УДК 37.041-057.875
ТАЛАБАЛАР КАСБИЙ ТАФАККУРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЗАМОНАВИЙ МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ.
Курбанова Гулноз Негматовна
Бухоро давлат тиббиёт институти
Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси
мудири,п.ф.н., доцент
Тел.рақами: +998936510743
Email: кgulnoz1967@ gmail.com
Абдуллаев Кобилжон Файзуллаевич
БухДУ доценти
Аннотация: мақолада олий таълим муасссасаларида талабаларнинг ўқув-билув фаолиятини фаоллаштиришга йўналтирилган маъруза машғулотларини ташкил этиш ва унинг самарадорлигини таъминлашга қаратилган замонавий методлардан фойдаланиш мазмуни баён этилган.
Калит сўзлар: талаба, тафаккур, ривожлантириш, маъруза, метод, усул, фаоллаштириш.
Аннотация: В статье представлены результаты исследования эффективных технологий лекционного изложения учебного материала и методов активизации познавательной деятельности студентов на лекции.
Ключевые слова: студент, мышление, развитие, лекция, метод, прием, активизация
Abstract: The article gives account of the findings of the research on the efficient lecturing techniques and the methods of enhancing students’ cognitive activity at lectures.
Key words: student, thinking, development, lecture, method, reception, activation
КИРИШ.Мавзунинг долзарблиги шу соҳадаги мамлакатимиз ҳамда чет эллик олимларнинг бир қатор тадқиқотлари ва ишланмалари (О.Р.Розиқов[1], К.З.Зарипов, Б.Р.Адизов[2], Н.Саидахмедов[3], Ў.Толипов[4], И. О. Загашев, С. И. Заир-Бек, М.Махмутов[5], Л. Ф. Красинская, Л. И. Савва, Т. Г. Галактионова, А. А. Вербицкий, Я. Р. Якупова, Dillon J.T., Halpern D ва б)[6] мавжудлиги ҳамда кўпгина олий таълим муассасалари ўқитувчилари томонидан тадқиқотимиз мавзусига алоҳида қизиқиш билдирилаётганлиги билан белгиланади.
Биз анъанавий деб атайдиган таълим жараёнида маъруза машғулотлари талабаларни ўқитишнинг асосий шакли сифатида эътироф этиб келинмоқда. Аммо охирги вақтларда маърузага нисбатан муносабат кескин ўзгарганлигининг гувоҳи бўляпмиз. Замонавий ахборот воситаларининг кенг қўлланилаётганлиги сабабли, электрон ўқув материаллари жумладан, дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва услубий кўрсатмаларнинг электрон нусхаларини бевосита ўқиш ва ўрганиш, шунингдек кўпайтириш натижасида улардан фойдаланиш имкониятлари кенгайиб бормоқда.
ОТМдаги сўров натижаларининг кўрсатишича ўқув материалини ўзлаштириш жараёнида талабалар маъруза машғулотларини самарадорлиги нуқтаи назаридан - ўқув ҳам ишлаб чиқариш амалиёти, амалий-семинар ҳамда лаборатория машғулотлари, шунингдек мустақил таълимдан сўнг тўртинчи ўринга қўйишлари фикримизнинг далилидир.
Уларнинг фикрича маълум курс бўйича электрон қўлланмалар маъруза материалларини кераксиз равишда конспектлаштиришнинг олдини олиб, амалиёт жараёнига кўпроқ ватни сарфлаш имкониятини ҳосил қилади.
Афсус билан қайд этиш керакки, таълим муассасаларида ташкил этиладиган аксарият маъруза машғулотлари баъзи номутаносибликлар асосида ташкил этилиб, машғулот самарадорлигига акс таъсир этиши муқаррар. Қайд этилган маърузаларда ўқув материаллари вербал ҳолда тайёр тақдим этилиб, кўргазмали материаллардан жуда кам фойдаланилган ҳолда, яна энг ачинарли томони талабаларнинг паст интеллектуал фаоллиги тарзида ташкил этилади. Маълумки фундаментал билимлар адаптив тарзда, яъни оддий равишда мавжуд ахборотларга янги ахборотларни қўшиш орқалигина ҳосил қилинмайди.
