Психолог олим Б.Блум таксономиясидан фойдаланиш мақсадни белгилашда, таҳлил этишда, керакли фикр ва мулоҳазаларга келишда муҳим аҳамиятга:
Билиш
Тушуниш
Қўллаш
Анализ (таҳлил, бўлиш, парчалаш)
Синтез (бирлаштириш, қўшиш)
Баҳолаш
ГУМАНИСТИК ПЕДАГОГИКАНИНГ ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ТУТГАН ЎРНИ
Гуманистик педагогика бу масалани муносабатлар марказига қўйишни ва бола меъёрий даражада ривожлана олиши учун ҳамма ишни қилишни талаб қилади.
Гуманистик педагогикани кўпинча инновацион деб атайдилар.
Гуманистик педагогикани инновацион педагогика деб аталганда сўзнинг тўла маъносида айтиш мумкинки, у ташқаридан "инъекция" талаб қилмайди, юқори ўқув тарбиявий таъсир натижаларга тизимнинг ички қайта ташкил этилиши эвазига эришилади.
Инсонпарварлик мактаби амалиётида инновацион фаолиятининг аниқ шакл ва услублари
Ўқув-тарбия фаолиятини дифференциялаш.
3. Ҳар бир тарбияланувчининг қизиқишларини ривожлантириш учун керакли шароитлар яратиб бериш.
4. Гомоген синфлар ва шунга ўхшашларни ташкил этиш.
5. Ўқув - тарбия фаолиятининг қулайлиги.
2. Ўқув таълим жараёнларини ҳар бир шахс ҳислатига қараб мувофиқлаштириш.
6. Психологик хавфсизлик, ўқувчиларни ҳимоялаш.
7. Ўқувчига, унинг кучи ва имкониятларига ишониш.
8. Ўқувчини қандай бўлса, шундай қабул қилиш.
9. Таълим-тарбия муваффақиятини таъминлаш.
10. Мактаб мақсади йўналишини ўзгартириш.
11. Ҳар бир ўқувчи ривожланиш даражасининг асосланиши.
12. Сиртқи таълимни (экстернат) «ўқувчи билан маънавий алоқаси йўқлиги” сабабли тўхтатиш.
Тарбиячи шахсий ички йўл-йўриқ кўрсатмаларини қайта йуналтириш.
14. Инсонпарварлик таълимини кучайтириш.
ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Педагог билан бола ўртасида алоқаларнинг ўрнатилиши тарбиячи билан ўқувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар самарадорлигининг асосий шарти:
Болани, унинг ҳис-туйғулари, кечинмалари, хоҳиш-истакларини тўла қабул қилиш. Болалар муаммолари йўқ. Болаларнинг ҳис-туйғулари кечинмалар кучига кўра катталарнинг ҳис-туйғуларидан кам эмас. Бундан ташқари, ёш хусусиятларига, ташқи таъсирларга берилувчанлиги, шахсий тажрибанинг камлиги, ироданинг кучсизлиги, ҳис-туйғуларнинг ақл-идрок устидан устун келишига кўра боланинг кечинмалари алоҳида таъсирчанлик касб этади ва унинг кейинги ҳаётига катта таъсир кўрсатади.
Танлаш эркинлиги. Тарбиячи турли йўллар билан муайян каттага эришишга ҳаракат қилиши шарт эмас. Тарбияда «Мақсад ҳар қандай воситаларни оқлайди», деган шиор ўринсиздир. Тарбиячи зинҳор болани мажбур қилиши, бирор нарсани бўйнига олишга кўндириши керак эмас. Ҳар қандай тадқиқ истисно қилинади.
Таълим тизимидаги инновацияларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
фаолият йўналишига қараб (педагогик жараёндаги, бошқарувдаги)
киритилган ўзгаришларнинг тавсифига кўра (локал, модулли, тизимли)
келиб чиқиш манбаига кўра (шу жамоа учун ички ёки ташқаридан олинган)
Инновацион жараён - бу педагогик янгиликлар, бу янгиликларнинг педагогик ҳамжамият томонидан ўзлаштирилиши ва улардан илмий асосда амалиётда самарали фойдаланишнинг ўзгариб борувчи яхлитлигидир.
Таълим жараёнидаги инновацион ўзгаришлар - таълим тизимига ҳар қандай янгиликнинг киритилиши бевосита тарбиячи фаолиятини янгилаш ва ўзгартириш орқали амалга оширилиши ҳам атрофлича ўрганилган.
Инновацион фаолият – бу узлуксиз равишда янгиликлар асосида ишлаш бўлиб, у узоқ вақт талаб қилади.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.