Новые педагогические методы при изучение физики.
Оценка 4.9

Новые педагогические методы при изучение физики.

Оценка 4.9
docx
13.05.2020
Новые педагогические методы при изучение физики.
2 мавзу назарий 4с.docx

Новые педагогические методы при изучение физики.

Режа:

1. Физика фани мазмунининг ўзига хослиги. Мактаб физика курсида таянч тушунчалар ва муносабатлар, таърифлар, масалалар, формулалар ва қонунлар. 

2. Физикани ўқитишнинг замонавий таълим технологиялари ва методлари.

 

Таянч тушунчалар: Педагогик технология, ўқитиш технологияси, тарбия технологияси, идентив ўқув мақсади, интерфаол метод, график органайзерлар. 

 

2.1.Физика фани мазмунининг ўзига хослиги. Мактаб физика курсида таянч тушунчалар ва муносабатлар, таърифлар, масалалар,  формулалар ва қонунлар

Бошқа фанлар сингари мактабда физика ўқитиш ҳам таълимнинг умумий мақсадларига хизмат қилиши, яъни ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини, мантиқий тафаккур қила олиш қобилиятини, ақлий ривожланишини, ўз-ўзини англаш салоҳиятини шакллантириши ва ўстириши, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларни таркиб топтириши ҳамда ижтимоий ҳаётлари ва таълим олишни давом эттиришлари учун зарур бўлган билимлар билан қуроллантириши лозим.

 Республикамизда таълим тизимини ислоҳ қилиш мақсадида “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда “Таълим тўғрисида” ги қонун қабул қилинди. Бу қонунларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 1998 йил 13 майда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги 203-сонли қарори қабул қилинди. Бу қарор асосида умумий ўрта таълим мактаб физика курси таълим стандарти ишлаб чиқилди.

 Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ўқувчилар умумтаълим тайёргарлиги, савиясига қўйиладиган мажбурий минимал даражани белгилаб берди. Давлат таълим стандартини ишлаб чиққан ҳолда физика курси мазмуни белгилаб олинди, физикадан умумий ўрта таълим ўқув дастури ишлаб чиқилди.

 Дастурга асосан умумий ўрта таълим мактабларини тугатган ўқувчилар физика курсининг барча бўлимларидан, чунончи, механика, молекуляр физика ва термодинамика, электр, оптика, атом ва ядро физикасидан маълум даражада тугалланган билимларга эга бўлишлари зарур эканлиги инобатга олинган.

 Янги таълим тизими асосида тузилган физика дастури бўйича физика курси алоҳида ўқув предмети сифатида VI – синфдан бошланади. Мактаб физика таълимининг биринчи йилида ўқувчиларга физик ҳодисалар вакатталиклар ҳақида умумий маълумотлар берилади. Бунда улар ёруғлик ҳодисалари, товуш ҳодисаси, модда тузилиши, иссиқлик ҳодисалари, ҳаракат ва жисмларнинг ўзаро таъсири, жисмларнинг мувозанати ва иссиқлик машиналари ҳақида маълумот оладилар.

VII-синфда ўқувчилар ўқув йили давомида физиканинг механика курсини ўрганадилар. Дастурда механика курси мазмуни аввалгиларига нисбатан бир мунча қисқартирилган ва соддалаштирилган. Шунга мос ҳолда, механика курсини ўрганишга ажратилган дарс соати ҳам қисқартирилган.

 VII-синф механика курси одатий тарзда “Кинематика асослари”, “Динамика асослари”, “Сақланиш қонунлари”, “Суюқлик ва газлар механикаси асослари” ҳамда “Тебраниш ва тўлқинлар” бўлимларини ўз ичига олган.

VIII-синфда бутун ўқув йили давомида физиканинг электр курси ўрганилади. Бунда “Электр заряди, электр майдон” бўлимида заряд ва майдон тушунчаларига катта эътибор берилган. Шунинг учун электростатикани ўрганишга қиёсан кўпроқ вақт ажратилган. 

 “Ток кучи. Кучланиш. Қаршилик” бўлимидаги мавзулар анъанавий йўллар билан тушунтирилади. Ток кучининг бирлиги бўлган Амперга таъриф  берилади. Шу билан бирга электрга оид ўзлаштириб олинган қоида ва қонуниятлардан фойдаланиб, масалалар ечишга ўргатилади. 

 IX синфда физиканинг “Молекуляр физика ва термодинамика асослари” ҳамда “Оптика” бўлимидаги мавзулар VI синфда ўтилган “Модда тузилиши”, “Иссиқлик ҳодисалари”, “Иссиқлик машиналари”, “Ёруғлик ҳодисалари” бўлимларидаги мавзуларидан олинган билимлар асосида ўрганилади. “Атом физикаси асослари” бўлими бўйича бошланғич маълумотлар қуйи синфларда ўрганилмаган. Бу мавзулар номига кўра, мураккаб ҳисоблансада, лекин ўқувчилар бу бўлимдаги мавзуларни  умумий тарзда сифат жиҳатдан ўрганадилар.

 Умумий ўрта таълим мактабларида физика таълимининг аҳамияти унинг фан-техника тараққиётида, ишлаб чиқариш соҳалари ва кундалик ҳаётда тутган ўрни ҳамда ўқувчиларнинг таълим олишни давом эттириши учун замин тайёрлаш зарурлиги билан белгиланади. Физика фанини ўрганиш орқали ўқувчилар табиатнинг энг умумий қонунларини, ҳодисаларни ўрганиб ўзларини илмий дунёқарашини шакллантиради, физикадан амалий кўникма ва малакаларга эга бўлишади, ўқишни давом эттириш учун зарур бўлган билимларга эга бўлишади.

