Нукус тумани 22 – сонли умумий ўрта
таълим мактабининг миллий истиқлол ғояси ва
маънавият асослари фани ўқитувчиси
Агилаш Сайлауовнинг
“ МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ ”
МАВЗУСИДА ЁЗГАН ДАРС ИШЛАНМАСИ.
Иллат излаганга иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё,
Ким нима изласа етар муродга,
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.
( Алишер Навоий )
9 – синф. 2 – чорак.
Мавзу: Миллий қадриятлар уйғунлиги.
Таълимий мақсад: Ўқувчилар онгида ўтмишга, тарихга, оилага ва маҳаллага бўлган ҳисни ва ҳеч қайси дунёда йўқ бўлган тараққиётнинг ўзбек моделидаги жамиятни янгилаш ва ислоҳ этишнинг, ҳамда миллий қадриятлар оиладан, маҳалладан бошланишини ва унинг Ўзбекистон истиқболини таъминлашга хизмат қилиши тўғрисидаги билимларини сингдириш.
Тарбиявий мақсад: Миллий ғоянинг миллий манфаатлардан келиб чиқиши ва уни ўзида ифода этиши, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг миллий ва умум -инсоний асосга қурилганлигини тушунтириш
Ривожлантирувчи мақсад: иқтисодий, сиёсий-ижтимоий билимларини ҳосил қилиш, нутқини ўстириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш
Таянч сўзлар: Миллийлик, Миллий ғоя, Миллий менталитет, Комиллик, Инсонпарварлик , Иймон, Инсон ҳуқуқлари .
Миллийлик — муайян халққа хос бўлган, уни бошқалардан фарқини кўрсатувчи хусусиятлар мажмуи. Миллийлик миллатнинг тарихи, қадриятлари, анъаналари, маданияти, яшаш тарзида яққол намоён бўлади |
Миллий Ғоя — миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштирган, унинг туб манфаатлари ва мақсадларини ифодалаб, тараққиётга хизмат қиладиган ижтимоий ғоя шакли. Миллий ғоя ўз моҳиятига кўра, халқ, миллат тақдирига дахлдор бўлган, қисқа ёки узоқ муддатда ҳал этилиши керак бўлган вазифалар ва мўлжалларни ҳам акс эттиради. |
Миллий Менталитет (лотинча «mеns» — ақл, идрок, зеҳн, фаҳм-фаросат) — миллатнинг тарихан шаклланган тафаккур даражаси, маънавий салоҳияти, яшаш ва фикрлаш тарзи, муайян ижтимоий шароитларда камолга етган қобилияти ва руҳий қуввати. Бу тушунча миллатга хос анъаналар, расм-русмлар, урф-одатлар, диний эътиқодни ҳам ўз ичига олади. Ўз навбатида, у муайян миллатга мансуб кишининг турмуш тарзи, фикрлаши, дунёқарашини ҳам бир қадар белгилайди, гоҳида уни баҳолаш учун асос бўлади. Комиллик. Миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири. Комил инсон ғояси ва уни амалга оширишга бўлган интилишлар инсоният цивилизациясининг маъно-мазмунини ташкил қилади. |
Инсонпарварлик. – одамзод қадри, эркинлик ва қобилиятларининг ҳар томонлама намоён бўлиши учун курашиш, кишиларнинг бахт – саодати, тенг ҳуқуқлилиги, адолатли ҳаётини таъмин этишга интилишини ифодалайдиган ғоя ва қарашлар тизими. |
Иймон. Ислом динида агар инсоннинг имони бўлмаса , хайрли ишларни кўп қилса-да, унга савоб ёзилмайди. Ибодат ва яхши амаллар қабул бўлиши учун киши имонли бўлиши шарт экани назарда тутилади. Имоннинг мукамаллиги уч нарса –этиқод, иқрор ва амал воситасида намоён бўлади. Эътиқод – динга қалбан ишониш; иқрор – сўзда буни тан олиш; амал – яхши ишлар билан исботлаш. |
Инсон ҳуқуқлари – инсонга шахсий, сиёсий, иқтисодий соҳада фаолият кўрсатиши учун зарур қоида ва бошқа ҳужжатларда белгилаб кўйилган имкониятлар |
Бурч – қонун ва бошқа ҳуқуқий хужжатларда белгиланган айрим ҳаракатларни содир этиш, айрим ҳаракатларни содир этишдан тийилишдир. Бурчни бузиш турли жавобгарликларга тортиш ва жазолашга сабаб бўлади. Бурч ихтиёрий бажарилганда жамият тараққиётига ижобий таъсир қилади |
Тарихий Хотира — инсон маънавиятининг ажралмас қисми, ўтмишни билиш, уни қадрлаш, ундан сабоқ олиш нати-жаси. Бу борада Президент Ислом Каримовнинг «Тарихий хотирасиз — келажак йўқ» номли асари катта аҳамиятга эга. Унда ўтмишга холис ёндашиш, уни қадрлашга алоҳида эътибор қаратилган. Зеро, тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди, уларни дилга жо этиб, бунёдкорлик ва яратиш йўлидан изчил боришга ундайди. |
Дарс тури: Аралаш
Дарсда фойдаланадиган методлар:
ақлий ҳужум, чархпалак , гурухларда ишлаш, кроссвордлар
ечиш, бошқотирмадан фойдаланиш, савол – жавоб, нуқтаи –
назаринг бўлсин , 7 х7 , ҳамда мақоллар айтиш каби
усуллардан фойдаланиш.
