Андижон вилояти ўзбек халқ қўшиқчилик ижодиётининг умумназарий масалалари.
Аннотация: Мазкур мақолада Андижон вилояти ўзбек халқ қўшиқчилик ижодиёти, унинг ривожланиш жараёнлари, Фарғона водийси мусиқий анъаналари билан ўзаро алоқадорлиги, уйғунлига ҳамда мусиқа мактабалари хусусида фикр мулоҳазалар билдирилган.
Калит сўзлар: қўшиқ, ашула, катта ашула, қўғирчоқбоз, ҳофиз, хонанда, созанда, фольклор.
Аннотация: Эта статья о песенном искусстве Андижанского областя, о его процессах развития, о его взаимосвязи с музқкальнқми традициями Ферганской долины, а также мнения о музыкальных школах.
Ключевые слова : Песня, большая песня, кукловед, музыкант, певец, фольклор.
Аnnotation: This article is about the singing art of the Andijan region, about its development processes, about its relationship with the musical traditions of the Ferghana Valley, as well as opinions about music schools.
Keywords: Song, great song, puppeteer, musician, singer, folklore.
Андижон вилояти Ўзбекистоннинг энг сўлим гўшаларидан бири хисобланади. Бу худуд мусиқа ижоди ўзи каби лирик хусусият касб этган, жанр жиҳатдан ранг-баранг кўринишларга эгалиги билан бошқа локал мусиқа услубидан фарқ қилади. ХIХ-ХХ асрларда Андижонда ижод қилган мумтоз ҳофизлар ҳам асосан ана шу ижрочилик услубларидан кенг фойдаланишган[1]. Бу услублар асосан ижро давомида чуқур нафас олиш, нафасни тежамкорлик билан чиқариш, ашула сўзларини аниқ талаффуз этиб, ғазал мазмунини ифодали қилиб етказишга асосланган.
Албатта бу ижролар ўктам, бақувват овозга эга бўлган ҳофизларга насиб этган. Аввало, “ҳофиз” сўзининг маъносини изоҳлаш лозим бўлади. “Ҳофиз” арабча сўздан олинган бўлиб, “ёдда сақламоқ” маъносини англатади. Муборак хадиси шарифларда “ҳофиз” – Оллоҳнинг 99 исмларидан бири сифатида ҳам эътироф этилади[2]. Шунинг учун ҳам ҳофизлик муқаддас касб саналган. Андижон вилояти ўзбек халқ қўшиқчилиги хусусида гап борар экан, унда мумтоз ашулачилик санъати ҳақида гап борганда, ижро услубларини қуйидаги бир неча йўналишлари мавжуд бўлганлигини ва улар бугунги кунда ҳам ўз кўринишини йўқотмаганлигиин эътироф этамиз:
1. Фарғона ҳофизлик мактаби;
2. Андижон ашулачилик мактаби;
3. Наманган ижрочилиги;
Албатта ушбу вилоятлар кесимидаги ижрочилик услубларида ўзининг таянч ижрочилик мактаблари шаклланганлигини кўриш мумкин. Мисол тариқсида Марғилон услуби, Қўқон ижрочилик мактаби, Янгиқўрғон-Қўқон-Бешариқ услуби. Бу каби ижрочиликнинг ўзига хос кўринишларини изоҳлашда албатта мавжуд бўлган. Юқорида зикр этилган даврларда Фарғона водийсида ҳофизлик санъатининг бутун бир авлоди етишиб чиқди.
Айниқса, Хўжанд ижрочилик мактабидан Содирхон ҳофиз Бобошарипов, Умархон, Тўрахўжа, Абдуқаюм, Каримжон ҳофизлар; Қўқон, Марғилон, Андижон ижрочилик мактабининг намоёндалари - Ҳамроқул Қори, Деҳқонбой, Ашурали ҳофизлар, Эрка қори Каримов, Рахмон ҳофиз (Раҳмон тик), Сангил Ҳофиз, Саидқул, Эшмат ҳофиз, Умрзоқ полвон, Мадали ҳофиз, Зохидбек, Болта ҳофиз, Хайдарали Ҳикматов, Матхолиқ, Холқора ҳофизлар; Андижон-Марғилон мактабидан Беркинбой Файзиев, Абдулла Файзуллаев, Мамадбобо Сатторов, Жўрахон Султонов, Маҳмуржон Узоқов, Солижон Хошимов сингари ҳофизлар шулар жумласидандир[3].
