Шахсни ҳамкорликда ишлашга ўргатишга ва стрессларни бартараф этишга доир тренинг машғулотлари
Оценка 4.9

Шахсни ҳамкорликда ишлашга ўргатишга ва стрессларни бартараф этишга доир тренинг машғулотлари

Оценка 4.9
doc
06.03.2022
Шахсни ҳамкорликда ишлашга ўргатишга ва стрессларни бартараф этишга доир тренинг машғулотлари
Шахсни ҳамкорликда ишлашга ўргатишга ва стрессларни бартараф этишга доир тренинг машғулотлари.doc

Шахсни ҳамкорликда ишлашга ўргатишга ва стрессларни бартараф этишга доир тренинг машғулотлари

“Тренингда билдириладиган истаклар” машқи

          Дастлаб, тренинг раҳбари гуруҳ иштирокчиларининг ҳар бири ўзларининг тренингдаги исмларини қайд қилувчи карточка (кўкракка тақиладиган)ни тайёрлашлари бўйича тушинтириш беради ва 3-5 минут вақт ажратади. Бунинг учун ҳар бир иштирокчи ўзига исм танлайди. Улар исм танлашда машҳур кишиларнинг номини ҳам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Танлаш ҳуқуқи эркин. Исмлар аниқ ва етарли катталикда ёзилиши лозим. Карточкалар кийим кўкрагига тўғноғич ёрдамида маҳкамланади. Тренинг қатнашчисига бутун машғулот давомида шу исм билан мурожаат қилинади.

         Гуруҳдаги танишув:

         Гуруҳ иштирокчилари  доира бўлиб ўтирадилар. Биринчи иштирокчи туради, ихтиёрий бир қатнашчига яқинлашиб, у билан саломлашади ва унга тренинг шарти бўйича ицак билдиради. Ҳар бир иштирокчи навбати билан бу жараённи давом эттиради.

Бир–бирингизни билинг” машқи

         Мақсад: Иштирокчиларнинг бир-бирларини англаб етишларига имкон берувчи машқ ҳисобланади. Бу машқ иштирокчиларни шахслараро муносабатга, ўзаро идрок қилишга,  гуруҳ томонидан қабул қилинган меъёр ва шахс қадриятларини инобатга олишга ўргатади.

         Кўрсатма: Машқни амалга ошириш учун иштирокчилар иккита гуруҳга ажратилади. Гуруҳ иштирокчиларининг вазифаси бир-бирлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун саволлар билан мурожаат қилишдан иборатдир.

         Гуруҳда қоидалар ҳосил қилиш. Иштирокчилари айлана бўлиб ўтирадилар ва гуруҳий иш тамойилларини муҳокама қиладилар. Тренинг давомида иштирокчилар риоя қилиши шарт бўлган қоидалар ҳамда машғулотлар қачон бошланиши, давомийлиги ва якуни, гуруҳ иштирокчиларининг ритуаллари (саломлашиш ва хайрлашув усуллари, чекланишлар кечикканда ва гуруҳ қоидалари бузилганда жазолаш) белгилаб олинади.

         Гуруҳ қоидалари муҳокама қилингандан сўнг белгилаб олинади. Гуруҳ иштирокчиларининг розилигидан сўнггина, бунга қатъий амал қилинади. Бу гуруҳда ишлашнинг муҳим жиҳати ҳисобланади.

         Учрашув вақтини тренер белгилайди.

         Гуруҳда ишлашнинг асосий тамойиллари: Гуруҳда ишлаш тамойиллари шеърий шаклда таклиф қилинади. Уни тренинг иштирокчиларининг ўзлари ишлаб чиқадилар. Бу уларнинг бир-бирларининг идрок қилишларини енгиллаштиради  ва қизиқишларини орттиради. Шеър айтилгач, тренер тамойилларни яна бир бор изоҳлаб беради. Масалан: Жаҳд қилибсиз, тренинга келишга, сабр қилинг, оҳиригача бўлинг биз билан бирга.

         Гуруҳда бутун машғулот мобайнида бирга иштирок этиш мақсадга мувофиқ. Бу тамойил гуруҳ иштирокчиларининг ўзаро бир-бирларини идрок қилишларига имкон беради. Бирорта қатнашчининг иштирок этмаслиги гуруҳ ичидаги муносабатлар бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

         Муомалада очиқроқ бўлинг, эринмасдан, дангалроқ ҳаракат қилинг. Муаммони ҳал этиш истагингиз бўлмаса, ёлғон ишлатмай, жим тура қолинг.