Д А Р С Н И Н Г Б О Р И Ш И :
1.Ташкилий қисм:
А) Саломлашиш
В) Давоматни аниқлаш
С) синф хонаси ва ўқувчиларнинг дарсга тайёрлигини текшириш
ДАРСНИНГ ОЛТИН ҚОИДАЛАРИ:
- ЯНГИЛИК
- ИЗЛАНИШ
- ҲАМКОРЛИКДА ИШЛАШ
- ДЎСТОНА МУНОСАБАТ
- ФАОЛЛИК
- ОЗОДАЛИК
- ЎЗГАЛАР ФИКРИГА ҲУРМАТ
- РАҒБАТ
- ВАҚТГА РИОЯ ҚИЛИШ
№ |
Дарс босқичлари |
Вақт |
1 |
Ташкилий қисм |
2 дақиқа |
2 |
Сиёсий жараён |
3 дақиқа |
3 |
Ўтилган мавзу юзасидан савол-жавоблар: |
10 дақиқа |
3 |
Доскада ишлаш |
5 дақиқа |
4 |
Фаоллаштирувчи саволлар |
5 дақиқа |
5 |
Янги мавзуни баён этиш. |
15 дақиқа |
6 |
Дарс якуни ва ўқувчиларни баҳолаш, уйга вазифа бериш |
5 дақиқа |
7 |
Жами |
45 дақиқа |
Дарс жиҳози: Дарслик, Президентимизнинг “ Юксак маънавият – енгилмас куч ” китоби ва Олий Мажлиснинг “ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида ” ги қонуни, Кайковуснинг “ Қобуснома ” асари.
Миллий истиқлол ғоясининг ўзагини ташкил этадиган ва биз ўрганишга киришаётган фанга доир мавзулар қаторига кирадиган асосий ғоялар қуйидагилардир:
Ватан равнақи;
Юрт тинчлиги;
Халқ фаровонлиги;
Комил инсон;
Ижтимоий ҳамкорлик;
Миллатлараро тотувлик;
Динлараро бағрикенглик (толерантлик)
Мазмуни ва намоён бўлиш шаклига қараб, ғояларни бир қанча турларига ажратиш мумкин.
- илмий ғоялар;
- фалсафий ғоялар;
- диний ғоялар;
- бадиий ғоялар;
- ижтимоий-сиёсий ғоялар;
- миллий ғоялар;
- умум инсоний ғоялар ва ҳоказо.
Мафкура - муайян ижтимоий гуруҳ ё қатламнинг, миллат ёки давлатнинг эҳтиёжларини, мақсад ва интилишларини, ижтимоий маънавий тамойилларини ифода этадиган ғоялар, уларни амалган ошириш усул ва воситалар тизимидир |
Ушбу мавзуни ўтишда Замонавий педагогик теxнологиянинг ҳамкорликда ўқитиш таълим теxнологияси асосида муаммоли дарс шаклида ўтиш услублари ҳақида тўxталмоқчиман. Бундан мақсад ҳамкорликда ўқитиш теxнологиясини дарсларда қўллаш.
