МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРГА ТАЪЛИМ БЕРИШДА КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВ
Оценка 4.6

МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРГА ТАЪЛИМ БЕРИШДА КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВ

Оценка 4.6
Лекции
rtf
преподавание
Взрослым
25.11.2020
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРГА ТАЪЛИМ БЕРИШДА КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВ
Мактабгача ёшидаги болаларга таълим беришдаги компетенцтявий ёндашувда ўсиб бораётган бола шахсни ҳаётга тайёрлаш ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур блган аҳлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштиришни ўзига сингдириш, бошқа инсонлар билан мулоқат киришишда ўзининг “Мен”ини яратиш билан боғлиқ бўлган фаолият усуллари шакллантиришга тайёргарлик назарда тутилади, таълим-тарбиявий фаолиятнинг асосий мазмуни ифодаланган шунингдек болани таълимнинг кейинги босқичига ўтишдаги асосий компетенциялар ҳақида кўникма ва малакага эга бўладилар
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРГА ТАЪЛИМ БЕРИШДА КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВ.rtf

Мавзунинг технологик харитаси ва маъруза матни

 

 

Кўрсаткич

Мазмуни

1

Фан:

Мактабгача таълим методикаси

2

Аудитория:

МТТ тарбиячилари                   

3

Мавзу:

Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув

4

Соат:

1 соат назарий

 

5

Тузувчи:

МТМРМҚТМОИ катта ўқитувчиси М.Э.Рустамова

 

6

Сана:

2019 йил “ 30 ” сентябрь

 

7

Кафедра:

Мактабгача таълим методикаси ” кафедраси

МАВЗУ:  МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРГА ТАЪЛИМ БЕРИШДА КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВ

Соатлар сони: 1 соат амалий

Калит сўзлар: компетанция, коммуникатив, ўйин, ижтимоий компетанция

Мавзунинг қисқача таърифи (Давлат талабларига мувофиқ).

     Мактабгача ёшидаги болаларга таълим беришдаги компетенцтявий ёндашувда ўсиб бораётган бола шахсни ҳаётга тайёрлаш ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур блган аҳлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштиришни  ўзига сингдириш, бошқа инсонлар билан мулоқат киришишда ўзининг “Мен”ини яратиш билан боғлиқ бўлган фаолият усуллари  шакллантиришга  тайёргарлик назарда тутилади, таълим-тарбиявий фаолиятнинг асосий мазмуни ифодаланган шунингдек болани таълимнинг кейинги босқичига ўтишдаги асосий компетенциялар ҳақида кўникма ва малакага эга бўладилар.

ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.

Метод:“Оғзаки баён қилиш”, Слайдлар тақдимоти, “Амалий топшириқ”, “Индивидуал ва гуруҳларда ишлаш”, “Кичик маъруза”.

Форма: маъруза-савол-жавоб, жамоа билан кичик гуруҳларда ишлаш.

Воситалар (техник ва дидактик): Маъруза асосида тайёрланган тарқатма материаллар, доска, слайдлар.

 Назорат: Оғзаки назорат, ўзини ўзи назорат қилиш, савол-жавоб, тест орқали.

 Баҳолаш: Оғзаки рағбатлантириш, ўз-ўзини баҳолаш.

 

Дарс (маъруза)нинг мақсад ва вазифалари:

 

Мақсад: Мавзуни тушунтириш орқали тингловчилар бошланғич муҳим компетенциялар боланинг фаолияти ва аҳлоқ субъекти яхлит ривожланишини талаб этиши. таълим беришдаги компетенциялар  тўғрисида тушунчаларини бериш ва янада билимларини ошириш.

 

 

 

Таълимий: Компетенция боланинг билим, кўникма, малака ва қадриятлари мажмуидир. Бошланғич компетенциялар, ривожланиш соҳасидан қатъи назар,  бола шахси шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади

 

 

 

 

Тарбиявий:

коммуникатив компетенциямулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдалана билиш кўникмаси.

Ўйин компетенциясиболанинг ўйин жараёни ва уни ташкил қилишда тажриба, билим ва кўникмалардан ижодий фойдаланиши. Ўқув-тарбиявий жараён учун асос ҳисобланади.

Ижтимоий компетенция – ҳаётий вазиятларда катталар ва тенгдошлар билан мулоқотда ахлоқ қоидалари ва меъёрларига риоя қилган ҳолда ўзини тута олиш маҳорати.

Билиш компетенцияси – атрофдаги оламни онгли равишда идрок қилиш ва олинган билим, кўникма, малака ва қадриятлардан ўқув ва амалий вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланиш.

 

       Ривожлантирувчи:. Боланинг ривож-ланиш соҳалари компетенциялари

Боланинг компетенциялари бола ривожининг қуйидаги соҳалари ҳақида тушунча берилади:

  • жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши;
  • ижтимоий-ҳиссий ривожланиш;
  • нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари;
  • билиш жараёнининг ривожланиши;
  • ижодий ривожланиш.

 

Вазифа: Давлат талаблари билан танишиш, тингловчилар томонидан давлат талаблари мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқитилиши ва ривожланишига компетентли ёндашув билан боғлиқлигини тушуниш, илк қадам бўйича машғулотларни режалаш-тиришда компетентли ёндашувнинг киритилиши кўникмаларини амалда синаб кўришади.

