ҳурлик саодатига эришди. Шу сабабдан ҳам машойихларимиз: «Билган топиб гапирар, билмаган қопиб», деб бежиз айтишмаган. Диндан узоқлашган баъзи ёшлар одоб-ахлоқни унутиб, асабий бўлиб қолган, арзимаган нарсага жахалари чиқаверади. Шунинг натижасида қўйди-чиқдилар ҳам кўпайиб кетган. Оиладаги арзимаган икир-чикирлар, енгил-елпи келишмовчиликлар сабабли ҳам ёш куёвлар ўйламай-нетмай хотинларини уч талоқ қўйишади. Уч талоқ нималигини биладиган хонадон бўлса, бутун оиласи билан масжидма-масжид зир югуриб сарсон бўлишади. Тушунмайдиган оилаларда уч талоққа парво қилмай, эр хотин билан қайта қўшилади ва ўз бошига турли-туман балоларни, офатларни сотиб олади. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасининг 229-оятида талоқ тўгрисида шундай дейди: «Талоқ икки мартадир. Сўнгра (оилани) яхшилик билан сақлаш ёки чиройли суратда ажрашиш (мумкин). Уларга (хотинларингизга) берган нарсалардан (маҳрларидан) бирор нарсани қайтариб олишларйнгиз сизларга ҳалол эмас, магар (эр-хотин) Аллоҳнинг (оила тўгрисидаги) буйруқларини бажара олмасликдан қўрқсалар (бу ундан мустасно). Агар уларнинг Аллоҳ буйруқларини бажара олмаслигидан қўрқсаларингиз (эридан талоқ олиш ниятида) эваз беришида (ва эрнинг шу эвазни олишида) эр-хотин учун гуноҳ йўқ. Бу Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадларидкр. Улардан тажовуз қилмангизлгр. Ким Аллоҳнинг ҳадларидан тажовуз қилса, ана ўшалар золимлардир».МУОМАЛА ОДОБИ Бу дунёга келган инсонларнинг ўзаро муомала қилмасдан иложи йўқ. Одамларнинг бир-бири билан бўладиган муомалалари худди медмонга қилинадиган мулозаматдек самимий ва мулойим бўлиши шарт, зеро барчамиз бу дунёда вақтинчалик меҳмонмиз. Бу тўғрида Пайғамбаримиз шундай деганлар: «Кимгаки юмшоқлик насибаси берилган бўлса, у кишига дунё ва охират яхшилцгидан иборат насиба бериягандир. Кимки юмшоқлик насибасидан маҳрум қилинган бўлса, демак у дунё ва охират яхшилигидан иборат бўлган насибадан маҳрум қшшнибди» (Шарҳус суннаҳ). Пайғамбаримиз Оиша онамизга қилган панду насиҳатларида бундай деган эканлар: «Эй Оиша, ўзингга юмшоқликни лозим тутгин, қўполлик ва ундан пайдо бўладиган ёмонликлардан сақлан, чунки юмшоқлик аралашган ҳар бир нарса ҳуснлик бўлур ва юмшоқлик аралашмаган нарсанинг айблари кўриниб қолур» (Муслим ривояти). Дарҳақиқат, юмшоқ, ширин сўзли кишини барча яхши кўради, қўпол кишидан эса ўзини чеккага олади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам уммат-ларини кўркам хулқли бўлишга чақириб, шундай деганлар: «Қиёмат кунида мўмин банданинг барча амаллари тарозуга қўйилганда энг тош босадиган амали яхши хулқидир. Аллоҳ таоло шармсиз, беҳаё сўз қилувчиларни ўзига дўст тутмас» (Термизий ривояти). Саҳоба Анас ривоят қилишича, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам инсонлар ичидаги энг хуш хулқли киши бўлган экан: «Пайғамбаримиз инсонларнинг энг хуш хулқлиларидан эдилар». Шу сабабдан Аллоҳ таоло у зоти бобаракотни «Қалам» сурасининг 4-оятида қуйидагича мақтаган: «Албатта сиз буюк хулқ эгасидирсиз!» Пайғамбаримизнинг ўзлари ҳадисларидан бирида шундай дейди: «Яхши хулқларни мукаммал қилши учунюборилдим» (Имом Малик «Муватъо» китобида ривоят қилган ва Аҳмад, Термизий ривоятлари). Яхши хулқ инсонларга зийнат берадиган либос бўлса, ҳаё унинг безагидир. Имом Термизий саҳоба Абу Ҳурайрадан ривоят қилган бир ҳадисда шундай дейилади: «Ҳаё имондандир, имон, яъни имон аҳли жаннатдадур. Беҳаёлик жафодандур, аҳдига вафо цилмайдиган аҳли жафо дўзахдандур». Ибн