         Гуруҳда эриниш ва ёлғон ишлатиш керак эмас. Гуруҳ-бу сизни очиқ -ойдин фикр-мулоҳаза билдиришга имкон берувчи жой-шароит. Агар сиз саволларга очиқ-ойдин жавоб беришга тайёр бўлмасангиз, яхшиси жим туринг. Сизнинг, гуруҳга «тўхта», дейишга ҳуқуқингиз бор. Муаммони муҳокама қилманг.

         Ҳар бир иштирокчи «тўхта» дейиш ҳуқуқига эга. Агар сизга алоқадор саволни муҳокама қилишга тайёр бўлмасангиз ёки машқ сизга психологик таъсир қилса (асоратга сабаб бўлса), ушбу «тўхта» дейиш ҳуқуқидан  фойдаланинг. Фаолроқ бўлинг ўйинда, шубҳали муаммолар ҳал бўлар шунда.

         Муҳокама қилинаётган муаммони гуруҳдан ташқарига чиқарманг. Ҳаммаси ўзаро қолиши лозим. Тренингда муаммоларни гуруҳдан ташқарида муҳокама қилиш маъқул эмас. Бу ушбу ишнинг асосий қоидаларидан бири.

         Фақат ўзингиз ҳақингизда  сўзланг, муҳокамадан четланиб қолманг. «Мен ҳис қиламан», «Ўйлашимча», «Менимча», булар  мураккаб, бўлмағур сўзлар эмас.

         Ҳар бир иштирокчи ўз номидан ўзи учун гапиради. Муҳокамадан четга чиқиб, «Ҳамма шундай дейди» қабилида мулоҳаза юритишга йўл қўйилмайди. Сиз ўз мулоҳазангизни «менимча», «менинг ўйлашимча» тарзида ифодаланг.

         Ҳар бир киши ўз фикрига эга. Ҳеч кимни баҳоламанг, танқид қилманг. Ҳамманинг фикри тингланади ва қўллаб-қувватланади. Гуруҳда бир-бирини тушуниш, ҳис қилиш лозимдир.

“Ассотсиция” машқи

         Ушбу машқ яқин кишилари ва оила аъзолари ҳақида маълумотлар йиғишга ёрдам беради.

     «Ассотсиция» машқи илк ўспиринларнинг шахслараро муносабатлари бўйича психодиагностик хусусиятга ҳам эга. Машқ уларнинг яқин одамлари ва ота-оналари билан ассотсициялашувини кўрсатади. Бу машқ иштирокчиларда анча жонланиш ва қизиқиш уйғотиши кузатилади. Ўйла ва айт, оила аъзоларингдан қайсилари сенда ассотсиция уйғотади?  

“Дўстимга мактуб” машқи

         Мақсад: Шахснинг атрофдагиларга муносабати ва хоҳиш-истакларини намоён қилишга ўргатади.

         Кўрсатма: Сизга дўстингизга мактуб ёзиш таклиф қилинади. Бунда сиз ўзингиз ҳақингизда дўстингизга ёзишингиз ва тилаклар билдиришингиз мумкин. Сўнгра сиз мактубни хат жилдга жойлаштиринг. Мактуб аноним бўлиши мумкин. Оҳирги машғулотда  ҳамма  ўз мактубини олади, ўқийди ва тренингдан совға сифатида олиб қўяди.

“Кундалик дафтар юритишга ўргатиш” машқи

         Кундалик дафтарни «Менинг ғалабам ва муваффақиятларим» мавзуси бўйича юритиш тренинг иштирокчиларининг ҳар кунги ишларини ҳамда бошқаларнинг ҳатти-ҳаракатларини таҳлил қилишга имкон беради. Иштирокчиларга кундалик дафтар юритишни муцақил бошлашлари таклиф этилади. Улар кундалик дафтарда ўз ҳолатлари, кечинмалари, туйғулари ҳақида ўз таассуротларини ёзиб боришлари лозим. Дастлаб ҳар бир иштирокчига қоғоз берилиб, қуйидаги гапларни якунлаш сўралади:

       Мен тренингга келганимда...

       Менга ёққан нарса...

       Менда айтиш  хоҳиши йўқ ...

       Мен машғулотларда...  ... ...лар    ҳақида кўпроқ билиб оламан.

       Мен ҳозир ...    ...   ...ни  ҳис қиляпман.

