Физика дарсларида буюк аждодларимиз илмий меъросидан фойдаланиш
Режа:
1. Фан тараққиётига, жумладан физика фанига ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшган қомусий олимлар: Абу Али Ибн Сино, Абу Абдуллоҳ ал–Хоразмий, Умар Ҳайём илмий меъросларидан фойдаланиш.
2. Насриддин Тусий, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Аҳмад ал-Фарғоний илмий меъросларидан фойдаланиш.
3. Розий, Абу Наср Форобий, Қозизода Румий, Муҳаммад Али Қушчи ва бошқалар илмий меъросларидан фойдаланиш бўйича умумий кўрсатмалар.
Таянч тушунчалар: илмий меърос, алгоритм, алгебра, тилшунослик,
геодезия, минерология, фармакология.
Ибн Сино илмий меъросидан физика дарсларида фойдаланиш:
Марказий Осиё халқлари маданиятини ўрта аср шароитида дунё маданиятининг олдинги қаторига олиб чиққан буюк мутафаккирлардан бири Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Сино бўлиб, у Европада Авиценна номи билан машҳурдир. Кўп манбаларда Ибн Сино, аввало, табиб сифатида талқин этилади, ҳолбуки табобат унинг илмий соҳалари орасида энг муҳимларидан биридир, холос. Ибн Сино асарларининг асосий қисми Яқин ва Ўрта Шарқнинг ўша давр илмий тили ҳисобланган араб тилида, баъзилари форс тилида ёзилган. Унинг бизга маълум бўлган катта асари “Китоб уш-шифо” (“Шифо китоби”) 22 жилддан иборат бўлиб, 4 та катта бўлимини мантиқ,
физика, математика, метафизикага доир масалалар эгаллаган. У натурал
сонлар устида бажарилган арифметик амалларни ва квадратга кўтариш
амалининг тўғрилигини 9 ёрдамида текшириш усулини ўйлаб топган, (а ± b)2
= а2 ± 2аb +b2 формулани геометрик исботлаган.
Ал-Хоразмий илмий меъросидан физика дарсларида фойдаланиш:
Хоразм илмий мактабининг илк кўзга кўринган намояндаси Муҳаммад
Хоразмий ҳозирги замон ўнлик саноқ системасини кашф этди, натурал
сонлар устида тўрт арифметик амаллар бажариш алгоритмини фанга
киритди, квадрат тенгламаларни ечиш усулларини кашф этди, "Зижи"
("Астрономия") китобида синуслар ва тенгенслар жадвалини катта аниқликда
келтиради). Ал-Хоразмий томонидан ўнлик позицион системасининг
қўлланиши Арифметика фанининг шаклланишида, шунингдек унинг «Ал-
жабр ва ал-муқобала» китоби Алгебра фанининг шаклланишига асос бўлган.
Америкалик шарқшунос Д.Сартон таъбири билан айтганда «Ал-Хоразмий
барча замонларнинг энг улуғ математикларидан бири» эди. Шарқ олимлари
орасида фақат унинг номи ва асарлари "алгоритм" ва "алгебра" каби
замонавий илмий атамаларда абадийлаштирилди. Инсоният ундан,
математика фанига қўшган буюк хизматлари учун ҳамиша қарздор бўлиб
қолаверади.
Умар Ҳайём илмий меъросидан физика дарсларида фойдаланиш:
Умар Ҳайём 1048 йил 18 майда Нишопурда дунёга келган. У машҳур файласуф, математик, астроном ва шоир бўлган, алгебра фани ривожига ҳам катта ҳисса қўшган. Бутун дунё уни буюк файласуф ва шоир сифатида танийди. Нъютон бином ёйилмасининг умумий формуласини кашф этган, кубик тенгламаларни ечишнинг геометрик назариясини ривожлантирган, геометрияда параллеллик аксиомасига оид муаммо бўйича чуқур изланишларни олиб борган ва уни ҳал қилишга жуда яқин келган.
