Бадиий матнлар таҳлили ва таржимасида электрон дарслик.
Оценка 4.6

Бадиий матнлар таҳлили ва таржимасида электрон дарслик.

Оценка 4.6
docx
24.01.2021
Бадиий матнлар таҳлили ва таржимасида электрон дарслик.
Бадиий матнлар таҳлили ва таржимасида электрон дарслик. .docx

Бадиий матнлар таҳлили ва таржимасида электрон дарсликлар, замонавий усуллардан фойдаланиш имкониятлари ва афзалликлари.

 

 

Аннотация: Мақолада бадиий адабиёт, бадиий асарни ўрганиш, таҳлил қилиш йўллари, усуллари афзалликларининг инсон маънавиятини шакллантиришдаги, юксалтиришдаги ўрни, аҳамияти ва бунинг учун эътибор қилиш лозим бўлган омиллар хақида маълумотлар берилган.

 

Калит сўзлар: Бадиий асарни ўрганиш, таҳлил қилиш, таҳлил турлари, замонавий усуллар ва электрон дастурлар маънавиятни шакллантириш воситаси имкониятлари, афзалликлари.

 

Аннотация: В статье представлена ​​информация о роли и значении художественной литературы, изучении художественного произведения, способах анализа, преимуществах методов в формировании и развитии духовности человека, а также факторах, которые необходимо учитывать.

 

Ключевые слова: Исследование, анализ, виды анализа произведения искусства, современные методы и возможности, преимущества электронных программ как средства формирования духовности.

 

Annotation: The article provides information about the role and importance of fiction, the study of the work of art, ways of analysis, the advantages of methods in the formation and development of human spirituality, and the factors that need to be considered.

 

Keywords: Study, analysis, types of analysis of a work of art, modern methods and possibilities, advantages of electronic programs as a means of shaping spirituality.

 

Бадиий адабиёт инсон маънавиятини шакллантиришда, юксалтиришда енг кучли таъсир кучига эга бўлган воситадир. Бу эса дастур ва дарсликларда ўрганиш кўзда тутилган бадиий матнларда инсонинг покиза ва нозик туйғуларини шакллантиришда қўл келадиган тарзда ифода этиш йўлларини топиш заруриятини юзага келтиради.

Хусусан, ўқувчилар тафаккурини, сўз болйигини ошириш, эстетик дид бағишлаш ҳамда маънавиятини шакллантиришда бадиий асар таҳлили мухим аҳамият касб этади.

Унда ўқувчининг укилаётган асар юзасидан мустақил ишлаш, ижодий фикрлаш ҳамда тақдимот қилиш, кези келганда, ўз ҳаётларида ўрганганларидан хулосалар чиқариш малакалари шакллантирилади.

Адабиёт фикр ва қалбни тарбиялайди. Ҳар бир инсон ҳаёти давомида дуч келган муаммоларга жавобни ўз тажрибасидан излайди. Бундай ҳаётий тажриба ҳосил бўлиши учун эса яхши китобхон сифатида воқеалар у-кечинмаларни ўз қалбидан ўтказади, ҳис қилади, ўзи танлаб олган қаҳрамонни ёқлайди, ҳимоя қилади, юутуқларидан қувонади, қайғусидан куйинади…

Натижада ўқувчидан ўқилган асарга унинг муаллифига ва айниқса, ўзи севган қаҳрамонга меҳр уйғонади, фаол китобхонга айланади.

Бирор асарни ўқиб, тўғри таҳлили этиш кишига тўғри йўлни танлашда қўл келади.

Бадиий таҳлил мақсадга кўра илмий ва ўкув (дидактик) турларига бўлинади. Илмий талқин асарнинг бадиийлигини таъминлаган жиҳатлар, сўз сеҳри, бадиий саъатининг сир-синоатини кўрсатиб берса, ўкув (дидактик) таҳлили педагогик мақсадга йўналтирилган бўлиб, ўқувчининг бадиий маданиятини юксалтиради, тафаккури ва ҳиссиётини фаоллаштирди.

Илмий таҳлил китобхоннинг, адабиётшуноснинг ақлий фаолиятини натижаси бўлса, ўқув таҳлили одамлар билан мулоқот мобайнида амалга оширилади.

Оддий китобхон сифатида асарни асосан дидактик таҳлил қиламиз, муносабат билдирамиз.

Дидактик таҳлилнинг вазифаси бадиий асарнинг жозибаси, ўзига хослиги, таъсир кучи сабабларини аниқлаш орқали ўқувчиларда покиза қалб, самимий туйғулар, равон, ифодали ва таъсирли нутқни шакллантиришдир .

Бадиий асарни таҳлили қилиш жараёнида:

1. Ўқитувчи ўқитиладиган асрни таҳлили қилади, саволлар тузади, таҳлил учун мақбул усуллар танлайди.

2. Ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамкорлигида дарсда бирор асар таҳлил қилинади.

Бунда ўқитувчи қуйидагилардан фойдаланиши мумкин:

1. Ўқитувчи ўқувчиларнинг тайёргарлиги, руҳий – ақлий даражасини ҳисобга олиб таҳлилига чуқуррок киришишга ундайдиган – ўзи таёрлаган савол топшириқларидан;
- дарслик муаллиф
ининг йўналтирувчи саволларидан фойдаланиши мумкин .

