ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ БОШҚАРУВ ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ
«ЎҚУВЧИ – ЁШЛАР ЎРТАСИДА СУИЦИД ХОЛАТЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА КОРРЕКЦИЯ ҚИЛИШ»
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ПСИХОЛОГЛАРИ УЧУН
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
Тошкент – 2019 й.
Ўқувчи – ёшлар ўртасида суицид холатларини олдини олиш ва коррекция қилиш. Услубий қўлланма./ Илмий-оммабоп нашр. Н.А.Розиқова. -Тошкент: 2019. 83 бет.
Тузувчи:
Н.А.Розиқова - Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси.
Тақризчилар:
Ш.Э.Қурбонов - ЎМКҲТТКМО ва УҚТ институти директори, п.ф.д., профессор.
А.А.Турғунов - Инновация вазирлиги, фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси, П.ф.ф.д (РhD)
КИРИШ
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг ёшлар тарбиясига жуда катта эътибор бериб, уларни ҳар томонлама етук ва баркамол шахс бўлиб етишига катта имкониятлар эшигини очиб берди. Айниқса, ёшлар тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги ва муштараклиги аллоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда педагог-психологларнинг ахборотлар оқими узлуксиз коммуникация тармоқларидан узатилаётган бир даврда хавфсизликни таъминлаш, хатарлар, салбий оқибатларнинг олдини олишни масъулиятли вазифамиз. Шу боисдан ўқувчи ёшларимиз фаол меҳнат қилиши учун аввало руҳий саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлаш, яъни нерв–психик касалликларини олдини олишнинг мазмун-моҳиятини тушуниб бормоғи даркор.
Ёшларимиз эркин фикрлайдиган, ҳар қандай салбий таъсирчан ғоялардан, онг, тафаккур қарамлигидан озод, оилада, атроф-муҳитда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ҳаққоний баҳолайдиган ва уларга эркин муносабатларини билдира оладиган, ўзининг илғор фикрлари, намунаси билан оила аъзолари, синфдошлари, дўстларига таъсир қила оладиган, интеллектуал кучга эга, тиришқоқ, билимли, жасур ва одобли бўлмоғи назарда тутилади.
Бугунги кунда долзарб муаммолар қаторида ўз жонига қасд қилиш муаммоси жаҳон мутахассислари томонидан чуқур ўрганилмоқда. Тан олиш керак-ки, айрим объектив ва субъектив сабаблар туфайли кенг оммага ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларининг статистик маълумотлари ёритилмайди. Бироқ бу муаммо тобора оммалашиб ва ҳаттоки «ёшариб» бориши барча мутахассисларни ўзига жалб этмоқда. Ваҳоланки, мазкур ҳолат бирор-бир маҳаллада қайд этилса, яқин 1-3 ой давомида аҳоли томонидан таҳлил этилиб, турли хил «миш-мишлар»га замин яратилади.
Ёшларларнинг ўз жонига қасд қилиши, бу қўрқинчли фожеадир. Уларнинг бу дунёдан ҳамманинг кўнгли қолиб, нафрат билан кетиши янада қўркинчлидир. Ўзга дунёга улар уйларининг томларидан, чардоқ ва оғилхоналар шифтларидан бўйинларидаги сиртмоқ билан кетишмоқда. Улар қайтиш умиди билан умрбод кетишмокда. Улар «кимни йўқотганликларини билиб қўйишсин» деган мақсадда катталарни ёки севган инсонларининг диққатини ўзларига қаратишга уринишади.
Аммо ёшлар ўлим, бу ҳаётнинг тугаши эканлигини оҳиригача англаб етмайдилар. Уларнинг ҳаёлларида ғолибона ўринларда туришса-ю, яшашни давом эттиришса. Лекин бу таҳмин улар истагандек бўлиб чиқмайди.
Ўсмир ёшидаги ўғил - қизларни тарбиялашда Замонавий кадрлар олдига қўйиладиган энг мухим вазифалардан бири малакали мутахассислар сифатида ўзлигини, ўз қобилиятлари, индивидуаллиги, шахсий фазилат ҳамда хислатини билган тарзда атрофдагилар меҳнатини оқилона ташкил этиш ва ижтимоий фойдали меҳнатнинг бошқа соҳаларида иқтидорли касб соҳиби сифатида фаолият кўрсатишдир.
Ўспиринларнинг ўз жонига қасд қилиши, бу қўрқинчли фожеадир. Уларнинг бу дунёдан хамманинг кўнгли қолиб, нафрат билан кетиши янада қўрқинчлидир. Ўзга дунёга улар уйларининг томларидан, чардоқ ва оғилхоналар шифтларидан бўйинларидаги сиртмоқ билан кетишмокда. Улар қайтиш умиди билан умрбод кетишмокда. Улар «кимни йўқотганликларини билиб қўйишсин» деган мақсадда катталарни ёки севган инсонларининг диққатини ўзларига қаратишга уринишади.
Аммо болалар ўлим, бу ҳаётнинг тугаши эканлигини охиригача англаб етмайдилар. Уларнинг ҳаёлларида ғолибона ўринларда туришса-ю, яшашни давом эттиришса. Лекин бу таҳмин улар истагандек бўлиб чикмайди.
Бу ўринда инсон руҳияти қонуниятларини ўрганувчи психология фанининг ўрни ва роли бениҳоят каттадир.
Ҳақиқатдан ҳам ёшларга педагогика ва психологиянинг замонавий усулларини қўллаб мукаммал билимлар беришга, узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида шахсни тарбиялаш халқаро талаблар даражасида йўлга қўйиш муҳим вазифа сифатида ўрин эгаллайди. Белгиланган вазифаларни амалга оширишнинг ўзига хос муаммоли ва мураккаб томонлари мавжуд. Ҳозирда ижтимоий-иқтисодий, маданий, ва айниқса, сиёсий соҳаларда кузатилаётган кескин ўзгаришлар ва иқтисодий соҳадаги беқарорлик инсонларнинг дунёқараши, хулқ-атвори, турмуш тарзи ва уларнинг касбий фаолиятига ҳам салбий таъсир этаётганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Ёшлар ўртасида жамоатчиликда ўзига нисбатан кераксиз инсон сифатида қараб ўз жонига қасд қилишлар бўйича айни вақтда етарлича илмий асосларга суянган ҳолда илмий тадқиқот ишларни жойларда ўрганишни тақозо этмоқда.
Айниқса, ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш муаммолари ҳар бир
ота-она ва педагог-психологлар учун кутилмаган фожиали ҳодисалар бўлиб қолмоқда. Ёшлар ўртасидаги бундай психологик кризис кичик мактаб ёшида, ўспирин ва ўсмирлик ёш даврларидаги ўтиш даври билан боғлаб тушунтиришга ҳам ҳаракат қилади.
Дарҳақиқат, кейинги вақтларда аҳолининг кўп қатламларини ўзини емирувчи ҳатти-ҳаракатлар кучи кўпайиб кетаётганлигининг ҳам гувоҳи бўламиз.
Республикамизда болалар суициди бўйича олиб борилган педагогик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, педагоглар, ота-оналар ва бошқа мутахассислар суицидиал хулқ–атвор шакллари ҳақида етарли маълумотга
эга эмас. Ўз вақтидаги психологик ёрдам, ўсмирларни ҳаётнинг ҳар қандай вазиятларига астойдил психологик тайёргарлик бундай ноҳуш ҳолатларнинг олдини олган бўлар эди. Таълим тизимидаги суицид муаммосининг олдини олишнинг ечими кадрлар масаласига боғлиқ, биринчи галда мактаб психологи, ўқитувчи ва тарбиячини тайёрлаш лозим. Педагогика, психология, медицинага доир қўшимча тайёргарликлар суицидиал ҳатти – ҳаракатга эга ўқувчининг муаммосининг олдини олиш ва коррекция қилиш моҳирлик билан ечишга ёрдам беради.
I БОБ. ЎҚУВЧИ ЁШЛАР ОРАСИДА СУИЦИДАЛ ХОЛАТЛАРНИ ЎРГАНИШ ИЛМИЙ НАЗАРИЙ МУАММО СИФАТИДА
1.1. Суицид муаммосининг илмий назарий асослари.
Суицид (лот. sui caedere – ўзини ўлдириш) – мақсадли равишда ўзини ҳаётдан маҳрум қилиш, одатда, ихтиёрий ва мустақил равишда ўз жонига қасд қилиш. Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига нисбатан жамият тараққиётининг турли даврларида ва турли маданиятларда ўзгача муносабат бўлганлиги кузатилади. Булар:
- қасд қилиш маросими (ритуали);
- ор-номус учун диний (қурбонлик);
- жуфтлар орасидаги садоқатни исботлаш;
- яқин кишисини йўқотиш;
- одатий социал статусни йўқотиш;
- касбий мувафаққиятсизлик;
- касалликларга хос эмоцияларга чидамсизлик ва бошқа сабаблар.
Суицидга мукаммал таърифни француз социологи Эмиль Дюркгейм берган. Унинг талқини бўйича, шахс томонидан ўзини кутаётган натижа ҳақида била туриб, содир қилинган салбий хатти-ҳаракатнинг бевосита ёки билвосита натижаси бўлмиш ҳар бир ўлим ҳолати ўз жонига қасд қилишдир. (Эмиль Дюркгеймнинг 1897 йилда нашр этилган “Суиқасд” асари суицидга оид адабиётнинг классик намунасидир. Ушбу асарда олим мавжуд статистик маълумотларга таяниб суиқасд нафақат психологик муаммо, балки ижтимоий илдизга эга хатар эканлигини исботлаган.).
Ўз жонига қасд қилиш жамиятда, одамлар орасидаги муносабатларда инсон ўзи еча олмаган ёки одатий, ҳаммага маъқул бўлган йўл орқали ечишни истамаган муаммолар борлигидан, шахсий мусибат, умидсизлик ва тушкунлик билан боғлиқ ташвиш мавжудлигидан дарак беради. Ўз жонига қасд қилишга кўпинча узоқ давом этадиган касаллик, баъзан эса ногиронлик ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Жамиятлар тарихида ўз жонига қасд қилиш таҳқирга қарши нафрат, норозилик из-ҳор этиш йўлларидан бири, ўз ор-номусини тиклаш воситаси, бошқа инсон-га содиқлик исбо-ти бўлган. Масалан, Ҳиндистонда мавжуд бўлган «сати» удумига кўра тул қолган аёл эрининг жасади ёнаётган гулханга ўзини ташлашга мажбур, акс ҳолда уни жамият нафрати умр давомида таъқиб этади.
Ўзини қасддан ҳаётдан маҳрум қи-лиш одатда, оғир руҳий оғриқ ва стресс остида азоб ва муаммоларни енгиш учун қодир эмаслигини ҳис этиш билан боғлиқ.
Улар тез-тез руҳий касалликка чалиниш, ҳиссий тартибсизликлар, руҳий тушкунлик оқибатида ҳам юз беради.
Расмий маълумотларга қараганда жаҳонда ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш ўтган йигирма йил давомида икки баробарга ошган. 14-24 ёшда бўлган шахсларнинг 16 фоиз бу ҳолатни бошидан кечиради, 6 фоизни ўғил болалар, 10 фоизни қиз болалар тащкил этади.
Суицидиал ҳолатларнинг 90 фоизи психосоматик касалликларга чалинган шахслар томонидан, 10 фоизи бундай касалликларга чалинмаган шахслар томонидан амалга оширилади. Баъзи мутахассислар ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг 90 фоизни ўзига эътиборни жалб қилиш билан изоҳлайдилар.
Вояга етмаганлар томонидан суицидни амалга ошириш шахсий фожеа, табиий офатлар, умидсизлик, ўлим қўрқуви таъсирида кечади. Вояга етмаганларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини текшириш шуни кўрсатадики, аксарият суицидлар оиладаги келишмовчилик, ўқитувчилар, педагогларнинг қўполлиги, синфдошлари билан келишмовчилик, турли можаролар, атроф-дагиларнинг эътиборсизлиги оқибатида юз беради.
Кўп ҳолларда ёшларнинг ўз ташвиш-ларига ота-оналар ва ўқитувчилар эътиборини жалб қилиш мақсадида журъат қилиш ва бундай даҳшатли йўлни қўполлик, бефарқлик, инсофсизлик ва шафқатсизликка қарши исён деб кўрсатадилар. Бундай қадам табиатан таъсирчан ўсмирлар томонидан ўзини ёлғиз, кераксиз деб ҳис қилиш оқибатида турли стресслар таъсирида амалга оширилади.
Ўз жонига қасд қилиш айни табиат гуллаб яшнаган даврда яъни баҳорда кўпроқ қайд этилади. Психологлар қалбдаги тушкун кайфият ва табиатнинг турфа ранглари ўртасидаги контраст, кескин фарқ бунга сабаб бўлиши мумкин, деб кўрсатадилар. Америкалик олим Томас Эллиот энг шафқатсиз ой деб апрелни кўрсатади. Суициднинг энг кўп миқдори айнан апрель ойига тўғри келиши қайд этилган.
Суицидга сабаб бўлувчи асосий ижтимоий омиллар:
- парасуицид (аввал амалга ошмаган суицид таъсирида иккиламчи суицидни амалга ошириш);
- суицидиал таҳдид-лар таъсирига тушиш;
- оилада суицид ҳола-ти қайд этилганлар;
- аутоагрессия;
- алкоголли ичимликларни истеъмол қилувчи шахслар (жами суицидларнинг 30 фоиз);
- наркоген ва токсик моддаларни истеъмол қилувчилар (алкоголь ва наркоген моддаларни сурункали истеъмол қилиш депрессия, тушкунлик, ўзини гуноҳкор ҳис этиш кайфиятини келтириб чиқаради, яшашга бўлган мотивацияни пасайтиради.);
- оғир депрессияга чалинганлар;
- хроник ва летал оқибатли (тузалишига умид йўқ бўлган ҳолатларда) касалликлар;
- оғир йўқотишларни (ўз яқинидан, яхши кўрганидан маҳрум бўлиш ва бошидан кечирганлар;
- оиладаги турли муаммолар (зўравонликлар, можаролар, ажралишлар ва ўсмирлар суиқасди деб аталадиган ҳолат ёки тиббиёт тили билан айтганда, жинсий балоғат давридаги суицид.
Ўз жонига қасд қилишни биринчи бўлиб: IV асрда авлиё Августин қоралаб чиқди. У суицидни диний таълимотни бузувчи қотиллик шакли деб ҳисоблайди. Авлиё Августин жамиятнинг суицид ҳолатига нисбатан жиноят сифатида қарашини оқлаган ҳолда тўрт далил, яъни асосни келтириб ўтган: -инсон айбдор инсон ҳуқуқига эга эмас (айби бўлмаган ҳолда айбдордек ўлиши мумкин эмас); - ўз жонига қасдқилувчи ўз жонини олар экан, у инсонни ўлдиради; - софдил руҳ барча азоб-уқубатларни енгиб ўтади; - ўз жонига қасд қилган, гуноҳкорларнинг энг ёмони сифатида ўлади.
Суицидал хулқ-атвор умуминсоний реакцияларнинг бир кўриниши, варианти сифатида суицидал фаолликнинг барча кўринишлари, индивиднинг шахсий ҳаракатлари асосидаги эҳтимолий ўлимнинг барча вариантларига муносабатини қамраб олиб, уларга қуйидагилар тегишлидир
- суицидал фикрлар (пассив - тасаввур, ўз ўлими мавзусидаги хаёлот (фантазия), фаол – кўнгилли тарздаги ўлим ҳақида тўғридан-тўғри эътироф);
- суицидал ният – суицидаллик намоён бўлишининг фаол шакли, яъни ўз жонига қасд қилиш тенденцияси, унинг чуқурлашуви уни амалга ошириш режасининг ишлаб чиқилганлик даражасига мувофиқ намоён бўлиб, суицид усули, ҳаракат вақти ва жойи ўйлаб кўрилади;
- суицидал мақсадлар – иродавий компонентнинг қарорига эргашиш;
- суицидал уринишлар – ўлим билан якунланмаган ўзини мақсадли равишда ҳаётдан жудо қилишга ҳаракат;
- суицидлар (кўргазмали, аффектив ва ҳақиқий).
Суицид содир этилган ҳудудда “Вертер қонуни” миш-мишлар асосида ривожланиб, суиқасднинг қайталанишига замин яратади. “Вертер қонунига” (“Менга тақлид қил” қонуни) барча девиант, деструктив хулқ-атвор бўйсунади. Шунинг учун суиқасд содир этилган ҳудудда зудлик билан профилактик чора-тадбирлар ташкил этилиб, аҳоли ўртасида (вояга етмаганлар бундан истисно) тушунтириш ишларини бориш, суициднинг психофизиологик механизмларини ёритиб бериш даркор. Ана шу чора-тадбирлар орқали миш-мишнинг тарқалишини олдини олишга, демак суиқасднинг камайишига замин яратишимиз мумкин.
1.2. Суицидал хулқ шаклланиши ижтимоий-психологик
муаммо сифатида
Стресс (асабийлик, кучли ҳаяжон) ҳолати бу – хавфли ақлий ва физиологик зўриқиш бўлиб, бунда инсондаги мавжуд барча руҳий жараёнларнинг тормозланиши рўй беради. Яъни стресс ҳолатидаги инсон ёмон эшитади, яхши кўрмайди, сезгирлиги заифлашади, хатти-ҳаракатларининг натижасини тўлиқ англаб етмайди, тушуниб бўлмайдиган тушкун руҳий ҳолатга тушади.
Ходимлар касбий фаолияти спецификасининг таҳлили шуни кўрсатадики, ички ишлар органларининг барча хизматлар ва қўшинлар ходимлари, турли стресс-омиллар таъсири билан боғлиқ психоэмоционал зўриқишнинг юқори даражасини бошдан кечирадилар. Ички ишлар органларидаги кўп мансаблар, мутахассисликлар ва касбларни касбий фаолиятнинг мураккаб турларига киритиш лозим, улар қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади:
1) касбий вазифаларнинг хилма-хиллиги ва мураккаблиги билан;
2) хизмат вазиятларнинг (жанговар) мавжудлиги, уларда ҳаёт учун хавфли касбий вазифаларнинг бажарилиши билан боғлиқ;
3) иш вақтида юқори зўриқиш даражаси билан;
4) талаб қилинаётган касбий даражага эришиш учун қаттиқ вақт чегаралари;
5) касбий хатолари учун юқори ижтимоий жавобгарлиги билан;
6) бошқа инсонларга мутахассис томонидан жароҳат етказишнинг юқори эҳтимоли билан.
Касбий вазифаларини бажараётганда ички ишлар органлари ходимлари учун энг кучли стрессорлар бўлиб келадиган:
- ўз ҳаётига, хизматдошлари ҳаётига, бошқа фуқароларга (болалар, аёллар, қарияларга) хавф келтириш;
- шахсий таркиби ўртасида йўқотишлар;
- “гаровга олинган ҳолатга” тушиш;
- ўлдириш учун қуролни қўллаш;
- инсонларнинг ўлимига сабаб бўладиган ҳалокат ёки фавқулодда табиий офатлар.
Таъкидлаш жоизки, шахсий таркиб билан кундалик алоқалар милиция ходимлари учун доимий стресс-омил бўлиб келган. Бу омил қуйидаги ассоциал установкалар мавжудлиги билан тавсифланади: бошқара олмаслик, агрессивлик, жиноий фаолиятнинг яширинча характери ва бошқа салбий муносабатлар.
Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, критик вазият стресси таъсир и натижасида (ходимлар томонидан қурол қўлланилиши), ўртача (оптимал) психик фаоллик аҳволидаги кечинмаларнинг кучи ва чуқурлиги, фаолият самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиш даражаси бўйича фарқланадиган ҳолат пайдо бўлади. А.О.Прохоров бу турдаги ҳолатларни номутаносиб ҳолатлар қаторига киритади ва шуни таъкидлайдики, ушбу ҳолатлар ўзини намоён қилиши, организм ва атроф-муҳит ўртасида симметриянинг бузилиши ёхуд дезадаптацияниг бузилиши натижасида вужудга келади.
Таҳлилий кўрик маълумотларига биноан, суицидларнинг катта миқдори хизматдан ташқари вақтда (63%) тунги ва эрта тонг соатларида (49%) содир этилган. Ўз жонига қасд қилишнинг энг кенг тарқалган усули – ўзини осиш (55%). Бироқ, рўйхатдаги қурол билан содир этилган суицидлар (28%) фактларига эътибор қаратиш лозим, шундан хизмат вақтида содир этилганлар (27%) ҳам учрайди.
