Стрессга қарши курашиш йўллари
Оценка 4.6

Стрессга қарши курашиш йўллари

Оценка 4.6
doc
06.03.2022
Стрессга қарши курашиш йўллари
Стрессга қарши курашиш йўллари.doc

Стрессга қарши курашиш йўллари

Стрессга қарши курашишнинг 17 йўли:

1.    Соғ танда соғлом ақл нақлига амал қилинг, вақтида уxланг ва уйқуга тўйиб уйғонинг. Мияси дам олган одам стрессга енгилмайди.

2.    Ички туйғуларингизни ўзгартиринг. Бирор нохушлик юз беради, ишдан бўшатиб юборишади, даромадим камайсачи, яшашга ҳеч нимам қолмайди каби ёмон хаёллардан ўзингизни халос этинг.

3.    Негатив хаёллар сизни тарк этмаяптими, қалбингиз хуфтон ва нотинчми, ҳадеб асабийлашаверасизми,  демак стресс сизни бутунлай забт этибди. Бундан халос бўлишнинг энг яxши йўли спорт билан шуғулланишдир. Қанчалик ғалати бўлмасин жисмоний зўриқиш инсонни тинчлантиради ва қувонч бағишлайди. Айниқса тоза ҳавода қилинган жисмоний машқлар доимий хавотирлик ва сиқилишлардан фориғ этади.

4.    Стресс билан  курашишда хушбўй ҳидли мевалар ёки пуркагичли ҳаво тозалагичлардан фойдаланинг. Ётоқxонангизга хушбўй ҳидли ҳаво тозалагичлардан сепиб қўйинг.

5.    Шоколад ҳам стресс билан курашишда самарали восита, муҳими, меъёрни унутмасангиз бўлгани. Бўлмасам ортиқча вазндан ҳам стресс пайдо бўлади.

6. Ёқимли мусиқа эшитинг ёки оxири яxшилик билан тугайдиган комедик фильм томоша қилинг.

7.    Иложи борича ҳаётга позитив кўз билан қарайдиган инсонлар суҳбатида бўлинг. Уларнинг позитив кайфияти сизга ҳам ўтади.

8.    Кўпроқ тоза ҳавода бўлинг, айниқса дараxтлар кўп жойда, яшил ранг инсон асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади.

9.    Мойчечак ёки лавандали ванна қабул қилинг.

10.  Болалар билан гаплашинг. Улар стресс ва депрессия нималигини билмайдилар, доимо беғам ва шодонлар.

11.  Ўзингиз ёқтирган машғулот билан шуғулланишни бошланг. Масалан расм чизиш ёки тўқиш сингари.

12.  Кун тартибига риоя этинг.

13.  Кўпроқ мевалардан ва яшил сабзавотлардан истеъмол қилинг.

14.  Йога ёки тинчлантирувчи гимнастика билан шуғулланинг.

15.  Стрессга қарши уқалаш курсига ёзилинг.

16. Ўзингиз ва яқинларингизга кичик совғалар, ширинликлар харид қилинг. Байрамона кайфият соғликка яxши таъсир ўтказади.

17.  Ўзингизга ишонинг, ўзингизни севинг ва ҳаммаси яxши бўлишига ишонинг ва албатта шундай бўлади.

Стрессни енгиб, юракка ёрдам беришнинг оммабоп 4 усули:

Иш ҳажмининг ҳаддан ташқари кўплиги ва миянинг ҳолдан тойиши, кундалик ташвиш ва кутилмаган қайғу, воқеа таъсирида мунтазам стресс ҳолатида бўлиш кайфият, уйқу, иштаҳага, шунингдек юрак фаолиятига жиддий зарар етказади.

         Бу танадаги кимёвий ёки руҳий ўзгаришлар билан содир бўлиши мумкин. Стресс жараёнида ҳар бир организмда тушкунлик таъсирини енгишга қаратилган биокимёвий ва физиологик ўзгаришлар кузатилади. Стрессни енгиш одамнинг жисмоний қуввати ва руҳий ҳолатига боғлиқ. Тушкунлик доимо юракни мўлжалга олади.

         Буюк Британиянинг Бригҳам ва Аёллар шифохонаси профессорларининг изланишлари шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги йилларда кузатилаётган юрак хуружи билан боғлиқ ўлимларда ҳам ички тушкунликнинг омили юқорилашиб бормоқда.

         Қуйида сизга тушкунликдан ўзингизни ҳимоя қилишга ёрдам берадиган тавсияларни берамиз.

1. Ижобий кайфиятини йўқотманг

         Стресснинг организмга ижобий ёки салбий таъсир этиши одамнинг воқеага нисбатан муносабатига боғлиқ. Нима бўлганда ҳам, кулинг, табассум қилинг. Маълум бўлишича, куладиган инсонлар танасида тушкунлик гармонлари кам бўлади.