Насриддин Ал-Тусийнинг (Азарбайжон ҳудудида 1201-1274 йилларда
яшаб ижод қилган) илмий меъросидан физика дарсларида фойдаланиш:
Тригонометрия соҳасида хизмати катта бўлган, учбурчакларнинг барча
ҳолларини таҳлил қилган, ихтиёрий учбурчакларни ечишнинг энг қийин
ҳолларига тўхтаб ўтган, сўнгра сферик тригонометрия асослари, жумладан
сферик учбурчакларни ечиш усулларини тизимли баён қилган, бу асар
тригонометрияни астрономиядан ажратди ва тригонометрияни алоҳида фан
сифатида ривожлантирди, Нъютон биноми ёйилмасини исталган n натурал
сон учун исботлаган.
Абу Райҳон Беруний илмий меъросидан физика дарсларида фойдаланиш:
Ал-Беруний 973 йилнинг 4 октябрида Хоразмдаги Кат шаҳрида
туғилган. У йирик энциклопедист-олим, мутафаккир ҳамда тарих, география,
тилшунослик, астрономия, математика, механика, геодезия, минерология,
фармакология, геология ва бошқа соҳалардаги кўплаб илмий изланишлар
муаллифидир. Беруний ўз даврининг деярли барча илмидан бохабар бўлган.
“Геодезия” ва “Маъсуд” қонунлари асарларда астрономия, география,
тригонометрияга оид жуда кўп маълумотлар келтирилган, хусусан, ички
чизилган мунтазам кўпбурчаклар (3, 4, 5, 6, 8, 10 бурчаклар) нинг
томонларини ҳисоблаш ва уларни ясаш усуллари келтирган, ватарлар билан
уларни тортиб турувчи ёйлар орасидаги боғланишга оид теоремалар,
иккиланган бурчак синуси, ярим бурчак синуси ҳақидаги теоремаларни ва
ихтиёрий бурчаклар учун косинуслар теоремасини исботлаган, синуслар ва
тангенслар жадвалини тузган ва бунда чизиқли ва квадратик
интерполяциялаш методларидан фойдаланишни кўрсатган, сони учун
3,1417 қийматни топган.
Мирзо Улуғбек илмий меъросидан физика дарсларида фойдаланиш:
Тригонометрик жадваллари 10 та ўнли хона аниқлигида ҳисобланган, унинг
синус ва косинуслар жадваллари минут оралиқ билан тузилган, “Зиж”
китобида бир градуснинг синусини ҳисоблаш учун алоҳида рисола ёзган.
Ғиёсиддин Жамшид Ал-Коший илмий меъросидан физика дарсларида
фойдаланиш: Ғиёсуддин ал-Коший (Жамшид ибн Масъуд ибн Маҳмуд
Ғиёсуддин ал-Коший (кўпроқ Ғиёсуддин ал-Коший исми билан машҳур,
ХIV–ХV асрда яшаган). Атоқли математик ва астроном. Асли Эроннинг
Кошон шаҳридан бўлиб, бошланғич математик маълумотни шу ерда олган.
ХV-аср бошида Улуғбекнинг таклифи билан Самарқандга келган; бу ерда
Қозизода Румий билан бирга Улуғбек расадхонаси ва мадрасаси қурилишига
раҳбарлик қилган. “Айлана ҳақида рисола” китобида
сонини 17 та хона ўнли рақамигача аниқликда топган, 1 нинг синусини ҳисоблаган, энг катта аниқликда тригонометрик жадвал тузган, Ньютон биноми формуласини ундан аввал n = 9 бўлгандаги биномиал коэффицентларни ҳисоблаган.
Ал-Фарғоний илмий меъросидан физика дарсларида фойдаланиш:
Аҳмад ал-Фарғоний (тўлиқ исми Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн
Касир ал-Фарғоний (тахминан 797, Фарғона - 865, Миср) - астрономия,
математика, география ва бошқа илмий йўналишларда фаолият кўрсатган
ўзбек қомусий олими. Шарқда Ал-Фарғоний, Европада Алфраганус
тахаллуслари билан машҳур. Унинг ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисида
бизга жуда оз, у ҳам бўлса, узуқ-юлуқ маълумотлар етиб келган. "Астурлоб
ясаш ҳақида" номли асарида сферик проекция ҳақида ва унинг хоссаларини
баён қилган.