Хўш, нега шундай бўлаяпти? Бу саволга одамлар ўртасида ҳар хил, гоҳида бир-бирига қарама-қарши жавобларни ҳам эшитиш мумкин. Баъзилар бундай ҳолларни турмуш шароитининг оғирлиги, экологик вазиятларнинг бузилиши кабилар билан ҳам изоҳламоқчи бўладилар. Албатта, бу омилларнинг ҳам инсон руҳиятига, организмига ўзига хос таъсири мавжуд. Лекин улар муаммонинг асоси бўла олмайди. Агар турмуш тарзининг мураккаблиги, яшаш шароитининг оғирлиги, хизматнинг қийинлиги юқорида келтириб ўтилган нохушликларга сабаб бўлса, унда, тарихий манбаларда қайд этилишича, иккинчи жаҳон уруши йиллари жанг майдонларидаги, фронт ортидаги вазият бундан ҳам оғир бўлган. Бироқ, ўша шароитни бошидан кечирган фуқаролар ўз жонларига қасд қилмаганлар, ҳозиргидек суицид ҳолатлари кузатилмаган.
Бу муаммоларнинг асосида ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, тиббий омиллардан кўра кўпроқ психологик омиллар: одамларнинг шахсий хусусиятлари, қадриятлари, уларнинг дунёқараши, эътиқоди, ҳаётга бўлган муносабати, улар учун ҳаётнинг мазмуни, ўз-ўзини баҳолаши, ўзига ва атрофидагиларга бўлган муносабати билан характери кабилар ётади.
Шунингдек, суициддек нохуш ҳодисаларнинг сабабини аввало шу ҳодисаларни содир этаётган шахснинг ўзидан, унинг руҳий оламидан қидириш лозим (“ички дунёси”, “қадриятлар тизими” ҳамда у яшаётган оила ва жамоадаги “психологик иқлим”). Агар, бир томондан, оила мустаҳкам бўлиб, унда ижобий муҳит ҳукм сурса, оила тинч, ўзаро муносабатлар муваффақиятли бўлса, бир сўз билан айтганда инсон оилада ўз бахтини топиб, ҳар куни ишонч билан ўз уйи остонасини ҳатлаб кўчага чиқса, оиласида уни кутаётганлар борлигини ҳис қилиб яшаса, иккинчи томондан, шахс ўзи ёқтирган иш билан шуғулланса, у ишлайдиган жамоада ижобий психологик иқлим ҳукм суриб, ўз жамоасида ўз ўрнини топган бўлса, ўзи ёқтирган ҳамкасблари орасида ишласа, унинг раҳбарлари ҳам, ҳамкасб, ходимлари ҳам уни яхши кўриб, ишда ва кундалик ҳаётда керакли одам деб қабул қилсалар (ёки ҳеч бўлмаганда шахс ўзи шундай деб ҳисобласа), суицид деган ҳодиса бундай одам учун ёт, у суицидни ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди.
Суицид асосидаги психологик омиллар
Профессор А.Амбрумова ўз-ўзини ўлдиришни ижтимоий (қисман тиббий) муаммо ҳисоблаб, унга қуйидагича таъриф берган эди: “Суицид бу – шахснинг ижтимоий ва психологик жиҳатдан ўзи бошидан кечираётган микроижтимоий келишмовчиликларга мослаша олмаслиги”.
Ҳар хил типларга бўлинишидан қатъий назар суицидни келиб чиқиши замирида конфликт ётади.
Суицидал ҳаракатларнинг характер хусусиятлари қуйидагича:
Суицидал ҳаракат характери
Бундан ташқари ҳимоясизлик, келажакка умидсиз қараш суицидал ҳолат содир этилишида кучли еткачи, асосий омил сифатида бўлиши мумкин. Ўз жонига қасд қилиш ҳиссининг кучли бўлиши бошқалар билан ижтимоий алоқаларнинг ўрнатилишига тўсқинлиқ қилиши мумкин. Улар ҳаётларида “ҳеч қачон яхши бўлмайди” деб фикр юритадилар, уларнинг нутқида “Бундай ҳаётга чидаб бўлмайди”, “ҳаммага барибир” деган маънодаги фатал умулаштиришлар тез-тез учрайди.
Ўз жонига қасд қилиш турли психологик типларга эга бўлган одамлар томонидан содир этилади. Шуни таъкидлаш жоизки, ўз жонига қасд қилиш хулқ-атвори учун хос бўлган ва уни юзага келишини аниқ кўрсатиб бера оладиган шахсга оид бирон-бир ягона тизим аниқланмаган. “Ўз жонига қасд қилишга мойил” тур мавжуд эмас. Ҳаммаси асабни шикастланишига олиб келадиган вазиятларга ва шахс, бу – бардош бериб бўлмайдиган вазият деб баҳолашининг кучига боғлиқ. Шу билан бирга, алоҳида урғу бериладиган ва психопатик хусусиятда тўхтаб қолган характерга эга бўлган шахслар кўпроқ тез ранжиб қоладиган, кўникиб бўлмайдиган хулқ-атворга мойил бўладилар. Бир ҳолатда гап характерга оид бирон-бир хислатлари керагидан ортиқ ўткирлашган белгилари билан фарқ қиладиган амалда соғлом кишилар ҳақида борса, иккинчисида – чегарага оид бузилишлар улар учун ҳаётнинг одатий шароитларидан ўчирилган, хулқ-атворнинг мослашув эталонлари ўрнига компенсация ҳисобида кечади.
Ўз жонига қасд қилиш хавфининг омиллари қуйидагилар ҳисобланади:
1. Ижтимоий-демографик:
- болаликдан отасизлик;
- оилада “матриарх”муносабатлар таъсири (онанинг кучли таъсири);
- эътиборнинг етишмаслиги, болалик ва ўсмирликда рад этилиши;
- ҳаддан ташқари ғамхўрлик, “оиланинг эркаси” туридаги тарбия;
- ўспиртли ичимликлар муҳити” оиласида тарбияланиш;
- оилада мунтазам равишдаги уруш-жанжаллар;
- ота-онанинг ажрашиб кетиши;
- ота-онаси бор бўлган ҳолда болалар уйида тарбияланиш;
- оилада асаб касалликлари билан оғриган касалларнинг борлиги;
- оилада ўз жонига қасд қилиш, суиқасд қилиш ёки яқин қариндошлар томонидан ўз жонига қасд қилиш билан қўрқитиш ҳолатларининг мавжудлиги.
2. Биографик:
- уйдан қочиб кетиш;
- ўқиш ва иш жойини тез-тез ўзгартириш;
-спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддаларни суистеъмол қилиш;
- ўз жонига қасд қилиш ҳаракатларини содир этиш;
- ўсмирлик даврида бир қатор муваффақиятсизликлар; ўқишда омадсизликлар, жамоадан ажралиб қолиш;
- ўзини ўзи ўлдирган дўстлар бўлиши.
3. Тиббий:
- соматик патология (ички касалликлар);
- церебро-органик патология (бош мия касалликлари);
- руҳий-асаб касалликлари (ташқи таъсирга жавоб берадиган (реактив) оғир руҳий кайфият, тушкунлик, ноалкоголь токсикомания, психопатия, аффектив психозларда энг кўп хавф туғилади).
4. Индивидуал.
Шахснинг аниқ характеристикаси эмас, шахс тузилмасининг бутунлилиги даражаси: унинг алоҳида белгиларининг мувозанати сақланганлиги шунингдек, ахлоқий-маънавий қарашлар ва тасаввурларнинг мазмуни ҳал қилувчи ҳисобланади. Характерли белгилари бир-бирига ҳамоҳанг бўлмаган шахсларда ўта юқори хавф бўлади, уларда характернинг алоҳида белгилари бўрттирилган ҳолда ривожланади ва етарли бўлмаган ифодаларда кўринади. Ўртача аҳамиятдан нари борган сари, хавф юқори бўлади. Шунингдек, жонига қасд қилиш хавфини қуйидагилар орттиради:
- аффектив нотурғунлик ёки ҳиссиётнинг тормозланиши;
- ўтакетган киришимлилик ёки етарли бўлмаган киришимлилик;
- ўзига ўта юқори ёки ўта паст баҳо бериш;
- ижтимоий ўсишдан ортда қолиш ва ахлоқий-этник нотурғунлик.
Ўз жонига суиқасд қилувчиларнинг шахсига оид хусусиятларига қуйидагилар киради:
- ўзига паст ёки жуда паст баҳо бериш;
- ўзига нисбатан ишончсизлик;
- ўзини-ўзи намоён қилишга бўлган юқори эҳтиёж;
- улар учун илиқ муносабатлар, ҳиссий алоқалар, ўзаро муносабатларда самимийлик, атрофдагилар томонидан тушунувчанлик ва қўллаб-қувватланишнинг мавжудлиги юқори аҳамиятга эга;
- қарор қабул қилишда иродавий зўриқишнинг мураккаблиги;
-оптимизм ва қийинчиликлар бўлган вазиятларда фаоллик даражасининг сусайиши;
- ўз-ўзини айблаш, айбини ошириб юбориш тенденцияси;
- мустақилликнинг йўқлиги;
- юқори даражада хавфсираш;
- шахснинг етарли бўлмаган социализацияси, етилмай қолиш ва камолотга етмаслик.
Тамомланган жонга қасд қилиш ҳақида ёки тугалланмаган суиқасд ҳақида гап кетишидан қатъий назар, ушланган шахс ҳаётининг ўз жонига қасд қилишдан олдинги ҳолатларига оид бўлган даври асосий қизиқиш уйғотади. Вақтнинг бу даври (жонига қасд қилишдан аввалги) шахснинг алоҳида руҳий ҳолатини тавсифловчи давр ҳисобланади ва жонига қасд қилиш ҳаракатларининг эҳтимоллилигини оширишга сабаб бўлади.
Жонига қасд қилишдан аввалги давр икки фазага бўлинади:
1. Олдига қўйилган мақсад, нуқтайи назардан аввалги давр (преддиспозицион);
2. Бунда ўз навбатида жонига қасд қилишнинг ички ва ташқи шаклларида намоён бўладиган суиқасд қилиш фазаси.
Суицид қилишдан аввалги фаза тузилмаси
• Ички суицидал хулқ-атвор ўз ичига пассив ўй-хаёллар, ўзини ўзи ўлдиришни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларнинг режасини фаол бўлмаган ҳолда ишлаб чиқиш орқали ўзининг ўлими ҳақидаги тасаввурлар, фантазияларни олади;
• Суицидал ниятлар – бу суицидаллик фаол шаклининг намойиши, яъни ўзини ўлдиришни амалга ошириш режасини ишлаб чиқиш даражаси билан параллел ўсишининг чуқурлиги ўзини ўзи ўлдириш тамойилидир. Инсон томонидан суициднинг усуллари, унинг содир этилиши вақти ва жойи ўйлаб кўрилади.
• Суицидал мақсадлар - суициднинг ташқи кўринишига бевосита ўтишни уйғотувчи қарор ва иродавий компонентларни ниятга қўшилиши.
Ташқи суицидал хулқ-атвор суицидал мулоҳазалар ёки амалий суицидал ҳаракатлар шаклида намоён бўлади.
Суицидал кечинмаларнинг тузилмаси иккита қарама-қарши қутбий қимматликларда асосланади: шахсий ҳаёт ва ўлими. Суициддан аввалги фазада ҳаётга бўлган муносабат 4 та асосий шаклларда намоён этилади:
1. Бефарқликни ҳис этиш.
2. Ўзини ҳаётга келганидан ачиниш ҳисси.
3. Ҳаётнинг оғирлиги ва чидаб бўлмаслигини ҳис этиш.
4. Ҳаётга бўлган нафрат.
Ўлимга бўлган муносабат қуйидаги шаклларда намоён бўлади:
1. Ўз жадаллигида суст бўлса ҳам ўлим олдидаги қўрқинч.
2. Бефарқликни ҳис этиш.
3. Ўлимга розиликнинг ички розилиги.
4. Ўлимни исташ.
Суицидал кечинмалар тузилмасида бундай шакллар кўпгина индивидуал вариантларни юзага келтирган ҳолда турли бирикмаларда учрайди. Лекин, суицидал кечинмаларни диагностика қилиш учун ходимга иккита санаб ўтилган элементларнинг бирини аниқлаш зарур бўлади.
Шундай қилиб, суицидал хулқ-атворнинг юқорида кўриб чиқилган асосий компонентлари ҳақидаги билимлар ўз жонига қасд қилиш йўли билан ўлишга ҳаракат қилаётган ходимларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни олдини олишнинг зарурий комплекс чораларини кўриш имкониятини беради. Қуйида суицид ҳолатларини содир этиш сабаб ва мотивларини кўриб чиқамиз.
Суицид сабаб ва мотивлари
Бундан ташқари суицидиентнинг антиижтимоий хулқи (жиноий жавобгарликдан қўрқиш, ўзининг ҳаракатлари учун шармандаликдан қўрқиш), моддий-маиший ва бошқа мотивлар ҳам бўлиши мумкин.
1.3. Суициднинг умумий психологик характеристикаси.
Суициднинг бир нечта умумий психологик характеристикасини ажратиш мумкин:
- суициднинг умумий мақсади ечимни топиш ҳисобланади;
- суициднинг умумий вазифаси идрок этишни тўхтатиш;
- суицидни содир этишга чидаб бўлмас психик (руҳий) оғриқ, кўтарилган таъсирчанлик ҳолати умумий стимул бўлиб хизмат қилади;
- психологик эҳтиёжларнинг фрустрациялашуви суицид пайтида умумий стресс бўлади;
- умумий суицидал эмоция сифатида ожизлик, чорасизлик намоён бўлади;
- суициддаги умумий ҳаракат нимадандир қочиш ҳисобланади;
- суициддаги умумий коммуникатив ҳаракат ўзининг нияти ҳақида билдиришдир;
- суицидал ҳаракатнинг ҳаётдаги умумий хулқ-атвор тарзига мос келиши умумий қонуниятни ташкил этади.
Маълумки, инсоннинг руҳияти унинг мулоқот лаёқати нормал ҳолатда ва танг ҳолатларда турли хилда кечади. Демак, ҳар бир ходим психология фани ютуқларини кенгроқ ўрганиши, улардан ўз турмуш шароитлари давомида зарур бўлган тарзда қўллаши лозим бўлади.
Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг самарали бўлишини таъминлаш ва ижтимоий ҳаётнинг барча бўғинларида инсон омилидан кенг фойдаланиш, ҳар бир шахс имкониятларини тўла-тўкис юзага чиқариш масаласи, ижтимоий-руҳий иқлимга мослашув муаммоларини ҳал қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир.
Суицид ҳолатларини бартараф этадиган ва жамиятда соғлом-руҳий муҳитни шакллантиришга қуйидаги воситалар орқали эришиш мумкин:
1. Жамиятнинг ижтимоий муҳитига мослашув.
2. Инсон руҳиятида билим кўникма, тажрибаларни оширишга ундовчи сифатларни ўстириш.
3. Инсон шахсини ривожлантириш, унда бетакрор шахсий сифатлар ва ижтимоий қиёфани ҳар томонлама шакллантиришга кўмаклашиш.
4. Инсон руҳиятида ишонч, ирода, қадрият, анъана тушунчаларининг мазмун-моҳиятини ошира бориш орқали жамиятда ижтимоий-руҳий барқарорликни шакллантиришдан иборат.
1.4. Суицид босқичлари ва омиллари.
Суицидал хулқ-атвор умуминсоний реакцияларнинг бир кўриниши сифатида суицидал фаолликнинг барча босқичлари, индивиднинг шахсий ҳаракатлари асосидаги ўлимнинг эҳтимолий ҳамма вариантларига муносабатини қамраб олиб, уларга қуйидагилар тегишлидир
- суицидал фикрлар (пассив-тасаввур,ўз ўлими мавзусидаги хаёлот (фантазия), фаол – кўнгилли тарздаги ўлим ҳақида тўғридан-тўғри эътироф);
- суицидал ният – суицидаллик намоён бўлишининг фаол шакли, яъни ўз жонига суиқасд қилиш тенденцияси, унинг чуқурлашуви, уни амалга ошириш режасининг ишлаб чиқилганлик даражасига мувофиқ рўёбга чиқиб, суицид усули, ҳаракат вақти ва жойи ўйлаб кўрилади;
- суицидал мақсадлар – иродавий қарорлар қабул қилишга эргашиш;
- суицидал уринишлар –ўзини мақсадли равишда ҳаётдан жудо қилишга ҳаракат;
- суицидлар (намойишкорона, аффектив ва ҳақиқий).
Суицидал фикрлар босқичида суицидал жараён тўсиб қўйилиши, қайтарилиши ёки ўзининг ривожланишини давом эттириши ҳам мумкин. Шу боис, суицидал фаолликни келтириб чиқарувчи ижтимоий, психологик, педагогик омилларни ўз вақтида аниқлаш, ҳамда суицидал установкаларни инобатга олиш лозим. Д.Н.Узнадзенинг маълумотларига кўра, установка—бу маълум бир ҳаракатларни содир этишга психофизиологик жиҳатдан тайёрлик бўлиб, у инсон хулқ-атворини тартибга солади, уни мақсадга йўналтиради. Бироқ унинг ҳаракат механизми субъект томонидан англанилмайди. Бунда фақатгина онгнинг йўлловчи жараёнлари ҳақида гап бориши мумкин холос. Маълумки, уларни тўлиғича баён этиш имкони мавжуд эмас
Суицидал установка – бу ўз устидан зўрлик ҳаракатини амалга оширишга потенциал тайёрлик бўлиб, унга: суицидал фикрлар, мақсадлар ва салбий эмоциялар (депрессия, хавотир, айбдорлик ҳисси), шунингдек, суицидал уринишларни тайёрлаш ва амалга ошириш характерлидир
Ўз жонига суиқасд қилишга муваффақиятсиз ҳаракат–инсонда ўз ҳаётини тугатиш мақсади бўлмаганлиги тасдиғидир, деган нисбатан тўла асосли бўлмаган фикр мавжуд, чунки амалиётда ўз жонига суиқасд қилишга уринган бир қанча инсонлар қайтадан суицидал ҳаракатни содир этганликларини кўрсатмоқда. Суицидентлар учун иродавий ҳарактларни намойиш этишда мушкуллик, қарор қабул қилишнинг қийинлашуви ва зерикиш хос. Суицидентларнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири-стресс ва фрустрация вазиятларида фаолликнинг йўқолиши, келажакка ишончнинг пасайиши ҳисобланади
Суицидентларнинг коммуникатив тизими тўлақонли эмаслигига атрофдаги одамлар билан алоқаларнинг бузилганлигига, ижтимоий муносабатлар эса танқислигига, эмоционал изоляция ва ёлғиз яшаш гувоҳлик беради
Суицидал ҳаракатлар такрорланишининг олдини олиш учун психологик-педагогик таъсир кўрсатишни қўллаш имконияти мавжуд. Бунда мутахассисдан суицидни ички низони бартараф этишнинг воситаси сифатида тушуниш, суицидент учун эса ўзининг суицидал тенденциясини рефлексивлаштириш қобилияти талаб этилади. Ўз жонларига суиқасд қилганларнинг ниятларини билдириш масаласига нисбатан қарама-қарши қарашлар мавжуд. Ж.Патриснинг, маълумотларига кўра, ўз жонига суиқасд қилишга нисбатан тўғридан-тўғри фикр билдириш суицид хавфини аниқлашга нисбатан паст кўрсаткичга эга бўлиб, ўз жонига суиқасд қилишга таҳдид қиладиган шахсларнинг фақатгина 3-5 фоизгина яшашни хоҳламасликларини ишонч билан билдиришади .Ўз жонига суиқасд қилишни содир этган ҳар ўн кишидан тўққизтаси ўз ниятларини ошкора қилишган бўлиб, овоз чиқариб билдирилган истак осонлик билан эшитилади ва шунинг учун билвосита билдирилган ҳолатдан кўра, омон қолиш учун кўпроқ имконият қолдиради.
1. Вербал – ўлим истаги ҳақида билдирмоқ (тўғридан-тўғри – масалан, «яшашни хохламайман», билвосита – масалан, «мен ухлашни ва қайта уйғонмасликни истайман»).
2. Новербал (ҳаракатли). Суициднинг сўнгги тайёргарлигини амалга ошириш кўп ҳолларда узр сўраш, юридик ҳужжатларни тайёрлаш (масалан, васиятнома)ни ёки ҳар қандай шахсий мулкни, масалан, севимли китоблар ёки маркалар коллекциясини совға қилишни ўзида акс эттиради. Бунда ўсмир ўзининг хулқ-атвор йўналишини, биринчи қарашда, сабабсиз ўзгартиришига алоҳида эътибор кўрсатиш лозим. Субъект ҳаётда қувноқ ва фаол инсондан одамови, аутик, ўз ички дунёсига ғарқ бўлган, хушкўрмас кишига айланиб қолади. Ёки, аксинча, оғир-вазмин ўсмир ўзини одатдагидан қувноқ кўрсатади. Хотиржам, вазмин ўсмирлар кўп ҳолларда ҳаёт учун хавф билан боғлиқ бўлган экстремал вазиятларни қидира бошлайди (пассив суицид).
3. Вазиятли – аниқ бир вазиятдан келиб чиққан ҳолатларда амалга ошади (ота-онанинг ажралиши,оилада, тенгдошлари орасидаги ўткир ёки сурункали низолар, яқин кишисининг ўлими, жинсий зўравонлик, молиявий инқироз ва ш.к.).
