Мавзунинг долзарблиги
Республикамизда таълим тизими доимо давлатнинг эътиборида бўлмоқда. Ўтган давр мобайнида соғлом ва ҳар томонлама ривожланган авлоднинг шаклланишини таъминлашга қаратилган самарали мактабгача таълим тизимини ташкил қилиш бўйича комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳозирги кунда долзарб масала сифатида мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид мавжуд муаммолар
Мактабгача таълимни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини муваффақиятли юритишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда, улар қаторида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
- мактабгача ёшдаги болаларнинг тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш учун мактабгача таълим муассасалари сонининг етарли эмаслиги;
- қишлоқ жойларда мактабгача таълимнинг паст даражада ривожланганлиги;
- мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник ҳолати лозим даражада эмаслиги;
мактабгача таълим муассасаларининг малакали педагог кадрлар билан, жамланмаганлиги;
мактабгача таълим тизимида бошқарув кадрларининг танқислиги ва улар малакасининг пастлиги;
ота-оналарнинг бола шахсининг шаклланишида мактабгача таълимнинг ижобий жиҳатлари ва фойдаси ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслиги;
замонавий ўқув-методик материаллар ва кўргазмали қуролларнинг етишмаслиги;
алоҳида эҳтиёжли болалар учул мавжуд мактабгача таълим муассасаларининг техник жиҳозланиши ва услубий таъминоти даражасининг пастлиги;
мактабгача таълим муассасаларида тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва тиббиёт ходимларининг малакаси замон талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги.
Муаммонинг келиб чиқиш сабаби ва бартарф этиш йўллари
мактабгача таълим муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техника базасининг амалдаги ҳолати болаларни мактабгача таълим муассасалари билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашга имкон бермаяпти, мамлакатда аҳоли сонининг ўсиши айрим мактабгача таълим муассасаларининг ҳаддан ташқари тўлиб кетишига олиб келмокда;
миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга кизикишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик (шу жумладан, ўйинлар ва ўйинчоқлар) материаллар ва бадиий адабиётларни тайёрлаш ҳамда мактабгача таълим муассасалари фаолиятига жорий этиш ишлари замонавий талабларга жавоб бермайди;
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг амалдаги тизими мактабгача таълим соҳасини болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этишга қодир юқори малакали мутахассислар билан таъминлай олмаганлиги;
Ота – оналарнинг таълим - тарбия жараёнига фаол иштирок этмаётганлиги ҳамда билим савиясининг пастлиги;
Мактабгача таълимни тизимини мажбурий таълим даражасига ўтказилмаганлиги
Мактабгача таълим ташкилотларида ривожлантирувчи марказлар талаб даражасида эмаслиги
мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимининг паст даражада эканлиги малакали кадрларни жалб қилиш имконини бермаяпти;
Мактабгача таълимни тизимида болани айнан бир касбга йўналтириш дастурларинг мавжуд эмаслиги
Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2017 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-3305-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга берилган шарҳда таъкидланганидек: «... бугунги кунда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан яхшилаш, мактабгача ёшдаги болалар камровини ошириш, илғор хорижий тажрибани ўрганган холда, ҳар жиҳатдан замонавий тизим яратиш эди, шунга кўра Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари Ўзбекистон Ресубликаси Мактабгача таълим Вазирининг 2018 йил 18 июн 1- мҳ - сон буйруғига асосан тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 4 – сонли ҳайъат йиғилиши қарори билан тасдиқланган ва нашр учун тавсия этилган «Илк қадам» Мактабагча таълим ташкилотларининг ўқув дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар жамғармаси Юнисеф билан боғлиқ бўлган ташкилотлар билан ҳамкорликда яратилган.
Японияда мактабгача тарбия 5 та йўналишни қамраб олган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ҳамда «Илк қадам» мактабгача таълим ташкилотларининг ўқув дастури айнан 5 та ривожланиш соҳаларига қаратилган.Соҳалар бир – бирига ўзаро боғлиқ бўлган ҳолда интеграциялашган. Бу 3 – 7 ёшгача бўлган болаларда билим, кўникма, малака ва қадриятлар мажмуасини шакллантиради.
Белгияда мактабгача таълим гуруҳларининг асосий мақсади; билиш, билим ортириш, (когнитив) коммуникатив ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш ҳисобланади.
