Мусиқа тарбиясида кўп овозли куйлаш муаммолари.
Оценка 4.8

Мусиқа тарбиясида кўп овозли куйлаш муаммолари.

Оценка 4.8
docx
24.01.2021
Мусиқа тарбиясида кўп овозли куйлаш муаммолари.
Мусиқа тарбиясида кўп овозли куйлаш муаммолари..docx

Мусиқа тарбиясида кўп овозли куйлаш муаммолари.

 

Аннотация: Мақола бугунги кунда эътибордан четдан қолаётган ўқувчи ёшларнинг кўп овозда куйлашга ўргатиш муаммолари масалаларига бағишланган.

 

Калит сўзлар: эстетик тарбия, санъат, хор ижрочилиги, эмоционал.

 

Аннотация: Статья посвяшена о роли хорового пения во всестороннем воспитании учащихся в хоровых кружках и общеобразовательных школах.

 

Ключевые слова: эстетическое воспитание, искусство, хоровое исполнение, эмоциональность.

 

Annotation: The articleis devoted to the issues of teaching multi voice singing in chorus teams of elementary schools as the basic for many sided harmonious development of pupils.

 

Key words: aesthetic edication, chorus singing, emotional.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг xалқаро бахшичилик санъати фестивали очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида “Инсоният яратган бебаҳо маданият дурдоналари энг аввало ҳар қайси миллатнинг фольклор санъатида мужассам топгани ҳаммамизга яхши маълум. Турли халқларнинг миллий ўзлигини, уларнинг тили ва ҳаёт тарзини, анъана ва урф-одатларини ифода этадиган бахшичилик санъати умумбашарий маданиятнинг узвий қисми сифатида барчамиз учун қадрлидир”[1], дея эътироф этиб ўтдилар.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантиришда мусиқий маданиятни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди, таълимнинг барча босқичларида мусиқий таълимни сифатли ташкил этишга қаратилган 20 дан зиёд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Буларнинг барчаси мамлакатимизда мактабдан ташқари, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизимларида узлуксиз мусиқа таълимини ташкил этишга замин яратди.

Мусиқа – бу тўғридан-тўғри ва кучли ҳиссий таъсир кўрсатиш санъатидир. У ижодий хусусиятга эга бўлиб, ўз ичига композиторлик, ижрочилик, тингловчилик, ижодий фаолиятларини қамраб олади ва мактабгача ёшдааги болаларнинг ҳеч бир нарса билан таққослаб бўлмайдиган имкониятларни тақдим этади.

Мусиқий ривожланиш шахснинг умумий ривожланишига ўрнини ҳеч нима билан боса олмайдиган таъсир кўрсатади: эмоционал (ҳиссий) соҳа шаклланади, тафаккур такомиллашади, бола санъат ва ҳаёт гўзаллигига нисбатан сезгир бўлади. Мусиқа билан мунтазам шуғулланадиган инсонларда ижодий тасаввурлар, олдиндан ҳис қилиш, кенг тафаккурга эгалик сингари ижодкорлик белгилари бошқаларга нисбатан ривожланган бўлади.

Мусиқий тарбия, мусиқий фаолият эстетик тарбиянинг асосий таркибий қисмларидан бири сифатида баркамол авлодни тарбиялашда етакчи ўрин тутадиган йўналишлардан бири саналади. Унинг бола тарбиясидаги роли, биринчидан. Мусиқа моҳиятига кўра, бевосита мазмунига кўра эмоционал. Б. М. Теплов таъкидлаганидек, шу каби ажойиб хусусиятларига кўра мусиқа эмоционал билишга айланади ва инсоннинг, айниқса болаликда, эмоционал соҳаси ривожи учун ҳеч нима билан тенглаштириб бўлмайдиган имкониятлар яратади [2,73].

Мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларидаги мусиқий таълимнинг сифати, болалар қўшиқчилигининг бугунги аҳволига эътиборни қаратадиган бўлсак, умумтаълим мактабларидаги мусиқа маданияти фанининг 1-7-синфларга мўлжалланган тақвимий-мавзу режаларига кўра мусиқа маданият дарсларида мусиқа тинглаш, жамоа бўлиб куйлаш, мусиқа саводи бўйича машғулотлар сифати етарли эмас. Бунга сабаб кўплаб таълим муассасаларида мусиқа маданияти дарсларини бошқа мутахассис-ўқитувчилар томонидан ўтилаётгани, уларнинг аксарияти ҳатто бирорта чолғу созида чалиш малакасига эга эмаслиги, дарслар шеър ёдлаш ёки таълим мазмунига мувофиқ келмайдиган қўшиқларни эшитишдан иборат бўлиб қолмоқда. Бундай муҳитда “тарбияланган” ёш авлод вакилларида мусиқа маданияти ҳақида қандай тушунча бўлиши мумкин? Аксарият умумтаълим мактабларида фортепиано сози бўлса-да, у жуда яроқсиз ва ночор аҳволда. Чунки дарс давомида ундан фойдаланишнинг иложи йўқ. Айрим таълим муассасаларида миллий чолғу асбоблари етарли эмас.

     Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, жамоавий ижро, яъни хор бўлиб қўшиқ куйловчилар орасида жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилиш кўрсаткичи икки баробар кам қайд этилишини, ўрганишлар агарда хор жамоаларига ёки турли ижодий тўгаракларга аҳолининг атиги 5 фоизи қамраб олинганда ҳам мамлакатнинг умумий маданий даражаси кескин ошишиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Хорда куйлаш воситасида ёшларнинг чекиш, спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш, ижтимоий зўриқиш даражасини пасайтириш имконияти мавжуд. Шу боис санъатнинг бу тури бугунги кунда қатор давлатлар, жумладан АҚШ, Германия, Австрия, Россия, Италия, Испания, Швеция, Чехия, Венгрия, Жанубий Корея, Хитой, Индонезия, Малайзия ва Въетнамда кенг ривожланмоқда[3,15].

Бугунги кунга келиб, мусиқа санъатининг мазкур турига бўлган қизиқиш камайган. Бунинг сабаби, юқорида таъкидланганидек, умумтаълим мактабларида соҳа мутаҳассисларининг етишмаслиги, борлари ҳам ўз ишларига совуққонлик билан қарашлари оқибатида ўқувчи ёшларда жамоавий кўп овозлик куйлаш ҳақидаги тасаввурнинг мавжуд эмаслигидир. Ушбу масалани ижобий ҳал этиш учун аввало, олий таълим даргоҳларининг мусиқа таълими йўналишларида хор ва хоршунослик, хор дирижёрлиги фанларини чуқурроқ ўргатишни йўлга қўйиш, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида хор ижрочилиги танловларни ўтказиш, “Баркамол авлод” болалар ижодий марказларида хор тўгараги фаолиятларини кучайтириш зарур. Бунинг учун жойлардаги таълим муассасаларидага фортепиано, миллий чолғу созларини янгилаш, борларини таъмирлаб, фойдаланишга яроқли ҳолга келтириш талаб қилинади. Хорда куйлаш орқали ўқувчи ёшларда жамоа билан ишлаш, кўпчиликни хурмат қилиш, ўзбек ва жаҳон композиторлари асарларини ўрганиш орқали мусиқий дунёқарашини ривожлантириш ва кенгайтириш  каби вазифалар ҳал этилади.

 

 

 

 

 

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:

1.    Ш. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул     қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузаси, “Халқ сўзи” газетаси 2015 йил, 253-сони;

2.    Муминова Л. Р. Болажон таянч дастурида болалар нутқини ўстириш воситалари ва бунда фольклор асарларининг ўрни. –Сифатли мактабгача таълимни жорий этишда янгича ёндашув// Тошкент, 2014,-б.73;

3.    Режаметова Н. И. Мусиқа машғулотларида креатив қобилиятларни рифожлантириш.// Таълим, фан ва инновация. Маънавий-маърифий, илмий-услубий журнал// Тошкент. 2017/3-сон,-б.15;

 

 


 

Скачано с www.znanio.ru



[1] Ш. Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг xалқаро бахшичилик санъати фестивали очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи, “Халқ сўзи” газетаси 2019 йил

Мусиқа тарбиясида кўп овозли куйлаш муаммолари

Мусиқа тарбиясида кўп овозли куйлаш муаммолари

Мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларидаги мусиқий таълимнинг сифати, болалар қўшиқчилигининг бугунги аҳволига эътиборни қаратадиган бўлсак, умумтаълим мактабларидаги мусиқа маданияти фанининг 1-7-синфларга мўлжалланган тақвимий-мавзу режаларига кўра…

Мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларидаги мусиқий таълимнинг сифати, болалар қўшиқчилигининг бугунги аҳволига эътиборни қаратадиган бўлсак, умумтаълим мактабларидаги мусиқа маданияти фанининг 1-7-синфларга мўлжалланган тақвимий-мавзу режаларига кўра…

Режаметова Н. И. Мусиқа машғулотларида креатив қобилиятларни рифожлантириш

Режаметова Н. И. Мусиқа машғулотларида креатив қобилиятларни рифожлантириш
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
24.01.2021