Розий илмий меъросидан физика дарсларида фойдаланиш:
Розий (тўлиқ номи Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ар-Розий (865.28.8 - Рай - 925.26.10) — шарқнинг қомусий олими, табиб ва мутафаккири. Ўрта аср
Европасида лотинча Разес номи билан танилиб, табобат соҳасида ўз
даврининг Жолинус (Гален)и деб саналган. Шунингдек, кимё, ботаника,
математика, астрономия, мантиқ ва фалсафа каби фанларни чуқур ўрганган;
адабиёт ва мусиқа билан ҳам шуғулланган. Розий бир қанча вақт Рай ва
Бағдод шифохоналарини бошқарган. У Ўрта Осиё, жумладан, Бухоро илм
аҳллари билан илмий мулоқотда бўлган. Кўз касаллигига учраб, умрининг
охирида кўр бўлиб қолган).
Абу Наср Форобий илмий меъросидан физика дарсларида фойдаланиш:
Абу Наср Форобий (873–950) туркий қабилалардан бўлган ҳарбий хизматчи
оиласида, Сирдарё қирғоғидаги Фороб-Ўтрор деган жойда туғилган.
Форобий бошланғич маълумотни она юртида олди. Сўнг Тошкент (Шош),
Бухоро, Самарқандда ўқиди. Кейинроқ ўз маълумотини ошириш учун араб
халифалигининг маданий маркази бўлган Бағдодга келди. Тахминан 941
йилдан бошлаб Форобий Дамашқда яшаган. Форобий ўрта аср даври табиий-
илмий ва ижтимоий билимларининг қарийб барча соҳаларида 160 дан ортиқ
асар яратган. Форобий қадимги юнон мутафаккирлари – Платон, Аристотел,
Эвклид, Птолемей, Порфирийларнинг асарларига шарҳлар ёзган. Айниқса,
Аристотел асарлари (“Метафизика”, “Этика”, “Риторика”, “Софистика” ва б.)
ни батафсил изоҳлаб, қийин жойларини тушунтириб бера олган,
камчиликларини кўрсатган, айни вақтда бу асарларнинг умумий мазмунини
очиб берувчи махсус асарлар яратган. Форобий шарҳлари Ўрта ва Яқин
Шарқ илғор мутафаккирларининг дунёқарашини шакллантиришда муҳим
аҳамиятга эга бўлди.
Қозизода Румий илмий меъросидан физика дарсларида фойдаланиш:
ХV аср бошларида Мовароуннаҳрда шуҳрат қозонган улкан математик ва
астрономлардан бири, Улуғбекнинг устози Қозизода Румийдир. Қозизода
аслида Бурса (Туркиянинг шимоли-ғарби) да таваллуд топган. Улуғбек
Самарқандда 1417–1420 йилларда мадраса таъсис этиб, Қозизодани у ерда
раис ул-муаллимин насабига тайинлайди ва аксарият ҳолларда унинг
дарсларида ўзи ҳам иштирок этади.
Али Қушчи илмий меъросидан физика дарсларида фойдаланиш:
Али Қушчи - фалакиётшунос ва риёзиётчи олим, Улуғбек илмий мактабининг атоқли намоёндаларидан бири, унинг яқин шогирди. Амир Темур қароргоҳи бошлиғининг ўғли. Али Қушчи бошланғич маълумотни Самарқандда олади (Қ.Румийда таҳсил кўради), ўз маълумотини ошириш учун 1414 й. да Эроннинг Кирмон шаҳрига боради ва у ердаги мадрасада 3 йил таълим олади, айниқса табиий фанларни, хусусан фалакиёт, риёзиётни пухта ўрганади, 1417 йили Самарқандга қайтади. Бу вақтда Самарқандда Улуғбек мадрасаси қурилаётган эди. Али Қушчи шу мадрасада ҳам таълим олишни давом эттиради, Қ.Румий ва Ғ.Кошийлардан илм сирларини ўрганади.