 Физикани ўқув предмети сифатида умумий ўрта таълим мактабларида ўқитилишидан мақсад ўқувчиларга билим бериш, тарбиялаш ва ривожлантиришдан иборатдир. Билим бериш-бу ўқувчилар ва физик қонунлар, ҳодисалар, тушунчалар, оламнинг физик манзараси ҳақида тасаввур ҳосил қилишдир. Физика ўқитиш жараёнида ўқувчиларга миллий истиқлол ғоясини сингдириш, уларда ватанпарварлик, инсонпарварлик, иқтисодий, экологик  ва бошқа баркамол инсон учун зарур бўлган тарбияни шакллантиришдан иборатдир. VI – синфгача  ўқувчилар табиат қонунлари ва ҳодисалари ҳақида маълум билимга эга бўлишади, физика фаниниўқитишдан мақсад ўқувчиларнинг ушбу билимларини ривожлантиришдан иборатдир.

 Физика ўқитишнинг мақсадларидан келиб чиққан ҳолда умумий ўрта таълим мактабларида физика таълимнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган:

- ўқувчиларни физик ҳодисалар, тушунчалар, катталиклар, моделлар, қонунлар, ўлчашлар, физиканинг амалдаги татбиқлари, оламнинг физик манзарасига оид билимлар билан таништириш;

- физикадан масалаларни мустақил ишлаш, физик ҳодисаларни кузатиш ва уларни тушунтира билиш, кўникмаларини шакллантириш;

- ўқувчиларни фан-техника тараққиёти, физика қонуниятларининг амалда қўлланилиши билан таништириш;

- коинот тузилиши ва ундаги ҳодисалар ҳақидаги билимлар бериш орқали илмий дунёқарашини ривожлантириш;

- буюк мутафаккирларимиз ва ҳозирги даврдаги ватанимиз физик олимларининг фаолиятлари билан таништириш, таълим мазмунини теварак-атроф билан бойитиш орқали ўқувчиларни миллий руҳда тарбиялаш;

- таълим мазмунини ижтимоий ҳаёт ва техника тараққиёти билан боғлаш орқали ўқувчиларни онгли равишда касбга йўналтириш, ўрта таълими муассасаларида ўқишни давом эттиришлари учун замин тайёрлаш;

- физикага оид асбоб ва ускуналардан фойдаланиш, содда ўлчов ва тажриба ишларини бажариш, уларнинг натижалари асосида хулосалар чиқариш, ҳавфсизлик қоидаларига риоя қилиш малакаларини шакллантиришдан иборат.

Ҳар бир фандан биринчи дарсни қай даражада ташкил этилиши ва ўтказилиши ўқувчиларнинг шу фанга бўлган қизиқишини уйғотишда муҳим ўрин тутади. Физика курси, янги таълим тизими асосида тузилган ўқув дастури бўйича, алоҳида ўқув предмети сифатида 6-синфдан бошлаб ўрганилади.

Физикадан биринчи дарс “Физика ҳақида” деб номланади ва бу дарсда қуйидаги 4 та масала қаралади: 1) Физика нимани ўрганади? 2) Физик ҳодисалар қандай ўрганилади? 3) Инсон ҳаётида физиканинг аҳамияти? 4) Физиклар ҳақида.

Дарсда “Физика” сўзининг маъноси, келиб чиқиши ҳамда у нимани ўрганиши ҳақида маълумот беришдан бошланади. Физикани ривожланиш тарихи унинг ривожланиши жараёнида янги пайдо бўлган фанлар билан ўқувчилар таништирилади.

Физика табиатнинг барча қисмида, космосда, ер остида, атмосферада тирик организмларда, содир бўладиган ҳодисаларни ўрганади. Шу туфайли физика табиатнинг барча соҳаларидаги энг умумий қонунларни ўрганди, деб гапирилади. Табиатдаги бир қатор ҳодисалар санаб ўтилиб, чунончи, физикани ўрганиш модда тузилиши, жисм ҳаракатининг турлари,  чақмоқ ва момоқалдироқ, ёруғликнинг қайтиш ва сингиш қонунлари, алоқа воситаларининг ривожланиши, квант физикасининг яратилиши кабиларни тушуниб олиш учун физикани ўрганиш ўта  зарурлиги қайд этилади. Ҳозир техника ривожланган даврда яшаётганлигимиз, техникани пайдо бўлиши ва ривожланишида физика қонунлари асос бўлганлигига алоҳида урғу берилиши керак. Шундан сўнг, табиатдаги физик ҳодисалар қандай ўрганилишига тўхталиб ўтилади ва уларни ўрганиш босқичлари келтирилади: 1-босқич. Ҳодисани табиатда кузатиш. 2-босқич. Ҳодисани лаборатория шароитида такрорлаш ва уни тажрибалар ўтказиш йўли билан батафсил ўрганиш. 3-босқич. Ҳодисани назaрий тушунтириш. 4-босқич. Топилган изохнинг тўғрилигини тажрибада текшириш.

Кейин бирор мисол  келтирилиб, бу ҳодисани ўрганишнинг юқоридаги 4 та босқичи кўриб чиқилади. Бу ерда ўқувчиларга таниш бўлган бошқа ҳодисаларни кўриб чиқиш ҳам мумкин. Ўқитувчи ўқувчиларнинг физика фанига бўлган қизиқишини уйғотиш мақсадида жисмларнинг ҳаракатига, Архимед кучининг намоён бўлишига, сувни паст темпертураларда қайнашига, зарядларнинг ўзаро таъсирига, оқ ёруғликни рангларга ажралишига ва бошқа физик ҳодисаларга доир бир қатор тажрибалар кўрсатиши мақсадга мувофиқдир.

Инсон ҳаётида физиканинг аҳамияти тўғрисида гапирилганда, аввалам бор транспортлар, радио, телевидение, электр энергиясининг пайдо бўлиши ва ривожланишидаги физиканинг ролига алоҳида эътибор қаратилиши керак.

Энди физиклар ҳақида гапирилганда, уларга хос хусусиятлар, иқтидорлик, кузатувчанлик, қизиқувчанлик, меҳнатсеварлик хислатлари ҳақида фикр юритилиши, буюк физик олимларнинг ҳаёти ва ижодидан лавҳалар келтириб ўтиш керак бўлади. Энг аввало Республикамиздаги физик олимларнинг чунончи, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Улуғбек, Абдурахмон Хозий, Ар Розий, П. Хабибуллаев, Р. Бекжонов, У. Ғуломов, С. Азимов қилган ишлари, яратган мактаблари, уларга хос хусусиятлар ҳақида ўқувчиларга сўзлаб бериш ўринлидир. Республикамизда физика соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларига ҳам тўхталиб ўтиш, агар ўқувчилар орасида иқтидорли, физик бўламан, деганлари бўлса, уларга республикамизда жуда катта имкониятлар мавжуд эканлиги айтиб ўтилади.