       Тренингдан сўнг менинг кайфиятим ...  ...

       Бу сафар мен ...    ...  ...га  ҳаракат қиламан. 

       Мен навбатдаги учрашувда ...  ...  ...ни  исбот қиламан.

         Албатта, ушбу психологик тренинг натижаларини иштирокчи-ларнинг кайфияти  ҳамда хоҳиш-истаклари орқали аниқлаш мумкин. Бунинг учун хайрлашув талабларига ҳам эътибор қаратиш лозим. Гуруҳ иштирокчилари доира бўлиб тик турадилар. Тренер қўлини олдинга чўзиб, «Ҳаммангизга раҳмат!» деб айтади. Сўнгра бошқа иштирокчи тренернинг қўлига қўлини қўяди ва «Бугун зўр бўлди!» дейди, қолганлар ҳам ўз ицакларини шу тарзда баён қиладилар. Тилаклар айтиб бўлингач, қўллар бирлаштирилади, тренер иштирокчилар билан хайрлашади ва ҳамма тарқалади.

“Рангли панжалар” машқи

         Иштирокчилар хона бўйлаб ихтиёрий ҳаракат қиладилар. Тренер картондан ясалган турли (кўк, қизил, сариқ) рангдаги «учта қўл»ни ушлаб туради. У бир рангдаги «панжани» маълум вақтга юқори кўтаради. Шу вақтда ҳар бир иштирокчи бошқа кўпроқ иштирокчилар билан тегишли шартлашилган усулда саломлашиши лозим.

         Бу саломлашишда бир қатор усуллардан фойдаланиш маъқулроқ, масалан: «қизил панжа»-қўлни қисиш учун;  «кўк панжа»-шеригининг елкаларини қоқиб қўйиш учун; «сариқ панжа»-«орқа билан» саломлашиш учун. Машқларни бажариш жараёнида сўзлашиш таъқиқланади.

Биз ягона командамиз” машқи

         Мақсад: Иштирокчиларда бир-бирларига симпатия уйғотишга олиб келиши назарда тутилади. Иштирокчиларнинг ўзлари билан ўтказиладиган машқлар қаторида бошқалар билан биргаликда ишлашга, фрустрция ҳолатини бартараф этишга ёрдам беради.

         Иштирокчилар учта гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ ўз номини, гимни ва шиорини танлаши (ишлаб чиқиши) лозим. Кейин гуруҳлар иштирокчилари ватман варағи олиб, «Бизнинг гуруҳимиз расми»ни чизадилар. Бунда гуруҳ номини ва шиорини  ифодалайдилар. Гуруҳ иштирокчиларидан бир неча киши гуруҳнинг ижодий ишида иштирок этади. Ҳар бир гуруҳ ўз ижодий ишининг тақдимотини ўтказади ва  деворга осиб қўяди.

         Иштирокчилар доира бўлиб ўтирадилар ва атрофдагиларга ёқишни ўргатувчи қуйидаги олтита қоидани муҳокама қиладилар:

         Биринчи қоида: Атрофдагиларга қизиқиш билан боқинг.

         Иккинчи қоида: Табассум қилинг

         Учинчи қоида: Одамнинг исми унинг учун ҳар қандай тилда энг ёқадиган ва жарангдор сўз эканлигини эсда тутинг.

         Тўртинчи қоида: Яхши тингловчи бўлинг. Бошқаларни ўзлари ҳақида  гапираётганларида  рағбатлантириб туринг.

         Бешинчи қоида: Суҳбатдошингиз қизиқадиган мавзуда суҳбатлашинг.

         Олтинчи қоида: Суҳбатдошингиз онгига таъсир ўтказинг ва унга очиқ муносабат билдиринг.

         Бундан ташқари, иштирокчиларнинг ўз тенгдошлари тўғрисидаги тасаввурларини бойитиш ва шунга мувофиқ шахсларини мослаштиришга йўналтириш учун тегишли мавзулар бўйича суҳбат (мунозара)лар уюштирилади. Масалан: Сизнинг тасаввурингиздаги «идеал», «замонавий» ва «ёмон ўспирин» мавзусида суҳбат уюштириш зарур.

         Иштирокчилар учта гуруҳга ажратилади. Ҳар бир гуруҳ «Сеҳрли қалпоқча»дан олинган қоғозчада ёзилган ўз топшириқларини муҳокама қиладилар. Бу варақада қайд қилинган шахс хусусиятларидан зарур сифатларни ажратиб оладилар.