4. Психологик бузилишлар (депрессия, шизофрения ва ш.к.), соматик касалликлар (онкологик ва ш.к.) ёки ўсмирнинг психик ҳолатидан келиб чиқади (алкоголь, гиёҳванд моддалар ва ш.к.).
Ҳар қандай ҳолатларда суицидал таҳдид ва суицидал тенденциянинг мавжудлиги ўсмирнинг хаёти ва саломатлиги учун хавф туғдиради. Шунинг учун, ота-оналар, педагоглар ва тарбиячиларининг ўсмир хулқи ва эмоционал ҳолатларида юзага келадиган барча кескин ўзгаришларга алоҳида эътиборларини қаратишлари зарурдир.
Суицидал хавф омилларига суицидал фикрлар ва истаклар, олдинги суицидал уринишлар ва постсуицидал (суицидал уринишдан кейинги) давр (3 ойгача) киради.
Суицидал хавфнинг омили сифатида ижтимоий нуфузнинг йўқотилиши ҳам кўриб чиқилади. Инсоннинг ижтимоий мавқеи қанчалик юқори бўлса, суицид хавфи ҳам шунчалик паст даражага эга бўлади ва бунга мос равишда ижтимоий мавқенинг пасайиши–ўз жонига суиқасд қилиш хавфини оширади
Ҳаётий зўриқиш (стресс)лар, айниқса, ўсмирларнинг суицидал хулқ-атвори хавфи таркибига киритилган. Суицидентларнинг 90 фоизи суицид олдидан биттадан ортиқ стрессорлар таъсирини сезишган.
Суицидал фаолликни келтириб чиқарувчи экстраперсонал омиллар тарзида:
1) психозлар, психик бузилишлар;
2) ўз жонига суиқасд қилиш тўғрисида вербал ахборот билдириш, такрорий суицидлар, суициддан сўнги 3 ой (эрта постсуицид);
3) ўсмирлик ёши;
4) экстремал вазиятлар, бегоналашув, ёлғизлик;
5) оиладаги, жамиятдаги ижтимоий мавқенинг йўқотилиши, айниқса ўз атрофидаги тенгдошлари орасида исталган статусига (ўрнига) эга бўлмаслик;
6) низоли ва жароҳатловчи вазиятлар;
7) алкоголь ва наркотик моддаларни истеъмол қилишни келтириш мумкин.
Суицидал фаолликни келтириб чиқарувчи интроперсонал омилар сифатида:
1) характер акцентуацияси;
2) эмоционал юкламаларга нисбатан чидамлиликнинг пасайиши;
3) коммуникатив жараёнларнинг тўлақонли бўлмаслиги;
4) ўзига - ўзи тўғри баҳо бера олмаслиги;
5) ҳаётий қадриятлар ва установкаларни бўлмаслиги ёки етарли эмаслиги тан олинади.
Ташқи ва ички омиллар суицидал хулқ-атворнинг пайдо бўлишини осонлаштиради, бироқ уни олдиндан аниқламайди. Суицидни “чиқариб” юборувчи ҳақиқий сабаблар ички мотив ҳисобланади. Турли вазиятларда суицидал хулқ -атворга турли турли мотивлар таъсир кўрсатиши мумкин.
Суицидал хулқ-атвор муаммоси таҳлилига турли ёндошувлар мавжуд бўлиб, уларни шартли равишда уч гурухга ажратиш мумкин: психопалогик,социологик, ижтимоий –психологик.
Суицидни тадқиқ этишнинг психопатологик назарияси тарафдорлари (Р.Гюбнер.Ф.В.Рибаков, ва бошқалар) уни ўткир ёки сурункали психик бузилишлар намоён бўлишининг шакли сифатида қарашади.
1.5. Вояга етмаганлар ўртасида суицид ҳолатларни содир этиш
ижтимоий муаммо сифатида
Ватанимизнинг ривожланиши ва ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан халқнинг ҳуқуқий онги, маънавий тафаккури ҳамда сиёсий маданияти даражасига боғлиқдир. Бунда ҳар бир шахснинг сиёсий фаоллиги, унинг жамият ҳаётидаги ўзгаришларга нисбатан чинакам фуқаровий муносабатлари, демократик ислоҳотларга интилувчанлиги, кўзланган мақсадларга тезроқ эришишнинг муҳим омилидир.
У инсоннинг ёшлигидан бошлаб онгига сингиб, мустаҳкамланиб бориши керак. Шахснинг маънавий шаклланишига таъсир этувчи муҳим омиллар орасида оила, мактаб, маҳалла, жамият ва ундаги ижтимоий, маданий-маърифий, иқтисодий соҳаларнинг умумий ҳолати айниқса муҳимдир.
Махсус адабиётларда девиант ахлоқ (deviatio – лотинча “оғишмоқ”) атамаси билан номланадиган тушунча мавжуд. Ушбу тушунча шахснинг оғишган хулқига нисбатан қўлланилади.
Шахснинг оғишган хулқи – бу умумий қабул қилинган ёки расман ўрнатилган ижтимой меъёрларга мос тушмайдиган ахлоқ шакли. Девиант ахлоқ турли кўринишларда намоён бўлади. Ушбу муаммо психология, криминология, медицина, социология фанлари доирасида ўрганилади.
Девиант ахлоқнинг энг оммавий тус олган кўринишлари қуйидагилардир:
- жиноят содир этиш;
- алкоголизм;
- наркомания;
- суицид.
Бошқача айтганда, бундай хулқ мавжуд қонунлар, қоидалар, анъаналарга мос тушмайди. Девиант хулқ шахснинг маънавий қашшоқлиги ожизлиги таъсирида келиб чиқади ҳамда ижтимоий муҳит ва шахс ўртасидаги мураккаб вазиятларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Маънавий баркамол бўлган шахс ижтимоий муҳит воқеа-ҳодисаларига нисбатан ижобий муносабатини намоён қилади.
Вояга етмаган ўсмирларнинг шахс сифатида шаклланиш жараёни муаммоли вазиятларда уларнинг мақбул қарорлар қабул қилишларига тўсқинлик қилади. Шунинг учун улар тез-тез жиноятчилик мазму-нига эга бўлган ҳара-катларнинг таъсирига тушиб қолади. Ўсмирда аста-секин ижтимоий муҳит талаб ва меъёрларига нисбатан деформациялашувнинг келиб чиқиши юз беради.
Оқибатда салбий хулқ-атвор ўсмирнинг бутун фаолиятини, онгини қамраб олади. Натижада бундай вазиятларда ўсмир ўзининг ёш даври хусусияти ва ҳаётий тажрибасизлиги туфайли ғайриқонуний ҳаракатларга қўл уриши мумкин.
Суицид, соддароқ қилиб айтганда – ўз жонига қасд қилиш стресс ва депрессияга мойил ўсмирлик даврида ўзининг долзарблиги билан ташвишга солувчи девиант аҳлоқ кўриниши.
Ўз жонига қасд қилиш – аксарият ҳолатларда олдини олиш қийин бўлган офат. Инсонни ўз ҳаёти билан видолашишга ундаган сабаблар ҳатто унинг қариндошлари ва яқинлари учун ҳам жумбоқлигича қолмоқда. Энг даҳшатлиси эса, бу машъум қадамни ҳали бутун ҳаёти олдинда бўлган ёшлар қўяётганидир.
Бу аянчли тенденция нимадан бошланаяпти? Бир пайтлар сирли ва тушунарсиз ҳисобланган суицид муаммоси омма томонидан деярли қабул қилинмаган ва мутахассислар томонидан тадқиқ этилмаган.
Эндиликда эса ушбу муаммо жиддий тус олди, у ҳақида кўп гапирилаяпти ва ёзилаяпти. Ўтган йиллар ичида тадқиқотчилар ақлни шоширадиган бу муаммо ҳақида кўп нарсани билиб олишди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда миллионга яқин киши ўз жонига қасд қилади.
Ҳар бир суицид ўлим билан тугамаслиги ҳисобга олинса, реал вазият бундан 2-3 марта кўплигини тахмин қилиш мумкин. Суициднинг 800га яқин кўринишлари мавжуд.
1.6. Ўз жонига қасд килиш тўғрисидаги айрим тасаввурлар
Суицид атамаси илк марта итальян психологи Г.Дэзэ томонидан 1947 йили киритилган ва «ўз умиридан маҳрум бўлиш ниятидаги ҳатти – ҳаракат» маъносини билдирган. Бу масалага қизиқишлар доим бўлган. Аммо, ўз-ўзини ўлдириш муаммоси ҳар йили глобал характерга эга бўлса, суицид ҳаракатлари инсоннинг ҳаётдаги у ёки бу инқирозли вазиятдан қочишларидаги уринишлари бўлиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда яна бир илмий суицидология йўналиши ривожланган бўлиб, социология, психология, деография, медицина (тиббиёт) психиатрия билан боғлиқ ҳолда инсонларнинг шу ишни қилишга бўлган қизиқиш сабабларини, унинг шахсий хусусиятларини ва уларда ҳаёт кечиришга яъни яшашга тўсқинлик қилаётган омилларини ўрганади. Суицидиал ҳаракат инсоннинг онгли равишда ўзини қурбон қилиш истаги билан характерланади. Ҳар қандай мақсади – ўлим, мотив (сабаб) – психик жароҳатларни ўзгартириш яъни бир ёқли қилиш учун ўз ихтиёри билан ҳаётдан кетиш.
Суициднинг психоэмоционал ҳолати инсонга шахсий оғир ҳаётидаги зўриқишларга, ҳаётдаги қийин вазиятларга мослаша олмаслик, эҳтиёжлар алоқадорлик, ютуқ, автономлик, нотўғри тарбиявий установкалар ва ўзини четлаштиришга бўлган ёрдам аломатларига эришади.
Суицид – бу тўпланган психологик инқирознинг ечим усули деб ҳисобланади. Ўз жонига қасд қилишни ички ва ташқи фаол ҳолдаги ўз ҳаётини қурбон қилишликка бўлган ҳаракат. Ички актив суицидиал ҳаракат олдинроқ диагноз этилса, бу ишдан жирканиш орқали режа амалга ошмаслиги мумкин. Ички суицидиал ҳаракатлар қуйидагича намоён бўлади. Ички кечинмалар – қандайдир чигал зиддиятли вазиятлардан ёки психик жароҳат ҳолатидан кейин масалага ечим топа олмасликдан ўз ҳаётининг қадрини тушунмасликдан келиб чиқади, улар қуйидаги шаклда «Яшамаяпсан, лекин борсан (мавжудсан), «Бахтли ҳаёт йўқ ва бошқа, ўз ўлими ҳақидаги тасаввурлари ҳаётнинг қадрини пессимистик инкор этишлари билан ажралиб туради.
Пассив суицидиал ўйлар (ҳаёллар), ўлим мавзусига доир фантазиялар, лекин ўз жонидан ажралиш мавзусида эмас (ухлаб қолиш ва уйғонмаслик», агар менга нимадир содир бўлса, мен ўламан»).Ўзини ўлдириш ҳақидаги ўйлар; ўз жонига қасд қилиш усулларини ўйлаб топиш, у танлаган вақт ва қурол – ўз ҳаётидан ажралишга бўлган энг қулай шакл деб ҳисоблашлар.
Суицидиал аҳд: шижоатли компонентга ўй-фикрлар қўшилиб кетади
ва инсонни шу ишни бажаришга ундайди. Ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги ўй-фикрлар ва уни амалга оширишга бўлган уринишлар даври суицид олди (пресуицид) даври деб номланади, унинг узоқ вақт давом этадиган дақиқалар билан ҳисобланадиган (ўткир пресуицид), ёки ойлар давомида қайтарилишига қараб (хроник песуицид) деб ажралади. Ўткир суицид олди ҳолатларда ҳеч қандай босқичларсиз бир лаҳзада ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари ва майллари тезда кузатилади.
Ўз жонига қасд қилишнинг ташқи очиқ белгиларига қуйидагилар киради. Ўз жонига қасд қилишга уринишлар охири ўлим билан тугалланмайдиган лекин ўз ҳаётидан маҳрум бўлиш мақсадидаги ҳатти–ҳаракатлар.
Ўз жонига қасд қилиш ҳаракати – бу вазиятда яшашнинг имкони бўлмаган тасаввурлар ўз жонига қасд қилишнинг охири – инсонни ҳалокатга олиб борувчи ҳаракат билан тугалланади.
Адабиётларда учрайдиган суицидал ҳаракатнинг 3 турини кўриб чиқамиз:
Намойишкорана (демонстратив)
Аффектли
Ҳақиқий
Ҳақиқий ва демонстратив ҳаракатларга муносабатда бўлмаслик мумкин эмас. Ўзини ўлдиришга хавфи кам деб баҳолаш оддий ҳолатлар фавқулодда самарали бўлиши мумкин.
Демонстратив ҳатти – ҳаракатлар – бу бошқалар уни қутқаришни кўзлаб, ўз жонига қасд қилишнинг бир кўринишидир. Бунда ўзгаларнинг диққатини ўзига жалб қилиш, ўзига нисбатан бошқаларда қизиқиш уйғотиш, бошқаларнинг раҳмли бўлиш ҳиссини келтириш, тарафдор (ҳайриҳоҳ бўлиш), оғир гуноҳни (айбни) қилиб, жазодан қочиш, ранжиганлик учун ўч олиш, адолатсизлик атрофдагилар ранжиганни айблаш ҳолатлари учрайди. Шунингдек, 16 ёшли бир қиз бир нечта аспирин ва парацетамол таблеткаларини қабул қилган. Унинг таъкидлашига бунга сабаб онаси бир йигит билан дўстлашишига қарши бўлганлиги ва уни тушунишни хоҳламаслик бўлса, у қизнинг бу тарздаги ҳатти-ҳаракатлари оғир жароҳатланиш натижасида ўз соғлиғига суиқасд қилиб касалхонама-касалхона юриши ҳаёлига келмаганида.
Аффектив суицидиал ҳатти – ҳаракат – юқори аффект ҳолатида руй бериши билан характерланадиган хулқ–атвор типи. Аффект ҳолатидаги суицидиал ҳаракатлар сахналаштирилган (спектакл) шаклида бўлиши мумкин, аммо янада ҳақиқий ниятлар ҳам бўлиши мумкин, ҳаттоки ўзоқ йиллар ўтса ҳам. Аффектив ҳолатлар узоққа тузилиши шуни кўрсатадики, суицидиал ҳаракатларда беқарорлик (иккиланишлар) кузатилиши мумкин. Бир куни 14 ёшли қизолоқ отаси ўгай она билан яшаётган хонадонга келади, агар отаси уйга қайтмаса ўзини ўлдиришини айтади, бунга жавобан ўгай она қизнинг қўлига пичоқни ушлатиб, ҳозироқ шу ишни қилиши мумкинлигини айтади. Қиз пичоқни қўлига олган ҳолда чап қўлига бир неча марта уради.
Ҳақиқий турдаги суицидиал ҳаракатлар – узоқ вақтлар пухта ўйланган, аниқ бир мақсадга қаратилган бўлади. Ўсмир бу ишни қилишдан
олдин, шу ишнинг хавфсизлигини ўйлаб қўяди.
А.Е.Личко фикрига кўра тарбиянинг мувозанатлашмаган (дисгармоник) шакли у ёки бу кўринишдаги характер акцентуациясининг, шу жумладан ўзини халок этувчи хулқ шаклларининг шаклланиши ва мустаҳкамланишига имкон туғдиради.
II БОБ. ЎҚУВЧИ ЁШЛАР ОРАСИДА СУИЦИД НАМОЁН БЎЛИШИНИНГ САБАБ ВА ОМИЛЛАРИНИ ЎРГАНИШ
2.1. Суицид ва суицидал хатти-ҳаракатлар белгилари.
Ўз жонига суиқасд қилишнинг белгилари
Хайрлашув. Ўлими олдидан у барча ишларини тартибга солишга, тугатишга ҳаракат қилади, яқинлари ва биродарларини йўқлайди, унинг учун болалигидан азиз бўлган жойларга боришга рухсат сўрайди, онаси ва бошқа оила аъзолари билан илтифотли бўлиб қолади, қилган ишлари учун кечирим сўрайди, хайрлашув мактубларини ёзади.
Ҳис-ҳаяжонга берилганлик. Ўспирин сизга нималарнидир бирданига айтиб бермоқчи бўлади-да, сўнг гапнинг ўртасида жим бўлиб қолади.
Ўзини ноодатий тутиши. Киришимли ўспирин одамови, индамаслик ёки тўхтовсиз гапирадиган, ўзини тўхтовсиз кўз ёши қиладиган бўлиб қоладилар.
Даҳшатли тушлар. Бола тушида кўп қичқиради ва даҳшатли тушлар кўриши хақида шикоят қилади.
Келажакка умидсизлик. Заифлик, кучсизлик, иложсизлик «бошқа иложи йук”, “доим шундай” ҳисларига кўмилиб юрган ўспирин вазият яхши томонга ҳеч қачон ўзгармаслигига ишонч ҳосил қилган. Ҳаёт унинг учун даҳшатли, “ҳаммага барибир” иборасида акс этган.
Сабабсиз агрессия. Ўспирин ҳар кандай масала бўйича тортишади, ота-она билан суҳбатлашишдан бош тортади.
Хавфли ҳатти- ҳаракатлар. У баландлик, чуқурлик ва тезликлардан қўрқмайдиган, ўзини “ўтга чўққа уриш”га ҳаракат қилади.
Тўсатдан хотиржам бўлиш. Ўзини агрессив тутиб, арзимаган нарсалар учун тўсатдан ғазаби қайнаб юрган ўспириннинг тўсатдан хотиржам ва бахтли бўлиб қолиши - бу жонига қасд қилиш режасини тузганлигидан ҳам далолат бериши мумкин.
Ўзидан нафратланиш. Фойдасизлик, айбдорлик ва ўзидан нафратланиш ҳиссиёти. Ўзини оғир юк деб билади: “менсиз яхшироқ бўлар эди”.
Касалликлардан тез-тез шикоят қилиб турилиши. Кўпроқ қорин оғриши, бош оғриғи, доимий чарчоқ ва уйқусирашлар сезилади
Қасос олиш ҳисси. Ўз жонига қасд қилиш харакатлари хафа қилганлардан қасос олиш ҳисси билан тўла бўлади - “Мендан кўришади ҳали”, “бундай яшаш жонига теккан” ва х.к. Унда қандай қилиб бўлса ҳам мақсадга эришишда қандайдир ўжарлик пайдо бўлади.
Булардан ташқари ўзининг ташқи кўринишига ўта лоқайдлик, доим атрофида бўладиган инсонлар даврасида зерикиш, қизиқишни йўқотиш, диққатнинг сустлашиши натижасида иш сифатининг пасайиши каби ҳолатлар кузатилади.
Суицидиал хатти-ҳаракатнинг диагностик белгилари
Ўзини ўлдирмоқчи бўлганларнинг 70-75 фоизи ўз мақсадини у ёки бу тарзда ошкор қилади. Баъзан бу аранг илғанадиган ишоралар бўлиши мумкин, аммо кўпинча таҳдид осон анг-ланадиган бўлади.
Улар ичидагини тўкиб солиш ва тингланиш имкониятини излайдилар. Аммо кўпинча уларни эшитишмайди. Агар одам ўз жонига қасд қилишга жиддий қарор қилган бўлса, одатда, буни ўзига хос қатор аломатлардан илғаб олса бўлади. Бу аломатлар
- сўз орқали ифодаланган;
- хулқ - атвор орқали ифодаланган;
- вазият орқали ифодаланган белгилар каби уч гуруҳга ажратиш мумкин. Суицидни қандай пайқаш мумкин?
Суицидиал хавфи юқори референт гуруҳ
- девиант ва криминал хулқ-атворли ўсмирлар;
- алкоголь ва наркоген моддалар истеъмол қиладиган ўсмирлар;
- ўзига ўта танқидий муносабатда бўладиганлар;
- фожеа ва таҳқирловни бошидан кечирган шахслар;
- ҳаётда юқори чўққиларга эриша олмаган, орзулари амалга ошмаган шахслар;
- турли оғир касалликка чалинган инсонлар.
Суицидиал ҳолатларда эмоционал бузилишлар қуйидаги
кўринишларда намоён бўлади:
Т/р |
Ҳолат |
Эмоционал бузилиш |
1 |
Ташқи кўриниш ва феъл-атвор |
Гипомимия Амимия Паст овозда сўзлаш Нутқнинг секинлашуви Жавобларнинг қисқалиги Жавобларнинг йўқлиги Экспрессив нутқ Патетик интонация Зорланиш Ҳадиксираш Ҳаракатнинг сустлиги Камҳаракатлик Адинамия |
2 |
Психологик касалликлар |
Депрессия Неврозлар Асоссиз қўрқув Ҳадиксираш ва безовталик Маниакал-депрессив психоз Шизофрения |
3 |
Эмоционал бузилишлар |
Тушкун кайфият Саросима Жаҳлдорлик Серзардалик Танқидий муносабат Атрофдагиларга салбий муносабат Яхши яшаётганларга нисбатан нафрат туйғуси Ўзига ва атрофдагиларга бефарқ муносабат |
2.2. Суицидал ҳулқ-атвор турлари ва келиб чиқиш сабаблари.