         Кулгу қон томирлардаги яллиғланишнинг олдини олиб, яхши холестерин ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

         Нерв системаси юқори ривожланган одамда ҳис-туйғу кўпинча стрессор вазифасини ўтайди. Турли кўринишдаги стресслар, психологик вазиятлар инсонда ҳаёт синовларига, турли қийинчиликларни енгиб ўтиш учун руҳлантирувчи куч пайдо бўлишига замин яратади.

2. Медитация билан шуғулланиш.

         Медитация, бу – руҳий осудалик, тан ва онгни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш санъати демакдир. Идрокнинг ичга йўналтирилиши, бир фурсат тин олиб, чуқур-чуқур нафас олиш юқори қон босими ва бошқа юрак хасталикларига сабаб бўлувчи омилларни бартараф қилади.

         Тушкунлик инсонни янада қатъий ва кучли шахсга айланишига имкон беради. Шунинг учун ҳам маълум бир даражадаги стрессларсиз фаол ҳаёт кечириб бўлмайди.

         Шунингдек, йога, ибодат қилиш ҳам танага қувват бериб, инсонни тушкунликдан ҳимоя қилар экан.

3. Жисмоний фаолликни оширинг

         Инсон фаол бўлганида, дейлик яёв юрса ёки севимли спорт машғулоти билан шуғулланса, унинг танасида кайфиятни кўтаришга хизмат қиладиган эндорфин моддаси ишлаб чиқарилади. Жисмоний фаоллик нафақат тушкунликни енгади, балки у қон босимини меъёрида бўлишини, юрак мушакларини бақувват бўлишини, тана вазнининг мувофиқлигини таъминлайди.

4. Онг-шуурни ташқи таъсирлардан узиб қўйинг

         Бугун сайёрамиз гардишини сониялар ичида айланиб чиқаётган турли бўлар-бўлмас хабарлар, мобиль қурилмаган келиб тушаётган ваҳимаси хатлар ҳам тушкунликнинг бош сабабчилари. Улар билинар-билинмас ўқувчисини стресс ботқоғига тортади.

         Ҳадеб мудҳиш янгиликлар гирдобида бўлишдан тийилинг, вақти-вақти билан шуурингизни улардан тўсиб қўйинг.

         Ҳарвард университети руҳшуносларнинг фикрича, иссиқ душ қабул қилиш, мусиқа тинглаш, вақтни севимли машғулотга сарфлаш инсонни тушкунликдан ҳимоя қилар экан.

         Эслатма: Стресс терминини канадалик патолог Ганс Селе таърифлаб, 1936 йилда илк бор фанда ҳам бу сўздан фойдаланган. Олим стрессга олиб келувчи турли сабаб ҳамда омилларни стрессорлар деб, уларнинг таъсири натижасида организмда рўй берадиган ўзгаришларни мослашиш синдроми деб атади.

         Ҳозирча сурункали тушкунликнинг юракка таъсири чуқур ўрганилмаган. Кўпчилик тиббиёт олимларининг фикрича, кучли стресс юракда яллиғланишни келтириб чиқаради. Ҳозирча бу илмий қараш тиббиётда исботини топмаган.  Олимлар буни тушкунликдаги одамнинг носоғлом овқатланиши, ичкилик ва тамаки маҳсулотларига ружу қўйиши билан ҳам изоҳлашмоқда.

         Турли тадқиқотларда маълум бўлишича тажовузкор, асабий, безовта, сабрсиз, жиззаки ҳамда тажанг одамлар бошқаларга нисбатан кўпроқ юрак хуружи ҳодисаларига йўлиқишади. Олимлар стресс даражаси қанчалик юқори бўлса, қонда учрайдиган қизил таначаларнинг ижобий таъсири шунчалик заифлашиб кетишини эътироф этишди.

Юрак-қон томир тизими учун стрессли шароитлар айниқса хавфлидир. Улар аритмия, гипертензия келтириб чиқаради, юрак томирлари ва миокард инфаркти пайдо бўлиши ва ривожланиш хавфини оширади.

         Стресс овқат ҳазм қилиш тизимидаги бузилишларга, жигар ва ўт пуфаги касалликларига, ошқозон ярасининг кучайишига олиб келиши мумкин.

         Узоқ муддатли оғир стрессли ҳолатлар тананинг иммунитет тизимидаги носозликларга олиб келади. Натижада, инсон юқумли касалликларга қарши ҳимоясиз бўлиб қолади. Шунинг учун, ҳеч ким стрессни енгиш кераклигига шубҳа қилмаслиги керак. Бу билан курашишнинг бир неча йўли мавжуд.


Стрессга қарши курашиш йўллари

Стрессга қарши курашиш йўллари

Кун тартибига риоя этинг. 13

Кун тартибига риоя этинг. 13

Кулгу қон томирлардаги яллиғланишнинг олдини олиб, яхши холестерин ишлаб чиқарилишини таъминлайди

Кулгу қон томирлардаги яллиғланишнинг олдини олиб, яхши холестерин ишлаб чиқарилишини таъминлайди

Эслатма: Стресс терминини канадалик патолог

Эслатма: Стресс терминини канадалик патолог
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
06.03.2022