2.2.Физикани ўқитишнинг замонавий таълим технологиялари ва методлари

Замонавий шароитда яхлит педагогик жараён, унинг алоҳида таркибий қисмлари, педагогик фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқликда “методика” ва “технология” тушунчалари кўп қўлланилади. Ҳатто, мазкур тушунчалар моҳиятини тавсифлашда ҳам хилма-хил ёндашувлар мавжуд бўлиб, педагогик соҳада фаолият юритувчи шахслар ўртасида ҳам кўпгина тортишув, баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Педагогик адабиётларни таҳлил қилиш, маълумотларни умумлаштириш орқали мазкур тушунчаларнинг аниқ таърифини шакллантириш мумкин.

Умумий маънода “методика” тушунчаси маълум бир ишни бажариш учун зарур бўладиган метод ва усуллар йиғиндисидир. Кўпгина изоҳли луғатларда ҳам “Методика – қатъий кетма-кетликка (алгоритмик характерга), илгари ўрнатилган режа (қоида), тизимга аниқ риоя қилиш бўлиб, бирор бир ишни мақсадга мувофиқ ўтказиш методлари, йўллари мажмуаси”ни ифода этиши кўрсатиб ўтилган1.

“Методика” тушунчасига берилган хилма-хил таърифларга таянган ҳолда  қуйидаги умумлашмаларга келиш мумкин:

1) методика – бу ўқитувчи ишини ташкил этишнинг шакл, метод ва воситалари;

2) маълум бир фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган метод ва усуллар йиғиндиси;

3) билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш жараёнини мақсадга йўналтирилган тарзда ташкил этиш, режали ва тизимли амалга оширишга ёрдам берувчи усуллар йиғиндиси.

“Методика” тушунчаси турли фанларни ўқитиш билан ҳам боғликликда қўлланилиб, маълум соҳани ўқитиш жараёни, мазмуни, қонуниятлари, тамойиллари, шакл, метод ва воситалари йиғиндисини ўзида ифода этади. Педагог олим А.М.Столяренконинг фикрича, “Ўқув фанларини ўқитиш методикаси методика маълум бир педагогик вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқ метод, методик усуллар, восита ва ташкилий чора-тадбирлар мажмуидир”2. Г.М.Коджаспирова, А.Ю.Коджаспировларнинг фикрича, “Ўқитиш методикаси педагогик фаолиятни амалга оширишнинг аниқ усуллари, услублари ва техникасидир”. 

Ўқитиш методикасига қўйиладиган зарурий талабларга қуйидагилар киради: ҳаёт билан уйғунлик; қайта ишлаб чиқишга йўналганлик; аниқлик;

режалаштирилган ҳаракат мақсад ва вазифаларига мослик; асосланганлик;

Юқоридаги фикрларни умумлаштириб айтганда, ўқитиш методикаси ўзида:

- таълимнинг мақсад ва вазифаларини – таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи, ташкилий;

- таълимнинг қонуният ва тамойилларини;

- таълим мазмунини;

- таълимни ташкил этишнинг асосий ва ёрдамчи шаклларини;

- таълимнинг умумий ва хусусий методларини;

- ўқув воситалари;

- ўқитиш натижасини акс эттиради.

Ана шу асосдан келиб чиққан ҳолда, қуйида ўқитиш методикаси моҳиятини ёритиб берувчи асосий тушунчаларга изоҳ бериб ўтамиз: 1) ўргатиш – ўқитиш мақсадини амалга ошириш бўйича педагогнинг тартибланган фаолияти;

2) ўрганиш – англаш, машқ қилиш, ва эгалланган тажрибалар асосида хулқ-атвор ва фаолиятнинг янги шаклларини эгаллаш жараёни, олдин эгалланганлари ўзгаради;

3) ўқитиш – қўйилган мақсадга эришишга йўналтирилган педагог билан ўқувчиларнинг тартибланган ўзаро ҳаракати;

4) таълим– ўқитиш жараёнида эгалланадиган билим, кўникма, малакалар, фикрлаш усуллари тизими; 

5) билим – маълум бир фанни назарий ўзлаштиришни акс эттирадиган инсон ғоялари йиғиндиси; 

6) кўникма – эгалланган билимларнинг аниқ хатти-ҳаракатдаги ифодаси, ўзлаштирилган билимларни амалиётга қўллаш усулларини эгаллаш;

7) малака – автоматлашган, бирор бир учул билан бехато бажариш, кўникманинг такомиллашган даражаси; 

8) мақсад– ўқитишнинг нимага қаратилганлиги, унинг кучлари келгусида қай йўсинда сафарбар этилиши; 

9) мазмун –ўқитиш жаараёнида эгалланиши лозим бўлган илмий билим, амалий кўникма ва малакалар, фаолият, фикрлаш усуллари тизими; 

10) ташкил этиш – қўйилган мақсадни яхши амалга ошириш учун унга зарурий шаклни тақдим этадиган, аниқ мезонлар бўйича тартибланган

дидактик жараён;

11) шакл – ўқув жараёнининг ташқи ифодаси, унинг ички моҳияти, мантиғи, мазмуни учун қобиқ;

12) метод – ўқитишнинг мақсад ва вазифаларига эришиш (амалга ошириш) йўли;

13) восита – ўқув жараёнининг предметли қўллаб-қувватланиши,  янги материални ўзлаштириш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан фойдаланиладиган объект;

14) натижа– ўқув жараёнининг сўнгги маҳсули, белгиланган мақсадларнинг амалга ошганлик даражаси.