«Илк қадам» мактабгача таълим ташкилотларининг ўқув дастурида мактабгача ёшдаги 6-7 ёшли боланинг умумий муҳим компетенциялари мавжуд. Булар қуйидагилар:
Коммуникатив компетенция
Ўйин компетенция
Ижтимоий компетенция
Билиш компетенция
«Илк қадам» мактабгача таълим ташкилотларининг ўқув дастурида таълим жараёнига ота – оналарни жалб этилиши акс эттирилган бўлсада 25% ота – оналар бу жараёнга қатнашадилар. Бунга сабаб айнан юқорида айтилган сабаб ҳамда ташкилотларда тарвиқот ишлари яхши йўлга қўйилмагани бу муаммоларни бартараф этиш учун айнан хорижий давлатларнинг мактабгача таълим тизимига эътибор қаратамиз. Хориж давлатларидан Япония, Корея, Англия, Буюк Британия ва Германияда ота – оналар фарзандлариниг таълим олишлари учун барча шароитларни яратиб беришган. Ота – оналарнинг 85% таълим – тарбия жараёнларига қатнашадилар. Хорижий давлатлар сингари мактабгача таълим ташкилотларида ота - оналар учун турли йўсиндаги сўровномалар, ота – оналар йиғилишлар, семинарлар ва «Ота – оналарга ёрдам» дастурлари ишлаб чиқиш.
Япония давлатида болаларга оилада ва жамоатда муомала қилишни, ўзига ишонишни, янги кўникмаларни эгаллашга, халқ эртакларини ва китобларни ўқиб тилга ва маданиятга ўргатадилар. Япониядаги мактабгача тарбия тамойиллари - соғлом, мустақил, хар тамонлама ривожланган, билимга эга ва ўз маданияти ҳамда Ватанини севувчи жамият аъзосини яратишга қаратилган.
Германияда «Касб» лойиҳаси даврида болалар тарбиячи билан экскурсияларга борадилар, турли нарсалар ясайдилар, театрлаштирилган саҳналар қўядилар, печенье пиширадилар, лойдан нарсалар ясайдилар ва хоказо. Болалар стулчаларда ўтириб тарбиячини эшитадиган турдаги машғулотлар йўқ. Болаларга кўп эркинлик берилади. Улар истаган нарсани қилишлари, кийимларини ифлос қилишлари, бутун майдонда сакрашлари ва югуришлари мумкин.
Бизнинг мактабгача таълим ташкилотларимизда ҳам “Касб” лойиҳаси йўлга қўйилса болалар ўзлари қизиққан касбларга мактабгача таълим ёшидан йўналтирилади ҳамда ривожлантирувчи марказлар янада бойитиш назарда тутилган.
Хорижий тилларни болаларга эрта ёшида ўргатиш тил кўникма ва малакалар турли ўйин ва таълимий фаолиятлар орқали сингдириб борилса, бола хорижий тилларни ўз она тилиси каби табий тарзда ривожлантириб боради. Таълимий ўйинлар болада нафақат балки шу билан бирга у болани жисмонан соғлом ривожланишини таъминлайди, руҳан тетиклаштиради, ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлайди ҳамда атрофдагилар билан ижтимоий муносабатларни шакллантиришга катта кўмак беради. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим тизимини 5 ёшдан мажбурий қилинса ягона бир мақсадларга эришилади.
Муаммонинг ечими бўйича амалиётга жорий этиш учун амалий тавсиялар
1.Мактабгача таълим муассасаларининг таълим-тарбия жараёнига халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда “Илк қадам” Давлат таълим дастурини жорий этиш бўйича тренинглар ўтказищ йўли билан миллий мутахассис-мураббийларни тайёрлаш.
2. Республиканинг барча вилоятларида миллий мутахассис-мураббийлар томонидан каскад тренинглар ўтказиш.
3. Мажбурий таълимни 5 ёшдан қилиш.
4.Моддий техника базасини бойитиш
5. “Касб” лойиҳасини йўлга қўйиш
6.Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган холда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш
Хулоса
Хулоса тариқасида айтиш жоизки хорижий мамлакатларнинг мактабгача таълим тизимларини ўрганиш, уларнинг илғор тажрибасини таҳлил этиш ва республикамиз шароитига мослаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мамлакатимиз мактабгача таълим тизимини такомиллаштириб замонавийлаштиришга имкон яратади.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.