         Сўнг иштирокчилар айлана бўлиб ўтирадилар ва улар ичидан ҳар бир гуруҳ томонидан ажратилган вакил навбати билан ўз гуруҳи танлаган шахс сифатларини маълум қилади. Қолганлар уларга қўшилиш ёки қўшилмасликларини қайд қиладилар.

         Биринчи гуруҳга топшириқ.  «Идеал» илк ўспирин портретини чизинг ва унинг сифатларини қайд қилинг.

         Иккинчи гуруҳга топшириқ. «Замонавий» илк ўспирин портретини тасвирланг. Унинг сифатларини қайд қилинг.

         Учинчи гуруҳга топшириқ. «Ёмон» илк ўспирин портретини тасвирланг. Ундаги асосий сифатларни қайд қилинг.

         Иштирокчилар машқ якунида «Идеал», «Замонавий» ва «Ёмон» илк ўспиринларнинг хусусиятлари бўйича «Менинг қадриятларим» декларциясини тўлдирадилар.

         Шундан сўнг В.Сатир томонидан ишлаб чиқилган «Менинг қадриятларим» декларциясини тренер овоз чиқариб ўқий бошлайди. Ҳар бир иштирокчи ўзи белгилаган қадриятлардан бирортаси ўқилганда «Мен-бу мен», «Мен-машҳурман» жумлаларидан тегишлисини  такрорлайди.

“Муносабат доскаси” машқи

         Машғулотдан олдин деворга бир нечта ватман варағи маҳкамлаб қўйилади.

         Йўриқнома: Бу бизнинг ўзига хос «муносабат доскамиз». Бу ерда ўзига ва бошқаларга муносабатни ифодалаш мумкин. Сиз ниманидир чизишингиз ёки ёзишингиз мумкин. «Муносабат доскаси» бу ерда бир неча машғулотгача сақланади.

Мусиқани тўхтатинг” машқи

         Мусиқа янграйди. Иштирокчилар хона бўйлаб эркин ҳаракатланадилар. Фақат тренер мусиқани тўхтатгач, иштирокчилар у билан бирга эканликларини қайд қилишлари мумкин. Буни комплимент ёки ёқимли ифодаларни айтиш орқали амалга ошириш мумкин: «Мен жуда ҳам хурсандман, биз яна биргамиз».   

“Қисқача ўзим ҳақимда” машқи

         Гуруҳ иштирокчилари айлана бўлиб ўтирадилар. Ҳар бири навбат билан мимика ва пантомима орқали бўш вақтларида нима билан шуғулланишларини ифодалайдилар. Масалан, ашула айтиш, ўқиш, сайр қилиш, мусиқа тинглаш. Иштирокчилар навбатни ўз ихтиёрларига кўра танлайдилар.

“Ғайритабиий саломлашиш” машқи

         Иштирокчиларга бир-бирлари билан панжа, елка, оёқ, пешона, тизза, тирноқ орқали ва шулар каби «ғайритабиий саломлашиш» таклиф этилади.

         Мусиқа янграйди. Илк ўспиринлар хона бўйлаб тартибсиз ҳаракатланадилар. Тренер иштирокчилардан қандай саломлашиш кераклигини сўрайди. Иштирокчилар бир-бири билан ихтиёрий саломлашадилар. Уларга ўз саломлашишлари ҳақида ўйлаб кўриш тавсия  қилинади.

“Мен ўзимни яхши кўраман” машқи

         Ҳамма айлана бўлиб ўтиради. Гуруҳ иштирокчилари ўз қадриятлари ҳақида гапирадилар. Масалан, «Мен ўзимни яхши кўраман, чунки меҳрибон бўлганлигим учун».

“Сўзли автопортрет” машқи

         Иштирокчилар қоғозга ўзлари ҳақида аноним шаклда ёзадилар. Улар оилалари, синфи, дўстларининг фазилатлари, характери, хулқ-атвори, ўқишдаги ютуқлари ҳақида ёзишлари лозим. Варақлар йиғиб олинади ва аралаштирилади, сўнг ҳар бир илк ўспирин битта варақни танлаб олади. Ундаги маълумотларни гуруҳга маълум қилади. Ўқиётган иштирокчининг вазифаси–сўз ким ҳақида бораётганини  топиш. Агар тополмаса, гуруҳни ёрдамга чақиради.