Масъуддан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда шундай дейилади: «Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, инсонлар илгари ўтган пайғамбарларнинг «Уялмасанг, хоҳлаганингни қилавер», деганларини аниқлаганлар» (Бухорий ривояти). Бу ҳадисдан ҳаё ўтган замонларда ҳам яхши хулқлардан ҳисобланганлиги маълум бўлади. Аллоҳ таоло биз мусулмонларни илгариги замонлардаги кишиларга ўхшамасликка чақириб, «Ҳадид» сурасининг 16-оятида шундай дейди: «Имон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳақ (Қуръон)га мойил бўлиш (вақти) келмадими?! (Яна улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнг (пайғамбарларидан кейинги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни аҳли китоблар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)?! Улардан кўплари фосиқ (итоатсиз)дирлар». Дарҳақиқат, мусулмон дунёсининг бирон бир бурчагида ҳам ҳаёсизлик тарғиб қилинмайди, чунки ҳаёсизлик ваҳшийликдир. Ваҳший ҳайвонлар ҳеч нарсадан тап тортмаганидай, -беҳаёлар ҳам ҳеч нарсадан тап тортмайдилар. Тан олиш керак, ҳар бир халқ орасида хулқи бузуқ, қўпбл одамлар учраб туради. Бундайлар ўз дағалликлари билан кишиларнинг асабини бузади, асаби бузилганлар эса дардга тез чалинадиган бўлиб қолади. Бандаларга меҳрибон бўлган Аллоҳтаоло бунинг олдини олиб, «Аъроф» сурасининг 199-оятида шундай дейди: «(Эй Муҳаммад), авфни ихтиёр этинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!» Бундан чиқадиган маъно шуки, солиҳ бандалар кечиримли, бағри кенг бўлиши, бошқаларни ҳам яхши амаллар қилишга ундаши ҳамда гапга қулоқ солмайдиган қайсар кишилардан юз ўгириб кетишлари лозим. Пайғамбаримиз ҳадисларидан бирида шундай дейилади: «Одамларга аралишиб юриб, уларга амру-маъруф ва наҳий-мункар қшгувчи мўмин киши, одамларга аралашмайдиган ва амру-маъруф ва наҳий-мункар қилмайдиган мўминдан афзалдир». Термизий ва Ибни Можаҳ ривоятлари. Одамларга аралашмай уйда ўтирган киши ибодат билан машғул бўлса, фақат ўзининг охиратини обод қилади, халққа аралашиб юрган киши эса бошқа бандаларнинг билиб-билмай унга етказган озорларига сабр қилса, қўшимча савоб олади. Ўзининг яхши хулқи билан бошқаларга ўрнак бўлгани учун ҳам унга савоб ёзилиб боради. Жамиятдан ажралмасдан муроса қилиб юргани, нодонлар жаҳлини чиқарадиган гап қилганда ғазабини ичига ютгани учун ҳам савобга сазовор бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу аллайҳи васаллам бир куни саҳобаларидан: «Хўш, кимни энг кучли одам деб ўйлайсизлар?»— деб сўрадилар. Саҳобалар: «Рақибини тезлик билан енгадиган, йиқитадиган киши энг кучли полвон бўлади», деб жавоб қилдилар. Шунда Пайғамбаримиз: «Йўқ, ундай эмас, жаҳли чиққанда ғазабини ичга юта оладиган киши энг кучли полвондир», дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Дарҳақиқат, киши ғазабини ичига юта олса жамики ёмонликлардан сақланади, ғазабини енга олмаган киши хотинидан, ўртоқларидан, қариндошларидан ва хаттоки фарзандларидан ҳам узоқлашади, кўп пушаймонларга қолади. Шу сабабдан Аллоҳ таоло ҳам ғазабини ичига юта оладиган кишиларни ўз Қуръони каримида мақтаган: «(У тақводорлар) фаровонлик ва тинчлик кунларида ҳам эҳсон қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато-камчиликларини) авф этадиганлардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади». («Ол-и Имрон» сураси, 134-оят.) Ғазаб инсонга кўп зарар келтиргани учун Пайғамбаримиз ундан қутулиш йўлларини ҳам ўргатганлар. Ғазаби келган киши «Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм»ни