 

Таълимий савол:

   1.Компетенция - нима?

2.Болани шахс бўлиб шаклланишида компетенция қандай роль ўйнайди?

3.Компетенциянинг таркибий элементлари нималардан иборат?

 

 

 

 

Тарбиявий савол:

1.Коммуникатив компетенция нима?

2.Ўйин компетенцияси ниманинг асоси ҳисобланади?

3.Ижтимоий компетенция – қандай компетенция?

4. Ўқув ва амалий вазифаларни ҳал қилиш қайси компетенциясидан  фойдаланилди?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ривожлантирувчи савол:

      1.Боланинг ривожланиш соҳалари компетенциялари қайсилар?

     2.Таянч компетенциялар нима?

      

Кутилаётган натижалар:

Дарс (маъруза) якунида тингловчи билади (билим): “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастурида Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда мактабгача таълим муассасасининг мақсад ва вазифалари, таълимий тарбиявий фаоли-ятининг асосий мазмуни ифодаланган шунингдек, болани таълимнинг кейинги босқичига ўтишига асосий компетенциялари ҳақидаги кўникмаларга эга бўладилар.

Қайси саволлар берилади:

 

 

1.”Илк қадам” давлвт дастури  қайси  меъёрий ҳужжат асосида ишлаб чиқилган?

 

2. ”Илк қадам” давлат дастури ишлаб чиқишда  қайси тамойилларга таянилган?

Дарс (амалиёт) якунида тингловчи тушунади (кўникма):“Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастурида асосий таянч ва ривожланиш соҳалари компетенциялари ҳақидаги кўникмаларга эга бўладилар.

Қайси саволлар берилади:

1.Мактабгача ёшдаги болаларда қайси таянч компетенциялар мавжуд?

2.Гурухларда қайси ривожлантирувчи марказларни ташкил этиш зарур?

Дарс (маъруза) якунида тингловчи бажара олади (малака): Тингловчиларнинг   давлат талабларини уларнинг  Илк қадам  дастурининг асосий ва соҳавий компетенциялари алоқадорликларини билиш ва тушуниш. Машғулотларни режалаштиришда компетенли ёндашувдан фойдаланишнинг амалий кўникмаларини  амалиётда қўллай билиш малакасини ошириш.

Қандай топшириқлар берилади:

     1.Таълим жараёнини ривожлантирувчи марказ ва умумий гурухларда ташкил этишда тарбиячининг ўрни қандай?

 

Дарс жараёни ва унинг босқичлари:

Ишнинг номи

Бажариладиган иш мазмуни

Метод

Вақт

1-босқич: Ташкилий қисм

 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳайъат кенгаши қарори билан тасдиқланган “Илк қадам” давлат дастури ҳақида маълумот берилади.

Суҳбат-маъруза

5 дақиқа

2-босқич: Рефлексия. Эҳтиёжларни аниқлаш

“Илк қадам”   давлат дастури қайси ҳужжат асосида ишлаб чиқилганлиги, дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда тамойиллари ҳақидаги билимлари саволлар орқали  аниқланиб  мустахкамланади. 

 

Ақлий ҳужум

 

20 дақиқа

3-босқич: Янги мавзунинг баёни

Мавзуни режа асосида ёритиш: “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастурида Ўзбекистон Республи-касининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда мактабгача таълим муассасасининг мақсад ва вазифалари, таълимий тарбиявий фаоли-ятининг асосий мазмуни ифодаланган шунингдек, болани таълимнинг кейинги босқичига ўтишига асосий компетенциялари ёритиб берилади.

 

 

 

 

Маъруза

 

 

 

 

35 дақиқа

4-босқич: Мавзуни мустаҳкамлаш

“Илк қадам” Давлат дастури асосида гурухларда ташкил этиладиган ривож-лантирувчи муҳит, ривожлантирувчи марказ-ларда ташкил этиладиган таълимий жараёнлар ҳақидаги билимлар саволлар орқали муcтахкамланади.

Ип ўрами

15 дақиқа

5-босқич: Дарс якуни

“Илк қадам” дастури асосида мактабгача таълим ташкилотлари гурухларида ривож-лантируви марказларини ташкил этиш ва  марказларда ҳамда умумий гурухларда таълимий  фаолиятларни ташкил этиш ҳақида маълумот олинади.

 

“Интервью”

5 дақиқа

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

МАВЗУ БЎЙИЧА МАЪРУЗА МАТНИ.

МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРГА ТАЪЛИМ БЕРИШДА КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВ:

Режа:

 1. Бола ривожланиши соҳаларидаги компетенциялар.

 2. Мактабгача ёшдаги  болада умумий (таянч) муҳим компетенциялар.

Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув  ўсиб бораётган бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «Мен» образини қуриш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайёргарликни кўзда тутади. Бошланғич муҳим компетенциялар боланинг фаолият ва ахлоқ субъекти сифатидаги яхлит ривожланишини талаб этади.