“Қуёшли доира” машқи

         1-қисм. Гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси қоғозга қуёш расмини чизади. Марказда ўз расмини ёки исмини ифодалайди. Қуёш нурлари орасида ўзининг сифатларидан  кўпроқ ёзади. Улар орасидан учта энг яхши хислатни ажратиши  лозим.

         2-қисм. Илк ўспиринлар бир-бирларидан қуёш расмини кийимларига тўғнағич билан маҳкамлаб қўйишни сўрайдилар.

         3-қисм. Мусиқа оцида илк ўспиринлар хона бўйлаб оҳица ҳаракатланадилар, бир-бирларига яқинлашиб, қуёш нурларига ўз хислатларини ёзадилар. Агар қуёш нури етишмаса, яна чизадилар. Машқ бажариб бўлингач, ҳар бир иштирокчи ўз варағини олади ва сақлаб қўяди. Тренер якунлайди «Болалар, сизларда қийинчилик туғилган бўлса, қуёшингизни олинг, у сизнинг қалбингизда яна илиқлик уйғотади».

“Ассалому алайкум” машқи

         Иштирокчилар хона бўйлаб эркин ҳаракатланадилар, бир-бирлари билан ҳол-аҳвол сўрашадилар. Уларнинг бири ўнг қўлини узатади, чап қўли билан саломлашаётган иштирокчисини қутлайди.

“Ўртага вакил” машқи

         Тренер иштирокчиларга 5 минут вақт ажратади, бу вақтда гуруҳ иштирокчилари гуруҳ вакилига хос сифатларни ўйлаб чиқишлари лозим. Сўнгра уч гуруҳга ажралиб, ватман варағи олиб, «Бизнинг гуруҳимиз вакилининг портрети» чизилади.

Мунозара ва ролли ўйин

         Биринчи гуруҳ учун муҳокама вазияти: Мен жавобгарликдан толиқдим. Нима қилиш керак?

         Иккинчи гуруҳ учун муҳокама вазияти: Мен шошдим, бошқалар кулди.

         Учинчи гуруҳ учун муҳокама вазияти: Мен ўзимни мажбурладим ва нимадир бўлди.

Саломлашинг, етказинг” машқи

         Тренинг иштирокчилари айлана бўлиб ўтирадилар. Тренер иштирокчилар билан бирор усулда саломлашади. Сўнгра улар шундай усулда навбат билан саломлашиб, бир-бирларига етказадилар.

Ф.И.Ш.-алфавит” машқи

         1-қисм. Иштирокчилар 4 гуруҳга ажралиб, ҳар бири фамилиясини алфавит бўйича жойлаштириши лозим.

         2-қисм. Гуруҳлар 2 гуруҳчага ажралган ҳолда иштирокчилар исмининг биринчи ҳарфини алфавит бўйича жойлаштирилади.

         3-қисм. Барча иштирокчилар шарифининг биринчи ҳарфини алфавит бўйича жойлаштирилади.

         Тренер хулоса қилиб айтади: «Биз бир-биримизга яқин туриб, елкани елкага тегизиб, илиқликни ҳис қилайлик. Финишга бориш йўли осон эмас, аммо бир-биримизни яхши билиб олдик».

 

Ўзим ҳақимда” машқи

         Иштирокчиларга ҳар ким ўзининг оила ҳаётини акс эттирувчи расм чизиш таклиф қилинади. «Ўзим ҳақимда» мавзусида дўстлари, қизиқишлари бўйича қисқача ҳикоя тузиш ёки расм чизиш мумкин.

Мунозара ва ролли ўйин:

         Биринчи гуруҳ учун муҳокама вазияти: Мен  афт-башарам, қиёфам ва жуссамдан уяламан.

         Иккинчи гуруҳ учун муҳокама вазияти: Мен яна кичкина бўлишни хоҳлайман.

         Учинчи гуруҳ учун муҳокама вазияти: Мен ўзимни ёлғиз ҳис қиламан.

“Ғайритабиий саломлашиш” машқи

         Гуруҳ иштирокчилари қоғозга қандай саломлашишни ёзадилар, аммо исмларини қайд қилмайдилар ва «сеҳрли қалпоқча»га соладилар. Сўнгра ҳар бири навбат билан  саломлашиш қайд қилинган қоғозни олиб, ўзининг шахсий варианти сифатида ўқиб беради.

Мунозара ва ролли ўйин:

         Биринчи гуруҳ учун муҳокама вазияти: Менинг дўстларим йўқ.