Ҳикматлар сандиғи
ФОРОБИЙНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ҚАРАШИ |
АБУ НАСР ФОРОБИЙНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИ Жалолиддин Юсубов, Ўз МУ катта илмий ходим-изланувчиси Мамлакатимизда миллий кадрлар тайёрлаш дастурининг асосий йўналишларидан бири – эркин фикрловчи, маънавий юксак, мустақил ва фаол кадрлар тайёрлаш билан бирга, уларнинг миллий мафкурани ўз дунёқарашларига сингдириш муҳим вазифа сифатида кўрсатилган. Бу борада миллий ва умуминсоний қадриятлар, маънавий мероснинг аҳамияти беқиёсдир. Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Мовароуннаҳрнинг мусулмон маданияти этник сабр-тоқат ва бағрикенглик руҳини ўзида акс эттирди. Унинг Форобий ва Ибн Сино асарларида ўз инъикосини топган идеали - Фозил кишилар шаҳри нафақат диний асосда, балки маданий ва ахлоқий негизда ҳам уюшган одамларнинг ҳамжамиятидан иборат бўлганлиги тасодифий ҳол эмас”. Шу маънода адолатли жамият қуриш, ҳуқуқий давлат қуриш учун илғор хориж тажрибасини ўрганиш билан бирга ўзимизнинг миллий меросимиз дарғалари яратган илму ҳикматлар “Кучли давлатдан кучли жамият сари” концептуал сиёсий дастурни амалга оширишга руҳ ва интилиш бағишловчи омил ҳисобланади. Шарқнинг беқиёс мутафаккири Абу Наср Форобийнинг дин ҳақидаги ғоялари ҳам ўзига хос бўлиб, дин жамиятни идора қилиш учун зарур бўлиб, асосий вазифаси жамият учун, инсон бахт-саодати учун хизмат қилишдан иборатдир. Аллома динларни бир-бирига қарши қўймасдан бир давлатда, халқларда турли динлар мавжуд бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. Форобий динни инсонларнинг манфаатидан, давлатдан устун қўймайди, аксинча, динни давлат ва жамиятнинг вазифаларини амалга оширишда ёрдамчи бўлишини айтади. Форобий илмий меросида шахс камолоти, жамият ва шахс масалалари алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг асарлари тасниф этилганда, сиёсат илми “шаҳар ҳақидаги илм, шаҳарни бошқариш илми”, яъни “илми ал-маданий” юриспруденция (фиқҳ) ва мусулмон теологияси (илми калом) хусусида билдирган фикрлари ҳам ўз даврига нисбатан илғор қарашлардан иборат эди. Бинобарин, унинг фалсафий таълимоти, ижтимоий ахлоқий, сиёсий масалаларни рационалистик позициядан туриб тушунтириши, мантиқий далиллаши, изчиллиги билан ажралиб туради. |
Берунийнинг ақл машъаласи
Ҳар бир кун
учун Ҳақ ва ҳақиқат ҳозирдир.
Беруний
Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний (973, 4 сентябр - 1048, 11 декабр) ўз замонасидаги мавжуд фанларни пухта эгаллаб, дунёда унгача ҳеч ким забт этолмаган юксак чўққиларга кўтарилди. Астрономия, астрология, фалсафа, математика, физика, геодезия, геология, фармакогнозия, минералогия, тарих, адабиётшунослик, таржимонлик, луғатшунослик каби соҳаларда тадқиқотлар олиб бориб, бадиий асарлар яратиб буюк самараларга эришди.
Шу маънода
машҳур шарқшунос олим И.Ю.Крачковский Беруний илмий меросига
юксак баҳо бериб: «Унинг қизиққан илм соҳаларидан
кўра, қизиқмаган илм соҳаларини санаб ўтиш осонроқдир»,
деганида сира муболаға йўқ.