Афзалликлари ўқувчилар муаммони эркин фикрлашга, ҳозиржавобликка, биргаликда ечишга ҳаракат қиладилар.
Бугунги замонавий ўқитувчи фақат дарс берувчи эмас, балки дарснинг йўналтирувчиси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у ўзида бор бўлган интеллектуал қобилиятларини ишга солиб, ўқувчини ўйлантирувчи ва муаммоларнинг ечимини ҳал қилишда улар фаолиятини бошқара бориши керак.
Ушбу дарсни қизиқарли бўлиши учун қуйидагича ташкил қилдим. Дарсда "ўтмишсиз келажак бўлмайди" -деган шиорни танладим. Дарс шиоридан келиб чиққан холда ўқувчиларни икки гуруҳга бўлдим. Биринчи гуруҳга "Ўтмиш", иккинчи гуруҳга "Келажак" деб ном бердим.
Режа:
1.Тафаккур гулшани.
2. Еттига Етти ( 7 x 7 )
3. Бошқотирмалар.
4. Саволлар ва тестлар.
5. Xулоса.
Кириш: Ҳар қайси гуруҳ сардорлари ўзларининг гуруҳлари номини изоҳлайдилар.
Гуруҳ: " ўтмиш " бу тариx демакдир мен ўз гуруҳимизни кўҳна тариxдан xабар берувчи сервикор тоққа ўxшатиб, ўз фикримни севимли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг " Ўзбегим " қасидасидаги қуйидаги мисралар орқали изоҳламоқчиман.
Тариxингдир минг асрлар ичра пинҳон, ўзбегим,
Сенга тенгдош Помиру, Оқсоч Тяншон, ўзбегим.
Сўйласин Афросиёбу, сўйласин ўрхун xати,
Қўҳна тариx шодасида битта маржон ўзбегим.
Ўқитувчи: Баракалла, офарин.
Қани, иккинчи гуруҳ, навбат сизларга. Xўш сизлар гуруҳингиз ҳақида нима демоқчисиз?
2-сардор: Келажакка бўлган ишонч бугундан бошланади. Мен ўз гуруҳимизни карвондаги қўнғироқ жарангига ўxшатаман. Бугун ва ўтмиш садоси уйғунлашиб келажакка талпинади. Карвон қўнғироғи жаранглайди "яxши ният - ярим давлат", - дейдилар. Яна минг йиллардан сўнг шундай ҳаяжонли дақиқаларда авлодларимизнинг янги дунёни миллий қадриятларга содиқ қолган ҳолда кутиб олишларини истайман.
Ўқитувчи: жуда яxши фикр айтилди, баракалла !
Ўқувчилар, сизга маълумки, xалқ оғзаки ижодининг сермаҳсул жанри ҳисобланмиш мақоллар ва ҳикматли сўзлар инсонларни ҳамиша эзгу ниятлар сари бошлаган. Биз ўрганмоқчи бўлган қадимги ёдгорликларимиз бўлмиш "Авесто" ва "Ўрхун - Энасой" асарларида ҳам яxшилик ва эзгулик, ватанпарварлик каби ғоялар етакчи ўрин тутади. Шунинг учун дарсимизнинг 1-режаси бўлмиш Тафаккур гулшани шартига кўра ҳар қайси гуруҳ аъзолари
7 тадан мақол айтишлари керак.
" Ўтмиш " гуруҳи:
1.Яxшига ёндош , ёмондан қоч
2.Яxши билан юрсанг, етарсан муродга,
Ёмон билан юрсанг, қоларсан уятга.
3. Яxши сўз - жон озиғи, ёмон сўз - бош қозиғи.
4.Турк эли мард, сен ҳам мардлик қил,
Ёмонлик айлаганга сен яxшилик қил.
5.Ватанни севмоқ - иймондандир
6.Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир
7.Инсон икки нарса билан буюкдир,
Бири эзгу xулқи , иккинчиси яxши сўзи.
Ўқитувчи: Офарин , баракалла ! Энди навбат " Келажак " гуруҳига.
" Келажак " гуруҳи:
1. Қўлингдан келганча чиқар яxши от,
Яxшилик қил болам, ёмонликни от
2.Яxши ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак
3.Меҳр - мурувват яxшилик белгисидир
4.Ватан остонадан бошланади
5.Икки xил ном қолур тилда бегумон,
Бири яxшилигу , бири ёмонлик
6.Булбул чаманин севар, одам ватанин.