2. Илғор педагогик техналогиялардан:

а) “SWOT”универсал таҳил усули

в) “Debat” усули

с) “Venn diagrammasi” усули

д) “Fikrni davom ettir” усули

е) “Oltin хulosa“ усули

f) “Nodir tashbehlar” усули ва бошқалар

Ўқувчиларнинг асар мазмунини, асосий ғоясини, қаҳрамонлар туйғуси, мақсадини англаб етишда ва уларнинг хатти-ҳаракатларини тўғри баҳолашда қуйдаги замонавий воситаларидан ўринли ва унумли фойдаланиш самарали натижа беради:

1.    Видео қўлланмалар

2.    Аудио қўлланмалар

3.    Слайд кўргазмалар

4.    Электрон дарслик

5.    Мобил алоқалар

6.    Компьютер техникаси

7.    Ижтимоий тармоклар ҳамда масофавий ўқитиш дастурлари маълумотлари

8.    Матбуот ( Газета, Журнал ……. )

Бадиий асар матнини ўқувчилар томонидан ўқилиб, сўнг мазмуни, ғояси, тўғридан тўғри сўралса, ўқувчилар зерикиб қоладилар, шунинг учун ўқувчиларни дарсда, бадиий таҳлилига қизиқтиришда, албатта, замонавий усуллар, электрон кўринишдаги қўлланмалар жуда зарур.

Хусусан, видеопроектор, компьютер, електрон доска, телевизор орқали кўрсатилган, радио-мобил алоқа орқали эшиттирилган парча барча ўқувчиларни қизиқтиради, баҳс ва мунозарага чорлайди, фаоллаштиради. Ушбу воситаларнинг афзаллиги ҳам шунда.

Бадиий асарни таҳлил қилишда ўқитувчи қуйдагиларга эътиборли бўлиши зарур:

1. Асар мазмунинигина сўзлаб беришнинг олдини олиш.

2. Муаллиф нуқтаи-назарини шунчаки тасдиқламаслик.

3. Бошқалар фикрини қўллаб-қувватлаш билан чекланмаслик.

4. Ҳар бир ўқувчининг ўз нуқтаи –назари бўлишини таъминлаш.

5. Бир хил хулоса чиқаришдан қочиш.

6. Ўқувчи ўз фикрини асардан парча келтириш ёки замонга боғлаш, таққослаши, исботлаши орқали эркин баён эта олиши зарур.

 

Жумладан, Абдулла Кодирийнинг “Меҳробдан чаён”, “Ўткан кунлар” романлари синфда ўрганилаётганда ва асар матни таҳлил қилинаётганда мазкур асардаги , ОТБЕК, КУМУШБИБИ, ЎЗБЕК ОЙИМ, ЮСУФБЕК ХОЖИ, МИРЗАКАРИМ ҚУТИДОР, ХОМИД, ЗАЙНАБ каби тимсоллар характер – хусусиятини очиб беришда асар асосида яратилган фильмда қахрамонлар сиймосини яратган актёрлар тили, фикрлари ўқувчи қалбини янада жунбушга келтиради, қаҳрамон ҳаёти билан яшайди, асардаги миллий, ўзбекона удумлар, гўзал бетакрор она тилининг жозибаси акс этган ҳолатларни ўқувчилар “Отабек ва Юсуфбек хожи”, “Отабек ва Кумуш биби” тимсоллари суҳбати орқали чуқурроқ ҳис этади, муомала маданиятини ўрганади. Бадиий асарнинг жозибаси, ўзига хослиги, таъсир кучи ва тарбиявий омилларини англаб етади.

Шунингдек, ўқувчиларнинг маънавиятини юксалтиради, уларда покиза, самимий туйғулар, олийжаноб фазилатлар шаклланиб боради.

Бугунги кун ўқитувчисининг асосий вазифаси ҳам маънавий етук, баркамол, жисмонан соғлом, она тилини чуқур билувчи ва асраб-авайловчи, АКТ билимдонларини етиштиришдан иборат.

Бир сўз билан айтганада, замонавий усуллар ва замонавий дастурлар, элетрон дастурлар ўқувчиларга дарс мазмунини, бадиий матн таҳлили қоидасини, мақсадини тўғри етказишда, ёритишда энг муҳим воситадир.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:

 

1.      Б. Тухлиев. Адабиёт (мажмуа) Т. “Баёз” 2016

2.      К. Йўлдош, М. Йўлдош. Бадиий таҳлил асарлари Т. “Камалак – 2016.

3.      Н. Каримов, Б. Назаров, У. Норматов, К. Йўлдашев. Адабиёт (11-синф учун дарслик ) Т. “Ўқитувчи -2004.


 

Бадиий матнлар таҳлили ва таржимасида электрон дарсликлар, замонавий усуллардан фойдаланиш имкониятлари ва афзалликлари

Бадиий матнлар таҳлили ва таржимасида электрон дарсликлар, замонавий усуллардан фойдаланиш имкониятлари ва афзалликлари

Илмий таҳлил китобхоннинг, адабиётшуноснинг ақлий фаолиятини натижаси бўлса, ўқув таҳлили одамлар билан мулоқот мобайнида амалга оширилади

Илмий таҳлил китобхоннинг, адабиётшуноснинг ақлий фаолиятини натижаси бўлса, ўқув таҳлили одамлар билан мулоқот мобайнида амалга оширилади

Бир хил хулоса чиқаришдан қочиш

Бир хил хулоса чиқаришдан қочиш
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
24.01.2021