Ангрен шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги
11-сонли Давлат мактабгача таълим муассасаси
Мавзу:“Мен ва менинг уйим”
номли очиқ машғулот ишланмаси.
Гуруҳ: 6-катта гуруҳи.
Тарбиячи: Мандиева Г.
Ангрен -2019йил.
Мавзу: Мен ва менинг уйим.
Таълимий мақсад: Яшаш жойи, холатини билиши. Мустақил фикрлашга ўргатиш, луғат бойлигини ўстириш. Фаол мулоқотга киришиш.
Тарбиявий мақсад: Болаларда катталар меҳнатига нисбатан ҳурмат хиссини уйғотиш. Қурувчи касбини қадрлаш.
Ривожлантирувчи мақсад: Болаларда “Мен”ини шакллантириш. Қўл моторикасини, сўзлашув маданиятини катталарга ва тенгдошларига кўмаклашиш хисларини ривожлантириш.
Керакли жиҳозлар: Мавзуга оид суратлар, мультимедиа қурилмалари, лего ўйинчоқ жамланмаси, А4 форматдаги оқ қоғоз, рангли ва қора қаламлар, сув, қум, куракча, аралашма тайёрлаш учун тоғорача ва салфетка.
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болалар кайфиятингиз яхшими? Келинг сиз билан бир ўйин ўйнаймиз. Ўйин қоидасини тушунтираман. Аввало қизлар ва ўғил болалар алоҳида 2та доира хосил қиламиз. Сунг ичкаридан бирма-бир қизлар жонсиз табиатга кирувчи нарсалар номини, ўғил болалар эса жонли табиатга кирувчи барча нарса номларини айтишиб, қўл ушлаган холда занжир хосил қиладилар. Қайта айтган ёки 3гача санагунча айта олмаган бола ўйинни тарк этади. Келишдикми?
Болалар: Ҳа.
Тарбиячи: Ўйин ёқдими?
Болалар:
Тарбиячи: Энди хохишларингизга кура марказларга бўлининг.
Болалар марказларга жойлашгач, тарбиячи мавзуга оид мультфилмни қўяди. Мультфилм тугагач, болаларга бажарилиши керак бўлган ишлар бирма-бир айтилади. Болалар ўз ишлари билан банд бўлишади.Болалар тил ва нутқ марказида расмларга изоҳ берадилар, санъат марказида уй расмини чизадилар, қуриш ва ясаш марказида эса лего ёки саноқ чўплари ёрдамида уй кўринишини хосил қиладилар, табиат ва илм-фан марказида эса қумнинг хусусиятлари тажрибада кўрилади.
Тил ва нутқ марказида .
Тарбиячи кўрсатилган мультфилм ҳақида болаларга савол беради.
Тарбиячи: Мультфилм нима ҳақида экан?
Болалар:
Тарбиячи: Мультфилмда нечта қахрамон иштирок этди? Ва уларнинг номларини айтинг.
Болалар: Ниф, Наф, Нуф ва очкўз бўри.
Тарбиячи: Қайси қахрамоннинг ясаган уйи мустаҳкам экан?
Болалар: Нуфники.
Тарбиячи:Нима учун?
Боллар: Чунки у қурган уй пишиқ ва мустаҳкам, ғишт ва лойдан қурилган эди.
Тарбиячи: Баракалла болалар, энди мана бу расмларга қараб изоҳ беринг. Кўриниши ва қандай хом ашёлардан қурилган экан? (Тарбиячи эса бошқа марказ томон юради.)
Санъат марказида:
Тарбиячи: Болажонлар сизлар мустақил равишда намунасиз ўз орзуингиздаги уйингиз расмини чизишингиз керак. Бунда сизнинг ижодкорлигингиз жуда мухим ахамиятга эга.Сўнг чизган ижодингизга изоҳ берасиз. Тушунарлими?
Болалар:
Тарбиячи: Қани унда ишга киришинг.
Қуриш-ясаш ва математика марказида:
Тарбиячи: Болажонлар дўстларингиз уй расмни чизишни бошладилар. Сизлар эса уй қуришни бошланг, бунда сизларга лего доначалари ва саноқ чўплари ёрдамга келадилар.Сизларга яна бир гап, сиз хохишингизга кўра лего ёки саноқ чўпларини танлаш хуқуқига эгасиз. Танланг.
Болалар:
Тарбиячи: Энди ишингизга ижодкорона ёндашиб, орзуингиздаги уйни ясанг.
Илм-фан ва табиат марказида:
Марказда стол устига қум, сув, куракча, қолиплар ва қўлни артиш учун нам салфетка қўйилан.
Тарбиячи: Болалар сизларга савол, табиат неча турга бўлинади?
Болалар: 2 турга, жонли ва жонсиз табиатга.
Тарбиячи: Менинг қўлимдаги нарсалар-чи, қайси турга мансуб?
Болалар: Жонсиз табиатга.
Тарбиячи: Баракалла, Болажонлар. Энди эса сизлар билан тажриба ўтказамиз. Тайёрмисиз?
Болалар:
Тарбиячи: Мана бу қум.Қум, тупроқ, тош ва сув уй қуриш учун асосий хом-ашё хисобланади. Биласизми қум қандай пайдо бўлади?
Болалар:
Тарбиячи: Тўғри, тош майдалангач шағалга, шағал эса қумга айланади. Мана шу қумдан биз турли шаклларни хосил қиламиз. Бунинг учун бизга нималар керак бўлади?
Болалар:
Тарбиячи: Болалар нима учун қуруқ қумдан шакл хосил қилмадингиз?
Болалар:
Тарбиячи: Тўғри болала.
Тарбиячи болалар бажарган ишни кузатади ва ёрдам беради.
Якуний қисм:
Сўнг болаларга рағбат ўрнида ҳар бир болага иширилган пуфак бериб, барча бажарилган ишларини юқоридан ҳаво шарида томоша қилишга таклиф этади.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.