Суицидиал хулқ-атвор – бу суицидиал фаолликнинг – ўй-хаёллар, ниятлар, мулоҳазалар, таҳдидлар, уринишлар, ўзини ўлдиришга ҳаракат қилиш кабиларнинг юзага чиқишидир.
Суицидиал хулқ-атвор, одатда, уч гуруҳга бўлинади:
- ҳақиқий суицид;
- намойишкорона суицид;
- яширин суицид.
Ҳақиқий суицид одамда ўз жонига қасд қилиш учун жиддий сабаблар борлиги билан характерланади. Одатда, уни қариялар ёки ўсмирлар амалга оширади. Бу ёш тоифасидаги кишилар бошқалардан кўра кўпроқ ўз-ўзини таҳлил ва танқид қилишга мойиллар, шунинг учун улар орасида ўзини ўзи ўлдирадиганлар кўп учрайди. Ўрта ёшдагилар ё ота-оналари, ёки фарзандлари олдида жавобгарлик ҳис қиладилар, шунинг учун улар бундай ҳаракатларни камдан-кам содир этадилар. Суициднинг бу турида одамлар кўпинча руҳий тангликни ҳис қиладилар, уларда сиқилиш кайфияти кузатилади ва ҳаётнинг мазмуни қолмайди.
Намойишкорона суицид камдан-кам ҳолатда ўлим билан якун топади. У ўсмирларда, беқарор руҳий ҳолатдаги шахсларда, аёлларда кузатилади. Улар учун бу ўз ҳис-туйғуларини ифодалаш ва ўз муаммосига одамлар эътиборини қаратиш йўлидир. Улар ўлишни истамайдилар, аммо шу билан атрофдагиларни қўрқитиб қўйишга уринадилар. Одатда, улар дори-дармонлардан заҳарланишдан фойдаланадилар (аммо уларни ўлимга олиб борувчи миқдорда ичмайдилар), веналарини (кўктомирларини) кесадилар ёки ўзларини осмоқчидек ҳаракат қиладилар.
Яширин суицид ҳар доим ўлим билан якун топади. Одамлар беихтиёр ёки тўла англаган ҳолда ўлимга олиб борувчи экстремал вазиятларни излайдилар. Бу спорт тури, автомобилни тез ҳайдаш ёки “қайноқ” нуқталарга саёҳат бўлиши мумкин. Уларнинг тўғридан-тўғри ўзини ўлдиришга юраклари дов бермайди ва бу муаммога бошқа ечим топишга ҳаракат қиладилар. Бундай суицидиал хулқ-атвор эътибор жалб қилади, аммо одатда улар ўз қарорларида қатъий бўладилар ва хавф-хатар ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермайдилар. Инсон ўзи сабабчи бўлган ҳар қандай ўлимни ҳам ўз жонига қасд қилиш, деб бўлмайди. Рулда ухлаб қолган ва дарахтга бориб урилган инсоннинг ўзини ўзи ўлдириш нияти йўқ.
Ўз жонига қасд қилиш инсоннинг атайлаб, мақсадли ва онгли равишда ўзини ўзи ҳаётдан маҳрум қилиш актидир.
2.3. Суициднинг юқумлилиги ва ваҳимага тушмаслик холатлари.
Ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳоллари бугунги кунда дунёнинг кўп давлатларида асосий масала. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистика маълумотига кўра 15-19 ёшдагиларнинг ўлим сабаблари орасида ўз жонига қасд қилиш иккинчи ўринда туради.
Жинга чалинганларгина ўз жонига қасд қилишга олиб келади деган тушунча бизда ҳамон ўз кучида. Агар қайсидир оилада ўз жонига қасд қилган ёки шунга ҳаракат қилган бўлса, бу тўғрисида мазкур оила ҳеч кимга ҳеч нарча айтмайди. Бу яхши эмас, яширмаслик керак, сабаби ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилган вақтда одамнинг ўзини-ўзи йўқ қилишини белгилаб, унга ёрдам бериш керак, бугун эса у бошқа йўл билан ўз мақсадига етиб, барибир ўз жонига қасд қилиши мумкин.
Эрнест Хемингуэйнинг оиласида ундан бошқа ўз жонига қасд қилганлар бўлган.
Ўз жонига қасд қилганларнинг оиласига ҳам ёрдам бериш керак, сабаби улар учун бу катта шок. Америкалик машҳур ёзувчи Эрнест Хемингуэй ўз жонига қасд қилганини ҳамма билса керак, бироқ унинг оиласида бу вақтгача ҳам, кейин ҳам ўз жонига қасд қилган ҳоллар бўлганини ҳамма билса керак. Унинг отаси, акаси, опаси ва набираси ўз жонига қасд қилишган. Аниқроқ айтганда, яқинлари, қариндошларининг ўз жонига қасд қилиши оиланинг бошқа аъзоларига ҳам таъсир қилади.
Бироқ ўз жонига қасд қилиш бу воқеа бўлган оиланинг аъзоларига эмас, умумий атрофдагиларга таъсир қилади. Ўз жонига қасд қилишнинг юқумли таъсирига батафсил тўхталгим келади, сабаби бу нарча унчалик ҳам камёб кўриниш эмас.
Таниқли француз социологи Эмиль Дюркгейм «Ўз жонига қасд қилиш: социология этюди» (1897) деган машҳур китобида юқорида айтилган эффект бўйича бир неча мисолларни келтиради. Бу воқеа француз армиясида бўлган. Бир аскар кузатувда турган будкасида ўз жонига қасд қилади, кейин бир неча кун ичида бу будкада турган яна бир неча аскар ўз жонига қасд қилади. Будкани ёқиб юборишгандан сўнг ўз жонига қасд қилганлар тўхтаган.
Бундай мисоллар кўп.
Фанда буни «cluster suicide» ёки «copycat suicide» дейишади. Бу кўринишнинг яна бир аталиши бор — «Вертернинг эффекти», у Иоганн Гётенинг «Ёш Вертернинг азоби» номли романидаги (1744) севги азобида ўз жонига қасд қилган бош қаҳрамоннинг номига қўйилган.
Бу роман нашр қилингандан кейин бутун Европада ёшлар орасида ўз жонига қасд қилганларнинг сони ортган. Иложсизликдан китобни нашр қилиш ва уни ўқишни таъқиқлшгача боришди. Бу ёшлардаги севгидаги бахтсизликни тахмин қилса бўлади. Романнинг эълон қилиниши қайсидир даражада бамайлихотир, тўлган нарсани ёрган бигиз бўлди, ўлимнинг сабаби эмас, баҳонаси бўлди.
Голливуд актрисаси Мерилин Монро ўлганда унга тақлид қилиб ўз жонига қасд қилганлар кўп бўлди.
Тақлидан ўз жонига қасд қилганларни америкалик социолог Дэвид Филлипс яхши ўрганган, бундай нарсани сезган: ўз жонига қасд қилган ҳолатларга ОАВлар батафсил тўхталиб, бу ҳақда кўп ёзишган, бундай вазиятлар кескин ортган, айниқса таниқли одам ўз жонига қасд қилса. Бўлганда ҳам бу ўсиш ўз жонига қасд қилган одамга алоқаси бор ижтимоий гуруҳда сезилган. Ўз жонига қасд қилган машҳурлар, масалан Мэрилин Монро, Окада Юкико ва бошқалар сабабчи бўлган қасд қилиш ҳолларининг ўсиши тўғрисида илмий тадқиқотлар бор.
1978-йили Венада метро очилган, поезд остига сакраб ўз жонига қасд қилиш энг кўп учраган усул бўлганлиги учун бундай нарса Вена метросида ҳам бўлди. Ҳар битта мана шундай воқеани ўша вақтдаги австриялик ОАВлари батафсил ёритишар эди, шу сабабли ўз жонига қасд қилганларнинг сони ортиб кетган.
«Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича Австрия ассоциацияси» мана шундай воқеаларни тўғри ёритиш бўйича ОАВ махсус қўлланма ишлаб чиққан. Ярим йил ичида метрода ўз жонига қасд қилганларнинг сони 80 фоизга камайган.
Сўнги кунлардаги воқеалар юқорида айтилган Вертер эффекти қандай ишлашини кўрсатди. Қирғизистондаги бир янгилик портали ижтимоий тармоқларда ўрин олган ўз жонига қасд қилганларнинг гуруҳлари ва ўйинлари тўғрисида аниқланмаган, бироқ катта ҳажмдаги материални ёзиб чиқишди. Уни бошқа ОАВлари дарров олиб, унинг ортидан тарқатишди, аҳоли ижтимоий тармоқларда устараларнинг, қон томири кесилган қўлларининг суратлари бўлган материалларни бўлиша бошлашди.
Агар уч кун аввал қирғизистонликларнинг кўпи бу гуруҳлар, ўйинлар тўғрисида ҳеч нарса билмаса, ҳозир буларни билмаган одам қолмади. Бу шов-шув билан Бишкекда ўз жонига қасд қилган 15 ёшдаги ўсмирнинг ўлими орасида боғлиқлик борми ёки йўқми ҳозирча бир нарса айтиш қийин, бироқ ўз жонига қасд қилиш мавзусини янгиликларда, ижитмоий тармоқларда биринчи ўрнига чиқиши ўсмирнинг ўз жонига қасд қилиш учун сўнги қадамни ташлашига сабабчи бўлиб қолиши эҳтимол.
III БОБ. СУИЦИДГА МОЙИЛЛИКНИ ПАСАЙТИРИШ ВА СУИЦИДЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ
3.1. Ўқувчи-ёшларда суицидал уринишларга мойилликни аниқлашнинг психологик методикалари
Нисбатан бевосита, онгостидаги ва идрокка бўйсунмайдиган индивидуал-шахсий хусусиятларнинг намоён бўлиши проектив методикалар ёрдамида аниқланиши мумкин. Хусусан, «Инсон тасвири», «Уй-Дарахт-Инсон», «Мавжуд бўлмаган жонзот» каби тест методикаларида низо маркази сифатида бўйин билан манипуляция қилинувчи жамики ҳаракатлар ўз жонига суиқасд қилишнинг жиддий омили ҳисобланади
А.Г.Амбрумова, О.Э.Калашниковаларнинг маълумотларига кўра, суицидентлар «Рангли танловлар методи» рангли тести асосида биринчи позицияда кўп ҳолларда бинафша рангни танлашиб, бу инсоннинг индивидуал ўзига хослиги, қарашлари, қизиқишлари ва ҳаракатларининг ажралиб туриши билан боғлиқ бўлган ижтимоий адаптациянинг қийинчиликларини акс эттиради. Танлаш жараёнида бинафша рангнинг афзал кўрилиши психик стресс, айбдорликни ҳис қилиш, итоаткорлик ва умидворликнинг устуворлигини ифодалаб, аффектнинг нисбатан лабиллигини кўрсатади
Д.Д.Федотов ҳаммуалифлари билан бирга қайд этишича, суицидал уриниш ва истаклар (истерик реакция типида) ўсмирларда сурункали оғзаки камситилиш, яқинлари томонидан улар фикрининг писанд қилинмаслиги, мустақиллигининг чекланиши, алкоголни суистеъмол қилиш ва бошқа гиёҳванд моддаларни қабул қилиш, ушбу ёшга хос бўлган жинсий муаммолар билан боғлиқ низоли вазиятларга нисбатан жавоб реакцияси тарзида юзага келади.
Ўсмирларда суицидолди синдроми мезонларини қуйидагиларда умумлаштириш мумкин
- анамнезда ўз жонига қасд қилиш фикрларининг мавжудлиги;
- дисфорик ҳолат қисмлари ( ғамгинлик, хафалик, тушкунлик ҳисси);
- уйқусизлик, чарчоқлик, вегетатив ўзгаришлар каби бузилишлар;
- ўз жонига қасд қилишни амалга ошириш усуллари ҳақидаги аниқ тасаввурлар шаклланади.
Суицидолди синдироми С.Энаcҳесcу, А.Ретезеанулар томонидан клиник психиатрия ва инсониятнинг онтологик муаммолари (критик вазиятида инсон мавжудлигининг муаммоси сифатида) чегарасида ўрганилади.
Суицидолди синдромининг “продромал симтом”ли уч босқичи ажратилиб кўрсатилали
- психик таранглик босқичи;
- маргинал вазият босқичи;
- психик кескинликни юмшатиш босқичи.
Ўсмирлик суицидини ўрганишга бағишланган тадқиқотларда,суицидал уриниш содир этганларнинг хулқи суицидолди ҳолати ва белгиларини, соматик ўзгаришларни таҳлил қилинганликларини кўрамиз. Жумладан, Б.М.Умаровнинг тадқиқотларида пубертатолди ва кичик пубертат ёшида суицидал хулқнинг асосий мотиви хисобланиб ҳисобланиб, асосан, руҳий носоғломлик ва қўрқинч ҳолатларига алоқадор бўлган низоли кечинмалар (6,9 фоиз, 30,7 фоиз) бўлса, пубертат ва пубертатдан кейинги ёш даврларида шахсий, оилавий, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги низолар(39,2 фоиз, 44,9 фоиз)ҳамда ижтимоий ахлоқ нормалари билан боғлиқ бўлган низолар ташкил этиши аниқланган
Шахснинг онгсиз тенденциялари ҳақидаги маълумотни суицидентларни ўлим олдидан қолдирган мактубларининг хусусиятларини ўрганиш орқали олиш мумкин. М.Ж.Седейн нинг маълумотларига кўра, улар учун умумий хусусиятини матнни варағининг бутун кенглигини эгаллаши, ён чизиқлар кичик ёки мавжуд эмаслиги, сатрлар бир-биридан ажратилмаганлиги ташкил этади. Дастхатнинг бир хиллиги, ўзагининг паралеллиги, босимнинг қаттиқлиги, турғунлиги билан тафсифланади. Ушбу характеристикалар сенсор идрокка мос бўлиб, унга интуитив идрокдан фарқли ўлароқ яққол оламни ҳозирги вақтда англашлик хосдир. Агар реалликни баҳолашда сенсор идрок устуворликка эга бўлса, ҳақиқатда эса вазият ёмонлашса, чорасизлик осон ҳис қилинади.
«Вақт оралиғини санаш» методикасини бажариш давомида суицидал уринишларни содир этган ўсмирларда дақиқани ўлчаш суръатининг жадал тезлашуви аниқланган
Ю.Р.Вагиннинг маълумотига кўра, «Ассоциатив тест»ни бажариш пайтида ўлимга алоқадор сўзларга реакция кўрсатиш вақтининг икки маротабадан кўпроқ оширилиши, синалувчиларда улар томонидан тўлиқ англанмаганлигига қарамай, авитал фаолликнинг оғир патологик даражаси намоён бўлганлиги ҳақида хулоса қилиш имконини берган.
Суицидал тенденцияга эга бўлган шахсларда «ММПИ» ва Спилбергер-Ханиннинг «ўзини баҳолаш шкаласи» методикалари бўйича хавотирланишнинг юқори даражаси аниқланган.
Интернет сайтларида ўз жонига суиқасд қилишнинг турли усул ва воситалари, маросимлари ёритилган маълумотлар бевосита инқироз ҳолатидаги ўсмирни ўз жонига суиқасд қилишга ундовчи омилга айланмоқда. Амалиётда мобил телефонлари, интенет орқали ўсмир шахсига нисбатан ҳақорат, камситилиш ҳолатлари натижасида келиб чиқаётган суицидал ҳаракатлар ҳам қайд этилмоқда. Шунга ўхшаш салбий омилларнинг ўсмирлар учун аҳамиятлилик даражаси юқори эканлиги, улар ўртасида ўтказиладиган психопрофилактик тадбирлар режасига киритилиши ижтимоий зарурият эканлигини рўй-рост асослайди.
3.2. Суициднинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар
Суицидга элтувчи психологик ва ижтимоий аспектларни билиш, ушбу йўналишда профилактик ва превентив (лотинча «praevenire» – олдини олиш) тадбирларни тўғри ташкил этиш уни олдини олишга ёрдам беради.
Ўз жонига қасд қилиш тўсатдан юз бермайди: суицидга мойил ўқувчилар атрофдагиларни ўз ниятидан анча очиқ огоҳлантиришади ва тегишли чораларни кўриш учун кўп имконият қолдиришади.
Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш учун таълим муассасаларида қуйидаги стратегик профилактик тадбирлар амалга оширилиши зарур:
► шахсиятида бузилиш бўлган ўқувчиларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни психологик ёрдам билан таъминлаш;
► болалар ва ўсмирларни тушуниш, ёрдам кўрсатиш, руҳий изтиробларни енгиллатишга сидқидилдан ҳаракат қилган ҳолда улар билан самимий суҳбатлар ўтказиш;
► кузатувчан бўлиш ва суицидга оид ният, гап-сўзлар ва хулқ-атвордаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш;
► дарсларни ёмон ўзлаштирадиган ўқувчиларга ўқишда ёрдам кўрсатиш;
► давомат ва дарс қолдиришларни назорат қилиш;
► ўз жонига қасд қилишга сабаб бўладиган воситалар – заҳарли моддалар, хавфли дори-дармонлар, хавфли қуроллардан фойдаланишни чеклаш бўйича тадбирларни ўтказиш;
► ўқитувчилар ва мактабнинг бошқа ходимларига иш жойларида стрессни енгишда кўмак кўрсатиш;
► руҳий касалликка чалинган, спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган ўқувчиларни ўз вақтида даволанишга йўллаш.
Социологлар суицидни ижтимоий тангликнинг барометри сифатида баҳолайдилар. Психологлар эса унга шахсга тазйиқнинг маҳсули сифатида қарайдилар.
Мутахассислар ҳар иккала ҳолатда ҳам суицид яшашга бўлган қизиқишнинг кескин тушиб кетиши натижасида юзага келишини тан оладилар.
Суицидентларга ёрдам бериш учун нима қилмоқ керак?
1. Суицидал превенция нафақат атрофдагиларга эътиборли бўлиш, балки мавжуд таҳдидларни олдини ола билиш ҳам демакдир. Суицидал таҳдид депрессив ҳолатлар, тушкун кайфият, шахс феъл-атворидаги кескин ўзгаришлар, ёлғизлик, ёрдамга муҳтожлик шаклларида намоён бўлади. Бу белгиларнинг барчаси суицид эҳтимолидан дарак беради.
2. Суицидентни (суицид содир этувчини) шахс сифатида қабул қилинг. Муайян шахс суицидни амалга ошира олмайди деб ўйламаслик керак. Мавжуд хавфни сездингизми, тезкорлик билан ёрдам беришга шошилинг.
3. Ўзаро ёрдам муносабатларини ўрнатинг. Жуда кўп нарса ўзаро муносабатларни тўғри ўрнатишга боғлиқ. Ўз ҳайриҳоҳлигингизни новербал эмпатия (яъни, хатти-ҳаракатларингиз) орқали билдиришга ўрганинг.
4. Насиҳат ўқигандан кўра руҳий мадад 10 чандон афзалроқ. Агар шахс ўзини кераксиз ҳис қилса ғамхўрлик кўрсатиш ва руҳий мадад жуда катта ёрдам беради.
5. Диққат билан тингланг. Суицидентлар ёлғизликни ҳис қиладилар. Улар сизнинг маслаҳатингизга қулоқ солишга мойил бўлмайдилар. Балки уларни эшитишларини хоҳлайдилар. Суицид содир қилмоқчи бўлган инсон қалбини азобга солаётган оғриқдан ҳалос бўлмоқчи бўлади, аммо бунинг чорасини топа олмайди. Бундай вазиятда имкон қадар эътиборли бўлишга, уни эшитишга ҳаракат қилиш керак.
6. Баҳслашманг. Суицидал таҳдидга дуч келган баъзи инсонлар, ота-оналар, қариндошлар, яқинлари кўпинча шундай дейишади: “Ўйлаб кўргин, ахир сен кўп одамлардан бахтли яшаяпсан. Ношукур бўлма”. Бундай шарҳлар тескари эффект ҳолатини юзага келтиради ва шахсда янада кучлироқ тушкунлик кайфиятини туғдиради. Баъзи ҳолларда “оилангга, зотингга қандай иснод олиб келишингни ўйлаб кўрдингми?” деган жавобни эшитиш мумкин. Суицидент эса айнан шу мақсадни кўзда тутган бўлиши мумкин.
7. Саволлар беринг. Сен суицид ҳақида ўйламаяпсанми? дегандан кўра, сен суицид ҳақида ўйлаяпсанми? деган саволни берган ўринлироқ. Бунда суицидент у ҳақида кимдир қайғураётганини англайди ва енгиллик ҳис қилади.
8. Суицидентнинг иззат-нафсига тегманг. Саволларни тўғри шакллантиринг. “Бошқаларнинг муаммоси сеникидан ҳам кўпроқ” деган фикр суицидентни янада мақсади томон шошилтиради, чунки у ўзини янада ёлғизроқ ҳис этади ва уни ҳеч ким тушунмаслигига ишонч ҳосил қилади.