Бу номларни сонини янада кўпайтириш мумкин. Фарғона мумтоз ҳофизлик санъатининг энг юқори чўққиси бўлган “Катта ашула” ижрочилик йўли фақат водийлик ҳофизлар томонидан маромига етказилиб ижро этилиб келинган. Юқорида номлари зикр этилган ҳофизлар бу мураккаб йўлни бетакрор ижрочилари бўлганликларига тарих шохиддир. Машҳур ёзувчи Абдулла Қодирий “Меҳробдан чаён” романида Қўқон хони Худоёрхон саройидаги аёл ҳофизлар тўғрисида аниқ маълумот беради.
Нусрат ҳофиз, Мисқол ҳофиз, Тош ҳофиз, Зебохон, Ботирбоши хола, Тилло ҳофиз, Тожихон ҳофиз, Хон оғача, Ражабхон ҳофизларниниг номлари зикр этилади. Шундан кўринадики, ўша даврларда мумтоз ҳофизлик санъатига эркак ҳофизларимиз билан бир қаторда аёл ҳофизларимиз ҳам муносиб улуш қўшишган. ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб Фарғона водийсида мумтоз ҳофизлик санъати гулдастаси навбатдаги авлод қўлига ўтди. Очилхон Отахонов, Муроджон Аҳмедов, Расулқори Мамадалиев, Фаттоҳхон Мамадалиев, Таваккал Қодиров сингари ўнлаб ҳофизлар шулар жумласидандир.
Буюк мустақиллигимиз шарофати билан анъанавий хонандалик санъатимиз ривож топмоқда[4]. “Шарқ тароналари” халқаро анжуманида, кўрик-танловларда ҳофиз ва хонандаларимиз эришаётган муваффақиятлари ҳофизлик санъатимизнинг янги келажак авлод қўлига топширишда кўприк бўлиб хизмат қилмоқда. Ота-боболаримиз асрлар мобайнида эъзозлаб, сайқал беришиб, катта ижодий изланишлар билан ўз елкаларида келган буюк санъатимиз хазинасини, мумтоз ҳофизлик ижрочилиги анъанасини бугунги кунда етишиб чиқаётган авлод вакиллари келгуси асрларга шараф билан ўтиб келмоқда.
Вилоятда 10 дан ортиқ фольклор-этнографик ансамбллар фаолият кўрсатмоқда. Ушбу жамоаларда 500 нафардан зиёт 7-70 ёшгача ёшу қарялар фаол ижод қилмоқдалар. Улар томонидан халқимизнинг унутилмас мусиқа анъаналари бардавом этмоқда. Жумладан, қуйида Хўжаобод туманидаги “Гулёр” хамда “Дўстлик” фолкьлор-этнографик ансамблларнинг ижросидаги дастурдан намуналарни баён этмоқчимиз. Улар дастурларида “Шукрона”, “Чанқовузда оқ пахтам куйи”, “Ўзбекистон қўшиғи”, “Ёшлигим қўшиғи”, “Ўрик-ўрик қўшиғи”, “Рақс”, “Ўлан” каби қатор халқ айтимлари жой олган.
Андижон вилоятидан Ҳалима Носирова, Лутфихоним Саримсоқова, Тамарахоним, Сойиб Хўжаев, Аббос Бакиров, Ғанижон Тошматов, Музаффар Муҳамедов каби йирик санъаткорлар, Фаттоҳхон Мамадалиев, ака-ука Исмоилжон ва Исроилжон Ваҳобовлар каби халқ ҳофизлари, Ҳабиба Охунова, Шерали Жўраев, Турғун Хонтўраев, Ҳошимжон Олимжонов каби Ўзбекистон халқ артистлари, Тошканбой Эгамбердиев (Асакадан) бошлиқ дорбозлар сулоласи етишиб чиққан[5].
Андижон вилоятида 5 маданият ва истироҳат боғи, кўплаб кўкаламзор хиёбонлар бор. Айниқса Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи (1934 йил ташкил этилган) машҳурдир. Рамзий бургут остидаги қаҳвахонага уйғунлаштирилиб қурилган „Амфитеатр” (2000) байрам тантаналари ва бошқа томошалар ўтказиладиган масканга айланган. Андижон шаҳрининг жанубий-шарқида Боғишамолда 300 га майдонни эгаллаган Бобур номидаги миллий боғ (Боғи Бобур), Андижон шаҳрининг марказий қисмида Чўлпон боғи ташкил этилди. Андижон вилоятида зиёратгоҳ жойлар кўп. Султонобод, Хонобод, Андижон денгизи каби жойлар чет эллик сайёхларда катта таассурот қолдирмоқда.