Фундаментал билимларни эгаллаш учун биринчи навбатда ўқув материалини тушуниш, қайта ишлаш ва тизимлаштиришга йўналтирилган интенсив тафаккур фаолияти талаб қилинади. Кўпгина талабалар таҳлил қилинмаган билимларни ўзлаштириш даражасидаги интеллектуал ривожланиш босқичида қолиб кетиб мавжуд муаммо бўйича ўз фикрларини баён этиш, муқобил ғояларни қиёсий таҳлил этиш, материаллар мазмунидаги тушунчаларни умумлаштириш, якуний хулсосалар чиқаришга қийналадилар.
Табиий савол туғилади. Талабалар тафаккурини фаоллаштиришга йўналтирилган педагогик усулларни қўллаш орқали маъруза машғулотлари самарадорлигини таъминлаш мумкинми? ёки замонавий таълим методлари ва педагогик усулларга асосланиб, маъруза машғулотлари самарадорлигини таъминлаган ҳолда, талабалар касбий тафаккурини ривожлантиришга эришиш мумкинми?
Асосий қисм. Тадқиқотимизнинг мақсади тадқиқотчи-олимлар томонидан ишлаб чиқилган маъруза машғулотлари жараёнида талабалар хотираси ва тафаккурини фаоллаштиришга қаратилган усулларни ўрганиш ва улардан тиббий педагогик таълим йўналиши талабалари ўқув-тарбия жараёнида фойдаланиш имкониятларини баҳолашдан иборат бўлди.
Маъруза-талабаларнинг ўқув-билув фаолиятини узлуксиз бошқарадиган ўқитишнинг асосий ташкилий шаклларидан бири ҳисобланади.
Маъурза атамаси-лотинча lection (ўқиш) сўзидан келиб чиқиб, дастлаб қадимги Юнонистонда пайдо бўлди ҳамда қадимги Римда ўқитишнинг асосий шакли сифатида эътироф этила бошланди.
Олий таълим муассасаларидаги маъруза – таълим жараёнидаги дидактик циклнинг бош бўғини ҳисобланиб, унинг мақсади талабалар томонидан ўқув материалининг кейинги қисмларини ўзлаштириш учун мустаҳкам илмий-назарий асосни шакллантиришдан иборатдир[7].
Маъруза қуйидаги функцияларни бажаради:
- Ахборот ( керакли маълумотларни тақдим этади);
- Стимулловчи (мавзуга қизиқишни уйғотади);
- Тарбияловчи, ривожлантирувчи (воқев-ҳодисаларга баҳо беради, тафаккурни ривожлантиради);
- Йўналтирувчи;
- Тушунтирувчи ( масалан асосий илмий категорияларни);
- Ишонтирувчи ёки исботловчи.
Шунингдек, талабанинг шахсий етуклигига таъсир кўрсатиб, унда умумий маданият ҳамда эрудициянинг ривожланишига ёрдам беради.
Юқорида қайд этганимиздек, ҳозирги кунда маъруза машғулотларининг “тарафдор”лари билан бир қаторда унинг “рақиблари” ҳам мавжуд бўлиб, улар ўқув материалини маъруза тарзида тақдим этишнинг салбий томонлари тўғрисида қуйидаги далилларни келтирадилар:
- Маъруза талабаларни бошқалар фикрини пассив равишда қабул қилишга ўргатиб, мустақил тафаккурнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.
- Маъруза мустақил тайёргарлик асосидаги машғулотларга бўлган қизиқишни сўндиради;
- Маърузалар дарслик бўлмаган ҳолдагина керак бўлади;
- Маъруза давомида барча талабалар ҳам ўқув материалини ўзлаштиришга улгурмайди;
Аммо шуни қайд этиш лозимки, маърузадан воз кечиш талабаларнинг илмий тайёргарлик даражасини пасайтириб, семестр давомидаги ўқув фаолиятининг тизимли ҳамда бир маромда кечишига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам маъруза ОТМ да ўқитишнинг энг асосий шакли сифатида эътиборга лойиқдир.
Юқорида кўрсатилган камчиликларни ўқув материалини такомиллаштирилган методика асосида баён этиш орқали бартараф этиш мумкин. Айнан маъруза машғулотларида мустақил тафаккурни ривожлантириш, шунингдек, таҳлил, синтез, қиёслаш, умумлаштириш каби тафаккур операцияларни амалга ошириш имкониятлари беқиёсдир. Шу сабабли маъруза педагогик вазифаларни амалга ошириш учун амалга оширилмаган кенг имкониятлар ва ички заҳираларга эгадир.