         Иккинчи гуруҳ учун муҳокама вазияти: Менга қўрқинчли.

         Учинчи гуруҳ учун муҳокама вазияти: Мен ўқишга келишни хоҳламайман.

“Муносабат доскаси” машқи

         Машғулотдан олдин  деворга бир нечта ватман қоғози маҳкамланади.

         Йўриқнома: Бу ўзига хос муносабат доскаси ҳисобланади. Бу ерда тенгдошларингиз билан муомалада йиғилган ғам-аламларингизни ифодалашингиз мумкин. Белги қўйиш мумкин эмас. «Муносабат доскаси»  бир неча машғулотда сақланади. 

“Сирли саломлашиш” машқи

         Иштирокчилар доира бўлиб ўтирадилар.

         Кўрсатма: Сиз ҳеч кимга қарамасдан саломлашишни амалга оширинг. Гуруҳдагилар эса салом кимга йўналганини  топишлари  лозим.

         Сиз менинг огоҳлантиришимдан сўнг, баланд овоз билан унинг исмини айтишингиз керак. Сизнинг саломлашишингиз образли, ёрқин, аммо сирли бўлсин. Машқдан сўнг гуруҳ иштирокчилари учта энг намунавий саломлашишни  аниқлайдилар.

“Гуруҳимизда туғилган кун” машқи

         Иштирокчилар синф бўйлаб ҳаракатланадилар, овоз чиқариш таъқиқланади.

         1-топшириқ: Сўз айтмасдан, йилнинг қайси фаслида туғилганингизга қараб ажралинг.

         2-топшириқ: Фасллар ва ойлар бўйича ажралинг.

         3-топшириқ: Ҳар бир ой, туғилган кунлар бўйича ажралинг.

         4-топшириқ: Энди иштирокчилар бир-бирининг ортидан йил фасллари, ойлар ва туғилган кунлар бўйича саф тортиб турадилар. Йил бошидан то охиригача изчилликка риоя қилинади.

“Гуруҳимиз нимага ўхшайди” машқи

         Иштирокчилар айлана бўлиб ўтирадилар. Уларга навбат билан «Гуруҳимиз нимага ўхшайди?» деган савол берилади. Улар жавоб берадилар.

          Муҳокама:

         Биринчи гуруҳчага топшириқ: Идеал тенгдошингизнинг психологик портретини чизинг. У қандай сифатларга эга бўлиши керак?

         Иккинчи гуруҳчага топшириқ: Сизда нафрат уйғотадиган тенгдошингизнинг психологик портретини чизинг.

         Учинчи гуруҳчага топшириқ: Сиз ўз хоҳишингиз бўйича психологик портретни чизинг  (у қандай сифатларга эга бўлиши керак). 

“Мен ҳам зўрман, сиз ҳам зўр” машқи

         Иштирокчилар хона бўйлаб ҳаракатланадилар.

         Кўрсатма: Сиз бирор шахс билан дуч келган вақтингизда бош бармоғингиз билан «Мен зўрман», сўнгра шеригингизга «Сиз ҳам зўр», деб айтинг. Шерик ҳам  кўрсаткич бармоғи билан «Сиз зўрсиз»,  сўнгра «Мен ҳам зўр», деб жавоб беради. Барча тренинг иштирокчилари ўзаро учрашишлари керак.

“Айлана бўйлаб саломлашиш” машқи

         Гуруҳ иштирокчиларининг ҳар бири айлана бўйлаб туради ва бошқалар билан «Хайрли кун», «Салом» деб саломлашадилар. «Бугун барчангизга янада янги ва қизиқарли нарсаларни ўрганишингизни тилайман» деб тилак билдирадилар. Иштирокчилар сўз билан бир қаторда имо-ишора ёки мимикадан фойдаланишлари ҳам мумкин.

“Айлана бўйлаб тўп ташлаш” машқи

         Иштирокчилар айлана бўлиб турадилар. Ўртадаги бир иштирокчининг қўлида тўп бўлади. У ўзи хоҳлаган иштирокчига тўпни ташлайди. У ҳам тўпни ўзи хоҳлаган иштирокчига ташлайди. Тўпни ташлаш вақтида исмини ёки бошқа савол, тилак ва шу кабиларни айтиш мумкин.