Хўжаобод туманида Бобур қадамжоларидан бири – Лотконтепада ажойиб зиёратгоҳ барпо этилган. Бу зиёратгоҳ Ширмонбулоқ, Чилустун тоғлари билан туташиб кетган. Асака, Шаҳрихон, Пойтуғ, Қўр қадамжоларидан бири – Лотконтепада ажойиб зиёратгоҳ барпо этилди. Бу зиёратгоҳ Ширмонбулоқ, Чилустун тоғлари билан туташиб кетган. Асака, Шаҳрихон, Пойтуғ, Қўрғонтепа шаҳарлари халқ ҳунармандчилиги бадиий буюмлари тайёрлаш билан машҳур. Андижон оламшумул шухрат эгаси Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Нодирабегимлар юрти.
ХХ аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси Абдулҳамид Чўлпон Андижонда таваллуд топган. Бу ерда Зокиржон Ҳабибий, Оразий, Восит Саодулла, Хошимжон Раззоқов, Сайфий, Анисий, Азимий, Боқир каби ўнлаб ғазалнавислар яшаб ижод этдилар. Шу заминда шаклланиб обрў эътибор қозонган Собир Абдулла, Султон Жўра, Комил Яшин, Тўхтасин Жалолов, Сайда Зуннуновалар ўзбек адабиёти ривожида алоҳида ўрин ва мавқега эгадирлар. ХХ асрнинг сўнгги ўн йилликларида шеъриятда Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом, Республикада хизмат кўрсатган санъат арбоби Олимжон Холдор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маъданият ходими, Ўзбекистон халқ хофизи Тўхтасин Жалолов, Сайда Зуннуновалар ўзбек адабиёти ривожида алоҳида ўрин ва мавқега эгадирлар.
ХХ асрнинг сўнгги ўн йилликларида шеъриятда Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом, Республикада хизмат кўрсатган санъат арбоби Олимжон Холдор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Турсуной Содиқова ва Холдоржон Қуронбоев, истеъдодли шоирлар - Фозил Эмин, Ҳалима Қорабоева, Исмоил Тўлак, Ханифа Солиҳова, Абдуҳалил Қорабоев, Шукур Қурбон, Усмонхон Шукуров, Фарид Усмон, Замира Рўзиева, Қобил Мирзо, Мунаввара Тиллабоева, Хуршида, Наби Жалолиддин; насрда Хабибулло, Қамчибек Кенжа, Сотволди Ражабов, Убайдулла Содиқов, Одилжон Олимов, Омина Тожибоева; драматургияда Раҳбар Файзибоева, Заҳриддин Муҳитдинов, Назиржон Раҳимов, Зиё Нажмий; болалар адабиетида Муқимжон Ниёзов, Одил Абдураҳмонларнинг номлари кенг Абдураҳмонларнинг номлари кенг танилган[6]. Нусрат Абдусаломов, Ҳабиб Сиддиқ, Нажмиддин Икромов, Рафиқ Мухтор, Дилмурод Шокиров, Хамидулло Юсупов, Муборак Қосимова бир неча ўнлаб шоир ва адиблар ўз асарларида мустақиллик даври ҳаётини акс эттирмоқдалар. Андижон вилоятида Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483- 1530) - шоҳ, саркарда, шоир, буюк сулола асосчиси, санъат шайдоси ва ватанпарвар инсон, Нодира (1792 - 1842) – шоира, маърифатпарвар ва давлат арбоби каби яшаб ўтган.
Манбалар устоздан шогирдга ўтиб, доимий равишда мукаммаллашиб, сайқаллашиб, тобора анъанавийлашиб борган ва ниҳоят, касбийлик хусусиятига эга бўлган, жонли ижро шароитлари ва кундалик амалиётда бизгача етиб келган. Шунингдек, халқ ижодининг бир қатор қадимий намуналари ёзма манбаларда, тарихчи ва ёзувчиларнинг асарларида, қоятошларда (Сармишсой, Зараутсой расмлари каби), археология ва архитектура ёдгорликларида, уй-рўзғор буюмларида сакланиб келган[7].