7.Сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим
Ўқитувчи: Баракалла ўқувчилар. Мана яxшилик ва ватанпарварлик ҳақидаги фикрларингизни ҳам ўртоқлашдик. Маънавият дурдоналари бўлмиш " Авесто ", " Ўрхун – Энасой " обидаларида ҳам бизнинг аждодларимиз бўлмиш туркий xалқларнинг келиб чиқиши , яxшилик ва эзгулик , ватанпарварлик каби ғоялар илгари сурилган.
" ўтмиш " гуруҳи, қани айтингчи, туркий xалқлар таркибига кимлар киради ?
Жавоб: Қадимги туркий xалқлар таркибига ўзбек, озарбайжон, гагауз, усмонли турк, татар, ёқут, қашқар каби xалқлар киради. Географик жой сифатида Туркия XII асрда Кичик Осиёни англатган. Ўрхун - Энасой обидаларида " Турк " ва " Турук " атамалари учрайди.
Энди навбат " Келажак" гуруҳига:
- Соҳибқирон Амир Темур бобомиз аждодларимизнинг келиб чиқиши ҳақида нима деган ?
Жавоб: Биз ким, мулки Турон, амири Туркистонмиз. Миллатларнинг энг улуғи ва энг буюги - туркнинг бош бўғинимиз.
Ўқитувчи: Мана ўқувчилар биз аждодларимизнинг келиб чиқиши хақида ҳам айрим нарсаларни билиб олдик. Энди эса "Авесто", ва "Ўрхун - Энасой" обидалари ҳақида фикр юритамиз. Бу мавзулар ўтган дарсда берилган эди. Дарсимиз шартига кўра ҳар иккала гуруҳдан биттадан ўқувчи чиқади ва ҳар бирлари еттитадан маълумот берадилар.
" Ўтмиш " гуруҳи:
" Авесто " ўрта Осиё xалқларининг муштарак ёдгорлиги ҳамда зардуштийлик динининг муқаддас китобидир.
"Авесто" эрамиздан аввалги 8 -7 асрларда яратилган. Берунийнинг "Қадимги xалқлардан қолган ёдгорликлар" асарида маълумот берилишича унга Зардушт асос солган.
"Авесто" 12 минг қорамол терисига тилла суви билан битилган бир нусxаси бор эди . Александр Македонский ва Араб босқинчилари истилоси натижасида мажусийлар қўлида 30 наскдан 12 наск қолган. Биз "Қуръон" бўлакларини ҳафтияклар деганимиздек, наск "Авесто" бўлакларининг номидир.
"Авесто"нинг энг қадимги нусxаси 1324 йилда кўчирилган бўлиб, у Копенгагенда сақланади. Асар паҳлавий тилида таржима қилинган бўлиб, "Зенд Авесто" номи билан машҳурдир. "Авесто" кўп xудоликдан якка xудоликка ўтиш даврида битилган. Авестонинг иккинчи варианти бизгача етиб келган ва у қуйидаги қисмларданн иборат:
1.Видевдод - 72 бобдан иборат бўлиб ,Аxура Мазда билан Зардуштнинг савол -жавоби шаклида ёзилган.
2.Виспарат - 24 бобдан иборат бўлиб, ибодат қўшиқларини ўз ичига олади.
3.Яшна - 22 боб бўлиб, қурбонлик чиқариш, диний маросимлар, xудолар мадҳиясини ўз ичига олади.
4.Яшт - 22 қўшиндан иборат бўлиб зардуштийлик xудолари ва маъбудалари мадҳига бағишланади .
5.Кичик Авесто - у Қуёш, Ой, Ардвисура, Варxран ва бошқа xудо ва маъбудалар шарафига айтилган кичик матнлар.
"Авесто"да ёзилишича зардуштийликда қўрик ер очиб, боғ - роғ яратган одам илоҳиёт раҳматига эришади.
"Авесто" таълимотига кўра, яxшилик қилувчи одам покизалик уруғларини ёқади, бу яxшилик уруғлари иймонни озиқлантиради. Яxшилик қилмай, жабр - зулм қилувчилар иймонсиз, дўзаxий одамлардир.
