МАТЕМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Муминоа Турсуной Хакимжановна – Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани математика фани ўқитувчиси
Таьлим-тарбия мазмуни, мақсад ва вазифалари даврлар ўтиши билан кенгайиб бориши натижасида унинг шакл ва усуллари ҳам такомиллашиб бормоқда. Ҳозирда инсон фаолиятининг асосий йўналишлари шу фаолиятдан кўзда тутилган мақсадларни тўлиқ амалга ошириш имкониятини берувчи яхлит тизимга, янги технологияларга айланиб бормоқда. Худди шу каби таьлим-тарбия соҳасида ҳам сўнгги йилларда педагогик технологияга амал қилина бошлади.
Ўқув жараёнига тадбиқ этилаётган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда умумий ўрта таьлим муассасалари учун яратилган “Давлат таьлим стандарти”да ўқувчиларнинг билишлари зарур бўлган мажбурий билимлар ҳажми аниқ кўрсатилган. Уларни ўқувчиларга етказиш, ўқувчиларнинг фақат пухта билим олибгина қолмай, балки мустақил равишда ўқиб олиш ва ижодий изланишга йўналтириш, улардаги қобилиятни ривожлантира бориш кўникмаларини орттира олиш учун ўқитувчилар янги педагогик технология асосида педагогиканинг турли шакл ва усулларидан фойдалана олишлари зарур бўлади.Таьлим-тарбия жараёнини тўғри ташкил этиш учун барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш ўқитувчиларнинг биринчи навбатдаги вазифаларидан биридир.
Ҳар бир педагог шуни доим эсда тутиши керакки, дарс ўқув тарбия жараёнининг асосий формасидир. Хозирги замон тарбиясининг барча жараёнлари ўқувчиларни мустақил фикрлашга ва мустақил ижод қилишга ўргатишдан иборат.
Биз ушбу ишда ана шундай долзарб муаммоларни математика фанини ўқитиш жараёнида ҳал этишга қаратмоқчимиз.
Математика фани ўрганилиши жиҳатдан бошқа соҳаларга нисбатан бироз қийинроқ бўлганлиги учун ўқувчиларда бу соҳага қизиқиш, ўзлаштириш даражаси фарқ қилади. Шунинг учун ҳам дарсларда ўқувчиларга яқинроқ бўлишга, қизиқарли мисол, масалалар билан бойитилишига тўғри келади. Айниқса, ўқувчиларда теорема, ёки қийинроқ масалаларни ҳал этиш давомида миянинг қабул қилиш даражаси сусайиб, уларда зерикиш аломатлари содир бўла бошлайди. Агар ўқитувчи бу ҳолатни ўз вақтида сезиб, уларни бу ҳолатдан чиқаришга ҳаракат қилмаса, бу дарсдан кутилган мақсадга эришиб бўлмайди.
“Ўқитувчи — киши руҳининг муҳандисидир” деб бежиз айтилмаган. Шундай экан, ўқитувчи ўқувчилар ақлий фаолиятини вақти билан ўзгартириб туриш хусусиятига эгадир. Ўқувчиларнинг дарс жараёнида толиққанлиги сезилган вақтда дидактик ўйинлар ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Иш тажрибаларимизда кўп қўллайдиган бундай ўйин турларидан “Ишчанлик ўйинлари”ни мисол қилиб олишимиз мумкин. Бундай ўйин турида ўқувчилар ўртасида ақлий иш юзасидан мусобақа ташкил қилинади. Мусобақада тез, тўғри, чаққон ҳолда ишни якунлаган гуруҳ ғолиб саналади.Ҳақиқатдан ҳам, болаларда билим олишдан ҳам биринчи бўлиш, ўқитувчининг рағбатини эшитиш иштиёқи анча кучли бўлади. Моҳир ўқитувчилар мана шу вазиятдан унумли фойдаланадилар.
Мактабларда математика дарсларидаги ташкил этиладиган “Ишчанлик ўйин”ларидан мақсад ўқувчилардаги билим, малакаларни мустаҳкамлаш бўлса ҳам энг асосийси уларни дарсга бўлган қизиқишларини орттиришдир. “Ишчанлик ўйинлари”ни масала ечиш, мисол ишлаш, тестлар ечиш, оғзаки савол-жавоб ташкил этиш орқали амалга ошириш мумкин. “Ишчанлик ўйини”ни ташкил этишдан мақсад:
1. Дарс жараёнида ўқувчи фикрини чалғитиш
2. Билим ва малакаларни мустаҳкамлаш
3. Тез, чаққон, тўғри иш бажаришга ўргатиш
4. Ўқувчини математика соҳасига бўлган қизиқишини оширишдир.
Вазифаси эса ўқувчиларни қисқа муддатда турли тушунча, формулалардан фойдаланган ҳолда амалий иш бажариш, кўникмалар ҳосил
қилиш ёки мавжуд, борларини бойитишдан иборатдир.
“Ишчанлик ўйини”да арифметик мисоллар, алгебраик соддалаштириш, масала-мисоллар, геометрик масалалар, тест саволлари ёки викторина саволларидан фойдаланиш мумкин. Ҳамма ҳолларда ҳам бу вазифалар қисқа муддатда ҳал этилиши лозим бўлганлиги учун сарф этиладиган вақт ҳам шунга мос бўлади.
“Ишчанлик ўйини”ни ташкил этиш тартиб қоидалари қуйидагича: аввало “Ишчанлик ўйини” ўқувчиларни дарсдан чарчаш ҳолларида амалга оширилганлиги учун қисқа вақтга мўлжалланади. “Ишчанлик ўйини” да синфдаги ўқувчилар ўтирган жойларини қаторига қараб гуруҳларга ажратилади. Олинадиган вазифа (мисол, масала, тест, савол, жавоб) танланади ва чегаравий вақт белгиланади. Синфдаги ёзув тахтаси гуруҳлар сонига қараб қисмларга ажратилади. Ҳар қайси гуруҳни вазифаси ёзув тахтасига ёзилади ёки тайёрланганлари қўйилади. Ҳар бир гуруҳдан биттадан ўқувчи ёзув тахтасига ўзига берилган топшириқни бажариб ўрнига ўтиради. Иккинчи ўқувчи эса ёзув тахтасидаги вазифаларни бажаришни давом эттиради. Ўқитувчи ўқувчилар ишини, сарф этаётган вақтини назорат қилиб боради.
Гуруҳлар ёзув тахтасидаги ҳамма топшириқларни бажариб бўлишгандан сўнг, қилинган ишларни умумлаштирилади. Бунда берилган топшириқни тўғри бажарилишига, иккинчидан шу топшириқни бажаришга сарф қилинган вақтни тежалишига эьтибор берилади. Демак, умумлаштириш натижасига кўра қайси гуруҳ кўпроқ тўғри жавоб топган ва оз вақт сарф қилинган бўлса, шу гуруҳ ғолиб деб топилади. Бу машғулотни 5-9 синфларда ўтказилиши мумкин. Ғолиблар аниқлангач ўқувчилар диққатини яна дарсни давомига қаратиш мумкин.Тажрибаларимиздан маьлумки, математикадан ташкил этиладиган дидактик ўйинлардан “Ишчанлик ўйинлари”ни ўтказиш дарс самарадорлигини оширади, ўқувчилар фаоллигини оширишнинг муҳим омили сифатида таьсир этади.
Скачано с www.znanio.ru
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.