Абу Райҳон 22 ёшларида дунёда биринчи бўлиб илмий асосда диаметри 5 метр
бўлган глобус яратди, 27 ёшида эса «Қадимги халқлардан қолган
ёдгорликлар»дек улуғ китобни ёзди.
Қомусий аллома бир юз элликдан зиёд йирик илмий асар яратган. Шулар орасида
ҳар бирини бутун бошли илмий муассасалар жамоаси ҳам ёзишни
уддалаши маҳол бўлган «Ҳиндистон», «Сайдана», «Минералогия»,
«Геодезия», «Қонуни Маъсудий» каби фундаментал тадқиқотлар
бор.
Абу Райҳон Беруний ҳақиқий илмий табиатшуносликка асос
солди. У ўрта асрлар шароитида ҳақиқий тажрибага, илмий
кузатиш ва экспериментга асосланувчи аниқ илмий тафаккурни
яратганлардандир.
Аллома бобокалонимиз Беруний кўп тилларни: араб, сўғдий, сурёний, форс,
юнон ва қадимги яҳудий(иброний) тилларини яхши билган. Султон
Маҳмуд Ғазнавийнинг Ҳиндистонга юришлари пайтлари эса,
қадимги ҳинд тили - санскритни ўрганган; ҳатто бир
қанча жуда муҳим асарларни санскритдан арабчага, араб тилидан
санскритчага таржима қилган.
Донишманд олим бошқа дунёлар мавжудлиги тўғрисидаги илмий
гипотезани ҳам илгари сурган...
Маҳмуд Саъдий
ҲИКМАТЛАР
Яхши билмаган нарсасига уринган киши шарманда бўлади.
* * *
Одамлар ўрганган, одатланган ва билган нарсага қаршилик кўрсатма.
* * *
Неъматнинг қадри у йўқолганидан кейин билинади.
* * *
Асоси бўлмаган фандан воз кечилса ҳам бўлади.
* * *
Тенглик ҳукм сурган жойда сотқинлик, алдамчи эҳтирослар,
ғам-ғусса бўлмайди.
* * *
Кўз билан кўрган эшитгандан афзалроқдир.
* * *
Нодонлик бедаво касалликдир.
* * *
Миннат — қилинган эҳсонни йўққа чиқаради.
* * *
Юнон файласуфлари авом халқ учун эмас, балки юқори табақалар
(манфаатларини) кўзлаб усул ва қоидалар ишлаб чиққанлар.
* * *
Бугуннинг чорасини кўриб эртага эҳтиёжи қолмаган киши
ақллидир.
* * *
Улуғ ҳодисалар ҳар вақт юз беравермайди.
* * *
Ҳар бир янги нарсада лаззат бор.
* * *
Бировни зўрлик билан ва ёллаб ишлатиш доимий бўлмайди, тўғри ҳам
келавермайди.
* * *
Тил — сўзловчи истагини эшитувчига етказувчи таржимондир.
* * *
Тилнинг вазифаси шуки, унда киши бир нарсани айтганда бошқаси
ҳалигининг мақсадини дарҳол англаши керак.
* * *
Хайр-саховат ҳам мардлик саналади.
* * *
Ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати ўз ишини қойил
қилиб бажаришида.
* * *
Истагига эриша олмаган кишини маломат қилинмайди.
* * *
Иши юришмаганни таҳқирлама.
* * *
Суқрот одамларнинг санамларга ибодат қилишига қаршилик
кўрсатиб, сайёраларни Худо деб аташдан бош торт¬ди. Шунинг учун Афинанинг ўн
икки қозисидан ўн биттаси уни қатл этишга фатво берди. Суқрот
эса ҳақ йўлдан қайтмаганича ўлиб кетди.
* * *
Одамлар тузилишларининг ранги, суврат, табиат ва ахлоқда турлича бўлиши
фақатгина насабларининг турличалигидан эмас, балки тупроқ, сув,
ҳаво ва Ернинг одам яшайдиган жойларининг турличалигидан ҳамдир.