Илм-фан ва ишлаб чиқapишнинг жадал ривожланиши жамиятни иқтиcoдий тapaққий эттириш билан бир қaтopдa ижтимоий муносабатлар мазмунида ҳaм туб ўзгapишлapнинг pўй беришига замин яpaтмoқдa.

Шунингдек, иқтисодий соҳада бўлгани сингари ижтимоий, шу жумладан, таълим соҳасида ҳам технологик ёндашувни татбиқ этишга катта аҳамият қаратилмоқда. 

“Технология” юнoнчa cўз бўлиб, “techne” – мaҳopaт, caнъaт вa “logos” – тyшyнчa, тaълимoт, фaн мaънocини aнглaтaди. “Taълим тexнoлoгияcи” ибopacининг мaънocи – (инглизчa “An educational technology”) тaълим жapaёнини юкcaк мaҳopaт билaн caнъaт дapaжacидa тaшкил этиш тўғpиcидa мaълyмoт бepyвчи фaн, тaълимoт дeмaкдиp. Aйни вaқтдa мaзкyp тyшyнчaнинг тaъpифи ҳaмдa yнинг мoҳияти бopacидa ягoнa ғoя мaвжyд эмac.

Бy нaзapия мoҳиятининг ёpитилишигa ниcбaтaн тypли ёндaшyвлap мaвжyд. “Педагогик технология – бу таълим шаклларини жадаллаштириш вазифасини кўзлаган ўқитиш ва билимларни ўзлаштиришнинг барча жараёнларини техника ва инсон омилларида ва уларнинг биргаликдаги ҳаракатлари воситасида яратиш, татбиқ этиш ва белгилашнинг изчил методидир” (ЮНЕСКО).

“Педагогик технология – педагогик мақсадларга эришишда фойдаланиладиган шахсий имкониятлар, жиҳозлар ва методологик воситаларда амалда бўлишнинг тизимли йиғиндиси ва тартибини билдиради” (М.В.Кларин).

“Педагогик технология – ўзида турли муаллифлар (манбалар)нинг барча таърифлари мазмунини қамраб олган мазмуний умумлашма ҳисобланади”(Г.К. Селевко).

 “Педагогик технология – психологик ва педагогик ўгитлар йиғиндиси бўлиб, шакллар, методлар, усуллар, ўқитиш йўллари, тарбиявий воситаларнинг махсус тўпламидир. Айни замонда у педагогик жараённингташкилий-методик омилини ҳам билдиради” (Б.Т.Лихачев).

“Педагогик технология – ўқув жараёнини амалга оширишнинг мазмуний техникаси” (В.П.Беспалько).

“Педагогик технология – режалаштирилган ўқитиш натижаларига эришиш жараёни тавсифи” (И.П. Волков).

“Технология – ишловбериш, ҳолатниўзгартиришсанъати, маҳорати, малакасиваметодларйиғиндиси” (В.М.Шепель).

“Педагогик технология – ўқyв жараёнини технологиялаштириб, унинг қaйтa тиклaнyвчaнлигини ҳaмдa пeдaгoгик жapaён бapқapopлигини oшиpиб, бy жapaён иштиpoкчиcининг cyбъeктив xycycиятлapидaн yни oзoд қилaди”. (В.М.Манахов).

“Педагогик технология - тизимли, технологик ёндашувлар асосида таълим шаклларини қулайлаштириш, натижасини кафолатлаш ва объектив бaҳoлaш учун инсон caлoҳияти ҳaмдa техник воситаларнинг ўзapo таъсирини инобатга олиб, таълим мaқcaдлapини ойдинлаштириб, ўқитиш ва билим ўзлaштиpиш жараёнларида қўллaнaдигaн усул ва методлар мажмуидир”. (М.О.Очилов). 

“Педагогик технология бу ўқитyвчи (тарбиячи) томонидан ўқитиш (тарбия) воситалари ёрдамида ўқyвчилapгa таъсир кўpcaтиш ва бу фаолият мaҳcyли сифатида уларда олдиндан белгилаб олинган шахс сифатларини шакллантириш жараёни” (Н.Саидахмедов).

“Педагогик технология бу муайян лoйиҳa асосида ташкил этиладиган, aниқ мaқcaдгa йўнaлтиpилгaн ҳaмдa yшбy мaқcaднинг нaтижaлaнишини кaфoлaтлoвчи пeдaгoгик фaoлият жapaёнининг мaзмyнидиp” (Ў.Қ.Толипов). Юқорида келтириб ўтилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, педагогик технологиянинг аҳамияти aввaл ўзлaштиpилгaн нaзapий билимлap билaн янги ўзлaштиpиладиган билимлap opacидa

мycтaҳкaм бoғлaнишлapнинг юзaгa кeлиши билан белгиланади. Мазкур

жараёнда қуйидаги қоидаларга амал қилиш талаб этилади:  - тeнг қиймaтли (эквивалент) aмaлиёт қoидacи: тaълим oлyвчилapнинг

тaълим жapaёнидaги хaтти-ҳapaкaтлapи тест ўткaзиш ёки имтиҳoн

дaвpидa тaълим oлyвчи тoмoнидaн тaшкил этилиши кyтилaдигaн хaтти-

ҳapaкaтлapгa тўлa мос кeлaди; 

- ўxшaш aмaлиёт қoидacи: тaълим oлyвчилap coдиp этилиши кyтилaётгaн

xaтти-ҳapaкaтлapини тaшкил этиш мaжбypиятигa эгa бўлмaй, балки

мoҳиятaн шyндaй бўлгaн шapoитлapдa мaшқ қилиш имкoнигa эгa

бўлaдилap;

- нaтижaлapни aниқлaш қoидacи: тaълим oлyвчигa yнинг ҳap биp хaтти-

ҳapaкaтининг мaзмyнини бaҳoлaш нaтижaлapи бўйичa мaълyмoт бepиш,

мaзкyp шapтгa aкcapият ҳoллapдa жopий нaзopaтни тaшкил қилиш

жapaёнидa pиoя этилaди;

- paғбaтлaнтиpиш қoидacи: ўқувчининг мaқбyл xaтти-ҳapaкaтлapини

paғбaтлaнтиpиб бopиш, пeдaгoгик фaoлият жapaёнидa ўқувчи тoмoнидaн

coдиp этилгaн caлбий xaтти-ҳapaкaтлap yчyн yнгa тaнбeҳ бepилмaйди,

балки yлapни бapтapaф этиш иcтaгини юзaгa кeлтиpyвчи aмaлий кўpcaтмa

бepилaди. Macaлaн, “янa биp марта ypиниб кўp”, “янaдa чyқyppoқ ўйлaб

кўp”, “мacaлaни ҳaл этишнинг янaдa ocoнpoқ йўли бор, yни тoпишгa

ypиниб кўp” вa ҳакозолap.