Халқ ижоди намуналарида халқнинг турмуш тарзи, ижтимоий ва маиший ҳаёти, меҳнат фаолияти, табиат ва жамиятга қарашлари, эотиқоди ва диний тасаввурлари, инсон ва оламга нисбатан ҳис-туйғулари, бадиий олами, билим даражаси, бахтли ва адолатли замон ҳақидаги ўй-фикрлари ўз ифодасини топган. Халқ ижоди қадимдан ифодасини топган. Халқ ижоди қадимдан ривожланиб келган. Жамият тараққиёти ва меҳнат тақсимотининг кучая бориши билан ижоди жанрларига нисбатан истеъдодли шахсларнинг ихтисослашуви оша борган.
Шу тариқа масхарабозлар, қизиқчилар, қўғирчоқбозлар, раққослар, машшоқлар, наққошлар, кулоллар, ўймакорлар, каштадўзлар ва ҳ.к. санъати юзага келган, корфармон ва ишбошилар пайдо бўлган. Аммо унинг яратилиши ва ўзлаштирилишида кўпчиликнинг иштироки, ҳар бир ижро ёки амалиёт қадимдан қарор топган мустаҳкам анъаналар доирасида воқе бўлиши сақланиб келган. Ҳар қандай бадиҳа, ижодий хаттиҳаракат, янгилик барқарор анъаналар ва устоз-шогирд муносабатлари доирасида рўй берган.
Бир томондан, анъаналарнинг ўзи ривожлана борган, иккинчи томондан, ҳар бир ижро халқ оммасининг бадиий, ижодий-амалий ва ҳаваскорлик фаолияти анъанавий моддий ва номоддий маданиятнинг халқ оғзаки бадиий ижоди (фолклор), халқ мусиқаси (мусиқа фолклори), халқ театри (томоша санъати), халқ ўйинлари (рақс), қўғирчоқбозлик, дор ва ёғоч оёқ ўйинлари (халқ цирки), халқ тасвирий ва амалий безак санъати ҳамда техникавий ва бадиий ҳаваскорлик каби ижодиёт турлари.
Яратилиши ва ижодий жараёнида кўпчиликнинг иштироки бўлган Халқ ижоди нинг турлари халқ турмуш тарзи, яшаш шароитлари, ижтимоий меҳнат даражасига мос равишда шаклланиб, авлоддан-авлодга, устоздан шогирдга ўтиб, доимий равишда мукаммаллашиб, сайқаллашиб, тобора анъанавийлашиб борган ва ниҳоят, касбийли хусусиятига эга бўлган, жонли ижро шароитлари ва кундалик амалиётда бизгача етиб келган.
Шунингдек, Халқ ижодининг бир қатор қадимий намуналари ёзма манбаларда, тарихчи ва ёзувчиларнинг асарларида, қоятошларда (Сармишсой, Зараутсой расмлари каби), археология ва архитектура ёдгорликларида, уй-рўзғор буюмларида сақланиб келган. Халқ ижоди намуналарида халқнинг турмуш тарзи, ижтимоий ва маиший ҳаёти, меҳнат фаолияти, табиат ва жамиятга қарашлари, эътиқоди ва диний тасаввурлари, инсон ва оламга нисбатан ҳистуйғулари, бадиий олами, билим даражаси, бахтли ва адолатли замон ҳақидаги ўй-фикрлари ўз ифодасини топган. Халқ ижоди қадимдан ривожланиб келган.
Жамият тараққиёти ва меҳнат тақсимотининг кучая бориши билан халқ ижоди жанрларига нисбатан айрим истеъдодли шахсларнинг ихтисослашуви оша борган. Шу тариқа бахшилар, масхарабозлар, қизиқчилар, қўғирчоқбозлар, раққослар[8], машшоклар, наққошлар, кулоллар, ўймакорлар, каштадўзлар ва ҳ.к. санъати юзага келган, корфармон ва ишбошилар пайдо бўлган. Аммо унинг яратилиши ва ўзлаштирилишида кўпчиликнинг иштироки, ҳар бир ижро ёки амалиёт қадимдан қарор топган мустаҳкам анъаналар доирасида воқе бўлиши сақланиб келган.