9. Конструктив ечимлар таклиф қилинг. Бу яқинларингга қанчалик кулфат олиб келишини ўйлаб кўрдингми? дегандан кўра унга унинг ҳаёлига келмаган альтернатив йўллар таклиф қилган самаралироқ.
Суицид профилактикасида психологик дискомфортга олиб келган ҳолатни аниқлаш яхши самара беради. Қуйидаги саволлар вазиятни аниқлаштиришга ҳизмат қилади:
Сизнинг ҳаётингизда қандай ўзгаришлар юз берди?
Сиз қачон ўзингизни ёлғиз ҳис эта бошладингиз?
Бу ўзгаришлар туфайли ҳаётингизда қандай воқеалар юз берди? Ушбу ўзгаришлар ким билан боғлиқ? ва ҳ.к.
Суицидга қарор қилган одамни у ўз туйғулари ҳақида бемалол гапириши мумкинлигига ва уни тушуна олишларига ишонтириш лозим. Токи у ҳеч тортинмасдан ўз қайғуси, нафрати ёки бошқа туйғусини ошкор эта олсин.
10. Умид уйғотинг. Муаммолар ҳал қилиш мумкинлигига умид уйғота олиш лозим. Умид туйғуси инсонни ҳали ҳам-маси йўқотилмаганлигига ишонч уйғотади ва яшашга ёрдам беради. Умидсизлик эса нажотсизлик кайфиятини туғдиради. Яҳудийларни бутунлай қириб ташлашга қаратилган инсоният тарихида “холокост” деб ном олган даврда ҳар ойда суицидлар сони 350 тага етган. Инсонлар концлагерлар (Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар томонидан сиёсий маҳбуслар, тутқинларни сақлаб туриш учун махсус ташкил этилган оммавий қирғин марказлари)га тушиб қолишдан кўра ўз жонига қасд қилишни афзал билганлар. Муносиб келажакка бўлган умиднинг йўқолиши суицидни келтириб чиқарадиган сабаблардан биридир.
Умид йўқотилган нарсаларни қайтаришга бесамар уринишдан эмас, балки ҳаётни давом эттиришга куч топишдан уйғонади. Ўта ёмон вазиятда ҳаммаси яхши бўлади дейишдан маъно йўқ.
11. Суицидал хавф юқори бўлган ҳолатларда шахсни ёлғизлатиб қўйманг. Хавф бартараф бўлгунча унинг ёнида бўлишга, ҳаракат қилинг.
12. Мутахассисларга муро-жаат қилинг. Суицидентлар ўз муаммоларини ечишга қодир эмаслар. Шифокор ёрдами ўта муҳим. Тинчланти-рувчи препаратлар, депрессив ҳолатни камайтирувчи воси-талар бу – юриш мумкин. Психологнинг ёрдами ўта беқиёс. Психологлар шахснинг энг нозик туйғу ва кечинмаларини тушунишга, унинг кузатувларини, ташвишга солаётган ўй-фикрларини англашга қодир.
Суицид бартараф бўлгандан кейинги реабилитация даври ўта нозик эътиборни талаб қилади. Суицидент ҳаётга тўлиқ реабилитация бўлгунга қадар назоратда бўлиши керак.
Ўсмир суицидентлар билан амалга ошириладиган
психопрофилактик чора-тадбирлар
Замонавий психологияда мавжуд психологик профилактика амалий ва илмий назарияларга асосланган бўлиб,таълим муассасалари, оила, оммавий ахборот воситалари, жамоа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатларининг ҳамкорликда амалга оширилувчи ўзаро узвийликдагикомплекс чора - тадбирларини ўз ичига олади. Психологик тадқиқотларда суицидал уринишга айнан қайси нотўғри тарбиявий таъсир ёки девиант хулқ кўринишлари сабаб бўлганлиги тўлиқ аниқланмаган. Шу боис суицидал фаоллик ривожланиш хавфи мавжуд гуруҳларга тааллуқли бўлган педагогик-психологик коррекцион дастурлар комплекси ишлаб чиқилиши зарур. Бу дастурлар ўсмир суицидентларнинг ўз хулқ-атворини назорат қилишга кўмаклашиш, муқобил ижтимоий муҳит билан алоқасини тиклаш ва ривожлантиришнинг педагогик- психологик усул ва воситаларини аниқлашга қаратилган. Олиб бориладиган психопрофилактик тадбирларда ўсмирларни унинг атрофидаги шахсларнинг салбий таъсирларидан сақлаш мақсадида психологик–педагогик хамда ижтимоий кўмак беришда қаратилган, яъни: а) оила, маҳалла, ўқув гуруҳи, синф ва педагогик жамоа, оммавий ахборот воситалари; б) ўсмирлар шахслараро муносабатлари асосий қирраларига таъсир қилувчи таълим ва тарбия шароитларини оптималлаштиришдан иборат.
Демак, психопрофилактиканинг асосий мақсади –ўсмирларда суицидал уринишлар содир этилишига олиб келувчи салбий ижтимоий- психологик,педагогик омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этишнинг коррекционтарбиявий тадбирларини амалга оширишни тақозо этади. Ўсмирлар суицидал уринишларининг махсус профилактикаси қуйидагиларни қамраб олади:
- суицидал муаммолар тўғрисидаги миш-мишларни тарқатиб юбориш;
- ўсмирлар суицидал фаоллигини келтириб чиқарувчи ижтимоий - психологик вазиятларни тадқиқ этиш;
- суицидал хавф даражаси юқори бўлган ўсмирлар билан коррекцион тарбиявий ишларни амалга ошириш,улар билан доимий мулоқот ўрнатиш,муаммоларни ҳамкорликда муҳокама қилиш;
- суицидал фикрларни вужудга келтириш эҳтимоли мавжуд оммавий ахборот воситалари манбаларини таҳрир қилиш:
- Миллий урф одатлар, анъаналар, маросимлар қизиқарли, кўнгил очар дастурларнинг суицидал хулқ-атворли ўсмирлар билан ўтказиладиган психопрофилактик тадбирлар режаларига киритилиши, уларнинг атрофидаги инсонлар билан ижтимоий алоқалар ўрнатишлари, суицидал фаолликка олиб келиши мумкин бўлган ижтимоий дезадаптация ҳолатларини бартараф этиш имконини беради.
Ўсмирлар билан олиб бориладиган психопрофилактик ишлар умумий йўналишининг асосий мазмунини жамоада суицидоген шароитининг сақланиб қолиши, суицидал хулқ-атворнинг шаклланишига имкон туғдирувчи педагогик - психологик, ижтимоий ва ижтимоий-психологик шарт-шароитларни заифлаштириш ва бартараф этиш ташкил қилиши лозим. Ўсмир ўз тенгқурлари, жамоа ҳаёти ва фаолиятида фаол иштирок этиб, жамоа манфаатларини кўзлаб яшашга ҳамда ўз хатти-ҳаракатларини ана шу жамоага бўйсундиришга ўрганади.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, психопрофилатик тадбирларни амалга ошириш бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, аниқ ечими мавжуд эмас фавқулодда мураккаб вазифа-бу, ўсмирларнинг суицидал хавф даражасини аниқлашдир. Мутахассисларнинг фикрича, суицид хавфининг индивидуал-психологик омилларини қуйидаги хусусиятлар ташкил этади:
- оилавий тарбия шароитлари (илк болаликда отасининг йўқлиги, оилада матриархал услубдаги муносабатлар, ичкиликбоз, руҳий касал аъзолари бор оилада тарбияланганлик,ўсмирга нисбатан хаддан зиёд чеклашларёки кучли назоратунинг фикри билан ота-онанинг ҳисоблашмаслиги, болаликда бошидан кечирган кучли руҳий зўриқиш: кучли қўрқув, руҳий ёки жисмоний жароҳатлар, ўзгалар томонидан инкор этилиш, яқинлари томонидан ўз жонига суиқасд қилиш содир этилган оилада тарбияланганлик ва ш.к.);
-ўсмирнинг таълим муассаси, оила тарбиявий таъсирларига бефарқ муносабатда бўлиши;
- такрорий суицидал ҳаракатларни содир этиш;
- хулқий оғишлар;
- ижтимоий мавқенинг йўқотилиши, ижтимоий муҳитдан ажралиб қолиш;
- муқаддас севги муносабатларининг узилиши;
- ўсмир қизиқишлари, эҳтиёжлари инобатга олинмаган ҳолда унга нисбатан ўтказилган “босим”(кийинишда, дўст танлашда, мактабдан кейинги таълим муассасаини танлашда) тайзиқ;
- жиноий жазоланадиган ҳаракатларни содир этиш;
Ўсмирлар суицидал хулқ-атвори профилактикасининг ниҳоятда муҳим, масъулиятли босқичини суицидентга ёрдам кўрсатиш ташкил этади. Психологик амалиётнинг кўрсатишича, суицидал фикрга эга бўлган ўсмирга ёрдам кўрсатишнинг уч асосий йўли мавжуд:
- ўсмирнинг суицидал хулқ-атворини ўз вақтида диагностика қилиш, ва унга мутаносиб психологик коррекциясини амалга ошириш;
- инқироз (депрессия) ҳолатидаги ўсмирни фаол эмоционал қўллаб-қувватлаш;
- салбий вазиятларни енгиллаштириш, юмшатиш мақсадида унинг ижобий йўналишларини рағбатлантириш.
Коррекцион тадбирларни амалга ошириш жараёнидаги тарбиявий аралашувнинг имконияти ёки зарурий диагностик воситалари мавжуд бўлмаган ҳолатларда ўсмирни қийин вазиятлардан чиқиб кетиш йўлларини аниқлаш ва инқирозли ҳолатни енгиб ўтишнинг марказида суицидент билан индивидуал профилактик суҳбат туради. У ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, булар қуйидагиларда акс этади:
- ҳеч қачон ўсмирни суҳбатга учинчи шахслар орқали таклиф этиш мумкин эмас, таклиф шахсан билдирилиши лозим (яхшиси у билан тасодифий равишда учрашгандек бўлиб, у билан учрашув учун баҳона ёки қандайдир осон илтимос ёки вазифа билан мурожаат қилиш лозим).
- суҳбат жойини танлашда энг асосийси – бегоналарнинг бўлмаслигига эътиборни қаратиш (суҳбат қанча вақт давом этмасин, уни ҳеч ким бўлмаслиги лозим);
- иложи борича суҳбатни ишдан, ўқишдан кейинги вақтда режалаштириш лозим;
- суҳбат жараёнида ҳеч қандай ёзувларни олиб бормаслик, соатга қарамаслик, қандайдир ишларни «йўл-йўлакай» бажармаслик мақсадга мувофиқ бўлиб, ўзингизнинг бутун кўринишингиз билан суицидентга, Сиз учун ҳозир ушбу суҳбатдан муҳим ҳеч нарса йўқлигини намоён этиш лозим.
3.3. Ўсмирлардаги суицидал хулқ –атворнинг
психологик диагностикаси, психокоррекцияси.
Психологик диагностика ва коррекция ўзини-ўзи маҳкум этувчи хулқ-атвор шаклларини, энг аввало, ўз жонига суиқасд қилишга уриниш ёки суицидал ҳаракатларнинг олдини олишга мўлжалланган, руҳий зўриқиш (стресс) вазиятларига нисбатан жавоб реакцияси билан боғлиқ ижтимоий-психологик дезадаптация ҳолатида бўлган ўсмирларга ёрдам беришга қаратилган психологик метод ва усуллар тўпламидир. Психологик коррекциянинг мақсади: шахс психик кўрсаткичларини меъёрга келтириш, инсонга жамият талаблари асосида психик бузилишларнинг асоратли даражага етмасдан туриб фаолият кўрсатиш учун мақбул (оптимал) шароитларни яратишдир.
Ўсмирлар билан ўтказиладиган педагогик-психологик коррекция, аввало, оилада ўсмир шахси ривожланиши учун мақбул бўлган психолгик муҳитнинг шаклланишига эришиш, унда ўз-ўзини бошқариш кўникмаларини ривожлантириш,ўзаро ҳамкорлик ҳамда ҳурматга асосланган жамоани жипслаштириш, ўсмирларда ўз-ўзини намоён этиш имкониятларини топа олишига имконият яратиш, уларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ижтимоий фойдали фаолият йўналишларига жалб этиш, ўз олдига қўйган мақсад, шунингдек, истиқболли режаларни амалга ошириш мотивациясини шакллантириш каби вазифаларни қамраб олади.
Ўсмирлик даврига хос психологик диагностика ва коррекция қуйидагилар билан тафсифланади:
- психологик ёрдамни орқага суришнинг мумкин эмаслиги;
- суицидал хулқ-атворнинг шаклланишига олиб келувчи деструктив -психологик установкаларни аниқлаш ва коррекциялашга йўналганлиги;
- ижтимоий-психологик мослашувчанлик даражасини таъминловчи, шунингдек, индивид барқарорлиги ва шахсий юксалишига хизмат қилувчи,турли кўринишдаги шахслараро низоларни ҳал этишнинг янгича усулларини излаб топиш ва тренингни амалга оширишдан иборат.
Психологик диагностика ва психокоррекция одатда учта асосий вазифани бажаради:
- психологик қўллаб-қувватлаш;
- психологик аралашув;
- ижтимоий-психологик мослашув даражасини ошириш.
Психологик диагностика ва коррекциянинг бир неча босқичлари мавжуд. Булар:
- психологик алоқа ўрнатиш;
- суицидал хавф бўлган ҳиссиётни очиб бериш;
- хулқ-атвор муаммоларини ечиш ва адаптив кўникмаларни сафарбар этиш;
- хоҳишга кўра, шартнома тузиш.
1. Психологик алоқа ўрнатилишининг асосини ўсмирнинг хайрихоҳлик, сабр-тоқат билан гумонсиз ва танқидсиз тингланиши ташкил этади. Шунингдек, амалий психологнинг ўз мижози томонидан ўсмирлик даври муаммолари хусусида чуқур билимга эга, тушунувчан, сезгир ва ишончга лойиқ инсон сифатида қабул қилиниши психокоррекцион жараённинг муваффақиятини таъминлайди.
2. Суицидал хавфга эга ҳиссиёт моҳиятини очиб бериш ўсмирнинг сўзсиз қабул қилиниши шароитида юз бериб, унинг ўзини-ўзи идрок этишини таъминлайди. Психологнинг ўсмирни хайрихоҳлик билан тингланиши, мавжуд эмоцияларга таъсир кўрсатишни осонлаштириб, тангликни зўриқишини самарали камайтиради.
3. Хулқ-атвор муаммоларини ечиш ва адаптив кўникмаларни сафарбар этиш, антисуицидал омиллар, эришган муваффақиятларни ўсмир учун аҳамиятли соҳаларда фаоллаштириш, унинг ўзини-ўзи ҳурмат қилишини, инқирозни ҳал қилиш учун ички имкониятларига ишонишини орттириш йўли билан рўёбга чиқади.
4. Шартнома тузиш, унинг ўсмир учун тушунарли атамаларда ифодаланиши, у билан психологик диагностика ва коррекция мақсади, вазифалари, уни ўтказиш муддатлари, ҳамкорлик фаолияти натижалари мажбуриятини тақсимлаш, субъект томонидан ўзининг суицидал тенденцияларининг мустақил назорат қилиниши, шунингдек, қабул қилинган қарорлар ва уларнинг бажарилишига жавоб бериш ҳақидаги келишувни назарда тутади. Психологнинг ижтимоий алоқалар ўрнатишида ўсмир учун аҳамиятли бўлган бошқа яқин кишилари ўртасидаги воситачилиги ҳам келишилади.
Қўллаб-қувватлашнинг асосий вазифаси - психологик диагностика ва коррекциянинг психологик аралашув босқичида амалга ошириладиган, суицидал хавфли тенденциялар фаоллигини пасайтирувчи, аффектив бузилишларда когнитив ўзгаришларга эришилгандагина ижобий натижа бўлиб ҳисобланади.
Иккинчи босқич –психологик аралашув ўзининг мақсади сифатида ўсмирнинг “бузилган” микроижтимоий соҳасини қайта қуриш (реконструкциялаш)ни белгилайди. Бу босқич ҳам бир неча даврларни ўз ичига олади.:
- муаммони ҳал этишнинг ўзига хос янги усулларини кўриб, таҳлил қилиб чиқиш;
- инқирозни ҳал этишнинг оптимал усулларини тўсиб қўювчи мослашмаган психологик установкаларни аниқлаш;
- мослашмаган психологик установкаларни псимхокоррекциялаш;
- терапевтик установкаларни фаоллаштириш.
Муаммонинг ўзига хос усулларини таҳлил қилиб чиқиш, энг аввало, ўсмирнинг микроижтимоий мослашувчанлигини енгиллаштирувчи, ўта аҳамиятли муносабатларни шакллантиришни таъминловчи эмоционал яқин шахсларни излаб топишни кўзда тутади.
Мослашмаган психологик установкаларни аниқлаш ва уларни психокоррекциялаш ўсмир учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Бунда у ёки бу қадриятнинг ўсмир ҳаётидан ҳам кўпроқ аҳамиятга эгалиги ҳақидаги тасаввурни шакллантириш, суицидал омилларни долзарблаштирувчи устувор қадриятни пасайтиришдан ташкил топади.
Психологик диагностика ва коррекциянинг учинчи, якуний босқичини мослашиш даражасини ошириш ташкил этиб, у ҳам бир неча даврлардан ташкил топади:
- мослашмаган психологик установкаларга нисбатан ўзини назорат қилиш кўникмаларини ишлаб чиқиш;
- ўсмирнинг микроижтимоий муҳитидаги аҳамиятли шахсларни психокоррекциялаш ишига жалб қилиш орқали ижтимоий қўллаб-қувватлаш доирасини кенгайтириш.
Мослашиш кўникмаларини шакллантиришнинг тренинг даври- ўсмирнинг низога нисбатан ўз позициясини ўзгартиришга қарор қилиши дақиқасидан бошланади.
Суицидал хулқ-атворли ўсмирлар билан ишлашнинг умумий тамойилларини қуйидагилар ташкил этади:
- биринчи лаҳзадан эмпатик, интенсив-эмоционал хайрихоҳлик туси, ўсмирга нисбатан норасмий муносабатни ўрнатиш;
- ўсмирнинг хоҳиш- истаклари, ташвишлари ва қўрқувлардан халос бўлишига имкон бериш;
- имкониятларини фаоллаштириш;
- анонимлилик талабига риоя этиш.
Ўсмирлар билан амалга ошириладиган биринчи суҳбат жараёнининг асосий вазифаларини қуйидагилар ташкил этади. Булар;
- эмоционал тангликни камайтириш;
- суицидоген ҳиссиётларини “тўсиб қўйиш”;
- ўсмирни қийин вазиятларни енгиб ўтишга сафарбар қилиш;
- ушбу инқироз жараёнидаги психологик шикастланиш (жароҳат) ҳолатлари эҳтимоли ва уларга адекват жавоб қайтаришга тайёрланиш;
- ўсмирнинг эътиборини муаммолли вазиятдан ўзининг ички муаммоларига қаратган ҳолда унинг навбатдаги психологик ёрдамини қабул қилишнинг мотивациясини кучайтириш.
Бу жараёндаги қийинчилик шундаки, нисбатан қисқа муддатли психологик диагностика ва коррекция жараёнида ўсмирнинг юксак мотивацияга эга бўлишида яққол кўринади.
Суицидал хулқ-атворли ўсмирларда, кўпинча эмоционал алоқа қилишнинг имкони пасайган, мотивация умуман намоён бўлишга улгурмаган бўлади. Шунинг учун ҳам ўсмир билан биринчи учрашув ва суҳбат ҳар икки томон, яъни ўсмир-психолог диадик муносабатининг қийматини белгилайди. Ўсмир шаклланган инқирозли вазиятдан чиқиб кетишни хоҳлайди, лекин таклиф этилган ёрдамни “Қабул қилишни истамайди”. Шу боис ҳам, улар билан ўзаро мақбул алоқаларни тиклаш ва ҳамкорлик, шунингдек, вазият таҳлилини аниқлашга қаратилган суҳбатнинг психологик тавсифи ҳақида сўз юритмоқ жоиздир. Ўсмир хулқ-атворини тадқиқ этишга доир суҳбатлар муайян тамойиллар асосида тузилиши керак.
Шуни таъкидлаш лозимки, ўсмирлар билан ўтказиладиган биринчи суҳбат давомида қўлланилган психологик усулларнинг барча йўналишлари унда кейинги ўзгаришлар мотивациясини яратишга қаратилмоғи лозим.
Биринчи усул –шахсий идентификацияни кучайтириш.
Иккинчи усул –вазиятни тизимлаштириш
Учинчи усул –вазиятнинг фавқулоддалигини енгиб ўтиш.
Тўртинчи усул –контекстга киришиш.
Бешинчи усул –кескинликни бартараф этиш.