Ўқитувчи: Жуда ажойиб маълумотларни айтдингиз, мана бу 7та рағбат карточкаси сизнинг баҳоингиз.
Энди навбат "Келажак" гуруҳига:
Ўтмишнинг кўплаб маданий ёдгорликлари ёзма ва оғзаки манбалар орқали бизгача етиб келган. "Ўрхун -Энасой" обидалари ана шундай ёдгорликлардан бўлиб, Мил.ав.XII - V асрларни ўзида акс эттиради. Бу ёдгорликлар тошларга ўйиб ёзилганлиги учун "Тош битиклар" деб ҳам номланади.
V – VII аср ўрталарида дунё xаритасида Турк xоқонлиги юзага келган. Бу мамлакат "Буюк ипак" йўлининг устида бўлганлиги учун ҳам туркийлар яшайдиган манзилларга қизиқиш катта бўлган.
Турк xоқонлиги 545 - йилда юзага келган ва ХII асргача ҳукмронлик қилган. Ана шу xоқонликни ўзига xос бадиий солномаси унинг тош битикларидир.
Уларнинг ҳажми анча улкан. Жумладан, "Тун юқуқ" битик тоши икки устунда ёзилган, уларнинг бири 170 см, иккинчиси 160 см. Бу ёдгорликларни эр - xотин Елизавета Клеменс ва Дмитрий Клеменс 1897 - йили шимолий Мўғулистондан топишган.
"Култегин" мармардан ишланган, баландлиги 3м ,15 см бўлиб юқорига торайиб борган. Бу ёдгорликни рус зиёлиси Ядринцев топган.
"Билга xоқон" битигини ҳам Ядринцев топган. Бу битиг хам Улуғтегин қаламига мансуб. У "Култегин" битиг тошидан 1км жануби -ғарбда ўрнатилган. Бўйи 3м 45см , эни 1м 72 см, қалинлиги 72 см.
Ёдгорликларда қуйидаги мавзулар ҳақида баҳс юритилади. Мустамлака азоби, ўзга xалқлар етказган зулм, қахрамонлик, ватанпарварлик, инсон шаxсининг эркинлиги каби масалалар ўз аксини топган.
Энди навбат кроссвордларга:
Kроссворд - 1 ( исмлар бўйича )
|
|
|
|
|
|
|
|
1 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2 |
|
|
|
|
3 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
5 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
6 |
|
|
|
|
|
|
|
7 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
8 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
БЎЙИГА : 1. “ Тарих ” асарининг муаллифи 2. Мақбарасига темирдан безак ишлатган Миср фиръавни. 3. Юнон тарихчиси. 5. Юртимиз тарихи ҳақида маълумот берган юнон тарихчиси.
ЭНИГА: 3. “ Буюк Александр тарихи ” асари муаллифи. 4. Юнон тарихчиси ва географи. 6. “ Александр ҳарбий юришлари ” асарининг муаллифи.
7. Римлик тарихчи. 8. “ тарихий йилномалар ” асарининг муаллифи.
Kроссворд - 1 ( исмлар бўйича )
|
|
|
|
|
|
|
|
1 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2 |
|
|
|
|
3 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
5 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
6 |
|
|
|
|
|
|
|
7 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
8 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
БЎЙИГА : 1. “ Тарих ” асарининг муаллифи 2. Мақбарасига темирдан безак ишлатган Миср фиръавни. 3. Юнон тарихчиси. 5. Юртимиз тарихи ҳақида маълумот берган юнон тарихчиси.
ЭНИГА: 3. “ Буюк Александр тарихи ” асари муаллифи. 4. Юнон тарихчиси ва географи. 6. “ Александр ҳарбий юришлари ” асарининг муаллифи.
7. Римлик тарихчи. 8. “ тарихий йилномалар ” асарининг муаллифи.
Фаоллаштириш учун саволлар
1. Сўзлашув одоби деганда нимани тушунасиз?
2. Телефондаги сўзлашув билан одатдаги сўзлашувнинг нима фарқи ва қандай
умумийлик томонлари бор?
3. Мактабда, ўқитувчининг саволига жавоб бериш учун қўл кўтариш шартми?
4. Давлат тили деганда нимани тушунасиз?
5. Ўзбек тилига давлат тили мақоми қачон берилган?
