Ўқув жараёни самарадорлигига эришишда инновацион технологияларнинг ўрни
Оценка 4.7

Ўқув жараёни самарадорлигига эришишда инновацион технологияларнинг ўрни

Оценка 4.7
Образовательные программы
docx
химия
7 кл—11 кл
04.04.2021
Ўқув жараёни самарадорлигига эришишда инновацион технологияларнинг ўрни
макола методика.docx

Ўқув жараёни самарадорлигига эришишда инновацион технологияларнинг ўрни

                                                                                        

   Н.Сулаймонова-Фарғона ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқитувчиси

Аннотация

 Инновацион технология таълимнинг кафолатланганлик натижаси самарадорлигини ва мақсадга эришишини аниқ белгилайди. Натижа мақсадга қанча яқин бўлса, ўқув-тарбия жараёни шунча самарадор ҳисобланади ва бу таълимнинг замонавий техник воситалари ва илғор технологияларни амалга оширишнинг муҳим жиҳатларидан ҳисобланади.

Калит сўзлар инновацион технология, кафолатланган таълим, илғор технология, мустақил фикрлаш, тизимли ўқитиш

 

Сўнгги йилларда таълим тизимига шиддат билан кириб келаётган янги педагогик технологиялар таълим мазмунини тубдан ўзгартириб юборди, десак муболаға бўлмайди. Педагогик технология  –  ўқувчини мустақил ўқишга,  билим олишга, фикрлашга ўргатишни кафолатлайдиган жараёндир. Ўқитувчи талабаларига мавзу юзасидан энг сўнгги маълумотларни тўлиқ ва тушунарли тарзда етказиб бериши керак. Бунинг учун ҳозирги замон етук педагоги ҳам билимли, ҳам юксак тажрибага эга бўлиши лозим. Ўқитувчи компъютер технологиясини мукаммал эгаллаши билан бирга ундан унумли ва ўринли фойдаланиши тавсия этилади.

Ўқитувчи бир нечта замонавий педагогик технология усулларини яхши ўзлаштирган бўлиши лозим. Дарс жараёнида талабаларни нутқ бойлигини ўстиришга, уқувлилигига, бадиий ва илмий адабиётларга қизиқиши, уларни ўзлаштирганлиги ҳамда дарсга қизиқишига алоҳида эътибор бериши керак.  Таълим жараёнида касбий кўникма ва малакалар тизими яратилади, талабалар керакли ишлаб чиқариш тажрибасига, касбий маҳоратга эга бўладилар. Шунинг учун ҳар бир педагог ўз соҳасининг устаси, моҳир тарбиячи, жонкуяр ва фидоий бўлиши шарт. У ўз устида тинмай ишлаши, ўз ишига ижодий ёндошиши, ўқувчиларни фанга қизиқтира олиши лозим. Бунга эришиш учун эса ўқитувчи ўз меҳнат фаолиятининг мазмунини режалаштира олиши, олий таълим жараёнига педагогик технологияларни қўллай олиши, ахборот технологияларини билиши ҳамда замонавий техник воситалардан дарс жараёнида самарали фойдалана олиши лозим.

Дарсни режалаштириш деганда кутилаётган ўқув натижаларига эришиш мақсадида ўқув жараёнига тайёргарлик кўриш, таълим методларини танлаш, тарқатма материаллар ва ўқув-дидактик воситаларни тайёрлаш тушунилади. Талабаларга мавзуни тўлиқ етказиб беришда инновацион технологиялардан ўринли фойдаланиш катта самара беради.

Таълим жараёнида қўлланиладиган воситалар таълим самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади. Ахборотларни тезкор суръатда қабул қилиб олиш, уларни таҳлил этиш, қайта ишлаш, назарий жиҳатдан умумлаштириш, хулосалаш ҳамда тингловчига етказиб беришни йўлга қўйиш таълим тизими олдида турган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Таълим-тарбия жараёнига педагогик технологияни тадбиқ этиш юқорида қайд этилган долзарб муаммони ижобий ҳал этишга хизмат қилади. Ўз моҳиятига кўра педагогик технология вақт тақсимотига мувофиқ дастурланиб, илмий жиҳатдан асосланган ҳамда кутилган натижага эришишни таъминловчи педагогик жараённинг барча босқич ва қисмларининг вазифалари аниқ белгиланган тизимни ифодалайди. Таълим жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Педагогик технологияларнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда уларни амалиётга татбиқ этишнинг самарадорлигини бир қатор мезонлар билан аниқлаш мумкин. Ўқитиш тизимида педагогик технологияларини самарали қўллаш педагогнинг касбий компетентлигига ҳам боғлиқ. Шу сабабли педагогик технологияларнинг самарадорлигини педагог томонидан уларнинг қўлланилишига кўра ҳам баҳолаш мумкин. Восита муайян ўқитиш методи ёки усуллардан муваффақиятли фойдаланиш учун зарур бўлган ёрдамчи ўқув материалидир. Таълим воситалари асбоб-ускуналар, лаборатория жиҳозлари, ахборот ва техник воситалар (қурилмалар), кўргазмали қуроллар, рамзий белгилар, дарслик, ўқув қўлланмалари, комьютер ва ҳоказолардан иборат.