 Таълим амалиётида “педагогик технология” тушунчаси уч даражада

қўлланилади:

Умумпедагогик (макро) даража.Мазкур даражага мувофиқ келадиган

технологиялар яхлит педагогик жараёнга тегишли бўлиб, таълим

тизимининг барча турларида қўллаш имконини беради.

Хусусий-методик (мезо) даража. Ушбу даража ўзида маълум бир ўқув

фани, алоҳида таълим олувчилар гуруҳи, маълум ихтисосликка мансуб

педагогларга йўналганликни акс эттиради.

Локал даража (микро). Мазкур даражага тегишли технологиялар ўқув-

тарбия жараёнининг алоҳида таркибий қисми, алоҳида шахс сифатларини

шакллантириш, махсус ўқув кўникма ва малакаларини таркиб топтиришга

хизмат қилади.

 “Методика” ва “технология” тушунчалари таҳлили асосида хулоса

қилиш мумкинки, мазкур тушунчалар ўзаро алоқадорлик ва умумийликка эга

бўлиши билан бирга айрим ўзига хосликлар билан ҳам тавсифланади.

Маълумки, сўнгги йилларда таълим-тарбияга технологик ёндашувнинг кенг

миқёсда татбиқ этилиши педагогиканинг алоҳида соҳаси ҳисобланган

“методика” билан “технология” тушунчаларининг моҳиятини аниқлаштириб

олишга алоҳида эҳтиёж сезилмоқда. Чунки, аксарият ҳолларда мазкур

тушунчаларнинг моҳиятини аниқ фарқлай олмаслик натижасида уларнинг

бирини иккинчисидан устун қўйиш, ёхуд уларнинг ўрнини алмаштирган

ҳолда қўлланилиши кўзга ташланмоқда.

 Албатта, “методика” ва “технология” тушунчалари моҳиятинини

тушунтиришда аниқ чегара қўйиш бир оз мураккаб масала. Бироқ уларнинг

ўзига хосликларини таҳлил этиш, айрим фарқли жиҳатларни ажратиб

кўрсатишга имкон беради.  Методика – бу хусусий дидактика, яъни бирор бир фанни ўқитиш

назарияси. Ўзаро таъсир этишнинг турли шаклларини ўрганиш асосида

бирор фанни ўқитиш ва ўрганиш йўлларини ўқув Фани методикаси ишлаб

чиқади ва таълим олувчиларга таъсир этишнинг аниқ тизимини

ўқитувчиларга таклиф этади. Бу тизимлар ДТС, ўқув дастури ва

дарсликларда очиб берилувчи таълим мазмунид ўз аксини топади ҳамда

таълим методлари, шакллари ва воситалари орқали амалга ошади. Ўқув Фани

методикаси дидактика Билан мустаҳкам боғланган ва унинг умумий

қоидаларига таянади. Тарбия тамойилларига асосланиб эса, методика ўкув

Фани мақсади, унинг таълимолувчи шахсини ривожланишидаги аҳамиятини

очиб беради.

 Дидактика турли таълим муассаларида хилма-хил ўқув фанларини

амалга ошириладиган ўқув жараёни-нинг умумий қонуниятларини акс

эттиради. Табиийки, ҳар бир ўқув фани ўзига хос хусусиятлари,

қонуниятларига эга, ўзининг алоҳида методлари ва таълимни ташкил этиш

шаклларини талаб этади. Мазкур масалалар билан хусусий методика, ёки

алоҳида ўқув фанларини ўқитиш методикаси (тарих, математика, педагогика,

психология ва бошқалар) шуғулланади. 

Таълимни технологиялаштириш – бу ўқитиш жараёнига технологик

ёндашиш асосида таълим мақсадларига эришишнинг энг мақбул йўллари ва

самарали воситаларни тадқиқ қилувчи ва қонуниятларни очиб берувчи

педагогик йўналишдир. Таълимга технологик ёндашиш – бу маълумот ва

таълим мазмунини атрофлича таҳлил қилиш йўли билан ўқув-тарбия

жараёнининг умумий, хусусий мақсадларини таҳлил қилиш, ўқитувчи ва

ўқувчи мақсадларининг учрашган нуқталарида (ўқитиш мақсади, ўқиш

мақсади) таълимнинг дидактик мақсадини белгилаш асосида таълимни

лойиҳалаш ва амалга ошириш йўллари билан мўлжалдаги эталонга

эришишдир. Умуман, таълим технологияси ҳақида гап кетганда ўзаро

дахлдор қуйидаги ҳодисаларни бир-биридан фарқлашга эҳтиёж туғилади:

таълимни дидактик лойиҳалаш; лойиҳани амалга ошириш; таълимнинг

жорий ва оралиқ натижасига кўра дидактик лойиҳага тузатиш ва

ўзгартиришлар киритиш; таълимни такрорлаш ва якуний назоратдан иборат.

Бу ҳодисаларнинг биринчи ва иккинчиси анъанавий таълим тажрибасида ҳам

учрайди. 

Таълим технологиясининг анъанавий таълим тизимидан фарқи

шундаки, таълим натижаси ва унинг эталон даражасида бўлиши доимо

ўқитувчи ҳамда ўқувчининг диққат марказида туради. Ўқитувчи таълим

натижасини тез-тез текшириб, ўқувчиларни ўзлари эришган ютуқлардан огоҳ

қилиб туради ва ўқувчилар ўзлари эришган ютуқ ва камчиликларни англаб,

ютуқларини янада кўпайтиришга, камчиликларини эса бартараф этишга

ҳаракат қилади. Ўқувчилар таълимнинг зарурийлигини, улар таълим

жараёнининг ҳақиқий субъектига айланган пайтида сезишади. 

