Ozbek modeli
Оценка 4.8

Ozbek modeli

Оценка 4.8
docx
13.02.2020
Ozbek modeli
Ozbek modeli.docx

9-синф

МАВЗУ:  Тараққиётнинг ўзбек модели

Мақсад: Ўқувчилар онгига тараққиётнинг ўзбек модели жамиятни янгилаш ва ислоҳ этишнинг беш тамойилига асосланганлиги, унинг Ўзбекистон истиқболини таъминлашга хизмат қилиши тўғрисидаги билимларини сингдириш.

Тарбиявий мақсад: Миллий ғоянинг миллий манфаатлардан келиб чиқиши ва уни ўзида ифода этиши, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг миллий ва умуминсоний асосга қурилганлигини тушунтириш

Ривожлантирувчи мақсад:  иқтисодий, сиёсий-ижтимоий билимларини ҳосил қилиш, нутқини ўстириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш

Таянч сўзлар: Ислоҳот, Қонун, бош ислоҳотчи, сиёсат, ижтимоий сиёсат .

Дарс тури: Аралаш

Дарсдан фойдаланадиган методлар: ақлий хужум, чархпалак ва гурухларда ишлаш

        Дарс жиҳози: Дарслик, Президентимизнинг “Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишининг ўзига хос йўли” ва  “Юксак маънавият – енгилмас куч” китоби

Синф хонаси гурухларда ишлаш учун олдиндан тайёрланади.

Дарснинг бориши

I. Ташкилий қисм: (3 минут)

Ўқувчилар дарсга киришда  ўқитувчи томонидан тайёрланган қоғозларга чизилган (5 хил) расмларни танлаб оладилар ва танлаган расмларига қараб шундай расмлар тасвири туширилган парталар атрофига жойлашадилар.

Саломлашиш. Давоматни аниқлаш. Ўқувчиларни дарсга ҳозирлигини текшириш.

II.Такрорлаш  (10 минут)

Ўтилган мавзу юзасидан ўқувчиларга тест саволлари топширилади

     1.Ўзбек моделининг 5 тамойли юртбошимизнинг қайси асарида изоҳланади?

   А. Ўзбекистон буюк келажак сари

   В. Биздан озод ва обод Ватан қолсин

  С. Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишининг ўзига хос йўли

   Д. Баркамол авлод орзуси

 2. Стратегик йўл  сўзининг  маъноси ёзилган қаторни топинг

А. Қисқа вақтга мўлжалланган режа

В. Узоққа мўлжалланган умумий мақсадлар

С. Янги вазифаларни амалга ошириш йўли

Д. Вазифаларни тезкор бажарадиган йўл

3. Модел сўзи қандай маънони англатади?

А. Лойиҳа, режа

В. Андоза, қолип

С. Буюм-ашё

Д. Модда, кислота

4. Жамиятнинг ривожланишидан тўхтаб, унинг ҳаётида қолоқлик ва депсинишнинг кучайиши, бошқарув усулларининг замон талабларига мутлақо жавоб бермай қолиши нималарга олиб келади

А. Инқироз ва тангликка

В. Иқтисодиётнинг сиёсатдан холи бўлишига

С. Кучли сиёсат юритишга

Д. Секин ривожланишга

5. Қайси давлатнинг тараққиёт йўли жамиятдаги ҳукмрон муносабатларни замонавий талаблар асосида ислоҳ этиш моделига мисол бўла олади?

А. Корея

В.Туркия

С. Хитой

Д.Япония

Мавзуни умумлаштириш мақсадида савол-жавоб ўтказилади.

Ўқитувчи: Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатидир, деганида нима назарда тутилади?

Жавоб: Мамлакатимизда табиий бойликлар, унумдор ер, қудратли иқтисодий, илмий-техникавий ва маънавий салоҳият мавжуд. Энг муҳими бу диёрда меънатсевар ва истеъдодли халқ яшайди. Ўзбекистон – ўзига хос мустақил тараққиёт йўлини танлаб олган, бу – жаҳонда ўзбек модели деб тан олинган ривожланиш йўлидир.