* * *
Соқов назарида ҳамма одамлар ҳам соқовдир.
* * *
Жинс жинсига тортади, қуш шериклари билан қўнади.
* * *
Иккала даъвогар рози бўлибди-ю, қози рози бўлмабди.
* * *
Амир Исмоил Сомоний дебди; «Аждодинг шуҳратига суянма, ўзингга ўзинг
шуҳрат топ».
Кимда-ким қариндошлари сабабли ўзига обрў, яқинлик ахтарса ва ўтган
аждодлари билан кибрланса, ўша кишининг ўзи ўлик, аждодлари эса тирик саналади.
* * *
Хабар хабарчилар сабабли рост ва ёлғон тусини олади.
* * *
Қаламнинг абадий излари бўлмаганда, халқларнинг хабарларини
қайдан билар эдик?!
ҲИКОЯТЛАР
ОЧНИНГ ҚОРНИНИ ТЎЙҒАЗ
Халифа Умар ибн Абдулазиз ўзининг ўғли Абдуллоҳ минг дирҳамга
бир қимматбаҳо тошни сотиб олганини эшитиб, ўғлига хат
ёзибди: «Менга етиб келган хабарга қараганда, бир узук олибсан. Сенга
насиҳатим шуки, дарҳол ўша узукни сотиб, унинг пулига мингта очнинг
қорнини тўйғаз. Ўзингга бўлса кумушдан узук қилдир, узукнинг
кўзи ҳам ўзидан бўлсин».
Абдуллоҳ отаси айтгандек қилибди.
ДОНИШМАНД ШОҲ
Қадимда эронликларда даймоҳ ойининг биринчи кунини хуррам кун деб
аташар экан. Шу куни подшоҳ шоҳлик тахтидан тушиб, оқ
кийимлар кияр ва саҳрога чиқиб оқ полосларда ўтирар экан.
Юзидаги парда ва подшоҳлик либосларини ечиб, оддий фуқаро кийимида
кўчага чиқар экан. У ўша куни эл-юртдаги аҳволни билиш, одамлар
билан гаплашиш учун фуқароларини ишдан озод қилиб қўяр экан.
Кимда-ким подшоҳ билан бирор нарса ҳақида гаплашмоқчи
бўлса, у хоҳ юқори табақадан, хоҳ қуйи
табақадан бўлсин, тортинмай унга яқин бориб суҳбатлашар экан.
Шу куни подшоҳ деҳқон ва корандалар билан бирга ўтириб
овқатланар, шароб ичар экан. Шунда у
фуқароларига қараб:
— Бугун мен сизларнинг бирингиз ва биродарингизман. Чунки дунё сизнинг
қўлингизда вужудга келадиган ободонлик билан, ободонлик эса
подшоҳлик биландир. Бу иккиси бир-бирига муҳтождир. Шундай бўлгач,
биз бир-бирига меҳрибон икки биродар сингаримиз ва бу биродарлик
бир-бирига меҳрибон икки биродар: Хушанг ва Вокарддан мерос қолган,
— дер экан.
ЁЛҒОНЧИ
Ёлғончиликка шу қадар ўрганганлар борки, агар улардан
ногаҳон:
— Умрингда бирон марта рост сўзлаганмисан? — деб сўрасангиз:
— Рост гапириб қўйишдан қўрқмасам, йўқ дер эдим, —
деган жавобни эшитасиз.
Бундай кишилар адолатдан чекиниб, ўзларини хатарга дучор этган бўладилар.
НОМУС
Малика Клеопатра ўз мамлакатига бостириб келаётган душман бўлмиш Август
қўлига тушиб, номуси поймол бўлишидан қўрқиб, икки кўксига
заҳарли илон қўйган экан.
Одамлари малика ҳузурига киришса, у тож кийиб, боши билан ўнг
қўлига суянганича ўтирганмиш. Клеопатра шу кўйи ўлиб қолибди-ю,
лекин душман қўлига тириклайин тушмаган экан.