Ҳар қандай бадиҳа, ижодий хаттиҳаракат, янгилик барқарор анъаналар ва устоз-шогирд муносабатлари доирасида рўй берган. Бир томондан, анъаналарнинг ўзи ривожлана борган, иккинчи томондан, ҳар бир ижро ёки амалиёт давомида ўзгартиришлар, янгиликлар киритилган, янги асарлар, вариантлар юзага келган. Қай бирлари унутилиб, ижро ва амалиётдан тушиб қолган.
Халқ ижоди профессионал санъатнинг юзага келиши ва ривожида катта ўрин тутади. Ўз навбатида, профессионал санъат ҳам халқ ижоди ривожига таъсир кўрсатиб, уни бойитиб келмоқда. Жамиятда Халқ ижоди намуналарини сақлаш ва ривожлантириш, йўқолганларини тиклаш эҳтиёжи ўзининг эстетик талабларини қондириш, яхши яшаш ва ҳаётини мукаммаллаштиришга бўлган интилишидан келиб чиққан. Бугунги кунда халқ ижодини сақлаш ва ривожлантириш учун катта имконият ва шароитлар яратилган.
Умумдавлат миқёсидаги музейлар ва қўриқхоналарнинг ишлаётганлиги, Халқ ижоди намуналарининг илмий ўрганилиши ва нашр этилаётганлиги, кўплаб фолклор этнографик ансамблларнинг мавжудлиги, бадиий ҳаваскорликни юксалтиришга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилаётганлиги бунинг тасдиқидир. Халқ оғзаки бадиий ижоди (фолклор). Инсон нутқи шаклланиши билан халқ оғзаки бадиий ижодининг қадимий тур ва жанрлари ҳам қоришиқ ҳолда юзага кела бошлади[9].
Кишилик бадиий тафаккурининг турли шаклларини ўз ичига олган бу синкретик ижод намуналари ибтидоий инсон маишати ва фаолиятининг барча жиҳатлари билан маҳкам боғланган бўлиб, қадимий одамларнинг диний этиқоди ва мифологик қарашларини, бошланғич илмий (эмпирик) билимларини, табиат ва жамият ҳақидаги тасаввурларини акс эттирган. Бироқ қадимги фолклорнинг бундай намуналари бизгача етиб келмаган, балки уларнинг излари ва айрим қисмлари халқнинг яшаш ва турмуш тарзи билан боғлиқ турли-туман тасаввур ва қарашларида, халқ урфодатлари, удумлари, маросимлари, байрамлари таркибида, баъзи бир ёзма манбаларда, кейинг даврларда ёзиб олинган фолклор асарларида қолдиқ ҳолидагина сақланиб қолган деган тахминга бориш мумкин.
Яна бир нарсани унутмаслик керак, аҳолининг кундалик турмуш тарзини ўзгариши, ўзларининг яшаш шароитларини маълум даражада ўзгартириши, либос ва бошқа ҳолатлар халқ мусиқа ижодида ҳам маълум даражада ижобий таъсир кўрсатганлигини ҳам ёдда тутмоқ лозим. Айниқса, жуда қадимги даврларда ёзувнинг юзага келиши натижасида халқ оғзаки бадиий ижоди билан тарихан боғлиқ адабиёт ҳам пайдо бўлди. Бадиий матннинг айрим ижодий (ёзувчи, шоир, драматург) фаолияти билан боғланиши, муайян ижодий ҳаракат сифатида ёзув билан мустаҳкамланиши адабиётнинг асосий хусусияти сифатида таъкидласакда инсониятнинг бадиий тафаккури тараққиётидаги ўзига хос бурилиш нуқтасидир.
Адабиёт ўзининг тараққиёти давомида фолклордан барча эстетик тушунчалар ва бадиий шаклларни олганлигига қарамай, ўзига хос бадият қонуниятлари асосида мустақил равишда ривожлана борди. Сўз санъатининг мустақил тури сифатида фолклор ҳам у билан биргаликда ёнмаён яшаб келди. Чунки кишилик жамиятининг умумий эстетик талаби ва эҳтиёжи узоқ йиллар давомида фақат адабиёт билан эмас, балки фолклор билан ҳам мустаҳкам боғлиқ бўлди.