Маъруза машғулотларини ташкил этишнинг самарали технологиясини америкалик мутахассислар Д. В. Джонсон, Р. Т. Джонсон ҳамда К. А. Смитлар таклиф этишган бўлиб, маъруза машғулотларини ташкил этишда улар учта босқични ажратиб кўрсатишади:
1) тайёргарлик, бунда ўқитувчи талабаларда мавжуд билимларни фаоллаштиради, уларнинг диққатини ўрганилаётган муаммога тўлиқ жалб қилади ва шу муаммони ўрганишга қизиқиш уйғотади;
2) амалга ошириш ва англаш босқичи. Бу босқичда янги ўқув материали баён қилиниб, аввалдан ўйланган ва тайёрлаб қўйилган топшириқлар тизими танқидий қайта ишлаш ва таҳлил қилиш мақсадида тақдим қилинади;
3) рефлекция босқичи. Бу босқичда талабалар ўқув материали мазмунини таҳлил қилиш билан бирга янги билимларни англаш жараёнини ўзлаштирадилар.
Тақдим этилган маърузаларни ташкил этиш технологияси ўз навбатида талабаларнинг маъруза давомида ўқув-билув фаолиятларини фаоллаштириш методларини қўллашни талаб қилади.
Ишлаб чиқилган ва амалиётда қўлланилган методларни ўрганиш асосида тиббий таълим йўналиши талабалари учун касбий педагогика фанини ўқитишда: муаммоли вазиятлар методи, фаоллаштирувчи саволлар методи, диалог методи, визуализация методи, ҳамда касбий тафаккурни ривожлантиришнинг бошқа усулларини тавсия этдик.
Муаммоли вазиятлар методи – маъруза машғулоти давомида таълим берувчининг муаммоли вазиятларни яратишга ва таълим олувчиларнинг фаол билиш фаолиятларига асосланган. У аниқ вазиятни таҳлил қилиш, баҳолаш ва кейинги қарорни қабул қилишдан тузилган. Маъруза машғулотида талабаларнинг касбий тафаккрини ривожлантиришга қаратилган муаммоли вазиятлар муаммоли вазиятларнинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечимини топиш бўйича кўникмаларини шакллантиришга қаратилади.
“Муаммоли вазият” методи учун танланган муаммонинг мураккаблиги таълим олувчиларнинг билим даражаларига мос келиши керак. Улар қўйилган муаммонинг ечимини топишга қодир бўлишлари керак, акс ҳолда ечимни топа олмагач, таълим олувчиларнинг қизиқишлари сўнишига, ўзларига бўлган ишончларининг йўқолишига олиб келади. «Муаммоли вазият» методи қўлланилганда таълим олувчилар мустақил фикр юритишни, муаммонинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишни, унинг ечимини топишни ўрганадилар.
Муаммоли вазифани ишлаб чиқиш катта меҳнат ва педагогик маҳоратни талаб этади. Қоидага биноан, вазифани бир неча маротаба тажрибадан ўтказгандан сўнг ўқув гуруҳида омадли вариантини тузишга эга бўлинади. Шунга қарамай, бундай вазифалар назарияни ҳақиқий вазият билан боғлаш имконини беради. Бу таълим олувчилар онгида ўқитишни фаоллаштиришга имкон беради, касбий тафаккурлари ривожланиши учун ўрганилаётган материалнинг амалий фойдасини англаб етишга ёрдам бўлади.
Фаоллаштирувчи саволлар методи. Талабалар тафаккурини фаоллаштириш ҳамда уларнинг эътиборини жалб этиш мақсадида маърузачи аудитория олдига фаоллаштирувчи ҳамда риторик саволлар қўяди.Бир мунча сукутдан сўнг ўқитувчи фаоллаштирувчи саволга жавоб бериш учун исталган талабани жалб этади. Ўқитувчи берилган жавобни албатта изоҳлаши керак, жавоб нотўғри берилган тақдирда ўзи унга жавоб бериши керак.
Диалог методи. Маъруда вақтидаги диалог ўқитувчи ва талаба ўртасида фикрлар алмашувини юзага келтириб, ўзаро мулоқот воситасида маърузанинг маълум бир босқичида ўқув маълумотларини баён этиш ва мустаҳкамлаш имкониятини беради. Диалогни ташкил этиш учта саволга жавоб бериш тариқасида амалга оширилади:
-биз қайси ва қандай маълумотларни қабул қилдик?