***
Пешволардан олға ўтдим шахд ила,
Мен ғаввосу илм бўлди уммоним;
Илм-баҳсга мендек ружу қўйган йўқ,
Менга тенгни яратмади давроним.
Ҳинддан сўра Машриқ аро қадримни.
Мағриб мени ўқир, йўқдир армоним.
Бўлса ҳамки одамлари ғайридин
Тан олдилар зўр шуҳрату, зўр шоним...
***
Ким учса саъй-жаҳд қилмай шуҳратга,
Карам либосига бўлса қанча оч.
Ғафлат соясида шод ётар, аммо
Шараф кийимисиз қолар яланғоч.
***
Масофа туфайли айшим бузилди,
Дилимда ором йўқ, чексиздир фироқ.
Мактубинг дардимга тўтиё бўлди,
Минглаб парихондан ўша яхшироқ.
8-Мавзу: Физика дарсларида буюк аждодларимиз илмий меъросидан фойдаланиш
№ |
Тест саволлари |
Тўғри жавоб |
Муқобил жавоб |
Муқобил жавоб |
Муқобил жавоб |
1 |
Технология – бу |
санъат, маҳорат, мохирлик, ишлаб чиқиш методлари тўплами, ҳолатини ўзгартиришдир |
Ишкаб чиқариш |
Техника билан ишлаш |
|
2 |
Педагогик технология – |
бу ўқув жараёнини амалга оширишнинг техникасидир |
бу ўқув жараёнини сўнгги боқичи |
бу ўқув жараёнини |
бу ўқув жараёнини босқичлари |
3 |
Интерфаол таълимда дарс жараёнини лойиҳалаш неча боқичда амалга оширилади |
8 босқичда |
7 босқичда |
6 босқичда |
5 босқичда |
4 |
“Интерактив” сўзининг маъноси нима? |
Ўзаро ҳамкор |
Биргаликда ишлаш |
Икки томонлама иш олиб бориш |
Ўзаро ҳаракат қилмоқ |
5 |
Инновасия иборасига қайси қаторда тўғри таъриф берилган? |
Янгилик киритиш |
Тадқиқот қилиш |
Ташкилий жараён |
Ишлаб чиқариш |
6 |
Педагогик технология қандай натижавий мақсадни ўз олдига қўйган? |
Ўқув-тарбия жараёни натижаларини сифатли баҳолаш жорий етиш. |
Даврага мослаб ўқувдастурларини модернизация қилиш. |
Ўқувчи ва ўқитувчининг дастурли фаолиятини ўқувжараёнига |
Ўқувчилар билимини баҳолашнинг осон усули. |
7 |
Таълим технологияси турларини белгиланг? |
Муоммали, шахсга юналтирилган, масофавий, модулли; |
Назарий, амалий, аралаш, мустаҳкамлаш; |
Ноанъанавий, анъанавий, мустаҳкамлаш; |
Аралаш, маъруза, масофавий, назарий; |
8 |
«Интерактив» сўзининг луғавий маъноси |
Ўзаро ҳаракат қилмоқ. |
ўқувчи-талаба фаолиятини фаоллаштириш; |
Фикрлаш қобилиятини фаоллаштириш |
Фаолликка ундаш; |
9 |
Ўрганилаётган мавзуни қайта ишлашга асосий эътибор қаратиладиган таълим тизими.. |
тренинг; |
суҳбат |
баҳс-мунозара; |
конференсия деб аталади. |
10 |
6 синф физика дарслигида лаборатория ишлари нечта берилган ? |
8 та |
5 та |
6 та |
7 та |
Назорат саволлари:
1. Илмий изланиш методлари деганда нимани тушунасиз?
2. Ўқитиш методларининг қандай турларини биласиз?
3. Таълим методлари деганда нимани тушунасиз?
4. Дарс самарадорлигини оширишда қайси методлардан фойдаланишни
қулайроқ деб ҳисоблайсиз?
5. Фан тараққиётига, жумладан физика фанига ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшган қомусий олимлардан кимларни биласиз?
Скачано с www.znanio.ru
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.