Ўқитувчи: Тараққиётнинг модели деганда нимани тушуниб олдингиз?

Жавоб: Тараққиётнинг модели деб, муайян давлат томонидан бир ижтимоий тузумдан иккинчи ижтимоий тузумга ўтиш ёки бирон-бир  жамиятдаги умрини ўтаб бўлган ижтимоий муносабатларни замонавий талаблар асосида ислоҳ этиш борасида танлаб олинган ривожланиб олиш йўлига айтилади.

Ўқувчиларга ўтилган мавзу юзасидан тайёрланган тест топшириқлари берилади.

Ўқитувчи: Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида ислоҳотлар стратегияси ишлаб чиқилди. Бунда тараққий топган мамлакатларнинг бозор муносабатларига ўтиш тажрибаси, мамлакатимиз бошидан кечирган тарихий синовлар ва уларнинг сабоқлари, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзи асос қилиб олинди. Шу тариқа юртбошимиз томонидан жамиятни ислоҳ этишнинг чуқур илмий-асосланган тамойиллари ишлаб чиқилди.

 III. Янги мавзу:

Гурухларда ишлаш: (10 минут)

Олдиндан тайёрланган топшириқларни бажариш учун синф ўқувчилари  5 та гурухларга бўлинадилар: ҳар бир савол алоҳида қоғозга ёзилиб, конвертларга солинади. Гурухлардан бир нафардан ўқувчи чиқиб, конвертларни тортиб олади.  

 Ҳар бир гурухга  берилган топшириқ дастлаб шу гурух аъзолари томонидан  қоғоз (ватман)га ёзилиб, кейин бошқа  гурух аъзоларига узатиб юборилади. Бошқа гурух аъзолари ҳам шу тарзда берилган саволга жавобларни ёзиб қолган гурух аъзоларига узатиб юборадилар. Топшириқларга ҳар бир гурух аъзолари томонидан жавоблар ёзилиб,   яна дастлабки гурух аъзоларига қайтарилади. Ҳар бир гурух сардори ўзларига берилган топшириқларни  бошқа гурухлар томонидан билдирилган фикрлар асосида  умумлаштириб, масалани мисоллар ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қилади..

Ўқувчиларга қуйидаги топшириқлар берилади.

1.      Иқтисодиётни  сиёсатдан ҳоли бўлиши

2.      Давлат – бош ислоҳотчи.

3.      Қонун устуворлиги

4.      Кучли ижтимоий сиёсат юритиш

5. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш.

Гурухлар тақдимоти: (10 минут)

 Бу босқичда гуруҳлар иши тақдимоти мухокама этилади. Ҳар бир гуруҳ сардори ўзларига берилган масалани мисоллар ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қилади. Бошқа  гуруҳдаги ўқувчилар муҳокама этилаётган масала бўйича билдирилаётган янги фикрларни ёзиб борадилар.

1-гуруҳ тақдимоти

 Иқтисодиёт сиёсатдан ҳоли бўлиши, яъни иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак. У бирор бир мафкурага бўйсундирилмаслиги лозим.

Ҳам ички, ҳам ташқи иқтисодий муносабатларни мафкурадан холи қилиш зарур.

Бу соҳаларнинг ҳар бири ўзининг қонунияти ва ривожланиш йўлларига эга. Шу билан бирга, улар бир-бирига ўзаро таъсир ўтказиши, бир-бирининг ривожи учун шарт-шароит яратиши мумкин. Лекин улар ҳеч қачон бир-бирининг ўрнини босолмайди. Иқтисодиёт сиёсат ва мафкуранинг ўрнини босолмагани каби, улар ҳам иқтисодиётнинг ўрнини босолмайди.

2-гуруҳ тақдимоти

 Давлат – бош ислоҳотчи. У ислоҳотларнинг устувор йўналишини белгилаб бериши, янгилаш ва ўзгаришлар сиёсатини ишлаб чиқиши ва уни изчиллик билан амалга ошириши лозим.