Компетенция боланинг билим, кўникма, малака ва қадриятлари мажмуидир. Бошланғич компетенциялар, ривожланиш соҳасидан қатъи назар, бола шахси шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади.

Мактабгача ёшдаги (6-7 ёш) болада умумий муҳим компетенциялар

 

*  Коммуникатив компетенциямулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдалана билиш кўникмаси.

*  Ўйин компетенциясиболанинг ўйин жараёни ва уни ташкил қилишда тажриба, билим ва кўникмалардан ижодий фойдаланиши. Ўқув-тарбиявий жараён учун асос ҳисобланади.

*  Ижтимоий компетенция – ҳаётий вазиятларда катталар ва тенгдошлар билан мулоқотда ахлоқ қоидалари ва меъёрларига риоя қилган ҳолда ўзини тута олиш маҳорати.

*  Билиш компетенцияси – атрофдаги оламни онгли равишда идрок қилиш ва олинган билим, кўникма, малака ва қадриятлардан ўқув ва амалий вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланиш.

Илк Қадам: Бола ривожланиши соҳаларидаги компетенциялар

 

 

 

Когнитив ривожланиш (фикрлаш): фаолиятни ҳаракатларнинг кетма-кетлиги кўринишида ташкил этиш қобилияти, хотира.

Ижтимоий-эмоционал ривожланиш: ўз-ўзига ҳурматни, ўзига ишончни, мустақилликни, бошқаларга ёрдам беришга қобилиятини ривожлантиради.

Жисмоний ривожланиш: майда моторика кўникмалари (ботинка ипларини боғлаётганда); йирик моторика кўникмалари (эгилишда); кўз ўлчами (кўриш ва қўл ҳаракатларини мувофиқлаштириш).

Нутқнинг ривожланганлиги: сўз заҳираларининг ривожланиши (ботинка, боғлаш, ип) бошқа тил кўникмалари: қониқишни ифодалайди; ёрдам сўрайди; ўзи қилган нарсани тавсифлайди.

Ижодий ривожланиш: болада фантазия туғилади, улар ҳеч қанақанги намуналарга қарамайдилар, ҳаммасини ўзлари бажарадилар, чунки уларнинг ўзлари ўйлаб чиқардилар (тугунни бантик кўринишида боғлаш мумкин). Таълимий-тарбиявий жараён “Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйилган давлат талаблари” асосида ишлаб чиқилган “Илк қадам” давлат дастури асосида амалга оширилади. Мактабгача таълим ташкилоти ўқув-тарбиявий жараённи ўқув йили бўйича ташкил қилади.

IV. Назорат саволлари

1.“Илк қадам” Давлат ўқув дастури қайси ҳужжат асосида ишлаб чиқилган?

2.МТМда қўшимча таълим  хизматларни ташкил этиш қайси дастурга асосан амалга оширилади?

3.Мактабгача ёшдаги (6-7 ёш) боланинг таянч компетенцияси қайси?

          4.Қайси дастур алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар учун мўлжалланган?

             5.“Илк қадам” ўқув-тарбиявий жараёнда режалаштиришнинг қандай турлари қўлланилади?

          6.”Саънат”фаоллик марказида гурухларда ўтказиладиган қайси машғулотларни ўз ичига қамраб олади?

V. Ўқитиш воситалари

1.   Доска

2.   Маркерлар

3.   Тарқатма материаллар

4.   Видеопроектор

5.   Компьютер

6.   Ватман қоғози, магнит,

7.   Слайдлар

 

 

 

 

 

 

Мавзунинг технологик харитаси ва маъруза матни

Мавзунинг технологик харитаси ва маъруза матни

Таълимий: Компетенция боланинг билим, кўникма, малака ва қадриятлари мажмуидир

Таълимий: Компетенция боланинг билим, кўникма, малака ва қадриятлари мажмуидир

Давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда мактабгача таълим муассасасининг мақсад ва вазифалари, таълимий тарбиявий фаоли - ятининг асосий мазмуни ифодаланган шунингдек,…

Давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда мактабгача таълим муассасасининг мақсад ва вазифалари, таълимий тарбиявий фаоли - ятининг асосий мазмуни ифодаланган шунингдек,…

Мавзуни мустаҳкамлаш “Илк қадам”

Мавзуни мустаҳкамлаш “Илк қадам”

МАВЗУ БЎЙИЧА МАЪРУЗА МАТНИ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ

МАВЗУ БЎЙИЧА МАЪРУЗА МАТНИ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ

Ижтимоий компетенция – ҳаётий вазиятларда катталар ва тенгдошлар билан мулоқотда ахлоқ қоидалари ва меъёрларига риоя қилган ҳолда ўзини тута олиш маҳорати

Ижтимоий компетенция – ҳаётий вазиятларда катталар ва тенгдошлар билан мулоқотда ахлоқ қоидалари ва меъёрларига риоя қилган ҳолда ўзини тута олиш маҳорати

Мактабгача таълим ташкилоти ўқув-тарбиявий жараённи ўқув йили бўйича ташкил қилади

Мактабгача таълим ташкилоти ўқув-тарбиявий жараённи ўқув йили бўйича ташкил қилади
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
25.11.2020