- ўз фаолиятимизда нималарга интиламиз, қабул қилинган маълумотлар мақсадга эришиш учун етарлими?
-мақсадга эришиш учун эгалланган билимларимизни қай тарзда фойдаланамиз?
Диалогни ташкил этишда ўқитуви ва талаба орасида тўлиқ ишонч муҳитини ҳосил қилиш керак. Талаба ўз фикрларини ҳато бўлган тақдирда ҳам дадил баён қилиши лозим. Чунки диалогда асосий мақсад талабаларда мазкур муаммо бўйича қизиқиш ҳосил қилиш ҳамда шу орқали унинг тафаккур механизмини ишга солишдан иборат. Шунга эришиш оқали ўқитувчи талабанинг хатоларини қисқа шарҳ орқали тез ва осон бартараф этади, керак ҳолатда жавобларни тўлдиради.
Визуаллаштириш методи. Бу метод таълимда кўргазмалилик принципини амалга оширади. Маълумки, кўргазмалилик нафақат ўқув материалини эслаб қолиш ҳамда қабул қилиш имкониятини беради, балки талабанинг ақлий фаолиятини фаоллаштириш, ўрганилаётган ҳолатлар мазмунини чуқур тушуниш ва англашга ёрдам беради. Бирон маълумотни баён қилиш учун узундан-узоқ гапирш мумкин, лекин шу маълумотларни асословчи расм, схема, диаграмма, гистограмма, ёки жадвални кўрсатиш орқали барча нарса тушунарли бўлиши шубҳасиздир.[8]
Визуал тафаккур қонуниятларни ўрганиш унинг қарор қабул қилишнинг ижодий характери билан боғлиқлигини кўрсатади. Визуаллаштириш методи тизимлаштириш, диққатни жамлаш ва таҳлил қилинаётган маълумотларнинг энг муҳим жиҳатларини ажратиш орқали тафаккур жараёни шаклланишини таъминлайди.
Визуал маълумотлар ўқитувчи томонидан макет, расм, график, фотография, фильм, мультфильм воситасида доска ёки проектор орқали намойиш қилинади.
Бундай ташкил этилган маърузалар нафақат талабалар касбий тафаккурини ривожлантирибгина қолмасдан ўқитувчининг ўз устида ишлаши ҳамда ижодий характердаги фаолиятини ривожлантиришга ҳам туртки бўлади.
Ҳозирги кунда тажрибали ўқитувчилар томонидан LearningApps, Hot Potatoes, 3ds Max, Blender, AutoQ3D, Bryce (DAZ Productions), DX Studio, Sculptris каби кўплаб анимацион дастурлардан фойдаланиб тайёрланган ўқув материаллари ҳам талабаларга маъруза машғулотларини қизиқиб тинглаш, ўрганилаётган материалнинг моҳиятини англаш ҳамда тафаккур даражасини ўстиришга хизмат қилади.
Хулоса.
Маъруза машғулотларини ташкил этишда очиқ маърузалардан фойдаланиш, мавзунинг талабалар томонидан қизиқиш билан ўзлаштирилишида қуйидагиларни таклиф этиш мақсадга мувофиқ:
● талабаларга фандаги сўнгги ютуқ ва янгиликларнинг профессор-ўқитувчилар томонидан етказилиши;
● замонавий таълим тизимида фанлар бўйича илмий-услубий жиҳатдан етук маърузаларнинг талабаларга тарғибот этилиши;
● педагог кадрлар касб маҳоратининг маърузаларни ташкил этиш технологиялари асосида оширилиши.
Талабалар ҳозирги ахборотлар маконида зарур ва керакли маълумотларни мустақил ололмайди, у адашиши мумкин, маъруза унга йўл кўрсатади. Лекин маъруза эски анъанавий усулда мавзу материалларни «ўқиб бериш» бўлиб қолмаслиги керак. Замонавий маъруза аввалги ўқитишнинг «нофаол» усулидан «фаол» усулига ўтмоғи, баҳс, мунозара, суҳбат, муҳокама шаклида, амалий ишларнинг уйғунлиги, яъни интерактив усулларда ташкил этилмоғи лозим. Шу сабабли, ҳозирги вақтдаги кўплаб инновацион услублар ўқитишнинг интерактив услубларини қўллаш билан боғлиқдир[9].