“Нима ўзгарди?” машқи

         Иштирокчилар икки қатор бўлиб, бир-бирига қараб сафга туришади. Биринчи гуруҳ иштирокчилари бурилиб, орқаси билан туради. Иккинчи гуруҳдагилар ўз кийимларида ўзгариш қиладилар. Яна биринчи гуруҳ иккинчи гуруҳга юзланади. Биринчи гуруҳдагилар қаршисидаги шеригининг кийимидаги ўзгаришларни топиши лозим. Сўнгра иштирокчилар ролларни ўзгартирадилар.

Мунозара ва ролли ўйинлар:

         Биринчи гуруҳча учун вазият: Менинг устимдан кулдилар.

         Иккинчи гуруҳча учун вазият: Мени танаффусда туртиб юборишди, мен йиқилдим ва анча оғриндим.

         Учинчи гуруҳча учун вазият: Мени бугун чекишга мажбурладилар ва ароқ ичишни тавсия қилдилар. 

“Бебош шарчалр” машқи

         Гуруҳ иштирокчилари уч гуруҳга бўлиниб, 3 та айлана ҳосил қиладилар ва қўлларини ушлаб оладилар.

         Кўрсатма: Мен ҳозир сизнинг гуруҳингизга ҳаво шарчасини ташлайман. Вазифангиз тана аъзоларингиз билан (елка, пешона, бурун ва бошқа) уларни ерга тушмаслик ҳамда айланадан чиқариб юбормасликка ҳаракат қилиш. Қўл билан тегиш мумкин эмас. Дастлаб, ҳар бир гуруҳга битта шар ташлайман, сўнгра уларнинг сонини ошираман. Энг кўп шар тутиб турган гуруҳ ғолиб ҳисобланади.

“Ассалому алайкум!” машқи

         Иштирокчилар хонада эркин аралашиб кетадилар.

         Тренер: Сизларга бир-бирингиз билан саломлашиш учун қуйидагича огоҳлантириш бераман. Агар мен қўл силтасам-қўл билан кўришасиз, иккинчи бор қарсак чалсам, елка билан саломлашасиз.

Ёқтираман – ёқтирмайман” машқи

         Қуйидаги ёзувлар қайд қилиниши мумкин: коллеж (мактаб)га меҳр, таътил, фасл, кийиниш, математика, физика. Иштирокчилар ҳаракатланадилар. Иштирокчилар афзал ҳисоблаган доирачага ўз қоғозчларини ёпиштирадилар.

         Мунозара:

         Биринчи гуруҳча учун  муҳокама вазияти: Партадошим мени машғулотдан чалғитди, натижада «Хулқ-атворим» учун «Икки» олдим.

         Иккинчи гуруҳча учун муҳокама вазияти: Менинг ўртоғим фойда учун дўстлашишни таклиф қилди .

         Учинчи гуруҳча учун муҳокама вазияти: Ўртоғим мени алдади.

Муносабат доскаси” машқи

         Машғулотдан олдин деворга бир нечта ватман қоғоз осиб қўйилади.

         Кўрсатма: Доскада (ватман қоғозда) ўқитувчингиз билан муносабатда пайдо бўлган нафратингизни қайд қилинг.

“Сўзсиз саломлашиш” машқи

         Гуруҳ иштирокчиларининг имо-ишора ва мимика орқали саломлашиши. Айлана бўлиб ҳаракатланиб, шу тартибда такрорлайдилар овоз билан ишлаш тақиқланади.

Коллеж (мактаб)-яхлит бир олам” машқи.

         Иштирокчилар айлана бўлиб ўтирадилар. Ҳар бири коллеж (мактаб)ни сўз орқали ифодалаши керак: директор, ўқитувчи, қалам, фломастер. Ким охирги сўзни ифода этса, ғалаба қозонади.

Мунозара учун вазият:

         Биринчи гуруҳчага топшириқ: Идеал ўқитувчининг психологик портретини чизинг. Қандай характер хислатларни эгаллаши керак?

         Иккинчи гуруҳчага топшириқ: «Ёмон»ўқитувчининг психологик портретини чизинг ва унинг характер хислатларини изоҳланг.

         Учинчи гуруҳчага топшириқ: Замонавий ўқитувчининг психологик портретини чизинг. Унинг сифатларини қайд  қилинг.

Олдингда ким бор?” машқи

         Иштирокчилар кўзни юмган ҳолда хона бўйлаб юрадилар. Топшириқ: Сиз кўзингиз берк ҳолда қўлингиз ёрдами билан сизга дуч келган шахснинг кимлигини аниқланг. Унинг исмини айтиб саломлашинг.