кўп такрорлаши, кейин таҳорат олиши керак. «Нега таҳорат олиши керак?» — деган саволга жавобни Пайғамбаримизнинг қуйидаги сўзларидан топамиз: «Албатта, ғазаб шайтондандир, шайтон эса ўтдан, яъни оловдан яратилган ва албатта ўт сув билан ўчирилади. Шу сабабдан, бирон кишининг ғазаби чиқса таҳорат олсин» (Абу Довуд ривояти). Таҳорат олингач, албатта кишининг ғазаби сўнади, янги таҳорат олгандан кейин ҳам ғазаби сўнмаса жойини ўзгартириши, яъни бошқа жойга чиқиб кетиши ЛОЗРШ. Ғазабланган пайтда тик турган бўлса ўтириши ёки ётиб ухлашга ҳаракат қилиши керак. Шунда ҳам ғазаби босилмаса, ғазабини ютадиган кишилар таърифланган «Оли- Имрон» сурасининг 134-оятини эсласин. Шу мазмундаги ҳадислардан бирида айтилишича: «Қиёмат куни бўлганда «Одамларнинг хатоларини кечирганлар қани ?» — деган бир нидо келади. Бу дунёда одамларнинг гуноҳларини, хатоларини кечирган кшииларга Аллоҳ таоло ажру савоблар бериб, жаннатга киритади (Имом Аҳмад ривояти). Ҳикоя қилишларича, улуғлардан бирининг хизматкори хўжайинга таом келтираётиб, оёғи чалишиб йиқилади ва қўлидаги таом тўкилиб, гиламни булғайди. Хўжайин ғазабга тўлади, шунда хизматкор: «Эй тақсирим, Аллоҳнинг сўзини эсланг», дейди. «Аллоҳ нима деган?» -сўрайди хўжайин. Аллоҳ таоло «вал козиминал ғайза», яъни «ғазабни ютувчилар», деган дейди хизматкор. Шунда хўжайин «Майли, мен ҳам ғазабни ичимга ютдим», дейди. Аллоҳ таоло яна, «вал офина аяиннас», деган дейди хизматкор. «Майли, мен ҳам гуноҳингни афв этдим», дейди хўжайин. Аллоҳтаоло яна: «Валлоҳу йуҳиббул муҳсинина», яъни «яхшилих қилувчиларни Аллйҳ севади», деган дейди хизматкор. Шунда хўжайин: «Аллоҳ таолонинг розилиги учун сениқулликдан озод қиламан», деб хизматкорни қулликдан озод қилади ҳамда минг динор ҳадя беради. Азиз ўқувчилар, шу кичик ҳикоядан Аллоҳ жалла ва аълонинг ахлоқ-одобга чақирган бир ояти кишининг икки дунёсини ҳам обод қилиши мумкинлигининг гувоҳи бўлдик. Бир оятга амал қилган хизматкор қул Аллоҳнинг раҳматига етишиб, озод инсон деган номга мушарраф бўлган бўлса, иккинчи тарафдан мустақиллик, ҳурлик саодатига эришди. Шу сабабдан ҳам машойихларимиз: «Билган топиб гапирар, билмаган қопиб», деб бежиз айтишмаган. Диндан узоқлашган баъзи ёшлар одоб-ахлоқни унутиб, асабий бўлиб қолган, арзимаган нарсага жахалари чиқаверади. Шунинг натижасида қўйди-чиқдилар ҳам кўпайиб кетган. Оиладаги арзимаган икир-чикирлар, енгил-елпи келишмовчиликлар сабабли ҳам ёш куёвлар ўйламай-нетмай хотинларини уч талоқ қўйишади. Уч талоқ нималигини биладиган хонадон бўлса, бутун оиласи билан масжидма-масжид зир югуриб сарсон бўлишади. Тушунмайдиган оилаларда уч талоққа парво қилмай, эр хотин билан қайта қўшилади ва ўз бошига турли-туман балоларни, офатларни сотиб олади. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасининг 229-оятида талоқ тўгрисида шундай дейди: «Талоқ икки мартадир. Сўнгра (оилани) яхшилик билан сақлаш ёки чиройли суратда ажрашиш (мумкин). Уларга (хотинларингизга) берган нарсалардан (маҳрларидан) бирор нарсани қайтариб олишларйнгиз сизларга ҳалол эмас, магар (эр-хотин) Аллоҳнинг (оила тўгрисидаги) буйруқларини бажара олмасликдан қўрқсалар (бу ундан мустасно). Агар уларнинг Аллоҳ буйруқларини бажара олмаслигидан қўрқсаларингиз (эридан талоқ олиш ниятида) эваз беришида (ва эрнинг шу эвазни олишида) эр-хотин учун гуноҳ йўқ. Бу Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадларидкр. Улардан тажовуз қилмангизлгр. Ким Аллоҳнинг ҳадларидан тажовуз қилса, ана ўшалар золимлардир».