Суҳбат методида қўлланиладиган психологик усуллар:
Биринчи усул– шахсий идентификациясини кучайтириш. Бунда ўсмирга дахлдор ижтимоий-демографик маълумотларни аниқлаш, унинг ёши, касб-хунари, оиладаги мавқеи ҳақидаги маълумотларни оғзаки баён этиши муҳимдир. Бу айниқса, вазиятли реакциялар пайтида ифодаланадиган шахс идентификациясидаги бузилишларни енгиб ўтишга ёрдам беради.
Иккинчи усул – вазиятни тизимлаштириш (структуралаштириш). Инқирозли вазият юзага келишининг сабаби ҳисобланмиш ҳодисалар кетма-кетлигини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.
Учинчи усул – вазиятнинг фавқулоддалигини енгиб ўтиш. Кўпгина ҳолларда ноқулай вазият ўсмир томонидан унинг шахсий камчиликлари ва хатти-ҳаракатлари оқибатида фақатгина унда содир этилган охирги, энг кескин ҳолат сифатида тасаввур қилинади. Аммо муҳим вазифа бундай вазиятларда кўплаб одамларнинг ҳаётида ҳам учраб туришини эҳтиёткорлик ва хушмуомалалик билан уқтириб ўтишдан иборат.
Тўртинчи усул – контекстга киришиш. Юзага келган қандайдир ноқулай шароит ўсмир томонидан кутилмаган, енгиб бўлмайдиган, чорасиз вазият сифатида идрок этилади. Аммо унинг тузилмаси ва динамикасини очиб бериш орқали, ўсмирнинг бу вазият узоқ вақт давомида шаклланганлиги, шахсий турмушда, аллақачон ўз аҳамиятини йўқотган баъзи бир ҳодисалар билан алоқадорлиги, бундан келиб чиқиб, у ўзгартирилиши мумкинлигини англашига ёрдам кўрсатилади.
Бешинчи усул – кескинликни бартараф этиш. Кўпинча вужудга келтирилган вазият ўсмир учун зудлик билан ҳал этилиши лозимдек бўлиб кўринади,лекин бу ўринда унинг яхшилаб ўйлаб кўриши ва қарор қабул қилиши учун вақти борлигини уқтириш керак. Суҳбат жараёнида кўпинча, шу нарса аёнки, ўсмир билан шунга ўхшаш кескин вазият бундан олдин ҳам содир бўлгани, аммо бу ҳолатни у аввал енгиб ўтиш имконини топишга эришган. Унинг нима учун эндиликда ушбу имкониятларни қўллай олмаётганлигининг сабабларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, мазкур вазиятга билан алоқадор бўлмаган яқин одамлари ҳақида тўла-тўкис маълумотни тўплаш ҳам муҳимдир. Чунки, кўпинча айнан ушбу референт гуруҳ шахслари – қариндошлари, дўстлари ўсмирнинг ушбу инқироз ҳолатини енгиб ўтишга ёрдам берувчи қўллаб-қувватлашнинг манбаи ҳисобланадилар.
Психологнинг суицидал хулқ-атворли ўсмирлар билан ишлаш тартиби узлуксиз қуйидагича олиб борилган
Биринчи суҳбат жараёнида психолог-психиатр ҳамкорликда ёки алоҳида психодиагностик тадбирлар ҳажмини аниқлайди: булар шахсни тадқиқ этиш мўжалланган ёки патопсихологик методикалар бўлиши мумкин.
Биринчи ёки иккинчи учрашувдан сўнг, биринчи босқичда психодиагностик хулоса асосида шифокор психолог билан биргаликда психокоррекция тадбирларини ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида бир қарорга келадилар. Агар коррекция тавсия этилса, психолог билан психиатр биргаликда унинг мақсади, ўтказилиш вақти ва методларини, шунингдек, учрашувлар сонини аниқлаштирадилар.
Иккинчи босқичда психологнинг 3-5 ҳафта давомида ҳафтасига ўртача иккита учрашув бевосита фаолиятини олиб бораётганида «умумийдан аниқликка (конкретликка), аниқликдан умумийликка» йўналтирилган касбий фаолиятнинг умумий режасини тузиш мақсадга мувофиқ.
Иккинчи босқич шартли равишда тўрт иерархиядан иборат бўлади: а) имкониятларни топиш; б) умумий тонусни кўтариш; в) ўсмирнинг теварак -атрофдаги оламни адекват баҳолаш қобилиятини; г) малакали ёрдамга нисбатан ишончини мустаҳкамлаш.
Умуман, иккинчи босқич ўсмирнинг атрофидаги аниқ муаммо ва вазифаларни ечиш учун ўтишига куч ва истак уйғотади, аниқ вазиятли ҳолатлар ўз қамрови, аҳамиятлилиги билан мақсадларга эришишга ишонтиради. Шунингдек ўсмирга ўз ҳаётий қадриятларини қайта кўриб чиқиш имконини беради.
Якуний босқичда маълум бир диагностик тестларни қайта ўтказиш (ретест) ва натижаларнинг психолог томонидан ижобий изоҳланишини назарда тутади.
Хорижий психолог ва суицидологларнинг диагностик-коррекцион ишига доир тажрибасидан фойдаланган ҳолда суицидалликнинг даражасини аниқлаш, ўз жонига суиқасд қилиш хавфини ўрганишда, ўсмир билан ўзаро келишув ташкил этадиган кенг қамровли клиник интервью, унинг суицидал хулқ-атвори психологик диагностикаси жараёнига тизимли ёндашувга имкон беради.
Клиник ва психологик маълумотларга асосланган ҳолда психологик коррекцион, профилактика курсини белгилаш мумкин бўлиб, унинг тезкор вазифасини ўсмирнинг психологик хусусиятлари ҳамда суициднинг типига мос тарзда замонавий методлар ёрдамида аниқлаш ташкил этади.
Ўсмирлик даврига хос суицидал хулқнинг психологик диагностикаси ва коррекцияси комплекс ҳамда дифференциал хусусиятга эга эканлиги туфайли бунинг учун бир қатор вазифаларнинг ҳал этилиши талаб қилинади:
- аффектив тангликни бартараф этиш ва суицидал хавф даражасини камайтириш;
- инқирозли вазиятларни ҳал этиш;
- постсуицидал ҳолатларни коррекциялаш;
- шахснинг ижтимоий-психологик мослашувчанлиги даражасини барқарорлаштириш.
- руҳий шикастланиш (посттравматик)вазиятларига нисбатан ўсмир муносабатини ўзгартириш;
- ўсмирнинг индивидуал ва ижтимоий турмушдаги мавжудликнинг кейинги мазмунини топиши, келажак мақсад ва режалар тузиши;
- ижтимоий-психологик мослашувнинг тикланилиши.
Шундай қилиб, ўсмирлар суицидал хулқ-атворининг психологик диагностикаси ва коррекцияси ўзида қуйидагиларни акс эттириши лозим:
- суицид хавфи бўлган вазиятларни билиш ва аниқлай олиш;
- суицидал хулқ-атвор механизмини тушуниш;
- суицидал хулқ-атворнинг психологик диагностикаси ва коррекциясини амалга ошириш кўникмасига эга бўлиш;
- суицид хавфи бўлган ўсмирлар билан психопрофилактик ишларни олиб бориш маҳоратига уқувчанлик.
Суицидал ҳатти – ҳаракатлар белгиларини аниқлашга ёрдам берадиган психодиагностик методикалар
Юқоридаги психодиагностик методикалардан ташқари қўйдаги методикалар ҳам суицидал ҳатти –ҳаракатлар белгиларини аниқлашга яқиндан ёрдам беради:
1. Патологик характерларни аниқловчи сўровнома (А.Е. Личко);
2. Толерантлик фрустрациясини аниқловчи тест (Розенцвейга);
3. Суицидал ҳавфли ҳаракатлар сўровнома (А.Г. Шмелева);
4. Ижтимоий – психологик мослашув сўровнома (К. Роджерса и
Р. Даймонда);
5. Сильвер проектив тести «Тарихингни чиз»
3.4. Ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш учун тавсиялар
Аксарият ҳолларда ўспирин ўз муаммоларини очиқ-ойдин айта олганидан хурсанд бўлади. Бундан ташқари, боланинг ўзини ҳис қилиш ҳолатлари ҳақида сўраб туриш, келажак хақидаги фикрларини билиш ва келгуси режаларини тузиши кераклиги ҳақида эслатиб туриш керак.
Болага кўтаринки кайфият ва унинг ўзига бўлган ишончини орттириш ва у албатта, олдига куйган мақсадларига эриша олишини сингдириб бориш лозим. Боланинг «доим норозилиги», «пала-партишлиги”ни юзига солмаслик
керак, яхшиси, унга унинг феъл-атворидаги устунлик ва ички кучли томонларини кўрсатиш керак.
Ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича психологларга тавсия қилинадиган чора-тадбирлар
Ўқувчилар билан:
“Ўзини англаш”, “Ўз-ўзига баҳо бериш”, “Атрофдагилар фикри”, “Сенинг ота-онанг”, “Тенгдошлар” каби психоанализларни олиб бориш (бунда тест, анкета ва проектив методлар орқали ташхисни ташкил этиб, ўқувчиларга “ҳаммаси сизларнинг келажагингиз учун” деган ижтимоий психологик установкалар билан бошлаш);
Ҳиссиётларни бошқариш, ижтимоий малакалар ва стрессларнинг олдини олиш борасида психологик тренинглар олиб бориш;
Ўзига ишонч ҳосил килиш, мақсад ва муваффақиятга йўналтириш борасида психологик тренинглар ўтказиш;
Шахсий фазилатларни ўстириш борасидаги психологик тренинглар ўтказиш;
Ўз-ўзини бошқариш мотивациясининг назоратини ошириш.
Илмий-амалий конференция, семинарлар, ўспиринлик даври муаммоларини муҳокама қилиш юзасидан баҳс-мунозараларни ташкил этиш;
Таниқли психолог олимлар, шифокорлар, имиджмикерлар, педагог олимлар, таниқли шоирлар, актёр ва актрисалар билан учрашувларни ўтказиш;
Мураббийлик соатлари, бунда амалиётчи психолог билан мазмунди давра-суҳбатлари, мулоқот ўрнатиш усуллари, низоларнинг олдини олиш, муаммоли вазиятлардан чиқиб кетиш, оиладаги муносабатлар, ўзига бўлган муносабат (ўзининг қобилиятлари, камчиликлари, ташқи кўринишини идрок этиш) каби масалаларни муҳокамага қўйиш.
Педагоглар билан:
Педагоглар кенгашида ўқитувчиларни ўспиринлик даврининг кечиш хусусиятлари, ўз жонига қасд қилувчилар шахси, ўз жонига қасд қилишга олиб келадиган сабаб ва омиллар ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлари ҳакида маълумотлар бериб бориш.
Ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг улар учун долзарб бўлган муаммоларни муҳокама қилувчи ҳамкорликдаги тарбиявий тадбирлар.
Ота-оналар билан:
Ота-оналар мажлисларида ўспиринлик даври кризиси ҳақида батафсил маълумотлар бериб бориш, кўпроқ ўз жонига қасд килишга олиб келувчи сабаблар, ўспиринларда ўз жонига қасд-қилиш ҳатти- ҳаракатлари пайдо бўлиши ва уларни олдини олиш чоралари ҳақида тарғибот-ташвикот ишларини олиб бориш.
Ота-оналар ва болаларнинг ўзаро муносабатлари юзасидан қўшма йиғилишлар ўтказиш.
Ота-оналарга болалар билан муносабатлар ҳақида психологик маслаҳатлар бериб бориш.
Ўз жонига қасд килишнинг олдини олишда педагогларга алоҳида
маслаҳатлар:
Ўспириннинг яшашга қизиқишини кучайтириш - педагогнинг бевосита
бурчидир. Агарда сизнинг фикрингизча, инсонда ўз жонига қасд килишга мойиллик бўлса ёки аввал бунга ҳаракат қилган бўлса ундан ўзингизни олиб кочманг.
Ўспирин ўз муаммоларини сизга айтишга қарор қилган бўлса ва сиз мавжуд вазиятдан даҳшатга тушганингизда ҳам, уни ўзингиздан итарманг. Ёдингизда тутинг, ўз жонига қасд килишга мойил бўлганлар камдан кам ҳолатда малакали мутахассисларга мурожаат этишади.
Агарда ушбу ўспиринда ўз жонига қасд килишга мойиллик сезсангиз,
ички туйғуларингизга ишонинг. Огоҳлантирувчи белгиларни рад этманг. Кафолатини бера олмайдиган ваъдалар берманг. Мисол учун, “албатта севган йигитинг қайтиб келади”.
Унга ёрдам бермоқчи эканингизни айтинг, мабодо, ўспириннинг хавфсизлигига таъсир этувчи сабабларни кўрсангиз, вазиятни сир сақлашга ҳожат йўқлигини тушунтиринг.
Ўзингизни хотиржам тутинг, нимани гапиришингиздан қатьий назар танкид қилманг.
Самимий гапиринг. Хавф канчалик жиддийлигини тушунишга ҳаракат килинг. Билиб қўйинг, ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар доим ҳам ўзини ўлдиришга олиб келавермайди. Аслида, ўспирин ўзини қийнаётган муаммо ҳакида айтиб, анча енгил тортиши мумкин.
Ўспирин бундай вазиятда мурожаат қилса, албатга, унга кўмак бера оладиган одам борлигига ишонтиришга ҳаракат қилинг.
Қарорларни (мисол учун, бизга ҳозир энг кераклиги тўйиб ухлаб олиш, эрталаб эса ўзингни анча яхши ҳис этасан) каби соддалаштирманг.
Ўспиринга ҳиссиётлар ҳақида гапирмоқчи эканлигингизни кўрсатинг, бундай ҳис-туйғулар учун уни айбламанг.
Ўспиринга можароли вазиятни тўла таҳлил қилишида ёрдам беринг, кучли стресс унга вазиятнинг асл ҳолатини кўришига халақит бераётганлигини тушунтиринг. Унга билдирмаган ҳолда бирор ечимни ўртага ташлаб, шу ечимни топишига йуналтиринг.
Стрессни ечишида ёрдам берадиган инсонлар ёки жойларни топишига ёрдам беринг. Имкон кадар босимни сусайтиришга ҳаракат қилинг.
Ўспиринга тушунтиринг, мавжуд ҳиссиёти бутун умр давом этмайди. Кучли руҳий изтиробларни бошидан кечираётган ўспиринга унинг учун аҳамиятли бўлган инсонлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган психологик ёрдам 90 фоиз ҳолатда вазиятнинг ижобий томонга ўзгаришига олиб келади!
Суициднинг олдини олиш бўйича услубий тавсиялар
Болаларда суицидал хулқ-атвор аломатларини кўрганда қандай чоралар кўриши мумкин?
Суицидга мойил ёшлар одатда тўғридан-тўғри ёрдам излашмайди: шунга қарамай, уларнинг ота-оналари, муассаса маъмурияти ёки тенгдошлари огоҳлантирувчи аломатларни аниқлаши ва ўсмирни сақлаб қолиш учун қандайдир чораларни кўриши мумкин.
Инсонга қулоқ тутиш орқали унинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин! Агар сиз ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган бирорта одамни билсангиз ёки “унда суицидга мойиллик бор” деган гумонда бўлсангиз, у ҳолда, ҳаётини сақлаб қолишда унга ёрдам беришингиз мумкин, бунинг учун шунчаки унинг айтганларига қулоқ тутинг! Ўзини ўлдиришга чоғланган одамлар кўпинча “менинг ҳеч кимга керагим йўқ”, “менинг бошқа иложим йўқ” ва “мен ҳақимда ҳеч ким қайғурмайди” деб ўйлайдилар.
Одамларни тинглаш орқали улар билан содир бўлаётган ҳодисаларга ва содир бўлиши мумкин бўлган нарсаларга бефарқ эмаслигимизни намоён этамиз.
Ота-оналар муассаса маъмурияти ёки ижтимоий марказларга иложи борича тезроқ ёрдам сўраб, мурожаат қилишлари керак.
Шунингдек, таълим муассасаси маъмурияти ва психологи бундай ўқувчиларни доимий равишда кузатиб бориши ҳамда парасуицидал ҳолатдан тўла чиқиб кетгунча улар билан бирга бўлиши лозим.
Суицидал хулқ-атвор аломатлари кузатилганда қуйидаги дастлабки қадамларни қўйиш лозим:
• осойишталикни сақлаш;
• бу одамнинг хотиржамлиги ҳақида қайғуриш;
• уни бошдан-оёқ тинглаш;
• ёрдам албатта берилиши мумкинлиги ва доимо ҳам ўзини бундай ҳис қилмаслигига уни ишонтириш;
• сўроқ қилиб, қораламаслик;
• уларни доимий равишда кузатиб юриш, уларни бу ҳолда ёлғиз ташлаб қўймаслик;
• танага шикаст етказиши мумкин бўлган воситаларни кўздан панароқ жойга олиб қўйиш;
• ёрдам сўраб, мурожаат қилиш.
Нима қилмаслик керак?
• азият чекаётган одам муаммоларини “йўл-йўлакай” ҳал қилишга уринмаслик;
• сиздан сўрашмаган маслаҳатларни бермаслик;
• инсоннинг ҳиссиётлари ноўрин ва аҳамиятсиз экани ҳақида гапирмаслик (масалан, “бу арзимаган нарса” дея гапирмаслик);
• шахсий муаммолар ҳақида гапирмаслик (бу каби йўл пессимистик кайфиятни кучайтириши мумкин).
Таълим муассасаларида ўзини ўлдиришга уриниш ёки ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳақида маъмурият, айниқса, ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини ҳабардор қилиш бўйича махсус йўриқномалар бўлиши лозим. Бу чоралар ўз жонига қасд қилиш кластеризациясининг, яъни “юқувчанлик эффекти” юзага келишининг олдини олишга қаратилган. Ўз жонига қасд қилган одамга мутлақо нотаниш бўлган ўсмир йигит ва қизлар ҳам бу одамнинг хатти-ҳаракатига тақлид қилиши ва пировардида улар ҳам жонига қасд қилишлари мумкин.
Муассаса ходимлари бошқа ўқувчиларга нисбатан хуш-ёрликни оширишлари учун ўз жонига қасд қилиш ҳолати ёки суицидал уриниш ҳақида эҳтиёткорлик билан, аммо объектив тарзда ота-оналарни хабардор қилишлари керак.
ХУЛОСА
Суицид муаммоси бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, инсон ҳаётидаги энг хота қарор ҳисобланади. Суицид муаммосининг узоқ йиллар давомида ёпиқлиги таълим- тарбия жараёни мутасадди ходимларининг ўсмирлардаги суицидал фаоллик билан боғлиқ инқирозли вазиятларда зарур педагогик-психологик ёрдамни кўрсата олмасликларига сабаб бўлди. Суицидал уринишлар содир этган ўсмирларда шахслилик ва эмоционал жабҳа бузилишлари кузатилади. Суицидент ўсмирлар шахсининг мотивацион-эҳтиёж соҳасини таҳлил этиш, содир бўлаётган суицид ҳодисаларини тушунишда зарур ва муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Суицидал уринишларга олиб келиши мумкин бўлган, оиладаги ва шахслараро муносабатлардаги низоли вазиятлар, шахсий қадриятларни етарлича ҳис қила олмаслик, ўзини-ўзи назорат қилиш ҳамда баҳолашдаги ноадекватлик ҳисобланиб,улардаги долзарб эҳтиёжларнинг қондирилишига тўсқинликнинг асосий омилларидан бири ҳисобланиб, коррекцион тадбирларни амалга оширишда комплекс ёндашувни талаб этади.
Ўсмирлар суицидал хулқ-атвори психокоррекцияси, суицидаллик даражаси унинг руҳий ҳолати бўйича аниқ, чуқур ҳамда тезкор диагностикани амалга оширишда психологик-педагогик таъсир доираси, усул ва воситаларини аниқ танлаш ётади. Ўсмирларда ўз-ўзини намоён эта олиш имкониятларини топишга ёрдам бериш, уларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ижтимоий фойдали фаолиятга йўналтириш, истиқболли мақсадларга интилиш мотивациясини шакллантириш, коррекцион тадбирларни режалаштиришнинг мақсад ва вазифаларини белгилайди.