“Ўқитувчи касби” машқи

         Иштирокчиларга «Ўқитувчи  касби» ҳақида тарихий баён ёзиш тавсия қилинади. Меҳнат шароити, меҳнат натижалри ҳақида сўз юритиш керак. 

         Муҳокама учун вазият:

         Биринчи гуруҳча учун муҳокама вазияти: Менинг ўқитувчим бошимга кўрсаткич таёқчаси билан урди.

         Иккинчи гуруҳча учун муҳокама вазияти: Ўқитувчи мени бутун гуруҳ олдида изза  қилди.

         Учинчи гуруҳча учун муҳокама вазияти: Доскада жавоб бераётганимда ўқитувчи менинг уцимдан кулди, натижада бутун синф мени мазах қилди.

“Фақат қоғозда” машқи

         Гуруҳда ҳар бир киши қоғоз олиб, унда ўз ҳолати, кайфиятини ифодалаб беради. Қоғозни йиртиш, эзғилаш, скотч билан маҳкамлаш, чайнаш мумкин. Унда бирор нарса чизиш мумкин эмас. Тренернинг огоҳлантиришига қараб, ўз кайфиятини қўшнисига узатади. Уни ўзлаштиргач, огоҳлантиришдан сўнг қўшнисига яна кайфиятини кўчиради. Тренер суръатни оширади. Машқ тамом бўлгач, қоғоздан кичкина қоғоз қолади. Тренер ундан байрам салюти ясашни таклиф қилади.

Психоэнергетик соябон машқи

Машқ дарснинг биринчи дақиқаларида ёки даврий равишда бутун дарс давомида амалга оширилади. Ўқитувчи болаларнинг олдида, таржихон синфнинг марказида туради ва дарсни тушунтириш жараёнида барча ўқувчиларни қамраб олган ҳолда синф бўйлаб "соябон" шаклланаётганини тасаввур қилишга уринади. Ўқитувчининг мақсади: дарс давомида ушбу "соябон" дастасини ишончли ва маҳкам ушлаш.

Машқ қилиш синфдаги вазиятни бошқариш қобилиятини шакллантиради.


Шахсни ҳамкорликда ишлашга ўргатишга ва стрессларни бартараф этишга доир тренинг машғулотлари “Тренингда билдириладиган истаклар” машқи

Шахсни ҳамкорликда ишлашга ўргатишга ва стрессларни бартараф этишга доир тренинг машғулотлари “Тренингда билдириладиган истаклар” машқи

Гуруҳ қоидалари муҳокама қилингандан сўнг белгилаб олинади

Гуруҳ қоидалари муҳокама қилингандан сўнг белгилаб олинади

Фақат ўзингиз ҳақингизда сўзланг, муҳокамадан четланиб қолманг

Фақат ўзингиз ҳақингизда сўзланг, муҳокамадан четланиб қолманг

Иштирокчиларга кундалик дафтар юритишни муцақил бошлашлари таклиф этилади

Иштирокчиларга кундалик дафтар юритишни муцақил бошлашлари таклиф этилади

Биз ягона командамиз ” машқи

Биз ягона командамиз ” машқи

Бу варақада қайд қилинган шахс хусусиятларидан зарур сифатларни ажратиб оладилар

Бу варақада қайд қилинган шахс хусусиятларидан зарур сифатларни ажратиб оладилар

Мен жуда ҳам хурсандман, биз яна биргамиз»

Мен жуда ҳам хурсандман, биз яна биргамиз»

Гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси қоғозга қуёш расмини чизади

Гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси қоғозга қуёш расмини чизади

Тренинг иштирокчилари айлана бўлиб ўтирадилар

Тренинг иштирокчилари айлана бўлиб ўтирадилар

Биринчи гуруҳ учун муҳокама вазияти:

Биринчи гуруҳ учун муҳокама вазияти:

Иштирокчилар айлана бўлиб ўтирадилар

Иштирокчилар айлана бўлиб ўтирадилар

Яна биринчи гуруҳ иккинчи гуруҳга юзланади

Яна биринчи гуруҳ иккинчи гуруҳга юзланади

Биринчи гуруҳча учун муҳокама вазияти:

Биринчи гуруҳча учун муҳокама вазияти:

Иштирокчиларга «Ўқитувчи касби» ҳақида тарихий баён ёзиш тавсия қилинади

Иштирокчиларга «Ўқитувчи касби» ҳақида тарихий баён ёзиш тавсия қилинади
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
06.03.2022