Сўнгги вақтларда “технология” тушунчасини методикадан устун

қўйишга уринишлар юзага келмоқда. Аслида “методика” тушунчаси

технологиядан юқори туради. Чунки методика – бу метатехнология. Агармазкур тушунчани ўқув жараёнига татбиқ этадиган бўлсак, ўқув жараёни,

мақсади, вазифалари, мазмуни, шакл, метод ва воситаларини белгилашга

доир умумий талаблар мавжуд. Ҳар бир ўқув машғулотини амалга ошириш

маълум белгиланган алгоритмик кетма-кетликка асосланади. 

Методика ана шу алгоритмик кетма-кетликнинг умумий ва хусусий

қоидаларига асосланишни талаб этади. Ўқитувчи ўқув мақсади билан

боғлиқликда машғулотни ўтказиш технологиясини эркин танлаши мумкин.

Аниқроқ айтганда, ҳар бир машғулотда кутиладиган натижага мос ҳолда

ўқув босқичларини алоҳида-алоҳида лойиҳалаш, ҳар бир босқичда

қўлланиладиган шакл, метод ва воситаларни танлаб олиш имконияти юзага

келади. 

Айрим ҳолатда “методика” ва “технология” тушунчасини фарқлашда

ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини асос қилиб кўрсатишга ҳаракат қилинади.

Яъни методикада ўқитувчининг дарс жараёнидаги фаолияти ёритиб берилса,

технологияда ўқувчиларнинг ўқув ҳаракатлари ойдинлаштирилади, деган

мулоҳаза баён қилинади. Бироқ бундай ёндашувни маъқуллаб бўлмайди.

“Методика” ҳам, “технология” ҳам ўқитувчи-ўқувчи фаолиятини яхлитликда

ташхис этади. Технология методикадан фарқли равишда ҳар бир босқичда

ўқитувчи-ўқувчи фаолияти мазмунини алоҳида-алоҳида ойдинлаштиради.

Ҳар бир босқичда эришилган натижаларни ташхис этиб, ўз вақтида

коррекциялаш имконини беради. Ана шу жиҳат таълимга технологик

ёндашувнинг энг асосий характерли томонидир.

“Методика” ва “технология” тушунчаларининг баҳс доираси билан ҳам

боғлиқликда айрим фарқли жиҳатларни ажратиб кўрсатиш мумкин.

Жумладан, методик тизим “Қандай ўқитиш?”, “Нима учун ўқитиш?”,

“Нимага ўргатиш?” каби саволларга жавоб излайди, технология эса, “Қандай

тарзда самарали ўқитишга эришиш мумкин?” деган саволни марказга қўяди.

Методика ўқув жараёнинин қандай тарзда ташкил этиш лозимлигини назарда

тутса, технология қай йўсинда ўқув жараёнини энг қулай, мақбул тарзда

амалга оширишга диққат-эътиборни қаратади.  

 Реал таълим амалиётида эътибор қаратиш лозим бўлган яна бир муҳим

масала “метод” ва “технология” тушунчаларини бир хил мазмунда

қўлланилаётганидир. Бу борада фақат амалиётчи-педагогларни айбдор дейиш

ҳам ўринли эмас. Сабаби педагогик технологияга доир адабиётларда “метод”

тушунчасининг ўрнига “технология” сўзини қўйиб ишлатилиш ҳолати жуда

кўп учрайди. Метод – мақсадга эришиш йўли сифатида яхлит таълим

жараёнининг алоҳида элементи ҳисобланади.

 Агар интерфаол методларни “технология” сўзи билан ифода этаётган

мутахассислар уларни қўллаш босқичма-босқич амалга оширилишини

назарда тутиб, шундай ёндашувга асосланаётган бўлсалар бундай назарий-

методологик асос дидактик нуқтаи назардан мутлақо хато. Чунки, технологик

жараён икки – лойиҳалаш ва режалаштириш босқичларидан ташкил топади.

Таълим лойиҳаси маълумот мазмунини давлат стандартлари талаблари

асосида таҳлил этишдан бошланади. Таҳлил маълумот мазмуни элементлари (билим, кўникма ва малакалар,

ижодий фаолият тажрибаси, муносабатлар) дастурларда қандай

берилганлиги, дарсликларда қандай акс эттирилганлигига қаратилади. Кейин

таълим мазмуни ўрганилади, у ёки бу мавзуни ўрганишдан кўзда тутилган

мақсад, таълимнинг дидактик мақсади, ўқитувчи ва ўқувчилар мақсади,

мақсадларни амалга ошириш ва ҳисобга олиш варақалари, бериладиган уй

ишлари миқдори, мавзулар бўйича ўтказиладиган тест саволлари, рейтинг

назорати босқичлари, эталон даражасида ўзлаштириш шакл, метод ва

воситалари олдиндан белгилаб қўйилади. Бу ишларнинг барчаси таълим

моделини яратишга олиб келади. Режалаштириш машғулот босқичларини

лойиҳалаш, ҳар бир босқичда профессор-ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятини

ойдинлаштириш, қадамлар кетма-кетлигини аниқлаштиришни талаб этади.

Натижада машғулотнинг технологик харитаси яратилади.

Юқоридаги фикрларни умумлаштириб айтганда, таълим технологияси

ўқитиш методикаси асосида қурилиб, унинг қонуниятлари, тамойиллари,

шакл, метод ва воситаларига асосланган ҳолда, кутиладиган натижаларга

асосланган ҳолда ўқитиш жараёнининг ҳар бир босқичини алоҳида-алоҳида

лойиҳалаш, лойиҳага мувофиқ ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини аниқ

белгиланган кетма-кетликда амалга оширишнинг самарали техникасидир.