“Метод” атамаси юнонча сўздан олинган бўлиб, йўл, ҳақиқатга интилиш, кутилаётган натижага эришиш усули маъносини англатади. Ўқитувчи метод танлашда биринчидан, ўқитиш усули, ўқиш фаолияти усуллари билан чамбарчас боғлиқ бўлишига; иккинчидан, мақсадларга эришишда ўқитувчи ўқувчи ҳамкорлиги ўз аксини топиши шарт эканлигига; учинчидан ўқувчиларнинг ёш, индивидуал психологик хусусиятига; тўтинчидан, мавзуларнинг изчиллиги ва тизимлилигини ҳисобга олганликка эътибор беради. Юқорида кўрсатиб ўтилган талаблар педагогик технологиянинг интерфаол усулларида ўз аксини топган.  “Ақлий Ҳужум”, “Ялпи фикрий ҳужум”, “Қарорлар шажараси”, “Зиг-заг”, “6х6х6”, “Қора қути”, “БББ”стратегияси, “Кластер”, “Кундалик” каби методларни таълим жараёнида қўллаш ўқувчининг муайян назарий билимларни пухта ўзлаштиришга, вақтнинг тежалишига,  ҳар бир ўқувчи фаолликка ундалишига,   ўқувчининг эркин ва мустақил фикрлаш лаёқатини шаклланишига, ўқувчида ўзгаларнинг фикрини тинглай олиш кўникмасини ҳосил бўлишига, ўқувчининг ўз фикрини ҳимоя қила олишига, ўқувчида билдирилган фикрларни умумлаштира олиш кўникмасини шаклланишига, ўқувчининг қизиқиши (мативи) ортишига, ўқувчини изланувчанликка ижодкорликка чорлашига олиб келади. Шундай қилиб, таълим жараёнига интерфаол усулларни қўллашда ўқитувчи таълим жараёнининг бошқарувчиси вазифасида бўлиб, бунда бошқарув мақсади таълимнинг объекти ва субъекти сифатида ўқувчига йўналтирилади. Демак, педагогик технология таълим мазмуни усул, шакл ва воситалар асосида юзага келади. Ушбу жараён кафолатланган натижага эришишга йўналтирилади. Таълим тизими – ёш авлодга таълим-тарбия бериш йўлида давлат тамойиллари асосида фаолият юритаётган барча турдаги ўқув-тарбия муассасалари мажмуи. Республика узлуксиз таълим тизими– шахсга таълим бериш, унда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилиб, ўзаро мантиқий изчиллик асосида, оддийдан мураккабга томон ривожланиб борадиган бир-бири билан боғланган босқичларни ифодаловчи таркибий ва ташкилий элементлар мажмуаси ҳисобланади. Бошланғич таълим 6-7 ва 10-11 ёшли болаларда умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантириш мақсадини амалга оширишга йўналтирилган.