Психологик профилактик тадбирлар замонавий психология фанидаги мавжуд илмий назарияларга асосланган бўлиб, педагоглар, ота-оналар, амалиётчи психологлар,маҳалла фаоллари, тиббиёт ва ижтимоий хизмат ходимларига ўсмир ҳаёти ва саломатлиги учун масъулият ҳиссини юклайди. Шу ўринда психологларга суициднинг олдини олишга қаратилган қуйидаги тавсияларни бериш мумкин:
· Ҳар бир таълим тизимида фаолият юритаётган психолог ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини яхши билиши, жамоадаги руҳий-маънавий муҳитдан бохабар бўлиши ва уни яхшилаши зарур;
· Психолог тарбияси оғир ва турли воқеалар сабаб тушкунлик ҳолатига тушиб қолган ўқувчиларни аниқлаши, уларнинг оиласини тўлиқ ёки нотўлиқ турга мансублигини ўрганиши лозим;
· Ота-оналар ва коллеж ёки мактаб ўртасида ҳамкорликни такомиллаштириш, педагогларда ота-оналар билан ишлаш режасини ўқувчи психологиясига, унинг ўтиш давридаги руҳий ҳолатига қаратиши;
· Оилада ота-оналарнинг фарзандларининг барчасига бир хил муносабатни шакллантириш, болани камситмаслик ёки уни ҳаддан зиёд эркаламаслик, оилада кун тартибини тўғри йўлга қўйишни ота-оналарга тушунтириш;
· Ўқувчини ёлғизлатиб қўймаслик, ўқувчидаги ҳар бир ўзгаришни катталар илғаши ва олдини олиш чорасини топиш, болани дўст танлашига кўмаклашишни педагоглар ва ота-оналарга тушунтириш;
· Суицид содир этган ўсмир билан суҳбатни у хоҳлаган пайтда олиб бориш, бошқалардан олган маълумотни унга билдирмаслик;
· Ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашиш, унинг муаммоларини қандай ҳал этиш йўлларини топиш;
· Диний нуқтаи назардан ўз жонига қасд қилувчиларга қаратилган таъқиқларнинг мазмунини қулай вақтларда ёшларга эслатиб туриш;
· Фанатларча бирор нарсага ружу қўйган ўқувчини эътиборсиз қолдирмаслик;
· Интернетда узоқ вақт ўтирадиган боланинг хулқини назоратсиз қолдирмаслик;
· Ўқувчилар ўртасида суицидни келтириб чиқарувчи омиллар, уни олдини олиш чораларини топиш, содир этилган тақдирда ҳам ҳодиса тафсилотини ўсмирлар ўртасида муҳокама қилмаслик;
· Педагоглар билан ўқувчилар ўртасида зиддиятнинг бўлмаслиги чораларини кўриш, ўтиш даврида ўсмир билан ишлашнинг оптимал қоидаларига қатъий риоя қилиш, ўсмир шахсини ҳурмат қилиш;
· Коллеж ёки мактабларда психолог фаолиятини тубдан ўзгартириш, нохуш воқеа содир бўлганда психологнинг иш режасини бажарилишини қайта кўриб чиқиш;
· Суицид содир этган ўқувчининг яқинлари билан алоҳида суҳбатлар ўтказиш, учрашув тафсилотини ўқувчига айтмаслик;
· Коллеж ёки мактабларда турли маърифий кечалар ўтказиш, тўгараклар ишини жонлантириш, спорт мусобақаларини кўпроқ ташкил этиш ва уларга ўқувчиларнинг барчасини жалб қилиш ҳамда маъмурият, касаба уюшма қўмитаси томонидан истеъдодли, ғолиб ўқувчиларга эсдалик совғаларини уюштириш;
· Нотинч, нотўлиқ, шароити оғир оиладан чиққан ўсмирларга коллеж ёки мактаб раҳбариятининг, касаба уюшма қўмитасининг моддий ёрдамларини уюштириш;
· Нотўлиқ оиладан чиққан ўсмирлар ва ота ёки онанинг бандлиги, иш билан таъминланганлиги ҳамда оиланинг ижтимоий алоқаларига эътибор бериш;
· Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича жиноий ишнинг қўзғатилишига эришиш, мавжуд қонунчилик нормаларини қайта кўриб чиқиш;
· Ажрим бўлган оилаларда отанинг ўз фарзанди тақдирига масъуллигини ошириш бўйича тушунтириш ишларини жонлантириш;
· Психологнинг оилада зўравонлик ҳолатларини барҳам бериш мақсадида доимий семинар-тренингларда малакасини оширишга эришиш,
· Психолог ихтисослиги бўйича кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш;
· Психолог мунтазам ўз устида ишлаши, ўқувчисининг айни пайтдаги муаммоларини аниқлай билиши ва уларга ёрдам бериши;
· Коллеж ёки мактабларнинг руҳий муҳитини яхшилаш асосида ёшлар фаоллигини ошириш;
· Вилоят бўйича ҳар йили суицид муаммолари бўйича ҳар бир коллеж ёки мактаб кесимида таҳлилий-аналитик тадқиқотлар ўтказиш ва хулосаларини раҳбариятга тақдим қилиш.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. И.А.Каримов Юксак маънавият – енгилмас куч. -Т.: «Маънавият», 2009
2. И.А.Каримов Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. – Т.: “Ўзбекистон”, 2002.
3. И.А.Каримов Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият. – Т.: 2006.
4. А.Г.Амбрумова, В.А.Тихоненко Диагностика суицидального поведения // М.: Минздрав, 1990.
5. Амбрумова А.Г., Тихоненко В.А. Суицид как феномен социально – психологической дезадаптации личности. Актуальные проблемы суицидологии. М., 1978.
6. Ю.Р.Вагин Профилактика суицидального и аддиктивного поведения у подростков. - Пермь, 1999.
7. В.Ф.Войцех Факторы риска повторных суицидальных попыток // Социальная и клиническая психиатрия. - 2002.
8. Б.М.Умаров Болалар ва ўсмирлар суицидининг ёш ва ижтимоий-психологик хусусиятлари: Психол. фанлари номзоди дис. – Тошкент: ТДПИ, 1993.
9. Г.Б.Шоумаров, Э.Ш.Усманов, Б.М.Умаров Предупреждения суицида в рамках психологичической службы в школе. (психологические аспекты совершенствования) Ташкент 1995 г.
10. Э.Ш.Усманов Ўзбек хотин-қизлари суицидал хулқининг (ўз-ўзини ёндириш) ижтимоий психологик ва ёш хусусиятлари. Тошкент: ТДПИ, 1993.
11. Ш.Я.Салимов Жонига қасд қилиш хулқ-атворининг тузилиши ва унинг тавсифи.//“Суицид ҳолатларини олдини олишда психологик тайёргарлик масалалари” илмий-амалий семинар материаллари тўплами. – Т., 2013.
12. Н.А.Соғинов Ўзбекистонда суицид ҳолатларини тадқиқ этиш: муаммо ва ечимлар. // ЎзР.ИИВ ОҲТБЮ “Суицид ҳолатларини олдини олишда психологик тайёргарлик масалалари” илмий-амалий семинар материаллари тўплами. 2013 йил 18 октябр, Тошкент, 2013.
13. Суицидология: прошлое и настоящее: Проблема самоубийства в трудах философов, социологов, психотерапевтов и в художественных текстах. - М: «Когито-Центр», 2001.
14. А.Аптер Самоубийства и суицидальные попытки у молодежи. В кн.: Напрасная смерть: причины и профилактика самоубийств. Смысл, 2005
15. Р.В.Власовских, Р.А.Хальфин Опыт применения многопрофильного подхода при работе с подростками, совершившими суицидальные действия. Журн. мед. критических состояний. 2005.
16. Э.Гроллман Суицид: превенция, интервенция, поственция. //Суицидология: Прошлое и настоящее: Проблема самоубийства в трудах философов, социологов, психотерапевтов и в художественных текстах.- М., 2001.
17. В.Т.Кондрашенко Суицидальное поведение//Психология экстремальных ситуаций (сост. К. Сельчёнок, А. Тарас), - М., 1988.
18. Н.В.Конончук О психологическом смысле суицидов// Психологический журнал - Том 10 – 1989.
19. В.В.Нечипоренко Некоторые аспекты суицидального поведения у акцентуированных личностей в юношеском возрасте. Саморазрушающее поведение у подростков. Сб.науч. трудов. Л., 1991.
20. Н.Тайлоқов Вояга етмаганлар ўртасида суицид ҳолатларнинг олдини олиш. «Камалак» нашриёти. Тошкент: 2017.
21. А.К.Шамшетова, Э.С.Сулетбаева., М.К.Ержанова Таълим муассасаларида суициднинг психопрофилактик чора-тадбирларини ташкил этиш. Нукус 2015.
Иловалар
ЎҚУВЧИ – ЁШЛАР ЎРТАСИДА СУИЦИДАЛ ҲОЛАТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА КОРРЕКЦИЯ ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ
Мақсад: Иштирокчиларда суицидга мойиллик холатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, уларнинг эмоционал ҳолатидаги зўриқишларнинг даражасини пасайтириш.
Вазифалар:
ü иштирокчиларнинг бир бирлари тўғрисидаги тасаввурларни кенгайтириш;
ü шахс ҳолати ва кайфиятларини барқарорлаштириш;
ü жамоада ижобий муҳитни яратиш;
ü ижтимоийлашувга ёрдам бўладиган кўникма, малакаларини шакллантириш;
ü тренинг иштирокчиларини ўзларини, бир-бирларини ва бошқаларни тушунишга ўргатиш;
ü гуруҳ ичида «биз» ҳиссиётини шакллантириш.
ü Иштирокчиларнинг эмоционал-ҳиссий зўриқишларини батараф этишга ёрдам бериш
ü Ҳаётий қийин вазиятларда иштирокчиларнинг руҳий зўриқишларини бартараф этиш кўникмасини шакллантириш
Кутилаётган натижалар:
ü Иштирокчиларнинг ички муҳитидаги об-ҳавони аниқлаш;
ü Иштирокчилардаги зўриқишнинг келиб чиқиш сабабини аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш;
ü Ҳаётга нисбатан қизиқишни ва ижобий қарашларни шакллантириш;
ü Иштирокчиларнинг ўзига нисбатан ишонч ҳиссини ошириш;
ü Ирода хусусиятларини шакллантириш;
ü Ўз ички “Мен”идан ёрдам топишга ўргатиш;
ü Кайфиятни кўтариш.
Қоидалар:
Ягона микрофон қоидаси (кимни қўлида микрофон бўлса ўша одам гапиради);
Фаоллик қоидаси (ролли вазиятларда ҳар бир киши ўзига мавжуд билим, кўникма ва малакасидан фойдаланиш);
“Шу ерда ва ҳозир” қоидаси (тренинг қатнашчиларининг ҳис-туйғулари, кечинмалари ва муносабатларини тренинг доирасида кўриб чиқиш ва уларни келажак ёки ўтмиш билан боғламаслик керак);
Регламент қоидаси (Тренинг қатнашчилар ўз фикрларини аниқ, лўнда, қисқа баён этишлари керак);
Сирлилик қоидаси (машғулот жараёнидаги барча кечинмалар гуруҳдан ташқаридаги чиқиши мумкин эмас);
№ |
Машғулотнинг номи |
Машғулотга ажратилган вақт |
Кутилаётган натижалар |
1. |
Кириш. Гуруҳий нормаларни ишлаб чиқиш. |
5 дақиқа |
Тренер: Гуруҳ нормаларини ишлаб чиқиш тренинг жараёнини самарали ўтишига олиб келади. |
2. |
Иштирокчилар кутувларини аниқлаш |
5 дақиқа |
Тренер: Иштирокчиларнинг тренингдан кутаётган натижаларни аниқлаб олишдан иборат. |
3. |
Танишув: "Исмлар-фазилатлар" |
5 дақиқа |
Тренер: Иштирокчиларнинг бир бирлари ҳақида маълумотга эга бўлишларини таъминлаш ва гуруҳда ижобий муҳитни яратишдан иборат |
4. |
Асосий қисм: Психогимнастик машқ:
Мевали салат |
10 дақиқа |
Тренер: Иштирокчиларнинг фаоллигини ошириш, тортинчоқлик ҳиссини бартараф этиш ва гуруҳни уюштиришдан иборат |
5. |
“Ўз “Мен”имдан хат”
|
20 дақиқа |
Тренер: Ҳаётий ўзгаришлар, нохушликдар даврида иштирокчиларда ўз ички “Мен”идан ёрдам олиш, шифо топиш, тинчликка эришиш кўникмасини шакллантириш |
6. |
«Мумкин эмас...»
|
20 дақиқа |
Тренер: Гуруҳга иштирокчилар орасида илиқ муносабатларни уйғотиш, ҳаётга нисбатан қарашларини ижобий томонга ўзгартиришдан иборат. |
7. |
Якуний қисм: “Кўринмас совға ва самимий тилак” |
10 дақиқа |
Тренер: Тренингни якунлаш ва иштирокчиларнинг бир-бири ҳақида ижобий таассуротларни уйғотишдан иборат. |
8. |
Қайта алоқа Мен бугун тренгингдан ... |
5 дақиқа |
Тренер: Ҳар бир иштирокчидан шу мавзуда фикр сўралади. Кутувлар ўзини оқладими? |
Машғулотнинг бориши
I. Кириш
Танишув: "Исмлар — фазилатлар"
Мақсад: Бу ўйин гуруҳ иштирокчиларининг кайфиятини кўтариш, иштирокчилар ўзларини эркин ҳис қилишлари учун ташкил қилинади.
Кўрсатма: Ҳар бир иштирокчи бирон-бир исмнинг биринчи ҳарфи билан бошланадиган шахснинг ижобий характер хусусияти, киши фазилати номини айтиш лозим (Масалан, Рашид — ростгўйлик, Мурод — мардлик ва ҳоказо).
II. Асосий қисм
Мевали салат
Мақсад: Иштирокчиларнинг фаоллигини ошириш, тортинчоқлик ҳиссини бартараф этиш ва гуруҳни уюштириш.
Машқнинг олиб борилиши: Ўйин иштирокчилари доира шаклида ўтириб олишади, улардан биттаси (чақирувчи) ўртада туради. У учта одамдан энг яхши кўрган мевасининг номини айтишини сўрайди ва кейин доира бўйлаб юриб, ўзидан бошлаб ҳар бир иштирокчига айтилган уч хил меванинг номи билан «исм» қўйиб чиқади. Масалан, агар мевалар — олма, анор, узум бўлса, ўзига «олма» деб ном қўяди ва қолганларга ҳам шу тарзда ном қўйиб чиқишни давом эттиради (иштирокчиларннг ҳаммасига исм қўйилмагунча). Шундан сўнг бошқаларга ном берган ўртадаги одам мевалардан бирортасининг (масалан, олма) номини айтса, барча «олмалар» ўринларини алмашишлари лозим бўлади, ўртадаги одам эса улардан бирининг ўрнига ўтириб олишга ҳаракат қилиши керак. Туриб қолган одам чақирувчи бўлади. Агар ўртадаги одам «мевали салат» деса барча иштирокчилар ўринларини алмашадилар.
Бу ўйин жуда қизикарли ва жалб қилиш хусусиятига эга булиб, иштирокчилар ўртасидаги барьерни йўқотишга ва уларни тез ўйлаб, тез ҳаракат қилишга ундайди.
“Ўз “Мен”имдан хат”
Мақсад: Ҳаётий ўзгаришлар, нохушликдар даврида иштирокчиларда ўз ички “Мен”идан ёрдам олиш, шифо топиш, тинчликка эришиш кўникмасини шакллантириш
Кўрсатма: Қулай ва эркин ўтириб олинг, кўзларингизни юминг. Сиз бир тепаликда турибсиз. Ҳаво тоза, осмон мусаффо, атрофингизда ям-яшил кўклам, гуллар чиройли очилган. Тонгги шабада юзингизни силаяпти, сизнинг оёқларингиз ерда мустаҳкам турибди. Бирмунча вақт ўз ҳиссиётларингизга қулоқ солинг ва диққат билан атрофини кузатинг. Атрофингизни томоша қилиб, унча узоқ бўлмаган тоғга кўзингиз тушди. Нигоҳингиз тоғнинг учида тўхтаганида сиз ўзингизни улғайгандек ҳис қиляпсиз. Сиз бу тоққа чиқишни бошладингиз ва бу машшақатли иш эканлигини ҳис қиляпсиз: Оёқларингиз чарчаяпти, чуқур нафас олишга тўғри келяпти, аммо сиз танангиз ҳаётий куч билан тўлаётганини ҳамда ўз энергиянгиз исссиғини ҳис қиляпсиз. Ҳаво аста секинлик билан салқинлашяпти товушлар йўқоляпти, булутлардан ошиб ўтиб яна осмонни кўряпсиз. Қуёш ёрқин чарақлаяпти. Сизнинг танагиз анча енгил туюлмоқда. Энди сиз чўққидасиз. Сиз гўзал табиатни юқоридан кузата олиш имконига эга бўлганингиздан қувоняпсиз. Қўшни тоғлар, узоқдан кўринаётган уйлар...
Узоқда сиз кимнидир кўряпсиз, аввалига у кичкинагина ёрқин нуқта бўлиб кўриняпти. Сиз бу кутилмаган учрашув бўлишини ҳис қиляпсиз. Сизга меҳрибон, донишманд инсон учрайди, у сизни эшитади ва сиз нимани билмоқчи бўлсангиз ўшани айтиб беради. Мана сиз бир-бирингизни кўрдингиз ҳамда у томон юришни бошладингиз. Бу инсон ёнингизда эканлиги сизни қувонтиряпти ва куч бағишлапти. Сиз унинг кўзларига қарашингиз мумкин, у эса сизга мулойим табассум қиляпти. Сиз у билан исталган нарса ҳақида гаплашишингиз ва жавоб олишингиз мумкин ...
Бу инсмон билан бир неча минут гаплашинг, бир неча сонияда сиз узоқ суҳбат қуришингиз мумкин ... Энди хайрлашиш вақти келди. Аста секинлик билан орқага қайтинг ...
Ҳозир сиз у ердан қайтиб келганингиздан сўнг сиз ўша донишманд кишидан хат олганингизни тасаввур қилинг. Айни дамда ўша дорнишманддан келган хатни ёзишга сизда 10 минут вақт бор. Бу хатда сиз тоғнинг чўққисида нималарни билганингизни, ҳиссиётларингизни ёзишингиз мумкин.
Иштирокчилар хатни ёзиб бўлгач муҳокамага ўтилади. Муҳокамада иштирокчилардан хоҳловчилар ўз ҳиссиётлари билан, кўзини юмиб тасаввур қилган ҳолида қандай кечинмаларни ҳис қилганларини гапиришлари мумкин.
«Мумкин эмас...»
Мақсад: Гуруҳга иштирокчилар орасида илиқ муносабатларни уйғотиш, ҳаётга нисбатан қарашларини ижобий томонга ўзгартириш.
Машқнинг олиб борилиши:
Гуруҳ иккига бўлинади. Биринчи гуруҳ ўз истак-хоҳишларини баён қилади, иккинчи гуруҳ эса бунга рад жавобини бериши керак. 10 минутдан кейин гурухлар ўз ўринларини алмашадилар. Ўйин тахминан қуйидагича бошланиши мумкин:
- Мен бугун кечқурун дискотекага бормоқчи эдим.
- Йўқ, мумкин эмас, кеч бўлиб қолади.
Ўйиндан сўнг хоҳишларни рад қилиш учун қўлланилган далиллар, уларнинг сабаблари ва мазмуни тахлил қилиб чиқилади. Бошловчи қуйидагича хулоса қилса бўлади: «Асосли ва асоссиз рад этишлари бор. Кўпинча сизга баъзи тақиқлар асоссиздай туюлиши мумкин, бироқ уларда хам мақсад, мазмун борлигини инкор эта олмаймиз. Агар биз истагимиз нега рад этилаётганлигини англасак, тушунсак, бунга кўнишимиз осонроқ бўлади. Баъзан ўзимиз қилаётган ҳатти-ҳаракатларимиз, истагимиз ноўрин эканлигини ҳам англаб турамиз. Бундай ҳолда тушунишимиз қийин бўлган кечинмаларни ҳис қиламиз».
III. Якуний қисм
“Кўринмас совға ва самимий тилак”
Мақсад: Тренингни якунлаш ва иштирокчиларнинг бир-бири ҳақида ижобий таассуротларни уйғотиш.
Машқнинг олиб борилиши: Иштирокчилар давра қуриб олишади. Бошловчи қўлида нарсани ясаш мумкин бўлган кўринмас пластилин борлигини ва иштирокчилар ундан совға ясаб, ўнг томонидаги иштирокчига узатишлари ва шу билан бир қаторда қалбдаги “қайноқ” тилакларини билдиришлари лозимлигини айтади. Совға ясалади ва қабул қилиб олингач, яна бошқатдан совға ясалиб, навбатдаги иштирокчига тилак билан бирга тақдим этилади. Шу тариқа барча "совға ва тилакларни" қабул қилиб олмагунича бу ҳаракатлар такрорланади. Тренингни охирида тренер иштирокчиларга ташаккур билдиради ва самимий тилаклар билан машғулотни якунлайди.
Қайта алоқа
Мен бугун тренгингдан ...
Ҳар бир иштирокчи шу мавзуда ўз фикрини билдириб ўтади.
Кутувлар ўзини оқладими?