 Педагогик технология доирасида юзага келган атамаларни тўғри

қўллаш мақсадида қуйида уларнинг аниқ таърифини бериб ўтамиз:

Педагогик технология – бу муайян лoйиҳa асосида ташкил

этиладиган, aниқ мaқcaдгa йўнaлтиpилгaн ҳaмдa yшбy мaқcaднинг

нaтижaлaнишини кaфoлaтлoвчи пeдaгoгик фaoлият жapaёнининг

мaзмyнидиp.

Ўқитиш технологияси – ўқув машғулотининг ҳар бир босқичини

алоҳида-алоҳида лойиҳалаш, кутиладиган натижаларни олдиндан

аниқлаштириш, ҳар босқичда қўлланиладиган шакл, метод ва воситаларини

оқилона танлаб олиш, профессор-ўқитувчи ва ўқувчининг вазифаларини

ойдинлаштириш қаратилган алгоритмик кетма-кетлик.

Тарбия технологияси– тарбия натижаларига асосланиб, тарбиянинг

мақсад ва вазифаларини ойдинлаштириш, тарбия жараёнининг ҳар бир

босқичини алоҳида-алоҳида лойиҳалаш, тарбиянинг шакл, метод ва

воситаларини аниқ белгилаб олишга қаратилган тизимли жараён. 

Идентив ўқув мақсади– технологик жараённинг асосий компоненти

бўлиб, кутиладиган натижага айнан мос келадиган ўқув мақсади. 

Интерфаол метод– ўқув жараёнининг таркибий қисми бўлиб, бир

вақтнинг ўзида ҳам профессор-ўқитувчи, ҳам ўқувчини фаоллаштиришга

йўналтирилган ўқитиш усуллари мажмуи.

График органайзерлар – ўқув жараёнида қўйилган мақсадга эришишда

ёрдам берувчи чизма, жадвал, графиклар мажмуи. Агар график

органайзерларни ўқитувчи тайёр (тўлдирилган) ҳолда қўлласа восита

вазифасини, ўқувчиларнинг машғулот мавзусига доир билимларини

мустаҳкамлаш ва фикрлашини ривожлантириш мақсадида ишлатилса, метод

вазифасини бажаради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Назорат саволлари:

1. Илмий изланиш методлари деганда нимани тушунасиз?

2. Ўқитиш методларининг қандай турларини биласиз?

3. Таълим методлари деганда нимани тушунасиз?

4. Дарс самарадорлигини оширишда қайси методлардан фойдаланишни

қулайроқ деб ҳисоблайсиз?

 

2-Мавзу: Физика фани мазмуни, уни ўрганишнинг замонавий технологиялари ва методлари  (4 соат назарий)

Тест саволлари

Тўғри жавоб

Муқобил жавоб

Муқобил жавоб

Муқобил жавоб

1

Технология – бу

санъат,  маҳорат, мохирлик, ишлаб чиқиш методлари тўплами, ҳолатини ўзгартиришдир

Ишкаб чиқариш

Техника билан ишлаш

 

2

Педагогик технология –

бу ўқув жараёнини амалга оширишнинг техникасидир

бу ўқув жараёнини сўнгги боқичи

бу ўқув жараёнини

бу ўқув жараёнини босқичлари

3

Интерфаол таълимда дарс жараёнини лойиҳалаш неча боқичда амалга оширилади

8 босқичда

7 босқичда

6 босқичда

5 босқичда

4

“Интерактив” сўзининг маъноси нима?

Ўзаро ҳамкор

Биргаликда ишлаш

Икки томонлама иш олиб бориш

Ўзаро ҳаракат қилмоқ

5

Инновасия иборасига қайси қаторда тўғри таъриф берилган?

Янгилик киритиш

Тадқиқот қилиш

Ташкилий жараён

Ишлаб чиқариш

6

Педагогик технология қандай натижавий мақсадни ўз олдига қўйган?

Ўқув-тарбия жараёни натижаларини сифатли баҳолаш   жорий   етиш.

Даврага мослаб ўқувдастурларини модернизация қилиш.

Ўқувчи ва ўқитувчининг дастурли фаолиятини ўқувжараёнига

Ўқувчилар билимини баҳолашнинг осон усули.

7

Таълим технологияси турларини белгиланг? 

 Муоммали, шахсга юналтирилган, масофавий, модулли;

Назарий, амалий, аралаш, мустаҳкамлаш;

Ноанъанавий, анъанавий, мустаҳкамлаш;

Аралаш, маъруза, масофавий, назарий;

8

«Интерактив» сўзининг луғавий маъноси

 Ўзаро ҳаракат қилмоқ.

ўқувчи-талаба фаолиятини фаоллаштириш;

Фикрлаш қобилиятини фаоллаштириш

Фаолликка ундаш;

9

Ўрганилаётган мавзуни қайта ишлашга асосий эътибор қаратиладиган таълим тизими..

тренинг;

суҳбат

баҳс-мунозара;

конференсия деб аталади.

10

6 синф физика дарслигида лаборатория ишлари нечта берилган ?

8 та

5 та

6 та

7 та

 


Новые педагогические методы при изучение физики

Новые педагогические методы при изучение физики

Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ўқувчилар умумтаълим тайёргарлиги, савиясига қўйиладиган мажбурий минимал даражани белгилаб берди

Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ўқувчилар умумтаълим тайёргарлиги, савиясига қўйиладиган мажбурий минимал даражани белгилаб берди

Шунинг учун электростатикани ўрганишга қиёсан кўпроқ вақт ажратилган

Шунинг учун электростатикани ўрганишга қиёсан кўпроқ вақт ажратилган

VI – синфгача ўқувчилар табиат қонунлари ва ҳодисалари ҳақида маълум билимга эга бўлишади, физика фаниниўқитишдан мақсад ўқувчиларнинг ушбу билимларини ривожлантиришдан иборатдир

VI – синфгача ўқувчилар табиат қонунлари ва ҳодисалари ҳақида маълум билимга эга бўлишади, физика фаниниўқитишдан мақсад ўқувчиларнинг ушбу билимларини ривожлантиришдан иборатдир