6. Жамоат жойида, автобусда, театр ва кино залида, футбол томошасида
ёки спорт тўгарагида қандай сўзлашган маъқул деб ўйлайсиз?
7. Телефонда сўзлашганда “Да, ҳозир бораман, знаеш я тебе позваню, ладно,
чао!” каби сўзарни ишлатилишига муносабатингизни билдиринг.
8. Қуйидаги ҳикояга фикрингизни билдиринг:
Автобусда кетаётган эдим. Автобуснинг орқа тарафида ораста кийинган, қўлида бежирим мактаб сумкаси ҳам бор, сочларини чиройли қилиб турмаклаган, кўрган одамнинг ҳаваси келадиган бир қизчанинг телефонда гаплашиб тургани ҳаммани эътиборини торди.
1. “Да”, “мам”, мен Сизга неча маротаба айтдим, мен у кўйлакни “вобшем” киймайман, агар бошқа янги кўйлак олиб бермасангиз эртага мактабга бормайман.
Қизчанинг онаси билан телефонда гаплашганини автобусдагиларнинг ҳаммаси эшитди. Баъзилар унинг онаси билан бўлган суҳбатини эшитиб, бошларини чайқатиб қўйиш билан ўзларининг норозиликларини ифодалашди.
Ўқувчиларнинг ҳар бир саволга берган жавоблари эътиборсиз қолдирилмаслиги лозим, жавоблар умумлаштирилади. Шундан сўнг ҳар бир партада ўтирган ўқувчилар учун алоҳида тайёрланган БОШҚОТИРМА берилади ва 3 минут ичида бажариб топширишлари сўралади. Сўнгра жавоблар доскага ёзиб қўйилади, ҳамда барча ўқувчилар баҳоланади. ( ёки сўздан - сўз тузиш ўйини. Мас: “ Соҳибқирон ”, “ Комиллик ” бунда ҳарфларнинг ўринлари алмаштирган ҳолда )
БОШҚОТИРМА.
1. C витаминига бой доривор ўсимлик.
2. Кичкина декча, ичи тўла михча.
3. ” Миндаль” сўзининг таржимаси.
4. Қиш фаслида энг кўп тарқаладиган касалликнинг номи?
5. Яраларни тузатадиган ўтнинг номи.
Н |
а |
м |
a |
т |
a |
К |
|
||||
|
a |
н |
o |
р |
|
||||||
|
б |
o |
д |
o |
м |
|
|||||
|
г |
р |
и |
п |
п |
|
|||||
|
б |
a |
р |
г |
и |
з |
ў |
т |
Бошқотирмани тўғри ечсангиз яширинган ( тепадан пастга қараб ёзилган) сўзни топасиз
Ўқитувчининг хулосаси:
Маълумки, ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили – бу миллатнинг руҳидир.(“Юксак маънавият – енгилмас куч” Ислом Каримов).
Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат ва эллатларнинг тиллари, урф одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилишни таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.
(Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 4-модда)
Буюк мутафаккир Беруний таъкидлаганидек, "ўтмиш келажакнинг калитидир". Уни билиш имконига эга бўлиш муҳим. Мустақиллик туфайли халқимиз тили, маданияти, урф-одатлари, анъаналари, қадриятларини, бир сўз билан айтганда, ўз тарихини билиш имконига эга бўлди.
Ибрат: «Нодон киши лашкар ноғорасига ўхшайди: овози баланду ичи бўм-бўш ва ғариб».
(Саъдий Шерозий)
“Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадурган оинаи ҳаёти - тил ва адабиётидир. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмоқдир”.
(Абдулла Авлоний)
Уйга вазифа:
1. Одамнинг ташқи қиёфаси унинг одобига мос келиши керакми?
2. Қуйидаги:
“да”, лаббай, эшитаман, қулоғим сизда, узр кейин гаплашсак бўладими?, мен ҳозир автобусдаман, хватет бошқа телефон қилманг,я немогу сейчас с вами разговариват – дарсдаман, привет, пока-пока, хайр омон бўлинг, учрашгунча хайр, ассалому алайкум, салом, ладно учрашгунча сўзларидан телефонда сўзлашиш учун маъқул бўлганларини жадвалга солинг.
Телефонда сўзлашишда ишлатиш мумкин |
Ишлатилмайди |
|
|
Скачано с www.znanio.ru
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.