МУОМАЛА ОДОБИ.docx
МУОМАЛА ОДОБИ      Бу дунёга келган инсонларнинг ўзаро муомала қилмасдан иложи йўқ. Одамларнинг бир­бири билан бўладиган муомалалари худди медмонга қилинадиган мулозаматдек самимий ва мулойим бўлиши шарт, зеро   барчамиз   бу   дунёда   вақтинчалик   меҳмонмиз.   Бу   тўғрида   Пайғамбаримиз   шундай   деганлар: «Кимгаки юмшоқлик насибаси берилган бўлса, у кишига дунё ва охират яхшилцгидан иборат насиба бериягандир.   Кимки   юмшоқлик   насибасидан   маҳрум   қилинган   бўлса,   демак   у   дунё   ва   охират яхшилигидан иборат бўлган насибадан маҳрум қшшнибди» (Шарҳус суннаҳ).        Пайғамбаримиз Оиша онамизга қилган панду насиҳатларида бундай деган эканлар:  «Эй Оиша, ўзингга   юмшоқликни  лозим  тутгин,  қўполлик  ва  ундан   пайдо  бўладиган   ёмонликлардан  сақлан, чунки  юмшоқлик  аралашган  ҳар  бир  нарса   ҳуснлик  бўлур  ва   юмшоқлик   аралашмаган   нарсанинг айблари кўриниб қолур» (Муслим ривояти).      Дарҳақиқат, юмшоқ, ширин сўзли кишини барча яхши кўради, қўпол кишидан эса ўзини чеккага олади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам уммат­ларини кўркам хулқли бўлишга чақириб, шундай деганлар: «Қиёмат кунида мўмин банданинг барча амаллари тарозуга қўйилганда энг тош босадиган амали яхши хулқидир. Аллоҳ таоло шармсиз, беҳаё сўз қилувчиларни ўзига дўст тутмас» (Термизий ривояти). Саҳоба Анас ривоят қилишича, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам инсонлар ичидаги энг хуш хулқли киши бўлган экан:  «Пайғамбаримиз инсонларнинг энг хуш хулқлиларидан эдилар».  Шу сабабдан Аллоҳ таоло у зоти бобаракотни «Қалам» сурасининг 4­ оятида қуйидагича мақтаган: «Албатта сиз буюк хулқ эгасидирсиз!»    Пайғамбаримизнинг ўзлари ҳадисларидан бирида шундай дейди: «Яхши хулқларни мукаммал қилши учунюборилдим» (Имом Малик «Муватъо» китобида ривоят қилган ва Аҳмад, Термизий ривоятлари).      Яхши хулқ инсонларга зийнат берадиган либос бўлса, ҳаё унинг безагидир. Имом Термизий саҳоба Абу Ҳурайрадан ривоят қилган бир ҳадисда шундай дейилади:  «Ҳаё имондандир, имон, яъни имон аҳли жаннатдадур. Беҳаёлик жафодандур, аҳдига вафо цилмайдиган аҳли жафо дўзахдандур».    Ибн Масъуддан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда шундай дейилади: «Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, инсонлар илгари ўтган пайғамбарларнинг «Уялмасанг, хоҳлаганингни қилавер», деганларини аниқлаганлар» (Бухорий ривояти).        Бу ҳадисдан ҳаё ўтган замонларда ҳам яхши хулқлардан ҳисобланганлиги маълум бўлади. Аллоҳ таоло   биз   мусулмонларни   илгариги   замонлардаги   кишиларга   ўхшамасликка   чақириб,   «Ҳадид» сурасининг 16­оятида шундай дейди: «Имон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳақ (Қуръон)га мойил бўлиш (вақти) келмадими?! (Яна улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнг (пайғамбарларидан кейинги)  муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни  Улардан   кўплари   фосиқ аҳли   китоблар) (итоатсиз)дирлар».      Дарҳақиқат, мусулмон дунёсининг бирон бир бурчагида ҳам ҳаёсизлик тарғиб қилинмайди, чунки ҳаёсизлик   ваҳшийликдир.   