Физика курси, янги таълим тизими асосида тузилган ўқув дастури бўйича, алоҳида ўқув предмети сифатида 6-синфдан бошлаб ўрганилади

Физика курси, янги таълим тизими асосида тузилган ўқув дастури бўйича, алоҳида ўқув предмети сифатида 6-синфдан бошлаб ўрганилади

Кейин бирор мисол келтирилиб, бу ҳодисани ўрганишнинг юқоридаги 4 та босқичи кўриб чиқилади

Кейин бирор мисол келтирилиб, бу ҳодисани ўрганишнинг юқоридаги 4 та босқичи кўриб чиқилади

Педагогик адабиётларни таҳлил қилиш, маълумотларни умумлаштириш орқали мазкур тушунчаларнинг аниқ таърифини шакллантириш мумкин

Педагогик адабиётларни таҳлил қилиш, маълумотларни умумлаштириш орқали мазкур тушунчаларнинг аниқ таърифини шакллантириш мумкин

Юқоридаги фикрларни умумлаштириб айтганда, ўқитиш методикаси ўзида: - таълимнинг мақсад ва вазифаларини – таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи, ташкилий; - таълимнинг қонуният ва тамойилларини; - таълим мазмунини;…

Юқоридаги фикрларни умумлаштириб айтганда, ўқитиш методикаси ўзида: - таълимнинг мақсад ва вазифаларини – таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи, ташкилий; - таълимнинг қонуният ва тамойилларини; - таълим мазмунини;…

Илм-фан ва ишлаб чиқapишнинг жадал ривожланиши жамиятни иқтиcoдий тapaққий эттириш билан бир қaтopдa ижтимоий муносабатлар мазмунида ҳaм туб ўзгapишлapнинг pўй беришига замин яpaтмoқдa

Илм-фан ва ишлаб чиқapишнинг жадал ривожланиши жамиятни иқтиcoдий тapaққий эттириш билан бир қaтopдa ижтимоий муносабатлар мазмунида ҳaм туб ўзгapишлapнинг pўй беришига замин яpaтмoқдa

Шунингдек, иқтисодий соҳада бўлгани сингари ижтимоий, шу жумладан, таълим соҳасида ҳам технологик ёндашувни татбиқ этишга катта аҳамият қаратилмоқда

Шунингдек, иқтисодий соҳада бўлгани сингари ижтимоий, шу жумладан, таълим соҳасида ҳам технологик ёндашувни татбиқ этишга катта аҳамият қаратилмоқда

Педагогик технология – режалаштирилган ўқитиш натижаларига эришиш жараёни тавсифи” (И

Педагогик технология – режалаштирилган ўқитиш натижаларига эришиш жараёни тавсифи” (И

Macaлaн, “янa биp марта ypиниб кўp”, “янaдa чyқyppoқ ўйлaб кўp”, “мacaлaни ҳaл этишнинг янaдa ocoнpoқ йўли бор, yни тoпишгa ypиниб кўp” вa ҳакозолap

Macaлaн, “янa биp марта ypиниб кўp”, “янaдa чyқyppoқ ўйлaб кўp”, “мacaлaни ҳaл этишнинг янaдa ocoнpoқ йўли бор, yни тoпишгa ypиниб кўp” вa ҳакозолap

Хусусий-методик (мезо) даража

Хусусий-методик (мезо) даража

Методика – бу хусусий дидактика, яъни бирор бир фанни ўқитиш назарияси

Методика – бу хусусий дидактика, яъни бирор бир фанни ўқитиш назарияси

Таълимга технологик ёндашиш – бу маълумот ва таълим мазмунини атрофлича таҳлил қилиш йўли билан ўқув-тарбия жараёнининг умумий, хусусий мақсадларини таҳлил қилиш, ўқитувчи ва ўқувчи мақсадларининг…

Таълимга технологик ёндашиш – бу маълумот ва таълим мазмунини атрофлича таҳлил қилиш йўли билан ўқув-тарбия жараёнининг умумий, хусусий мақсадларини таҳлил қилиш, ўқитувчи ва ўқувчи мақсадларининг…

Сўнгги вақтларда “технология” тушунчасини методикадан устун қўйишга уринишлар юзага келмоқда

Сўнгги вақтларда “технология” тушунчасини методикадан устун қўйишга уринишлар юзага келмоқда

Ана шу жиҳат таълимга технологик ёндашувнинг энг асосий характерли томонидир

Ана шу жиҳат таълимга технологик ёндашувнинг энг асосий характерли томонидир

Чунки, технологик жараён икки – лойиҳалаш ва режалаштириш босқичларидан ташкил топади

Чунки, технологик жараён икки – лойиҳалаш ва режалаштириш босқичларидан ташкил топади

Педагогик технология доирасида юзага келган атамаларни тўғри қўллаш мақсадида қуйида уларнинг аниқ таърифини бериб ўтамиз:

Педагогик технология доирасида юзага келган атамаларни тўғри қўллаш мақсадида қуйида уларнинг аниқ таърифини бериб ўтамиз:

График органайзерлар – ўқув жараёнида қўйилган мақсадга эришишда ёрдам берувчи чизма, жадвал, графиклар мажмуи

График органайзерлар – ўқув жараёнида қўйилган мақсадга эришишда ёрдам берувчи чизма, жадвал, графиклар мажмуи

Новые педагогические методы при изучение физики.

Новые педагогические методы при изучение физики.

Новые педагогические методы при изучение физики.

Новые педагогические методы при изучение физики.

Назорат саволлари: 1. Илмий изланиш методлари деганда нимани тушунасиз? 2

Назорат саволлари: 1. Илмий изланиш методлари деганда нимани тушунасиз? 2

9 Ўрганилаётган мавзуни қ айта ишлашга асосий эътибор қ аратиладиган таълим тизими.. тренинг; су ҳ бат ба ҳ с-мунозара; конференсия деб аталади. 10 6 синф…

9 Ўрганилаётган мавзуни қ айта ишлашга асосий эътибор қ аратиладиган таълим тизими.. тренинг; су ҳ бат ба ҳ с-мунозара; конференсия деб аталади. 10 6 синф…
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
13.05.2020