ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ МУҲИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ КЎНИКМАЛАРИНИ ТАРКИБ ТОПТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Сидикова Дилоромхон Толибжановна – Узбекистан, Янгикурганский район, школа № 12
Аннотация: В статье освещены вопросы формирования здорового образа жизни в процессе обучения биологии в общеобразовательных средних школах, определены педагогические основы индивидуального подхода к учащимся, даны рекомендации по организации самостоятельной деятельности и формированию навыков самооценки, указаны пути использования тетради «Здоровье» в данном процессе.
«Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ўқувчиларни ўқув фаолияти самарадорлигини ошириш маҚсадида ўқитишни инновацион таълим технологиялар асосида ташкил этиш, ўқувчиларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик, маънавий-аҳлоқий тарбия бериш асосида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини таркиб топтириш лозимлиги қайд этиб ўтилган.
Мазкур зарурат умумий ўрта таълим мактабларида ўфитиладиган барча ўфув фанлари каби биологияни ўқитишда фан мазмуни асосида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини таркиб топтиришнинг педагогик тадқиқ этилиши, ўқувчиларда турмуш тарзи давомида ўз ҳаёт фаолиятини тўғри ташкил қилиш ва баҳолаш кўникмасини шакллантириб бориш ҳамда бу борада педагогларнинг тайёргарлигини ошириш мақсадида методик кўрсатмалар ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан саналади. Шу боисдан, умумий ўрта таълимда биология фанини ўқитишда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини таркиб топтиришнинг ижобий ечимини ҳал этиш йўллари: мазмун, метод, шакл ва воситаларини ишлаб чиқишда қуйидаги педагогик ёндашув талаб этилади.
Бунинг учун биология укитувчиси:
• биология фанига қуйиладиган ДТС талаблари, дастурлар, дарслик ва қўшимча адабиётлар танлаши ва соғлом турмуш тарзини мазмун ва моҳиятини асословчи материаллар саралаши;
• биологияни ўқитишда ўқувчиларнинг ўқув билиш фаолияти самарадорлигини оширишда инновацион таълим технологиялари асосида дарсларни лойиҳалаши ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини таркиб топтирувчи метод ва воситалардан унумли фойдаланиши;
• биология дарсларида соғлом турмуш тарзи юзасидан ўқувчиларнинг назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг билимларни ўзлаштиришга бўлган мотив, қизиқиш ва интилишларини кучайтиришга оид ностандарт тестлар ишлаб чиқиши ва «Саломатлик» иш дафтари юритилиши, бу биологик таълим жараёнида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини таркиб топтириш имконини беради.
Ушбу вазифаларни амалга оширишда ўқитувчида дарс мақсадини оптимал танлаш, умумий биологик ва хусусий тушунчалар билан биргаликда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини таркиб топтиришнинг инновацион таълим технологиялари орқали амалга ошириш имконияти мавжуд.
Биология фанини ўкитиш жараёнида инновацион таълим технологияларидан унумли фойдаланиш ўқувчиларни фанга бўлган қизиқишларини кучайтириш, касбга йўллаш, мустақил адабиётлар устида ишлаш хамда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини таркиб топтириш имкониятини беради. Мазкур жараённи назарда тутган ҳолда биология ўқитувчисига қуйидагича тавсиялар бериб ўтилади:
- биологияни ўқитишда ўқувчиларнинг ўқув билиш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида инновацион таълим технологияларидан мақсадли фойдаланиш;
- соғлом турмуш тарзи тушунчасининг мазмун ва моҳиятини асословчи аник маълумотлар тўплаш ва ўқитишнинг барча шаклларидан унумли фойдаланиш;
- соғлом турмуш тарзи юзасидан ўқувчиларнинг назарий ва амалий билимларини мустахкамлаш, ўз-ўзини баҳолаш мақсадида «Ispring» дастурида ностандарт тестлар ишлаб чикиш ва биологияни ўқитишнинг барча шаклларидан фойдаланиш.
Бу тавсиялар ўқувчиларнинг фан буйича билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишларида ёрдам беради.
Материалы на данной страницы взяты из открытых источников либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.