Ваҳший   ҳайвонлар   ҳеч   нарсадан   тап   тортмаганидай,   ­беҳаёлар   ҳам   ҳеч нарсадан тап тортмайдилар. Тан олиш керак, ҳар бир халқ орасида хулқи бузуқ, қўпбл одамлар учраб туради. Бундайлар ўз дағалликлари билан кишиларнинг асабини бузади, асаби бузилганлар эса дардга тез чалинадиган бўлиб қолади. Бандаларга меҳрибон бўлган Аллоҳтаоло бунинг олдини олиб, «Аъроф» сурасининг 199­оятида шундай дейди: «(Эй Муҳаммад),  авфни ихтиёр этинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!» Бундан чиқадиган  маъно шуки, солиҳ бандалар кечиримли, бағри кенг бўлиши,   бошқаларни   ҳам   яхши   амаллар   қилишга   ундаши   ҳамда   гапга   қулоқ   солмайдиган   қайсар кишилардан юз ўгириб кетишлари лозим.    Пайғамбаримиз ҳадисларидан бирида шундай дейилади: «Одамларга аралишиб юриб, уларга амру­ маъруф   ва   наҳий­мункар   қшгувчи   мўмин   киши,   одамларга   аралашмайдиган   ва   амру­маъруф   ва наҳий­мункар қилмайдиган мўминдан афзалдир». Термизий ва Ибни Можаҳ ривоятлари. Одамларга аралашмай уйда ўтирган киши ибодат билан машғул бўлса, фақат ўзининг охиратини обод қилади, халққа аралашиб юрган киши эса бошқа бандаларнинг билиб­билмай унга етказган озорларига сабр қилса, қўшимча савоб олади. Ўзининг яхши хулқи билан бошқаларга ўрнак бўлгани учун ҳам унга савоб  каби   бўлиб   қолмаслик  (вақти   келмадими)?! ёзилиб боради. Жамиятдан ажралмасдан муроса қилиб юргани, нодонлар жаҳлини чиқарадиган гап қилганда ғазабини ичига ютгани учун ҳам савобга сазовор бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу аллайҳи васаллам бир куни саҳобаларидан: «Хўш, кимни энг кучли одам деб ўйлайсизлар?»— деб сўрадилар. Саҳобалар: «Рақибини тезлик билан енгадиган, йиқитадиган киши энг кучли полвон бўлади»,  деб жавоб қилдилар.     Шунда Пайғамбаримиз: «Йўқ, ундай эмас, жаҳли чиққанда ғазабини ичга юта оладиган киши энг кучли полвондир»,  дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Дарҳақиқат, киши ғазабини ичига юта олса   жамики   ёмонликлардан   сақланади,   ғазабини   енга   олмаган   киши   хотинидан,   ўртоқларидан, қариндошларидан   ва   хаттоки   фарзандларидан   ҳам   узоқлашади,   кўп   пушаймонларга   қолади.   Шу сабабдан Аллоҳ таоло ҳам ғазабини ичига юта оладиган кишиларни ўз Қуръони каримида мақтаган: «(У тақводорлар)  фаровонлик ва тинчлик кунларида ҳам эҳсон қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни  (хато­камчиликларини)  авф  этадиганлардир. Аллоҳ  бундай  яхшилик  қилувчиларни севади».  («Ол­и Имрон» сураси, 134­оят.)   Ғазаб инсонга кўп зарар келтиргани учун Пайғамбаримиз ундан   қутулиш   йўлларини   ҳам   ўргатганлар.   Ғазаби   келган   киши   «Аъузу   биллаҳи   минашшайтонир рожийм»ни   кўп   такрорлаши,   кейин   таҳорат   олиши   керак.   «Нега   таҳорат   олиши   керак?»   —   деган саволга жавобни Пайғамбаримизнинг қуйидаги сўзларидан топамиз: «Албатта, ғазаб шайтондандир, шайтон эса ўтдан, яъни оловдан яратилган ва албатта ўт сув билан ўчирилади. Шу сабабдан, бирон кишининг ғазаби чиқса таҳорат олсин» (Абу Довуд ривояти). Таҳорат олингач, албатта кишининг ғазаби сўнади, янги таҳорат олгандан кейин ҳам ғазаби сўнмаса жойини ўзгартириши, яъни бошқа жойга чиқиб кетиши  ЛОЗРШ.  