Шундай қилиб, талабалар ўқув-билув фаолиятини маъруза машғулотларида бошқариш ҳамда такомиллаштирш ўқитувчи олдидаги энг муҳим дидактик вазифалардан бири ҳисобланади. Бу муаммо ўзида талабаларнинг касбий ҳамда билишга бўлган қизиқишларини стимуллаш, уларнинг маъруза машғулотларида фаол иштирок этишлари, маъруза материаллари бўйича мустақил ишларини ташкил этиш жараёнини қамраб олади.
Бу вазифаларнинг барчаси яхлит методик усуллар комплексини қўллаш воситасида ечилади.[10]
Ўз навбатида талабалар билиш фаолиятини фаоллаштирувчи барча методлар ўқув материали мазмуни, аудитория таркиби ва тайёргарлигига боғлиқ ҳолда қўлланиши мақсадга мувофиқдир.
Адабиётлар рўйхати
1. Бусыгин А. Г., Бусыгина Т. А. Постановка вузовской лекции и оценка ее качества / под ред. А. Л. Бусыгиной. Самара: Изд-во СГПУ 2005. 32 с.
2. Давиденко Е.С. АКТИВИЗАЦИЯ ЛЕКЦИОННОЙ ФОРМЫ ОБУЧЕНИЯ В ВУЗЕ // Современные проблемы науки и образования. – 2019. – № 5.
3. Розиқов О.Р., Адизов Б.Р., Нажмиддинова Г.Н.“Умумий дидактика” ўқув қўлланма. Бухоро 2012 й. 320 б.
4. Загашев И. О., Заир-Бек С. И. Критическое мышление: технология развития. СПб.:Изд-во «Альянс «Дельта», 2003. 284 с.
5. Kurbanoba G.N, Pedagogical and psychological bases on developing students’ professional thinking in medical pedagogical education. International Journal of Psychosocial Rehabilitation, Vol. 24, Issue 06, 2020. 3059-3067 р.
6. Kurbanoba G.N.Development of professional and operational thinking of future specialists in the educational process Neurodynamics. Journal of clinical psychology and psychiatry. Published:30.01.2020 https://zenodo.org/record/3711229#.X_TF1VUzbIU
7. Wade, W, et al (eds) (1993) Flexibility in Course Provision in Higher Education, Flexible Learning Initiative, Loughborough University of Technology, Leicester, England, 2000.
8. Tryus, Yu.V., Herasymenko, I.V.: Blended learning as an innovative educational technology in high school. Theory and methods of e-learning 3, 299–308 (2012)
9. Spencer, L.: 16 Over 20 Best Presentation Making Software Alternatives to PowerPoint (2019). URL: https://business.tutsplus.com/articles/best-presentation-softwarealternatives-to-powerpoint--cms-28697 (2019). Accessed 25 May 2019
10. Скачано с www.znanio.ru
[1] Розиқов О.Р., Оғаев С.Ю. ва бошқалар. Дидактика. -Т.: Фан, 1997. –256 б.
[2] Адизов Б.Р. Бошланғич таълимни ижодий ташкил. этишнинг назарий асослари: Пед.фан.док... дисс. - Бухоро, 2002. -. 276 б.
[3] Н. Саидаҳмедов, „Янги педагогик технологиялар" Тошкент. 2003 йил.
[4]Ў.Қ.Толипов, М Усмонбоева Педагогик технологияларнинг татбиқий асослари.- Т.: Фан, 2006
[5] Махмутов М.И. Урок: типология, структура, анализ //Ж. Советская педагогика, 1986, № 2.
[6]Бусыгин А. Г., Бусыгина Т. А. Постановка вузовской лекции и оценка ее качества / под ред. А. Л. Бусыгиной. Самара: Изд-во СГПУ 2005. 32 с.
[7] Розиқов О.Р., Адизов Б.Р., Нажмиддинова Г.Н.. “Умумий дидактика” ўқув қўлланма. Бухоро 2012 й. 320 б.
[8] Загашев И. О., Заир-Бек С. И. Критическое мышление: технология развития. СПб.:Изд-во «Альянс «Дельта», 2003. 284 с.
[9] Махсудов В.Г. Замонавий таълим тизимида фанлар бўйича маъруза турлари ҳамда уларни ташкил этиш технологиялари. ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 2
[10] Kurbanoba G.N.Development of professional and operational thinking of future specialists in the educational process Neurodynamics. Journal of clinical psychology and psychiatry.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.