Сўз санъатининг икки турини мустақил ривожи, адабиёт ва фолклор асарлари яратилган ижтимоий муҳитдаги фарқлар, ижодий жараённинг хилма-хиллиги уларнинг ўзларига хос хусусиятларини янада кучайтирди. Натижада адабиёт ва фолклор ўзларига хос муайян эстетик тизим, жанрлар таркиби, бадиий хусусиятларга эга бўлган сўз санъатининг мустақил икки тури - оғзаки ва ёзма тури сифатида ривожланишда давом этди. Яратувчилик ва ижрочилик жараёнининг оғзакилиги ва унда кўпчилик еттидан етмиш ёшгача бўлган аҳолининг иштирок этиши (жамоавийлик) халқ оғзаки бадиий ижодининг асосий хусусиятидир. Унинг анъанавийлик, ўзгарувчанлик, вариантлик, оммавийлик, анонимлик (муаллифининг номаълумлиги) каби кўпдан-кўп белгилари фолклорга хос ижодий жараённинг ана шу бош хусусияти доирасида намоён бўлади[10].
Халқ ҳаётидаги тарихий ўзгаришлар асосида улар ҳам ўзгара борган, маълум маънода ривожланган. Қайси бир жанр ёки намуналар бутунлай йўқолган, янгилари юзага келган. Шунинг учун ҳам уларда кўп қатламлилик мавжуд бўлиб, узоқ йиллар давомида айрим даврларга келиб, баъзан ўз кучини йўқотиб, баъзан эса кўрсатиб келган.
Жанрларнинг босқичли тараққиёти ва тарихий типологик нуқтаи назардан қараганда, энг қадимги даврларда бутун дунё халқларида бўлгани каби мифлар, уруғ ва қабилалар ҳақидаги афсона ва ривоятлар, топишмоқ ва мақоллар, олқиш ва қарғишлар, мавсум маросим фолклори намуналарини кенг тарқалганлигини кўриш мумкин[11]. Кейинги даврларда қаҳрамонликни мадҳ этувчи достонлар, кейинроқ романик эпос, лирик ва тарихий қўшиқлар, халқ боғизаки ижоднинг бошқа намуналари пайдо бўлганлигини кўриш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Авдеева Л. Ўзбек миллий рақси тарихидан, Т., 2001.
2. Бекматов С. Хофизлик санъати. Ўқув-услубий қўлланма. 2007
3. И.А.Каримов. «Юксак маънавият - енгилмас куч». -Т., «Маънавият». 2008 йил.
4. Иброҳимов О., Ўзбек халқ мусиқа ижоди, Т., 1994.
5. Имомов К.,Мирзаев Т., Саримсоқов Б., Сафаров О., Ўзбек халқ мақоллари, Т., 2002.
6. Каримова Р., Ўзбек рақслари, Т 2003.
7. Кароматов Ф., Ўзбек халқ мусиқа мероси, 1-2китоб, Т., 1978-1983.
8. Қаҳҳаров Н.В. Вокал асослари. Ўқув қўлланма. Тошкент. Иқтисод-молия. 2008. 314 б.
9. Мирзаева Н.А. Хонандалик услубиёти асослари. Маърузалар матни. Т- 2008
10. Скачано с www.znanio.ru
[1] Мирзаева Н.А. Хонандалик услубиёти асослари. Маърузалар матни. Тошкент 2008. 48 б.
[2] Бекматов С. Хофизлик санъати. Ўқув-услубий қўлланма. 2007 й. 135 б.
[3] Бекматов С. Хофизлик санъати. Ўқув-услубий қўлланма. 2007 й. 135 б.
[4] И.А.Каримов. «Юксак маънавият - енгилмас куч». -Т., «Маънавият». 2008 йил.
[5] Қаҳҳаров Н.В. Вокал асослари. Ўқув қўлланма. Тошкент. Иқтисод-молия. 2008. 314 б.
[6] Бекматов С. Хофизлик санъати. Ўқув-услубий қўлланма. 2007 й. 135 б.
[7] Кароматов Ф., Ўзбек халқ мусиқа мероси, 1 -2китоб, Т., 1978-1983.
[8] Каримова Р., Ўзбек рақслари, Т 2003.
[9] Иброҳимов О., Ўзбек халқ мусиқа ижоди, Т., 1994.
[10] Авдеева Л. Ўзбек миллий рақси тарихидан, Т., 2001. 21-69 б.
[11] Имомов К.,Мирзаев Т., Саримсоқов Б., Сафаров О., Ўзбек халқ мақоллари, Т., 2002.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.