Бозор муносабатларига ўтиш ва янги жамият қуриш жараёнида давлатнинг бош ислоҳотчи сифатида фаолият юритишини назарда тутади. Бунинг маъноси шундан иборатки, жамиятда амалга оширилаётган ўзгаришлар изчил давом этиши, турли манфаатга эга бўлган одамлар, ижтимоий гуруҳ ва тоифаларнинг фаолияти учун бир хил бўлган қонуний кафолатлар яратишда давлат ташаббускорлик кўрсатади. Шу билан бирга, у ана шу қонунларнинг бажарилишини назорат қилади ҳамда уларнинг ижросини ҳам таъминлайди.

3-гуруҳ тақдимоти

Жамият ҳаётининг барча соҳаларида қонуннинг устуворлиги, демократик йўл билан қабул қилинган Конституция ва қонунларни ҳеч истесносиз ҳамма ҳурмат қилиши ва уларга оғишмай риоя этиши лозим.

Жамиятда ҳар бир одамнинг ижтимоий гуруҳ ёки тоифанинг ўз мақсад-манфаати бор. Қонун ана шу манфаатларнинг юзага чиқиши учун ҳаммага тенг имконият яратиб беради. Қонун олдидаги ана шундай тенглик адолатга эришишнинг муҳим бир шартидир. Қонун устуворлиги айни шу қонуннинг айрим гуруҳ, тоифа ва алоҳида шахслар манфаатидан юқори туришини англатади. Чунки қонун фақат тоифа, гуруҳ ёки алоҳида шахслар манфаатини эмас, бутун жамият манфаатларини, халқнинг аксарият кўпчилик қисмининг хоҳиш-иродасини ифода этади.

4-гуруҳ тақдимоти

Аҳолининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда, кучли ижтимоий сиёсат юритиш. Бозор муносабатларини жорий этиш билан бир вақтда, аҳолини, айниқса, кам таъминланган оилаларни, болалар ва кексаларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан олдиндан таъсирчан чоралар кўрилиши лозим.

Бозор иқтисодиётига асосланган тизимда қонунлар ҳамма учун эркин фаолият юритиш, ўз кучи, билим ва истеъдоди билан даромад топиш, бойлик, хусусий мулк орттириш ва бу бойликдан ўз истаган ҳолда фойдаланиш имкониятини яратиб беради.

Лекин жамиятда иқтисодий фаолият турлари билан шуғулланадиган даражада куч-қувват, билим ва тажрибага эга бўлмаган одамлар ҳам бор. Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлат бундай табақадаги одамларнинг аниқ йўналтирилган тарзда ёрдам беради. Бундай сиёсат мураккаб ўтиш даврида одамлар ўртасида ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат, шафқат каби инсонпарварлик туйғуларининг, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончининг ортишига хизмат қилади.

5-гуруҳ тақдимоти

Бозор иқтисодиётига тадрижий асосда, пухта ўйлаб, босқичма-босқич ўтиш.

Мазкур тамойил мамлакатимизда бозор муносабатларини қарор топтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Айнан мана шу тамойилга амал қилганимиз учун биз, собиқ шўро ҳудудидаги айрим ёш мустақил давлатларга ўхшаб, бир-икки йилда демократик давлат барпо этишимиз, бозор иқтисодиётини тўлиқ жорий қиламиз, деб беҳуда ҳовлиқиб, ўзимизни қийнаганимиз йўқ.

Ушбу тамойиллар Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўлининг асосини, ўтиш даври дастурининг негизини ташкил этиш.

Ўқитувчи хулосаси (2минут)

Демак тараққиётнинг ўзбек модели халқимизнинг миллий давлатчилик анъаналари, қадриятларига таянган. Айни вақтда у жамиятни ислоҳ этиш борасидаги дунё тажрибасининг илғор ютуқларига ҳам асосланган. Шу туфайли халқаро жамият томонидан эътироф этилмоқда.

Дунёдаги ҳар қандай жамиятнинг, ҳар бир давлатнинг ўзига хос ва ўзига мос келадиган, унинг учун хизмат қиладиган, туб мақсадлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган ғоялар тизими бўлади. Унга эга бўлмасдан туриб бирорта ҳам жамият ўз мақсадларига ета олмайди. Ўзбекистоннинг ҳозирги даври, бундан кейинги тарихий тараққиёти ва истиқболи учун ана шундай ғоялар тизими сув билан ҳаводек зарур. Буни ҳаётнинг ўзи яққол кўрсатиб турибди.