Ибн Сино таълим жараёнида қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим деб ҳисоблайди: ўқитишда оддийдан мураккабга қараб бориш; боланинг қобилият ва майлларини эътиборга олиш; болага кучи етадиган машқларни бажартириш; таълимни жисмоний машқлар билан қўшиб олиб борилиши. Болага таълим ва тарбия бериши учун саховатли, доно, иймонли, ахлоқий ва ақлий тарбия усулларини яхши биладиган, иродаси кучли муаллим ва тарбиячини танлаш зарур. Муаллим соғлом, пок, ҳалол, хушмуомала киши бўлмоғи лозим. «Бошланғич таълим концепцияси»да бошланғич синф ўқитувчиси қиёфаси қуйидагича таърифланади: «...энг муҳими балаларда ўқиш, ўрганишга чинаккам хавас, иштиёқ уйғотувчи, эътиқод хосил қилувчи устоз сифатида алоҳида ўрин тутади…...Ўзбекистон келажаги буюк давлат эканига ишонадиган миллий ифтихорли бўлиши; болаларни халқ педагогикаси дурдоналари ҳамда миллий қадриятларимиз асосида тарбиялай олиши; нутқи равон, халқ тили бойлиги ифода усули ва тасвир воситаларини адабий тил услуби ва меъёрини тўла эгаллаган бўлиши» зарур. Узоқ йиллар мобайнида қайд этилган педагогик категориялар жамият ижтимоий талаби даражасидаги мақсадларни рўёбга чиқариш учун етарли бўлиб келган. Муайян даврларда бир гуруҳ педагоглар томонидан барча даврларда амалга оширилган педагог фаолиятнинг даражаси қониқарсиз дея баҳолаганлар. Улар, хусусан, педагогик тушунчаларга берилган таъриф ва тавсифларнинг ноаниқлиги, таълим жараёнларини тавсифловчи баъзи категорияларнинг етишмаслиги, таълим мақсади, мазмуни, шакли, услуби ва ўқитиш воситалари ўртасида ўзаро узвийликнинг мавжуд эмаслиги каби ҳолатларни доимий равишда танқид қилиб келганлар. Улар томонидан «методика» тушунчаси юқори даражадаги субъективликка эга эканлиги таъкидланади. Ҳақиқатда эса таълим натижалари ўқувчининг педагогик жараёнларидан муваффақиятли «ўтганлиги» билан белгиланади. Педагогик жараённинг моҳияти - ўқитувчи ҳамда ўқувчининг биргаликдаги фаолияти мазмунида акс этади, мазкур жараёнда педагог ўқувчига юзага келган қийинчлиликларни енгишга ёрдам беради. Педагогик ёрдамнинг асосий моҳияти педагогик жараённинг тавсифи, унинг маълум мақсадга йўналтирилганлиги, шунингдек, шахсни шакллантириш ва тарбиялаш борасида ҳал этиладиган вазифалар билан ифодаланди. Педагог ахборотларни эълон қилиш, кўрсатиш, эслатиш, тушунча ёки маслаҳат бериш, йўналтириш, ҳаққонийлаштириш, кенгашиш, бартараф этиш, ҳамдардлик қилиш, илҳомлантириш, қизиқиш ва ҳурматни изҳор қилиш, талабчанликни қўллаб-қувватлаш каби кўринишларда ёрдам беради. Ўқитиш жараёнига фаолият нуқтаи назаридан ёндашиш концепциясига асосланиб, уни ташкил этиш қуйидаги мантиқий кетма-кетлигини асослаш мумкин: дастлаб ўқув материали мазмунининг тавсифи, уни ўрганишдан кўзланган мақсад (ўзлаштириш даражалари), шунингдек, педагогик вазифанинг қўйилиш шартлари таҳлил этилади. Сўнгра, ўқитишнинг мос равишдаги методлари ҳамда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариш тизими ишлаб чиқилади. Шу асосда ўқитиш воситаларининг рўйхати тузилади. Ушбу усул билан ҳосил қилинган метод ва таълим воситаларининг яхлит тизими  Замонавий ўқитиш технологиялари - мажмуавий интеграл (бутун, узвий боғлиқ) тизим бўлиб, унда таълим мақсадлари асосида белгиланган кўникма ва малакалар ўқувчилар томонидан назарий билимларни ўзлаштириш, уларда муайян маънавий-ахлоқий сифатларни тарбиялашга йўналтирилган педагогик фаолият элементларининг маълум тартибга солинган тўплами сифатида акс этади.

Хулоса қилиб айтганда,  таълимнинг кафолатланганлик натижаси самарадорликни ва мақсадга эришишни белгилайди. Бундан кўринадики, натижа мақсадга қанча яқин бўлса, ўқув-тарбия жараёни шунча самарадор ҳисобланади ва бу таълимнинг замонавий техник воситалари ва илғор технологияларни амалга оширишнинг муҳим жиҳатларидан бўлиб, иккинчи талқин, таълим-тарбия жараёни мақсади, воситаси, натижасини олдиндан ўрганиш, қайд этиш йўллари билан ўқитувчининг кафолотланган натижага эришишини таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Абдуқодиров А., Ишмухамедов Р., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар).-Т.: Истеъдод, 2008.

2.Ишмуҳамедов Р., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инноватсион педагогик технологиялар.-Т.: “Ниҳол нашрёти, 2013 йил 278 бет.

3. Жумаев М.Э., Юлдашева М.Ю., Мингбаева Б.У., Маматова Г.А. “Бошланғич таълимни ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар” методик услубий қўлланма – Т.: 2017 й.

 


 

Н.Сулаймонова-Фарғона ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқитувчиси

Н.Сулаймонова-Фарғона ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқитувчиси

Таълим-тарбия жараёнига педагогик технологияни тадбиқ этиш юқорида қайд этилган долзарб муаммони ижобий ҳал этишга хизмат қилади

Таълим-тарбия жараёнига педагогик технологияни тадбиқ этиш юқорида қайд этилган долзарб муаммони ижобий ҳал этишга хизмат қилади

Республика узлуксиз таълим тизими– шахсга таълим бериш, унда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилиб, ўзаро мантиқий изчиллик асосида, оддийдан мураккабга томон ривожланиб борадиган бир-бири билан боғланган босқичларни…

Республика узлуксиз таълим тизими– шахсга таълим бериш, унда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилиб, ўзаро мантиқий изчиллик асосида, оддийдан мураккабга томон ривожланиб борадиган бир-бири билан боғланган босқичларни…

Сўнгра, ўқитишнинг мос равишдаги методлари ҳамда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариш тизими ишлаб чиқилади

Сўнгра, ўқитишнинг мос равишдаги методлари ҳамда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариш тизими ишлаб чиқилади
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
04.04.2021