Ғазабланган пайтда тик турган бўлса ўтириши ёки ётиб ухлашга ҳаракат қилиши керак. Шунда ҳам ғазаби босилмаса, ғазабини ютадиган кишилар таърифланган «Оли­ Имрон» сурасининг 134­оятини эсласин.    Шу   мазмундаги   ҳадислардан   бирида   айтилишича:  «Қиёмат   куни   бўлганда   «Одамларнинг хатоларини кечирганлар қани ?»  —  деган бир нидо келади. Бу дунёда одамларнинг гуноҳларини, хатоларини кечирган кшииларга Аллоҳ таоло ажру савоблар бериб, жаннатга киритади  (Имом Аҳмад ривояти).       Ҳикоя қилишларича, улуғлардан бирининг хизматкори хўжайинга таом келтираётиб, оёғи чалишиб йиқилади ва қўлидаги таом тўкилиб, гиламни булғайди. Хўжайин ғазабга тўлади, шунда хизматкор: «Эй тақсирим, Аллоҳнинг сўзини эсланг», дейди. «Аллоҳ нима деган?» ­сўрайди хўжайин. Аллоҳ таоло «вал козиминал ғайза», яъни «ғазабни ютувчилар», деган дейди хизматкор. Шунда хўжайин «Майли, мен ҳам ғазабни ичимга ютдим», дейди. Аллоҳ таоло яна, «вал офина аяиннас», деган дейди хизматкор. «Майли,   мен   ҳам   гуноҳингни   афв   этдим»,   дейди   хўжайин.   Аллоҳтаоло   яна:   «Валлоҳу   йуҳиббул муҳсинина», яъни «яхшилих қилувчиларни Аллйҳ севади», деган дейди хизматкор. Шунда хўжайин: «Аллоҳ   таолонинг   розилиги   учун   сениқулликдан   озод   қиламан»,   деб   хизматкорни   қулликдан   озод қилади ҳамда минг динор ҳадя беради.          Азиз ўқувчилар, шу кичик ҳикоядан Аллоҳ жалла ва аълонинг ахлоқ­одобга чақирган бир ояти кишининг икки дунёсини ҳам обод қилиши мумкинлигининг гувоҳи бўлдик. Бир оятга амал қилган хизматкор қул Аллоҳнинг раҳматига етишиб, озод инсон деган номга мушарраф бўлган бўлса, иккинчи тарафдан мустақиллик, ҳурлик саодатига эришди. Шу сабабдан ҳам машойихларимиз: «Билган топиб гапирар, билмаган қопиб», деб бежиз айтишмаган.        Диндан узоқлашган баъзи ёшлар одоб­ахлоқни унутиб, асабий бўлиб қолган, арзимаган нарсага жахалари чиқаверади. Шунинг натижасида қўйди­чиқдилар ҳам кўпайиб кетган. Оиладаги арзимаган икир­чикирлар, енгил­елпи келишмовчиликлар сабабли ҳам ёш куёвлар ўйламай­нетмай хотинларини уч талоқ қўйишади. Уч талоқ нималигини биладиган хонадон бўлса, бутун оиласи билан масжидма­ масжид зир югуриб сарсон бўлишади. Тушунмайдиган оилаларда уч талоққа парво қилмай, эр хотин билан қайта қўшилади ва ўз бошига турли­туман балоларни, офатларни сотиб олади. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасининг 229­оятида талоқ тўгрисида шундай дейди:  «Талоқ икки мартадир. Сўнгра  Уларга (оилани) (хотинларингизга)  берган   нарсалардан  (маҳрларидан)  бирор   нарсани   қайтариб   олишларйнгиз  яхшилик   билан   сақлаш   ёки   чиройли   суратда   ажрашиш  (мумкин). сизларга   ҳалол   эмас,   магар  (эр­хотин)  Аллоҳнинг  (оила   тўгрисидаги)  буйруқларини   бажара олмасликдан   қўрқсалар  (бу   ундан   мустасно).  Агар   уларнинг   Аллоҳ   буйруқларини   бажара олмаслигидан қўрқсаларингиз  (эридан талоқ олиш ниятида)  эваз беришида  (ва эрнинг шу эвазни олишида) эр­хотин учун гуноҳ йўқ. Бу Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадларидкр. Улардан тажовуз қилмангизлгр. Ким Аллоҳнинг ҳадларидан тажовуз қилса, ана ўшалар золимлардир».

МУОМАЛА ОДОБИ

МУОМАЛА ОДОБИ

МУОМАЛА ОДОБИ

МУОМАЛА ОДОБИ

МУОМАЛА ОДОБИ

МУОМАЛА ОДОБИ
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
27.03.2017