№ |
Машғулотнинг номи |
Машғулотга ажратилган вақт |
Кутилаётган натижалар |
1 |
Кириш. Гуруҳий нормаларни ишлаб чиқиш. |
5 дақиқа |
Тренер: Гуруҳ нормаларини ишлаб чиқиш тренинг жараёнини самарали ўтишига олиб келади. |
2 |
Иштирокчилар кутувларини аниқлаш |
5 дақиқа |
Тренер: Иштирокчиларнинг тренингдан кутаётган натижаларни аниқлаб олишдан иборат. |
3 |
Танишув: “Сизда бор менда йўқ”
|
10 дақиқа |
Тренер: Иштирокчиларнинг ижобий хислатларини ўзига ва бошқаларга намойиш этиш. |
4 |
Асосий қисм:
“Умрнинг сўнгги 30 куни” |
30 дақиқа |
Тренер: Иштирокчилар ҳаёт қадри ва ҳаётга нисбатан қизиқиш, яшашга нисбатан интилишни уйғотиш. |
5 |
Психогимнастик машқ: “Атом-молекула”
|
10 дақиқа |
Тренер: Иштирокчиларнинг фаоллигини ошириш, стрессларни бартараф этиш ва кайфиятни кўтариш. |
6 |
Чигилни ечиш.
|
25 дақиқа |
Тренер: Иштирокчиларда биргаликда ҳаракат қилиш орқали муаммоларни ҳал этиш кўникмасини шакллантириш. |
7 |
Якуний қисм: “Охирги тилак” |
10 дақиқа |
Тренер: Тренингни якунлаш ва иштирокчиларнинг бир-бири ҳақида ижобий таассуротларни уйғотишдан иборат. |
8 |
Қайта алоқа Мен бугун тренгингдан ... |
5 дақиқа |
Тренер: Ҳар бир иштирокчидан шу мавзуда фикр сўралади. Кутувлар ўзини оқладими? |
Машғулотнинг бориши
I. Кириш
Танишув: “Сизда бор менда йўқ”
Мақсад: Иштирокчиларнинг ижобий хислатларини ўзига ва бошқаларга намойиш этиш.
Машқнинг олиб борилиши: Иштирокчилар ўзида йўқ аммо ёнидаги шеригида мавжуд бўлган яхши ҳислат ҳақида айтишади ва унинг қўлидан тутиши керак.
Иштирокчилар кутувини аниқлаш: Иштирокчиларнинг шу кундаги тренинг машғулотидан нимани кутаётганлигини аниқлаб олиш
II. Асосий қисм
“Умрнинг сўнгги 30 куни”
Мақсад: Иштирокчилар ҳаёт қадри ва ҳаётга нисбатан қизиқиш, яшашга нисбатан интилишни уйғотиш.
Машқнинг олиб борилиши: Иштирокчилар бир варақдан қоғоз олишади. Тренер томонидан иштирокчилар кўзларини юмишлари сўралади, сўнг қуйидагича установка берилади: “Эрта тонг, илиқ ҳаво, майин шабада. Осмонда қуёш заррин нурларини сочиб, қушлар сайраб ҳаётга завқ бошламоқда. Кўчада инсонлар ва улар бахтли. Сиз нимадир сабаб бўлдию шифокор ҳузурига текширувдан ўтиш учун бордингиз. Керакли текширувлар амалга оширилди ва шифокорингиз қўлида сизнинг ташхисингиз ёзилган қоғоз билан кисман қўрқув ва хаяжонли нигоҳлар билан сизга юзланди. Маълум вақтли сукунатдан кейин минг бир ҳижолат билан шифокор гап бошлади: “Ушбу қоғозда сизнинг ташхис натижангиз. Натижалар шуни кўрсатмоқдаки, сизда ҳали тиббиёт шифо топишга ожизлик қилган касаллик аниқланди. Сизда яшаш учун берилган имконият бор йўғи 30 кун. Бу ҳам оз фурсат эмас, ушбу фурсат ичида сиз бир қанча мақсадларингизни амалга оширишга улгуришингиз мумкин”. Ана энда қоғозга 30 кун ичида қандай ишларни амалга оширишингиз ҳақида ёзинг”.
Бу вақтда тренер маълум бир вақтда кунларни санаб туради:
1 - кун
2 - кун
3 - кун 30 секунд оралиғида
4 - кун
5 - кун
6 - кун
7 - кун
8 - кун 25 секунд оралиғида
9 - кун
10 - кун
11 - кун
12 - кун
13 - кун 20 секунд оралиғида
14 - кун
15 - кун
16 - кун
17 - кун
18 - кун 15 секунд оралиғида
19 - кун
20 - кун
21 - кун
22 - кун
23 - кун 10 секунд оралиғида
24 - кун
25 - кун
26 - кун
27 - кун
28 - кун 5 секунд оралиғида
29 - кун
30 - кун
Сўнг иҳтиёрий иштирокчилардан ўқиб бериш сўралади. Тренер томонидан қўшимча саволлар берилади. Сўнг қоғозлар икки букланади, иштирокчилар кўзларини юмади ва тренер томонидан яна қуйидагича кўрсатма берилади: “бугун 30 кун. Сиз учун берилган имкониятнинг охирги куни, сиз учун отган сўнгги тонг. Шу пайт эшик қўнғироғи чалинди. Не кўз билан кўрдингизки эшик олдида сизга 30 кун аввал ташхис натижасини билдирган шифокор. Унинг юзида яна ўша қўрқув ва яна ўша ҳаяжон. Қўлида 30 кун аввал сизнинг ҳаётингизни буткул ўзгартириб юборган яна худди шундай қоғоз. Бир озлик сукунатдан сўнг шифокор гап бошлади: “Сизга 30 кун аввал қўйилган ташхис сизга тегишли эмас. Бу қоғозда сизнинг ташхисингиз. Ташхис натижалари шуни кўрсатдики сиз мутлақо соғломсиз”. Қўлингиздаги қоғозни йиртиб ташланг”.
“Атом-молекула”
Мақсад: Иштирокчиларнинг фаоллигини ошириш, стрессларни бартараф этиш ва кайфиятни кўтариш.
Машқнинг олиб борилиши: иштирокчилар давра бўйлаб хаус харакатида бўладилар. Тренер томонидан маълум бир сон айтилиши билан (масалан, атом-5, атом-8, атом-3 ва ҳ.к.) иштирокчилар шунчадан бўлиб бирлашадилар. Таркибга кира олмаган иштирокчилар ўйинни тарк этишади. Охирида икки иштирокчи қўлгунга қадар ўйин давом этади.
Чигилни ечиш.
Мақсад: Иштирокчиларда биргаликда ҳаракат қилиш орқали муаммоларни ҳал этиш кўникмасини шакллантириш.
Машқнинг олиб борилиши: Қатнашчилар доира шаклида турадилар.
Йўриқнома: «Келинглар, бир-биримизга яқинроқ туриб оламиз, кичикроқ доира ҳосил қилиб, барчамиз қўлларимизни доира ўртасига чўзамиз. Менинг ишорам билан ҳаммамиз бир вақтда қўлларимизни ушлаймиз. Шундай ушлашимиз керакки, ҳар биримизни қўлимиз орасида яна кимнидир қўллари бўлиши керак. Шунинг учун ёнимиздаги киши қўлини эмас, кейинги қаршимиздаги одамникини ушлашга ҳаракат қилайлик. Иккала қўлингиз билан бир одамнинг иккала қўлини ушламанг — бир қўлингиз билан бир иштирокчининг, иккинчи қўлингиз билан эса иккинчи иштирокчининг қўлини ушланг. Шундай қилиб бошлаймиз. Бир, икки, уч».
Шундан сўнг тренер барча қўллар бир-бирини ушлашганига ишонч ҳосил қилганидан сўнг, гуруҳ қатнашчиларига қўлларини қўйиб юбормай, машқни бошлаш, яъни «чигални ёзишни» таклиф қилади. Тренер ҳам бевосита машқда қатнашади, аммо бу пайтда турли ечимлар таклиф этмайди. Машқ бажариш давомида, гуруҳда машқни ечиш қийинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисида турли фикрлар айтилади. Бундай пайтда тренер хотиржамлик билан, бу ҳал қилиниши мумкин бўлган вазифа эканлигини, чигал ечилиши мумкинлигини таъкидлаши керак. Машқ уч вариантнинг бирор кўринишида ижро этилиши мумкин.
Гуруҳнинг барча қатнашчилари бир доира ичида турадилар. Бу пайтда кимдир орқасига, яна кимдир ёнига қараб туриши мумкин, асосийси доира ҳолати сақланиб қолиши керак.
Агар гуруҳ катта бўлса, унда икки ёки ундан ортиқ
мустақил
доиралар ташкил қилиниши мумкин.
Гуруҳ қатнашчилари занжир бўлиб, бир-бирларига боғланиб доира ҳосил қиладилар. Бу машқни бажариш учун гуруҳ қатнашчиларига вақтни 3-5 минутдан 20 минутгача белгилаш мумкин. Баъзан гуруҳлар занжирни ечишдан бош тортишлари мумкин.
Машқ якунлангандан сўнг, гуруҳга бундай саволлар билан мурожаат қилинади: «Машқни бажаришга нима ёрдам берди?», ёки «Машқни тезроқ бажариш учун яна нима қилса бўларди?». «Бу машқни тезроқ бажариш учун нима халақит берди?». Бизнинг назаримизда бундай саволлар бериш мақсадга мувофиқдир. Одатда иштирокчилар, ўйин мухокамасида шундай фикрга келадилар: «Бундай машқни муваффақиятли ҳал этиш учун ҳамкорлик, бир-бирига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, барча ўзини эркин ҳис этиши, барча кишини фикрларини инобатга олиш ва машқ жараёнини диққат билан кузатиб бориш керак экан». Бу машқ гуруҳни бириктиришга, шунингдек оғир кечган кунни мароқли якунлаш имконини беради. Машқни эҳтиёткорлик билан бажариш талаб қилинади, чунки у иштирокчилар орасида жисмоний боғланишни тақозо этади. Агар тренер ўйин давомида бирор қатнашчининг толиққанини сезса, уни ўйиндан озод қилиши мумкин.
III. Якуний қисм
“Охирги тилак”
Ҳаммага хозир қоғоз тарқатилади. Шу қоғозга ҳамма яқин инсонига, курсдошига тилак билдиради, яъни қоғозга ёзади. Ҳамма қоғозларини йиғиб олиб аралиштириб яна қайтиб иштирокчиларга тарқатилади ва қайси тилак унга тушганини ўқиб тилак эгасига ташаккур билдиради. Ўйин тугагач муҳокама ўтказилади.
Қайта алоқа
Мен бугун тренгингдан ...
Ҳар бир иштирокчи шу мавзуда ўз фикрини билдириб ўтади.
Кутувлар ўзини оқладими?
Суицидал хавф сўровномаси
(Т.Н.Разуваева модификацияси).
Мақсад: суицидал хавф экспресс диагностикаси, суицидга жиддий ҳаракатларни олдини олиш мақсадидаги суицидал ҳаракатларни шакллантириш даражасини аниқлаш. Индивидуал ва гуруҳли тестдан ўтказиш эҳтимоли бор.
Кўрсатма: Мен тасдиқларни ўқиб бераман, сиз бўлсангиз жавоблар бланкасида рози бўлсангиз тасдиқ учун “+” белгисини, рози бўлмасангиз “-” тасдиқ белгисини қўясиз.
1. Сиз кўпчилик одамларга нисбатан ҳамма нарсани кўпроқ ҳис этасиз.
2. Сизни қоронғи фикрлар тез-тез қамраб олади.
3. Сиз энди ҳаётнинг исталган ҳолатига эриша олишингизга ишонмайсиз.
4. Омадсизлик ҳолатида сиз янги ишни бошлашингиз қийин.
5. Ҳаётда омадингиз чопмаган.
6. Аввалгига нисбатан, ҳозир ўқишингиз қийинроқ.
7. Сиздан кўра, бошқа одамлар ўз ҳаётдан мамнун.
8. Ўлим гуноҳларни ювиш учун, деб ҳисоблайсиз.
9. Етук инсонгина ҳаётдан кўз юмиш қарорини қабул қилади.
10. Сизда вақти-вақти билан ўзини тута олмасдан кулиш ва йиғлаш приступлари бўлиб туради.
11. Одатда, сиз кутгандан ҳам сизга дўстона муносабатдаги инсонлар билан, Сиз эҳтиёткорсиз.
12. Сиз ўзингизни маҳкум этилган инсон деб ҳисоблайсиз.
13. Агарда ноқулайликлар билан боғлиқ бўлса, камдан кам ҳолларда бирор бир кимса бошқасига ёрдам беради.
14. Сизда шундай таассуротки, сизни ҳеч ким тушунмайди.
15. Қимматбаҳо насаларни назоратсиз қолдириб, бошқаларни қизиқтирувчи инсон, бу буюмни ўғирлагандек айбдор ҳисобланади.
16. Сизнинг ҳаётингизда ҳаммаси тамом деб хулоса чиқарувчи омадсизлик бўлмаган.
17. Одатда сиз ўз тақдирингиз билан қаноатланасиз.
18. Сизнинг ҳисоблашингизча, ҳар доим вақтида нуқта қўйиш керак.
19. Сизнинг ҳаётингизда шундай инсонлар борки, уларга боғлиқ сизнинг қарорларни қабул қилишингизда ва ҳаттоки ўзгартиришингизда ҳам таъсир этиши мумкин.
20. Сизни хафа қилишганда, сиз нима бўлса ҳам, сСизни хафа қилганга, у ҳаққоний йўл тутмаганлигини исботлаб берасиз.
21. Сиз баъзида шундай ҳаяжонланасизки, бу сизга гапиришда халақит беради.
22. Сизга кўпинча, сиз ҳозир бўлган вазиятлар адолатсизлиги билан ажралиб тургандек кўринади.
23. Баъзида сизга, сиз тўсатдан бирор бир номақбул иш қилиб қўйгандек туюлади.
24. Келажак сизга қоронғу бўлиб кўринади.
25. Кўпгина инсонлар фойдани ҳаққоний йўл билан топмайдилар.
26. Жиддий режалар тузиш учун келажак ноаниқ.
27. Сиз яқинда бошдан кечирганлар, ҳаётда камдан кам инсонларнинг бошига тушган.
28. Сиз кўнгилсизликларни шундай яқин оласизки, буни ҳеч ҳам миянгиздан чиқара олмайсиз.
29. Сиз кўп ҳолларда биринчи ҳаракатдаёқ ўйламасдан иш тутасиз.
Натижаларни ишлаш.
Ҳар битта диагностик концептнинг субшкаласи бўйича ижобий жавоблар йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади. Олинган баллар индексни ҳисобга олган ҳолда маъноси бўйича тенглаштирилади (жадвал). Суицидал ўйлар ва суицидал хавфли конкрет факторлари шаклланиш даражаси ҳақида хулоса чиқарилади.
Субшкалали диагностик коэффициент Муҳокама рақамлари Индекс
Намойишкороналик 12, 14,20,22,27 1,2
Аффективлик 1,10,20,23,28,29 1,1
Ноёблик 1,12,14,22,27 1,2
Бой бўлмаслик 2,3,6,7,17 1,5
Ижтимоий пессимизм 5,11,13,15,17,22,25 1
Маданий тўсиқларни бузиш 8,9,18 2,3
Максимализм 4,16 3,2
Вақтинчалик перспектива 2,3,12,24,26,27 1,1
Антисуицидал фактор 19,21 3,2
Субшкалали диагностик концептларнинг маъноси:
1. Намойишкороналик. Ўзининг бахтсизлигига атрофдагилар диққатини тортиш хохиши, ачиниш ва тушунишларга эришиш. Ташқи тарафдан баҳоланувчи “шантаж”, “қийинчиликларни истерик олдинга чиқариш”, намойишкорона суицидал хулқ ичидан ёрдам тўғрисида “қийқириқ” кечади. Айниқса суицид хавфлилиги эмоционал ригидлик, бунда “жаҳон билан диалог” анча чуқурроқ қириши мумкин.
2. Аффективлик. Вазиятни баҳолашда интеллектуал назорат устидан эмоцияларнинг баландлиги. Психотравматик вазиятга тўғридан-тўғри эмоционал таъсирни сезишга тайёрлаши. Охирги вариантда – интеллектнинг аффектив блокадаси.
3. Ноёблик. Ўзини, вазиятни, яна шахсий ҳаётини ўзига хос деб қабул қилиши, бошқаларга ўхшамайдиган, ўзига хос вариантда, яъни суицид. Тажриба учун “ўтказмайдиган” феномен билан чамбарчас боғлиқ, яъни, ўзининг ва ўзганинг ҳаёт тажрибаларидан фойдаланишини етарли даражада билмаслик.
4. Бой бўлмаслик. Шахсий шахсиятнинг салбий концепцияси. Ўзининг бой эмаслигини, чуқур билимга эга эмаслигини, керакли эмаслигини, оламдан “ўчирилганлиги”ни тасаввур этиш. Мазкур субшкала жисмоний, интеллектуал, маънавий ва бошқа бойликлар ҳақидаги тасаввурлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бой бўлмаслик интрапунктив радикални билдиради. Ташқи монолог формуласи – “Мен ёмон”.
5. Ижтимоий пессимизм. Атрофдаги оламнинг салбий концепцияси. Душманлик руҳидагидек оламни қабул қилиш, нормал тасаввурларга тааллуқли ёки инсон учун атрофдагилар билан қониқарли муносабат. Ижтимоий пессимизм атрибуциянинг сабабий алоқа услубида экстратунитив билан чамбарчас боғланган. Меннинг йўқлигида экстрапунитивлик ички монолог “Сизларнинг ҳаммангиз менга нолойиқсиз” формуласи бўйича кузатилади.
6. Маданий тўсиқларни бузиш. Суицид ибодати. Суицидал хулқни оқловчи, ёки уни қандайдир ёқимли қилувчи маданий баҳосини ва нормативларни излаш. Адабиёт ва кинодан суицидал модел хулқини ўзлаштириш. Охирги вариантда – ўлим ва ҳаётнинг баҳо инверсияси. Бошқа шкалалар бўйича эътиборли юқори нуқтанинг йўқлиги “ўлимнинг эксизтенция”си ҳақида гапириш мумкин. Ўлим ибодатининг ички сабабларидан бири – патологик максимализмнинг ташаббускорликнинг маънавий таъкидланиши: “Ҳал қилувчи шахсий тақдирини ўзининг мавжудлигини ўзи аниқлайди”.
7. Максимализм. Қийматга эга кўрсатмаларни инфантил максимализми. Бирор бир ҳаёт жабҳасида локал конфликтнинг ҳаётнинг ҳамма қисмларига тарқалиш маъноси. Компенсациянинг иложи йўқлиги. Омадсизликка аффектив фиксация.
8. Вақтинчалик перспектива. Келажакни конструктив режалаштиришнинг имкони йўқлиги. Мазкур вазиятда кучли юкланганлиги натижаси бўлиб, у глобал суицид хавфини олади. Бу яқинлари учун жавобгарлик ҳиссини тушуниш, бурч ҳисси. Бу суицид гуноҳлигини, унинг антиэстетиклигини, оғриқ ва жисмоний жабрланишни тасаввур этиши. Аниқ маънода бу психокоррекцион ишга асосий кўрсаткичнинг мавжуд даражасидир.
Хулоса: Ўз жонига қасд қилиш бу – онгли ҳаракат, демак, ўзининг сабаблари бор. Уларнинг энг кўпи оилавий кўнгилсизликлар ва хизматдаги айрим конфликтлар туфайли рўй беради.
МУНДАРИЖА
КИРИШ...........................................................................................................
I БОБ. ЎҚУВЧИ ЁШЛАР ОРАСИДА СУИЦИДАЛ ХОЛАТЛАРНИ ЎРГАНИШ ИЛМИЙ НАЗАРИЙ МУАММО СИФАТИДА
1.1. Суицид муаммосининг илмий назарий асослари...................................... 6
1.2. Суицидал хулқ шаклланиши ижтимоий - психологик муаммо сифатида............................................................................................................. 10
1.3. Суициднинг умумий психологик характеристикаси............................ 17
1.4. Суицид босқичлари ва омиллари......................................................... 19
1.5. Вояга етмаганлар ўртасида суицид ҳолатларни содир этиш ижтимоий муаммо сифатида......................................................................................... 23
1.6. Ўз жонига қасд килиш тўғрисидаги айрим тасаввурлар.......................... 25
II БОБ. ЎҚУВЧИ ЁШЛАР ОРАСИДА СУИЦИД НАМОЁН БЎЛИШИНИНГ САБАБ ВА ОМИЛЛАРИНИ ЎРГАНИШ
2.1. Суицид ва суицидал хатти-ҳаракатлар белгилари.................................. 28
2.2. Суицидал ҳулқ-атвор турлари ва келиб чиқиш сабаблари.................... 32
2.3. Суициднинг юқумлилиги ва ваҳимага тушмаслик холатлари............... 33
III БОБ. СУИЦИДГА МОЙИЛЛИК ДАРАЖАЛАРИ ВА СУИЦИДЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ
3.1. Ўқувчи-ёшларда суицидал уринишларга мойилликни аниқлашнинг психологик методикалари............................................................................. 36
3.2. Суициднинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар................... 38
3.3. Ўсмирлардаги суицидал хулқ –атворнинг психологик диагностикаси, психокоррекцияси........................................................................................ 46
3.4. Ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш учун тавсиялар..................... 54
Хулоса............................................................................................................60
Адабиётлар рўйхати.......................................................................................64
Иловалар........................................................................................................ 66
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.