IY. Мавзуни мустаҳкамлаш (Ақлий ҳужум 3 минут)

1.      Бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари санаб беринг.

2.      Халқнинг турмуш тарзи деганда нимани билиб олдингиз?

3.      Халқаро меъёрлар деганда нимани тушунасиз?

Y. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришини аниқлаш ва баҳолаш (5 минут)

Ўқувчиларнинг  олган билимлари қуйида берилган жадвал асосида аниқланади (бунда ҳар бир берилган фикр  бозор иқтисодиётига ўтишнинг қайси тамойилига кириши ҳар бир ўқувчи томонидан алоҳида тарқатилган жадвалларда белгиланади).

Фикрлар

Иқтисодиётни  сиёсатдан ҳоли бўлиши

 

Давлат – бош ислоҳотчи

Қонун устуворлиги

Кучли ижтимоий сиёсат юритиш

 

Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш.

1

Ишлаб чиқариш воситаларини ишга солиб, моддий неъматлар яратиш

-

 

 

 

 

2

Кишилар сиёсий онглилигини ошириб, қонунга бўйсунишини мустаҳкамлаш

 

 

-

 

 

3

Кўп болали кам таъминланган шахслар, ўқувчи ёшларга моддий ёрдам кўрсатиш

 

 

 

-

 

4

Иқтисодиётни эркин ривожланишига кенг йўл очиш

-

 

 

 

 

5

Ижтимоий гуруҳ ва тоифаларнинг фаолияти учун бир ҳил бўлган қонуний кафолат яратади

 

-

 

 

 

6

Инқилобий сакрашларсиз, эволюцион йўл билан амалга оширилади

 

 

 

 

-

7

Иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақаларни ошириш

 

 

 

-

 

8

Аста секин , тадрижий йўл билан амалга ошириш

 

 

 

 

-

9

У ислоҳотларнинг устивор йўналишини белгилаб беради

 

-

 

 

 

10

Бутун жамият манфаатларини, халқнинг аксарият қисмининг хоҳиш-истагини ифода этади

 

 

-

 

 

 

YI. Уйга вазифа: Қўшимча адабиётлардан фойдаланиб, реферат тайёрлаш (2 минут)

 


 

МАВЗУ: Тараққиётнинг ўзбек модели

МАВЗУ: Тараққиётнинг ўзбек модели

Д. Баркамол авлод орзуси 2

Д. Баркамол авлод орзуси 2

Жавоб: Тараққиётнинг модели деб, муайян давлат томонидан бир ижтимоий тузумдан иккинчи ижтимоий тузумга ўтиш ёки бирон-бир жамиятдаги умрини ўтаб бўлган ижтимоий муносабатларни замонавий талаблар асосида…

Жавоб: Тараққиётнинг модели деб, муайян давлат томонидан бир ижтимоий тузумдан иккинчи ижтимоий тузумга ўтиш ёки бирон-бир жамиятдаги умрини ўтаб бўлган ижтимоий муносабатларни замонавий талаблар асосида…

Иқтисодиёт сиёсатдан ҳоли бўлиши, яъни иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак

Иқтисодиёт сиёсатдан ҳоли бўлиши, яъни иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак

Лекин жамиятда иқтисодий фаолият турлари билан шу ғ улланадиган даражада куч-қувват, билим ва тажрибага эга бўлмаган одамлар ҳ ам бор

Лекин жамиятда иқтисодий фаолият турлари билан шу ғ улланадиган даражада куч-қувват, билим ва тажрибага эга бўлмаган одамлар ҳ ам бор

Фикрлар Иқтисодиёт ни сиёсатдан ҳоли бўлиши

Фикрлар Иқтисодиёт ни сиёсатдан ҳоли бўлиши

У ислоҳотларнинг устивор йўналишини белгилаб беради - 10

У ислоҳотларнинг устивор йўналишини белгилаб беради - 10
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
13.02.2020